Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents
Улуғ Кураш - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    21-боб - Инкор Этилган Огоҳлантириш

    Уильям Миллер ва унинг замондошлари Масиҳнинг оламга Иккинчи бор келиши ҳақидаги ҳақиқатни ягона мақсадда - одамларни охирзамонга тайёрлаш учун тарғиб қилганлар. Улар шунингдек, масиҳийликка юз тутганлар қалбида ҳақиқий нажотга эътибор қаратиш ҳис-туйғусини уйғотишга, масихийлик хаёгида тажриба катта ўрин тутишини кўрсатишга интилганлар. Ва албатта, тинимсиз меҳнат қилиб, ҳали имонга келмаганларга тавба қилиш ва Худога юз тутиш нақадар муҳим эканлигини англаб етишларига кўмаклашдилар. “Улар одамларни бирор бир мазҳаб ёки партияга киришни тарғиб қилмадилар, бироқ барча гуруҳ ва диний мактабларда уларнннг ташкилий масалаларига ва хулқатворига аралашмаган холда, меҳнат қилдилар”.УК 324.1

    “Менинг асарларим, - деган эди Миллер, - ҳеч қачон бирор янги таълимотни яратишга ёки бир эътиқодни бошқасидан устун қўйиб, иккисидан бирини камситишга асло қаратилмаган. Менинг факатгина бир истагим бор эди: ҳаммага фойда келтириш. Масиҳнинг тез орада келишига бўлган ишонч барча масиҳийларни хурсанд қилади, деб ўйлаганман, менинг нуктаи назаримга шерик бўлмаганлар, ҳақиқатни қабул қилганларни камроқ яхши кўрмай қолмайдилар. Алохида йиғилишларни ташкил қилиш менинг ҳаёлимга ҳам келмаган. Менинг ягона мақсадим - одамларга Худога юз тутишга кўмаклашиш, охирзамон яқинлашиб қолганидан оламни огоҳлантириш ва яқинларнинг қалбини Раббийнинг келишини кутиб олишга тайёрлаш. Имонга келганларнинг кўпчилиги менинг асарларим туфайли харакатда бўлган турлича жамоатларга қўшилдилар” 315Блисс. 328-бет..УК 324.2

    Маълум бир вақт Миллернинг асарларига хайрихоҳлик билан қарадилар, чунки асарлар жамоатларнинг кўпайишига имконият туғдирди. Бироқ хизматкорлар ва олий рухонийлар адвентистларнинг таълимотиниинкорэтиб,унгабўлган ҳар қандай қизиқишни сўндиришга интилдилар, минбарлардан таълимотни нафақат қораладилар, балки Жамоат аъзоларига Масиҳнинг Иккинчи бор келиши ҳақида хабар айтилаётган йиғилишларда иштирок этишни, ҳаттоки жамоат ибодатларда бу нажот ҳақида эслашни таъқиқлаганлар. Шундай қилиб, имонлилар ниҳоятда мушкул аҳволга тушиб қолган эдилар. Ўз жамоатларига содиқ бўлганлар улардан ажралишни хоҳламас эдилар, бироқ башоратлар борасида фикр юритиш ман этилгани сингари, Муқаддас Каломни улардан сир тутилаётганини кўрганларида, Худога содиқлик ушбу талаблар билан мос келмаслигини тушундилар. Худо Каломи гувоҳликларини бостирмоқчи бўлганларни эндиликда улар Масиҳ Жамоати, “ҳақиқат устуни ва тасдиғи” деб, ҳисоблай олмасдилар. Улар ўз жамоатларидан чиқиб кетишдан ўзга чора топа олмадилар. Ва 1844 йилнинг ёзида 50 мингга яқин имонлилар ўз жамоатларини тарк этдилар.УК 324.3

    Айнан шу вақтда Америка Қўшма Штатларининг кўплаб жамоатларида ҳам катта ўзгаришлар юз берди. Узоқ йиллар мобайнида аста-секинлик билан, бироқ узлуксиз равишда дунёвий урф-одатларга ва маросимларга берилиб кетиш кузатилди. Бунинг натижасида маънавий даражаси ниҳоятда пасайиб кетди, лекин 1844 йили кўплаб жамоатларда қандайдир тасодифий ва кескин таназзул юз беради. Гарчи бунинг сабабини ҳеч ким тушунтириб беролмаган бўлса-да, бу далил шунчалик аён эдики, матбуот ва Жамоат бундай ҳолат борасида кенг тушунтириш ишларини олиб борадилар.УК 325.1

    Филадельфия пресвитеран йиғилишида кенг оммага машҳур бўлган шарҳ муаллифи, шаҳарнинг кўзга кўринган жамоатларининг қавмбошиларидан бири Барнснинг айтишича, “у жамоатда йигирма йилдан зиёд хизмат кўрсатиш жараёнидан бошлаб то сўнгги Оқшом Зиёфатигача, причастие пайтида янги имонга кирганларнинг жамоатга қўшилганлиги бирор марта ҳам юз бермай қолмаган. Ҳозирда эса на уйғониш бор, на имонга юз тутиш бор; жамоат аъзолари ҳузурҳаловатда ўсиб улғаймаяптилар, бирор бир кимса ўз қалбини нажот топтириш мақсадида қавмбошининг хонасига кирмай ҳам қўйди. Тадбиркорлик, тижорат ва ишлаб чиқариш юксалиб боргани сари, ахлоқий бузЬлиш тобора разиллашиб бормоқда. Бундай ҳолатни барча деноминацияларда учратиш мумкин” 316“Юбшиннмй журнал”, 1844 йил 23 май..УК 325.2

    Ўша йилнинг февраль ойида Оберлинск колледжининг профессори Финней шундай деган: “Биз шуни тан олишимиз керакки, умуман олганда мамлакатимиз протестант жамоатлари ушбу асрда намоён бўлган ислоҳотчиларнинг ахлоқий феъл-атворига нисбатан бефарқ ёки бўлмаса, душманларча муносабатда бўлдилар. Албатта, баъзи бир истиснолар бўлган, бироқ улар шунчалик кам эдики, биз аниқ бир далил ҳақида гапиришимиз мумкин: жамоатлар ниҳоятда турғунлик ҳолатида эди, ҳамма жойда руҳсизлик кайфияти ҳукм сурарди. Бу ҳолат шунчалик қўрқинчли эдики. бу ҳақда ҳаттоки диний матбуот бутун мамлакатга гувоҳлик берарди. Жамоатларнинг кўплаб аъзолари янгича расм-русмларнинг қулига айландилар, улар гуноҳга тўлган турлича маросимларда, базмларда, ўйин-кулгуларда иштирок этдилар... Икир-чикирларга берилишнинг ҳожати қолмади, чунки исбот-далилларнинг ҳаммаси нима қандайлигини аниқ ва ойдин қилиб айтиб турибди. Аммо барибир, жамоатларнинг бизнинг кўз ўнгимизда парчаланишини кўрганимизда, бу ҳолатнинг оғир юки бизнинг зиммамизга тушади. Улар Раббийдан узоқлашдилар, Раббий ҳам улардан узоклашди”.УК 325.3

    “Маънавий телескоп” журналида бир адабиётчи шундай ёзган: «Биз ҳозирги вақтдаги сингари ҳеч қачон бундай диний турғунликнинг гувоҳи бўлмаганмиз. Чиндан ҳам жамоат ғафлатдан уйғониб, бу бахтсизликнинг сабабини излаб топиши керак, чунки Синайни яхши кўрувчи ҳар бир кимса бунга бахтсизликдай каби муносабатда бўлиши мумкин. Биз Худога юз тутган кам сонли имонлиларни разиллашиб кетган ва қулоқ эшитмаган ашаддий гуноҳкорларнинг жаҳолатпарастликлари билан солиштирар эканмиз, биз беихтиёр шундай хитоб қиламиз: “Наҳотки Худо марҳамат кўрсатишни унутган бўлса? Ҳузур-ҳаловат эшиги ҳақиқатдан ҳам ёпиқми?”»УК 326.1

    Жамоатнинг шундай аҳволга тушиб қолишининг бир нечта сабаблари бор. Маънавий зулмат булутининг халқлар, жамоатлар ва баъзи бир одамлар боши узра тўпланиб бориши Раббий уларни самовий марҳаматлардан маҳрум қилгани учун эмас, балки улар томондан Илоҳий нурни назарга илмаслик ёки ҳаттоки, инкор этилишнинг аянчли натижасидир. Ушбу ҳақиқатни тасдиқловчи ажойиб намуна - бу Масиҳ давридаги яҳудий халқининг тарихидир. Дунёвий ишларга берилиб кетган халқ Худо ва Унинг Каломини унутиб қўйдилар; уларнинг онги хиралашди, ҳаловатлари йўқолди ва қалбларида фақатгина заминий ҳис-туйғу, кучли эҳтиросларга жой қолганди. Шунинг учун ҳам улар Масиҳнинг оламга келиши борасида ғафлат уйқусида эдилар, улар ўз манманлиги, гумроҳлиги ва ишончсизлиги туфайли Нажоткорни инкор этдилар. Ушанда ҳам Худо яҳудий халкини зулматда қолдирмади ва уларни нажот топиш ҳуқуқидан маҳрум қилмади. Бироқ ҳақиқатии инкор этганларда самовий инъомларни олиш истаги йўқолди. Улардаги нур то зулматга айланиб қолмагунча, улар “зулматни - нур ва нурни - зулмат”, деб атаб юравердилар. Ҳеч нарса кўриб бўлмайдиган нақадар қоронғу зулмат!УК 326.2

    Иблис ҳар доим айнан шундай мақсадни - одамларни фақатгина диний расм-русмларга итоат эттиришни ва амалий ҳузур-халоватдан воз кечтиришни кўзлайди. Инжилни рад этган яҳудийлар ҳамон қадимий урфодатларга риоя қилардилар, ўзларининг миллий устунлигидан фаҳрланган ҳолда, шу билан бирга Раббий уларни рад этганлигини тан олмай қолмадилар. Дониёрнинг башорати Масиҳнинг келиш вақтини аниқ кўрсатиб, Унинг вафотини маълум тарзда шунчалик аён тасвирлаб бердики, улар башоратни ўрганишга бўлган қизиқишни сўндиришга интилдилар. Шу йўл билан кимки бу вақтни ҳисоблаб чиқишга интилаётган бўлса, шундай одамлар раввинлар томонидан лаънатландилар. Исроил халқи ўзининг сўқирлиги ва гуноҳларига тавба қилмагани туфайли кейинги асрлар давомида уларга марҳамат ила туҳфа этилган нажотга беэътибор бўлди, Инжилнинг инъом қилган ҳузур-ҳаловат ва марҳаматини асло менснмади, самовий нурни инкор этганларга қарата юборилган тантанали ва даҳшатли огоҳлантиришларни қабул қилмади.УК 326.3

    Бундай лоқайдлик ҳукм сурган жойда албатта шу ҳолатга мос ҳосил олинади. Кимки ўзининг виждон туйғусини унинг табиий майлиштиёқи билан мос келмагани учун атайин бостиришга интилса, бундай одам охир-оқибатда ҳақиқатни ёлғондан фарқлаш иқтидорини йўқотади. Aнa шунда онг заифлашади, виждон топталади, юрак тошдай қотади, қалб эса Худодан узоқлашади. Агар Жамоат Илоҳий ҳақиқатни нафрат ила менсимаса, у зулматда қолади; ишонч ва севги сўнади, ётсираш ва зиддият авж олади. Жамоат аъзолари ўз кучларини ва диққат-эътиборларини фақатгина дунёвий ишларга қаратганларида, гуноҳкорлар тавба қилмасдан, янада ғазаб ва нафрат ботқоғига гарқ бўлаверадилар.УК 327.1

    Ваҳий Китобининг 14-бобида фаришта ўзининг биринчи хабари орқали Худонинг ҳукм қилиш вақт-соати яқинлашиб қолганини эълон қилади ва одамларни Худодан қўрқишга, Уни улуғлашга даъват этади. Ушбу хабар имонлиларни дунёвий ҳаётга берилиб кетишдан огоҳлантириб, уларнинг ҳозирги ҳолатини ва муртадликларини кўрсатишга йўналтирилган. Ушбу хабар орқали Раббий Жамоатга огоҳлантириш юборади, агар ана шу хабар қабул қилинганида эди, уларни Худодан узоқлаштирган барча ёвузликлар бартараф қилинган бўларди. Агар халқ самовий хабарни қабул қилганда ўз қалбларини Раббий олдида итоат эттириб, У билан учрашиш учун тайёргарлик кўрган бўлардилар, шунда Худонинг Руҳи ва кучи уларда намоён бўларди. Ана шунда инонганларнинг Жамоати ҳаворийлар давридаги каби “бир тан ва бир жон” бўлишлари, “Худонинг сўзини жасорат билан гапира бошлашлари”, “Худо эса кун сайин нажот топганларни имонлилар жамоатига қўшиб қўйиши” мумкин эди (Ҳаворийлар 4:32, 31; 2:47).УК 327.2

    Агар Худонинг фарзандлари Худо Каломи саҳифаларидан таралаётган нурни қабул қилганларида эди, улар Масиҳ ибодат қилган ва ҳаворийлар ёзган ушбу бирликка эришган бўлар эдилар: “Бадан - бир, Руҳ ҳам - бир. Чунки Худо хаммаларингизни ҳам бир хилда умидвор бўлишга чақирган. Раббимиз - бир, имон - бир, сувдаги иқрор - бир” (Эфесликларга 4:4, 5).УК 327.3

    Адвентистларнинг хабарини қабул қилганлар ҳам айнан шундай буюк марҳаматларга эга бўлдилар. Улар турли жамоатлардан келганликларига қарамай, олдин уларни ажратиб турган тўсиқларни муваффақиятли енгиб ўтдилар, эътиқод борасидаги келишмовчиликлар бартараф этилди; заминий шоҳликка бўлган асосланмаган ишончнинг кули кўкка совурилди; Масиҳнинг оламга Иккинчи бор келиши ҳақидаги нотўғри тасаввурлар ортда қолди ва унутилди; дунёвий қизиқишлар ва калондимоғликка барҳам берилди; қалблар ёқимли мулоқот ва муносабатлар ила бирлашди, инсонлар орасида хурсандчилик ва севги ҳукм сура бошлади. Ана шу таълимот туфайли уни қабул қилган баъзи одамларнинг қалбида шунчалик буюк ўзгаришлар юз бергани сингари, таълимотни қабул қилган бошқа инсонларнинг ҳаёти хам тубдан ижобий томонга ўзгариши мумкин.УК 328.1

    Умуман олганда, жамоатлар ушбу огоҳлантиришни тушуниб етмадилар. Уларнинг хизматкорлари “Исроил хонадонининг посбонлари” сингари Исо Масиҳнинг оламга кайтиши белгиларини биринчилардан бўлиб билишлари керак эди. Улар эса на пайғамбарларнинг гувохликларини тан олдилар, на вақт белгиларига эътибор бердилар. Уларнинг қалбларини заминий хис-туйғулар ва иззат-нафсни қондириш йўлидаги ўткинчи орзу-ниятлар эгаллаб олганди. Уларнинг Худога бўлган севгилари ва Унинг Муқаддас Каломига бўлган ишонч эса совуган. Шунинг учун ҳам улар Масиҳнинг оламга Иккинчи бор қайтиши ҳақидаги хабарни эшитганларида, бу ҳолат уларда эътиборсизлик, ишончсизлик туйғуларини ва бидъатни янада ошириб юборди. Адвентистларнинг ҳақиқати асосан илоҳиёт билимига эга бўлмаган оддий одамлар томонидан эълон қилинганлиги сабабли, хабар кераклича тарзда қабул қилинмаган. Қадимда бўлгани сингари, Худо Каломининг аниқ гувоҳлигини одамлар эшитганларида, аввало қуйидагича савол берар эдилар: “Бошлиқлардан ёки фарзийлардан бирортаси шуларга ишонч ҳосил қилдиларми?” Аслида башорат даврларига асосланган далил-исботларни инкор этиш осон эмаслигини тушунган кўплаб одамлар, гўёки башорат китоблари муҳрлаб кўйилганлигини ва уларни тушуниш қийинлигини баҳона қилиб, кароматларни қабул қилишни истамас эдилар. Кимлардир ўз қавмбошиларининг гапларига кўр-кўрона ишонган холда, огоҳлантиришларга кулоқ тутишдан воз кечсалар, яна бошқалар, гарчи ҳақиқатга тўла ишонч ҳосил қилсалар-да, бироқ “ибодатхонадан қувиб чиқарилишдан қўркиб”, буни очиқчасига тан олишга журъат эта олмас эдилар. Жамоатни синаб кўриш ва поклаш мақсадида юборилган хабар шуни кўрсатдики, Масиҳга қараганда бу дунёни севгучиларнинг сони ниҳоятда кўп экан. Уларни бу дунё билан боғлаб турган ришталар Самога бўлган интилишдан кучлироқ эди. Улар ўзлари учун дунёвий доноликни танлаб олиб, қалбларни синовчи ҳақиқат хабарини инкор қилдилар.УК 328.2

    Биринчи фариштанинг огоҳлантиришларини қабул қилишдан воз кечган одамлар, айнан шунинг учун ҳам Осмон уларга деб атаб кўйган яхши йўлдан бориш имкониятидан ҳам воз кечдилар. Содик Гувоҳ уларни Худодан узоқлаштириб турган барча нарсаларни уларнинг ҳаётидан йўк қилишни истади, бироқ улар Худони менсимаган ҳолда, дунё билан янада яқинроқ дўстлашиш ва бирлашиш имкониятларини излай бошладилар.1844 йилда жамоатларнинг оғир аҳволга тушиб қолиши, имондан юз ўгириши ва руҳий ҳалокатининг сабабчиси ана шунда эди.УК 329.1

    Ваҳий китобининг 14-бобида биринчи фариштадан кейин бошқа бир фаришта учиб келиб, шундай деганини ўкиймиз: “Вайрон бўлди! Вайрон бўлди буюк Бобил шаҳри! У барча халқларга ичирган эди ўзининг қайнок фаҳшу зино шаробидин”. “Бобил” сўзи “бабил” сўзидан келиб чиққан бўлиб, “саросима” ва “парокандалик” маъносини англатади. Муқаддас Битикда турлича саросимага тушиш ва диний эътиқоддан қайтиш ҳолатлари шу сўз билан аён қилинади. Ваҳий китобининг 17-бобида Бобил аёл қиёфасида тасвирланган - бу рамздан Муқаддас Китобда Жамоатни белгилаш учун фойдаланилади: доно аёл пок Жамоатни англатса, фоҳиша аёл - ҳалокатга йўлиққан Жамоатни англатади.УК 329.2

    Масиҳ ва Унинг Жамоати ўртасидаги муқаддас ва мустаҳкам муносабатлар Муқаддас Китобда никоҳ иттифоқи сифатида тасвирланган. Раббий Ўзини Ўз халқи билан тантанали ахд орқали боғлади. Масиҳ унинг Худоси бўлишга ваъда берган бўлса, улар Масиҳга Унинг халқи бўлишни ва фақатгина Унга бўйсунишни ваъда қилади. “У шундай дейди: “Мен сени Ўзимга абадий никоҳлаб оламан. Сенга нисбатан адолатли ва одил бўламан” (Хўшея 2:19). Ва яна: “Зеро, Мен хўжайинингизман” (Еремиё 3:14). Ҳаворий Павлус: “Мен сизларни Худонинг рашки билан қизғаняпман, чунки сизларни бир пок бокира қизни ягона эрга никоҳлагандай, Масиҳга тақцим этдим” (2 Коринфликларга 11:2), деб айтганда, у яна ушбу мажозни Янги Аҳдда қўллайди.УК 329.3

    Нопок Жамоат Масиҳга ишонишни ва Уни севишни бас қилиб, дунёвий ҳузур-ҳаловатга берилиб кетганда, у эр-ҳотинлик ахдига хиёнат қилган бeвафога ўхшайди. Худодан узоқлашиб кетган Исроилнинг гуноҳи айнан шундай рамз орқали намоён бўлади, улар инкор этган Худонинг ажойиб севгиси эса қуйидаги тўлқинлантирувчи сўзларда тасвирланади: “Мен сенга қасамёд қилдим, сен билан никоҳ аҳдини туздим, - дейди Эгамиз Худо, - шунда сен Меники бўлдинг”. Сен ниҳоятда гўзал бўлдинг, ҳақиқий маликага ўхшаб қолдинг. Мислсиз гўзаллигинг билан халқлар орасида донг таратдинг, чунки Мен сенга берган улуғворлигим гўзаллигингни комил қилган эди”, деб айтмоқда Эгамиз Раббий... Сен эса гўзаллигингга ишондинг. Шуҳратингдан фойдаланиб, фаҳш йўлига кирдинг. Ўтганкетган эркакка ўзингни бердинг, гўзаллигингдан уларни баҳраманд қилдинг”. “Аммо, эй Исроил, Менга бевафолик қилдинг! Сен эрига хиёнат қилган аёлдай бўлдинг”, деб айтмоқда Эгамиз” (Ҳизқиё 16:8, 13¬15; Еремиё 3:20).УК 329.4

    Янги Аҳдда ҳаворий шунга ўхшаш иборалар орқали Худонинг марҳаматларига интилаётганларга қарата эмас, балки дунё билан дўстлашишга уринаётганларга қарата мурожаат қилади. Ҳаворий Ёқуб дейди: “Эй вафосизлар, дунё билан дўстлик Худога душманлик эканлигини билмайсизларми? Ким дунё билан дўст бўлишни истаса, Худога душман бўлади” (Ёқуб 4:4).УК 330.1

    Ваҳий китобининг 17-бобида тасвирланган хотин (Бобил) «қипқизил, арғувон кийимда, олтин, жавоҳирот, марваридлар билан безанган эди; унинг қўлида ифлосликлар билан, зино ҳаромликлари билан тўлиб-тошган олтин коса бор эди; хотиннинг пешанасида унинг исми ёзилган эди: “Сир: буюк Бобил - ер юзи фоҳишалари ва ҳаромликлари онасидир”». Пайғамбар дейди: “Хотин Худо азизлари қонидан, Исо шоҳидлари қонидан маст бўлганини кўрдим. Уни кўриб, ғоят даражада ҳайрон бўлдим”. Шундан кейин Бобил “ер юзи подшоҳлари устидан ҳукмронлик қиладиган буюк шаҳар” этиб тасвирланган (Ваҳий 17:4-6, 18).УК 330.2

    Узоқ асрлар давомида масиҳий монархлар бўйсуниб келган ҳокимият - бу Рим эди. Порфира (монархларнинг тантанали дамларда киядиган тўқ қизил узун устки кийими) ва арғувон кийимлар, қимматбаҳо тошлар, дуру марваридлар - буларнинг ҳаммаси рим руҳонийларининг улуғворлиги ва манманлигини турли рангларда тасвирлаб беради. Ҳеч бир бошқа ҳокимият ҳақида, у “муқаддасларнинг қоиига шу даражада тўйинган”, деб айтиб бўлмайди; ахир айнан Рим Масиҳ издошларини даҳшатли ва ёвуз қувғинга дучор қилган. Бобил “ер юзидаги подшоҳлар билан” ноқонуний тарздаги гунохда айбланди. Худодан узоқлашган ва мажусийларга қўшилиб кетган яҳудий жамоати фоҳишага айланди. Заминий ҳокимият томонидан далда излаган Рим ҳам худди шундай тарзда гуноҳга ботди ва худди ўшандай ҳукм қилинишга лойикдир.УК 330.3

    Бобил “ер юзи фоҳишалари ва ҳаромликларнинг онаси” қилиб тасвирланган. Бобилнинг ушбу қизлари қиёфасида ҳақиқатни, чин таълим ва урф-одатларни қабул қилмаган, шунингдек, Худонинг марҳаматидан воз кечиб, дунё билан ноқонуний иттифоқ тузган жамоатлар назарда тутилади. Ваҳий китобининг 14-бобида айтилган Бобилнинг вайрон бўлиши хақидаги хабар қачонлардир пок бўлган, бироқ кейин гуноҳ йўлига кириб кетган диний ташкилотларга қарата йўлланган эди. Модомики хабар ҳукм ҳақидаги oгоҳлантиришлардан кейин келган экан, демак, у сўнгги кунларда эълон қилиниши керак; шунинг учун у фақатгина Римкатолик жамоатларига тааллуқли бўлиб қолмайди, зеро бу Жамоат кўп асрлардан бери бузук ҳолатда бўлган. Бундан ташқари, Ваҳий китобининг 18-бобида Худо халқи Бобилни тарк этишга даъват қилинган. Ушбу матнга кўра, Худонинг кўплаб фарзандлари ҳозиргача Бобилда яшамокдалар. Исо издошларининг кўп қисми қандай диний ташкилотларга қарашли бўлганлар? Ҳеч бир шубҳасиз, протестант жамоатларга қарашли эдилар. Ислоҳот бошланиши даврида бу жамоатлар Худо ва ҳақиқат томонида бўлдилар, Худонинг марҳаматлари уларни кузатиб борди. Ҳаттоки имонга келмаганлар ҳам Инжил тамойилларини қабул қилишнинг унумли натижаларини тан олишга мажбур бўлдилар. Исроил пайғамбари дейди: «Мислсиз гўзаллигинг билан халқлар орасида донг таратдинг, чунки Мен сенга берган улуғворлигим гўзаллигингни комил қилган эди”, деб айтмоқда Эгамиз Раббий». Аммо улар қачонлардир Исроилга ланат ва ҳалокат келтирганлари сингари, ўзларининг гуноҳлари қурбонлари бўлдилар, - улар нопокларнинг урф-одатлари ва маросимларига тақлид қилган ҳолда, улар билан дўс тутунишга интилдилар. “Сен эса гўзаллигингга ишондинг. Шухратингдан фойдаланиб, фаҳш йўлига кирдинг. Утганкетган эркакка ўзингни бердинг, гўзаллигингдан уларни баҳраманд қилдинг” (Ҳизқиё 16:14, 15).УК 331.1

    Протестант жамоатларининг кўпчилиги Римдан ибрат олган ҳолда, “заминий шоҳлар” билан иттифоқ туздилар, - давлат жамоатлари буни дунёвий ҳокимиятга нисбатан қиладилар, бошқа эътиқодлар эса дунёнинг хайрихоҳлигини изладилар. “Бобил”, яъни “саросима” сўзи бу жамоатларга нисбатан жуда мос тушади. Гарчи уларнинг ҳаммаси ўз таълимотларини Муқаддас Китобга асослаганмиз, деб айтсалар-да, шу билан бирга, улар турлича назария ва ақидаларга зга бўлган кўплаб мазҳабларга бўлиниб кетадилар.УК 331.2

    Римдан ажраб чиққан жамоат дунё билан тузган иттифоқидан ташқари, унинг яна бошқа хусусиятларини ҳам мерос қилиб олган.УК 331.3

    Бир католик ёзувчиси қуйидагича тарзда фикр юритади: “Агар муқаддасларни эъзозлаган Рим Жамоати бутпарастлик гуноҳида айбдор ҳисобланса, демак, унинг қизи - Англикан Жамоати Биби Марямга багишланган ўнта ва фақатгина Масиҳга бағишланган биргина жамоатга эга бўлган ҳолда, айнан ўшандай бутпарастликда гуноҳкор ҳисобланади” 317Ричард Чаллонер. “Наставление католикам”, кириш сўз. 21. 22-бетлар..УК 331.4

    Доктор Хопкинс ўзининг “1000 йиллик шоҳлик” номли илмий асарида шундай таъкидлайди: “Дажжол руҳи ва унинг фаолияти фақатгина Рим Жамоатига тааллуқлидир, деб ҳисоблашга ҳеч қандай асос йўқ. Дажжол муқаддасликдан ва ахлоқий покликдан узоқда бўлган протестант жамоатларда ҳам ўз фаолиятини юритишга улгуради” 318Слмюэль Хопкинс. Сочинения, 2 жилд,328-бет..УК 332.1

    Римнинг пресвитеран жамоатлари бўлимлари борасида доктор Гутри шундай ёзади: «300 йил олдин бизнинг Жамоатимиз Рим дарвозаларидан ўз байроғида Муқаддас Китобнинг очиқ ҳолатдаги сурати туширилган ва қуйидагича: “Муқаддас Битикни ўрганинглар” шиори билан чиққан”. Сўнгра Гутри ниҳоятда кўп маънога эга бўлган саволни ўртага ташлайди: “Бизнинг Жамоатимиз Бобилдан пок бўлиб чиқдими?” 319Томас Гутри. “Евангелие в Книге Иезекиля”, 237-бег.УК 332.2

    “АнгликанЖамоати,-дейдиСперджен, - гўёки, тамомила маросимларга, урф-одатларга берилиб кетгандай эди, бироқ ундан ажралиб чиққач, ўз навбатида, фалсафий ишончсизлик билан суғорилди. Биз кўп нарсани кутган ва умид боғлаган одамлар эса бирин-кетин эътиқод асосидан юз ўгириб кетдилар. Англия ич-ичидан ашаддий худосизликка йўлиққанига мен қайта -қайта ишонч ҳосил қиламан, қолаверса, улар ҳаттоки катта-катта минбарлардан туриб олиб, ўзларини масиҳийлар, деб аташга журъат этадилар”.УК 332.3

    Ушбу буюк эътиқоддан қайтиш қандай бошланди? Бирламчи Жамоат Инжил таълимоти соддалигидан узоқлашиб кетиши қандай юз берди? Жавоб битга: мажусийларгa масиҳийликни қабул қилишни осонлаштириш учун, Жамоат мажусийча маросимлар, урф-одатлардан фойдалана бошлади. Ҳаворий Павлус ўз вақтида шундай ёзган: “Ёвузликнинг сирли кучи ҳозирданоқ амал қилмоқда” (2 Салоникаликларга 2:7). Ҳаворийлар ҳаётлигида Жамоат нисбатан поклигини сақлаб келган. Бироқ” II асрнингохирларида кўплаб жамоатлар ўзгариб кетди: олдинги соддалик, камтарлик йўқолди, вақт ўтиб содиқ издошлар ҳалок бўлиб боргани сари уларнинг ўрнини ёш авлод - янги имонга келганлар эгалладилар... улар эса ўз навбатида, ҳаммасини ўз билганларича бажарар эдилар” 320Роберт Робинсон. “Цсрковнис исследования”. 6 боб, мараграф 17. 51-бет.. Имонга янги келганларни тутиб туриш учун масиҳийликнинг юксак тамойиллари пасайтириларди, натижада “мажусийлик оқими ўзи билан бирга ўз урф-одатлари, маросимлари ва санамларини олиб Жамоатга кириб келади” 321Гавази. ”Лскции””, 278-бет.. Масиҳий эътиқод дунёвий ҳокимиятнинг далдасига ва кўмагига эришгач, у расман кўплаб одамлар томонидан қабул қилинди; бу одамларнинг факатгина кўриниши масиҳий эди, аслида эса “улар яширинча ўз бутларига сажда қиладиган ҳақиқий мажусийлигича қолганди”3221Дша жойда..УК 332.4

    Ўзини протестант жамоат, деб атовчи ҳар бир жамоатда худди ўшандай ҳолат юз бермаганми? Ислоҳотнинг ҳақиқий руҳи орқали харакат қилган унинг содик асосчилари абадий оромга кетганларида, уларнинг издошлари “ҳаммасини ўзлари хоҳлаганларича ўзгартириб олганлар”. Ўз оталари эътиқодига кўр-кўрoна амал қилиб, ҳар қандай ҳақиқатни қабул килишдан воз кечганлар ҳар қандай чек-чегарадан чиқиб кетдилар; улар ҳаттоки ислохотчилар авлоди ўз ота-боболарига камтарликда, ўз манфаатларидан ихтиёрий равишда воз кечишда, дунёни инкор этишда асло ўхшамасликларини тан оладилар. Шу йўсинда “дастлабки камтарлик, соддадиллик йўк бўлиб кетди”. Жамоатга отилиб кирган дунёвий оқим унга ўзининг маросимлари, урф-одатлари ва ўз санамларини олиб келди.УК 333.1

    Афсус! Масиҳ издошларининг бу дунё билан дўстлашиши, яъни “Худога қарши чиқиш” ҳозирги вақтда тобора мустаҳкамланиб бормокда. Бутун дунё тан олган жамоатлар камтарликда, соддадиллик ва тақводорликда Муқаддас Китоб тартиб-қоидаларидан нақадар узоқлашиб кетдилар! Джон Уэсли пулни тўгри ишлатиш ҳақида шундай дейди: “Кўзларнинг шаҳвоний нафсини қондириш ва қувонтириш учун бир тийин пул сарф сарфламанг, шу жумладан: башанг кийинишга ёки керак бўлмаган зебу зийнатга. Данғиллама уйлар куриб уларни безатишга, қимматбаҳо уй жиҳозларига, қиммат расмларга, тилла буюмларга ва ҳоказоларга бир тийин хам ишлатманг. Манманлик қилманг, бошқаларнинг диққат-эътиборини ўзингизга қаратишга ва ҳурматини қозонишга интилманг, ўзингизга ортиқча эрк берманг... Сиз фақат ўзингиз учун ҳаракат қилганингизда, одамлар сиз ҳақингизда фақатгина яхши гапирадилар. Сиз порфира ва виссонларни кийиб олиб, ажойиб базмлар қурганингизда, шубҳасиз, кўплаб одамлар сизнинг нозик дидингизни, сизнинг сахийлигингизни ва мехмондўстлигингизни мақтайдилар. Лекин сиз уларнинг бундай мақтовларига учманг, чунки уларнинг қўллаб-кувватлаши сизга ниҳоятда қимматга тушади. Ундан кўра Эгам Худонинг таҳсинига сазовор бўлиб қаноат ҳосил қилинг” 323Уэсли. Асарлар. 50-ваъз, “Использоваиие деиег”.. Бироқ ҳозирги замон жамоатларида ушбу панд-насиҳатга ҳеч қандай эътибор берилмаяпти.УК 333.2

    Дунёда кўплаб одамлар у ёки бу эътиқодга амал қиладилар ва бўйсунадилар. Ҳокимлар, сиёсатчилар, қонуншунослар, олимлар, тижоратчилар жамиятнинг ишончини, ҳурматини қозониш ва ўз моддий бойликларини кўпайтириб бориш максадида Жамоатга қўшиладилар. Ўзларини масиҳий деб эълон қилиб, шу йўл орқали улар жоҳилона мақсадларини масиҳийлик ниқоби билан беркитадилар. Турли диний уюшмаларнинг қудрати бу каби аъзоларнинг таъсири ва бойлигига таянади. Гавжум кўчаларда кўркам, гўзал қилиб безатилган ибодатхоналар қад кўтармоқда; ана шундай ибодатхоналарга лойиқ тарзда бой ва бадавлат, замонавий тарзда кийинган аъзолар қатнайдилар. Тингловчиларни ўзига жалб этиб уларнинг вақтини чоғ қилгани учун моҳир қавмбошига катта иш ҳақи тўланади. Гуноҳларни фош этиш ундан талаб қилинмайди, унинг ваъзи ҳар бир тингловчини юпатадиган ва тинчлантирадиган оҳанг сифатида янграши даркор. Шундай йўл билан гуноҳлари ҳаммага маълум бўлган фосиқлар жамоат рўйхатига киритиладилар, уларнинг айблари эса тақводорлик ниқоби остида қолади.УК 333.3

    Ҳозирги замон масиҳийларининг дунёга бўлган муносабати ҳақида кўзга кўринган ва аристократларга оид журналлардан бири шундай ёзади: “Киши билмас тарзда Жамоат вақт руҳига бўйсунди ва ўз хизматини замонавий талабларга кўра мослаштирди. Жамоат ҳозирги вақтда динни жозибали қилиш учун барча воситаларни ишга солмокда”. Нью-Йоркдаги “Индепендент” журнали методизм ҳақида мана нима дейди: “Худодан қўрқадиган одамлар ва худосизлар ўртасидаги фарқловчи қатъий чизиқ майинлашиб йўқ бўлиб кетмокда. Иккала лагердаги жонкуяр ва жонбоз одамлар ўзларининг хулқ-атворидаги, урфодатларидаги ҳар қандай фарқни бартараф қилиш учун қўлларидан келган ишни амалга оширишга интилмокдалар. Эътиқоднинг машҳурлиги унинг афзалликларидан фойдаланишни хоҳлаётганлар, аммо ўз масиҳийлик бурчини адо этишни истамаётганлар ҳисобига ўсиб боради”.УК 334.1

    Хорвард Кросби шундай дейди: “Масиҳ Жамоати Худонинг мақсад ва ишончини камдан-кам ҳолатларда оқлаётгани, бизни жиддий ташвишга солади. Қадимда яҳудийлар мажусий халқлар билан яқин муносабатларда бўлиб, Худога ва Унинг ҳақиқатига нисбатан ихлослари қайтиб боргани сингари... ҳозирда Масиҳ Жамоати ҳам нопок дунё билан дўстлашиб, Худонинг тақводорларча ҳаёт тамойилларини тобора камситиб бормокда, имонсиз жамоатнинг зарарли иллатларини ўзлаштириб бормоқдалар. Имонсиз жамоат аъзолари сиртдан ўзларини кўпинча тақводор қилиб кўрсатишга интиладилар, руҳан Худонинг ваҳийларига зид бўлган далил-исботларни рўкач қилиб, сохта хулосалар чиқарадилар, қолаверса, уларнинг хулқ-атворлари ҳузурҳаловатда ўсиш режасига асло мос келмайди” 324“Здоровмй христианин: воззваиие кцеркви”, 141. 142-бетлар..УК 334.2

    Дунёвий вақтичоғлик уммонида Масиҳ учун ихтиёрий равишда ўз манфаатларидан воз кечиш ва ўзини қурбон қилиш каби хислатлар деярли унутилди. “Жамоат ҳаётида фаол иштирок этувчи баъзи бир одамларни ёшликдан сахий бўлиб Масиҳ учун нималарнидир курбонлик қилишга ўргатганлар. Ҳозирда, яъни қандайдир хайрэҳсонлар керак бўлган бир вақтда, одамларни қурбонлик қилишга ёки назр беришга асло даъват қилиб бўлмайди. Э, воҳ! Халойиқни овунтириш учун турлича савдо ярмаркалари, кўргазма суд жараёнлари, театрлаштирилган зиёфатлар уюштириларди”.УК 334.3

    1873 йилнинг 9 январида Висконсина губернатори Уошборн ўзининг ҳар йилги номасида шундай деган: “Қартабоз, яъни қиморбозларни етиштириб чиқараётган мактабларни ёпиш учун қандайдир қонунни қабул қилиш лозим. Ушбу офат ҳамма жойга таркалиб кетган. Ҳаттоки жамоат ҳам (албатта беихтиёр равишда), баъзида иблиснинг ишини бажаради. Баъзида яхши ният билан (бироқ кўпинча сабабнинг ҳимматли бўлиши жуда қийин) ўтказилаётган хайрия концертлари ёки лотерея ўйинлари, аукционлар, совринли ўйинлар ва шу кабиларнинг ҳаммаси ҳеч бир қийинчиликсиз мўмай пул топишнинг йўли бўлиб қолмоқда. Бироқ меҳнат қилмай пул топиш йўлидан бошқа ҳеч бир иллат ёшлар тарбиясига бу каби ёмон таъсир кўрсатмайди. Бундай хайрия савдосига берилиб кетган обрўэътиборли одамлар, йиғилган маблаглар эзгу мақсадларга ишлатилишини баҳона қилиб ўзларини ўзлари юпатадилар. Қимор ўйини пайтида ҳукм сурган ва ўсмирларни чулғаб олиши муқаррар бўлган ҳисҳаяжонга, штат ёшларининг ушбу хавфли иллатга бу қадар мойиллигига ҳайрон қолиш керакми?”УК 335.1

    Деярли ҳамма масиҳда жамоатлар дунёга мослашадилар. Роберт Аткинс ўзининг Лондондаги ваъзида ўша пайтда Англияда ҳукм сурган руҳий тушкунликнинг қайғули кўринишини шундай тасвирлаб берган: «Ҳақиқий солиҳлар бу ёруғ дунёни тарк этиб кетмоқдалар, бироқ бундай ҳолатдан ҳеч ким қайғургани ҳам йўқ. Ҳозирги замонда ҳар қандай жамоатда масиҳийликка эътиқод қилувчиларни дунёвий ҳаёт қизиқтириб олган, улар дунёга берилиб кетганлар, ўткинчи ҳузурҳаловатни афзал кўриб, эътибор ва ҳурматга сазовор бўлиш хакида қайғурадилар. Масиҳ билан бирга азоб тортишга даъват этилганлар арзимас гина-қудратдан эсанкираб, ўзларини йўқотиб кўядилар... Ҳар бир жамоатнинг эшигида: “Муртадлик, муртадлик”, деб ёзилган, агарда улар буни тушунганларида эди, ўшанда умид бўлиши мумкин эди, лекин, минг афсус! Улар овозларининг борича шундай деб жар соладилар: “Биз бой ва бадавлатмиз, бизнинг эзгу ишларимиз тобора кўпайиб бормоқда, қолаверса, биз ҳеч нарсага муҳтож эмасмиз”» 325Библиотека второго пришествия. №39 трактат..УК 335.2

    Бобилнинг энг катта гуноҳи шундаки, у “барча халқларга ичирган эди ўзининг қайноқ фаҳшу зино шаробидин”. Бобил дунёга инъом қилаётган шароб - бу сохта таълимотнинг тасвиридир. Бобил ушбу таълимотни бу дунёдаги буюк зотлар билан қилган муносабатлари орқали орттирган. Дунё билан дўстлашиш эътиқодни сохталаштиради, ўз навбатида эса бундай одамлар Худо Каломининг аниқ ва равшан таъкидларига зид келувчи ўз таълимотлари орқали оламга ёмон таъсир кўрсатадилар.УК 335.3

    Рим Муқаддас Китобни халкдан яширган ва бунинг ўрнига кенг оммага ўз таълимотини сингдиришга интилган. Ислоҳот туфайли Худонинг Каломи инсониятга қайтарилди, лекин замонавий жамоатлар Муқаддас Битик ўрнига одамларга Жамоатнинг эътиқод рамзларига ва ақидаларига таянишни ўргатмайдиларми? Чарлз Бичер протестант жамоатлар ҳақида гапирар экан, шундай таъкидлайди: “Уларнинг таълимоти ҳақида айтилган ҳар бир кескин сўз уларни таҳқирларди. Бу масалада улар муқаддас оталар сингари ниҳоятда таъсирчан эдилар, чунки муқаддас оталар ғайрат билан жорий этган ушбу ҳолат - муқаддаслар ва жабрдийдаларни иззатлаш сони кўпайиб кетаётганига қарши келтирилган далилларни улар изтиробсиз тинглай олмасдилар... Протестант Инжил деноминациялари бирбирларининг ва ўзлари ўзларининг қўлларини шунчалик осонлик билан боғлаб қўйдиларки, эндиликда инсон агарда Муқаддас Китобдан ташқари яна бирор бир бошқа китобни қабул қилмаса, уларда воиз бўлишнинг асло имкони йўқ... Шунинг учун ҳеч бир муболағасиз айтиш мумкинки, улар ўз таълимотларини шунчалик кўкларга кўтариб, ўз вақтида Рим сингари гарчи ниқобланган ҳолда бўлса-да, Муқаддас Китобни тақиқлашни бошладилар” 326Проповсдь “Библия содсржит всс необходимое вероучение”, сказанная в Форт-Уэйне, штат Иидиана, 1846 йил 22 февраль..УК 336.1

    Содиқ устозлар Худонинг Каломини тушунтиришни бошлашлари биланоқ, шу заҳоти олим эрлар ва хизматчилар пайдо бўлиб, Битикни тушунтиришга ўзбошимчалик билан даъвогарлик қиладилар. Шундайлар соғлом таълимотни бидъат деб эълон қилиб, ҳақиқат изловчиларни ҳақ йўлдан адаштиришга ҳаракат қиладилар. Агар дунё Бобилнинг қайноқ фаҳшу зино шаробидан ичмаганида эди, кўплаб одамлар Масиҳга юз тутиб, Худонинг аниқ ва маълум ҳақиқатларини қабул қилган бўлар эди. Бироқ диний таълимот шунчалик ноаниқ ва тушунарсизки, оддий қилиб айтганда, одамлар нимага ишонишни билмай адашадилар. Худога юз тутмаган дунёнинг гуноҳи жамоат эшиклари остонасидадир.УК 336.2

    Ваҳий китобининг 14-бобидаги иккинчи фариштанинг хабари 1844 йилининг ёзида эълон қилинди. Ўша пайтда хабар аслида Америка Қўшма Штатларининг жамоатларига қаратилганди, чунки айнан ўша ерда энг кучли руҳий инқироз кузатилган, айнан ўша ерда бу огоҳлантириш тамомила инкор этилганди. Бироқ иккинчи фариштанинг ушбу хабари 1844 йили мукаммалликка етмаган. Ўшанда жамоатлар адвентистлар хабарининг нуридан воз кечганликлари туфайли руҳий тушкунликни бошдан кечирганлар; аммо бу ахлоқий тушкунлик сўнггиси эмасди. Ўз даврига хос бўлган ўзгача ҳақиқатларни инкор қилишни давом эттириб, улар тобора тубанлашиб кетдилар. Бироқ ҳозирда шундай дейишга ҳали эрта: “Вайрон бўлди буюк Бобил, вайрон... чунки у барча халқларга ичирган эди ўзининг қайноқ фаҳшу зино шаробидин”. Аммо Бобил ҳали бундай қилгани йўқ. Дунёга уйғунлашиш руҳи ва ҳақиқатга бўлган эътиборсизлик ҳозирги давр учун олдингидай яшамоқда, ҳамма масиҳий мамлакатларнинг протестант жамоатларнда мустаҳкамланиб бормоқда. Айнан ўшаларни иккинчи фаришта тантанали равишда ва қатъиян фош қилади. Бироқ муртадлик ҳали ўз кульминация даражасига етиб бормаган.УК 336.3

    Муқаддас Китобнинг айтишича, Раббийнинг оламга Иккинчи бор келишидан олдин дажжол “шайтоннинг кучи билан ҳар турли қудратли ишлар, ажойиботлар, сохта мўъжизалар кўрсатади; у ҳалок бўладиганларни ҳар турли ноҳақ васвасалар билан йўлдан оздиради; бу кишилар ҳақиқат севгисини қабул қилмаганлари учун ҳалок бўладилар, нажот топа олмайдилар”. Ана шу “сабабдан Худо уларга алдовчи бир куч юборади, улар эса ёлғонга ишониб кетади” (2 Салоникаликларга 2:9-11). Юқорида айтиб ўтилганларнинг ҳаммаси юз бермагунча ва то масиҳий жамоатлар дунё билан тамомила бирлашмагунларича, Бобил бутунлай вайрон бўлмайди. Жамоатлар астасекинлик билан қайта тикланади ва Ваҳий китобининг 14-бобида айтилганларнинг тўлиқ амалга ошиши, - бу келажакнинг иши.УК 337.1

    Гарчи жамоатлар руҳий зулматда қолган ва Худодан йироқда бўлган Бобилни ўзида намоён қилса-да, уларнинг муҳитида Масиҳнинг ҳақиқий издошлари хали кўпчиликни ташкил қилади. Кўплаб одамлар ҳозирги давр учун мўължалланган ҳақиқатлар ҳақида эшитганлари ҳам йўқ. Яна бошқалар ўзларининг ҳозирги мавқеидан қониқмай, янада порлоқ нурга эга бўлишга ташна. Уларнинг ўзлари қарашли бўлган жамоатларда Масиҳ тимсолини қидиришлари беҳуда. Бу жамоатлар қанчалик ҳақиқатдан узоқлашиб, уларнинг дунё билан ўзаро муносабатлари янада яқинлашиб боргани сари, жамоат аъзолари ўртасидаги тафовут шунчалик яққол намоён бўлаверади ва натижада аъзолар ўртасида ихтилоф юз беради. Шундай вақт келадики, ҳаммасидан ҳам Раббийни чин дилдан севувчилар “хоин, бемулоҳаза, мағрур одамлар билан, шунингдек, Худодан кўра айшишратни кўпроқ яхши кўрувчилар, ўзларини художўй кўрсатиб, илоҳий қудратни эса инкор этувчилар” (Тимофейга 3:4,5) билан бирга қолишни хоҳламайдилар.УК 337.2

    Ваҳий китобининг 18-бобида Жамоат уч марта огоҳлантиришни рад этгандан сўнг (қаранг: Ваҳий 14:6-12) иккинчи фаришта башорат қилган ҳолатга тушиб қолиши вақти кўрсатилган. Ана шунда Бобилда бўлган Худонинг халқи уни тарк этиб кетишга даъват қилинади. Дунё учун бу сўнгги хабар бўлади ва у ўз вазифасини бажаради.УК 338.1

    “Шу йўсинда хақиқатга ишонмай, ноҳақлик қилишдан завқланаётган” (2 Салоникаликларга 2:12) одамлар ёлғон ва гумроҳлиқда қолган бир пайтда, ҳақиқатни қабул қилишни истаганларнинг қалбида ҳақиқат нури порлайди. Бобилда бўлган Раббийнинг барча фарзандлари Унинг қуйидаги даъватига жавоб қиладилар: “Эй халқим, ундан чиқиб кетинг!” (Ваҳий 18:4).УК 338.2

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents