Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents
Улуғ Кураш - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    24-боб - Муқаддаслар Муқаддасида

    Маъбад ҳақидаги масала 1844 йилдаги тушунмовчиликлар сирини аниқлашда калит ситфатида хизмат қилди. У ҳақиқатнинг изчил, тугал ва ўзаро боғлиқ соҳасини очиб берди, Худо халқи ва унинг бурчлари ҳолатини ойдинлаштириб, Раббий адвентистларнинг буюк ҳаракатини бошқарганини исботлаб берди. Руҳий азоб-уқубатда ва тушунмовчиликда ўтказилган ўша мудҳиш кечадан сўнг “шогирдлар Раббийни кўриб хурсанд бўлиб кетганлари” сингари, ҳозирда ҳам Масиҳнинг оламга Иккинчи бор келишига ишонганлар шодлик ҳис-туйғусига тўлдилар. Масиҳ шон-шуҳратда келиб Ўз қулларини тақдирлашини улар кутганлар. Уларнинг ишончи амалга ошмади, Исони улар назардан четда қолдириб, Унинг қабри олдида Марям билан нола қилдилар: “Раббимни олиб кетишибди, Уни қаерга қўйишганини билмайман”. Эндиликда улар Масиҳни Муқаддас маконда кўрдилар; яқин орада Шоҳ ва Нажоткор сифатида келувчи Зот, ўзларининг Олийруҳонийларини улар ўша ерда топдилар. Маъбаддан таралаётган ҳақиқат нури ўтмишни, ҳозирни ва келажакни ёритиб турарди. Худонинг хатосиз ваҳийси уларни бошқариб бораётганига ишончлари комил эди. Гарчи илк шогирдлар тарғиб қилган Хушхабарни уларнинг ўзлари тўлиқ тушунмаган бўлсалар-да, бироқ барибир, хабар ҳар томонлама мукаммал ва тугал эканлигини билардилар. Хушхабарни эълон қилиб юрар эканлар, улар Худонинг иродасини бажардилар, шунинг учун ҳам уларнинг Раббийга қилган хизматлари самарасиз бўлмади. “Тирик Зотга ишониш учун” қайта тирилганлар “Унга ҳамду сано айтиб”, шодландилар.УК 368.1

    Дониёрнинг ушбу башорати: “Уч минг кечаю кундуз; шундан сўнг Маъбад покланиб, асл ҳолига қайтарилади” (Дониёр 8:14) ва биринчи фариштанинг хабари (Ваҳий 14:7): “Худодан қўрқинг, Уни улуғланг! Унинг ҳукм қилиш вақтсоати келди”, Ўз халқига нажот бериб, имонсизларни қириб ташлаш, Масиҳнинг оламга Иккинчи бор келишини эмас, балки самовий маъбаддаги муқаддас маконда Унинг хизматини ва ҳукм қилинишни англатади. Башорат даврларни ҳисоблашда эмас, балки 2300 кун якуланганидан кейин қандай ҳодисалар юз беришини талқин қилишда хатога йўл қўйилган. Ана шу хато Худо фарзандларининг янглишишига сабаб бўлган, бироқ нимаики башорат қилинган бўлса ва Битикларга биноан улар нималарни кутган бўлсалар, ҳаммаси амалга ошди. Рўёбга чиқмаган орзу-умидлардан имонлилар азоб чекаётган бир пайтда, ана шу хабар орқали аён қилинган ҳодиса юз беради. Бу ҳодиса Раббий Ўз хизматкорларини мукофотлаш учун келишидан олдин амалга ошиши керак бўлади.УК 368.2

    Масиҳ келди, бироқ улар кутганидек бу ерга эмас, лекин ҳукм қилиш куни тимсолига кўра, У осмондаги Худо маъбадининг муқаддас маконига кирди. Ҳаворий Дониёр Уни “Азалий Нуронийдан” олдин келган Зот сифатида тасвирлайди. “Тунда келган ўша ваҳийда мен осмон булутларида келаётган инсон қиёфасидаги биттасини кўрдим. У Азалий Нуроний олдига келди” (Дониёр 7:13).УК 369.1

    Худди шу тўғрида пайғамбар Малакий ҳам шундай дейди: “Сарвари Олам шундай дейди: “Мана, Мен Ўз элчимни юборяпман. У Мен учун йўлни ҳозирлайди. У тўсатдан Ўз Маъбадига келади. Сизлар излаётган Раббий Ўшадир. Ахд элчиси Унинг Ўзидир. Сизлар Ундан ғоят мамнун бўласиз” (Малахи 3:1). Раббийнинг маъбадга келиши Унинг халқи учун тасодифий ва кутилмаганда юз берган ҳодиса эди. Улар Масиҳни у ерда кўришни кутмаганлар. Уларнинг ўйлашича, “Раббимиз Исо Ўзининг қудратли фаришталари билан бирга олов алангасида осмондан тушишини, Худони танимаган ва Ўзининг Хушхабарига итоат этмаган шаккоклардан ўч олишини” кутганлар (2 Салоникаликларга 1:8).УК 369.2

    Аммо халқ Ўзининг Раббийсини кутиб олишга тайёр эмасди. Халқ бу ҳодисага тайёргарлик кўриши лозим эди. Одамлар онгини Худонинг маъбадига қаратувчи нурга улар эҳтиёж сезардилар, ана шунда ишонч билан ўз Олийруҳонийларининг хизматида бўлиб, ўзларининг янги бурчларини тушуна олишлари мумкин бўлган. Жамоат бошқача огоҳлантириш ва панд-насиҳатлар хабарини олиши керак эди.УК 369.3

    Пайғамбар дейди: “Аммо У келганда ким бардош бера олади?! Пайдо бўлганда кимнинг жони сақланиб қолади?! Ҳа, У ўядиган ишқор, тозалайдиган олов кабидир. У ўтириб, Леви авлодини тозалайди, кумуш ва олтинни оловда софлагандай уларни софлайди. Шунда улар Эгамизга манзур келадиган назрлар тақдим қилишади” (Малаки 3:2, 3). Самовий маъбадда Масиҳнинг воситачилик хизмати тугаганда ерда яшовчилар Муқаддас Худонинг ҳузурида Нажоткорсиз ҳозир бўлишлари керак эди. Уларнинг кийимлари пок бўлиши лозим; уларнинг феъл-атвори гунохдан сачратилган қон орқали покланган бўлиши керак эди. Худонинг ҳузурҳаловати ва шахсий интилишлари туфайли улар ёвузлик билан курашда ғолиб чиқишлари даркор. Осмонда тергов ҳукми юз бериб, тавба қилувчи гуноҳкорларнинг гуноҳи маъбаддан чиқариб ташланаётган бир вақтда, ерда Худонинг халқи орасида поклаш ва гунохдан воз кечиш борасида ўзгача хизмат олиб борилиши керак. Бундай хизмат Ваҳий китобининг 14-бобдаги хабарларида яққол намоён қилинган.УК 369.4

    Ана шу хизмат якунланганда, Масиҳ издошлари Унинг келишига тайёр бўладилар. “Шунда улар Эгамизга манзур келадиган назрлар такдим килишади. Кейин Яҳудо халқи ва Қуддус аҳолиси келтирган назрлар Эгамизга олдингидай маъқул бўлади” (Малаки 3:4). Шунда Раббий Ўзининг оламга келиш кунида Ўз ҳузурига элтиб қўядиган Жамоат “устида бирон ғубор, ажин ёки доғи қолмаган, муқаддас, бенуқсон, камоли чиройли бир жамоат” бўлади (Эфесликларга 5:27). Шунда жамоат “нигоҳлари тонгдай, ўзи эса тўлин ойдай гўзал, куёшдай ёрқин, байроқлари кўтарилган қўшиндай савлатли” бўлади (Сулаймоннинг гўзал қўшиқлари 6:10).УК 370.1

    Раббийнинг маъбадга киришидаи ташқари, пайғамбар Малаки Масиҳ ҳукм қилгани келиши, Унинг оламга Иккинчи бор қайтиши ҳақида ҳам каромат қилган: «Сарвари Олам шундай дейди: “Шундагина Men ҳукм қилгани олдингизга бораман. Мендан қўрқмайдиган ҳаммага — сеҳргар, зинокор, ёлғон қасам ичганлар, мардикорларнинг иш ҳақини ушлаб қоладиганлар, етим ва беваларни эзувчиларга ва мусофирларни турткилаганларга қарши тезда гувоҳлик бераман”» (Малаки 3:5). Яҳудо қуйидагиларни гапирганида, у ҳам худди ўша ҳодисани назарда тутган: “Худованд сонсаноқсиз азизлари билан келиб, бутун одамзод устидан ҳукм қилгай. У фош қилгай ораларидаги барча гуноҳкорлару, Худодан қўрқмай ёмонлик қилувчи барча бетавфиқу шаккокларни” (Яҳудо 14, 15). Бундай келиш ва Раббийнинг Ўз маъбадига кириши - мутлақо турлича ҳодисалардир.УК 370.2

    Дониёр китобида тасвирланган (Дониёр 8:14) Масиҳнинг Олийруҳониймиз сифатида маъбадни поклаш учун Муқаддас маконга кириши, ўша китобда (7:13) У осмон булутларида Азалий Нуроний олдига келаётгани ҳақида ўқиганларимиз, Малакий башорат қилган Раббийнинг Ўз маъбадига кириши - буларнинг ҳаммаси бир ҳодисанинг таърифидир. Бу ҳолат яна келиннинг ўн дугонаси ҳақидаги Масиҳ масалидаги куёвнинг тўй маросимига келиши (Матто 25) орқали ҳам тасвирланган.УК 370.3

    1844 йилнинг ёзида ва кузида: “Ана, куёв келяпти”, деган хабар эълон қилинди. Ўшанда келиннинг овсар ва эс-ҳушли дугоналари сифатида одамларнинг икки тоифаси аниқланди. Кимлардир хурсандчилик билан Раббийнинг келишини кутиб, Унга пешвоз чиқишга тайёргарлик кўрди; бошқалар эса, қўрқув ва бир лаҳзалик жўшқинлик таъсирида фақатгина ҳақиқат назарияси билан кифояландилар, аммо Худонинг ҳузур-ҳаловатидан маҳрум бўлдилар. Масалда айтилишича, куёв келганда, “тайёр турганлар Куёв билан бирга тўйхонага кириб оладилар”. Куёв келишининг тасвири бу ерда тўйдан олдин юз беради. Тўй - Масиҳ томонидан Ўз Шоҳлигини қабул қилиши тимсолидир. Шоҳликнинг пойтахти ва тимсоли бўлган Муқаддас шаҳар, Янги Қуддус “Қўзининг келини, қаллиғи”, деб аталган. Фаришта Юҳаннога деди: “Бу ёққа кел, Қўзига келин бўладиган аёлни сенга кўрсатаман”. “Фаришта мени, - дейди пайғамбар, - Илоҳий Руҳнинг таъсирида баланд, юксак бир тоққа олиб чиқди-да, менга кўкдан, Худо ҳузуридан тушаётган табаррук шаҳар-Қуддусни кўрсатди” (Ваҳий 21:9, 10). Демак, келин муқаддас шаҳарни намоён қилади, куёвга пешвоз чиққан қизлар эса Жамоатнинг тимсолидирлар. Ваҳий китобида айтилишича, Худонинг фарзандлари Қўзининг никоҳ оқшомида меҳмон бўладилар (қаранг: Ваҳий 19:9). Агар улар меҳмон бўлсалар, унда келин томонидан ҳам таништирилмайдилар. Пайғамбар Дониёрнинг айтишича, Масиҳ Азалий Нуронийдан осмонда “ҳукмронлик, улуғворлик ва шоҳлик” олади. Масиҳ Ўз Шоҳлигининг пойтахти - Янги Қуддусни “куёви олдига безаниб чиқаётган келин каби” қабул қилади (Дониёр 7:14; Ваҳий 21:2). Шоҳликни қабул қилгач, У Шоҳларнинг Шоҳи раббийларнинг Раббийси сифатида Ўзининг шон-шуҳратида Ўз халқига нажот бериш, Қўзининг никоҳ оқшомида иштирок этиш учун келади ва “Осмон Шоҳлигида Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқуб билан бирга зиёфатда ўтиришади” (Матто 8:11; қаранг: Луқо 22:30).УК 370.4

    1844 йилнинг ёзида: “Ана, куёв келяпти”, деб эълон қилинган хабар Раббийнинг келишига зудлик билан тайёргарлик кўриш кераклигига минглаб қалбларни ундади. Белгиланган вақтда Куёв никоҳ маросимига келди, бироқ одамлар кутганидек ерга эмас, балки Ўз Шоҳлигини қабул қилиш учун осмонда Азалий Нуроний ҳузурида ҳозир бўлди. “Тайёр турганлар У билан бирга тўйхонага кирдилар ва уларнинг орқасидан эшиклар ёпилибди. Никоҳ маросимида шахсан иштирок этишнинг зарурати йўқ, чунки никоҳ осмонда бўлиб ўтмоқда, одамлар эса ҳали ердалар. Масиҳнинг издош лари “ўз хўжайинларини тўйдан қайтишини” (Луқо 12:36) кутишлари керак. Бироқ улар Масиҳнинг хизматда эканлигини тушунишлари лозим ва ишонч билан Унинг ортидан Худонинг тахти томон боришлари зарур. Уларнинг никоҳ маросимига кирганликлари айнан шу маънода айтилган.УК 371.1

    Масалда айтилишича, тўйга фақат шамчироқларида ёғи бор одамларгина ташриф буюришган. Муқаддас Битик ҳақиқатини англаб, Худонинг Руҳи ва хузур-ҳаловатига эга бўлганлар, зулматда оғир синовларда сабр-тоқатли бўлиб, ёруғ нурни топиш мақсадида Муқаддас Китобга мурожаат қилганлар - самовий маъбад ва Нажоткорнинг янги хизмати ҳақидаги ҳақиқатни билиб олдилар, уларнинг барчаси ишонч билан Масиҳнинг кетидан Муқаддас маконга йўл олдилар.УК 371.2

    Матто муқаддас Хушхабарнинг 22-бобида баён қилинган масалда ҳам никоҳ тўйининг ўша рамзий маъноси ифодаланган, унда аниқ айтилишича, ҳукм албатта тўйгача амалга ошади. Никоҳ тўйидан олдин Подшоҳ ҳамма тўй либосларини кийиб олдимикан, яъни уларнинг ҳаммаси гуноҳларига тавба қилиб, Қўзининг Қони туфайли покланганликларини кўриш учун меҳмонларнинг олдига киради (қаранг: Матто 22:11; Ваҳий 7:14). Никоҳ кийимини киймаганлар осонлик билан аниқланиб, қўл-оёқлари боғланади ва қоронғуликка ташланади, никоҳ кийимида бўлганлар эса Худо томонидан қабул қилиниб, Унинг Шоҳлигига киришга, У билан бирга Унинг тахтида ўтиришга мушарраф бўладилар. Ана шу тарзда одамларни текшириш, Худонинг Шоҳлигини қабул қилишга тайёр эканлигини аниқлаш самовий макондаги хизматнинг якунланишида, яъни ҳукм вақтида амалга ошади.УК 372.1

    Ҳукм якунланганда, барча асрлардаги Масиҳ издошларининг хизматлари кўриб чиқилиб, уларга нисбатан қарор қабул қилинади, ана шундагина синов вақти тугаб, марҳамат эшиклари ёпилади. Хуллас, биргина - “тайёр турганлар У билан бирга тўйхонага кирадилар ва эшиклар ёпилади”, дейилган қисқача ибора - Нажоткор хизматининг сўнгги даврини қамраб олади ва инсонни кутқариб, унга нажот бериш буюк хизматининг якунланишига бизни етаклаб боради.УК 372.2

    Самовий маконнинг тимсоли бўлган заминий маъбадда, олдин биз кўрганимиздек, гуноҳни ювиш Кунида олийруҳоний Муқаддас маконга киради ва маъбаднинг биринчи бўлинмасидаги хизмат якунланади. Худо шундай амр берган: “Ҳорун Энг муқаддас хонага кириб, ўзини, хонадонини ва Исроил жамоасини гуноҳдан поклаб чиқмагунча ҳеч ким Учрашув чодирига кирмасин” (Левилар 16:17). Шунинг учун Масиҳ Ўзининг нажот берувчи хизматининг сўнгги босқичини амалга ошириш мақсадида Муқаддас маконга кирганда, У биринчи бўлинмадаги Ўз хизматини якунлайди. Бирок биринчи бўлинмада хизмат якунланганда, иккинчисида бошланади. Гуноҳни ювиш Кунида олийруҳоний тимсолий хизматда маъбаднинг биринчи бўлинмасидан чиққанда, у Худо олдида ҳозир бўлади ва ўз гуноҳларига тавба қилиб, гуноҳлари ва бутун Исроил учун келтирилган қурбонлик қонини Унга тақдим этади. Худди шу тарзда Масиҳ ҳам Ўзининг воситачилик хизматининг фақатгина биринчи босқичини якунлаб, иккинчи босқичига ўтади, Ўзининг тўкилган Қони эвазига тавба қилганлар учун Отасидан нажот беришини илтижо айлайди.УК 372.3

    1844 йили ана шу масала адвентистларга тушунарсиз бўлган. Нажоткорнинг оламга Иккинчи бор келиши кутилган вақти ўтган бўлса ҳам, Масиҳни тез орада келиб қолишига, буюк кризис даврида яшаётганликларига ва Масиҳнинг Худо олдидаги воситачилик хизмати якунланишига улар ишонишни давом эттирардилар. Уларнинг тасаввурида, Муқаддас Китобнинг таълим беришига кўра, одамларни синаш вақти Масиҳнинг шон-шуҳратда келишидан бирозгина олдин якунланади. Шу билан бирга, одамлар кўз ёши тўкиб, ҳузур-ҳаловатнинг ёпиқ эшигини тақиллатишаётганини, бироқ эшик бошқа энди очилмаслиги вақтини кўрсатиб турувчи матнларга улар асосланганлар. Шунда улар қуйидагича саволни ўртага ташлайдилар: Масиҳнинг келиши ҳисоблаб кўрсатилган давр, Унинг қайтишидан олдин бевосита азоб-уқубатларнинг бошланиш вақти эмасмикан? Ҳукм яқинлашиб қолганлиги ҳақида одамларни огоҳлантириш мақсадида, улар имкон қадар қўлларидан келган ишни қилдилар, дунё учун уларнинг қилган хизмати якунланиб қолганини ва гуноҳкорни қутқариш масъулияти улардан соқит бўлишини ҳисоблаб чикдилар. Уларга қаратилган таҳқирлашлар ва масхара қилишларга, Худонинг ҳузур-ҳаловатини инкор этганлардан Худонинг Руҳи воз кечганлигининг исботи сифатида қарар эдилар. Буларнинг ҳаммаси синов вақти тугагани, ёки уларнинг ўшанда айтиши бўйича, “марҳамат эшиги ёпилганлиги” тўғрисидаги уларнинг фикрларини тасдиқлайди.УК 373.1

    Лекин маъбад тўғрисидаги масалани тадқиқ қилишда уларни янада ёруғ нур руҳлантирди. 2300 куннинг 1844 йилда якунланиши янада бошқа муҳим ҳодиса билан нишонланишини тахмин қилганларида, улар ҳақ бўлганларига яна бир бор ишонч ҳосил қилдилар. Одамлар учун ўн саккиз аср давомида Худонинг ҳузурига кириш йўли бўлган умид ва марҳамат эшиги гарчи чиндан ҳам ёпилган бўлса-да, эндиликда бошқа йўл очилди - Муқаддас маконда Масиҳнинг воситачилиги орқали одамларнинг гуноҳларини кечирилишининг имкони туғилди. Шундай қилиб, Масиҳ хизматининг биринчи даври тугаб, ўз ўрнини иккинчисига берди. Гуноҳкор учун Масиҳ Ўз хизматини давом эттираётган самовий маъбад эшиги ҳамон очиқ эди.УК 373.2

    Ана ўшанда айнан ўша давр нинг Жамоати учун Ваҳий китобида Масиҳ томонидан айтилган сўзларнинг маъносини улар эндигина тушундилар: “Муқаддас ва Ҳақ, Довуднинг калитига Молик, очганини ҳеч ким бекита олмайдиган, бекитганини эса ҳеч ким оча олмайдиган Зот шундай дейди: Сенинг ишларингни биламан. Мана, олдингдаги эшикни очдим, уни хеч ким бекита олмайди. Сенда куч кўп эмас, аммо Менинг сўзимни сақладинг, номимни инкор этмадинг” (Ваҳий 3:7, 8).УК 373.3

    Нажоттопиш буюкхизматида Исонинг ортидан ишонч билан борганлар ўзлари учун Масиҳнинг қилган воситачилик хизмати ҳосилидан баҳраманд бўладилар; бундай хизматнинг нурини инкор этганлар эса, бундан ҳеч кандай фойда олмайдилар. Масиҳнинг Биринчи келишида яҳудийларга берилган нурни улар инкор қилдилар, колаверса, Унга оламнинг Нажоткори сифатида ишонишдан бош тортдилар, шунинг учун ҳам улар Масиҳ воситачилигидаги кечирилишга эга бўлмадилар. Исо осмонга кўтарилгандан кейин Ўзининг воситачилик хизмати мархаматларини Ўзининг издошларига бергани Ўз Қони билан самовий маконга кирди, яҳудийлар эса фойдасиз курбонликлар келтиришни давом эттириб, қоронғу зулматда қолдилар. Мавжудотнинг намунаси ва сояси хизмати якунланди. Олдин Худонинг ҳузурига кириш йўли бўлган эшик энди ёпилди. Масиҳни топиш мумкин бўлган жой - самовий маъбадда, Уни ўша ердан излашдан яҳудийлар бош тортдилар. Шунинг учун ҳам улар Худо билан ҳеч қандай мулоқотга эга бўлмадилар. Улар учун эшик ёпилган. Улар Худо олдидаги Ҳақиқий Қурбонлик ва ягона Воситачи сифатида Масиҳни инкор этдилар; бинобарин, улар Исонинг воситачилик хизмати хосилидан фойдалана олмадилар.УК 374.1

    Имонга келмаган яҳудийлар тушиб қолган ҳолатни ажойиб тарзда, имонсиз ва беғам, бизнинг мурувватли Олийруҳониймиз хизматини онгли равишда инкор этган масихийларнинг ҳолати яққол тасвирлаб беради. Олийрухоний Муқаддас маконга кириб, намунавий хизматни бошлагаида, бутун Исроил маъбад атрофида тўпланиб, энг тантанали тарзда ўз қалбини Худонинг олдида итоат эттириши кўрсатилган. Ана шу йўл билан улар гуноҳларининг кечирилишига ва жамоатдан четлантирилмасликка интилганлар. Мана шу ҳақиқий кечирилишга эга бўлиш Кунида Олийруҳониймизнинг хизматини, шунингдек, ўз шахсий бурчимиз қанчалик муҳим эканлигини тушуниб олишимиз керак.УК 374.2

    Худо Ўзининг мархамати ила одамларга юбораётган огоҳлантиришларни ноқонуний тарзда улар қайтара олмайдилар. Нуҳ пайғамбар даврида осмондан хабар юборилганди, одамларнинг қуткарилиши ана шу хабарга қандай муносабат билдиришларига боғлиқ бўлган. Гарчи улар барча огоҳлантиришларни рад килганлари учун, Худонинг Руҳи гуноҳкор одам зотидан юз ўгиради, шундай қилиб, инсоният нажот топа олмай тўфонда ҳалок бўлади. Иброҳим даврида Худонинг марҳамати гуноҳкор Садўм аҳолисига ёрдам кўрсатишни бас қилганда, Лут, унинг хотини ва икки қизидан ташқари бутун шаҳар аҳолиси ҳалок бўлади. Масиҳ даврида ҳам шундай бўлган. Имонсиз яҳудийларнинг ўша авлодига Худо мурожаат қилиб шундай деган: “Мана, сизнинг уй-жойингиз ҳувиллаб қолади” (Матто 23:38). Охирзамонга мурожаат қилиб, ўша Чексиз Куч ўзини қутқариш учун ҳақиқат севгисини қабул қилмаганларга шундай дейди: “Ана шу сабабдан Худо уларга алдовчи бир куч юборади, улар эса ёлғонга ишониб кетади. Шу йўсин ҳақиқатга ишонмаган, ноҳақлик қилишдан завқланадиган барча одамлар тегишли жазосини оладилар” (2 Салоникаликларга 2:11, 12). Гумроҳлар Худонинг Каломи таълимотини инкор этганлари учун, Худо улардан Ўз Руҳини қайтариб олади ва уларни ўзлари яхши кўрган иштибоҳлар ҳукмронлигида қолдиради.УК 374.3

    Аммо ҳақиқат нурига интилганларнинг ҳаммасига Масиҳ воситачилик қилишни ва нур таратишни давом эттиради. Гарчи бундай ҳолат олдинига адвентистларга тушунарсиз бўлса-да, Муқаддас Битик туфайли кейинчалик ҳаммаси аниқ ва равшан бўлди.УК 375.1

    1844 йили кутиш вақти ўтгандан кейин, ҳалигача адвентистлар эътиқодида бўлганлар учун оғир синовлар даври бошланади. Адвентистлар ҳақиқатини тасдиқловчи ягона нур-бууларнинг нигоҳини самовий маъбадга йўлловчи омилдир. Баъзи бир одамлар башорат даврларининг тўғри ҳисобланганлигига бўлган ишончдан воз кечдилар, адвентистлар ҳаракатини бошқариб борган Муқаддас Руҳ нуфузини дунёнинг ёҳуд иблиснинг таъсири, деб ҳисобладилар. Бошқалар эса босиб ўтилган синовларда Раббий уларни бошқарганига ишончлари комил эди, Худонинг иродасини билиш мақсадида интизорлик билан кутиб, тоат-ибодатда бўлдилар. Уларнинг буюк Олийруҳонийси Ўзининг муқаддас хизматининг иккинчи босқичига ўтганини, Унинг ортидан ишонч билан бориб, Жамоатнинг ердаги якуний меҳнати маъносини адвентистлар ҳаракати издошлари яхши тушуниб олдилар. Улар биринчи ва иккинчи фаришталарнинг хабарлари ҳақида аниқ ва маълум тушунчага эга бўлдилар. Эндиликда эса, Ваҳий китобининг 14-бобида берилган учинчи фариштанинг тантанали огоҳлантиришини қабул қилишга ва уни дунёга эълон қилишга тайёр бўлдилар.УК 375.2

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents