Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents
Улуғ Кураш - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    22-боб - Амалга Ошган Башоратлар

    1844 йилнинг баҳори - Масиҳнинг оламга келиши башорат қилинган вақт ортда қолди, Унинг келишини интизорлик билан кутган кўплаб масиҳийлар маълум вақт иккиланиб, қатъиятсизлик ҳолатига тушиб қоладилар. Масиҳнинг оламга қайтишини умид билан кутаётган одамларни дунё алдов қурбони, деб ҳисобларди, бироқ улар учун Худонинг Каломи ҳамон юпанч, таскин топиш манбаи бўлиб қолаверди. Кўпчилик ўз эътиқодининг асосини синчиклаб текшириб, Каломни ўрганишни давом эттирган ҳолда, ёрқин нурга эга бўлиш мақсадида ҳар бир башоратни қайта-қайта ўқиб чиқардилар. Тасдиқ топган Муқаддас Китоб гувоҳликлари улар учун маълум ва ишончли далил эди. Башорат ва белгилар ҳеч бир хатосиз Масиҳнинг тез орада келишини кўрсатиб турарди. Масиҳийлик оқимини тиклашда намоён бўлган гуноҳкорларнинг имонга келишидаги Худонинг ўзгача марҳаматлари, бу хабар Раббий томонидан юборилганлигини тасдиқларди. Гарчи ўша пайтда имонлилар уларни маҳв этган умидсизликка тушиш ҳолатини тушунтириб беролмаган бўлсаларда, аммо ана шу давр мобайнида Худо бошчилик қилиб, уларни бошқариб борганини масиҳийлар ҳис этардилар.УК 339.1

    Масиҳнинг Иккинчи бор оламга қайтишига оид башоратлар ва шу билан боғлиқ бўлган ўгитлар атайдан Муқаддас Китобда қолдирилган, ҳамда ҳозиргача иккиланиш, қатъиятсизлик ҳолатида бўлганлар учун мўължалланган. Панд-насиҳатлар шундайларни қўллаб-қувватлаган ҳолда, ҳозирда тушуниш қийин бўлган, аммо келажақда албатта равшан бўлишига ишонч билан қарашга, сабр-тоқат билан шу кунни кутишга уларни даъват этади.УК 339.2

    Ушбу парча пайғамбар Хабаққуқ Китобидан (2:1-4): «Мен минорага чиқиб оламан. Шаҳар деворидан олисларга қараб, Эгамнинг жавобини кутаман. Шикоятимга жавоб берганда, Унга нима айтишимни ўйлаб кўраман. Эгамиз менга шундай жавоб берди: “Сенга аён қилган сўзларимни тош лавҳаларга аниқ қилиб ёз, югуриб кетаётган одам уни бир қарашданоқ ўқий оладиган бўлсин. Башорат белгиланган вақтда амалга ошади. Ўша вақт ҳадемай етиб келади, башорат рўёбга чиқади. Борди-ю, у кечикадиган бўлса, сабр қилгин. У албатта бажо бўлади, кеч қолмайди. Тўғри йўлдан юрмаганлар ҳалок бўлади. Солиҳлар эса Худога бўлган садоқати туфайли тирик қолади”».УК 339.3

    Эгамизнинг: “Сенга аён қилган сўзларимни тош лавҳаларга аниқ қилиб ёз, югуриб кетаётган одам уни бир қарашданоқ ўқий оладиган бўлсин”, деган амри Дониёр ва Ваҳий китобларидаги ваҳийлар иллюстрацияси учун башоратлар схемасини тузиб чиқишга 1842 йили Чарльз Фични ундади. Ушбу схеманинг нашр этилиши Хабаққуқда берилган амрнинг амалга ошиши сифатида қабул қилинади. Бироқ, худди ўша башоратда ваҳийнинг белгиланган вақтда эмас, балки кейинроқ амалга ошиши мумкинлигини, яъни кечикиши мумкинлигини ҳеч ким сезмаган. Ҳамманинг кўигли қолгандан кейин Муқаддас Битикнинг ана шу жойи ўзгача мазмун ва маънога эга бўлди: “Башорат белгиланган вақтда амалгa ошади; ўша вақт ҳадемай етиб келади, башорат рўёбга чиқади. Борди-ю, у кечикадиган бўлса, сабр килгин. У албатта бажо бўлади, кеч колмайди. Тўғри йўлдан юрмаганлар ҳалок бўлади. Солихлар эса Худога бўлган садоқати туфайли тирик қолади”.УК 340.1

    Ҳизқиё башоратларидан олинган баъзи бир жойлар солиҳлар учун шунингдек, куч ва таскин манбаси бўлган. «Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди: — Эй инсон, Исроил юртида айтилаётган, “кунлар ўтяпти, башоратлар эса пучга чиқяпти”, деган мақолни эшитгансан. Энди халқим олдига бориб айт: “Эгамиз Раббий шундай демоқда, Meн бу мақолни йўқ қилиб юбораман. Исроилда уни айтмайдиган бўлишади.” Яна уларга: “Башоратлар бажо бўладиган кунлар яқинлашиб қолди”, деб айт. Энди Исроил юртида сохта башоратлару, ёлғон кароматлар айтилмайди. Аммо Мен, Эгангиз, сизларга гапираман, айтган сўзларим амалга ошади, кечикмайди. Эй исёнкор халқ, сизнинг кунингизда Мен айтганларимни бажо келтираман”, деб айтмоқда Эгамиз Раббий». «Эй инсон! Исроил халқи Сен айтган башоратлар узоқ келажакка тааллуқли, деб ўйлаяпти. “Шунинг учун уларга бориб айт: Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Айтган бирорта сўзим кечикмайди, ҳаммаси амалга ошади!” Эгамиз Раббийнинг каломи шудир” (Ҳизқиё 12:21-25. 27, 28).УК 340.2

    Ибтидо ва интихони биладиган Ўша Зот минг асрлар олдин уларнинг ихлоси қайтиши мумкинлигини билиб, уларга ишонч ва умид тасаллиси юборилганлигига ишониб, Эгамизнинг келишини кутаётганлар хурсанд бўлиб кетдилар. Агар сабр билан кутиш ва Худонинг Каломига ишонишгa даъват этувчи Муқаддас Битикнинг ушбу матнлари бўлмаганда эди, унда уларнинг ишончи синов пайтидаги ўша мудхиш вақтда бардош беролмаган бўларди.УК 340.3

    Матто баён этган муқаддас Хушхабарнинг 25-бобидаги келиннинг ўн дугонаси ҳақидаги масал ҳам адвентистларга нисбатан, тўғридан-тўғри муносабатга эга. Матто Хушхабарининг 24-бобида айтилишича, шогирдлар Масиҳдан Унинг келиши ва охирзамон яқинлашганини кўрсатадиган белги қандай бўлишини сўраганларида, Масиҳ Унинг оламга Биринчи ва Иккинчи бор қайтиши ўртасидаги юз берадиган дунё ва Жамоат тарихидаги асосий ҳодисаларни айтиб ўтган, хусусан, Қуддуснинг вайрон бўлиши, мажусийлар ва папа ҳокимияти издошлари томонидан Жамоат беҳисоб қувғинларга дучор қилиниши, шу ҳодиса билан боғлиқ бўлган азоб-уқубатлар; қуёш тутилиб, ойнинг хираланиши, осмондан юлдузлар тушиб, самовий кучларнинг ларзага келиши. Шундан сўнг Масиҳ Ўзининг келиши ва Шоҳликнинг ўрнатилишини айтади, Унинг қайтишини кутаётган яхши ва ёмон хизматкор ҳақидаги масални сўзлаб беради. 25-боб қуйидагича сўзлар билан бошланади: “Ўша вақтда Осмон Шоҳлиги куёвни қаршилагани чиққан келиннинг ўн дугонасига ўхшайди”. Бу ерда 24-бобнинг сўнгида эслаб ўтилган охирзамон Жамоати ҳақида сўз боради. Ушбу масалда Худо халқининг бошидан кечирганлари шарқона тўй мисолида кўрсатиб берилган.УК 341.1

    «Ўша вақтда Осмон Шоҳлиги куёвни қаршилагани чиққан келиннинг ўн дугонасига ўхшайди. Бу қизлар ўзларининг чироқларини ҳам ёнига олишибди. Улардан бешови эс-ҳушли, бешови эса овсар экан. Овсарларлари чироқларини олиб, ўзлари билан ёғ олмабдилар. Эс-ҳушлилари эса чироқлари билан бирга идишларда ёғ ҳам олибдилар. Куёв кечиккани сабабли, ҳаммалари мудраб, ухлаб қолишибди. Tуннинг ярмида бирданига овоз янграбди: “Ана, куёв келяпти, уни қаршилагами чиқинглар!”»УК 341.2

    Биринчи фариштанинг хабарида айтилган Масиҳнинг келиши бу ерда куёвнинг келишига ўхшатиб тасвирланган. Раббийнинг тез орада қайтиши ҳақидаги ваъз буюк Ислоҳотга ҳамроҳ сифатида қизларнинг пайдо бўлиши билан белгиланган. Ушбу масалда Матто баён этган Хушхабарнинг 24-бобидаги каби, одамларнинг икки тоифаси кўрсатиб берилган. Шамчироқларни, Муқаддас Китобни олиб, унинг нурида Куёвни кутиб олиш учун ҳамма Унга пешвоз чиқади. Бироқ овсарлар “чироқларини олиб, ўзлари билан ёғ олмайдилар”, “эс-ҳушлилар эса чироқлари билан бирга идишларда ёғ ҳам олибдилар”. Мана шу одамлар Худонинг ҳузур-ҳаловатига, яъни Муқаддас Рухнинг қайта тикланаётган кучига эга бўладилар. Муқаддас Руҳ Худонинг Каломини “уларнинг оёқлари учун нур ва уларнинг йўлига чироқ” қилди. Худодан қўрқиб, хақиқатии билиш мақсадида солиҳлар Каломни обдон ўргандилар, ҳаёт ва қалб поклигига чин дилдан интилдилар. Улар ўз тажрибаларида кўп нарсаларии бошдан кечирдилар, шунинг учун уларнинг Худога бўлган машаққатли ишонч-эътиқодига умидсизлик ва сусткашлик путур етказа олмади. Бошқа қизлар, яъни “овсарлар чироқларини олиб, ўзлари билан ёғ олмаганлар”. Бундайлар бир лаҳзалик ҳузур-ҳаловат таъсирида ҳаракат қиладилар. Тантанали хабардан уларнинг қалбида қўрқув пайдо бўлди, лекин улар милтиллаган хис-туйғу нури билан роҳатланиб, биродарларининг эътиқодига ишониб қолдилар. Аслида эса асосли ҳақиқатга эга бўлмай туриб, қалбнинг янгиловчи таъсирини ҳис қила олмадилар. Улар яқин орадаги қайта тикланиш умидига тўлиб-тошган ҳолда, Эгамизни кутиб олишга чикдилар, аммо синовлардан ўтишга ва сусткашликни енгишга тайёр эмасдилар. Синовлар вақти келганда эса, уларнинг ишончига путур етди ва чироқлари ўчиб қолди.УК 341.3

    “Куёв кечиккани сабабли ҳаммалари мудраб, ухлаб қолибди”. Куёвнинг кечиккани Раббийни кутиш вақтини, умидсизликка тушишни ва гўёки, вақт кечикиб бораётганини ифодалайди. Ўша нохуш вақтда Худога чала юз тутган, юзаки имонлилар адвентистларнинг хабарига нисбатан ўз қизиқишларини йўқотишни бошладилар ва курашдан бош тортдилар, бироқ Муқаддас Китобни шахсан билганлар ва унга асосланганлар қоядай қатъий турар эдилар. Ҳеч қандай кўнгил қолиш тўлқинлари уларни тебрата олмасди. “Ҳамма мудраб, ухлаб қолган” - кимдир мутлақо ғам-ташвиш тортмай, ўз эътиқодига ишончи сўнганича ухлаб қолган, бошқалар эса - янада ёруғ нурни сабр билан кутганича мудраган. Бироқ синов кечаси улар ҳам қайсидир маънода, хизматга нисбатан бўлган ўз ғайрат-шижоатини ва садоқатини йўқотгандай эдилар. Худога чала юз тутган ва юзаки имонлилар ўз биродарларининг ишонч-эътиқодига энди бошқа таяна олмас эдилар. Ҳар ким ўз ташвиши билан ўзи овора, яъни ҳар ким ўз кумочига ўзи кул тортади.УК 342.1

    Айнан ана шу вақтда фанатизм ҳам пайдо бўла бошлайди. Олдин ўзини Хушхабарнинг жонкуяр издошлари ҳисоблаган баъзи одамлар, эндиликда Худонинг Каломини ҳаётдаги ягона хатосиз кўлланма сифатида инкор этдилар. Руҳнинг бошкарувига умид килган ҳолда, бемаъни ҳис-туйгулар, турлича таассуротлар ва хаёлий ҳавас уммонига ўзларини ғарқ этдилар. Яна баъзилар эса, улардан ибрат олмаганлари учун бошқаларни телбаларча, кўркўрона ёмонлаб айбладилар. Адвентистларнинг кўп қисми бу одамларнинг мутаассибларча қарашларига шерик бўлмадилар, аммо ҳақиқат қораланиб, унга путур етказилди.УК 342.2

    Иблис шу йўсинда Худонинг ишига қаршилик кўрсатиб, уни йўқ қилиб юборишга интилди. Адвентистларнинг ғоялари халқни тўлқинлантириб юборди: минглаб гуноҳкорлар тавба қилиб Худога юз тутдилар, хизматга садоқатли бўлган одамлар эса тинмай, ҳаттоки кечикиш вақтида ҳам ҳақиқатни тарғйб қилдилар. Зулмат беги катта талафотлар кўрди ва Худонинг ҳақ ишини обрўсизлантириш мақсадида, чин имонлиларни Масиҳнинг оламга Иккинчи бор қайтиши орқали қизиқтириб, уларни йўлдан оздиришга ва васвасага солишга интилди. Зулмат бегининг малайлари ҳар қандай хато, ҳар қандай камчилик ёки ножўя ҳаракатдан фойдаланиб, уларни кўпиртириб халққа етказишга интилдилар, зеро одамларнинг адвентистлар эътиқодига бўлган ишончи сўнишини, бундай эътиқоддан нафратланишларини иблис хоҳлади. Шундай қилиб, Масиҳнинг Иккинчи бор келишига ишонувчиларнинг сони қанчалик кўп бўлиб, шу билан бирга, улар иблис ҳукмига бўйсунсалар, уларни бутун Жамоат вакиллари қилиб кўрсатган иблис ўзи учун шунчалик кўп фойда чиқаради.УК 342.3

    Иблис “биродарларни айбловчи” сифатида намоён бўлади, адвентистларнинг эзгу хизматлари бир четда қолиб, Худонинг фарзандлари хатоларини топиб, уларга ўзгача эътибор қаратишга шайтон одамларни даъват қилади. Раббий айнан қалбларни қутқариш устида меҳнат қилаётган бир пайтда, ҳар доим иблис ҳаракатга тушиб қолади. Худонинг фарзандлари Раббийнинг қаршисида пайдо бўлганларида, улар билан бирга иблис ҳам келади. Ҳар бир диний уйғониш вақтида у Жамоатга қалби нопок ва енгил табиат одамларни олиб киришга интилади. Шундай одамлар ҳақиқатни қисман қабул қилиб, имонлиларга қўшилиб олгандан кейин иблис уларнинг ёрдамида ўзининг бемаъни назариялари, ҳийла-найранглари орқали бутун Жамоат аъзоларини йўлдан оздиришга, васвасага солишга ҳаракат қилади. Ҳеч бир одам Худо фарзандларининг орасида, маъбадда ёки Оқшом Зиёфатида бирга бўлгани учун ҳақиқий масиҳий ҳисоблана олмайди. Иблис кўпинча ўзининг қўли остида бўлганлар қиёфасида энг тантанали йиғилишларда қатнашади.УК 343.1

    Худонинг халқи Самовий шаҳар томон бораётган ернинг ҳар бир қаричи учун ёвузлик беги жанг олиб боради. Жамоатнинг бутун тарихида бирор ислоҳот тинч ва силлиқ ўтмаган. Ҳаворий Павлус даврида ҳам шундай бўлган. Ҳаворий қаерда жамоат тузмасин, ҳар доим у ерда имонни қабул қилган, бироқ ҳалокатли бидъат ва иллатларни жамоатга олиб кириб, ҳақиқатга бўлган севги оташини сўндирмоқчи бўлган одамлар мавжуд эди. Лютер ҳам турли мутаассибларнинг дастидан кўплаб қийинчилик ва азоб-уқубатларни бошидан кечирган. Мутаассибларнинг эътироф этишича, Худо бевосита улар орқали ҳаракат қилар экан, шунинг учун ҳам улар ўз гоя ва фикрларини Битик гувоҳликларидан устун қўйишга интилганлар. Худо билан мулоқот килишда на ишонч, на тажрибага эга бўлмаган, бироқ янгиликка интилишда ўзига ишонган одамлар бу янги ва сохта устозлардан ибрат олиб, иблиснинг издошларига айландилар. Худо Лютер орқали нималарни амалга оширган бўлса, улар ҳаммасини барбод қилдилар. Ўзларининг ишончи ва обрў-эътибори орқали дунёнинг марҳаматига сазовор бўлган Уэсли ва яна кўплаб ислоҳотчи биродарлар фанатизмнинг турлича кўринишидан захарланган нопок, гумроҳ ва бетайин одамлар қиёфасидаги иблиснинг ҳар қадамда қўйган тузоқларига дуч келавердилар.УК 343.2

    Уильям Миллерни мутаассиблар ҳеч қачон ёқтиришмаган. Лютер ўз даврида айтгани сингари Миллер ҳам, ҳар бир руҳ Худонинг Каломи орқали синалиши керак, деган эди. «Ҳозирги вақтда иблис, - деб таькидлайди Миллер, - баъзиларнинг ўткир онги устидан тамомила ҳукмронлик қилади. Одамда қандай руҳ борлигини биз қандай билиб олишимиз мумкин? Муқаддас Китоб шундай жавоб қилади: “Уларнинг ҳосилидан уларни билиб олиш мумкин”. Руҳлар жуда кўп, уларни синаш бизга амр қилинган. Соғлом, пок ва солиҳ ҳаёт тарзини кечиришга бизни даьват қилмаган руҳ - Масих Руҳи эмас. Фанатизмнинг барча тўлқинланишлари - бу иблиснинг иши эканлигига мен кунданкунга янада амин бўлмокдаман... Бизларнинг кўпчилигимиз тўлиқ покланишга даъвогарлик қилиб, инсоний ақидаларга берилиб кетамиз, шунинг учун ҳам ҳақиқатни билмаган ёки билишни истамаган оми одамлар сингари, ҳақиқат борасида чамаси, нодонга ўхшаймиз»327Блисс. 236. 237-бетлар.. «Иштибоҳ руҳи бизни ҳақиқатдан олиб қочади, Худонинг Руҳи эса ҳақиқатга олиб келади. Бироқ сиз шундай дейсиз: “Инсон адашиб туриб, мен ҳақикат йўлидаман, деб ўйлаши мумкин”. Хўп, у қандай ҳақикатга эга? Бунга бизда шундай жавоб бор: Руҳ ва Калом тўла уйғунликда бўлади. Arap инсон ўзини Худонинг Каломи билан текшириб, ўз феъл-атворини Калом билан тўла уйғунликда эканлигини намоён қилса, бу ҳолда у ҳақиқатга эгаман, деб ҳисоблаши мумкин; бироқ aгap уни бошқараётган руҳ Худонинг Қонунига ва бутун Каломга мос эмаслигини кўрса, бу ҳолда у иблиснииг тўрига илиниб қолишдан ниҳоятда эҳтиёт бўлиши лозим»328“Адвснтистский вестник и зиамения времеии”, 8 жилд, №23, 1845 йил 15 январь.. «Мен биргина миннатдорчилик ила қарашда, биргина самимий сўзда, чуқур “уф” тортишда ва кўзлардан оқаётган ёшларда, масиҳий оламда ҳукм сурувчи бутун шов-шувларга қараганда кўпроқ ички, яъни руҳий тақводорлик, мўминликка кўпинча эътиборимни қаратар эдим»329Блисс. 282-бет..УК 344.1

    Ислоҳот даврида унинг душманлари айнан фанатизмга қарши изчиллик билан курашаётганларни ўзгача бир адоват ила айбладилар. Адвентистлар ҳаракатининг душманлари ҳам худди шундай йўл тутдилар. Фанатикларнинг сохта, нотўғри тлқини ва иштибоҳларини атайлаб бўрттириб кўрсатишларидан қониқмаган ғанимлар ҳақиқатдан анчагина узоқ бўлган бемаъни воқеа-ҳодисаларни тарқатар эдилар. Бундай одамлар адоват ва бидъатлар таъсири остида ҳаракат қиладилар. Масиҳнинг эшик олдида тургани ҳақидаги хабар уларнинг тинчини бузди. Ана шу хабар ҳақиқатга айланишидан улар қўркардилар, шу билан бирга, ундай эмаслигига умид қилардилар - адвентистлар ва уларнинг эътиқодига қаршилик қилишнинг сабаби шунда эди.УК 344.2

    Ҳаворий Павлус ва Лютерлар даврида Жамоатга ёлғончилар ва фанатларнинг кириб олганлиги, ҳеч бир тарзда улар амалга ошираётган хизматнинг аҳамиятини камситмагани сингари, бир нечта фанатларнинг адвентистлар қаторига қўшилиб қолишга муваффақ бўлиши ҳам, бу ҳаракат Худодан эмас, деган хулосага келиш нотўғри фикрдир. Майли, Худонинг халқи ғафлатдан уйғониб, ўзини тавба қилишга ва Ислоҳотга бағишласин; Масиҳдаги чин ҳакқиқат қандай бўлишини тушуниш учун, майли, Битикни ўрганишга киришсин, ана шундагина, иблис - олдингидай фаол ва сергак душман эканлигини исботлаб беришга ҳеч қандай эҳтиёж қолмайди. Иблис турли ҳийланайрангларни ишлатади, зулмат шоҳлигидаги барча разил фаришталарни ўзига ёрдамга чорлаб, ўз кучини намоён қилади. Биринчи фариштанинг хабари ва “ярим тундаги овоз” мутаассиблик ва гуруҳларга ажралиш кучини тўхтатиб турганди. Бу тантанали ҳаракатнинг иштирокчилари ҳамжихат эдилар; қалблари эса улар тез орада кўришга умид қилган Масиҳ ва яқинларига нисбатан бўлган севги билан тўла эди. Эътиқоднинг якдиллиги, ҳузурҳаловатга бўлган ягона ишонч уларни ҳар қандай салбий муносабатлардан йироқ тутиб, иблиснинг ҳужумларидан ҳимоялашга хизмат қиларди.УК 345.1

    «Куёв кечиккани сабабли, келиннинг ўн дугонаси мудраб, ухлаб қолишибди. Туннинг ярмида бирданига овоз янграбди: “Ана, куёв келяпти, уни қаршилагани чиқинглар!” Шунда қизларнинг хаммаси туриб, чироқларини тўғрилабдилар” (Матто 25:5-7). 1844 йилнинг ёзида, 2300 куннинг тугашига дахлдор бўлган илк ажратилган сананинг ярми ортда қолганда, кейинчалик аслида бу давр ўша йилнинг кузида якунланиши аниқ бўлганда, - Битикларга биноан шундай хабар эълон қилинади: “Ана, куёв келяпти”.УК 345.2

    Аниқланишича, Қуддусни қайта тиклаш ҳақидаги Ахашверашиинг фармони, ўшандан бошлаб 2300 кунлик даврнинг ҳисобланиши, олдин айтиб ўтилганидек, ўша йилнинг бошида эмас, балки милодгача 457 йилнинг кузида кучга киради. 457 йилнинг кузидан ҳисобланган 2300 йил 1844 йилнинг кузида якунланар эди.УК 345.3

    Қадимги Аҳд тимсоллари ҳам Битикда “маъбаднинг покланиши” деб номланган ва юз бериши кўзда тутилган ҳодисалар вақти сифатида - куз фаслини кўрсатади. Исонинг Биринчи бор оламга келишига тегишли бўлган ва амалга ошган сиймолар тарзида бу масала янада аниқ ва маълум бўлди.УК 346.1

    Фисиҳ қурбонлиги Қўзиси Масиҳ ўлимининг сояси бўлган. Ҳаворий Павлус шундай дейди: “Масиҳнинг Ўзи бизнинг Пасха қурбонлигимиз бўлиб, жонини фидо қилган” (1 Коринфликларга 5:7). Раббийга келтирилган илк ҳосил, яъни силкитилган боғлам ҳосили Масиҳ тирилишининг тимсоли бўлди. Раббийнинг тирилиши ва Унинг халқи ҳақида гaп борар экан, ҳаворий Павлус шундай ёзган: “Масиҳ, кейин Унинг оламга қайтишида Масиҳ уммади бўлганлар тирилади” (1 Коринфликларга 15:23).УК 346.2

    Ўрим-йиғим вақтидан олдин тўпланган илк пишган бошоқлар силкитилган боғлам ҳосили бўлгани сингари, Масиҳ ҳам нажот топганларнинг ичида биринчи бўлиб тирилди, Масиҳ уммати бўлганлар тирилгандан кейин эса улар Худонинг ҳосил омборига тўпланадилар.УК 346.3

    Ушбу тимсоллар нафақат асл маъносида, балки ўз вақтида ҳам амалга ошди. Яҳудийларнинг биринчи ойи ўн тўртинчи кунида, ўн беш аср давомида Фисиҳ қўзиси қурбонлик қилиб келтирилар эди. Масиҳ ҳам айнан ўша ойда Ўз шогирдлари билан шу тариқа Оқшом Зиёфатини жорий қилиб, Фисиҳ таомидан таътиб кўрди. Бу Зиёфат “олам гуноҳини Ўзига оладиган Худонинг Қўзиси” сифатида Унинг ўлимини хотирлаш учун ўтказилиши керак эди. Ўша куни тунда У фосиқлар томонидан қўлга олиниб, михланган ва ўлдирилганди. Раббимиз силкитилган боғлом тимсоли сифатида учинчи кун ўликдан тирилди. Бу билан У “ўликларнинг тўнғичи”, ҳамда тирилганларнинг биринчиси сифатида “ожизу фоний таналарни” Ўзининг “улуғвор танасига ўхшатиб ўзгартиради” (Филиппиликларга 3:20, 21).УК 346.4

    Худди шу сингари ўз вақтида Масиҳнинг оламга Иккинчи бор келиши билан боғлиқ бўлган рамзий хизмат тимсоллари амалга ошиши керак эди. Мусонинг қонунига биноан, маъбаднинг покланиши ёки покланиш Куни яҳудийлар еттинчи ойининг ўнинчи кунида юз беради (қаранг: Левилар 16:29-34). Зотан ўша куни руҳоний бутун Исроил халқини гуноҳлардан поклайди, яҳудийларнинг гуноҳидан Учрашув чодирини, қурбонгоҳни поклаб бўлгач, халқнинг олдига чиқади ва уни марҳаматлайди. Шу сингари, Масиҳ, бизнинг буюк Олий руҳониймиз гуноҳ ва гуноҳкорларни йўқ қилишга, дунёни поклаб, Ўз халқига абадий ҳаёт инъомини бериш учун келишига миллеритлар ишонар эдилар. Еттинчи ойнинг ўнинчи куни - буюк покланиш Куни, маъбадни гуноҳлардан поклаш вақти бўлади. 1844 йили ушбу кун 22 октябрга тўғри келган. Айнан шу куни Раббийнинг келиши кутилган. Бу ҳолат эса олдин ҳисоблаб чиқилган санага биноан - 2300 кунлик давр куз ойида якунланиши керак эди. Чиқарилган хулоса ҳеч бир эътирозга ўрин қолдирмайди.УК 346.5

    Матто баён этган муқаддас Хушхабарнинг 25-бобида куёвнинг келишидан олдин кутиш ва уйқу вақти юз беради. Бу шунингдек, Қадимги Ахд тимсолларига ва башоратига мос келади. Имонлилар ўзларининг далил-исботлари ҳақиқатлигига чиндан ишонар эдилар ва “ярим тундаги овоз” минглаб хабарчилар томонидан эълон қилинарди.УК 347.1

    Денгизнинг катта тўлқинига ўхшаб, бу ҳаракат бутун мамлакатни айланиб чиқди. Хушхабарни бир шаҳардан бошқасига, бир қишлокдан бошқа кишлоқларга олиб ўтдилар, мамлакатнинг узоқ бурчакларигача етиб бориб, то Худонинг бутун халқи Раббий билан учрашиш учун уйғонмагунча, тарғиб қилиб юравердилар. Бу нурнинг куч-қудрати олдида кўтарилаётган қуёш нури таъсиридан эрталабки совуқ чекингани сингари, фанатизмнинг ҳар қандай фаоллиги йўқ бўлиб кетарди. Иккиланиш ва шубҳа-гумонлар тарқалиб, умид ва жасорат имонлиларнинг қалбини ёритди. Одамлар Калом ва Худонинг Муқаддас Руҳи таъсиридан ўзларини олиб қочиб, ҳаракат қилаётган жойда юз бериши ёки намоён бўлиши мумкин бўлган келишмовчилик ва зиддиятлардан қутулиб қолишга муяссар бўлдик. Ўша пайтда Худо хизматкорларининг айбловлари таъсирида қадимий Исроил бошидан кечирган итоаткорлик ва Худога юз тутиш ҳолатини ҳамма нарса эслатиб турарди. Бу эса ҳар қандай вақтда ҳам Худонинг хизматига хос жараёндир. Ҳеч ким васвасага тушиб бир лахзалик ҳузур-ҳаловатга берилмади, одамлар қалбларига жиддий назар ташладилар, гуноҳларига тавба қилиб дунё билан ўз муносабатларини уздилар. Раббий билан учрашишга интилиб ўзларини тайёрлаш мақсадида, улар чин дилдан ибодат қилардилар ва ўзларини тўлиқ Худога бағишлар эдилар.УК 347.2

    Юз бераётган ҳодисаларни тасвирлаб, Миллер шундай дейди: “Осмон ва замин билан ҳаммаси биргаликда улуғвор ва шонли хушвақтлик қилиш умидида бўлган одамлар, гўёки келажакдаги шод-хуррамлик учун ўзларини авайлаб, жўрттага хурсандчиликлардан воз кечаётгандай эдилар. Кучли бақир-чақирлар эшитилмасди, чунки ҳамма самодаги Жаброилнинг овозини кутиб турарди. Саночилар жим туришарди - гўёки, улар ҳам фаришталарнинг аскарлари билан самовий жўрлиқда ҳамду санони куйлаш вақтини кутаётгандай эдилар... Ҳеч ким бирбирига зид бўлган ҳис-туйғуларни баён қилмасди, зеро ҳамманинг қалби ва онги ягона эди” 330Блисс. 270. 271-бетлар..УК 347.3

    Бошқа бир гувоҳ шундай ёзади: «Ушбу ҳаракат ҳамма жойда калбни чуқур ўрганишга ва Қодир Худо олдида итоат этишга даъват қиларди. Дунё билан бўлган ўзаро муносабат заифлашди, адоват ва зиддиятларга барҳам берилди, гуноҳлар учун тавба қилинди, ҳамма Худо олдида кечирим сўраб, пушаймонликдан бош эгди ва Раббийга юз тутди. Бундай ўзини ўзи хўрлашни ва тавба қилишни дунё ҳали кўрмаганди.УК 347.4

    Йўэл пайғамбар орқали башорат қилинганидек, Худонинг буюк Куни одамлар кийимларини йиртишга эмас, балки қалбларни тилка-пора қилишга, йиглаб ва қаттиқ бўзлаб Худога мурожаат қилишга барчани ундайди. Ҳузур-ҳаловат ва марҳамат Руҳи Унинг фарзандларида намоён бўлди, зеро Раббий пайғамбар Закариё орқали шундай деган: “Улар ўзлари қилич санчиган Зотга боқадилар, У ҳақда нола қиладилар”, Раббийни кутганлар эса Унинг олдида ўз қалбларини итоат эттирадилар»331Блисс. “Адвеитисткий шит и обзор”, I жилд, 271-бет, 1815 йил январь..УК 348.1

    1844 йилдаги кузги ҳаракатга қараганда, ҳаворийлар давридан бошлаб барча диний ҳаракатлардан ҳеч бири бунчалик инсоний номукаммалликдан ва иблис васвасасига берилишдан бу қадар йироқ, эркин бўлмаса керак. Узоқ йиллар ўтгандан сўнг, ҳаттоки ҳозирда ҳам бундай хизматда иштирок этувчилар ва ҳақиқатга қатъий ишонувчилар, ҳалигача бу марҳаматли ҳаракатнинг муқаддас таъсирини ҳис этадилар, бу Худодан эканлигига гувоҳлик берадилар.УК 348.2

    “Ана, куёв келяпти, уни қаршилагани чиқинглар!” - деган овоз эшитилгандан кейин, унинг келишини кутаётганлар “ўрниларидан турдилар ва чироқларини тўғриладилар”; улар Худонинг Каломини ниҳоятда ғайрат билан ўрганар эдилар. Кўнгли қолганларга далда бериш ва хабарни қабул қилишга уларни тайёрлаш учун осмондан фаришталар юборилади. Ҳаракат инсон донолиги ва билимдонлиги билан эмас, балки Худонинг кучи орқали амалга ошди. Хушхабарни биринчи бўлиб энг иқтидорли ва ўқимишлилар эмас, балки энг итоатгўй ва содиқ хизматкорлар эшитдилар ва қабул қилдилар. Фермерлар далада пишиб ётган, бироқ ҳали йиғиб олинмаган буғдойларини қолдириб, ҳунармандлар ўз асбобларини ташлаб, кўзларида қувонч ёшлари ила Худонинг огоҳлантиришларини ваъз қилгани йўлга отланадилар. Худонинг ишларини олдин бошқарганлар эса, ҳаракатга энг охиргиларидан бири бўлиб қўшиладилар. Бундай хабар олдида барча ибодатхоналарнинг эшиклари ёпилар эди, хабарни қабул қилганлар эса ўз жамоатларини тарк этардилар. “Ярим тундаги овоз” иккинчи фариштанинг хабарига жўр бўлиб, унга янада катта куч бағишлаши Худонинг ваҳийига манзур эди.УК 348.3

    “Ана, куёв келяпти” деган хабар ҳеч қандай исботга муҳтож эмасди, чунки бу хабар Муқаддас Китобнинг аниқ ва маълум гувоҳликларига асосланарди. Ушбу сўзлар инсон қалбига ҳукмрон эди. Уларда шубҳа ва гумонга ўрин йўқ эди. Масиҳ Қуддусга тантанали равишда кириб бораётганда, дунёнинг турли бурчакларидан келган одамлар Зайтун тоғига йўл олдилар, оломонга қўшилган ҳолда, Исони кузатиб бордилар. Исони кузатиб бораётган халойиқ юз бераётган ҳодисанинг буюклигини ҳис этди ва қуйидагича хайқириққа қўшилди: “Худованд номидан Келаётган муборак!” (Матто 21:9). Худди шу тарзда адвентистлар ҳаракатига имонсизлар ҳам қўшилиб қоларди - кимлардир қизиқиш учун келган бўлса, яна бошқалар - ҳазил тариқасида: бироқ улар хам, бошқалар ҳам “Ана, куёв келяпти”, деган хабарнинг кучини ўзларида ҳис қилардилар.УК 348.4

    Ўша пайтда одамлар уларнинг ибодатига жавоб олиш имконини берувчи эътиқодга, яъни мустахкам эътиқодга эга бўлганлар, - бундай эътиқод эгалари ҳеч қачон совринсиз қолмаганлар. Сувсизликдан қақшаб турган ерга шифобахш ёмғир ёққани сингари, ҳақиқатни қабул қилишга ташна бўлган қалбларга марҳамат Руҳи тушди. Ўзининг Нажоткорини кўришга муяссар бўлганлар эса, бениҳоят шоду ҳуррамликни ҳис қилдилар. Муқаддас Руҳнинг гуноҳни енгиллатувчи ва итоат эттирувчи кучи тош юракларни эритиб юборарди, Унинг чексиз марҳаматлари эса ҳақиқатнинг чинакам издошларига мўл-кўл ҳузур-ҳаловат бахш этарди.УК 349.1

    Хурсандчилик билан ушбу хабарни қабул қилганлар, Раббийни кутиб олиш мақсадида ана шу учрашувга астойдил тайёргарлик кўрардилар. Ҳар куни эрталаб Худо уларни кабул этганига ишонч ҳосил қилишни ўзларининг бирламчи бурчлари, деб ҳисоблардилар. Улар ҳамжиҳатликда бир-бирлари учун қизғин ибодат қиладилар. Худо билан мулоқот қилиш учун улар биргаликда хилват жойларда тўпланишарди, дала ва ўрмонзорлардан осмон томонга йўналтирилган нажот ҳақидаги оташин ибодатлар тараларди. Ризқ-рўз ҳисобланмиш нондан кўра уларга Нажоткорнинг тахсини зарурроқ эди, агар уларнинг қалбларини нимадир қайғуга солган бўлса, то уларнинг қалбларида тинчлик ва хотиржамлик хукм сурмагунча, улар ўзларини қўйгани жой тополмас эдилар. Улар ўзларида кечиргувчи ҳузур-ҳаловат таъсирини ҳис қилганларида, уларнинг ўзлари қизғин севган ва Худонинг номидан Келаётганни кўришга муштоқ эдилар.УК 349.2

    Бироқ яна уларнинг хафсаласи пир бўлди. Белгилаб берилган вақт ўтди, лекин Нажоткор келмади. Улар сабот билан Нажоткорнинг келишини кутар эдилар. Ва эндиликда улар Марямнинг ҳолатига тушиб қолган эдилар, чунки ўшанда Марям Исонинг қабрига келиб, Унинг жасадини тополмай: “Раббимни олиб кетишибди, Уни қаерга қўйишганини билмайман”,-дебфарёд қилганди (Юҳанно 20:13).УК 349.3

    Бу хабар ҳақиқат бўлиб чиқиши мумкинлиги ҳақидаги қўрқув ва ҳавотирлик ҳисси маълум вақт имонсизларни тўхтатиб турди. Айтилган вақт ўтиб кетгандан кейин, бу ҳис-туйғулар дарровдангина уларни тарк этмади. Олдинига улар Масиҳникутувчиларнингҳафсаласи пир бўлганидан хурсанд эканликларини очиқчасига кўрсатишга журъат этолмадилар. Худонинг умуман қаҳри келмаётганига ишонч ҳосил қилганларидан кейин, имонсизлар Худонинг чин фарзандлари устидан кулиб, уларни масхара қила бошладилар. Яқиндагина Раббийнинг келишига ишонган кўплаб одамлар, ўз эътиқодларидан воз кечдилар. Ўзига ишонганлар ўз мағрурликларидан шунчалик чуқур ранжиган эдиларки, бу дунёдан қочиб кетиш истагини ҳис қилардилар. Пайғамбар Юнус сингари улар Раббийни айбладилар ва ўлимни афзал кўрдилар. Эътиқоди Худонинг Каломига эмас, балки бошқа одамларнинг фикрига асосланганлар эндиликда ўз қарашларини яна ўзгартиришга тайёр эдилар. Шаккоклар ўз томонига заиф ва қўрқоқларни жалб қилиб, биргаликда энди ҳеч кимдан қўрқмасликларини, бошқа ҳеч кимни кутиш керак эмаслигини таъкидлардилар. Вақт ўтди, Раббий келмади, дунё олдин қандай бўлган бўлса, энди яна минг йил шундайлигича қолади.УК 350.1

    Жиддий, сидқидилдан ишонувчилар Масиҳ номи учун ҳамма нарсаларини қурбонликка келтирдилар ва илгари ҳеч қачон бўлмагандай, Унинг борлигини ҳис қилардилар. Улар дунёга сўнгги огоҳлантиришни маълум қилдилар, тез орада Устозлари ва муқаддас фаришталар билан учрашиш умидида, бу ҳақиқатни қабул қилишни истамаганлар билан мулоқот қилишдан ўзларини олиб қочардилар. Улар бутун қалблари ила ибодат қилардилар: “Келақол, Раббий Исо, тезроқ келақол!” Бироқ Масиҳ келмади. Ана энди азоб-уқубатлар ва ғам-ташвишлар юкини яна елкага ортиб, дунёнинг таҳқирлашларига, масхара ва пичингларига дош беришга тўғри келади. Уларнинг сабр ва ишончи ҳақиқатдан ҳам қўрқинчли синовдан ўтишга дучор бўлди.УК 350.2

    Бироқ бундай умидсизлик Масиҳнинг Биринчи бор келган даврида Унинг шогирдлари бошдан кечирганларига қараганда, ҳеч гaп эмас эди. Исо тантанали равишда Қуддусга кириб келаётганда, Унинг издошлари Масиҳ Довуд тахтига ўтириб, Исроилни босқинчилардан озод қилишига ишонганлар. Қувончли учрашув орзу-умидида бўлган халойиқ ўз Шоҳига турли иззат-икром кўрсатиш пайида бўлдилар. Халқнинг кўпчилик қисми гилам ўрнига ўз кийимларини йўлга пойондоз қилиб тўшайдилар, баъзилари эса дарахт шоҳларини кесиб, йўлга тўшадилар. Шодланган халойиқ шундай деб ҳайқирар эди: “Довуд Ўғли мангу яшасин!” Шогирдлар баланд овоз билан Худо шаънига ҳамду санолар айтаётганларидан ғазабланган ва безовталанган фарзийлар, Исога шогирдларини жим қилишини айтишди. Исо уларга жавобан деди: “Сизларга айтаманки, агар булар жим бўлса, тошлар чинқиргай!” (Лука 19:40). Қилинган каромат амалга ошиши керак эди. Шогирдлар Худонинг иродасига биноан иш тутдилар, аммо барибир уларни умидсизлик ва кўнгил совиш кутарди. Орадан бир неча кун ўтди ва шогирдлар Нажоткорнинг оғир ўлими ва Уни дафн қилинишининг гувоҳи бўлдилар. Раббий қабрдан тантанавор чиққандан кейингина, юз берган ҳодисаларнинг ҳаммаси башорат қилинганлигини ва “Масиҳнинг азоб билан ўлиб тирилиши кераклигини” (Ҳаворийлар 17:3) улар тушундилар.УК 350.3

    Бунгача 500 йил олдин Раббий пайғамбар Закариё орқали шундай деган: “Хурсанд бўлиб, қувонинг, эй Қуддус халқи! Шодлик-ла ҳайқиринг, эй Сион халқи! Мана шоҳингиз келяпти. У зафар қозонган ғолибдир. Шунга қарамай, камтариндир шоҳингиз, У эшакнинг устида, ҳа, эшакнинг боласини — ҳўтикни миниб келяпти” (Закариё 9:9). Агар Исонинг ҳукм қилиниб ўлдирилишини Унинг шогирдлари олдинроқ билганларида эди, шубҳасиз, бу башоратни бажариш кўлларидан келмаган бўларди.УК 351.1

    Миллер ва унинг маслакдошлари худди шундай тарзда башоратни адо этдилар, Муқаддас Каломда оламга мўлжалланган хабарни эълон қилдилар. Агар уларни кутиб турган ва умидсизлик ҳақида айтилган башоратни улар тўлиқ тушуниб, Раббийнинг оламга Иккинчи бор қайтишини барча халқларга тарғиб қилувчи яна бошқа хабар борлигини билганларида эди, улар бу хизматни адо этолмаган бўлардилар. Фаришталарнинг биринчи ва иккинчи хабари керакли вақтда эълон қилинган бўлиб, Раббий уларга белгилаб берган вазифани талаб этилган даражада бажардилар.УК 351.2

    Дунё бу ҳаракатни кузатиб турар экан, модомики вақт ўтди, аммо Масиҳ келмади, демак, эндиликда адвентистларнинг ҳам таълимотига чек кўйилади, деб ўйларди. Гарчи кўплаб одамлар кучли васвасага тушиб, ўз эътиқодларидан воз кечган бўлсалар-да, қолганлар сабот ва матонат кўрсатиб, ўз ишончларида қатъий қолдилар. Адвентистлар ҳаракатининг берган мевалари: итоаткорлик руҳи, ҳар кимнинг ўзини ўзи таҳлил қилишга бўлган мойиллиги, дунёдан воз кечиш ва ҳаётни тубдан ўзгартириш - бу хабарнинг Илоҳий эканлигини қизғин тарзда исботлаб беради. Айнан Муқаддас Руҳ кучи Масиҳнинг оламга Иккинчи бор келиши ҳақидаги хабарни тарқатишга ундаганини наҳотки улар инкор эта олсалар? Башорат даврларининг ҳисоблаб чиқилишини наҳотки улар нотўғри, деб айтсалар? Энг ўткир, моҳир душманлар ҳам адвентистларнинг башоратлар талқини усулини рад қила олмаган. Муқаддас Китоб исботларига эга бўлмаган ҳолда, улар Муқаддас Битикларни жиддий ўрганиш жараёнида, ҳамда эъзозли ибодат орқали ишлаб чиқилган ўзларининг таълимоти асосларидан воз кеча олмадилар. Бундай одамларга Илоҳий Руҳ билим берди ва уларнинг қалбларини Унинг оташин севгиси бошқарди. Наҳотки улар энг жиддий танқидларга дош берган, халқнинг диний устозлари, маълум ва машҳур файласуфларнинг шафқатсиз нафратига учраган, олимларнинг рад этишига, таъна ҳамда надоматига, ҳақоратига қолган, жамиятнинг барча қатламлари томонидан қувғин қилинган, бироқ мана шуларга қарамасдан ҳамон мустаҳкам ва саботли бўлган адвентистларнинг ҳақиқатидан воз кечсалар?УК 351.3

    Чиндан ҳам, кутилган ҳодисалар юз бермади, бироқ бу ҳолат Худонинг Каломига бўлган ишончни сўндира олмади. Юнус Найнаво кўчаларида юриб, қирқ кундан кейин шаҳарнинг вайрон бўлишини эълон қилганда, Найнаво аҳолисининг ҳаётида юз берган ўзгаришларга Раббий Ўз эътиборини қаратди ва синов муддатини узайтирди; шундай бўлса-да, Юнуснинг айтаётган ваъзи Худодан бўлиб, шаҳар унинг иродасига биноан синовга дучор қилинди. Худди шу сингари, дунёни ҳукм қилиш ҳақида огоҳлантиришни Раббий адвентистларга топширганига улар ишонар эдилар. «Бу хабар, - дейишади улар, - уни эшитганларнинг қалбларини синовдан ўтказди, кимлардадир Раббийни кутиб олиш истагини уйғотган бўлса, яна бошқаларда - Худо кўриб турган у ёки бу даражадаги адоватни келтириб чиқарди... Бу хабар одамларни икки тоифага ажратиб юборди, токи улар ўз қалбларига назар ташлаб, агар Раббий белгиланган вақтда келганда, улар ким томонда қолишларини аниқ билишлари керак эди; Раббий келганда улар: “Ана У - бизнинг Худомиз, биз Унга ишонган эдик ва У бизга нажот берди”, -деб айтишга улар шайми... Ёки улар Қўзининг қаҳридан қутулиб қолиш ниятида, уларнинг устига қулаб тушишини қоя ва тоғлардан илтижо қиладиларми... Бизнинг ўйлашимизча, Худо шу тарзда Ўз халқини синовдан ўтказди; “даҳшатли разолат” вақтида Раббий уларни қўйишни хоҳлаган пойдевор, яъни асосда қатъий тура олишларини кўриш мақсадида, уларнинг имон-эътиқодини синади; улар бу дунёдан воз кечишга ва Худонинг Каломига тўлиқ ишонишга доимо тайёр бўладиларми...» 332“Адвентистский вестник и знамения времсни?”, 8 жилд, №14, 13 ноябрь 1844 йил..УК 352.1

    Ҳаммаси Худонинг иродасига биноан амалга ошди, деб ҳамон ишонувчиларнинг ҳис-туйғусини Уильям Миллер шундай тасвирлаб берган: «Агар мен ўзим олдин эга бўлган гувоҳликларга эга бўла туриб, яна бошқатдан яшаш имкони менда туғилганда эди, Худо ва яқинларим олдида олдин ўзим босиб ўтган йўлдан яна юрган бўлардим. “Бирор кимсанинг азоб тортишида ёки қонининг тўкилишида, менинг ҳеч қандай айбим йўқлигига ишончим комил. Кимнингдир ҳукм қилинишида мен айбдор бўлиб қолмаслигим учун қўлимдан келган ҳаракатни қилдим. Гарчи мен икки марта умидсизликка тушган бўлсам-да, - деб ёзади бу Худонинг хизматкори, - мен тамомила енгилганим йўқ... Масиҳнинг келишига бўлган менинг ишончим ҳали ҳам қатьий. Узоқ йилги жиддий ўйфикрлардан сўнг, мен ўзимнинг бурчим деб билган хизматни адо этдим, холос. Агар мен янглишган бўлсам, шунда ҳам, яқинларимни яхши кўрганим учун ва Худо олдидаги ўз бурчимни адо этишим учун шундай қилганман”. Аммо мен бир нарсани аниқ биламан - менинг ўзим чин дилдан ишонган нарсани ваъз қилганман ва Худо мен билан эди; Унинг куч-қудрати менинг асарларимда намоён бўларди ва шу йўсинда, кўплаб эзгу ишлар амалга оширилди. Минглаб одамлар бизнинг замонавий ваъзларимиз туфайли Битикни ўргана бошладилар, Масиҳнинг покловчи Қонига бўлган ишонч орқали Худога бўйсундилар. Мен ҳеч қачон буюкларнинг илтифотига муҳтож бўлмаганман, бунга интилганим ҳам йўқ, қолаверса, дунёнинг нафрати олдида ожизлик қилмаганман. Ҳозирда ҳам уларнинг ишончини қозонишга интилганим йўқ, ҳаттоки уларнинг ғазабини қўзғатса ҳам, мен ҳар доим ўз бурчимга содиқ қоламан. Мeн ўз ҳаётимга тирмашмайман, агар Худонинг иродасига биноан ҳаммасидан айрилишим керак бўлса, ишончим комилки, мен албатта бардош бераман»333Джсймс Уайт. “Жизнь Уиляма Милле-ра‘‘ 315-бет..УК 352.2

    Худо Ўз халқини ташлаб қўймади; олинган нурдан шошқалоқлик ила воз кечмаган ва адвентистлар ҳаракатини ҳақоратламаганлар билан Унинг Руҳи ҳамон бирга. Ибронийларга мактубда ўша мушкул аҳволда қолганларга далда бериш, уларни огоҳлантириш тасвирланган: «Шундай экан, келажакда улуғ такдири бор умидингизни ташламанглар. Худонинг иродасини адо этиб, Унинг ваъдасини қўлга киритиш учун сизларга сабр-тоқат керак. Худо шундай деган: “Яна бироз, жуда бироздан кейин Келадиган келади ва кечикмас. Солиқ одам имони билан ҳаёт бўлур, агарда у орқага чекинса, Менинг жоним ундан рози бўлмас”. Бизлар эса орқага чекиниб ҳалок бўлмаймиз, балки имонни сақлаб, жонимизга нажот топамиз” (Ибронийларга 10:35-39).УК 353.1

    Раббийнинг оламга Иккинчи бор келиши яқинлиги ҳақидаги сўзлардан кўриниб турибдики, ушбу панд-насиҳатлар сўнгги кунларнинг Жамоатига қаратилган: “Яна бироз, жуда бироздан кейин Келадиган келади ва кечикмас”. Бу ерда, Раббий сал кечикаётгани ва тез орада Унинг келмаслиги ҳақида очиқ айтилган. Ушбу насиҳат адвентистларнинг тажрибасига ниҳоятда ҳамоҳангдир. Бу сўзлар халққа қаратилган бўлиб, унга имонда кема ҳалокати таҳдид солаётганидан огоҳлантирилади. Улар Муқаддас Руҳнинг бошчилигида Худонинг Каломига амал қилган ҳолда, Унинг иродасини адо этдилар. Шундай бўлса-да, бироқ улар дучор қилинган синовларга нисбатан Унинг ҳоҳиш-иродасини англай олмадилар; нима учун Худо уларни бу йўлдан олиб бораётганини улар тушунолмадилар. Шyнинг учун ҳам уларни чиндан ҳам Худо бошқариб бораётганидан шубҳаландилар. Ана шу пайтга айнан қуйидаги гaп жуда мос тушади: “Солиҳ одам имони билан ҳаёт бўлур”. “Ярим тундаги овоз”нинг порлок нури уларнинг йўлини ёритганда, улар башоратларнинг муҳри очилганини кўрдилар, тез содир бўлаётган аломатлар эса Масиҳнинг яқинлашиб қолганидан дарак берарди; улар гўёки, порлоқ нур шуъласида юргандай ҳис этардилар ўзларини. Эндиликда эса тушкунлик ва умидсизлик юки остида улар фақатгина Худога ва Унинг Каломига бўлган ишончлари орқали бардош бера оладилар. Таҳқирловчи дунё дейди: “Сизларни алдашди; ўз эътиқодингиздан воз кечинг ва адвентистларнинг ҳаракати - бу иблиснииг иши, деб айтинг”. Бироқ Худонинг Каломи шундай таъкидлайди: “Агарда ким орқага чекинса, Менинг жоним ундан рози бўлмас”. Эндиликда эътиқоддан воз кечиш, хабарни бошқариб борган Муқаддас Руҳ кучини инкор қилиш - муртадлик ва ҳалокатни англатади. Ҳаворий Павлуснинг қуйидаги сўзлари: “Шупдай экан, келажакда улуг такдири бор умидингизни ташламанглар. Худонинг иродасини адо этиб, Унинг ваъдасини қўлга киритиш учун сизларга сабр-тоқат керак... зеро яна бироз, жуда бироздан кейин Келадиган келади ва кечикмайди”, уларнинг матонатини мустаҳкамлар эди. Улар ягона тўғри йўлдан боришлари, қачонлардир Худо уларга берган нурни авайлашлари, Унинг ваъдасига қатъий суянишлари ва янги нур олиш учун бардош билан кутиб, Битикни ўрганишни давом эттиришлари лозим.УК 353.2

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents