Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents
Улуғ Кураш - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    16-боб - Янги Оламда Озодликни Излаш

    Англия ислоҳотчилари, гарчи католик таълимотидан воз кечган бўлсалар-да, айни пайтда унинг кўп шаклларини сақлаб қолди. Улар асосан папачилик эътиқодининг обрўйи ва рамзини рад қилган бўлсалар ҳам, унинг кўп одатлари ва удумлари Англия Жамоатининг хизматларига кириб қолди. Бу анъаналар эътиқод масаласи эмас, деб таъқидланди. Муқаддас Битикда улар эсланмаса-да. албатта, аҳамиятли бўлмаса-да, шу билан бирга улар таъқиқланмаган ҳамда бузилган эмас. Уларга риоя қилиш ислоҳ қилинган жамоатлар билан Рим ўртасидаги ажратиб турувчи жарликни йўқота олди, католиклар протестант эътиқодини қабул қилишларига ёрдам берди.УК 244.1

    Эскилик тарафдорлари ва келишувчиликка мойилллиги бор одамлар учун бу далиллар тамомила мантиқий туюларди. Аммо айрича муҳокама қиладиган бошқа одамлар ҳам бор эди. Бу одатлар “Рим ва Ислоҳот ўртасида кўприк солган” деган далил, уларнинг фикрича, уларга риоя килишга қарши энг ишончли далил ҳисобланди. 247Мартин, 5 жилд, 22-бет. Улар бу далилларда ўзлари озод бўлган қулликнинг ва энди кийишни истамаган бўйинтуруқнинг рамзини кўрардилар. Худо Ўзига хизмат қилиш тамойилларини Ўз Каломида ўрнатганини, одамлар уларга ниманидир тўлдириш ёки улардан ниманидир олиб ташлаш ҳуқуқига эга эмасликларини улар кўрсатдилар. Улкан муртадлик шундан бошланди: Худоиинг обрў-эътибори Жамоатнинг обрў-эътибори орқали тўлдирилди. Дастлаб Рим Худо таъқиқламаган одатларни олиб кирди, охир-оқибатда эса Эгамиз жорий қилганларини ҳам таъқиқлади.УК 244.2

    Кўпчилик илк масиҳийликдаги поклик ва оддийликка қайтишни чин дилдан истади. Англикан Жамоатининг кўп одатлари бутпарастлик ёдгорликлари бўлиб туюлди, бундай химзатларда иштирок этишга уларнинг виждони йўл қўймасди. Аммо дунёвий ҳокимиятнинг қўллабқувватлашидан фойдаланиб, Жамоат ўрнатилган шакллардан фарқланишга ҳеч қандай йўл кўймади. Қонун ҳаммага расмий Жамоатнинг хизматига иштирок этишни мажбур қилиб қўйди, қандайдир бошқа йиғинлар қамоқ, сургун ва ўлим хавфи билан таъқиқлаб қўйилди.УК 244.3

    XV11 асрда Англия тахтига чиққан монарх ўзининг қатъий мақсадини қуйидагича баён қилди: “Ҳамма пуританларни Англия Жамоатининг обрўйини тан олишга мажбур қиламан, акс ҳолда мамлакатни тарк этади, агар бундан оғирроқ қисматга гирифтор бўлмай деса” 248Джорж Баикрофт. “История Соединеннқх Штатов Лмерики”, 1 қисм, 12-боб, параграф 6.. Улар - таъқиб қилинадиганлар, қувғин қилинадиганлар, қамоқхонага ташланадиганлар келажакда ўзларининг аҳволи яхши томонга ўзгаришига ҳеч қандай умидни кўрмадилар. Кўпчилик шу хулосага келдики, ўзларининг эътиқодига мувофиқ, Худога хизмат қилишни истовчиларнинг ҳаммаси учун “Англия истиқомат қилишга яроҳли жой бўла олмаслиги аниқ бўлди” 249Поафри. “История Новой Лнглии”, З-боб, параграф 43.. Айрим одамлар, ниҳоят, Голландиядан бошпана излашга қарор қилдилар. Аммо қийинчиликларга, йўқотишларга дуч келдилар, уларга қамоқ хавф солди. Уларнинг режалари барбод бўлди, сотқинлар уларни душманлар қўлига бердилар, аммо букилмас қатъият ғалаба қилди. Улар Голландия республикасининг қирғоқларида бошпана топдилар.УК 245.1

    Улар қочиб кетиб нажот топдилар, уйларини, мол-мулкини ва тирикчиликка яраша маблағини ташлаб кетдилар. Улар бегона юртда, нотаниш тилда гаплашадиган, удумлари нотаниш одамлар орасига тушиб қолдилар. Бир бурда нон топиш учун янги, нотаниш касбларни ўзлаштиришга мажбур бўлдилар. Бир умр ерга ишлов бериш билан машғул бўлган ёши катта одамлар энди турли техник ҳунарларни ўзлаштириб олдилар. Пешоналарига ёзилган ҳамма нарсани мардона қабул қилдилар, вақтни беҳуда, шикоят билан ўтказмадилар. Улар бир неча марта қаттиқ эҳтиёжни бошдан кечирдилар, Хуцодан олган марҳаматлари учун Унга шукроналар айтдилар, Худо билан эркин ва қаршиликсиз руҳий мулоқотда бўлганлари учун ниҳоятда шодхуррам бўлардилар. “Улар ўзларига худди зиёратчилардай қарардилар, юз бераётган воқеаларга эътибор бермасдилар, аммо нигоҳларини осмонга - азиз диёрига тикиб, шу тариқа руҳларига тасалли берардилар”. 250Банкрофт. I қисм, 12-боб, параграф 15.УК 245.2

    Таъқиблар ва йўқотишлар уларнинг имонини ва севгисини мустаҳкамлади. Улар Худонинг ваъдаларига умид қилардилар, Худо уларни муҳтожликда қолдирмади. Худонинг фаришталари ҳар доим улар билан бирга эди. Фаришталар мусофирларга далда бериб, қўллабқувватладилар. Эгамизнинг қўли океан орқали уларни бошқа юртга - ўзларининг давлатига асос солиш мумкин бўлган, авлодларига диний эркинликнинг қимматли меросини қолдирадиган юртга йўналтирди. Улар иккиланмай, Илоҳий такдир кўрсатган йўлдан олға кетдилар.УК 245.3

    Худо Ўз халқини Илоҳий марҳаматни қабул қилишга тайёрлаш учун синов юборди. Жамоат юксалиши учун пасайтирилди. Худо, Менга ишонганларни унутмайман, деб оламга кўрсатиш учун тайёр эди. Худо ҳамма воқеаларни шундай йўналтирдики, иблиснинг ғазаби ва фосиқларнинг фитналари Унинг исми юксалишига ва Унинг халқи бехатарлигига ёрдам берди. Таъқиблар ва қувғинлар эркинликка йўл очди.УК 245.4

    Англия Жамоатидан ажралишга мажбур бўлган пуританлар жипслашдилар ва, Худонинг озод бўлган халқи сифатида “Бизга маълум бўлган ва келгусида очиладиган, аммо ҳозир номаълум бўлган Унинг ҳамма йўлларидан юрамиз”, 251Браун. “Отцн- пилигримьГ, 74-бет. деб тантанали ваъда бердилар. Ислоҳотнинг чинакам руҳи, протестантизмнинг ҳаётий тамойиллари ана шунда ўз ифодасини топди. Ана шу мақсадда зиёратчилар Янги Оламда ватан топиш учун Голландияни тарк этдилар. Уларнинг қавмбошиси Жон Робинсон Худонинг ваҳийси бўйича, улар билан бирга кетмасдан, хайрлашар экан, шундай деди:УК 246.1

    “Биродарлар! Ҳадемай сизлар билан айриламиз, яна сизлар билан юз кўришамизми - фақат Эгамиз билади. Эгамиз кўришишимизга имкон берадими ёки йўқми - мен Худо олдида ваУнинг фаришталари олдида сизлар учун ёлвориб сўрайман: мен Масиҳга тақлиб қилганимдан кўра озроқ менга тақлид қилинг. Агар Худо бошқа биронтаси оркали янги нур юборса, мендан ҳар қандай ҳақиқатни қабул қилганларингиз сингари, ўша нурни қабул қилишга тайёр бўлинг. Чунки аниқ биламан: Эгамизнинг нури ва ҳақиқати ҳали кўп, бу нур ва ҳақиқат Унинг муқаддас Китоби саҳифаларидан таралиб турибди”. 252Мартин. 5 жилд, 70-бет.УК 246.2

    “Менга келсак, ислоҳ қилинган жамоатларнинг хозирги ҳолатини кўриб, йиғлашга кўз ёшим камлик қилади. Бу жамоатлар диний ривожланишнинг маълум босқичига етди ва Ислоҳот асосчиларидан илгари боришни истамаяптилар... Лютеранчилар Лютерандан олдин кетишни истамаяптилар. Калвинистлар, кўриб турганингиздай, Худонингбуюк одами қолдирган нарсага қатъий риоя қилиб келяптилар. Аммо Худонинг бу одами ҳақиқатни бутун борлиғи билан билмас эди. Ачинарли томони шундаки, жамоатлар ана шундай аҳволга тушиб қолган. Жамоатларнинг асосчилари ўз вақтида оламга нур олиб борган эдилар. Аммо барибир Худонинг ўгитларини теранлигини била олмадилар. Агар улар ҳозир ҳаёт бўлганларида эди, қачонлардир унинг биринчи нурларини қабул қилганлари сингари, янги нурни ҳам қабул қила олган бўлардилар” 253Нил. ‘История пуриган”, I жилд, 269-бст..УК 246.3

    “Сизлар жамоатда берган ваъдангизни - Эгамизнинг ҳамма йўлларидан юрамиз, деган ваъдангизни ёдингизда тутинглар. Бу ваъда сизларга маълум ва келажакда очилади. Худо билан ва бирбирингиз билан, ҳар қандай нурни ва ҳақиқатни қабул қиламиз, деб берган ваъдангизни ва аҳдингизни ёдингизда тутинг. Ўша нур ва ҳақиқат қоғозга муҳрланган Унинг Каломи орқали сизларга очилади. Сизлардан ёлвориб ўтинаман: эҳтиёт бўлинг, нимани ҳақиқат деб қабул қилаётганингизни синчиклаб текширинг. Янги нурни Муқаддас Битикнинг бошқа ўринлари билан қиёсланг, ўйлаб кўринг. Чунки яқиндагина дажжолларнинг ҳеч нарсани кўриб бўлмайдиган зулматидан чиққан масиҳийлик олами руҳий билишни бирданига тўлиқ қабул қилиши мумкин эмас”. 254Мартин. 5 жилд, 70. 71-бетлар.УК 246.4

    Виждон эркинлигига эга бўлишга интилиш зиёратчиларни океан орқали узоқ давом этган саёҳатда ҳамма қийинчиликларни мардона бошдан кечиришга илҳомлантирди. Худонинг марҳамати билан номаълум ўлкаларда ҳамма огирликларни бошдан кечириб ва ҳаётни хавф остида қолдириб Америка қирғоқларида қудратли миллатга асос солдилар. Аммо зиёртачилар ўзларининг ҳалолликларига ва Худодан қўрқишларига қарамай, барибир, диний эркинликнинг буюк принциплари аҳамиятини тўлик тушуна олмадилар. Катта қурбонликлар эвазига эришилган озодликни улар бошқалар билан баҳам кўришга тайёр эмас эдилар. “Ҳатто XV11 асрдаги буюк мутафаккирлар ва ахлоқшунослар орасида ҳам кўпчилик Худони инсон имонининг ягона Ҳаками деб эътироф этадиган Янги Аҳднинг буюк тамойиллари тўғрисида тўғри тасаввурга эга эмас эдилар”. 255Ўша жойда, 297-бст.УК 247.1

    Худо Жамоатга виждон устидан ҳукмронлик қилиш, бидъатларни аниқлаб, жазолаш ҳуқуқини берган, деган таълимот - папачиликнинг ниҳоятда чуқур илдиз отиб кетган хатоси эди. Ислоҳотчилар католик таълимотидан воз кечиб, айни пайтда унинг диний муросасизлик руҳидан тамомила озод эмас эдилар. XV11 асрда ҳали папачиликнинг бир неча асрлар давомида масиҳийликни чулғаб олган қалин зулмати ҳали тамомила тарқалмаган эди. Массачусетс штатидаги колониянинг машҳур воизларидан бири шундай деган эди: “Имондаги бу муросасозлик оламни масиҳийликка қарши қилди; Жамоат бадъатчиларни жазолаётгани қўрқинчли эмас”. 256Ўша жойда, 335-бет. Колониячилар қарор кабул қилдилар. Унга кўра, фақат жамоат аъзолари давлат ҳокимиятида овоз бериш ҳуқуқига эга эди. Ўзига хос давлат Жамоатига асос солинган бўлиб, ҳамма одамлар руҳонийларни моддий кўллабқувватлашга мажбур эди. Шаҳар ҳокимияти ҳар қандай бидъатнинг олдини олиш ваколатини олди. Шундай қилиб, дунёвий ҳокимият Жамоатнинг қўлига ўтди. Бундай чора-тадбирлар тез орада муқаррар натижага - таъқибларга олиб келди.УК 247.2

    Дастлабки колонияга асос солингандан кейин ўн бир йил ўтгач, Янги Оламга Роджер Уильямс келди. Биринчи зиёратчилар сингари, бу ерга эркинликни олиб келишга интилди. Аммо улардан фарқли равишда шуни тушундики, эркинлик - ҳамма одамларнинг, уларнинг эътиқодидан қатъий назар, дахлсиз ҳуқуқидир. У чинакамига ҳақиқатни изловчи эди, у Робинсоннинг фикрига кўшилиб, Худонинг Каломи нурини бутун борлиғи билан ҳали олам қабул қилмаган, деб айтди. Уилямс “фуқаролик бошқаруви асосида ҳамма эътиқоддагиларнинг виждон эркинлиги ва тенглик тамойиллари қонун олдида бирлиги тамойилларини қўйган ҳозирги масиҳийликдаги биринчи одам бўлди”. 257Банкрофт. I қисм, 15-боб, параграф 16. У, ҳокимият жиноятларнинг олдини олиши керак, аммо зинҳор-базинҳор виждон эркинлигига тажовуз қилмаслиги керак, деб кўрсатди. “Жамият ёки ҳокимият вакиллари, одамлар бир-бирларига қандай муносабатда бўлишлари керак, деб қарор қила оладилар, аммо одамлар Худога қандай муносабатда бўлишлари кераклигини кўрсатишга интилсалар, улар ўзларининг ваколатини оширган бўладилар ва хавфли намуна бўлишга асос соладилар. Чунки ўз-ўзидан англашилиб турибдики, агар кимдир ҳокимият тепасида бўлса, у бир эътиқодни мажбурлаши мумкин, эртага бутунлай бошқаси шундай қилиш мумкин. Англияда кўп қироллар ва қироличалар шундай қилган эдилар, шунга ўхшаш қарорлар Рим Жамоатининг папалари ва соборлари томонидан қабул қилинди. Оқибатда имон масаласида кўп чалкашликлар келиб чиқди”. 258Мартип. 5 жилд, 340-бет.УК 247.3

    Расмий жамоатга ташриф буюриш жарима ёки қамоқ жазоси билан қўрқитиш орқали амалга ошириладиган бўлди. Уильямс бу қонунни қоралади, Англия қонунчилигининг энг ёмон ҳолатларидан бири қавм жамоатига мажбурий ташриф буюришни талаб қилиш эди. Одамларни бошқа динга эътиқод қиладиганлар билан бирлашувга мажбурлашни уларнинг табиий ҳуқуқларини тўғридантўғри бузиш деб баҳолади. Имонсизларни ва диндан узоқ бўлган одамларни Худога хизмат қилишга бориш учун мажбурлаш иккиюзламачиликни рағбатлантиришни англатар эди. “Ҳеч кимни Худога хизмат қилишга ёки жамоатга моддий ёрдам кўрсатишга мажбурлаш мумкин эмас”, - деди у. “Қанақасига? - деб ҳайратга тушди унинг рақиблари, - наҳотки меҳнат қилганлар оқатланишга лойиқ бўлмаса?!” “Тўгри, - деб жавоб берди у, - аммо хизматкорни ёллаган пулини тўлаши керак”.УК 248.1

    Роджер Уильямсни содиқ хизматчи, камдан-кам одамга насиб қиладиган қобилият эгаси, сотиб олиб бўлмайдиган ҳалол, бағри кенг одам сифатида ҳурмат қилишар ва яхши кўрардилар. Лекин унинг, дунёвий ҳокимият Жамоатни бошқаришга ҳақли эмас, деб қатъий рад қилиши ҳамда диний эркинликни талаб қилиши қонунчиларни ғазаблантирарди. Унинг ғояларини амалга ошириш “давлат негизини вайрон қилади ва давлатни ағдариб ташлайди” 260Ўша жойда, параграф 10. деган гапидан бойлар қўрқиб, Уильямсни колониядан қувишга қарор қилди. У қамалишдан қочиб, қаҳратон совуқда қалин ўрмонда яширинишга мажбур бўлди.УК 248.2

    “Ўн тўрт ҳафта давомида, - деб кейинчалик эслаган эди у, - бошпанасиз, бир бурда нонсиз йилнинг қаҳратон пайтида дайдиб юрдим. Қарғалар мени боқди, ковак дарахтлар менга бир неча марта бошпана бўлди”. 261Мартин. 5 жилд, 349. 350-бетлар. У азоб-уқубат чекиб, қор босган ўтиб бўлмас ўрмондан йўлда давом этди. Ниҳоят, бир ҳинду қабиласида бошпана топди, тез орада ҳидуларнинг ҳурматини қозониб, уларга Инжил ҳақиқатини ўргатди.УК 248.3

    Бир неча ой дарбадарликдан кейин у Нарагенсет қўлтиғи қирғоқларига етиб борди. Бу ерда биринчи штатга асос солди, бу ерда диний эркинлик том маънода эътироф этилди. Роджер Уильямс колониясининг асосий тамойили қуйидагича эди: “Ҳар бир одам ўз виждони амрига кўра, Худога хизмат қилиш эркинлигига эга”. 262Ўша жойда, 5 жилд, 354-бет. Унинг кичикроқ Род-Айленд штати ҳамма қувғинга учраганлар учун бошпана бўлиб қолди. Бу штат кенгайиб, унинг асосий тамойили - фуқаролик ва диний эркинлик Америка республикасининг пойдевори бўлмагунча гуллаб-яшнади.УК 249.1

    Ота-боболаримиз ҳуқуқ ҳақидаги қонун лойиҳаси бўлган муҳим ҳужжатда - Мустақиллик декларациясида шундай дедилар: “Биз қуйидаги ҳақиқатни табиий деб ҳисоблаймиз: ҳамма одамлар тенг қилиб яратилган, ҳаммани Яратувчи маълум ажралмас ҳуқуқлар билан яратган, яшаш ҳуқуқи, эркинлик ва бахт ҳуқуқи шуларга мансуб”. Конституция маълум ифодаларда виждоннинг дахлсизлигини кафолатлайди: “Диний эътиқодлар Қўшма Штатларда масъул давлат лавозимларини эгаллаш учун асос ёки қаршилик бўла олмайди”. “Конгресс қонун орқали бирон динга эътиқод қилиш учун кўрсатма бериши ёки динга эркин эътиқод қилишни таъқиқлаши мумкин эмас”.УК 249.2

    “Конституция муаллифлари тамойилларнинг мустаҳкамлигини эътироф этдилар. Бунга кўра, инсоннинг Худо билан муносабатлари инсоний қонунлар ҳукмронлиги остида бўлмайди, виждон эркинлиги ҳуқуқи дахлсиздир. Бу ҳақиқат исботга муҳтож эмас - у бизнинг қалбимизда яшайди. Айнан ана шу ҳақиқат, барча инсоний қонунларга қарши равишда, кўплаб жафокашларнинг қийноққа солинишини ва гулханга ташланишини бошдан кечиришларига ёрдам берди. Улар шуни англаб етдиларки, инсон уларнинг виждони устидан ҳукмрон эмас. Бу туғма тамойилни таг-томири билан йўқ қилиш мумкин эмас”. 263“Документм Конгресса США”, серия-ли номер 200. №271 -ҳужжат.УК 249.3

    Европа мамлакатларида бир давлат борлиги, у ерда ҳар бир одам ўз меҳнатининг самарасидан баҳраманд бўлаётгани, ўз виждонининг овозини эшитаётгани тўғрисидаги хабарлар тарқалди. Минглаб одамлар Янги Олам қирғоқларига интилди. Колониялар тезлик билан ўса борди. “Массачусетс штати махсус қонун билан ҳар қандай миллатдан масиҳийларга бошпана ва беминнат ёрдамни таклиф қилди. Улар “урушдан, очликдан ва таъқиблардан қутулиб”, океан орқали сузиб ўтяптилар. Қочоқлар ва таъқибга учраган одамлар қонун бўйича республика меҳмонлари бўлдилар”. 264Мартин, 5 жилд, 417-бет.Биринчи кема Плимутда лангар ташлагандаи кейин йигирма йил ўтгач, кўп минглаб зиёратчилар Янги Англияга жойлашдилар.УК 249.4

    Исталган эркинлик ҳақи-ҳурмати, “улар ниҳоятда камтарона ва фидокорона ҳаёт тарзини кечиришга рози эдилар. Улар ердан ўзларининг меҳиати эвазига фақат мукофот олиш ҳисоб-китобини қилган эдилар. Бойишнинг хеч қандай жозибадор манзараси уларни васвасага сoлмади... Улар аста-секинлик билан, аммо ишончли давлат қурилишининг мукаммалашиб бораётганидан мамнун эдилар. Эркинлик дарахти чуқур илдиз отмагунча, улар кўз ёшлари билан уларни суғордилар”.УК 250.1

    Муқаддас Китоб улар учун имон асоси, донолик манбаи ва эркинлик низоми бўлди. Унинг тамойиллари уйларда, мактабда ва жамоатларда кунт билан ўргатилди, бунинг самараси гежамкорлик, соғлом фикр, ахлоқий софлик ва сабр-қаноат бўлди. Пуританлар колонияларида йиллар давомида яшаб, “биронта мастни, биронта сўкинган одамни, биронта қашшоқ одамни учратиб бўлмасди”. 365Банкрофт, 1 қисм, 19-боб. параграф 25. Муқаддас Китоб тамойиллари — миллий улуғворликнинг ишончли кафолати эканига бу жонли гувоҳ эди. Заиф посёлкалар қудратли штатлар бирлашмасига айланди, олам ҳайрат билан “папасиз жамоатлар ва қиролсиз давлатлар” хотиржам ва гуллаб-яшнаши мумкинлигини кўрди.УК 250.2

    Аммо Америкага доимо одамлар келиб турар, уларнинг мақсади дастлабки зиёратчиларнинг хоҳишларига асло ўхшамасди. Дастлабки ишонч ва поклик кучли равишда ўзгартирувчи таъсир кўрсатган бўлса ҳам, бу ерга моддий манфаат излаб келган одамлар сони кўпайгани сари, бу таъсир сусайди.УК 250.3

    Бу ерда дастлабки ўрнашган одамлар шундай қарор қабул қилган эдилар: фақат Жамоат аъзолари овоз бериш ҳуқуқига эга, шунингдек, ҳокимиятнинг фуқаролик органларида масъул лавозимларни эгаллай олади. Бу карор ҳалокатли оқибатларга олиб келди. Бу чоралар давлатни сақлаш учун қўлланган эди, аммо Жамоатнинг ахлоқий бузилишига олиб келди. Эътиқод сайловларда ва ижтимоий фаолиятда иштирок зтиш шарти бўлгани учун, кўпчилик Жамоатга манфаатпарастлик мақсадларида бирлашдилар, аммо улар қайта туғилмаган одамлар бўлиб қолавердилар. Шундай қилиб, жамоатлар асосан дунёвий, эътиқодсиз одамлардан иборат бўлиб қолаверди. Ҳатто жамоат хизматчилари орасида шундай одамлар бор эдики, улар фақат нотўғри ғояларни ваъз қилиб қолмадилар, балки Муқаддас Руҳнинг ўзгартирувчи кучи тўғрисида хеч нарса билмасдилар. Бунинг оқибатлари халокатли бўлди, Жамоат тарихида Константин давридан бошлаб, ҳозиргача Жамоат давлатнинг ёрдами билан ташкил қилинишга ҳаракатлар бўлди, дунёвий ҳокимиятга “Менинг Шоҳлигим бу оламдан эмас” (Юҳ. 18:36) деганнинг Хушхабарини қўллаб-қувватлаш учун мурожаат этганларида, ана шу ҳалокатли оқибатлар намоён бўлди. Жамоатни давлат билан бирлаштириш оламни Жамоатга яқинлаштириш учун бўлди, аммо аслида Жамоат оламга яқинлаштиради.УК 250.4

    Ҳақиқат доимо намоён бўлиб туради, ҳамма масиҳийлар нурни қабул қилишга тайёр бўлишлари керак, бу нур Худонинг муқаддас Каломи сахифаларидан нур сочиб туриши мумкин. Робинсон ва Роджер Уильямс мардонавор ҳимоя қилган бу буюк тамойил уларнинг авлодлари томонидан йўқ қилинди. Америка ва Европанинг протестант жамоатлари Ислоҳотнинг буюк марҳаматини олиб, ислоҳот йўлидан олдинга юрмадилар. Гарчи вақти-вақти билан янги ҳакиқатни тарқатиб, узоқ вақт ҳукмрон бўлиб келган хатоликларни фош қилган бўлсалар ҳам, кўпчилиги Масиҳ давридаги яҳудийларга ёки Лютер давридаги папачиларга ўхшаб, отабоболарининг имони ва ҳаёт тарзи билан кифояланиб қолавердилар. Шунинг учун дин яна формализмга, илгариги хатоларга ва бидъатларга берилганича қолаверди. Агар Жамоат Худонинг Каломи “нурлари бўйича юрганда” эди. бу иллатларга барҳам берилган бўларди. Лютер давридаги Рим Жамоатида мавжуд бўлган ислоҳотга протестант жамоатларида катта эҳтиёж туғилмагани сабабли, Ислоҳот Руҳи аста-секин сўнди. Унда яна аристократларга хос назокат ва руҳий мурдадай қотиб қолиш, инсоний фикрлар олдида иззат - ҳурмат ва Худонинг Каломи таълимотини инсоний назарияларга алмаштириш ҳукмрон бўлди.УК 251.1

    X1X асрнинг биринчи ярмида Муқаддас Китобни ҳамма жойда тарқатиш ва олам устидан таралган буюк нур руҳий тажрибани ўзлаштиришда ва ҳақиқатни билишда муваффақиятга олиб келмади. Иблис энди илгаригидай Худонинг Каломини халқдан яшира олмади. Чунки Калом ҳамма учун тушунарли бўлиб қолди. Аммо иблис ўз мақсадига эришиш учун одамларга Муқаддас Китобга нисбатан юзаки муносабатни уқтириб борди. Одамлар хам Муқаддас Битикни ўрганиш имкониятини менсимасдан, илгаригидай, ёлғон талқинларни қабул қилдилар, Муқаддас Китобда ҳеч қандай асоси йўқ таълимотларга эргашдилар.УК 251.2

    Иблис таъқиблар ёрдамида ҳақиқатни йўқ қилиш муваффақиятга олиб келмаслигини кўриб, яна келишувчиликка қайтди. Ана шу келишувчилик ўз вақтида қаттиқ муртадликка ва Рим Жааоатининг пайдо бўлишига олиб келган эди. Энди у масиҳийларни мажусийлар билан бирлашишга даъват қилмади, балки заминий хузур-ҳаловатга садоқати туфайли бутпараст бўлиб қолганларни, бутларга ва тасвирларга сажда қиладиганларни васвасага солди. Бу иттифоқнинг оқибати ўтмишдагига қараганда ҳам ҳалокатли бўлди: дин ниқоби остида такаббурлик, ҳашамат, тарбияланди, жамоатлар айниб кетди. Иблис Муқаддас Китоб ҳақиқатини бузиб кўрсатаверди. Миллионлаб қалбларни ҳалокатга олиб борган жамоат афсоналари илдиз отиб кетди. Жамоат “имонга, авлийларга садоқатли” бўлиш учун курашиш ўрнига, бу анъанани қабул қилди ва ўша анъаналарни ҳимоя қилди. Ислоҳотчилар не-не азоблар билан курашган тамойиллар шу тариқа барҳам топди.УК 251.3

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents