Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents
Улуғ Кураш - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First

    30-боб - Инсоннинг Ашаддий Душмани

    “Сен билан хотин орасига, сенинг зотинг билан унинг зоти орасига адоват соламан. Ўша зот сенинг бошингни эзиб ташлайди, сен эса унинг товонини чақасан” (Ибтидо 3:14). Инсон гуноҳга йўл қўйганидан кейин иблисга чиқарилган Илоҳий ҳукм, шунингдек, башорат ҳам бўлган. Башорат охирзамонга қадар ҳамма асрларни ўз ичига қамраб олгаи ва ерда яшовчи барча инсон зотининг авлодлари дарак берилган буюк жангда иштирок этганлар.УК 442.1

    Худо дейди: “Мен адоват соламан”. Ва бу адоват табиий равишда келиб чиқмайди. Инсон Илоҳий қонунни бузганида, унинг табиати гуноҳга ботди, шундан сўнг у иблис билан ҳаракат қила бошлади. Табиийки, гуноҳкор одам ва гуноҳга бошловчи иблиснинг ҳеч қандай фарқи йўқ. Униси ҳам, буниси ҳам Худонинг ҳақиқатидан қайтди. Ана ўшандан бери буюк муртад умрбод тинчлигини йўқотди, у томонидан васвасага солинган ва алданганлар фақатгина ундан ибрат олганларидагина, иблис тинчликка эга бўлади. Нимагадир муртад фаришталар ва нопок одамлар у билан ноқонуний иттифоқда бирлашадилар. Агар Раббий буларнинг ҳаммасига ўзгача тарзда бош қўшмаганда эди, шунда иблис ва инсон осмонга ҳам қарши жангда бирлашган бўлардилар. Иблисга қарши чиқиш ўрнига бутун инсон зоти Худога қарши курашади. Иблис ва муртад фаришталар Масиҳни бир хил ёмон кўрардилар; гарчи бошқа масалаларда уларнинг қарашлари турлича бўлса-да, бироқ Коинот Шоҳи ҳокимиятига қарши кураш уларни бирлаштирди. Лекин иблис ва унинг хотини, унинг зоти ва хотинининг зоти ўртасидаги адоват ҳақида эшитганида, инсониятни йўлдан уришга бўлган ҳаракатларига нуқта қўйилганлигини, инсон унинг ҳаракатларига қарши курашишга эга бўлганлигини тушунди.УК 442.2

    Худонинг севгиси ва марҳаматларига эришишда Масиҳ одамларга ёрдам бергани учун, иблиснинг инсон зотига бўлган адовати тобора кучайиб бормоқда. У инсонга нажот беришдаги Худонинг режасига ҳалақит қилишни, Худонинг яратувчилик ишларини тахқирлаб, Уни нопокликда айблашни хоҳлайди; осмон аҳлини ранжитиб ерни азоб-уқубатга ва ғам-ғуссага тўлдиришга интилади. Шунда ҳам иблис барча кўргуликларнинг сабабчиси қилиб, Худо инсонни яратганининг табиий натижаси эканлигини кўрсатади.УК 442.3

    Масиҳ инсон қалбига инъом этган марҳамат, уни иблиснинг душмани қилади. Мана шу тубдан ўзгартирувчи марҳамат ва янгиланиш кучисиз инсон иблиснинг қули, асири ва ўз хўжайинининг ҳар қандай буйруғини итоаткорлик билан бажаришга доимо тайёр турувчи хизматкорга айланади. Аммо янги қонун-қоидалар қалбдаги гунохтинчлигини бузади ва инсонни жанггa чорлайди. Золим ва мустабидга қарши ҳаракат қилиш учун Масиҳ инсонга куч-қудрат ато этади. Ана шунда у гуноҳдан нафратланади ва васвасага тушмайди; олдин уни маҳв қилиб олган кучли ҳис-туйғуни инсон мағлуб этади, шу тарзда унда юқоридан берилган куч ҳаракат қилаётганини исботлайди.УК 443.1

    Дунё Исони қабул қилган вақтда Масиҳ руҳи ва иблис руҳи ўртасидаги мавжуд зиддиятлар янада яққол намоён бўлди. Яҳудийлар Исони нафақат дунёга камбағал, ҳеч қандай дабдаба ва салобат билан келмагани учун инкор этдилар. Улар, шунингдек, Масиҳнинг ташқи кўринишидаги камчиликларнинг тамомила ўрнини босадиган, Унинг буюк куч-қудратга эга эканлигини кўрдилар. Масиҳнинг пок ва муқаддаслиги қонун бузарларнинг нафратини қўзғатар эди. Ўз манфаатидан воз кечиш ва Худога беқиёс содиқликка тўлган Масиҳнинг ҳаётини гердайган, шуҳратпараст халқ мунтазам равишда айбларди. Бу эса ўз навбатида, Худонинг Ўғлига нисбатан бўлган душманларча муносабатни юзага келтириб чикарарди. Иблис ва ёвуз фаришталар нопок одамлар билан бирлашиб олдилар. Муртадликнинг бутун куч ва қуввати адолат Ҳимоячисига қарши бўлган жангга қаратилди.УК 443.2

    Худди ўшандай адоват Масиҳ издошларига нисбатан ҳам намоён бўларди. Кимки гуноҳнинг қабиҳ эканлигини англаб, самовий куч ёрдамида васвасага қарши кураша бошласа, шубҳасиз, иблис ва унинг яқинларининг нафратини уйғотар эди. Гуноҳ ва гуноҳкорлар бор экан, ҳақиқатнинг пок конунқоидаларига нисбатан бўлган адоват, ҳақиқат ҳомоячиларига қарши қаратилган айблов ва қувғинлар доимо давом этиб келаверади. Масиҳ издошлари ва иблис хизматкорлари ўртасида ҳеч қандай битим ёки иттифоқ асло бўлмайди. Ҳозирги кунда ҳам гуноҳга чек қўйилиб, у тамомила бартараф этилмаган. “Исо Масиҳ йўлида диёнатли яшамоқчи бўлган одамларнинг ҳаммаси ҳам қувғинларга дучор бўладилар” (2 Тимофейга 3:12).УК 443.3

    Иблиснинг яқинлари мунтазам равишда унинг ҳокимиятини тиклашга ва Худонинг ҳукмига қарши қаратилган шайтон ҳокимиятини мустаҳкамлашга ҳаракат қиладилар. Ана шу мақсадда улар Масиҳ издошларини йўлдан оздиришга ва уларни Худога ҳиёнат қилиш учун зўрлашга интиладилар. Ўзларининг йўбошчилари сингари улар ана шу мақсадга эришиш учун, Муқаддас Битикни атайлаб бузиб кўрсатадилар ва сохта талқин қиладилар. Иблис Худони қоралагани сингари унинг малайлари ҳам Худо халқини айблашга ҳаракат қиладилар. Масиҳнинг қотилларини бошқарган руҳ Раббий издошларини йўқ қилишга интилган муртадларни тақдирлайди. Буларнинг ҳаммаси илк башоратда айтиб ўтилган. “Сен билан хотининг орасига, сенинг зотинг билан унинг зоти орасига адоват соламан”. Мана шу адоват озирзамонга қадар давом этади.УК 443.4

    Иблис шундай жанг учун ҳамма кучини тўплайди ва ўзининг барча лашкарини жангга чорлайди. Нима учун у жиддий қаршиликни кутиб олмайди? Нима учун Масиҳнинг аскарлари бу қадар суст ва бепарво? Чунки аслида улар Масиҳдан узоқдирлар ва Унинг Руҳидан маҳрумдирлар. Улар учун гуноҳ, уларнинг Раббийсига қараганда, бунчалик қабиҳ ва жирканчли туюлмаган. Улар қачонлардир Масиҳ кўрсатган қатьий ва саботли қаршиликни намоён этмаяптилар; улар ёвузликнинг қабиҳлигини ҳамда гуноҳнинг макр-ҳийлаларини англамай, зулмат беги борасидаги тўлиқ тасаввурга эга эмаслар. Иблиснинг ҳаттиҳаракатларига етарлича даражада қаршилик кўрсатилмаганининг яна бир сабаби шунда эдики, ёвузликнинг кучи ва ҳийласи, шунингдек, Масиҳ ва Унинг Жамоатига қарши олиб борилаётган жангнинг кўлами нақадар буюклигини кўпчилик англаб етмас эди. Минглаб одамлар иблис масаласида ниҳоятда янглишганлар. Уларнинг душмани - бу ёвуз фаришталарни бошқариб турувчи кучли қўмондон, қалбларни қутқаришда ўзининг обдон ўйланган режаси, жанг олиб боришда моҳир санъати ёрдамида Масиҳга ҳалақит бериш иқтидорига эга бўлган ғанимдир. Имонлилар ва ҳаттоки Хушхабар хизматкорлари ҳам иблиснинг ҳийла-найранглари ҳақида жуда кам гапирганлар, баъзида эса шунчаки фикр билдириб ўтиш билан кифояланганлар. Улар зулмат бегининг доимий фаолият кўрсатиб, муваффақиятга эришиш гувоҳликларини эътибордан четда қолдирганлар. Шунинг учун ҳам иблиснинг ҳийла-найранги ҳақидаги огоҳлантиришларга одамлар кўплаб эътибор бермаганлар. Гўёки инсонлар унинг мавжудлигини умуман тан олмаганга ўхшайдилар.УК 444.1

    Одамлар унинг ёвуз ниятларидан бехабар бўлиб қолган вақтда, сергак турган бу душман уларнинг ҳар бир қадамини таъқиб қилади. У оилавий ҳаётга зўрлик билан кириб олади; шаҳарнинг ҳар бир кўчасида уни учратиш мумкин; ҳеч бир ибодат йиғилишлари, давлат кенгашлари, суд жараёнлари шайтонсиз ўтмайди; ҳамма жойда у кутилмаганда келиб саросимага солади, одамларни йўлдан оздириб уларга тажовуз қилади, ҳам қалб, ҳам танани вайрон этиб оилаларни бузади, адоват, душманлик, рақиблик, исёнкорлик руҳини сингдириб, ўлимга етаклайди. Масиҳийлар эса буларнинг ҳаммаси Худонинг иродаси деб ўйлаб, уни юз бериши муқаррар бўлган ҳодиса сифатида қабул қиладилар.УК 444.2

    Иблис ҳар доим уни дунёдан ажратиб турган тўсиқлардан ўтиб, Худоминг халқини енгишга ҳаракат қилади. Қадимий Исроил мажусийлар билан тақиқланган муносабатларга киришиб, гуноҳга ботган. Ҳозирги Исроил ҳам ана шундай йўлдан борди. “Худонинг тасвири бўлган Масиҳнинг улуғвор Хушхабарининг нурини одамлар кўрмасин деб, бу дунёнинг тангриси, яъни шайтон имонсизларнинг зеҳнларини кўр қилган” (2 Коринфликларга 4:4). Кимки бутун қалби билан Масиҳга содиқ бўлмаса, иблиснинг кулига айланади. Arap инсоннинг қалбига ҳақиқат нури кириб бормаган бўлса, у албатта гуноҳга интилади ва қилган гуноҳини ардоқлаб оқлайди. Қалби янгиланган инсон эса гунохдан нафратланади ва қатъиян унга қаршилик кўрсатади. Солиҳ инсонлар нопок ва муртадларнинг жамоатини хуш кўрганларида, ўзларини нечоғлик хавф-хатарга қўядилар. Хийла-найранглар ва ҳар хил макрлар ёрдамида шайтон барча ҳақиқатларга уларнинг кўзини кўр қилиб қўяди. Шунинг натижасида бундай жамият уларга фақатгина зиён келтириши мумкинлигини кўрмай, улар дунёга берилиб кетадилар, дунёвий феълатвор, сўзлар, хатти-ҳаракатлар туфайли сўқир бўлиб қоладилар ва ҳақиқатни ёлғондан фарқлай олиш қобилиятидан жудо бўладилар.УК 445.1

    Дунёвий урф-одатларни, маросимларни қабул қилган Жамоат дунёга яқинлашади, лекин дунёни Масиҳга яқинлаштирмайди. Гуноҳга андиша билан қараш шунга олиб келадики, унга янада камроқ эътибор берилади ва у гўёки ҳеч қандай хавф солмаётгандай туюлади. Иблиснингхизматкорлари билан муносабатда бўлган ҳар кандай зот, тез орада уларнинг хўжайинидан ҳам қўрқмай қолади. Ўз бурчимизни бажариб, биз синовларга дуч келганимизда, шоҳ саройида Дониёр билан юз бергани сингари, Раббий бизни албатта ҳимоя қилишига асло шубҳаланмаслигимиз керак; аммо агар биз васвасага пешвоз чиқадиган бўлсак, эртами ёки кечки албатта ҳалок бўламиз.УК 445.2

    Гуноҳга мойиллиги борлардан ёки гуноҳнинг қули бўлган инсонлардан камдан-кам шубҳаланилади, йўлдан оздирувчи эса айнан шундайлар орқали муваффақият билан ҳаракат қилади. Иқтидорли ва ўқимишли инсонлар, албатта, обрўэътиборга ва иззат-ҳурматга сазовор бўладилар, гўёки уларнинг бу фазилатлари Худодан қўрқмасликни ёки Раббийнинг марҳамати ўрнини тўлдириши мумкиндай кўринади. Қобилият ва маданият сўзсиз, Худонинг инъомидир, лекин шулар туфайли инсонлар тақводорлик ўрнини қоплашни умид қилсалар, агар бу каби хислатлар қалбни Худога қаратиш ўрнига Ундан узоқлаштирса, бу ҳолда юқорида айтиб ўтилган ҳислатларнинг ҳаммаси лаънат ва қарғишга айланади. Кўпчилик, юқори маданият ва нозик ҳаракатлар бундай одамнинг Худога тегишли эканлигидан дарак беради, деб ўйлайди. Бу янглиш ва хато фикр. Шунга ўхшаш обрў-эътибор ҳар бир масиҳийни бойитиши керак, чунки улар ҳақиқий жамоат фойдасига кучли таъсир кўрсатиши мумкии, бироқ бу фазилатлар фақатгина Худога бағишланиши лозим, акс ҳолда, улар ёвузлик учун хизмат қилади. Баъзида шундай бўладики, юқори маданиятга эга бўлган, жамиятда ахлоқсиз ҳисобланган хатти-ҳаракатларни қилмаган инсон, иблиснинг қўлида ўткир қурол бўлиб қолади. Шундай одамнинг сохта, кишини чалғитадиган таъсири ва ибрати, Масиҳнинг рақиби бўлмиш бошқа оми ва маданиятсизлар билан солиштирилганда, уни Масиҳнинг янада хавфли душманига айлантиради.УК 445.3

    Самимий ибодати ва Худо билан қилган мулоқоти туфайли Сулаймон бутун дунёни ҳайрон этиб, ҳайратда қолдирадиган доноликка эришди. Аммо у ўз кучининг Манбаидан юз ўгириб, фақатгина ўзига ишона бошлаганда, васваса қурбони бўлди. Доно шоҳга инъом этилган ажойиб қобилиятлар уни қалбларни вайрон этувчи амалий қурол воситасига айлантирди.УК 446.1

    Гарчи иблис мунтазам равишда инсонларнинг онгини кўр қилишга интилса-да, масиҳийлар шайтонга қарши курашаётганларини ҳар доим эсда тутишлари керак: “Чунки уларнинг кураши ўткинчи башарга қарши эмас, балки самовий оламдаги ёвуз руҳий кучларга, ҳокимлару ҳокимиятларга, бу қоронғи дунёни бошқараётган руҳий ҳукмронларга қаршидир” (Эфесликларга 6:12). Узоқ асрлардан сўнг руҳлантирувчи огоҳлантириш бизгача етиб келди: “Ҳушёр ва бедор бўлинглар. Душманингиз иблис бировни ютиб юбориш учун излаб, шердай бўкириб кезиб юрибди”(1 Петр 5:8). “Иблиснинг ҳийлаларига қарши тура олиш учун, Худо берган барча қуроласлаҳалар билан қуролланингиз” (Эфесликларга 6:11).УК 446.2

    Одам Ато давридан бошлаб то ҳозирги кунга қадар, инсониятнинг душмани жабр-зулм қилишдан, ўлдиришдан ва қирғинбаротдан чарчагани йўқ. Эндиликда у Жамоатга қарши қаратилган ўзининг сўнгги жангига тайёрланмоқда. Ким Исонинг ортидан борадиган бўлса, ана шу толмас душман билан жанг қилишига тўғри келади. Қанчалик кўп масиҳий Илоҳий Тимсолга эргашишга интилса, уларнинг ўзлари иблис учун нишонга айланишлари асло эҳтимолдан холи эмас. Иблиснинг ҳамма ҳийла-найрангларини очиб ташлаб, уларни Масиҳнинг халқига намоён этишга хизмат қилаётган барча масиҳийлар, Худога хизмат қилиш йўлида буюк итоаткорлик ҳамда “кўплаб кўз ёшлар ва синовлар”га дучор бўладилар, деб таъкидлаган ҳаворий Павлуснинг гувоҳликларига кўшилишлари мумкин.УК 446.3

    Иблис ўзининг айёр ва шиддатли васвасалари билан Масиҳга ҳамла қиларди, аммо ҳар гал у мағлуб бўларди. Исо бизнинг манфаатимиз учун жанг килган: У эришган ғалабалар бизга ҳам ғалабага эришишимизга ёрдам берди. Ким Масиҳга ёрдам сўраб мурожаат килса, У ҳаммага ёрдам қўлини узатади. Иблисга бўйсунишни хоҳламаган инсонни у мағлуб қилолмайди. Шайтон инсон иродаси устидан ҳоким эмас ва уни гунох қилишга мажбур этолмайди. Инсонга иблис ҳар қанча озор бериши мумкин, бироқ уни таҳқирлай олмайди. Масиҳнинг ғалабасидан руҳланган Унинг издошлари гуноҳ ва иблисга қарши мардона ва жасорат билан курашишлари даркор.УК 447.1