Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents
Улуғ Кураш - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First

    15-боб - Францияда Ваҳима Ва Қасос

    XV1 асрда Ислоҳот халққа Муқаддас Китобни очишни таклиф қилиб, Европанинг ҳамма мамлакатларига кириб боришга ҳаракат қилди. Айрим давлатлар бу воқеани кутилган самовий хабарчи сифатида шодхуррамлик билан кутиб олди. Папа ҳокимияти унинг таъсирига қаршилик кўрсатишга жойларда Муқаддас Китобнинг баланд қилинган нури билан унинг маънавий юксак қилувчи таъсири остида деярли ёйилмади. Бу бобда сўз юритиладиган мамлакатда ҳақиқат нури кўринди, аммо зулмат унинг олдидан чекинмади. Юз йил давомида бу икки куч курашди. Ниҳоят, ёвузлик тантана қилди. Самовий ҳақиқат рад қилинди “...дунёга нур келди, аммо одамлар нурдан кўра зулматни яхши кўрдилар, чунки уларнинг қилмишлари ёвуз эди” (Юҳанно 3:19). Бу халқ ўзи танлаган йўлнинг мевасини териб олишга мажбур бўлди. Худо Руҳининг тийиб турувчи кучи халкдан тортиб олинди, чунки бу халқ Унинг марҳамати иноъмини рад қилган эди. Ёвузлик етилиши учун Худо йўл қўйиб берди, бутун олам нурнинг ўз ихтиёри билан рад қилиниш оқибатларини кўрди.УК 224.1

    Францияда Муқаддас Китобга қарши уруш юз йилларга чўзилди ва инқилоб даврида юқори иуқтасида етди. Муқаддас Битикни Рим бостириб ташлаши оқибати муқаррар равишда бундай даҳшатли портлашни келтириб чиқарди. Бу уруш - папа сиёсатининг энг ёрқин кўринишларидан биридир. Бу сиёсан Рим Жамоати таълимотининг минг йилдан ортиқ даврда олиб борган натижасини кўрсатади.УК 224.2

    Муқаддас Битикни папа ҳукмронлигидавридабостирибташлаш тўғрисида пайғамбарлар башорат қилганлар. Ваҳий китобида ҳам “гуноҳ одами” ҳукмронлигининг даҳшатли оқибатлари ҳақида айтилади. Айниқса, Францияда бу кучли тарзда намоён бўлди.УК 224.3

    Худонинг фариштаси шундай башорат қилган эди: “Чунки у ер бутпарастларга берилган. Улар муқаддас шаҳарни қирқ икки ой оёқ ости қиладилар. Мен икки шоҳидимга қудрат бераман. Улар эгниларига қанор кийиб, 260 кун давомида башорат қиладилар.УК 224.4

    Бу икки шоҳид — бутун дунё Эгасининг ҳузурида турган иккита зайтун дарахти ва иккита чироқпоядир. Борди-ю, биронтаси уларга озор етказмоқчи бўлса, уларнинг оғзидан олов чиқиб, ўша душманни еб битиради. Уларга озор беришни истаганлар шу йўсинда ҳалок бўлади. Бу икки шоҳид башорат қиладиган кунларда ёмғир ёғмаслиги учун Худо уларга осмонни беркитиш қудратини берган. Уларга яна сувни қонга айлантириш ва ер юзини истаган вақтларида турли балою офатларга йўлиқтириш қудрати берилди. Улар шаҳодат бериб бўлганларидан кейин, тубсиз чуқурликдан чиққан бир маҳлуқ улар билан жанг қилади, уларни енгиб, ўлдиради. Уларнинг жасадлари буюк шаҳарнинг кўчасида ётади. Шоҳидларнинг Раббийси ҳам ўша шаҳарда хочга михланган эди. Ўша шаҳарнинг рамзий номи Садўм ва Мисрдир. Барча халқлар, қабилалар, элату миллатлардан бўлган одамлар уч ярим кун давомида уларнинг жасадларини томоша қиладилар. Уларни дафн этишга рухсат беришмайди. Ер юзида яшаётганлар шоҳидларнинг ўлимидан севиниб хурсандчилик қилишади. Бир-бирларига ҳадялар юборишади. Чунки иккала пайғамбар ер юзида яшовчиларга кўп азоб берган эди.”Аммо уч ярим кундан кейин иккала пайгамбарнинг вужудига Худонинг ҳаёт нафаси кирди. Шунда улар оёққа турдилар. Уларни кўрган ҳаммани қаттиқ ваҳима босди” (Ваҳий 11:2-11).УК 224.5

    Вақтнинг юқоридаги парчалари - “қирқ икки ой” ва “бир минг икки юз олтмиш кун” бир даврни - Масиҳнинг Жамоати Рим зулми остида азоб чекишга маҳкум этилганини гавдалантиради. 1260 йиллик папа ҳукмронлиги 538 йили бошланиб, 1798 йили тугади. Шу йили француз армияси Римга кириб, папани асир олди, папа қувғинда вафот этди. Гарчи тез орада янги папани сайлаган бўлсалар ҳам, барибир, ўшандан бошлаб, папа ҳукмронлиги ҳеч қачон олдинги ҳукмронлигини ва қудратини тиклай олмади.УК 225.1

    Жамоатни таъқиб қилиш 1260 йил давомида узлуксиз давом этмади. Худо Ўз халқига шафқат қилиб, оловли синов вақтини қисқартирди. Жамоат кутаётган “буюк қайғу” га нисбатан Нажоткор шундай деди: “Лекин танланган одамлар учунгина у кунлар қисқартирилади. Агар ўша кунлар қисқартирилмаганда эди, ҳеч бир жонзот омон қолмасди” (Матто 24:22). Ислоҳот таъсири шунга олиб келдики, таъқиблар 1798 йилдан анча олдин тўхтатилди.УК 225.2

    Икки гувоҳ тўғрисида пайғамбар айтади: “Бу икки шоҳид — бутун дунё Эгасининг ҳузурида турган иккита зайтун дарахти ва иккита чироқпоядир.” “Сенинг каломинг қадамларим учун чирокдир, Йўлимга нур сочадиган ёруғликдир”. Бу икки гувоҳ Эски ва Янги Ахдни ўзида рамзийлаштиради. Иккаласи бир хилда Худо Қонунининг келиб чиқиши ва абадийлиги тўғрисида, шунингдек, нажот режаси ҳақида гувоҳлик беради. Эски Ахддаги образлар, қурбонликлар ва башоратлар яқинлашиб келаётган Нажоткорни кўрсатади. Инжил ва Янги Аҳд мактублари Нажоткор ҳақида сўзлайди. Тимсолларда ва башоратларда Нажоткор У ҳақда илгари қандай айтилган бўлса, худди ўшандай ҳолатда келди.УК 225.3

    “Улар эгниларига қанор кийиб, 260 кун давомида башорат қиладилар.” Бу вақтнинг кўп кисмида Худонинг гувоҳлари қолдилар. Пала ҳокимияти халқдан ҳақиқат сўзларини яшириш учун ҳамма имкониятларни ишга солдилар. Муқаддас Китоб гувоҳларига қарши сохта гувоҳларни юбордилар. Муқаддас Китоб диний ва дунёвий ҳокимият томонидан таъқиқланганда, Китобнинг ҳақиқати бузиб кўрсатилганда, жинлар ва одамлар ундан одамларнинг ақлини олиб қўйиши учун ҳамма ишларни килганаларида, Унинг муқаддас хақиқатини ёйиш учун журъат этганларида, уларни таъқиб қилдилар, сотдилар, азобладилар, epгa тириклайин кўмдилар, қатл қилдилар ёки ўтиб бўлмас тоғлардан, қоялардан, ғорлардан бошпана излашга мажбур бўлдилар. Шунда содик гувоҳлар “Улар эгниларига қанор кийиб... башорат қилдилар”. Улар таъқибларга қарамай, 1260 йил давомида гувоҳлик бердилар. Энг зулматдаврларда Худонинг Каломини яхши кўрадиган ва Худонинг шуҳрати учун рашк қиладиган содиқ одамлар бор эдилар. Бу содиқ хизматкорларга Унинг ҳақиқатини бу даврларда ёйиш учун донолик, куч ва ҳокимият берилган эди.УК 226.1

    “Биронтаси уларга озор етказмоқчи бўлса, уларнинг оғзидан олов чиқиб, ўша душманни еб битиради. Уларга озор беришни истаганлар шу йўсинда ҳалок бўлади” (Ваҳий 11:5). Одамлар жазоланмасдан Худонинг Каломини топтай олмайдилар. Бу даҳшатли огоҳлантиришлар Ваҳий китобининг охирги бобида баён қилинган: “Бу китобнинг башорат сўзларини эшитувчи ҳар бир кишини огохлантираман: кимда-ким бу сўзларга бирор нарса кўшса, Худо хам ўша кишининг жазосигa бу китобда ёзилган балоларни қўшади. Кимда-ким бу китобдаги башорат сўзларидан бирортасини чиқариб ташласа, Худо ҳам ўша кишини бу китобда ёзилган ҳаёт дарахтидан маҳрум қилиб, муқаддас шаҳардан чиқариб ташлайди” (Ваҳий 22:18,19). Бундай огоҳлантиришларни Худо одамлаарга, Мен зоҳир қиладиган ёки амр қиладиганларни улар ўзгартиришга уринишларидан сақлайман, деб юборди. Бундай тантанали огоҳлантиришлар ҳаммага - Худонинг Қонунига менсимай муносабатда бўлиш намунасини одамларга ўз ҳолати бўйича кўрсатадиганларнинг ҳаммасига тегишлидир. Улар Худонинг Қонунига итоат этиш муҳим эмас, деб бепарво қарайдиганларга қўрқувни уқтиришлари керак. Ким ўзининг шахсий фикрини Худонинг ваҳийсидан юқори қўйса, ким Муқаддас Битикнинг аниқ мазмунини ўзига қулай бўлиши учун ёки оламга мослашиш учун бузиб талқин қилса, ўзига даҳшатли масъулиятни олган бўлади. Битик Каломи, Худонинг Қонуни ҳар бир одамнинг феъл-атвори мезони ҳисобланади. Бу мукаммал намунага мос келмайдиганларнинг ҳаммаси қораланади.УК 226.2

    “Улар шаҳодат бериб бўлганларидан кейин” қанорга ўрангаи икки гувоҳ башорат қилиш керак бўлган давр 1798 йил тугади. Уларнинг ном-нишонсизлик зулматидаги иши охирига етгач, “тубсиз чуқурликдан чиққан бир маҳлуқ” тасвирланган ҳокимият уруш бошлаши керак. Европанинг кўп мамлакатларида жамоат ва давлат кўрсатган иблиснинг ҳокимияти остида бўлдилар. Бу ўринда биз иблис кучларининг янгича намоён бўлишини кўрамиз.УК 227.1

    Римнинг сиёсати шунга қаратилган эдики, “Муқаддас Китобга ғоят яхши муносабат” ишлари остида бу китобни халққа номаълум тил баҳонаси остида ушлаб туриш ва шу йўл билан одамлардан яшириш эди. Рим ҳукмронлиги даврида гувоҳлар “қанор ичида” башорат қилдилар. Аммо бошқа ҳокимият “тубсиз чцқурликдан чиққан махлуқ” пайдо бўлиши ва Худонинг Каломига очиқчасига уруш эълон қилиши керак эди.УК 227.2

    “Буюк шаҳар” - кўчаларида бу гувоҳлар ўлдирилган ва мурдалари ётган шаҳар, руҳий маънода Мисрдир. Муқаддас Китобда айтилган ҳамма халқлар орасида Миср барҳаёт Худонинг борлигини кескин рад қилди ва Худонинг амрларига қаршилиб кўрсатиб келди. Биронта монарх, Миср ҳукмдори қилганидай, Осмон обрўйига қарши ўзбошимчалик билан очиқ исён қилишга журъат этмади. Мусо Худо номи билан фиръавнга тантанали хабарни етказганда, бу такаббур ҳукмдор шундай жавоб берди: “Эгангиз ким ўзи?! Унинг сўзига кириб Мен Исроил халқини қўйиб юборайми?! Эгангизни танимайман, Исроил халқининг кетишига эса ижозат бермайман” (Чиқиш 5:2). Бу атеизмдир. Мисрни рамзийлаштирган халқ, худди шу сингари, барҳаёт Худонинг талабларини рад қилиш ва ишончсизлик ҳамда итоатсизлик руҳини пайдо қилиши керак эди. “Буюк шаҳар” яна “руҳан” Садўм билан қиёсланади. Худонинг Қонунини бузадиган Садўмнинг иллати алоҳида куч-қудрати билан қонунлаштирилган фоҳишабозлик орқали зоҳир бўлди. Бу гуноҳ халқнинг характерли қирраси бўлиши керак эди. Халқнинг такдирида Муқаддас битикдаги бу башорат бажо бўлди.УК 227.3

    Пайғабарнинг сўзлари бўйича, 1798 йилгача иблисдан келиб чиққан аллақандай ҳокимият пайдо бўлди, характери ҳам иблисга ўхшарди. Бу ҳокимият Муқаддас Китобга қарши уруш олиб боради. Худонинг бу икки гувоҳи овози ўчган мамлакатда фиръавннинг атеизми ва Садўмнинг фоҳишалиги чулғаб олган эди.УК 227.4

    Бу башорат ҳайратда қоладиган аниқлик билан Франция тарихида бажо бўлди. 1793 йили инқилоб пайтида “олам биринчи марта цивилизациялашган жамиятда туғилиб, тарбияланган ва Европанинг назокатли халқларидан бирини бошқариш ҳуқуқига эгамиз деб ҳисоблайдиган одамлар ҳақида эшитди, улар қачонлардир инсониятга берилган юксак ҳақиқатдан якдиллик билан воз кечдилар. Худога ишонишдан ва Унга хизмат қилишдан бир овоздан воз кечдилар”. 232В. Скотт. “Жизнь Наполсона”, 1 жилд, 17-боб. Франция - коинотни Яратувчига ошкора исён қилган дунёдаги биринчи мамлакат. Ишончли манбалар ҳам буни тасдиқлайди. Гарчи Англия, Германия, Испания ва бошқа мамлакатларда кўплаб имонсизлар ва шаккоклар бўлса ҳам. Франция — дунё тарихидаги шундай бир мамлакатки, бу мамлакат қонунчилик йиғинининг махсус фармони билан, Худо йўк деб эълон қилди. Шундан кейин пойтахт аҳолиси ва бутун мамлакатдаги кўп одамлар бу қарордан мамнун бўлиб, ўйин-кулги қилиб, рақсга тушдилар”. 233Блеквуд журнали, 1870 йил ноябрь.УК 228.1

    Садўмнинг алоҳида хусусиятлари тўлиғича Францияда намоён бўлди. Инқилоб пайтида бу мамлакатда тубан фаҳшбозлик ҳукмрон бўлди ва ўз даврида бу шаҳарнинг ҳалокати учун сабаб бўлди. Тарихчи Франциянинг атеизм ва ахлоқсизлигини башорат билан тўлиқ мос келганини тасвирлайди: “Қонун билан зич алоқада динга нисбатан никоҳ ҳақида янги низом пайдо бўлди. Ер юзида жамиятнинг мустаҳкамлиги гарови хисобланган энг муқаддас алоқалар муваққат характердаги оддий фуқаролик шартномасига кирарди. Эр-хотинларнинг кичкина истаги билан хеч қандай қаршиликсиз никоҳ бекор қилинаверди. Агар иблислар, оиладаги ҳамма муқаддас, асл, абадий нарсаларни йўқ қилиш ва ўзлари эккан ёвузлик уруғлари авлодданавлодга ўтсин, деб мақсад қўйиб, энг таъсирчан усулларни кашф қилганларида эди, улар бундан ортиқ усталик билан қилинган ишни ўйламаган бўлардилар. Ўзининг зукколиги билан машҳур бўлган актриса Софи Арно фуқаролик никоҳини “фаҳшбозлик сири” деб тасвирлаган эди”. 234Скотт, 1 жилд. 17-боб.УК 228.2

    “Раббимиз хочга михланган жойда” Францияда башоратнинг бу қисми ҳам бажо бўлди. Биронта мамлакат, бу мамлакатчалиқ, Масиҳга бу қадар душманлик қилмаган эди. Биронта мамлакатда ҳақиқат бу мамлакатдагидай шафқатсиз таъқибларга дучор бўлмаган эди. Францияда Масиҳни ҳаддан ортиқ шафкатсизлик билан таъқиб қилиб, Унинг шогирдлари кўзи олдида хочгa михлади.УК 228.3

    Асрлар давомида солиҳларнинг қони тўкилди. Уз даврида валденслар Пемонт тоғларида “Худонинг Каломи ва Исо Масиҳга гувоҳлиги учун” ҳаётларини қурбон қилган бўлсалар, уларнинг биродарлари - Француз албигойлари худди шундай гувоҳлик бердилар. Ислоҳот даврида уларнинг тарафдорлари даҳшатли қийноқлар ва азоб-уқубатларда ҳаёт билан видолашдилар. Қирол ва сарой амалдорлари, аслзода аёллар ва нозик қизлар, миллатнинг фахри ва гуллари Исо гувоҳларининг ўлим олдидаги азоб-уқубатларини томоша қилиб, лаззатлаидилар. Жасур гугенотлар инсоннинг энг муқаддас ҳуқуқлари учун кураш олиб бориб, шафқатсиз курашларда қон тўкдилар. Протестантлар қонундан ташқари деб эълон қилиндилар. Уларнииг бошлари учун катта нархлар белгиланди. Худди ёввойи ҳаёвонларни овлаганларидай, уларнинг ортидан тушдилар.УК 228.4

    “Саҳродаги жамоат” - қадимий масиҳийларнинг озроқ сонли авлодлари мамлакат жанубидаги тоғларда ўзларига бошпана топдилар ва оталарининг имонини сақлай олдилар. Қадимги масиҳийларнинг авлодлари XVIII асрда Францияда ҳали бор эди. Агар улар баъзан кечаси тоғ қоялари орасида ёки ўтиш қийин бўлган жойларда тўпланишга журъат этсалар, уларнинг ортидан тушган отлиқ аскарлар уларни кузатардилар, тутиб олиб, бир умрга сургунга жўнатардилар. Франциянинг энг яхши, олийжаноб ва билимли ўғил-қизлари даҳшатли қийноқларга солинар, ўғрилар, қотиллар билан бир қаторда занжирбанд қилинардилар. Кимлардир янада бахтлироқ қисматга сазовор бўлардилар, улар тиз чўкиб ибодат қилганларида, ҳимоясиз, ожизларни совуққонлик билан ўлдирардилар. Худога хизмат пайтида юзлаб қариялар, ҳимоясиз аёллар ва бегуноҳ болалар ўлдирилди. Тоғ қояларига чиқиб борган, ўрмонларда йиғилган имонлиларнинг кўпинча ҳар тўрт қадамда “ўлдирилганларининг, дарахтга осилганларининг жасадлари”ни учратиш мумкин эди. Қилич ва болтанинг тиғидан гулханда ёқилган “бидъатчилар”дан мамлакат “катта саҳрога айланиб қолган эди ” “Бу ваҳшийлик...зулмат ва жоҳиллик даврида эмас, балки Людовик X1V даврида - фан ва адабиёт билимдон ҳамда нотиқ одамлардан, мўминлик ва хайр-саҳоват фазилатларини ривожлантиришга ёрдам берадиган эрлардан таркиб топган бир даврда юз берди”. 235Скотт, 22 китоб, 7-боб.УК 229.1

    Ўша зулмат асрида юз берган энг оғир жиноят, энг даҳшатли ваҳшийлик тунда Бартолемейдаги қирғин бўлди. Дунё бугун ҳам бу қўрқоқларча қилинган ва шафқатсиз ҳужумни титроқ билан эслайди. Франция қироли рим руҳонийлари ва католик руҳонийларининг талабларига ён бериб, бошқа эътиқоддагиларни ваҳшийларча қиришга розилик берди. Ярим тундаги қўнғироқ овози қирғинга сигнал эди. Минглаб протестантлар, қиролнинг ҳимоясидамиз, деган ишонч билан уйларида хотиржам ухлаб ётардилар. Уларни огоҳлантиришсиз кўчага судраб чиқиб, сўйиб ташлайвердилар.УК 229.2

    Масиҳ Ўзи кўринмасдан халқига йўл кўрсатиб, Миср қуллигидан халос қилганидай, иблис ҳам ўзининг қўл остидагилари айбсиз қурбонлар микдорини кўпайтирганда,УК 230.1

    кўринмасдан раҳбарлик қилди. Парижда қирғин бир ҳафта давом этди, дастлабки уч кун ақл бовар қилмайдиган шафқатсизлик билан алоҳида ажралиб туради. Хунрезлик Париж деворлари билан чегараланиб қолмади, қиролнинг махсус фармони билан ҳамма вилоят ва шаҳарларда протестантлар калтакланди. Ёш ҳам, жинс ҳам ҳеч қандай рол ўйнамади. Айбсиз чақалоқни ҳам, сочи оппоқ қарияни ҳам бир хил кисмат кутарди. Аслзода ва оддий одам, қари ва ёш, она ва бола бирга ҳалок бўлди. Икки ой давомида бутун Франция бўйлаб бу қирғин давом этди. Етмиш минг одам - миллат гуллари йўқ қилинди.УК 230.2

    “Рим бу қирғин ҳақида билганда, руҳонийлар шодлигининг чеки йўк эди. Бу хабарни олиб келган хабарчига кардинал (католик жамоатида олий диний мартаба - тарж. изоҳи) Лоранский минг крон микдорида мукофот берди. Бу воқеа авлиё Анжело минорасидаги замбараклардан тўплар отиб нишонланди. Ҳар бир қўнғироқхонада қўнғироқлар жаранглаб турди, гулханлар тунни кундузга айлантирди. Григорий X111 амалдорлари ва бошқа дин арбоблари ҳамроҳлигида авлиё Людовик соборига ташриф буюрди, кардинал Лоранский: “Сенга, Худойим...” қўшиғини куйлади. Бу қирғинни адабийлаштириш учун медал чиқарилди. Ватиканда ҳозирга қадар учинчи Византия девор суратлари турибди: уларда адмиралгугенот (калвинизм тарафдори - тарж.изоҳи)га ҳужум тасвирланган бўлиб, қирол ўз маслаҳатчилари билан бўлғуси қирғинни муҳокама қилаётгани ва қирғин пайти тасвирланган. Григорий “Олтин атиргул”ни юборди, қирғиндан кейин тўрт ой ўтгач, у француз руҳонийсининг ваъзини мароқ билан тинглади. У “Муқаддас ота жуда яхши хабар олганидан бахт ва шод-хуррамликка тўлиб, Худога ва авлиё Людовикка миннатдорчилик билдириш учун соборга йўл олгани” тўғрисида гапирди”. 236Генри Уайт. “Резия в ночь св. Варфоло-мея”, 14-боб, параграф 34.УК 230.3

    Ўша тунда Бартоломейнинг илҳомчиси бўлган руҳ инқилобнинг қўзғатувчи кучи бўлди. Исо Масиҳ ёлғончи деб эълон қилинди. Француз шаккокларининг сўзи: “Ярамасни улоқтирамиз (Масиҳ назарда тутилган эди). Ашаддий худосизлар ва жирканч ҳаромхўрлик кўлни кўлга берган эди. Энг тубан одамлар, ўтакетган ярамаслар, фақшбозларни юқорига кўтардилар. Ўз вақтида Масиҳ - ҳақиқат, поклик, беғараз севги тажассуми хочга михлангаидай, бу воқеалар учун энг юксак шарафга иблис сазовор бўлди. “...тубсиз чуқурликдан чиққан бир маҳлуқ улар билан жанг қилади, уларни енгиб, ўлдиради”. Францияда инқилоб ва террор ҳукмронлиги пайтида ўрнатилган худосиз ҳокимият Худога ва Унинг Муқаддас Каломига қарши шундай урушга олиб келдики, бунақасини дунё ҳам кўрмаган эди. Миллат йиғини Худога сажда қилишни бекор қилди. Муқаддас Китобни йигиштириб олиб, ҳамманинг кўзи олдида энг жирканч масхаралаш билан ёкдилар. Худонинг Қонуни поймол қилинди. Муқаддас Китобнинг низомларини бекор қилдилар. Ҳафтанинг дам олиш кунлари таъқиқланди, бунинг ўрнига, ҳар ўнинчи кун куфрликка ва зиёфатларга бағишланди. Сувда имонга киритиш ва причастие ҳам таъқиқланди. Қабристонларда ўлимни абадий уйқу деб ёзилган плакатлар пайдо бўлди.УК 230.4

    Худодан қўрқиш - доноликнинг эмас, ақлсизликнинг ибтидосидир, деган фикр тарқалди. Эркинликка ва мамлакатга қилинадиган хизматдан бошқаси ҳар қандай диний хизматлар таъқиқланди. “Париж епископи бутун миллат номидан энг тубан ва жанжалли майнабозчиликка берилиб кетди ва асосий ролни ўйнашга мажбур бўлди. Уни қонунчилик йигинига олиб келиб, ҳамманинг олдида ўзи бир неча йиллар хизмат қилиб келган динни, тарихда ҳеч қандай асосга эга бўлмаган, ҳеч қандай муқаддас ҳақиқат эмас, бу фақат руҳонийларнинг ёлғони, деб айтишга мажбур қилдилар. Епикоп тантанали равишда хизматга бағишланиб турган Худодан тонди, Худо йўқ, деб эълон қилди. Бундан кейин эркинликка, тенгликка, яхшиликка ва ахлоқсизликка хизмат қиламан, деб сўз берди. Шундан кейин у епископлик ридосини стол устига қўйди. Шундан сўнг мажлис раиси уни дўстона бағрига босди. Бу руҳонийдан бир неча муртад руҳонийлар намуна олдилар”. 237Скотт. 1 жилд, 17-боб. “Ер юзида яшаётганлар шоҳидларнинг ўлимидан севиниб хурсандчилик қилишади. Бир-бирларига ҳадялар юборишади. Чунки иккала пайғамбар ер юзида яшовчиларга кўп азоб берган эди”. Худосиз Франция Худонинг икки гувоҳининг фош қилувчи овозини ўчиришга мажбур қилдилар. Ҳақиқат Каломи кўчаларда жонсиз ётарди, Худонинг Қонуни чекловлари ва талабларидан нафратланадиганлар шод-хуррам бўлдилар. Одамлар самовий Шоҳга очиқчасига қарши чикдилар. Қадимги гуноҳкорларга ўхшаб улар шундай деб бақирардилар: “Худо қандай қилиб била олади?! Худойи Таоло нимани ҳам биларди?!” (Забур 72:11).УК 231.1

    Тасаввур қилиш қийин: янги тартиб-қоидаларнинг коҳинларидан бири шаккокларча қўполлик билан деди: “Эй Худо! Агар Сен бор бўлсанг, Узингнинг ҳақоратланган исминг учун қасос ол. Мен Сенга қарши чиқяпман! Heгa сукутдасан? Момақалдироқнинг гулдирашига жавоб беришга журъат қилмаяпсанми? Бундан кейин Сенинг борлигингга ким ҳам ишонарди?!” 238Лакретель. “История”, 11 жилд, Жамоб Арчибальд Алисоннинг ”История Евро-пьГ’ кисмида 309-бст, 1 жилд, 10-боб. Бу фиръавннинг талаби акс садоси эмасми?! У шундай деган эди-ку: “Худойингиз ким бўлибдики, мен Унинг овозига қулоқ солсам. Мен Уни танимайман!”“Ақлсиз ўз кўнглида Худо йўқ дейди”. Худо ҳақиқатни ҳақорат қилувчиларга нисбатан шундай дейди: “Аҳмоқлар* ўз кўнглида: “Худо йўқ”, дейди. Улар бузуқлардир, қилмиши жирканч ишлардир, Яхшилик қилувЧи бирон зот йўкдир. “Аммо улар яна муваффақият қозона олмайдилар, чунки Янний билан Ямбрийнинг ақлсизлиги маълум бўлганидек, буларнинг ҳам ақлсизлиги ҳаммага маълум бўлди” (Забур 13:1; 2Тим.З:9). Франция “юксак ва кўкларга кўтарилган, абадий”, барҳаёт Худога хизмат қилишдан бош тортгандан кейин кўп вақт ўтмай, мамлакат тез орада тубан бутпарастликкача етиб борди. Улар аллақандай фоҳиша аёл қиёфасидаги Идрок худосига сажда қиладиган бўлдилар. Дунёвий ва қонунчилик ҳокимиятининг энг юқори давралари Ассамблея депутатлари олдида шундай ишни қилдилар! Тарихчи шундай ёзади: “Уш” ақлсиз даврдаги маросимлардан бири ўзининг гумроҳлиги ва фосиқлик билан бирлашиб, ашаддийлигича қолмоқда. Қонунчилик йиғини эшиги тантанали маросим олдидан очилди, муниципалитет аъзолари эркинлик шарафига мадҳия куйлаб, мусиқачилар ҳамроҳлигида бордилар”. Оломон ўртасида ёпинчиққа ўралган аёл бор бўлиб, оломоннинг бўлғуси санами рамзи эди. Уни Идрок худоси деб атардилар. Уни мажлис аъзолари олдига олиб келишди ва катта тантана билан ёпинчиқни устидан олиб, раиснинг ўнг томонига ўтқиздилар. Ҳамма уни дарров таниди: у оперетта раққосаси эди. Бу алоҳида, улар сажда қилган, бундан ортиқ тасвирлаш мумкин бўлмаган идрокка Франциянинг миллий мажлиси ошкора иззат кўрсатди.УК 231.2

    Бундай фосиқ, кулгили томоша тасодифан бўлмаган эди. Идрок худосига тож кийдириш маросими бутун мамлакат бўйлаб аҳоли, биз инқилобнинг энг юқори чўққисига етганимизни кўришни истаймиз, деган жойларда ўтказилди”. 239Скотт, 1 жилд, 17-боб.УК 232.1

    Идрокка сажда қилишга даъват этган нотиқ шундай деди: “Қонунчилар! Фанатизм соглом идрокка ўрнини бўшатди. Фанатизмнинг қоронғу нигоҳи бундай ёруғ нурга олиб чиқа олмасди. Бугун кўплаб одамлар ҳақиқат бир марта жаранглаётган “готлар гумбазлари” остида йигилдилар. Бу ерда Франция ягона чинакам хизматга - Озодлик ва Идрок хизматига ўзини бағишлаяпти.УК 232.2

    Бу ўринда биз умидимизни республика қуролининг кучига боглаймиз. Бу ўринда Идрок ҳақихурмати, бу жонли образ - табиатнинг мукаммал асари ҳақи -ҳурмати жонсиз бутларни қолдирамиз”. 240Тирс. “История французкой револю-ции”, 2 жилд, 370,371-бетлар.УК 232.3

    Идрок илоҳини бош руҳоний олдига олиб келганларида, бош тақсимотчи уни қўлидан ушлаб, йиғинга мурожаат этиб, деди: “Эй бандалар! Худонинг сизларни қўрқитадиган заиф гулдуроси олдида титрашни бас қилинг. Ҳозирдан бошлаб сизлар учун Идрокдан бошқа ҳеч қандай илоҳ йўқ. Мен унинг энг олийжаноб ва пок намунасини сизларга такдим қиламан. Агар сизларга санамлар керак бўлса, фақат шунга ўхшашларга қурбонлик қилинглар. Озодлиқнинг Август сенати олдида тиз чўкинг, эй Идрок ёпинчиғи!”УК 232.4

    “Шундан кейин илоҳа раис билан қучоқлашиб, безатилган баҳайбат файтонга ўтириб, бир талай оломон ҳамроҳлигида худо ўрнини эгаллаш учун Нотрдам собори томон жўнади. Баланд қурбонгоҳда у ҳамма иштирокчилардан сажда аломатини қабул килди”. 241Алисон. 1 жилд, 10-боб.УК 233.1

    Кўп ўтмай, Муқаддас Китобни оммавий равишда ёқиш бошланди. Бир куни “Халқ музейлари жамияти” азолари муниципалитет залига кириб, “Яшасин Идрок!” деб бақирдилар. Узун хода тепасида ёнаётган китобларни олиб келаётган эдилар. Бошқа жамоат нашрлари орасида Эски ва Янги Ахд ҳам бор эди. Раис айтганидай, “Бу китоблар одамларни идроксизликка маҳкум қилгани учун жамики идроксизлик катта алангада гунохдан фориғ бўлди”. 242Париж журмали, 1793 й., №318. Буше Рунинг “Собранис парламентских исторических летописей” китобидан иқтибос олинмокда, 30 жилд, 200, 201-бетларУК 233.2

    Папачилик атеизм тугатган ишни бошлади. Рим сиёсати Франциянинг ҳалокати учун ижтимоий, сиёсий ва диний шароит яратиб берди.УК 233.3

    Инқилбонинг ваҳимаси ҳақида ёзадиганларнинг ҳаммаси одатда бу телбаликда Жамоатни ва давлатни айблайдилар. Адолатга кўра шуни тан олиш керакки, ҳамма айб Жамоатнинг зиммасида ётади. Папачилик монархларда Ислоҳотга қарши кайфият уйғотди. Ислоҳотни қироллик тахтининг душмани, дунёга ҳалокатли тахдид ва давлатнинг гуллаб -яшнашига душман сифатида қаради. Рим монархларни ниҳоятда шафқатсиз ва халқни ваҳшиёна эзишга илҳомлантирди.УК 233.4

    Муқаддас Китоб озодликни олиб борди. Хушхабар қабул қилинган жойларда одамларнинг онги уйғонди. Улар елкаларидаги жоҳиллик, иллат ва хурофотларнинг кишанларини улоқтириб ташладилар. Улар мустақил равишда фикрлаш ва фаолият кўрсатишни бошладилар. Монархлар буни кўриб, ўз ҳокимияти учун жон -жахдлари билан курашдилар.УК 233.5

    Рим тўхтовсиз равишда уларнинг ашаддий хавотирликларини кучайтирди. 1525 йили папа Франция вакилини огоҳлантирди: “Бу мания (протестантизм) нафақат динни, балки давлатни, дворянликни, қонунларни, тартиб-интизомни ва хамма табақавий фарқларни йўқ қилиб ташлайди”. 243Де Фелис. “История протестантов во Франции”, 1 китоб, 2-боб, п a - рагарф 8.УК 233.6

    Бир неча йил ўтгач, папа элчиси қиролни огоҳлантирди: “Жаноби олийлари, адашманг! Протестантлар дунёвий ҳокимиятга ҳам, диний ҳокимиятга ҳам баравар хавф солмокдалар... Тахт худди қурбонгоҳ сингари, хавф остида... Янги диннинг киритилиши узлуксиз равишда янги бошқарувда заруратни келтириб чиқаради”. 244Д” Обииье. “История Реформации в Ев-ропс времен Кальвина”, 2 к и - тоб, Зб-боб. Илоҳиётчилар халқнинг жаҳолат ботқоғига ботишида роль ўйнаб, уларни қуйидагиларга ишонтирмоқчи бўлдилар: “Протестант таълимоти одамларни янгиликка бемулоҳазалик билан муносабатда бўлиш учун васвасага солади. Бу таълимот қиролга нисабатан ўз фуқароларининг садоқатидан маҳрум қилади. Жамоатни ҳам, давлатни ҳам вайрон қилади.” Рим бу усуллар билан таъсир кўрсатиб, Францияда Ислоҳотга қарши кайфият уйготди. “Тахтни қўллабқувватлаш, зодагонларни ҳимоя қилиш ва қонунларни сақлаш учун Францияда таъқиб қиличи биринчи бўлиб яланғочланади”. 245Уайли, 13 китоб, 4-боб.УК 233.7

    Бу мамлакат ҳукмдорлари бундай сиёсатнинг ёвуз оқибатларини шубҳасиз, олдиндан кўра билдилар. Муқаддас Китоб таълимоти одамларнинг онгида ва қалбида адолатнинг ҳақиқат, холислик, тенглик ва хайрия тамойилларини тасдиқлаган бўларди; бу тамойиллар миллат гуллаб-яшнашининг тамал тоши ҳисобланади,” Солиҳлик халқни юксалтиради”. Шунинг учун “тахт ҳақиқат билан мустаҳкам бўлади” (Ҳикмат. 14;34; 16:12). “Ҳақиқат иши тинчлик билан бўлади”.Бунинг натижаси - “асрлар давомида хотиржамлик ва бехавотирлик” (Чиқиш 32:17). Ким Худонинг қонунига итоат этса, у ўз мамлакатининг қонунини ҳурмат қилади, Ким Худодан қўрқса, у ҳукмдорни ҳамма адолатли ва қонуний талаблар билан ҳурмат қилади. Аммо бахтиқаро Франция Муқаддас Китобни таъқиқлади, унинг мухлисларини қонундан ташқари деб эълон қилди. Асрлар давомида нозикфаҳм ва ахлоқий куч-қудрат эгалари бўлган принципиал ва рисоладаги одамлар ўзларининг эътиқоди ва имонини айтиш учун, ҳақиқат борасида азоб чекиш учун етарли даражада жасоратли бўлган эдилар. Бу одамлар асрлар бўйи, худди қуллар сингари, совуқ ўлкаларда сургунда бўлиб, изтироб чекдилар, гулханларда ёндилар ё бўлмаса зиндонларда тириклайин чиридилар. Мингминглаб одамлар қочиб кетиб жон сақлаб қолишга мажбур бўлдилар. Буларнинг ҳаммаси Ислоҳот бошлангандан кейин 250 йил давомида чўзилди.УК 234.1

    “Мана шу узоқ даврда таъқибчиларнинг телбаларчағазабидан қочиб кетишга мажбур бўлган Инжил издошларига гувоҳ бўлиш мумкин бўлган камида битта француз авлоди бор эди. Қочоқлар ўзлари билан билимларни, санъатни, ҳунармандчилик ва тартиб-интизомни олиб кетдилар. Улар ўзлари учун бошпана бўлган мамлакатларни бойитдилар, ўзларининг фавқулодда истеъдодлари билан бошқа мамлакатларнинг гуллаб-яшнашига ёрдам бердилар, уларнинг она ватани эса тубанликка юз тутди. Агар бу истеъдодлар Францияда қолганларида эди, 300 йил давомида қувгинга учраганларнинг маҳорати она юртига хизмат қилганда эди, улар бадиий қобилиятларини ишга солганларида эди. уларнинг ижодий даҳоси ва идроки кудрати адабиётни ва фанни бойитганда эди, ўзларининг донолиги билан ҳукуматга, шоншухрати билан қўмондонларга ёрдам берганда эди, уларнинг адолатли хукми билан қонунлар чиқарилганда эди, уларнинг Муқаддас Китоб дини французларнинг ақлий кучини мустаҳкамлаган, уларнинг виждонини бошқарганда эди, бугунги Франция қанчалар улуғворликка эришган бўларди?! Буюк, гуллаётган, бахтли мамлакатҳамма халқлар учун у қандай намуна бўлган бўларди-я? Аммо сўқир ва шафқатсиз фанатизм ҳамма фазилатлар устозини, ҳуқуқ курашчиларини, тахтнинг ҳалол ҳимоячиларини чегараларидан қувиб чиқарди, ўз мамлакатини “таниқли ва машҳур мамлакат”га айлантирмоқчи бўлганларга шундай деб айтилган эди: “Нимани истасангиз танланг: гулхан ёки қувғин”. Охир-оқибатда давлат вайрон бўлди, виждон энди таъқиб қилинмай қўйди. Чунки халкда виждон қолмади, Диний эътиқодлар учун энди гулханга ташламадилар, чунки халкда виждон қолмади. Қувғинлар энди ҳеч кимга хавф солмай қўйди, чунки ватанпарварлар йўқ бўлиб кетди”.246 Инқилоб барчадаҳшатлари билан, ваҳималари билан бундай сиёсатнинг қўрқинчли самараси ўлароқ намоён бўлди.УК 234.2

    “Гугенотларни қувғин қилиш билан Францияда умумий кризис бошланди. Гуллаб-яшнаётган шаҳарлар таназзулга юз тутди, серҳосил ерлар саҳрога айланди, юксак олға силжиш интеллектуал турғунлик ва таназзул билан алмашди. Париж вахимали ғарибхонага айланди. Ҳисоб-китобларга қараганда, инқилобдан кейиноқ 200 минг қашшоқ қиролдан ёрдам кутди. Фақат иккиюзламачилар хузур-ҳаловатда яшадилар, улар кўз кўриб, қулоқ эшитмаган шафқатсизлик билан жамоатлар, мактаблар, қамоқхоналар, ахлоқ тузатиш муассасалари устидан ўз хокимиятини ўрнатдилар”.УК 235.1

    Францияда Инжилнинг ёрдами билан сиёсий ва ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш мумкин эди. Айнан ана шу муаммолар дин арбобларини, қиролни ва қонунчиларни боши берк кўчага олиб кириб қўйди. Ниҳоят, бутун миллатни бошбошдоқлик ва ҳалокат ботқоғига ботирди. Аммо Римнинг таъсири остида халқ Нажоткорнинг Ўзини ўзи курбон қилиш ва беғараз севги ҳақидаги ўгитларининг қимматли мазмунини унутди. Одамлар бошқаларнинг манфаати учун ўзини қурбон қилишдан анча узоқ эди. Ҳеч ким бойларни камбағалларни эзаётгани учун фош қилмади, камбағаллар эса ўзининг меҳнати эвазига ҳеч қандай мукофот олмадилар. Бойларнинг худбинлиги ва мулкдорларнинг ҳукмронлиги янада зулмкор бўлиб бораверди. Асрлар давомида зодагонларнинг маккорлиги ва талончилиги оғир юк бўлиб камбағалларнинг елкасида ётди. Бойлар камбағалларни эзди, қашшоқлар ўзига тўқ одамларни кўра олмасди.УК 235.2

    Кўп вилоятларда ерлар зодагонларники эди. Меҳнаткашлар эса ижрачи эдилар. Уларнинг ҳаёти хўжайинларнинг меҳр-шафқатига боғлиқ эди. Улар хўжайинларнинг адолатсиз талабларига итоат этишга мажбур эдилар. Жамоат ва давлатни таъминлаш оғирлиги ўрта ва қуйи қатлам елкасида эди. Ҳар иккала қатлам ҳам фуқаролик, ҳам диний ҳокимият томонидан катта солиқлар билан эзиб ташланган эди. “Аслзодаларнинг қайсарлиги ва истаклари юксак қонунлар билан иззатланарди. Деҳқонлар эса очликдан ўлиб кетверарди, аммо золимларнинг улар билан ҳеч қандай ишлари йўқ эди. Одамлар ҳамма нарсада ер эгаларининг манфаатлари билан ҳисоблашишлари керак эди. Деҳқоннинг ҳаёти муттасил меҳнат ва нажотсиз муҳтожлик билан тўла эди. Уларнинг ҳамма шикоятлари, aгap улар шикоят қилишга журъат этсалар, такаббурларча рад қилинарди. Суд доимо камбағални эмас, бойни ҳимоя қиларди. Судьялар пора олар, аристократнинг арзимас қайсарлиги умумий сотқинлик сабабли қонун кучи сифатида қабул қилинарди. Дунёвий амалдорлар ва руҳонийлар оддий халкдан йиққан солиқларнинг ҳатто ярми ҳам қироллик ва жамоат хазинасига етиб бормасди. Бу пуллар бойларнинг тубан фаҳшбозлигига сарф қилинарди. Ўз яқинларини аямай талаганлар ҳеч қандай солиқ тўламас, қонун ёки одатга кўра давлатда исталган лавозимни эгаллаш ҳуқуқига эга эди. Имтиёзли қатлам 150 минг одамдан иборат бўлиб, уларнинг инжиқликларини қондириш учун миллионлаб одамлар нажотсиз муҳтожликка ва таҳқирловчи меҳнатга маҳкум қилинган эди”.УК 236.1

    Сарой аҳли ҳашаматли, ахлоқсиз ҳаёт кечирарди. Халқ билан ҳукмдорлар ўртасида ҳеч қандай бир-бирига ишонч йўқ эди. Ҳукмрон олий табақанинг ҳар бир қадами одамларга ғаразли ва таъма билан юрар эди. Инқилобдан олдин яқин эллик йил давомида Людовик XV тахтда ўтирди, у ҳатто ўша ёвуз йилларда ҳам ҳашаматлилиги, енгилтабиатлиги ва ахлоққсизлиги билан донг таратган эди. Жоҳил одамларни қашшоқлаштирган ахлоқсиз ва шафқатсиз зодагонларга, моддий етишмовчиликни бошидан кечираётган давлатга, умидсизликка тушган халққа - буларга қараб туриб, ишонч билан қўрқинчли ва четлаб ўтиб бўлмас оқибатни башорат қилиши учун пайғамбар бўлиши шарт эмас эди. Қирол ўз маслаҳатчиларининг ҳамма огоҳлантиришларига шундай жавоб берарди: “Ҳаракат қилинглар, токи менинг ҳаётлигим даврида фалокат юз бермасин, мен ўлгандан кейин эса нима бўлса бўлаверсин”. Ислоҳотнинг зарурлиги тўғрисида гапириш беҳуда эди. У ёвузликни кўрди, аммо унга қарши туришга на кучи, на жасорати бор эди. Унинг калтабинлик ва худбинлик билан шундай жавоб берарди: “Мендан кейин дунё остин-устин бўлиб кетмайдими!” Францияни кутаётган қисматга бундан ортик таъриф бериб бўлмасди.УК 236.2

    Рим киролларнинг ва бошқарувчи доираларнинг шубҳаларини, ҳасадларини алангалатиб, халқни қулликда ушлаб туришга мажбур қилишга уринди. Рим шуни яхши билар эдики, бу давлатнинг заифлашишига олиб келади, шунда хукмдорлар ва халқ Римнинг ҳокимиятига бўйсунади. Узоқни кўрадиган Рим руҳонийлари бир нарсани яхши тушунардилар: одамларни кул қилиш учун уларнинг қалбини қул қилиш керак, уларни кулликда ушлашнинг энг яхши усули —ўз эркинликларини улар идрок билан бошкаришларига лаёқатсиз қилишдир. Римнинг табиий равишда юз берадиган бу сиёсати - ахлоқий таназзулга олиб келиши жисмоний азоблардан кўра минг марта даҳшатлирок эди. Муқаддас Китобдан маҳрум бўлган, ҳокимиятда мутаассиб таълимот ичида қолган халқ жаҳолат, хурофот, иллатлар ботқоғига ботиб қолди, улар ўзларини бошқаришга тамомила лаёқатсиз бўлди-қолди.УК 237.1

    Лекин буларнинг ҳаммаси Рим мўлжаллаган оқибатларга олиб келмади. Рим халқни ўзларининг кўр-кўрона ақидаларига итоат эттиришга интилиб, одамларнинг шаккок ва инкилобчи бўлишларига сабабчи бўлди. Улар католицизмни руҳонийларнинг зиддиятларига ўхшатиб, ундан нафратланаадиган бўлди. Халқ ўзининг эзилган аҳволига диндорларни айбдор деб ҳисобларди. Халқ билан ягона худо - Римнинг худоси, улар билан дин эса Рим-католик жамоати таълимоти эди. Халқ Римнинг маккорлигини ва шафқатсизлигини Муқаддас Китоб таълимотининг қонуний меваси деб ҳисобларди ва ундан юз ўгирди.УК 237.2

    Рим ёлғон билан Раббийнинг характерини кўрсатди ва Унинг талабларини бузиб кўрсатди, бунинг оқибатида одамлар Муқаддас Китобни ва унинг Муаллифини рад килдилар. Рим, Муқаддас Китоб ана шундай таълим беради, деб ўз ақидаларига кўр-кўрона ишончни талаб килди. Бунга зид равишда Волтер ва унинг тарафдорлари Худонинг Каломини рад қилиб, ҳамма ерда ишончсизлик заҳарини тарқатди. Рим ўзининг темир товони билан эзди, энди ҳақоратланган, ёввойилашган, инсоний қиёфасини йўқотган одамлар Худонинг Каломидан чекиндилар, зулм ва истибдодга нафрат билан қараб, зиммаларидан ҳамма чекловларни улоқтирдилар. Улар, бизни узоқ вақт алдаб келган, деб ғазабланган оломон ёлғон билан бирга ҳақиқатни ҳам рад қилдилар. Эркинлик ўрнига ахлоқсизликни қабул қилдилар, иллат куллари ўзларини эркин тасаввур қилиб, шод-хуррам бўлдилар.УК 237.3

    Инқилобдан олдин қиролнинг ён бериши сабабли, халқ парламентдан зодагонлар ва руҳонийлардан - иккаласидан ҳам кўра кўпроқ ўрин олдилар. Шундай қилиб, ҳокимият халқнинг қўлига ўтди, аммо ҳокимиятдан эҳтиёткорлик ва ақлидрок билан фойдаланишга тайёр эмас эди. Ўзларига келтирилган ёмонликлар эвазига ўзларини мукофотлашга интилиб, жамиятни қайта ташкил қилишга киришдилар. Муттасил равишда ҳақоратланганлари учун аччиқ хафагарчиликни узоқ вақт халқ қалбида сақлаб юрган эди. Ўзларининг азоб-уқубатлари учун айбдор деб ҳисоблаганларининг устига халқнинг ғазаби тўкилди. Зулм сабоқлари изсиз кетмади: бир умр зулм остида эзилиб келганлар энди ўзларининг золимларини қисувга олдилар.УК 238.1

    Бахтиқаро Франция қонга ботиб, экканини ўрди. Римга кўр-кўрона итоаткорлик қанчалар даҳшатли оқибатларга олиб келди! Франция Ислоҳотнинг бошланишида католик руҳонийларининг босими остида биринчи “бидъатчи”ни гулханга ташлаган жойга инқилоб ўзининг биринчи бош оладиган жодисини ўрнатди. XV1 асрда илк жафокаш протестантлар гулханда ёқилган жойга икки аср ўтгач, биринчи қурбонларнинг боши ўша жодиларда олинди. Францияга шифо олиб келиши мумкин бўлган Инжилни рад қилиб, Франция шаккок ликка ва вайронагарчиликка эшик ларни ланг очиб берди. Худонинг Қонунини чегаралаш бир четда қолиб кетгандан кейин, инсоний ҳис-туйғулар оқимини ушлаб туришга инсоний қонунлар лаёқатсиз экани ошкор бўлди. Халқ бўшлиқ, бошбошдоқлик гирдобига кўмилиб кетди. Муқаддас Китобга қарши “террор бошқаруви” деган машҳур ном остида жанг дунё тарихида янги саҳифаларни очди. Тинчлик ва бахтиёрлик хонадонларни, одамларнинг қалбини тарк этди, ҳеч ким, мен бехатарман, деб айта олмасди. Бугун ғолиб бўлган одам эртага шубҳали ва ҳукм қилинганлар қаторида бўлиб қолиши ҳеч гап эмас эди. Ҳамма жойда зўравонлик ва шаҳватпарастлик ҳукмрон эди.УК 238.2

    Қирол, руҳонийлар ва зодагонлар телбалашган халқнинг ёвузлигига тоқат қилишга мажбур бўлди. Қиролнинг қатл қилиши қасос алангасини яиада кучлироқ гувиллатиб юборди, Кимдир ўлимга ҳукм қилинган бўлса, ўлимга ҳукм қилган одамнинг ўзи ҳам кўп ўтмай жаллод кундасига келиб қолди. “Ўлим!” -инқилобга душманлик муносабатида деб шубҳа қилинганларга ана шу ҳукм чиқарилди. Қамоқхоналар тўлиб кетди, бир пайтнинг ўзида қамоқхоналарда 200 мингдан ортиқ маҳбус сақланадиган бўлди. Шаҳарларда одамнинг ичини музлатиб юборадиган саҳналарии кузатиш мумкин эди. Инқилобчилар ўртасида ҳам муросасиз кураш борарди. Фраиция катта жанг майдонига ва ниҳоятда кучли айш-ишратхонага айланиб қолди. “Парижда бирин-кетин исён алангалана бошлади, аҳоли бир неча партияга бўлинди, улар бир-бирини ўлдиришга интилаётгандай бўлиб туюларди”. Франция Европанинг қудратли салтанатлари билан вайронагарчилик келтирувчи, узоқ чўзиладиган урушга жалб қилинди. “Мамлакат тамомила харобалик чегарасида эди, армия пул талаб қиларди, Париж аҳолиси очликдан ўлаётган эди, қароқчилар тўдаси вилоятларни шип-шийдон қилиб ташлади. Маданият бошбошдоқлик ва ахлоқсизлик туфайли нобуд бўлди”.УК 238.3

    Халқ шафқатсизлик сабоқларини жуда яхши ўзлаштириб олган эди, чунки Рим худди шундай таълим берган эди. Ниҳоят, қасос куни ҳам етиб келди. Энди қамоқхоналарни тўлдирган ва жаллод кундасида қон тўкканлар Исонинг шогирдлари эмас эди. Улар ё аллақачон ўлиб кетган, ёки қувғинда эдилар. Шафқатсиз Рим қон тўкиш билан лаззатланишга ўзи ўргатганларнинг ҳалокатли кучини ҳис қилди. “Асрлар давомида француз руҳонийларининг қуроли бўлган таъқиблар одатдан ташқари шафкатсизлик билан руҳонийларнинг устига келди. Жаллод кундалари руҳонийларнинг қонига ботди. Қачонлардир протестантлар билан тўлиб кетган қамоқхоналар, зиндонлар энди уларни таъқиб қилганларнинг жойи бўлиб қолди. Курсиларга ва эшкакларга кишанланган католик руҳонийлари, уларнинг жамоати итоаткор бидъатчилар рўпара қилган азоб-уқубатларни ўзлари шафқатсизларча бошдан кечирдилар”.УК 239.1

    “Шундай кунлар келдики, бутун инсоният тарихида ёввойи судлар энг ёввойи қонунларни кабул қилдилар, биронта одам ўз таниши билан саломлаша олмади ёки ибодат қила олмади, таваккал қилиб саломлашадиган бўлса, жиноятчи сифатида айбланар ва ўлим жазоси бериларди. Жосуслар ҳар бир бурчакда яшириниб турарди, эрталабдан жаллод жодиси ишларди, қулдорлик давридаги судларнинг қамоқхоналари сингари, камоқхоналар тўлиб кетганди, сув кувурларидан инсон кони оқарди... Айни пайтда Париж кўчаларида ҳар куни ўлимга ҳукм қилинган одамлар турнақатор бўлиб тизилган араваларга бойланган, департамантларга олий қўмита томонидан юборилган консуллик вакиллари тасвирлаб бўлмайдиган, ҳатто Парижга ҳам номаълум шафқатсизлик билан фаолият кўрсатадилар. Жаллод жодисининг пичоғи жуда тез кўтарилиб, тушар ва шу тариқа ўз ишини бажарарди. Кўплаб маҳбуслар сочма ўқлардан йиқилиб қоларди. Маҳбуслар билан тўла кемаларнинг тагида алоҳида тешиклар қилинган эди. Лион шаҳри саҳрога айланди. Арес шаҳрида тез ўлим сингари “имтиёз”ни маҳбуслар ҳатто рад қилдилар.Луар дарёси бўйлаб - Сомурдан денгизгача - қарғалар ва калхатлар ўлимидан олдин бирбири билан қучоқлашганларича чирмашиб кетган мурдалар билан озиқланардилар. Аёлларга ҳам, болаларга ҳам шафқат қилинмади. 17 ёшдан катта бўлмаган юзлаб йигитлар, қизлар ғайринсоний режим туфайли нобуд бўлдилар. Оналарнинг кўкрагидан тортиб олинган инқилобчи чақалоқларни қатор турган аскарлар саф бўйлаб найзадан найзага ўтказардилар”. Тахминан ўн йил давомида жуда кўплаб одамлар ҳалок бўлди.УК 239.2

    Ҳаммаси иблис ўйлагандай бўлди. Бунга у бир аср давомида эришди. Унинг сиёсати - бошдан охиригача тамомила ёлғондир. Унинг доимий мақсади - одамларга азоб-уқубат ва ғам келтириш, Худонинг ниятларига зарар етказиш ва уни бузиб кўрсатиш; Худонинг марҳаматини йўқ қилиш ва бутун Самога қайғу етказиш. Иблис маҳорат билан одамларни сўқирларга айлантиради, юз бераётган ҳодисаларда Раббийни айбдор қилади, ҳамма бахтсизлик - Унинг ниятларини амалга ошириш натижасидир, деб ўйлашга мажбур қилади. Тубанлашган ва ҳайвонсифат ҳолатга келтирилган одамлар Худодан узилади, иблис уларни ниҳоятда шафқатсизликка ундайди. Кейин эса шалоқ иллатни золимлар ва мустабидлар эркинлик самараси деб кўкларга кўтаради.УК 240.1

    Адашиш битта ёпинчиқ остида бўлганда, иблис уни бор-йўғи бошқа шаклда кийиб олади, одамлар эса уни, илгаригидай, мамнуният билан қабул қилади. Одамлар, папачилик — бу ёлғон, деб тушунганда, иблис энди Худонинг Қонунини бузишга уларни мажбур қила олмади. Иблис одамларни, ҳар қандай динтовламачилик, Муқаддас Китоб — масал, деб ҳисоблашларига мажбур қилди. Улар Худонинг низомларини улоқтириб, ўтакетган фосиқликка берилдилар.УК 240.2

    Францияга қанчалар азоб-уқубат келтирган машъум хато битта буюк ҳақиқатни рад қилишдан иборат: ҳақиқий эркинлик Худонинг Қонуни доирасидан чиқмайди. “Қани, энди амрларимга қулоқ солганингизда! Фаровонлигингиз дарёдай бўларди, Зафарингиз денгиз тўлқинларидай бўларди. “Ёвузларга омонлик йўқ”, дейди Эгамиз.”УК 240.3

    “Менга қулоқ солганлар осойишта ҳаёт кечиради, ёмонликнинг ваҳимасидан халос бўлади”(Ишаё 46:18,22; Ҳикмат. 1:33).УК 240.4

    Атеистлар, скептиклар ва муртадлар Худонинг Қонунини рад қиладилар ва унга қарши курашадилар; аммо буларнинг оқибати қуйидагилар тўғрисида ниҳоятда чиройли нутқ билан гапирадилар: инсоннинг муваффақияти - Худонинг амрларига итоат этишдир. Худонинг Китобидан ўқишни истамаганлар халқнинг тарихидан сабоқ чиқаришлари мумкин.УК 240.5

    Иблис католик Жамоатининг ёрдами билан Худога итоат этиш йўлидан одамларни бошқа ёққа буриб юборди. У ўзининг ҳақиқий мақсадини яширди, унинг иши шунчалик сунъий равишда ниқобланган эдики, ахлоқнинг тубанлашуви ва фаҳш қонунни бузиш оқибати эканлиги сезилмайдиган бўлиб қолди. Шунинг учун ҳам Худо Руҳи иблисга қаршилик кўрсатди, иблис ўзининг ниятларини тўлиқ амалга ошира олмади. Аммо инқилоб пайтида Худонинг Руҳи очиқчасига миллий кенгаш томонидан бекор қилинди. Террор йилларида савабоқибат алоқалари ҳамма учун табиий бўлиб қолди.УК 240.6

    Франция ошкора равишда Худони ва Муқаддас Китобни рад қилганда, фосиқлар ва зулмат руҳлари олдиларига қўйган мақсадларига эришиб, шод бўлдилар, бутун мамлакат Худонинг Қонуни талабларидан озод бўлди. Ёмон ишлар устидан ҳукм бирданига чиқарилмайди, “Жиноятга тез жазо берилмагани учун, инсонларнинг юраги ёвузликлар қилишга доим тайёр” (Воиз 8 :11). Лекин адолатли ва солиҳ қонуннинг бузилиши муқаррар равишда бахтсизликка ва вайронагарчиликка олиб келиши ксрак эди. Гарчи одамларнинг фосиқлиги дарров жазоланмаган бўлса ҳам. улар, шубҳасиз, муқаррар ҳалокатга томон бораётган эдилар. Асрлар давомида муртадлик ва жиноятлар қасос косасини тўлдирди, у тўлибтошгандан кейин, нафратланадиган Худони билдилар, Худонинг сабр косаси тўлганда нақадар даҳшатли бўлишини ҳам билдилар. Худо Руҳининг сабрли кучи иблиснинг жиноий ҳокимиятини энди чегараламади, одамларнинг азобларидан доимо лаззатланадиганлар фаолият эркинлигини олдилар. Мамлакат тасвирлаб бўлмайдиган жиноятларга ҳозирча тўлмаган пайтда нафрат йўлини танлаганларга унинг самараларини ўриб олиш берилган. Бўм-бўш бўлиб қолган вилоятлар ва ва вайрон бўлган шаҳарлардан осмонга даҳшатли умидсиз нолалар ва ифодалаб бўлмайдиган қайғуғамлар ўрлади. Франция кучли зилзиладан силтанганга ўхшарди. Дин, қонун, жамоат негизлари, оила, давлат, Жамоат - буларнинг ҳаммаси Худонинг Қонунига қўл силтаган нопок қўллар билан ташкил қилинган эди. Донишманд чинакамига айтган эди: “Бегонага кафиллик қилган кўп жабр кўради, кафил бўлишдан нафратланадиган эса тинчгина юради.”, “Туноҳкорлар юз марта жиноят қилсалар ҳам, узоқ умр кўришлари мумкин. Ҳа, “Худодан қўрқадиганларга ундан ҳам яхшироқ бўлади, чунки улар Худодан қўрқадилар. Фосиқларга эса яхши бўлмайди, ҳаётлари соядай тез ўтиб кетади, чунки улар Худодан қўрқмайдилар”, деган гапни биламан” (Ҳикмат. 11:15; Воиз 8:12,13). “Чунки улар билимдан нафратландилар, Эгамиздан қўрқишни танламадилар... Шунинг учун ўз қилмишларининг мевасини еб, пушаймон бўлиб қоладилар” (Ҳикмат. 1:29,31).УК 241.1

    Худони ҳақоратловчи, “тубсизликдан чиққан” ҳокимият билан курашган Худонинг содиқ гувоҳлари узоқ вақт сукут сақлай олмадилар. “Аммо уч ярим кундан кейин иккала пайғамбарнинг вужудига Худонинг ҳаёт нафаси кирди Шунда улар оёққа турдилар. Уларни кўрган ҳаммани қаттиқ ваҳима босди” (Ваҳий 11:11). 1793 йили Франциянинг миллий йиғини масиҳийликни ва Муқаддас Китобни бекор қиладиган декрет қабул қилди. Бироқ орадан уч ярим йил ўтгач, шу йиғин Худонинг Каломини ўқиш эркинлигини яна қайтариб берди. Муқаддас Битикни рад қилиш окибати нақадар мудҳиш эканини бутун дунё кўриб турарди. Одамлар Худога ва Унинг Каломигa ишониш зарурлигини фазилатлар ва ахлоқнинг асоси сифатида эътироф этдилар. Эгамиз айтади: “Кимни ҳақорат қилдинг ўзи? Кимни тахкирладинг? Кимга кўрс гапирдинг? Киборларча бокдинг, ҳей? Исроил халқининг муқаддас Худосига! ” (Ишаё 37:23). “Шундай экан, уларга сабоқ берай, Кучкудратимни уларга кўрсатиб кўяй. Шунда Эгангиз Мен эканлигимни билиб олишади”(Еремиё 16:21).УК 241.2

    Икки гувоҳга нисбатан пайғамбар айтади: “Икки пайғамбар осмондан келган баланд бир овознинг: “Бу ёққа чикинглар!” — деганини эшитишди, шунда улар душманларининг кўз ўнгида булут ичида осмонга кўтарилишди” (Ваҳий 11:12). Франция Худонинг икки гувоҳига қарши уруш эълон килди, энди улар илгари ҳеч қачон бўлмагандай улугланди. 1804 йили Британия ва Хорижий Муқаддас Китоб жамияти таъсис этилди. Бу эса бутун Европада шунга ўхшаш кўплаб жамиятларнинг ва филиалларининг очилишига асос бўлди. 1816 йил - Америка Муқаддас Китоб жамияти туғилган сана. Британия жамияти ташкил топгандан кейин, Муқаддас Китоб эллик тилда чоп этилиб, тарқатиладиган бўлди. Ўшандан буён бу китоб юзлаб тилларга ва диалектларга таржима қилинди.УК 242.1

    1792 йилдан олдин эллик йил давомида хорижий миссияларга кам эътибор бериларди. Ҳеч қандай янги жамиятлар очилмади. Фақат бир неча жамоатлар мажусий мамлакатларда масиҳийликнинг тарқалиши учун жон куйдирдилар. AMMO XV111 аср охирида вазият бутунлай ўзгарди. Рационализм эиди одамларни қониқтирмай кўйди. Улар Илоҳий ваҳийга ва амалий, жонли динга эҳтиёж сездилар. Шy пайтдан бошлаб хорижий миссияларнинг фаолияти ҳаддан ортиқ юксакликларга кўтарилди.УК 242.2

    Нашр ишлари тараққиёти Муқаддас Китобнинг ёйилишига ҳам самарали таъсир этди. Мамлакатлар ўртасида алоқа воситаларининг яхшиланиши, эски хурофотлариинг ва миллий ўзига хосликларнинг бартараф қилиниши, Рим папаси томонидан дунёвий ҳокимиятнинг йўқ қилиниши - буларнинг ҳаммаси Худонинг Каломига йўл очиб бсрди. Орадан бир неча йил ўтгач, Муқаддас Китоб Римнинг кўчаларида эркин сотила бошланди ва ер шарининг энг чекка ўлкаларига ҳам кириб борди.УК 242.3

    Шаккок Вольтер қачонлардир мақтаниб шундай деган эди: “Ўн икки одам масиҳийлик динига асос солди, деган сийқаси чиққан гaпларни эшитишдан чарчадим. Бу динни битта одам йўқ қила олишини мен исботлаб бераман”. Унинг ўлимидан кейин бир неча авлод яшади ...Миллионлаб одамлар Муқаддас Китобга қарши урушга қўшилдилар. Аммо бу - беназир Китоб, асло йўқ қилиб бўлмас экан! Вольтер пайтида юзтача Муқаддас Китоб бўлган бўлса, ҳозирда юз минглаб бор. Ислоҳотчилардан бири шундай деган эди: “Муқаддас Китоб - сандон, унда бир неча болға синиб кетган”. Раббий айтади: “Сенга қарши ясалган ҳеч қандай қурол ғалаба қилмайди. Сен билан даъволашган ҳар бир одамнинг даъволарини сен йўққа чиқарасан” (Ишаё 54:17). “Ўтлар қурийди, гуллар сўлиб қолади, Худойимизнинг сўзи эса абадий туради”, “...Унинг ҳамма амрлари ишончлидир. Уларнинг ҳаммаси то абад мустаҳкам туради, Эгамиз уларни садоқат, тўғрилик ила ижро қилди” (Ишаё 40:8; Забур 110: 7,8). Инсоннинг қўллари билан яратилган, унга обрў келтирадиган ҳамма нарса эртами, кечми, йўқ бўлади, Худонинг ўзгармас Каломи қоясида яратилган нарсалар абадий туради.УК 242.4