Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents
Улуғ Кураш - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    25-боб - Америка Муқаддас Китоб Башоратида

    “Кейин Худонинг осмондаги маъбади очилди. Маъбадда Унинг Ахд Сандиғи кўринди” (Ваҳий 11:19). Худонинг Аҳд сандиғи Муқаддас маконда, маъбаднинг иккинчи бўлинмасида сақланади. Самовий маъбаднинг “намунаси ва сояси” бўлган заминий чодирдаги хизмат вақтида мана шу бўлинма маъбадни поклаш учун фақатгина қутқарилиш Кунида очиларди. Шунинг учун осмонда Худонинг маъбади очилиб, унда Аҳд сандиғи кўринди, деган даъво 1844 йили самовий маъбадда Муқаддас маконнинг очилганидан дарак беради. Ўшанда Масиҳ нажот беришнинг якуний хизматини бошлаш учун Муқаддас маконга киради. Олийруҳоний Муқаддас маконда Ўзининг хизматини бошлаганда, Унинг кетидан ишонч билан борганлар Ахд сандиғини кўрадилар. Маъбад ҳақида ўйлар эканлар, улар Нажоткорнииг хизматида юз берган ўзгаришнинг гувоҳи бўлдилар, ҳамда эндиликда У Худонинг Ахд сандиғи олдида хизмат қилиб, Ўз Қони эвазига гуноҳкорларнинг кечирилишини Ўз зиммасига олганини тушундилар.УК 376.1

    Заминий чодирдаги Ахд сандиғида Худонинг амрлари ёзилган иккита тош лавҳа сақланарди. Аҳд сандиғи Қонунлар ёзилган икки тош лавҳаларнинг сақланиш жойи бўлиб, унинг қадри ва муқаддаслиги унда Худонинг амрлари сақланаётганлиги билан боғлиқ бўлган. Осмонда Худонинг маъбади очилганда, Унинг Ахд сандиғи кўринарди. Самовий маъбаднинг Муқаддас маконида Худонинг амрлари сақланади. Бу амрларни Синай тоғида момақалдироқ бўлиб, чақмоқ чаққанда Раббийнинг Ўзи эълон қилган ва Ўз қўллари билан амрларни иккита тош лавҳага ёзган.УК 376.2

    Самовий маъбадда Худо амрларининг асли бўлиб, ундан олинган аниқ нусха тош лавҳаларда Мусо томонидан унинг Тавротида ёзилган. Ушбу масаланинг муҳимлигини тушунганлар шу тарзда Худо қонунларининг мустаҳкам ва муқаддаслигига ишонч ҳосил қилдилар. Мисли кўрилмаган даражада улар Нажоткор сўзларининг кучини тушундилар: “Сизга чинини айтайин: еру осмон тугамагунча ва тақдир этилган ҳамма нарса амалга ошмагунча, Тавротдан на бир ҳарф, на бир нукта ўчади” (Матто 5:18). Худонинг қонуни иноят ваҳийси сингари, Унинг ҳулқ-атворининг абадий намоён бўлишидир, “гўёки осмондаги содиқ гувоҳ каби”. Ундаги на бир амр, на бир ҳарф, на бир нуқта ўчмаган”. Забурчи дейди: “Эй Худованд, Сенинг каломинг абадийдир, у фазода маҳкам ўрнатилгандир”. Унинг амрлари “доимий ва абадий устувордир...” (Забур 118:89; 110:8).УК 376.3

    Ўнта амрнинг нақ юрагида бошида эълон қилинганидек, тўртинчи амр жойлашган: “Шаббат куниии муқаддас, деб айириб олиб, бу кунга риоя қилиб юринг. Х,амма ишларингизни бажаришингиз учун олти кун бор. Еттинчи кун эса Мен, Эгангиз Худога, аталган Шаббат кунидир. Ўша куни ўзларингиз, ўғилларингиз ёки қизларингиз, қулларингиз ёҳуд чўриларингиз, ҳайвонларингиз, шаҳрингиздаги мусофирлар ҳеч қандай иш қилманг. Мен, Эгангиз, олти кун давомида осмону ерни, денгизни ва булардаги ҳамма мавжудотни яратдим. Еттинчи куни эса ишларимдан тиндим. Шунинг учун Мен, Эгангиз, Шаббат кунини муборак қилиб, муқаддас, деб бошқа кунлардан ажратдим” (Чиқиш 20:8-11).УК 377.1

    Худонинг Руҳи Ўзининг муқаддас таъсирини Унинг Каломи устида фикр юритганларнинг қалбига жо қилган. Улар ўзлари билмаган ҳолда, Яратувчининг Шаббат кунига риоя қилмай, бу амрни бузганликлари фикридан фориғ бўлолмас эдилар. Одамлар Худо муқаддас қилган куннинг ўрнига, ҳафтанинг биринчи кунини байрам қилишга даъват этган таълимот сабабларини ўргана бошладилар. Муқаддас Битикда тўртинчи амрни инкор этишга ёки Шаббат кунини бошқа кунга кўчиришга ҳеч қандай асос топа олмадилар. Еттинчи кунга асосланган илк марҳамат ҳеч қачон уни тарк этмади. Худонинг иродасини бутун қалбдан билишга интилганлар Худонинг қонунларини бузганликларини тан олиб ўзларининг гуноҳкорликларини англадилар, шунинг учун ҳам уларни ғамқайғу босди. Ана ўшанда, Худога ўзларининг содиқликларини исботлаш мақсадида, Унинг Шаббат кунини муқаддас деб билиб, унга риоя қила бошладилар.УК 377.2

    Уларнинг ишончига панд бериш учун кўплаб қатъий ҳаракатлар қилинди. Заминий маъбад самовий маконнинг тимсоли эканлиги ҳаммага маълум эди. Шунингдек, заминий маъбадда сақланаётган Аҳд сандиғи, самовий маконда Аад сандиғида сақланаётган Қонуннинг айнан нусхаси эди. Самовий маъбадга нисбатан қабул қилинган ҳақиқат, Худо Қонунларининг талабларини тан олишни ва тўртинчи амрга кўра, Шаббат кунига риоя қилиш мажбуриятларини ўз ичига олган. Масиҳнинг самовий маконда хизмат қилишини кўрсатиб турувчи Муқаддас Битикни мос равишда талқин этилишига қатъий ва сабот билан қарши чиқиш сири, айнан мана шунда яширинган. Раббий очиб берган эшикни одамлар ёпишга ҳаракат қиладилар. Аммо “очганини ҳеч ким бекита олмайдиган, бекитганини эса ҳеч ким оча олмайдиган” Зот шундай дейди: “Мана, олдингдаги эшикни очдим, уни ҳеч ким бекита олмайди” (Ваҳий 3:7, 8). Масиҳ эшикни очди, яъни Муқаддас маконда хизмат қила бошлади, муқаддас маъбаднинг очилган эшигидан заминга ёрқин нур таралди. Самовий маъбадда сақланаётган тўртинчи амр - Қонуннинг бир қисмини ҳамма кўрди. Худо қабул қилган қарорни инсон бекор қила олмайди.УК 377.3

    Улар Масиҳнинг воситачилик хизмати нурини ва Худо Қонунларининг мустаҳкамлигини тан олдилар, айнан шу ҳақиқатлар Ваҳий китобининг 14-бобида акс эттирилганини намоён қилдилар. Ушбу бобда инсониятни Раббийнинг Иккинчи бор оламга келишига тайёрловчи учта огоҳлантириш мавжуд. “Зеро Унинг ҳукм вақти келди” дейилган сўзлар, одамларнинг гуноҳини кечириш учун Масиҳ хизматининг якунланишини кўрсатади. Нажоткор Ўз халқини Ўзи билан олиб кетиш учун келишидан ва Ўзининг воситачилик хизматини тугатишидан олдин, одамларга эълон қилиниши керак бўлган ҳақиқатларни ана шу хизмат ўзида мужассамлаштирган.УК 378.1

    1844 йили бошланган ҳукм ҳар бир кимсанинг - у ўликми ёки тирикми, ҳал бўлмагунича чўзилаверади. Демак, ҳукм синовлар вақти якунлангунича давом этади. Одамлар ҳукм қилинишдан олдин “Худодан қўрқиб, Унга ҳамду сано айтишларини”, “осмон ва ерни, денгиз ва сув манбаларини Яратганга таъзим қилишлари кераклиги” хабари уларга амр бўлди. Ана шундай хабарларнинг оқибати Каломда тасвирланган: “Бунга Худо амрини сақлаган ва Исога содиқ қолган азизларнинг сабр-тоқати даркор” (Ваҳий 14:12). Ҳукмга тайёр туриш учун Худонинг Қонунларига бўйсуниш даркор. Мана шу Қонун ҳукм пайтида феъл-атвор мезони бўлади. Ҳаворий Павлус дейди: “Худонинг қонунини билмасдан туриб гуноҳ қилганлар қонунга алоқасиз равишда ҳукм қилинадилар. Қонунни била туриб гуноҳ қилганлар эса қонун бўйича ҳукм қилинадилар. Ахир, қонунни эшитганлар эмас, балки қонунга риоя қиладиганлар Худонинг олдида оқланадилар... Буларнинг ҳаммаси Худо инсонларнинг яширин ўй-хаёлларини Исо Масиҳ орқали ҳукм қиладиган кунда аён бўлади”. Унинг айтишича, “қонунга риоя қиладиганлар албатта оқланадилар” (Римликларга 2:12-16). Худонинг қонунларига риоя қилиш учун ишонч бўлиши даркор, зеро “ишонмасдан Худонинг розилигини топмоқнинг имкони йўқ”. “Эътиқодга асосланмаган ҳар бир иш - гуноҳдир” (Ибронийларга 11:6; Римликларга 14:23).УК 378.2

    Биринчи фаришта одамларни “Худодан қўрқишга ва Уни улуғлашга”, ер ва осмонни Яраганга таъзим қилишга даъват этади. Шундай қилиш учун улар Худонинг Қонунларига бўйсунишлари лозим. Доно Воиз шундай дейди: “Худодан қўрқ, Унинг амрларини бажар, чунки бу ҳамманинг бурчидир” (Воиз 12:13). Худонинг амрларига риоя қилинмаса, ҳеч қандай хизмат Унга манзур бўлмайди. “Худони севиш - Унинг амрларини бажо келтириш демакдир”. “Қонундан юз ўгирганнинг ибодати ҳам жирканчлидир” (1 Юҳанно 5:3; Ҳикматлар 28:9).УК 378.3

    Биз Худога сажда қилишимиз керак, чунки У - Яратувчидир, шунинг учун ҳам барча яратилган мавжудот Ундан қарздордир. Муқаддас Китобда, Раббий инсондан тоатибодатни талаб қилади дейилган жойда Унинг ижодий куч-қудратига ҳам исботлар келтирилган: “Чунки барча халқларнинг худолари - бут, Худованд эса осмону фалакни яратгандир” (Забур 95:5). “Мени кимга қиёслайсиз? Ким Менга тенг кела олар?” — деб айтади муқаддас Худо. Кўзларингизни осмонга тикинг, қаранг: ахир, буларни ким яратган? Худо осмонга юлдузларни териб кўйган-ку! Унинг Ўзи ҳар бирига ном берган-ку! Ўзининг буюк кучи, улуғ кудрати билан ҳар бирини ўз жойига чиқармай қўймайди”. “Эгамиз Самоларни яратган У Худодир! У ерни барпо қилган, мустаҳкамлаган. Ерни бўш қилиб эмас, яшашга лойиқ қилиб яратган. У шундай деб айтмоқда: “Мен Эгангизман, бошқаси йўқ” (Ишаё 40:25, 26; 45:18). Забурчи дейди: “Билингки, Худованд - Ҳақ Худодир, Унинг Ўзи бизни яратган, бизлар - Унга тегишлимиз”. “Келинглар, Унга юз тубан сажда қилайлик, Парвардигоримиз олдида тиз чўкайлик” (Забур 99:3; 94:6). Осмонда Унга сажда қилаётган муқаддас жондорлар қуйидагича сўзларда ўзларининг сажда қилишлари сабабини изҳор этадилар: “Ё Раббимиз, ё Худойимиз! Сен шон-шуҳрат, иззат-икром, куч-қудратни эгаллашга лойиқсан; зеро Сен бутун борлиқни яратдинг, ҳамма нарса Сенинг ироданг ила вужудга келди” (Ваҳий 4:11).УК 379.1

    Ваҳий китобининг 14-бобида Худони улуғлашга даъват янграйди, башорат учта фариштанинг огохлантиришларини қабул қилиб, Худонинг амрларига риоя қилаётган одамларни кўрсатади. Бу амрлардан бири Худонинг Яратувчи эканлигини тўғридан тўғри кўрсатади. Тўртинчи амр қуйидагичадир: “Еттинчи кун эса Мен, Эгангиз Худога, аталган Шаббат кунидир... Зеро Мен, Эгангиз, олти кун давомида осмону ерни, денгизни ва булардаги ҳамма мавжудотни яратдим. Еттинчи куни эса ишларимдан тиндим. Шунинг учун Мен, Эгангиз, Шаббат кунини муборак қилиб, муқаддас, деб бошқа кунлардан ажратдим” (қаранг: Чиқиш 20:10, 11). Шаббат куни борасида Раббий дейди: “Шаббат кунларимни муқаддас деб билинглар, чунки булар орамиздаги аломатдир. Шунда Эгангиз Худо Мен эканлигимни билиб оласизлар” (қаранг: Ҳизқиё 20:20). Мана нима сабабдан: “Бу сен билан Менинг ўртамиздаги ахднинг доимий аломатидир, Мен, Эгангиз, олти кун давомида ер ва осмонни яратиб, еттинчи куни тиниб, ором олганимни доимо эслатиб туради” (Чиқиш 31:17).УК 379.2

    Шаббат куни Яратиш эсдалиги сифатида ниҳоятда муҳим, чунки у “ҳар доим бизга Худога сажда қилишнинг ҳақиқий сабабини” эслатиб туради, зеро У - Яратувчи, биз эса - Унинг ижодимиз. “Шаббат, аслида, Худога итоат этишнинг асосини ташкил қилади, чунки у бошқа бирор бир қонун-қоидаларга қараганда, ушбу буюк ҳақиқатни ниҳоятда бир ўзгача тарзда етказиб берган. Худога тоат-ибодат қилишнинг сабаби фақат шаббат кунида эмас, балки умуман олганда - бу Худо ва Унинг яратганлари ўртасида мавжуд бўлган энг муҳим тафовутдир. Ушбу буюк ҳақиқат ҳеч қачон эскирмайди ва буни ҳеч қачон унутмаслик керак” 334Андрюс. История субботм, 27-боб.. Худо шаббатни Адан боғида ўрнатди, токи шу йўсинда одамларга бу ҳақиқатни эслатиб туришни хоҳлади. Биз Раббийга ўзимизнинг Яратувчимиз сифатида сажда қилгунимизга қадар, шаббат куни Унинг ижодий фаолияти маҳсули ва аломати эканлигини эслатиб туради. Агар ҳамма одамлар шаббат кунига риоя қилганларида эди, уларнинг умумий фикру зикри ва ҳис-туйғулари, Яратувчига, яъни тоат-ибодат ва эъзоз объектига қаратилган бўларди. Мана шундагина бирор бир бутпараст, атеист ва шаккок бўлмас эди. Шаббат кунига риоя қилиш - “осмону ерни, денгиз ва ундаги барча мавжудотни яратган” ҳақиқий Худога бўлган садоқат белгисидир. Бинобарин, Худога сажда этишга ва Унинг амрларига риоя қилишга даъват этаётган хабар, тўртинчи амрга риоя қилиш зарурлигини алоҳида эслатади.УК 380.1

    Худонинг амрларига риоя қилиб, Исога чин дилдан ишонганлардан, учинчи фаришта тантанали равишда ва қатъий тарзда огоҳлантирган одамлар кескин фарқ қиладилар: “Кимки ҳайвонга ва унинг тасвирига сажда қилиб, пешанаси ёки қўлига тамға қабул қилса, у Худонинг қаҳр косасида софлаб тайёрланган шаробини ичади-ю, муқаддас фаришталар ва Қўзи олдида ёнаётган олтингугурт ичида азоб чекади” (Ваҳий 14:9, 10). Ушбу хабарни тўғри тушуниш учун, бу рамзларни тўғри изоҳлаш ҳам керак бўлади. Алмисоқ махлуқ, унинг образи ва ташқи кўриниши нимани ифодалайди?УК 380.2

    Ушбу рамзлар келтирилган башорат Ваҳий китобининг 12-бобида Масиҳ туғилаётган пайтда Уни ўлдирмоқчи бўлган улкан аждаҳони тасвирлаш билан бошланади. Улкан аждаҳо - иблис ва шайтон ҳам деб, атапган (қаранг: Ваҳий 12:9). Олам Нажоткорини ўлдиришга У Ҳиродни ундади. Бироқ Масиҳга ва Унинг халқига қарши қаратилган жангда иблиснинг асосий қуроли масиҳийликнинг бир неча асрлари давомида Рим империяси бўлган. Рим империясида мажусиилик устунлик қилувчи дин бўлган. Шундай қилиб, аввалам бор аждаҳо - иблиснинг ифодаси бўлган, у шунингдек, мажусий Рим тимсолидир.УК 380.3

    Ваҳий китобининг 13-бобида (1-10-оятлар) қоплонга ўхшаган бошқа бир ҳайвон тасвирланган. Аждаҳо унга “ўз кудрати, тахти ва буюк иқтидорини берди”. Кўплаб протестантларнинг тахмин қилишича, бу папа ҳокимиятининг вориси сифатида қадимий Рим империясининг кучи, тожи ва ҳокимиятига эга бўлган тимсолдир. Қоплонга ўхшаган ҳайвон ҳақида шундай дейилган: “Ҳайвонга такаббурона ва куфрона сўзлар сочадиган оғиз берилди”. “Худога қарши куфр айтиш, Унинг номи ва макони, ҳамда осмонда яшовчиларгa карши куфрлар ёғдириш учун ҳайвон оғзини очди. Унга Худо азизлари билан уришиш ҳамда уларни енгишга рухсат берилди. Унга ҳар бир қабила, халқ, тил ва миллат устидан ҳокимлик қилиш иқтидори берилди” (Ваҳий 13:5-7). Ушбу башорат Дониёр китобининг 7-бобидаги тасвирга мос тушади. Ҳикоя қилинишича, махлуқнинг шоҳлари орасидан яна бир шохча ўсиб чиқади, бу эса сўзсиз, папа ҳокимиятини англатган.УК 381.1

    “Унга қирқ икки ой ҳаракат қилиш ҳокимияти берилган”. Пайгамбар шундай дейди: “Маҳлуқ каллаларидаи бири ярадор бўлиб, ҳалок бўлганини кўрдим. Шунингдек: “Кимки асирликка олиб борса, ўзи асирликка тушар, кимки қиличдан ўтказса, ўзи қиличдан ўтар”. Қирқ икки ой - бу вақт, вақтлар ва ярим вақт ўша сана, яъни Дониёр китобининг 7-бобида кўрсатилган уч ярим йил, ёки 1260 кун. Ана шу муддат давомида Худонинг азиз одамлари папа ҳокимиятининг зулми остида бўлдилар. Ана шу муддат, юқоридаги бобларда айтиб ўтганимиздек, 538 йили, папанинг олий ҳокимияти ҳақидаги қарор кучга киргандан кейин бошланди ва 1798 йили, француз кўшини томонидан папа асирликка олингандан сўнг якунланди; папа ҳокимияти ҳалокатга учради ва ушбу башорат амалга ошди: “Кимки асирликка олиб борса, ўзи асирликка тушар”.УК 381.2

    Сўнгра яна бир тимсол пайдо бўлади. Пайғамбар дейди: “Бундан сўнг мен ердан чиқаётган бошқа бир ҳайвонни кўрдим. Қўзи каби иккита шохи бор эди ва аждаҳо каби гапирарди” (Ваҳий 13:11). Хайвоннинг бундай кўриниши ва унинг келиб чиқиши шуни кўрсатадики, мана шу тимсол олдингилардан фарқли ўлароқ умуман бошқа халқни тасвирлайди. Оламда ҳукмронлик қилган кўплаб шоҳликлар пайғамбар Дониёрга ваҳий орқали махлуқларга ўхшаб кўринганлар, улар “улкан бир денгизда... осмоннинг тўрт томонидан эсаётган қаттиқ шамол” сингари курашаётган эдилар (Дониёр 7:2). Ваҳий китобининг 17-бобида фариштанинг тушунтиришича, “сувлар - элу халқ, миллатлар, элатлар ва тиллардир” (Ваҳий 17:15). Шaмоллар эса душманлик рамзидир. Улкан денгизда курашаётган тўрт шамол бўлса, босқинчилик урушларини ва инқилобни англатади. Шоҳликлар ана шундай урушлар орқали ҳокимиятни қўлга киритганлар.УК 381.3

    Қўзи каби иккита шоҳи бор ҳайвон “ердан чиқаётган эди”. Шу рамз билан тасвирланган халқ бошқаларнинг ҳокимиятини ағдариб ташлаши туфайли, ўзини тасдиқламайди. У ҳали ҳеч ким эгалламаган ҳудудда жойлашиб олиб, аста-секинлик ва тинчлик йўли билан ривожланиб боради. Демак, бу халқ Ўтган Оламда бирбири билан ўзаро жанг қилаётган, аҳоли зич мамлакатларда, нотинч денгиздаги “элу халқ, миллатлар, элатлар ва тилларда” пайдо бўла олмайди. Бундай халқни ғарбий ярим шаидан излаш керак.УК 382.1

    1798 йили Янги Оламда қайси миллат буюк давлат барпо этишни ва бутун дунё эътиборини ўзига қаратган ҳолда, мустаҳкамланиб ҳамда кучайиб боришни ваъда қилган? Ушбу рамзни изоҳлаш ҳеч қандай шубҳага ўрин қолдирмайди. Бу башоратга фақатгина ягона халқ мос тушади, жумладан, Америка Қўшма Штатларини назарда тутилади. Кўпинча шундай фикр, баъзида эса ҳаттоки пайғамбарнинг айнан гапларини ушбу миллатнинг ривожланишини тасвирлашда, тарихчилар ва нотиқлар беихтиёр қўллаганлар. Ҳайвоннинг “ердан чиқаётганлиги” кўринган. Тилшуносларнинг фикрига кўра, “чиқаётган” деб таржима қилинган юнонча сўз бу ерда аслида қуйидагиларни англатган: “ўсиш ёки ўсимликка ўхшаб чиқиш”. Айтиб ўтганимиздек, ушбу миллатнинг келиб чиқиши ўша пайтга қадар ҳали эгалланмаган майдонларда юз бериши керак эди. Машҳур ёзувчи Америка Қўшма Штатларининг ривожланишини тасвирлаб, “йўқдан бор бўлиш сири” ҳакида шундай дейди: “Уруғ сингари биз сокин ердан ўсиб чиқдик ва империяга айландик” 335Гаунсенд. “Иовьш свег в сравнснии со Старьш”, 462-бег.. Европа журнали 1850 йили Америка Қўшма Штатларини бирдан “пайдо бўлган” ва “ер сукунатида кундан-кун куч, ҳамда ифтихорга эга қилган” 336“11арод Дублина”. империя, деб атайди. Ушбу миллатнинг асосчилари, яъни оталари ҳaқида Эдуард Эверст шундай дейди: “Уларнинг кичиккина Лейденск жамоати виждон амрига бўйсуна олиши учун улар тинч, сокин, хавф-хатарсиз, хилват жой излаганмилар? Улар тинчлик йўли билан эгаллаган ва хоч байроғини ўрнатган бепоён кенгликларга бир назар ташланглар-а!” 337Мутк Плимут шаҳрида сўзланган, Масеачусетс штати, 1824 йил 22 декбарь, 11-бст.УК 382.2

    “Қўзи каби иккита шохи бор эди”. Қўзиникига ўхшаган иккита шох ёшлик, поклик ва майинликка ишора қилади, бу эса пайғамбарга ваҳий орқали кўрсатилган 1798 йили дунё аренасига “чиқаётган” Америка Қўшма Штатларининг тимсолига тўлиқ мос тушади. Шоҳларнинг зулми ва диний муросасизликдан қутқарилиш мақсадида биринчилардан бўлиб Америкага қочган масиҳий қувғинлар орасида, фуқаролик ва диний озодликка асосланган пойдеворга янги мамлакат қуришга қарор қилган кўплаб одамлар бор эди. Уларнинг қарашлари мустақиллик Деклорациясида ўз аксини топди. Деклорация “ҳамма одамлар тенг қилиб яратилганлиги” ва уларнинг ҳаммаси “яшашга, эркинликка ва бахтга интилиш” ҳуқуқига эга эканликлари ҳақидаги буюк ҳақиқатни олга сурди. Қабул қилинган Конституция эса халққа ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқини кафолатлади. Шунингдек, Конституцияга мувофиқ, овоз бериш орқали сайланган халқ намояндалари қонунлар қабул қилиб, ҳукм қилиш ҳуқуқига хам эга эдилар. Ҳар бир инсонга ўз эътиқодига асосланган равишда Худога итоат қилишга рухсат берилди, хамда озодлик такдим этилди. Республика принциплари ва протестантизм - бу давлатнинг асосий принциплари бўлиб қолди. Унинг куч-қудрати ва гуллаб-яшнашининг сири ана шундан иборат эди. Дунёнинг турли бурчакларида жабрланган масиҳийларнинг нигоҳи умид ва ишонч билан шу ерга қаратилганди. Миллионлаб одамлар унинг соҳилларига йўл олдилар.УК 382.3

    Лекин қўзи каби иккита шоҳи бор ҳайвон “аждаҳо” каби гапирарди. “У биринчи ҳайвоннинг бутун иқтидори билан унинг олдида амал қиларди. Ҳайвон бутун ер юзини ва унда яшовчиларни ўлар ҳолатдаги яраси соғайган биринчи ҳайвонга сажда қилишга буюрди... У одамларга қиличдан яраланиб, бироқ соғ қолган биринчи ҳайвоннинг тасвирини қилишни буюрди” (Ваҳий 13:11-14).УК 383.1

    Қўзи каби иккита шохи бор ҳайвон ва аждахонинг овози рамзий маънода, бу мамлакатнинг эълон қилган принциплари ва ҳақиқий харакатлар ўртасидаги кескин қарама-қаршиликларни кўрсатади. Унинг “Овози” қонун чиқарувчи ва суд органларининг харакатларини англатади. Бироқ бу ҳаракаглар унинг сиёсати асосига қўйилган эркинлик ва тинчлик принципларига зиддир. Унинг “аждаҳо сингари” гапиришини ва “биринчи ҳайвоннинг бутун иқтидори билан амал қилишини” таъкидловчи башорат, аниқлик билан муросасизлик ва таъқиб руҳининг ривожини сўзлаб беради. Бундай руҳнинг ривожи аждаҳо ва ҳайвон каби қоплонга ўхшатиб тасвирланган мамлакатларга хос бўлган. Икки шохли ҳайвоннинг “бутун ер юзини ва унда яшовчиларни ўлар ҳолатдаги яраси соғайган биринчи ҳайвонга сажда қилишга” мажбурлаши ҳақидаги ибора, бу мамлакатнинг папа ҳокимияти билан иттифоқини англатади, шунингдек, бу халқ ўз фуқароларига папанинг урфодатлари ва қонун-қоидаларини сингдириш учун ўз ҳокимиятини ишга солади.УК 383.2

    Ушбу ҳаракатлар бу мамлакатнинг принципларига, унинг эрксеварлик қонун-қоидаларига, мустақиллик Декларациясига ва Конституциянинг аниқ ва улуғвор низомига қарама-қаршидир. Америка мамлакатининг асосчилари онгли равишда Жамоатни дунёвий ҳокимиятдан маҳрум қилишга интилдилар. Бундай ҳаракатлар эса ўз навбатида, сўзсиз, муросасизлик ва таъқибларга олиб келиши мумкин эди. Конституцияга кўра, “Конгресс бирор бир эътиқодни зўрлаб сингдиришга хос бўлган ҳаракатларни ёки дин эркинлигини тақиқловчи бирор бир қонунларни қабул қилиш ҳуқуқига эга эмас” эди, қолаверса, “АҚШда инсоннинг бирор бир диний эътиқодга мансублиги у ни масъул жамоат ишига қабул қилишда” асло ҳисобга олмаслигини Конгресс таъкидлайди. Ҳокимият томонидан фуқароларни диний эътиқоднинг ҳар қандай кўринишини қабул қилишга зўрлаш, шахс эркинлигини ҳимоя қилувчи принципларнинг қўпол равишда бузилишини англатади. Бироқ, бундай қадамнинг изчил эмаслиги, ушбу ҳокимиятни ифодаловчи рамзда намоён бўлади. Ахир, қўзи каби иккита шохи бор ҳайвон унинг гўёки поклигини, бегуноҳлигини ва беайблигини кўрсатади-ку, шундай бўлса-да, бироқ у аждаҳо каби гапиради.УК 383.3

    “У ерда яшаётган одамларга ҳайвоннинг тасвирини қилишни буюрди”. Ушбу сўзлар қонунчилик ҳокимияти халқнинг қўлида бўлган идора усулини кўрсатади, бу ҳолат эса башоратда айтилган мамлакат, айнан Америка Қўшма Штатлари эканлигининг энг ҳайратда қолдирадиган гувоҳлигидир.УК 384.1

    Бироқ “ҳайвон тасвири” нимани англатади? У қандай шакллантирилади? Ушбу тасвир биринчи ҳайвоннинг нусхаси ҳисобланиб, икки шохли ҳайвон кўринишида ясалади. Ушбу тасвирнинг асл моҳиятини ва унинг шакллантирилишини тушуниш учун ҳайвоннинг ўзини, яъни папа ҳокимиятининг ўзига хос хусусиятларини биз яхши билишимиз керак.УК 384.2

    Илк Жамоат мажусийларнинг урф-одатларини ва маросимларини қабул қилиб олганда, Инжилнинг поклиги ва соддалигини йўқотди. Жамоат инсонлар онги устидан ҳукмронлик қилишга интилиб, Худонинг Руҳи ва кучидан айрилиб қолди, ҳамда мададни дунёвий ҳокимият эгаларидан излай бошлади. Бунинг натижасида папа ҳокимияти, яъни янгича Жамоат шаклланди ва у давлат ҳокимиятини назорат қилган ҳолда, ўз фойдасини кўзлаб иш тута бошлади, жумладан, “бидъатчилардан” ўч олиш мақсадида Жамоат номидан иш тутди. Америка Қўшма Штатлари ҳайвон тасвирини яратиши учун жамоат иерархияси фуқаролар ҳукуматини шу даражада назорат қилиши керак эдики, токи ўз мақсадларига эришиш ниятида унинг ваколатларидан тўлиқ фойдалана олсин.УК 384.3

    Дунёвий ҳокимиятга эга бўлган Жамоат бутун давр мобайнида ҳокимиятни унинг таълимотини қабул қилмаганларни жазолаш учун қўллайди. Римдан ибрат олган протестант жамоатлари виждон эркинлигини чеклаб қўйишга интилиб, дунёвий ҳокимият билан иттифоқ туздилар. Биз буни англикан Жамоат мисолида кўрдик, у узоқ вақт бошқача фикрга эга бўлганларни таъқиб қилиб юрди. XVI ва XVII асрлар мобайнида давлат таълимотига қўшилмаган минглаб жамоат хизматчилари ўз жамоатларини тарк этиб кетишга мажбур бўлдилар, кўплаб пасторлар ва жамоатларнинг оддий аъзолари жаримага тортилдилар, қамоқхоналарга ташланиб, қийноқ азобида ўлиб кетдилар.УК 384.4

    Жамоатнинг муртадлиги уни давлат ҳокимиятидан мадад излашга мажбур қилди. Ана шу тарзда пaпa ҳокимияти, яъни ҳайвоннинг пайдо бўлишига шарт-шароитлар яратиб берилди. Павлус шундай дейди: “Имондан қайтиш вақти келмагунча, тақдири ҳалокат бўлган дажжол пайдо бўлмагунча, маҳшар кўпмайди” (2 Салоникаликларга 2:3). Демак, Жамоатнинг муртадлиги ҳайвон тасвирини яратишга йўл ҳозирлади.УК 385.1

    Муқаддас Китобнинг айтишича, Масиҳ келишидан олдин илк асрларда бўлгани каби руҳий қашшоқлик юз берди. “Шуни билингки, охирги кунларда оғир вақтлар келади. У пайтда одамлар нафс бандаси, пулпараст, мақтанчоқ, кибрли, кофир, ота-онага итоатсиз, нонкўр, худобехабар, шафқатсиз, муросасиз, ғийбатчи, нафсини тия олмайдиган, инсонлик ва яхшилик душмани, хоин, бемулоҳаза, мағрур бўладилар. Худодан кўра айш-ишратни кўпроқ севадилар. Узларини художўй кўрсатиб, илоҳий қудратни эса инкор этадилар” (2 Тимотийга 3:1-5). “Худо Руҳи яққол айтяптики, охирги замонларда баъзи одамлар имондан қайтадилар. Улар йўлдан оздирувчи руҳларга, жин таълимотига қулоқ соладилар” (1 Тимофейга 4:1). “Унгача дажжол шайтоннинг кучи билан ҳар турли қудратли ишлар, ажойиботлар, сохта ажойиботлар кўрсатади”. У “ҳалок бўладиганларни ҳар турли ноҳақ васвасалар билан йўлдан оздиради. Бу кишилар ҳақиқат севгисини қабул қилмаганлари учун ҳалок бўладилар, нажот топа олмайдилар. Ана шу сабабдан Худо уларга алдовчи бир куч юборади, улар эса ёлғонга ишониб кетади” (2 Салоникаликларга 2:9-11). Шунга ўхшаш муртаддик ҳукм сурганда, унинг оқибатлари худди илк асрлардагидек бўлади.УК 385.2

    Кўпчилик одамларнинг ҳисoблашича, протестант жамоатлардаги таълимотларнинг рангбаранглиги қатъий равишда шундан гувоҳлик берадики, зўрлаш йўли билан таълимотнинг якдиллигигa эришиб бўлмайди. Протестант жамоатларида умумий назария қоидаларига асосланган ҳолда, узоқ йиллар давомида таълимотнинг якдиллигига борган сари кучли интилишлар бўлган. Бундай якдилликни таъминлаш учун жамоатлар фикрларнинг турличалиги борасидаги масалаларни, гарчанд улар Муқаддас Китоб нуқтаи назаридан муҳим бўлишига қарамасдан, муҳокама қилишдан воз кечишлари зарур.УК 385.3

    1846 йили Чарльз Бичер ўз ваъзида шундай деган: “Инжил протестант эътиқодларииинг жамоат хизматчилари ҳамма ишларни инсоний қўрқув тазйиқи остида қиладилар. Улар энг ахлоқсиз муҳитда яшамоқдалар, ҳаракат қилиб ана шу муҳитдан нафас олмокдалар. Ҳақиқат борасида лом-лим демай, шу йўсинда улар ўз табиатидаги қабиҳ ҳис-туйғуларга йўл очиб берадилар ва муртад ҳокимиятга сажда қиладилар. Наҳотки Римда ҳам шундай ҳодисалар юз бермаган бўлса? Биз уларнинг изидан бормаяпмизми? Келажакда бизни нималар кутмоқда? Яна бир Дунё масиҳийларининг йиғини! Жаҳон битими! Масиҳий иттифоқ ва ягона умумий таълимот!” 338Форг-Уэйн шахрида сўзлангаи “Муқаддас Китоб - имон рамзи” ваъзи, Иидиана штаги, 1846 йил 22 февраль. Шундай битимга эришилганда, куч ишлатиш учун бир кадам қолади, чунки бу тўлиқ якдилликни сақлаб қолишни талаб қилади.УК 386.1

    Америка Қўшма Штатларининг етакчи жамоатлари улар шерик бўлган таълимотлар атрофида бирлашиб, ўз қонун-қоидаларини жорий қилиш ва ўз ташкилотларига кўмак бериш мақсадида давлатга таъсир кўрсата бошлайдилар. Ана шунда айтиш мумкинки, протестант Америкада Рим иерархиясига ўхшаш тимсол (сиймо) шаклланади, бунинг натижасида ўзгача фикрловчиларга нисбатан жазонинг фуқароларча чорасини қўллаш юзага келади.УК 386.2

    Икки шохли ҳайвон ҳамманинг - “каттаю кичикнинг, бою камбағалнинг, эркину тутқиннинг ўнг қўли ёки пешанасига тамға босилсин, деб фармон чиқарди. Шундай қилиб, ким ҳайвоннинг тамғаси, яъни унинг оти ёки отининг сонига эга бўлмаса, мутлақо олди-сотди қилолмас эди” (Ваҳий 13:16, 17). Учинчи фаришта учиб келиб шундай деган: “Кимки хайвонга ва унинг тасвирига сажда қилиб, пешанасига ёки қўлига тамға қабул қилса, у Худонинг қаҳр косасида софлаб тайёрланган қайноқ ғазаб шаробини ичади”. Икки шохли ҳайвон сажда қилишга ундаган ва ушбу хабарда эсга олинган “ҳайвон”, - бу биринчи, ёки қоплонга ўхшаган ҳайвон (Ваҳий 13) - папа ҳокимияти. “Ҳайвон тасвири” муртад протестантизмнинг шундай кўринишини рамзийлаштирадики, протестант жамоатлари ўз ақидаларини мажбурий тарқатиш учун ёрдам сўраб фуқаролик ҳизматига мурожаат этганда, бу кўриниш тарихий майдонга чиқади. “Ҳайвоннинг тасвири”га оид яна бир масалани аниқлаштириш лозим.УК 386.3

    Махлуқ ва унинг тимсолига бўйсунмаслик - бундай огоҳлантиришдан сўнг пайғамар башоратида шундай дейилган: “Бунда Худо азизларининг ва Исога ишонувчиларнинг сабру имони даркор”. Гарчи Худонинг амрларини бажарувчилар шу тарзда ҳайвон ва унинг тимсолига, ҳамда ҳайвоннинг тасвирига сажда қилаётганларга қарама-қарши қўйилар экан, бундан қуйидагича хулоса чиқариш мумкин: бир томондан, Худонинг Қонунларини бажариш, бошқа томондан бу амрларга риоя қилмаслик - айнан Худога итоат этувчиларни махлуққа сажда қилувчилардан осонгина фарқлаш имконини беради.УК 386.4

    Маҳлуқнинг, демак, унинг тасвирининг ҳам асосий хусусияти - Худонинг амрларини бузишдан иборатдир. Дониёр кичкина шох, яъни папа ҳокимияти ҳақида шундай дейди: “У куфр кетиб, Худойи Таолонинг азиз одамларини аёвсиз эзади. Диний маросимлар ва қонунларни ўзгартиришга уринади” (Дониёр 7:25). Ўзини Худодан устун қўйганларни, яъни мана шу ҳокимиятни ҳаворий Павлус “гуноҳ одами”, деб атаган. Бир башорат бошқасини тўлдиради.УК 387.1

    Фақатгина Худонинг қонунларини ўзгартирибгина, папа ҳокимияти ўзини Худодан устун қўйиши мумкин ва агар ким ана шундай сохта қонунларга риоя қилса, ушбу қонунларга ўзгартиришлар киритган ҳокимиятга энг юқори эҳтиром кўрсатган бўлади. Бинобарин, папа ҳокимияти қонунларига бўйсунган ҳар қандай одам, Худонинг ҳокимиятига бўйсуниш ўрнига, папанинг сохта ҳокимиятига бўйсунади.УК 387.2

    Папа ҳокимияти Худонинг Қонунларини ўзгартиришга ҳаракат қилди. Бутларга сажда қилмаслик амри Қонундан чиқариб ташланди, тўртинчи амр эса ҳафганинг еттинчи куни - шаббат кунининг ўрнига, ҳафтанинг биринчи кунида байрам қилиш мақсадида ўзгартириб юборилди. Шу билан бирга, папа ҳокимияти аъзоларининг таъкидлашича, улар иккинчи амр биринчи амрда берилганлигини ҳисобга олганлар, қолаверса, Қонун Худо томонидан илк бор қандай берилган бўлса, улар худди шу ҳолатда баён этганларини изоҳлайдилар. Лекин пайғамбар бундай ўзгартиришлар ҳақида гапиргани йўқ. Гап қонунларни атайлаб, қасддан, обдон ўйлаб ўзгартирилганлиги ҳақида боради: “У диний маросимлар ва қонунларни ўзгартиришга уринади”. Тўртинчи амрга киритилган ўзгартиришлар, том маънода башоратнинг тўлиқ амалга ошганлигини англатади, чунки бу ҳолатда Рим-католик жамоати ўзини Худодан устун қўйиб, фақатгина Унинг Ўзига тегишли бўлган ваколатларга даъвогарлик қилади.УК 387.3

    Худонинг ҳақиқий издошларини ҳар доим тўртинчи амрга бўлган ҳурмат-эътибор ажратиб турган, чунки айнан шу амр Худонинг куч-қудрати аломати бўлиб, одамлар Унга сажда қилишлари ва ҳамду-сано айтишларига фақатгина У ҳақли эканлигидан гувоҳлик беради. Маҳлуққа сажда қилувчилар Яратувчининг муборак кунини йўқ қилишга, ҳамда Рим қонун-қоидаларини табаррук қилиб ўрганишга интиладилар. Папа ҳокимияти гaп якшанба куии ҳақида бораётганда, ўзининг илк бор эътирозини билдирган. Одамларга якшанба кунини “Худонинг муборак куни”, деб зўрлаб риоя қилдириш учун папа ҳокимияти биринчи бор мамлакат ҳукуматидан ёрдам сўради. Бироқ Муқаддас Китобнинг таъкидлашича, Шаббат куни еттинчи кун ҳисобланади, биринчи кун эмас. Масиҳ дейди: “Бинобарин, инсон Ўғли дам олиш кунининг ҳам ҳокимидир” (Матто 2:28). Тўртинчи амр қуйидагича: “Еттинчи кун - Эгамизнинг Шаббат куни”. Ва пайғамар Ишаё орқали Раббий шаббат кунини “Менинг муборак куним”, деб атайди (Ишаё 58:13). Масиҳ шаббат кунини йўқ қилган, дейилган кўплаб фикрларни Унинг Ўзи Тогдаги ваъзида инкор этади: “Мени, Таврот ёки пайғамбарларнинг битикларини бекор қилгани келган, деб ўйламанглар. Мен бекор қилгани эмас, балки бажо келтиргани келдим. Сизга чинини айтайин: еру осмон йўқ бўлиб кетиши мумкин. Аммо Тавротдаги на бир ҳарф, на бир нукта ўчади. Унда ёзилган ҳамма нарса амалга ошади. Lily боис ким бу амрларнинг энг кичигига ҳам риоя қилмай, уни бошқаларга бузиб ўргатса, Осмон Шоҳлигида энг кичик бўлади. Лекин ким бу амрларни бажариб, бошқаларга ўргатса, Осмон Шоҳлигида буюк бўлади” (Матто 5:17-19).УК 387.4

    Муқаддас Битик шаббат кунини ўзгартиришга ҳеч қандай асос бермаганини протестантлар тан оладилар. Ана шу нуқтаи назар Америка жамиятининг барча кўзга кўринган матбуотида ва якшанба мактабларининг Америка бирлашмаларида аниқ қилиб баён этилган. Ана шу мақолаларнинг бирида “якшанба кунга оид амрга риоя қилиш борасидаги масала ҳақида Янги Аҳд лом-мим демагани” тан олинган339Джордж Элиот. “Постоянная суббота”.184-бст..УК 388.1

    Янa шундай фикр ҳам айтилгап: “Масиҳ вафот этгунга қадар бу кун ўзгаришсиз қолган, Янги Ахд Битикларидан маълум бўлишича, хаворийлар еттинчи кун - шаббатни йўқ қилиб, унинг ўрнига ҳафтанинг биринчи кунини муборак ҳисобланиши ҳақида ҳеч қандай кўрсатмалар қолдирмаганлар” 340Уофл. “Раббийнинг куии”, 186-188-бстлар..УК 388.2

    Рим-католик жамоати издошлари Раббийнинг кунини ўзгартиришни уларнинг Жамоати амалга оширганини инкор этмадилар, аммо шу билан бирга, протестантлар якшанбага риоя қилиб. уларнинг ҳокимиятини тан олганларини таъкидладилар. “Католик масиҳий катехизиси” ( диний ақидаларнинг савол-жавоб тарзидаги қисқача баёни)да қуйидагича саволга: “Тўртинчи амрга кўра биз қайси кунга риоя қилишимиз керак?” шундай жавоб берилади: “Қадимги Ахд даврида шанба муқаддас қилинган кун бўлган; аммо Исо Масиҳ устозлик қилган ва Худонинг Руҳи бошқарган Жамоат шанба кунини якшанба кунига алмаштирди; шундай қилиб, энди биз еттинчи кунни эмас, балки ҳафтанинг биринчи кунига риоя қиламиз. Якшанба куни эндиликда Раббийнинг куни эканлигини англатади”.УК 388.3

    Папа ҳокимияти аъзолари католик Жамоатнинг рамзи сифатида “протестантлар рози бўлган шанба кунининг якшанбага ўзгартириш ҳодисасини таи оладилар, чунки якшанбага риоя қилган ҳолда, жамоат байрамларни белгилаш ва уларга риоя қилдириш ҳуқуқига эга”, деб ҳисобладилар341Геири Тубервиль. “Христианское ве-роучение в сокрашенном варианте”, 58-бет.. Aгap Рим Жамоатининг нуфузи - “маҳлуқ тасвири”дан бехабар бўлса, унда шанбанинг ўзгартирилиши нимани англатиши мумкин?УК 389.1

    Рим Жамоати ўзининг олий ҳокимиятга эга бўлишга даъвогар эканлигидан воз кечмади. Бутун дунё ва протестант жамоатлар Муқаддас Китобдаги шаббат кунининг ўрнига, Рим Жамоати ўрнатган шаббат кунини қабул қилганликлари туфайли, аслида мана шу даъвогарликни тан олдилар. Юз берган ўзгаришларни Жамоат оталари ва ривоятларнинг нуфузи билан оқлаш мумкин, аммо ўзгаришларни қабул қилган протестантлар уларни Рим билан ажратиб турган энг асосий қоидадан, яъни: “Муқаддас Китоб ва фақатгина Муқаддас Китоб протестантлар эътиқоди”, деган нуқтаи назардан воз кечдилар. Протестантлар шакшубҳасиз аён бўлган далиллардан кўз юмиб, ўзларини ўзлари алдаётганликларини папа ҳокимияти аъзолари тушунар эдилар. Якшанба кунини байрам сифатида нишонланиши кундан кунга кучли ҳаракатлар билан амалга ошаётганини кўриб, улар қувонардилар, чунки охир-оқибатда бутун протестант дунё Рим байроғи остида албатта бирлашишига, уларнинг ишончлари комил эди.УК 389.2

    Папа ҳокимияти издошларининг хабар беришича, “якшанбага риоя қилган протестантлар, ўзлари истамаган равишда, католик жамоат ҳокимиятини тан олдилар” 342Ceryp. “Открмтьш разговор о совре-менном протестантизме”, 213-бет.. Протестант жамоатларининг якшанба кунига риоя қилиши - бу пaпa ҳокимиятига, яъни махлуққа итоат этишидир. Тўртинчи амрнинг талабларини қабул қилганлар, лекин хақиқий шаббат кунининг ўрнига сохта шаббатга риоя этганлар. Шу йўсинда, ўзгартиришлар киритган ҳукуматга улар бўйсундилар. Давлат ҳокимияти ёрдамида диний талабларни бажаришга зўрлаган жамоатнинг ўзи ўзига маҳлуқ тасвирини яратди; демак, АҚШда одамларни якшанба кунига риоя қилишга ундаш - “ҳайвон ва унинг тасвирига” бўйсунишга даъват этади.УК 389.3

    Аммо якшанбага риоя қилган олдинги масиҳийлар Муқаддас Китобнинг шаббат кунига амал қиляпмиз, деб ўйлардилар. Бугунги кунда ҳам ҳар бир жамоатда, Рим-католик жамоати ҳам бундан мустасно эмас, ҳақиқий масиҳийлар бўлиб, улар якшанбани Худонинг Ўзи шаббат куни қилиб белгилаганига чиндан ишонадилар. Худо уларнинг ҳақиқий хизматини ва уларнинг бу масалага билдирган муносабатини қабул қилади. Бироқ якшанбагa риоя этиш қонун орқали талаб қилиниб, дунё ҳақиқий шаббат куни ҳақидаги ҳақиқатдан хабар топгудек бўлса, Рим ҳокимиятини ўрнатиш учун Худонинг амрларини бузган ҳар бир кимса, Худога қараганда, папа ҳокимиятига кўпроқ сажда қилган бўлади. Шундай одам Римга бўйсунади ва унинг талабларини бажаришга мажбурлайдиган ҳукуматга итоат этади. У “хайвон ва унинг тасвирига” бўйсуна бошлайди. Худо ҳокимиятининг мухри бўлган Унинг амрларини инкор этиб, Римнинг олий ҳукумати қонун-қоидаларига риоя қилган одамлар шу тарика Римга - “ҳайвон тасвирига” содиқликларини исботлайдилар. Ушбу масала одамларга обдон ва тўлиқ тушунтирилиб, уларгa Худонинг амрлари ёки дунёвий қонун-қоидаларни танлаш имкони берилган такдирдагина, қайсарлик билан ўз муртадлигини исботлашга уринган бетавфиқлар “ҳайвоннинг тасвирини” қабул қиладилар.УК 389.4

    Учинчи фаришта одамларга қарата айтилган энг дахшатли огоҳлантиришлардан бири бўлган хабарни баланд овозда эълон қилади. Гап, ҳайвонга ва унинг тасвирига сажда қилиб, Худонинг қаҳр-ғазабига учраган, ёнаётган олтингугурт ичида азоб чеккан, ҳамда Унинг марҳаматига эга бўлмаган гуноҳкорлар ҳақида бормоқда. Шубҳасиз, бу жуда муҳим масала борасида одамлар бехабар колмасликлари керак. Ҳукм вақти келгунга кадар, дунё бундай гуноҳ ҳақида огоҳлантирилиши лозим. Бу ҳукмлар нималарга олиб келиши мумкинлигини ҳар бир кимса билиши даркор, токи келажакдаги жазо уларни ғафлатда қолдирмасин, токи улар ўз гуноҳларига тавба қилиб, нажот топиш имконига эга бўлсинлар. Башоратда айтилишича, биринчи фаришта ўз хабари билан “ер юзида яшовчи ҳар бир миллат ва қабилага, ҳар қандай тил ва халққа” мурожаат қилган. Учта огохлантиришнинг бир қисми бўлмиш учинчи фаришта хабарининг кўлами, олдинги иккита фариштанинг хабарига қараганда, асло кам эмас. Башоратда айтилишича, бу хабарни осмон ўртасидан учинчи фаришта учиб келиб, баланд овозда эълон қилган, ҳамда бу хабар бутун дунёнинг диққатэътиборини ўзига қаратган.УК 390.1

    Кураш сўнгида ҳамма масиҳийлар икки гуруҳга - Исога эътиқод қилиб Худонинг амрларини бажарганларга, хамда ҳайвонга ва унинг тасвирига сажда қилиб, ҳайвоннинг сиймосини қабул қилганларга бўлинади. Гарчи жамоат ва давлат ўз кучларини бирлаштириб, “ҳаммани - каттаю кичикни, бою камбағални, эркину тутқинни” (Ваҳий 13:16) ҳайвон сиймосини қабул қилишга зўрласа-да, Худонинг халқи барибир уни қабул қилмайди. Пайғамбар Патмос оролида “ҳайвонга, унинг тасвири, ҳамда номининг сонига қарши” ғалаба қозонганларни кўрган. Улар “Худонинг чангларини қўлга олиб, шу ойна денгизнинг устида турганларича...” Худо қули Мусонинг куйини ва Қўзининг куй- ини куйлар эдилар (Ваҳий 15:2, 3).УК 390.2

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents