Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents
Улуғ Кураш - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    23-боб - Худованд Ибодатхонасининг Сири

    Адвентистлар эътиқодининг асоси ва устуни сифатида Муқаддас Битикдан олинган қуйидаги оят хизмат қилади: “Икки минг кечаю кундуз; шундан сўнг маъбад покланиб, асл ҳолига қайтарилади” (Дониёр 8:14). Ушбу сўзлар Раббийнинг тез орада келишига ишонувчи имонлиларнинг барчасига маълум эди. Минглаб одамлар бу башоратни ўзларининг эътиқоди рамзи сифатида такрорлар эдилар. Ана шу башорат қилинган ҳодисаларда уларнинг энг эзгу орзу ва умидлари мужассам эканлигини улар яхши билардилар. Мана шу башорат кунлари 1844 йилнинг кузида якунланиши аниқ эди. Ўша давр адвентистлари масиҳийлар дунёсининг бошқа вакиллари сингари, маъбад ерда ёки ернинг бирор бир қисмида жойлашганига ишонардилар. Улар, маъбаднинг покланиши буюк охирзамон кунида олов туфайли ернинг покланиши орқали амалга ошади ва бу ҳодиса, Масиҳнинг оламга Иккинчи бор келишида юз беради, деб тахмин қилганлар. Демак, бундан, Масиҳ ерга 1844 йили қайтиши керак, деган хулоса чиқариш мумкин.УК 355.1

    Бироқ белгиланган вақт ўтди, лекин Раббий келмади. Худонинг Каломи ҳеч хато қилмаслигини имонлилар яхши тушунардилар, демак, уларнинг ўзи башоратни нотўғри талқин қилганлар. Аммо қаерда хатолик ўгган? Кўпчилик шошмашошарлик билан, икки мииг уч юз кечаю кундуз 1844 йилда тугамаган, деб таъкидлаб зиддиятларнинг олдини олишга ҳаракат қилдилар. Лекин бундай ҳолатни исботлаб беришнинг имкони йўқ. Хуллас, Масиҳ кутилган вақтда келмаганига асосланиш керак. Агар башорат қилинган кунлар 1844 йилда якунланганида эди, унда Масиҳ маъбадни (яъни ерни) олов билан поклаган бўларди, модомики У келмади, демак, ана шу кунлар ҳали тугагани йўқ, деб таъкидлайди имонлилар.УК 355.2

    Ана шундай хулосани қабул қилиш - башорат даврларининг олдинги ҳисобланишини инкор этишни англатарди. Маълум бўлишича, икки минг уч юз кечаю кундуз - Артахшаснинг Қуддусни қайта тиклаш ҳақидаги фармони кучга киргандан кейин, яъни милодгача 457 йилнинг кузида бошланган. Агар бу сана ҳисобнинг боши, деб қабул қилинадиган бўлса, пайғамбар Дониёр китобида (9:25-27) башорат қилинган барча ҳодисалар кўрсатилган муддатларга тўгри келади. Олтмиш тўққиз карра етти йил, ёки 2300 йилнинг дастлабки 483 йили Масиҳнинг келишидан олдинга, милодгача 27 йилда эса Уни Муқаддас Руҳ оркали сувда чўмдириш ва Унга Ёғ суртишга тўлиқ мос тушади. Етмиш карра етти йил ўртасида Ёғ Суртилган ҳалок бўлиши керак эди. Сувга чўмдирилгандан кейин уч ярим йил ўтгач, 31 йилнинг баҳорида, Масиҳ хочга тортилди. Етмиш карра етти йил, ёки 490 йил махсус яҳудийлар учун ажратилган. Ана шу муддат тугагандан кейин яҳудий халқи Масиҳни тамомила инкор этиб, Унинг шогирдларини қувғин қила бошлади; шундай қилиб, 34-йили ҳаворийлар мажусийликни кабул қилдилар. 490 йил туганидан кейин 2300 йил вақтдан яна 1810 йил қолади. Arap 34 йилдан олдинга қараб 1810 йилни ҳисоблаб чиқсак, унда 1844 йил ҳосил бўлади. “Ўшанда, - дейди фаришта, - маъбад покланади”. Башоратнинг барча олдинги қисмлари белгиланган вақтда қатъий амалга ошди.УК 355.3

    Ана шу хисобда, бир нарсадан ташқари, гўёки ҳаммаси тушунарли ва ўзаро боглиқ эди: 1844 йили маъбад покланиши билан боғлиқ бўлган бирорта кўзга кўринарли ҳодиса юз бермади. Башорат кунлари 1844 йили якунланди деган далилни инкор килиш, ҳаммасини тамомила чалкаштириб юборади ва шу билан бирга, башоратларнинг хатосиз амалга ошиши ҳолатидан воз кечишни англатади.УК 356.1

    Бироқ буюк адвентистлар ҳаракатида Худо Ўз халқини бошқарди. Унинг кучи ва қудрати бу ишни бошқарди, шунинг учун адвентистларнинг ҳақиқати сохта ва мутаассибларча ҳаракат тариқасида шарманда бўлишига, зулмат уни ютиб юборишига Худо йўл қўймади. Унинг сўзлари ноаниқ ва тушунарсиз қолишини Худо хоҳламади. Гарчи кўплаб масиҳийлар башорат даврларининг олдинги ҳисобидан юз ўгириб, уларга асосланган ҳаракатнинг ҳаққонийлигини инкор этган бўлсалар-да, яна бошқалар аксинча, ўз эътиқодидан, Муқаддас Битик ва Худо Руҳининг ишончли гувоҳликларига асосланган тажрибадан воз кечмадилар. Башоратларни изохлашда тўгри ва соғлом қоидаларга амал қилинганлигига уларнинг ишончи комил эди, эндиликда эса эришилган ҳақиқатларни эъзозлашни ва Каломни ўрганишда қабул қилинган йўлдан изчил боришни ўзларининг бурчлари, деб ҳисобладилар. Ўз хатоларини тушуниш мақсадида, улар ибодат орқали қайта -қайта ўзларининг хулосаларини текшириб, Муқаддас Китобни бир неча мартадан ўқиб чиқардилар. Башорат даврларни ҳисоблашда ҳеч қандай хатолик топа олмай, улар маъбадга оид бўлган масалага жиддий эътибор каратдилар.УК 356.2

    Улар маъбадни ўрганар эканлар, ерни маъбад сифатида тасдиқловчи умум томонидан қабул қилинган фикрга Муқаддас Китобдан ҳеч қандай исбот топа олмадилар, бироқ маъбадга оид бўлган мукаммал тушунтиришларга - унинг қурилиши, жойлашган ўрни ва унда амалга ошириладиган хизмат ҳақидаги тафсилотларга эга бўлдилар. Муқаддас Китоб муаллифларининг исботлари шу қадар ишончли эдики, шубҳага ўрин қолмаганди. Ҳаворий Павлус Ибронийларга мактубда шундай дейди: «Қадимги Ахд даврида диний хизмат ҳақида қонун-қоидалар ҳамда дунёвий бир маъбад бор эди. Бир чодир қурилган эди. “Муқаддас макон” дейилган биринчи бўлмада шамдон, хонтахта ва муқаддас бахшида нонлар бор эди. Иккинчи парданинг орқасида “муқаддаслар муқаддаси” деб аталган ички бўлма бор эди. Бу ерда хушбўй тутатқи тутатиладиган олтин қурбонгоҳ, шунингдек, ҳар томони олтин билан қопланган аҳд сандиғи бор эди. Аҳд сандиғи ичида манна солинган олтин идиш, Ҳоруннинг гуллаган ҳассаси ва ахд лавҳалари бор эди. Сандиқ устида қурбонгоҳга соя соладиган улуғвор малаклар бор эди” (Ибронийларга 9:1 -5).УК 356.3

    Павлус айтган муқаддас чодир Парвардигор Ўз халқи орасида бўлган пайтда учрашиш учун Худонинг амрига биноан Мусо томонидан қурилган муқаддас макон эди. “Исроил халқи Мен учун муқаддас маскан барпо қилишсин, токи Мен Исроил халқи орасида истиқомат қилайин” (Чиқиш 25:8) — Исроил халқи Синай тогида турганда, Худо Мусога чодир тикишни буюрди. Саҳро бўйлаб юрган исроилликлар бир жойдан иккинчи жойга кўчиб юрар эдилар, муқаддас чодир ҳам ана шунга мўлжалланган эди. Шунга қарамасдан, муқаддас маскан ажойиб иншоот ҳисобланарди. Деворлари кумуш ҳошияли қалин тилла билан қопланган ёғочлардан ясалган, бир нечта парда ёки чойшаблар том ўрнида хизмат қилган. Муқаддас чодирнинг ташқи қопламаси эчки жуни матосидан тикилган чойшабдан бўлган, ички қавати эса ажойиб малаклар тасвири туширилган зиғир матосидан тикилган. Муқаддас чодир ҳовлисида қурбонлик куйдириладиган қурбонгоҳ бўлган, чодирнинг ўзи эса икки бўлинмадан - Муқаддас хона ва Энг муқаддас хонадан иборат эди. Икки бўлинма қимматбаҳо зиғир матосидан тикилган чойшаблар билан ажратилган; шунга ўхшаш парда киришни ва биринчи бўлинмани ҳам ёпиб турган.УК 357.1

    Биринчи, яъни Муқаддас хона бўлинманинг жанубий қисмида кундузи ва кечаси маъбадни ёритиб турган чироқпоя турган; жануб томонда эса муқаддас нонлар қўйиладиган хонтахта бўлиб, Муқаддас хонани Энг муқаддас хонадан ажратиб турган чойшаб олдида олтиндан ясалган тутатқи қурбонгоҳи бор эди. Ҳар куни унда қурбонликлар ва назрлар куйдирилиб, ундан чиқаётган тутуннинг хушбўй ҳиди билан бирга Исроилнинг ибодатлари Худога тараларди.УК 357.2

    Энг му қаддас хонада акас ёғочидан ясалган, ичкарисию ташқариси тоза олтин билан қопланган Ахд сандиги турарди, унинг ичида Худонинг буюк Қонунлари - “Ўнта Амр” ўйиб ёзилган иккита тош лавҳа сақланарди. Аҳд сандиғининг қопқоғи устида каруб деган мавжудотнинг иккита ҳайкали бор эди. Карублар бир-бирига юзма-юз турган бўлиб, уларнинг қанотлари қопқоқнинг устида ёйилиб турарди. Сандиқнинг иккала томонидаги ҳалқадан сандиқни кўтариб юриш учун олтин билан қопланган ходалар ўтказилган. Бу ерда шоншуҳрат булутида, карубларнинг ўртасида Худонинг шуҳрати намоён бўлиб турарди.УК 358.1

    Ибронийлар Канъон юртига келганларида, Муқаддас чодирни шоҳ Сулаймон томонидан курилгап маъбадга алмаштирдилар. Эгамизнинг уйи мармар тошлардан қурилган. аммо чодир билан тузилиши мутаносиб тарзда, катта ва ажойиб иншоот бўлган. Қайта қурилган маъбаднинг 70 йилгача кўриниши ана шундай бўлган, кейин эса римликлар томонидан вайрон қилинган. Албатта, Дониёр даврида харобага айланган маъбад бундан мустасно.УК 358.2

    Бу Муқаддас Китоб хабар берган ва қачонлардир дунёда мавжуд бўлган маъбадлар ичида ягона бўлган. Павлуснинг айтишига кўра, бу биринчи ахднинг маъбади бўлган. Наҳотки Янги Ахд маъбадга эга бўлмаса?УК 358.3

    Ҳақикат изловчилари яна бир бор Ибронийларга мактубга мурожаат қилиб, ҳаворий Павлуснинг сўзларида иккинчи маъбаднинг, ёки Янги Ахд маъбадининг мавжудлигига бўлган ишорани англадилар: “Биринчи аҳд ҳам, шунингдек, ибодат қилиш ва дунёвий маъбад ҳақидаги қарорга эга”. “Шунингдек” сўзи, Павлус олдин ҳам бу маъбад ҳақида гапирганини англатади. Олдинги бобнинг бошланишига мурожаат қилиб, улар қуйидагиларми ўқидилар: “Айтганларимизнинг асосий нуқтаси шуки, бизнинг осмонда, Арши Аълонинг ўнг томонида ўтирган Олийруҳонийимиз Исо бор. Ўша ерда У инсон эмас, Худованд қурган ҳақиқий Чодирда хизмат қилади” (Ибронийларга 8:1,2).УК 358.4

    Бу ерда гaп Янги Ахд чодири ҳакида боради. Биринчи ахднинг чодири инсон томонидан қурилгаиди; уни Мусо курган, Янги Ахд чодири эса инсон томонидан эмас, балки Худо томонидан барпо этилган. Олдинги чодирда дунёвий одамлар хизматни амалга оширганлар, кейинги Чодирда эса Худонинг ўнг томонида ўтирган бизнинг Олийруҳонийимиз Масиҳ муқаддас хизматни амалга оширади. Бир чодир заминий бўлган, бошқаси - самовий.УК 358.5

    Қолаверса, Мусо курган муқаддас чодир Раббий берган намунага мувофиқ ясатилган. Синай тоғида Эгамиз Мусога шундай амр берди: “Бу Муқаддас чодирни ва унинг ҳамма жиҳозларини Мен сенга кўрсатадиган намунага мувофиқ ясат”. Мана шу амр яна бир бор қайтарилган: “Эҳтиёт бўл, ўша ҳамма буюмларни Мен сенга шу ерда - тоғда кўрсатган намунага мувофиқ ясат” (Чиқиш 25:9, 40). Ҳаворий Павлуснинг айтишига кўра, биринчи чодир “бу ҳозирги замон рамзидир, унда Худога хизмат қилувчилар ҳадялар ва қурбонликлар бағишлашади”; унинг бўлинмалари “самовий маконнинг намунасидир”; қонунга биноан ҳадялар келтираётган руҳонийлар эса “осмондаги мавжудотнинг намунаси ва соясидир”; ва “ана шу мақсадда Масиҳ бизлар учун Худонинг ҳузурида ҳозир бўлди; У ҳақиқий воқеликнинг соясигина бўлган бу ду нёдаги муқаддас маконга эмас, балки инсон қўли билан қурилмаган осмондаги ҳақиқий муқаддас маконга кирди” (Ибронийларга 9:9, 23; 8:5; 9:24).УК 358.6

    Масиҳ биз учун Ўз хизматини адо этаётган самовий макон - маъбаднинг ҳақиқий аслидир, Мусо заминий чодирни самовий маъбаднинг нусхаси сифатида барпо қилган. Заминий чодир қурувчиларини Раббийнинг Ўзи руҳлантирган. Ушбу ишнинг юқори бадиий даражада бажарилганлиги, Худонинг донолиги зоҳирлигидан дарак беради. Муқаддас чодирнинг деворлари гўёки олтиндан қуюлгандай эди, чунки улар олтин чироқпоянинг еттита мойчироқ нурини акс эттириб турарди. Муқаддас нонлар қўйилган хонтахта ва тутатқи қурбонгоҳи гўёки олтинга сайқал берилгандай ярқирарди; майин зиғир матосидан тикилган, ҳамда кўк, сафсар ва қирмизи иплар билан карублар тасвири туширилган ажойиб чойшаблар чодир ички қаватининг чиройига чирой қўшиб турибди. Иккинчи парда ортида муқаддасларнинг муқаддаси жойлашган бўлиб, Худонинг шуҳрати намоён бўлиб турарди; бу хонага олийруҳонийдан ташқари бошқа одам кириши ва тирик қолиши мумкин эмас.УК 359.1

    Заминий чодирнинг беқиёс ҳашамати ва кўркамлиги инсон кўз ўнгида Худонинг ўнг тарафида туриб, у ерда Масиҳ, яъни Нажоткоримиз биз учун хизмат қилаётган самовий маъбаднинг шон-шуҳратини ифодалайди. Шоҳларнинг Шоҳи масканида минглаб хизматчилар Унга хизмат қилар эди, миллионмиллионлар Унинг амрига мунтазир бўлиб турарди (қаранг: Дониёр 7:10), абадий тахт шуҳратига тўлган маъбадда, қанотли самовий мавжудотлар, Худонинг тахти ёнида товланаётган карублар иззат-икромда ўз юзларини беркитадилар - буларнинг ҳаммаси Қуддусдаги чодирда - қачонлардир инсон қўли яратган энг ажойиб иншоотда фақатгина нозиккина аксни ифодалаб турарди. Шундай бўлса-да, заминий чодир ва унда амалга оширилаётган барча хизматлар самовий маъбадга нисбатан муҳим ҳақиқатларни, инсонга нажот бериш мақсадида юз бераётган буюк ишлар ҳақидаги маълумотларни бизга хабар қилади.УК 359.2

    Самовий маъбаднинг бўлинмалари заминий чодирнинг икки бўлинмаси оркали ифодаланган. Ҳаворий Юҳаннога ваҳий орқали Худонинг самодаги Aрши аълоси намоён килинган, ўша ерда у “Худонинг етти Руҳи бўлган еттита машъал ёниб турганини” (Ваҳий 4:5) кўрган. Шунингдек, яна бошқа фаришта келиб, курбонгоҳнинг олдида турганини ҳаворий кўрди: “Унинг қўлида хушбўй тутатқилар тутатишга мосланган олтин идиш бор эди. Арши аъло олдидаги олтин курбонгоҳ устида бағишласин деб, барча азизларнинг ибодатлари билан қориштириш учун унга кўп хушбўй. тутатқилар берилди” (Ваҳий 8:3). Пайгамбарга Арши аълонинг фақатгина биринчи бўлинмасини кўришга рухсат берилганди ва у ерда Юҳанно “еттита мойчироқни ушлаб турган чироқпояни”, ҳамда чодирдаги олтин чироқпоя ва тутатки қурбонгоҳи қўйилганини кўрди. Яна “Худонинг маъбадини очиб” (Ваҳий 11:9), у иккинчи парданинг ортидаги “энг муқаддас хонани” кўришга муяссар бўлди. Шунингдек, у ерда пайғамбар “аҳд сандиғини” ҳам кўрди. Ана шу аҳд сандиғи намунасига мувофиқ, Мусо ҳам аҳд сандигини ясади ва ичига Худонинг Қонунлари ёзилган икки тош лавҳани солиб, муқаддаслар муқаддаси деган жойда сақлади.УК 359.3

    Ушбу масалани диққат билан ўрганиш жараёнида, самовий маъбаднинг мавжудлигини инкор қилиб бўлмайдиган исботлар аниқланди. Мусо унга кўрсатилган маъбад намунасига кўра заминий чодир курди. Павлус ўзининг Ибронийларга мактубида таъкидлашича, заминий чодир самовий маъбаднинг нусхаси эди ва Юҳаннонинг гувоҳлик беришича, у маъбадни осмонда кўрган.УК 360.1

    Худонинг макони ҳисобланган самовий маъбадда Унинг тахти солиҳлик ва ҳукмга асосланади. Муқаддаслар муқаддасида бутун инсоният синовдан ўтказиладиган, ҳақиқатнинг буюк ўлчови - Худонинг Қонунлари сақланади. Қонунлар сақланадиган Ахд сандиғи устида олтиндан ясалган сандиқ қопқоғи бор. Сандиқ қопқоғи - бу ҳузур-ҳаловат тахтидир, унинг қаршисида Масиҳ Ўз Қони эвазига гуноҳкорларга нажот бериш учун ҳаракат қилади. Инсониятни қутқариш борасидаги адолат ва раҳм-шафқат иттифоқи ана шундай тасвирланган. Фақатгина беқиёс донолик бундай иттифоқни таклиф қилиши мумкин эди. Уни фақатгина Беқиёс Куч амалга ошира олади. Бундай итттифоқ бутун Осмонни мадҳия ва ҳамду санога тўлиб тошишга мажбур қилади.УК 360.2

    Нигоҳини ҳузур-ҳаловат тахтига иззат-ҳурмат ила қаратиб турган заминий чодирдаги карублар, инсониятни қутқариш мақсадида кузатиб турган самовий лашкарларнинг қизиқишини кўрсатади. Бу эса -фаришталар киришни истаган марҳамат сиридир, - Худо тавба қилган гуноҳкорни оқласа, ҳамда бузуқ инсоният билан Ўз мулоқотини қайтадан бошласа, У адолатли бўлиши мумкин; қандай қилиб Масиҳ ҳалокат тубсизлигидан одамларни олиб чиқиб, уларни Ўзининг пок солиҳлик либосига ўрантириши, токи улар ҳар доим Худонинг ҳузурида бўлишлари учун, гуноҳ нималигини билмаган фаришталар билан уларни бирлаштириши мумкин.УК 360.3

    Инсон Ҳимоячиси сифатида, Новда исмли Зот, яъни Масиҳни биз Закариёнинг ажойиб башоратида кўрамиз. Пайғамбар дейди: “Раббийнинг Маъбадини қурадиган ўшадир. У шоҳона улуғворликка эга бўлиб, ҳукмронлик қилади. Тахтининг олдида руҳоний туради. Иккаласи орасида тинчлик, осойишталик бўлади” (Закариё 6:13).УК 361.1

    “У Раббийнинг Маъбадини қуради”. Ўзининг курбонлиги ва воситачилик хизмати туфайли Масиҳ бир вақтнинг ўзида Худо Жамоатининг ҳам асосчиси, ҳам курувчиси ҳисобланади. Ҳаворий Павлус Исо Масиҳни бинонинг негиз тоши, деб атайди. “Бутун иморат Ундан таркиб топиб, ўсиб боради ва Худо учун муқаддас бир маъбадга айланади. Сиз ўзларингиз ҳам Исо Масиҳ билан ва ўзаро бирлашган ҳолда, Худонинг руҳий масканини ташкил этмоқдасизлар” (Эфесликларга 2:20-22).УК 361.2

    У “шон-шуҳратни қабул қилади”. Тубан тушган инсониятга нажот бериш шарафи Масиҳга хосдир. Нажот топганларнинг ҳамду саноси абадиятда янграйди: “Бизни севган ва Ўз қонини тўкиб, бизни гуноҳларимиздан фориғ қилган... Масиҳга абадий шон-шараф бўлсин!” (Ваҳий 1:5, 6).УК 361.3

    У “шоҳона улуғворликка эга бўлиб, ҳукмронлик қилади. Тахтининг олдида руҳоний туради” Ҳозирда У ҳали “ҳукмронлик қилгани йўқ”, зеро шон-шараф Шоҳлиги ҳали ерда ўрнатилмаган. Унинг ҳомийлик хизмати тугагандан кейингина Худойи Таоло “Унга отаси Довуднинг тахтини бергай” ва “бу подшоҳликнинг чеки бўлмагай” (Лука 1:32, 33). Масиҳ руҳоний сифатида ҳозирда Отаси билан Унинг тахтида ўтирибди (қаранг: Ваҳий 3:21). Абадий Яшовчи билан Унинг тахтида ўтирган Зот “дардларимизни Ўзига олди”, “синовдан ўтаётганларга мадад бериш учун” У “бизлар каби васвасага солинган, лекин гуноҳ қилмаган”. “Бордию бирортамиз гуноҳ қилиб қўйсак, Отанинг олдида одил ҳомиймиз - Исо Масиҳ бор” (қаранг: Ишаё 53:4; Ибронийларга 4:15; 2:18; 1 Юҳанно 2:1). Масиҳ Ўзининг жароҳатланган ва санчилган юрагини, Ўзининг пок ва ҳалол ҳаётини бизга топширди. Тешилган қўллар, найза санчилган биқин, михларнинг ўрни қолган оёқлар - буларнинг ҳаммаси гуноҳкор инсоннинг кечирилишига ундайди. Инсон гуноҳининг ювилиши ниҳоятда қимматга тушди, яъни Масиҳ ҳаётининг эвазига келди.УК 361.4

    “Иккаласи орасида тинчлик, осойишталик бўлади”. Отанинг севгиси Ўғилнинг севгисига қараганда, асло кам эмас. Ана шу севги адашган инсон учун нажот топиш манбаи бўлди. Исо Арши аълога кўтарилишидан олдин шундай деган: “Ўша куни истаганингизни Менинг номимдан сўрайсизлар. Мен эса сизлар учун Отамдан илтимос қиламан, деб айтяпман. Отамнинг Ўзи сизларни севади, чунки сизлар Мени севиб, Худо ҳузуридан чиққанимга ишондингизлар” (Юҳанно 16:26, 27). “Худо Масиҳ вужудида бўлиб дунёни ўзи билан яраштирди” (2 Коринфликларга 5:19). Арши аълода хизмат қилишда “иккаласи орасида тинчлик, осойишталик бўлади”. “Зеро Худо оламни шунчалик севдики, Ўзининг ягона Ўғлини берди, токи Унга ишонган ҳар бир киши ҳалок бўлмасин, балки абадий ҳаётга эришсин” (Юҳанно 3:16).УК 361.5

    Маъбад нима, деган саволга Муқаддас Битик ниҳоятда маълум ва аниқ жавоб беради. “Маъбад” ибораси Муқаддас Китобда қўлланилишича, биринчидан, самовий намуна тимсолида Мусо томонидан қурилган чодирга тааллуқлидир, иккинчидан, заминий чодир ишора қилган осмондаги ҳақиқий маъбадга тегишлидир. Масиҳнинг ўлими билан тимсолий хизмат ҳам якунланиб қолганди. Осмондаги “ҳақиқий маъбад” Янги Ахд маъбадидир. Дониёрнинг башорати (8:14) Янги Аҳд даврида тўлиқ амалга ошгани туфайли, оятда сўз юритилган маъбад Янги Аҳд маъбади бўлса керак. 1844 йили 2300 кун якунланганидан кейин ерда аллақачон чодир йўқ эди. Шундай қилиб, “икки минг уч юз кечаю кундуз; шундан сўнг маъбад покланади” деган башорат, шубҳасиз, самовий маъбадга тааллуқлидир.УК 362.1

    Энди энг асосий саволга жавоб топиш керак: маъбаднинг покланиши нима дегани? Қадимги Ахдда заминий маъбадни поклаш хизмати ҳақида гaп боради, бироқ осмонда нималардир покланишга муҳтожми? Ибронийларга мактубнинг 9-бобида ҳам заминий, ҳам самовий мавжудотларни поклаш ҳақида гaп боради: “Зотан Таврот Қонуни бўйича қарийиб ҳамма нарса қон билан покланади, қон тўкилмасдан умуман кечирим бўлмайди. Агар самовий мавжудотнинг аксигина бўлган бу нарсаларни шундай поклаш керак бўлса, унда самовий мавжудотнинг асли яна қанчалик аълороқ қурбонларни талаб қилади!” (Ибронийларга 9:22, 23), хусусан, Масиҳнинг бебаҳо қонини.УК 362.2

    Покланиш ҳам тимсолий, ҳам ҳақиқий хизматда, қон тўкилиши орқали амалга оширилади; биринчи ҳолатда - ҳайвонларнинг қурбонлик қони орқали, иккинчи ҳолатда эса - Масиҳнинг Қони орқали. Ибронийларга мактубда Павлуснинг таъкидлашича, ҳамма нарса қон билан покланиши керак, чунки қон тўкилмасидан туриб кечиримга эришиб бўлмайди. Гуноҳ кечирилиши, унутилиши ёки эсдан чикарилиши даркор. Бироқ хоҳ заминий бўлсин, хоҳ самовий бўлсин, лекин гуноҳнинг маъбадга қандай алоқаси бор? Ушбу саволга жавобни рамзий хизматга мурожаат қилиб олиш мумкин, чунки руҳонийлар хизмат қиладиган макон фақат осмондаги мавжудотнинг “намунаси ва соясигинадир” (Ибронийларга 8:5).УК 362.3

    Заминий маъбаддаги хизмат икки қисмдан иборат: ҳар куни руҳонийлар Муқаддас хонада хизмат қилардилар, бир йилда бир маротаба эса олийруҳоний Муқаддасларнинг Муқаддас хонасида маъбадни поклаш мақсадида яраштириш, яъни сулҳ тузиш маросимини ўтказарди. Кундан-кунга тавба қилаётган гуноҳкор маъбаднинг эшиги олдига қурбонликлар келтириб, курбонликка аталган ҳайвоннинг бошига қўлини қўяди ва гуноҳларига тавба қилиб, ўз гуноҳларини бегуноҳ қурбонликка ўтказади. Шундан сўнг жонивор сўйилиб курбонлик қилинади. “Қон тўкилмасидан, - дейди ҳаворий, - кечирим бўлмайди”. “Жон ато этадиган қон сизларни гуноҳларингиздан поклайди” (Левилар 17:11). Худонинг Қонунини бузган қотилнинг жони олинади. Гуноҳкорнинг ҳаёти тимсоли бўлган қон қурбонликка аталган жониворга ўтади ва руҳоний уни Муқаддас хонага олиб киради. Сўнгра ичига Қонунлар солинган Ахд сандиғи ортида осилиб турган пардага руҳоний қонни сачратади. Ана шу маросим орқали рамзий тарзда гуноҳ қон туфайли маъбадга олиб кирилади. Баъзи холатларда қон Муқаддас хонага олиб кирилмаган, ана шунда келтирилган қурбонлик гўшти танаввул қилиш учун руҳонийларга берилган. Шу сингари Мусо Ҳоруннинг қолган иккала ўғиллари Элазар билан Итамарга деди: “Нимага гуноҳ қурбонлигининг гўштини муқаддас жойда емадинглар?! Бу жуда муқаддас курбонлик-ку! Ахир, ўша қурбонлик жамоанинг айбини ювишингиз ва Эгамиз олдида уларни гунохдан поклашингиз учун сизларгa берилган-ку!” (Левилар 10:17). Иккала маросим ҳам гуноҳкорга тегишли бўлган гуноҳларни ундан олиб, кечириш учун маъбадга олиб киришни англатади.УК 363.1

    Ана шундай хизмат бир йил давомида ҳар куни адо этиларди.Шy тарзда Исроилнинг гуноҳлари маъбадга олиб кириларди, уларни йўк килиш учун эса ўзгача поклаш маросими ўтказиларди. Ҳар бир муқаддас бўлинмалар учун махсус поклаш хизмати ўтказилишини Худо амр этган: “Шу тариқа у Энг муқаддас хонани Исроил халқининг нопокликларидан, итоатсизликларидан ва гуноҳларидан поклаш учун маросим ўтказсин. Бутун Учрашув чодири учун ҳам, шу сингари поклаш маросимини ўтказсин. Чунки бу чодир булғанган халқ орасида ўрнатилгандир”. Шунингдек, қурбонгохни ҳам поклаш керак эди: “Қурбонгоҳга етти марта бармоғи билан қонни сачратсин. Шу йўл билан қурбонгоҳни Исроил халқининг қилсин” (Левилар 16:16, 19).УК 363.2

    Бир йилда бир марта Покланиш кунида олийруҳоний маъбадни поклаш учун Энг муқаддас хонага киради, чунки бир йиллик цикл якунига етиб қолганди. Гуноҳни ювиш буюк Кунида муқаддас Чодир дарвозасининг олдига икки така келтирилади ва улар учун қуръа ташланади: “қайси бирини Эгамизга қурбонлик қилиш ва қайси бирини қўйиб юбориш аниқланади” (Левилар 16:8). Раббий учун курьага тушган така гуноҳ қурбонлиги сифатида сўйилади. Олийруҳоний унинг қонини парда ортига олиб киради, ахд сандиғи қопқоғининг олд томонига ва унинг ёнига сачратилади. Парда олдида турган тутатқи қурбонгоҳига ҳам қон сачратилади.УК 365.1

    “Ҳорун иккала қўлини таканинг бошига кўйсин, Исроил халқининг ҳамма хақсизликларини, ҳамма итоатсизликларини ва ҳамма гуноҳларини бирма-бир эътироф этиб, таканинг бошига юкласин. Такани чўлга ҳайдаб юбориш учун масъул бўлган одам такани олиб кетсин. Ўша одам такани чўлга қўйиб юборгандан кейин, така ўзи билан халқнинг гуноҳларини кимсасиз жойга олиб кетади” (Левилар 16:21, 22). Қўйиб юборилган така Исроил шийпонига бошқа қайтиб келмайди, уни олиб чиқиб кетган одам эса ўз кийимларини ва танасини сув билан ювиб бўлгандан кейингина кароргоҳга кайтиб келиши мумкин эди.УК 365.2

    Ушбу маросимларнинг барчаси Раббийнинг муқаддаслигини исроилликларга кўрсатиш ва Унинг гунохдан нафратланишини эслатиш учун амалга ошириларди. Ҳар қандай гуноҳ инсонни булғашини улар тушунишлари керак эди. Покланиш жараёнида ҳар бир кимса ўз юрагини итоат эттириши лозим. Ҳар кандай кундалик ташвишлар қолдирилиб, ҳамма исроилликлар мана шу кунни Худо олдида итоаткорликда, рўза тутиб ибодатда бўлиб, ўзларини чукур тадқиқ қилишга бағишлар эдилар.УК 365.3

    Тимсолий ярашиш хизмати ўзида муҳим ҳақиқатларни мужассамлаштирган. Гунохкорнинг ўрнига курбонликка бирор бир ҳайвон келтириларди, бироқ қурбонликнинг қони гуноҳни ювиб юбормасди. Шунинг учун у маъбадга олиб кириларди. Қоннинг маъбадга олиб кирилиши орқали гуноҳкор Қонуннинг обрў-эътиборини тан олади, Қонунни бузганлигига тавбатазарру қилиб, Нажоткорга бўлган ишончи орқали кечирилишга эга бўлишга интилади; бироқ шундай бўлса-да, у Қонун ҳукмидан қочиб қутула олмайди. Покланиш кунида руҳоний жамоатдан қурбонликни қабул қилиб, Энг муқаддас хонага қонни олиб киради, тутатқи тутатади, Ахд сандиғининг гунохдан поклаш қопқоғи устига ва олдига қурбонликнинг қонидан сепади ва шу йўл билан Қонун талабларини бажаради. Сўнгра воситачи сифатида, у гуноҳларни ўзига юклаб уларни маъбаддан олиб чиқарди. Олий руҳоний қўлини қурбонлик такасининг бошига қўйиб ана шу барча гуноқларни истиғфор қиларди ва шу йўсинда, албатта рамзий маънода гуноқларпи ўзидан такага фориғ қилади. Ана шу гуноҳларни така узоқ-узоқларга олиб кетади, шундай қилиб, бу гуноҳлар халкдан олиб ташланган ҳисобланади.УК 365.4

    Бу “самовий хизматнинг сояси ва намунасидир”. Заминий маъбадда рамзий маънода амалга оширилаётган ҳодисалар аслида самовий маъбадда юз беради. Қутқарувчи осмонга кўтарилгандан сўнг У олийруҳонийлик хизматини бошлаб юборди. Ҳаворий Павлус шундай дейди: “Ана шу мақсадда Масиҳ бизлар учун Худонинг хузурида зоҳир бўлди. У ҳақиқий воқеликнинг соясигина бўлган бу дунёдаги муқаддас маконга эмас, балки инсон қўли билан қурилмаган осмондаги ҳақиқий муқаддас маконга кирди” (Ибронийларга 9:24).УК 366.1

    Муқаддас хонани ташқари ҳовлидан эшик сифатида ажратиб турувчи “парда ортида”, яъни маъбаднинг биринчи бўлинмасида руҳонийнинг бир йил мобайнида хизмат қилиши - Масиҳ осмонга кўтарилгандан сўнг бошлаган хизматини ифодалайди. Руҳонийнинг кундалик хизмати гуноҳ учун қурбонликка келтирилган жониворнинг қонини Худога келтиришдан, шунингдек, Исроил халқи ибодатлари билан бирга хушбўй тутатқиларни кўкларга таратишдан иборатдир. Масиҳ ҳам худди шундай йўл тутди, ўзгаларнинг гуноҳлари учун Ўз Қонини Отасига келтирди, Узининг солиҳлиги ва имонлилар ибодатларининг муаттар ҳидини Худога ҳадя қилди. Бундай хизматни У самовий макомнинг биринчи бўлинмасида амалга оширди.УК 366.2

    Масиҳосмонга кўтарилиб кетганда, Унинг шогирдларининг умидли нигоҳи самовий маконга қаратилди. Ана шу нигохда шогирдларнинг барча умидлари мужассамлашган. Ҳаворий Павлус шундай дейди: “Умидимиз жон лангаридай ишончли ва мустаҳкамдир, биз бу умид орқали маъбад пардасининг орқа томонига ҳам ўтиб кирамиз. Утмишдошимиз Исо Малкисидқ мартабаси бўйича абадий Олийрухониймиз бўлиб, у ерга бизлардан илгари ўтиб кирган... Масиҳ такалар ва бузоқларнинг қони билан эмас, балки Уз қони билан муқаддас маконга бир марга кириб, бизлар учун абадий нажотни қўлга киритди” (Ибронийларга 6:19, 20; 9:12).УК 366.3

    Ун саккиз аср давомида маъбаднинг биринчи бўлинмасида руҳонийларнинг хизмати давом этди. Масиҳнинг қони тавба қилган гуноҳкор учун восита сифатида уни Ота билан яраштирарди, бироқ бу гуноҳлар ҳамон самовий китобларда ёзилганича қоларди. Тимсолий хизмат йилнинг охирида маъбадни поклаш билан якунлангани сингари, ҳозирда ҳам инсониятга нажот беришда Масиҳ хизматининг якунланиши самовий маъбаддан барча гуноҳларни йўқ қилиб, уни поклаш билан тугатилади. Айнан шундай хизмат 2300 башорат кунининг якунланишида бошланган. Дониёр башоратига кўра, ана шу вақтда бизнинг Олийруҳониймиз Ўзининг тантанали хизматининг сўнгги қисмини - маъбадни поклашни амалга ошириш учун муқаддас маконга киради.УК 366.4

    Қадимдаги бўлгани сингари, халқнинг гуноҳлари ишонч билан гуноҳ қурбонлигига юклатилиб, унинг қони туфайли рамзий маънода заминий маъбадга олиб ўтилганидек, Янги Аҳдда ҳам бизнинг гуноҳларимиз ҳақиқатдан Масиҳга юклатилиб, самовий маъбадга олиб ўтилган. Заминий маъбаднинг тимсолий покланиши ундан гуноҳларни ҳайдаб чиқариш йўли билан амалга оширилгани каби, самовий маъбаднинг чинакамига покланиши у ерга олиб кирилган гуноҳларни чиқариб ташлаш ёки йўқ қилиш туфайли амалга оширилган. Ким тавба қилиш ва Масиҳга бўлган ишончи орқали қутқарилиш ҳуқуқига эга бўлганини билиб олиш учун, самовий китобларни ўрганиб чиқиши керак. Шунинг учун маъбадни покланиши тирик ва ҳалок бўлганлар ишини тадқиқи қилиш - тергов ҳукмини ўзида мужассамлаштиради. Бу Исо Масиҳ Ўз халқини қутқаришга келгунга қадар амалга ошиши лозим, зеро У келганида “ҳар кимга қилмишига яраша сазо беради” (Ваҳий 22:12).УК 367.1

    Шундай қилиб, башорат сўзлари нурига ишонганлар Масиҳ 2300 куннинг сўнгида, яъни 1844 йили оламга келиш ўрнига, қутқариш ва нажот бериш хизматини якунлаш, Ўзининг оламга қайта келишига ҳамма нарсани тайёрлаб қўйиш учун ўшанда самовий маъбаднинг муқаддас маконига кириб кетганини кўрдилар.УК 367.2

    Шу нарса аён бўлдики, агар курбонлик қилинган така Масиҳни курбонлик сифатида кўрсатиб, олийруҳоний ўзида Масиҳ воситачилигини ифодалаган бўлса, унда така гуноҳни келтириб чиқарган иблис рамзи бўлиб хизмат қилган, кейинчалик эса унга барча тавба қилганларнинг гуноҳи юклатилади. Олийруҳоний қурбонликка келтирилган қурбонликнинг қони билан гунохлардан маъбадни поклаганда, у гуноҳларни така курбонлигига юклайди. Масиҳ Ўз Қони орқали Ўз халқининг гуноҳларидан самовий маъбадни поклаганда, У ана шу гуноҳларни иблиснинг гарданига юклайди, шундан сўнг самовий ҳукмга кўра, иблис ўз жазосини олади. Исроил ўғиллари маконига бошқа қайтиб келмаслиги учун гуноҳлар юклатилган такани кимсасиз саҳрога ҳайдаб юборишарди. Худди шу тарзда Худо шахси ва Унинг халқи номидан иблис тамомила ҳайдаб юборилади, гуноҳ ва гуноҳкорлар йўқ қилингандан кейин иблиснинг ўзи ҳам қирилиб кетади.УК 367.3

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents