Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents
Улуғ Кураш - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    13-боб - Нидерландия Ва Скандинавияда Имон Қаҳрамонлари

    Нидерландияда папа ҳукмронлиги анча эрта қатъий норозиликни келтириб чиқарди. Лютердан 700 йил олдин икки епископ мардона равишда Рим папасига қарши чикди. Улар Римда бўлганларида “муқаддас тахт”да ўтирганнинг ҳақиқий киёфасини кўрдилар: Худо : “Жамоатни, Ўз маликасини келинини абадий таъсис қилди, уни Ўз меросининг олийжаноб васийси қилди. Худо унга гулчамбар тақиб, ҳасса берди... сен - ўғри эса бу иньомларни ўзингники қилиб олибсан. Сен ибодатхонада худди Худога ўхшаб ўтирибсан, сен чўпон бўлиш ўрнига, қўйлар орасида бўри бўлиб олибсан. .. Мен олий епископман, деб бизни ишонишга мажбур қиласан, лекин ўзингни золимдай тутасан... Ўзингни хизматкорларнинг хизматкориман, деб айтасан, аммо ҳукмронларнинг хўжайини бўлишга интиласан... Сен Худонинг низомларидан нафратланасан. Муқаддас Руҳ бутун ер юзида ҳамма жамоатларга асос соляпти... Биз фуқаролари бўлган Худонинг шаҳри самоларгача чўзиляпти.УК 200.1

    Пайғамбарлар энг катта шаҳар деб атаган Бобилдан ҳам катта. У эса мақтаниб кўкларга кўтарилиб ва ўлмас донолиги билан кибрланиб, ўзини Илоҳий деб атайди. Ҳеч қачон адашмаганман ва адашишим мумкин эмас, деб мақтанади, аммо бунга ҳеч қандай асоси йўқ”. 207Герард Брандт. “Истории Реформации ва малих старанах”, I китоб, 6-бет.УК 200.2

    Бу норозиликка асрлар давомида янги-янги одамлар келиб қўшилдилар. Тўқиб чиқарилган ном билан кўп мамлакатларни кезиб чиққан ўша дастлабки муаллимлар ҳамма жойда Инжил ҳақиқатини ваъз қилиб, Валден миссионерлари руҳида ишладилар ва Нидерландияга келдилар. Уларнинг таълимоти тез тарқалди. Улар Муқаддас Китобни валденс тилидан голланд тилига таржима қилдилар ва “бу китоб кўп фойда келтиради, чунки бунда калта ўйлик, биронта масал, қазил, масхаралаш, айёрлик йўқ, балки фақат ҳақиқат сўзлари бор. Албатта, бу китобда ўзига хос мураккабликлар бор, аммо яхшилик ва муқаддаслик моҳияти ҳар бир одамнинг тушуниши учун тўлиқ макбулдир”, 208Ўшажойда, 1 китоб. 14-бет. деб тасдикладилар. X11 асрда қадимги имон дўстлари шундай ёзган эдилар.УК 200.3

    Таъкиблар бошланди, аммо қийноклар ва гулханларга қарамай, имонлилар микдори ўсишда давом этаверди. Улар Муқаддас Китобни, дин масалаларида ягона нуқсонсиз обрўли китоб, деб жасорат билан гапирардилар. Улар “биронта одамни мажбурлаб ишонтириш керак эмас. балки фақат ваъз орқали ишонтириш керак”, 209Мартин. 1 жилд, 87-бет. деб таъкидлардилар.УК 201.1

    Лютернинг таълимоти Нидерландияда яхши асосини топди. У ерда Инжилни ваъз қилиш учун самимий ва ишончли ҳимоячилари оёққа турдилар. Менно Симонс Голландиянинг вилоятларидан бирида туғилган эди. Рим католик имони бўйича тарбияланган ва руҳоиийлар бошига қўл кўйган бу йигит Муқаддас Китобдан тамомила бехабар бўлиб, бидъат ботқоғига тушиб қолмай, деб, бу китобни ўкишни асло истамас эди. Бир куни унда бажо бўлишга нисбатан шубҳа пайдо бўлди. У буни иблиснинг васвасаси бўлса керак, деб ҳисоблади ва бундай фикрлардан қутулиш учун ибодат килди, тавба қилди. Аммо хаммаси беҳуда кетди. Менно ҳавойи кўнгилхушликлар билан уйғонаётган виждонни бостиришга ҳаракат қилди. Аммо бу ҳам натижа бермади. Маълум вақт ўтгач, у Янги Аҳдни ва Лютернинг асарларини ўрганишни бошлади, охир оқибатда ислоҳотчилар имонини қабул қилди. Кўп ўтмай бир одамни қатл қилганларига гувоҳ бўлди, ўша одам қайтадан сувда имонга киритилгани учун бошини олишибди экан. Шу воқеа уни чақалоқларни сувда имонга киритиш муаммосини ҳал қилиш учун Муқаддас Китобга мурожаат этишга ундади. Муқаддас Китобдан биронта ҳам шунга ўхшаш ҳодисани топа олмади, аксинча, тавба ва ишонч сувда имон келтиришни қабул қилиш учун зарур шарт эканлигига ишонч ҳосил қилди.УК 201.2

    Менно Рим Жамоатини тарк этиб, бутун ҳаётини ўзи қабул қилган ҳакиқатни ваъз қилишга бағишлади. Ўша пайтда Германияда ҳам, Нидерландияда ҳам бир қанча мутаассиблар пайдо бўлди. Улар маънисиз, исёнкор таълимотларни тарқатар, бу таълимотлари жамиятнинг барқарорлигини бузишга, зўравонлик ва тартибсизликларни келтириб чиқаришга қаратилган эди. Менно бу ҳаракатнинг даҳшатли оқибатларини олдиндан кўрди ва мутаассибларнинг ёлғон гоялари ва ёввойи режалари билан курашишга киришди. Бир қанча одамлар дастлаб исёнкор таълимотга мафтун бўлдилар, аммо кейин ҳалокатга олиб борадиган хатоларидан воз кечдилар. Бундан ташқари, қадимги масиҳийларнинг-валденслар авлодининг кўплаб издошлари бор эди. Бу одамлар орасида Менно катта муваффақият билан ўз ишини бошлади.УК 201.3

    Менно йигирма беш йил хотини, болаларини олиб саёҳат қилди, бу саёҳат давомида кўп қийинчиликларни, йўқотишларни кўрди, кўпинча ҳаётини хавф остида қолдирди. У бутун Нидерландия ва Шимолий Германия бўйлаб саёҳат қилди, асосан оддий халқ орасида меҳнат қилиб, узоққа борадиган таъсир ўтказди. У, гарчи ҳар томонлама билим олмаган бўлса ҳам, табиатан Худо берган нотиқ бўлиб, ўта ҳалол, руҳан сезгир, мўмин одам эди. У жиддий, ҳақиқий солиҳ, одам бўлиб, одамларга ўргатган ва кейин улар катта ишонч билан фойдаланган тамойилларни ўз ҳаётида мужассам этди. Унинг ҳар ёққа тарқалиб кетган издошлари катта қийинчиликларни бошларидан кечирдилар. Уларни мутаассиб мюнстерлар билан бир деб адаштирганлари учун кўп азоб чекдилар. Барибир, Меннонинг меҳнатлари ва ҳаракатлари билан кўпчилик Худога юз бурди.УК 201.4

    Бирон жойда ислоҳотчилар таълимоти, бирон мамлакатда учрамайдиган, учраса ҳам кам ҳодиса ҳисобланган таъқибларга қарамай, Нидерландиядагидай якдиллик билан қабул қилинмаган. Германияда Карл V Ислоҳотни таъқиқлади, ислоҳотчиларнинг издошларини мамнуният билан гулханга ташлашга рози эди, аммо князлар унинг зўравонлигига астойдил ва мардларча қаршилик кўрсатдилар. Нидерландияда Карл V нинг ҳокимияти кучли эди. у ерда тўхтовсиз равишда таъқиблар ва қувғинлар тўғрисида фармонлар чиқиб турарди. Муқаддас Китобни ўқиш, уни ваъз қилиш ва ваъзларни эшитиш, ҳатто у ҳакда шунчаки гапириш ўзини гулханга дучор қилишни англатар эди. Қўлнинг ижоди маҳсули олдида эмас, балки хилват жойда Худога ибодат қилиш, сано куйлаш ҳам ўлимга лойиқ жиноят ҳисобланарди. Ўзининг хатоларидан бўйин товлаганларни ҳам барибир, ҳаётидан маҳрум қилар эдилар. Эркаклар қиличдан ҳалок бўлардилар, аёлларни эса тириклайин ерга кўмардилар. Карл V ва Филипп II ҳукмронлиги даврида минглаб оламлар ҳалок бўлди.УК 202.1

    Бир куни бутун бошли оила қийноққа ҳукм қилинди, бу оила месса маросимида иштирок этмайди ва уйда ибодат қилади, деб айб қўйдилар. Бу оиланинг энг кичигини сўроқ қилиб, уйда ибодат қилишларига оид савол берганларида, бола шундай жавоб берди: “Бит тиз чўкиб, Худойим онгимизни очсин, гуноҳларимизни кечирсин, деб ибодат қиламиз, биз қиролимиз учун унинг қўл остидаги ерларда ҳамма нарса яхши бўлсин, деб ибодат қиламиз, шақаримиз бошлиқларини Худо сақласин, деб ибодат қиламиз” 210Уайли. 18 китоб. б-боб.. Бу сўзлар айрим судьяларни титратиб юборди, аммо охири бу боланинг отасини ва акаларидан бирини гулханга ташлашга ҳукм қилинди.УК 202.2

    Таъқибчиларнинг ғазаби жафокашларнинг имонига тенглашди. Нафақат эркаклар, балки нозиккина аёллар, ёш қизлар жасорат намуналарини кўрсатдилар. “Эрлари ёнаётган гулхан ёнидан аёллар нари кетмадилар, уларга шивирлаб тасалли сўзларини айтардилар ёки муқаддас мадҳиялар билан уларгa далда берардилар”. “Тириклайин қабрга кўмилаётган ёш қизлар ўзларини гўё ётоқхоналарида ухлашга ётгандай тутардилар. Улар жаллод кундасига чикаётганларида ёки гулханга ташланаётганларида, энг яхши кўйлакларини киярдилар, худди ўлимга эмас. балки тантанага бораётгандай”. 211Ўша жойда.УК 202.3

    Худди шу пайтда - мажусийлар Инжилни йўқ қилишга харакат қилганларида, масиҳийларнинг тўкилган қони муқаддас ypyrra айланарди. 212Қарамг: Терзуллиаи. “Апология”, параг-раф 50. Таъкиблар ҳақиқат тўғрисида гувоҳ берувчилар миқдорини оширди. Йилдан-йилгa халқнинг бўйин эгмас қатьияти монархнинг қонини қайнатарди. Aммо ҳаммаси беҳуда эди. Ниҳоят, инқилобдан кейин олийжаноб Вилгелм Оранский раҳнамолиги остида Голландия Худога хизмат қилиш эркинлигини кўлга киритди.УК 203.1

    Франция текисликларида ва Голландия қирғоқларида, Пьмеонт тоғларида Инжил уруғи унинг шогирдлари қони билан суғорилди. Шимолий мамлакатларда эса ислоҳот тинч йўл билан ўтди. Ислоҳотчилар имонини Скандинавияга Виттенбeргдан ўз юртларига қайтаётган талабалар олиб келдилар. Лютернинг асарларини нашр этиш ҳам нурнинг ёйилишига ёрдам берди. Шимолнинг оддий, чиникқан халқи ҳаёт бахш этадиган Муқаддас Китобнинг соф, оддий таълимотини қабул қилиш учун Римнинг иллатидан, бадъатларидан ва хашаматдорлигидан юз ўгирди.УК 203.2

    “Дания ислоҳотчиси” Таузен оддий деҳқоннинг ўғли эди. Бола ёшлигиданоқ катта қобилиятини кўрсата бошлади. У таълим олишгa жуда қаттиқ интилди, аммо отаонаси унинг ўқиши учун пул тўлай олмадилар, шунинг учун у монастирга киришига тўғри келди. Йигитчанинг мақсадга интилувчанлиги, тиришқоқлиги ва ҳалоллиги тез opaдa монастир руҳонийсига ёқиб қолди. Йигитнинг билимини текшириб кўрганларида, у келгусида Жамоатга хизмат кила оладиган, жуда хам истеъдодли эканини намоён қилди. Уни Гермапия ёки Нидерландия университетларидан бирида ўқитишга қарор қилинди. Қаерда ўқишни танлаш ёш талабанииг ихтиёрига қўйилди, битта шарти бор - фақат Виттенбергда эмас. Рохиблар: “Сен бўлғуси илоҳиётчисан, хавфли ва ҳалокатга олиб борадиган хурофотлардан узоқ туришинг керак”, деб уқтирдилар.УК 203.3

    Таузен Кельнга жўнади, ўша пайтда ҳам, ҳозир хам бу шаҳар папанинг қароргоҳи ҳисобланади. Кўп ўтмай, устозларининг тушкун ақидалари йигитнинг ҳафсаласини пир қилди. Тахминан шу пайтларда Таузен Лютернинг асарлари билан танишди. У Лютернинг асарларини хайрат ва хаяжон билан ўқиди, ислохотчини кўриш, ундан маслахатлар олиш истаги билан ёнди. Албатта, у монастир руҳонийсига ҳақорат олиб келиши, руҳонийнинг моддий таъмииотидан маҳрум бўлиши хавфи аниқ эди, шундай бўлса ҳам таваккал қилди. Маълум вақт ўтгандан кейин Таузен Виттенберг университетининг талабаси бўлди.УК 203.4

    У Данияга қайтиб, яна ўзи хизмат қилган монастирга борди. Ҳеч ким уни лютеранчиларнинг тарафдори деб шубҳа қилмасди. У сирини ошкор қилмади, аммо ўртоқларининг хурофотларигатегмасдан, пок имонга ва муқаддас ҳаётга йўналтиришга ҳаракат қилди. У Муқаддас Китобни очар, унинг чинакам маъносини тушунтирарди. Ниҳоят, Масиҳ ҳақида — оқланиш ва нажот топиш ишида гуноҳкорларнинг ягона умиди ҳақида ошкора гапира бошлади. Монастир руҳонийсининг ғазаби аланга олди — Рим Жамоатини шараф билан ҳимоя қилади, деб катта умид билдирган одам шундай қилса-я! Таузенни тезда бошқа монастирга ўтказдилар ва уни қаттиқ назорат остида ҳужрага қамаб қўйдилар.УК 204.1

    Янги руҳонийлар қўрққанларича бор экан: тез орада бир неча роҳиблар ўзларини протестантлар деб эълон қилдилар. Таузен кулбасининг дарчасидан ўртоқларига ҳақиқат тўғрисида ҳикоя қилиб берарди. Жамоат хизматчилари бидьатчиларга қандай муносабатда бўлиш кераклигини ана шу Дания оталари билганларида эди, Таузеннинг овози абадий ўчган бўларди. Таузенни зиндонга ташлаш ўрнига, уни монастирдан қувдилар. Энди улар заифлашиб қолдилар. Қирол эндигина чиқарган фармон янги имон муаллимларини ўз ҳимоясига олди. Таузен ваъз қила бошлади. Жамоатлар унинг олдида очилди, халқ тўда-тўда бўлиб унинг ваъзини эшатгани келарди. Бошқалар ҳам Худонинг Каломини ваъз қилардилар. Дан тилига таржима қилинган Янги Ахд кенг тарқала бошлади. Папачиларнинг бу ҳаракатни тўхтатишга уринишлари аксинча кенгайиб ёйилишига олиб келди. Орадан озгина вақт ўтиб, Дания протестантчилар имонини қабул қилганини эълон қилди.УК 204.2

    Швецияда Виттенберг булоғининг ҳаётбахш сувидан қонган ёш йигитлар бу инъомни ватандошлари билан бирга баҳам кўрдилар. Швеция Ислоҳотининг раҳнамоларидан иккитаси - оребрулик темирчининг ўгиллари Олаф ва Лаврентий Петри Лютер ва Меланхтондан таълим олдилар. Ўз навбатида улар ватанларида ҳақиқатни ғайрат билан ваъз қилдилар. Буюк ислоҳотчи сингари, Олаф ўз ғайрати ва нотиқлиги билан халқни штҳомлантирди, айни пайтда Меланхтон сингари мулоҳазали, вазмин Лаврентий кўпроқ олимга ўхшар эди. Иккови ҳам чинакам солиҳ бўлиб, илоҳий билимларни эгаллаган, ҳақиқатии ваъз қилишда букилмас иродали ва мард эдилар. Аммо папачилар ҳам қараб турмадилар. Католик руҳонийлари ислоҳотчиларга қарши жоҳил, бидъатчи одамларни қайрадилар. Олаф Петри кўпинча оломоннинг ҳужумларига дуч келарди, бир неча марта аранг қутулиб қолди. Лекин қирол бу ислоҳотчиларга самимий муносабатда бўлди ва уларни ҳимоя қилди.УК 204.3

    Рим Жамоатининг зулми остида халқ аранг кун кечирарди. Муқаддас Битикдан узоқ халқнинг ташқи рамзларга ва ҳашаматга бино қўйган дини бор эди. Бу дин асло онгга нур бермас, оқибатда улар ўз бутпараст ота-боболарининг мажусийлик маросимларига қайтган эдилар.Миллат бир-бирига душман мазҳабларга бўлинди, уларнинг ўртасидаги доимий кураш оммавий қашшоқликни кучайтирди. Қирол давлатда ва Жамоатда Ислоҳотни қонунлаштиришга қарор қилди ва Рим билан курашда ана шу истеъдодли ёрдамчиларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлади.УК 205.1

    Монарх ва Швециянинг юксак амалдорлари иштирокида Олаф Петри католик илоҳиётчилари билан мунозарага киришиб, ислоҳотчилар таълимотини ғоят маҳорат билан ҳимоя қилди. У шундай деди: “Оталар таълимоти фақат Муқаддас Битиклар билан мувофиқ келгандагина қабул қилиниши керак. Имоннинг асосий принциплари Муқаддас Китобда ҳаммабоп ва тушунарли қилиб баён этилган, шунинг учун ҳамма одамлар бу принципларни тушуна олади”. Масиҳ айтган эди: “Менинг таълимотим — Ўзимники эмас, Мени Юборганникидир” (Юҳ.7:16). Ҳаворий Павлус шундай деган: “Бордию биз ёки ҳатто осмондан бирор фаришта келиб, ўзимиз сизларга ўргатган Инжилдан бошка бир “хушхабар” келтирса, лаънати бўлсин” (Галат.1:8). “Бундай ҳолда қандай қилиб, - деди ислоҳотчи, - бошқалар нажот топиш учун ўзининг нуктаи назарини мажбур қилишга журъат этадилар?” У шуни исботлаб бердики, Жамоатнинг қарорлари Худонинг амрлари билан тўқнаш келганда, хеч қандай кучга эга эмас. У ҳаёт ва ишонч қоидаси сифатида протестантизмнинг “Муқаддас Китоб ва фақат Муқаддас Китоб” деган буюк тамойилини эълон қилди.УК 205.2

    Бу кураш гарчи кўпчиликка маълум бўлмаса ҳам, “Ислоҳот армияси сафида аскар бўлган одамларни бизга намоён қилиб беради. Улар атрофидагилар шовқин-сурон кўтарадиган чаласавод мутаассиб лар эмас эдилар. Йўқ ва яна йўқ. Улар Худонинг Каломини чукур ўрганиб, Муқаддас Китоб уларга бераётган қуролни қандай эгаллашни яхши билардилар. Уларнинг билимига келсак, улар ўз даврида анча олдинга кетган эдилар. Агар биз Виттенберг ва Цюрих сингари ажойиб илмий марказларга, Лютер ва Меланхтон, Цивингли ва Эколомпадус сингари машҳур одамларга эътибор берсак, ҳаракатнинг бу даҳолари экани маьлум бўлади, табиийки, улардан чексиз ақл ва ажойиб ишларни кутиш мумкин. Аммо уларнинг ортидан борганлар эса ўзларининг даҳоларидан кескин фарқ қилардилар. Ҳақиқатан шундай, келинг, энди Швециядаги унча маълум бўлмаган воқеаларга, муаллимдан шогирдга - Олаф ва Лаврентий Петри шахсига эътибор берайлик. Хўш, биз нимани топамиз? Улар Инжил ҳақиқатини тўлиқ эгаллаган, Римнинг мафкурачилари ва энг яхши ақл эгалари устидан осонликча ғалаба қилган илоҳиётчи ва олимлардир”. 213Уайли. 10 китоб, 4-боб.УК 205.3

    Юқорида эсланган мунозара натижасида швед қироли протестантчилар имонини қабул қилди, маълум вақт ўтгандан кейин парламент ҳам ундан намуна олди. Олаф Петри швед тилига Янги Ахдни таржима қилди, қиролнинг истак-хошига кўра, ака-укалар Муқаддас Китобни тўлиғича таржима қилишга киришдилар. Шундай қилиб, швед халқи ўз она тилида биринчи марта Худонинг Каломини олди. Парламент, бутун мамлакатда жамоат хизматчилари Муқаддас Битикни тушунтирсинлар, мактаб ўқувчилари Муқаддас Китобни ўқишга даъват қилинсинлар, деб қарор қилди.УК 206.1

    Инжилнинг марҳаматли нури аста-секин ва ишонч билан жаҳолат ва хурофот зулматини тарқатиб бораверди. Рим зулмидан халос бўлган миллат ақл бовар қилмайдиган даражада гуллаб-яшнаб, улуғворликка эришди. Швеция протестантизмнинг марказларидан бирига айланди. Бир асрдан сўнг, қаттиқ хавфхатар дақиқаларида Европадаги ягона ана шу кичиккина, олдин заиф бўлган мамлакат даҳшатли ўттиз йиллик уруш пайтида Германияга ёрдам қўлини чўзди. Бутун шимолий Европа яна Рим зулми остида қолай деганда, швед армияси Гepманияга қарши папачиларнинг хужумини тўхтатишга ёрдам берди, протестантлар, калвинистлар, лютеранчилар диний барқарорликка эришишларига, Ислоҳотни қабул қилган мамлакатларга виждон эркинлигини қайтаришга ёрдам кўрсатди.УК 206.2

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents