Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents
Улуғ Кураш - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    32-боб - Иблис тўрлари

    Мана, олти аср мобайнида Масиҳ ва иблис ўртасида давом этиб келаётган буюк кураш, ниҳоясига етиб қолмоқда. Инсонни қутқариш режасини барбод қилиш ва Масиҳ издошларини ўз тўрларига илинтириш мақсадида, иблис ўзининг хаттиҳаракатларини ўн баравар оширди. Унинг мақсади - то Масиҳнинг воситачилик хизмати якунланиб, гуноҳ учун энди бошқа жазо берилмагунга қадар, одамлар тавба қилишларига имкон бермай, уларни зулматда тутиб туришдир.УК 454.1

    Иблиснинг макрига қарши чиқишга одамлар бирор бир чора кўрмаганларида, дунё ва жамоатда бепарволик, эътиборсизлик руҳи ҳукм сурганда, шайтоннинг кўнгли тинч бўлади. Ёвуз иблис ўзи банди қилиб олган одамлардан айрилиб қолиши мумкинлигини у яхши билади. Бироқ инсонлар абадият билан боғлиқ бўлган муаммолар ҳақида ўйлай бошлаганларида, ҳамда қалбда: “Нажот топиш учун мен нима қилишим керак?” деган савол туғилганда, иблис шу заҳотиёқ сергак тортади ва тинчини йўқотади. Масиҳ ҳокимиятига ва Муқаддас Руҳнинг таъсирини бартараф этишга ҳаракат қилиб қолади.УК 454.2

    Муқаддас Китобда айтилишича, кунларнинг бирида самовий мавжудотлар Худонинг ҳузурида ҳозир бўлганларида, уларнинг орасида шайтон ҳам бор эди (қаранг: Аюб 1:6). Шайтон Абадий Шоҳ ҳузурига бош эгиб бўйсуниш учун эмас, балки солиҳларга қарши ўзининг ёвуз режасини амалга ошириш учун келганди. Айнан ана шу мақсад билан у ибодатда қатнашади. Кўринмас бўлгани учун, бор кучи билан ибодат қилаётганларнинг қалбини эгаллаб олишга интилади. Моҳир қўмондон сингари у олдиндан режа тузиб қўяди. Воиз бутун вақтини Битикни ўрганишга қаратаётганини билган шайтон, ўзининг диққатэътиборини бўлажак ваъзнинг мавзусига йўналтиради. Сўнгра одамлар Хушхабар моҳиятига era олмасликларини назарда тутган ҳолда, бу масалада уларни чалғитиш учун иблис бор кучини, ҳийла-найрангларини, макри ва санъатини ишга солади. Огоҳлантиришга ниҳоятда муҳтож бўлганлар бошка бир ишлар билан банд бўлиб қоладилар, ёки бошқа ҳолатлар уларни банд қилиб қўяди. Шунинг учун ҳам ҳаётда ҳаводай зарур бўлган бебаҳо сўзларни улар эшитмай қолишлари мумкин.УК 454.3

    Халқни қамраб олган руҳий зулмат Худо хизматкорларини қийнаётганини шайтон кўрди. Илоҳий марҳамат ва кучгина эътиборсизлик, лоқайдлик ва бепарволик зулматини тарқатишини илтижо қилаётган уларнинг ҳақиқий ибодатларини ёвуз руҳ эшитиб турарди. У янги куч-ғайрат билан ўзининг васвасага солувчи тўрини тўқий бошлайди. Одамлар эшитиши ва амал қилиши керак бўлган йўлдан уларни адаштириш ва бефарқ қилиш учун иблис турлича ҳийла-найрангларни ўйлаб топиб, уларни васвасага солади.УК 455.1

    Ибодат қилишдан ва Битикни ўқишдан воз кечган ҳар бир кимса иблиснинг ўлжаси бўлишини, у яхши билади. Шуиинг учун у нима қилиб бўлса ҳам, инсон онгини эгаллаб олмоқчи бўлади. Кўпинча шундай одамларни ҳам учратиш мумкинки, улар ўзларини тақводор, деб ҳисоблашларига қарамасдан ҳақиқатни ўрганиш билан машғул эмаслар, балки бошқаларнинг камчиликларини ва хатоларини топиш билан оворадирлар. Шундай одамлар шайтоннинг ўнг қўли ҳисобланадилар. Биродарларни айбловчилар ниҳоятда кўп, айниқса, Раббий Ўз хоҳиш-иродасини амалга оширганда улар янада фаол бўлиб кетадилар, ҳақиқий имонлилар эса Раббийнинг иродасини бажариб, Унга хизмат қилишга интиладилар. Ҳақиқатга итоат этувчиларнинг хатти-ҳаракатларини иблис малайлари бузиб, сохта талқин қиладилар. Масиҳнинг самимий, оташин ва ғайратли хизматкорларини улар ёлғончи ёки гумроҳ қилиб кўрсатадилар. Улар солиҳларнинг ҳар бир олижаноб ва эзгу ишлари мазмун-моҳиятини ёлғон деб ҳисоблаб, ҳали тажрибасиз ва имонда тасдиқланмаганларнинг онгига турли-туман бўхтонларни сингдирадилар ҳамда адоват уруғини сочадилар. Қулай фурсат юзага келиши биланоқ улар пок ва эзгу ишларни сохта ва қабиҳ ишлар сифатида намоён этишга ҳаракат қиладилар.УК 455.2

    Аммо шундай одамларга нисбатан ҳеч ким бехабар қолмаслиги керак. Бундайлар кимнинг болалари эканликларини, улар кимнинг ортидан бораётганларини ва кимнинг хизматини бажараётганларини билиб олиш қийин эмас. “Уларни меваларидан билиб олиш мумкин” (Матто 7:16). Улар биродарларни айбловчи, ёвуз қотил шайтон сингари бўлиб қоладилар.УК 455.3

    Фирибгарнинг ҳар қандай вақтда ва турлича усуллар билан қалбларни ром этишга тайёр турган малайлари жуда кўп. Улар иблис ҳалок қилмоқчи бўлганларнинг ақл-идрокига мос келувчи ҳар хил бидъатларни тўқиб чиқаришга устаси фаранг бўлиб кетганлар. Шайтоннинг мақсади - Жамоатга сохта, нопок одамларни олиб киришдир, чунки айнан шундайлар Худо ишининг муваффақиятга эришишига ишонганларда шубҳагумон туғдириб, халақит берадилар. Кўплаб одамлар Худога ва Унинг Каломига нисбатан ҳақиқий ишончга эга бўлмасалар-да, ҳақиқатнинг баъзи бир қонун-қоидаларини тан оладилар, шунинг учун имонли ҳисобланиб, ўзларининг хато фикрларини рухий ҳақиқат сифатида кўрсатиш имконига эга бўладилар.УК 455.4

    Шайтон айниқса, куйидагича шиордан фойдаланган ҳолда, катта муваффақиятга эришади: одамлар нималарга ишонишлари муҳим эмас. Севги ила қабул қилинган ҳақиқат қалбни ёритишини фирибгар яхши билади, шунинг учун у ҳар доим ҳақиқатни сохта хушхабар ва назария, турли-туман чўпчаклар билан алмаштиришга интилади. Қадимдан Худонинг хизматкорлари сохта устозларга қарши мунтазам равишда курашиб келганлар. Каззобларнинг ўзлари нафақат гуноҳкор, балки қалбларни вайрон этувчи, ҳамда васваса манбаи бўлганлар. Илёс, Еремиё, Павлус одамларни Худонинг Каломидан қайтарганлар билан аёвсиз ва қаттиқ жанг қилганлар. Иблис учун инсон нимага ишонишининг фарқи йўқлигини агар инобатга оладиган бўлсак, муқаддас ҳақиқат ҳимоячиларининг кенг тасаввурларини қўллаб-қувватловчи одамларни учратиш ниҳоятда мушкул эди.УК 456.1

    Битикнинг номаълум, ўйлаб тўқилган сохта изоҳлари, масиҳий оламда бизга дуч келаётган диний эътиқод борасидаги бир-бирига қарама-қарши бўлган кўплаб назариялар - буларнинг ҳаммаси муғомбир ёлғончи фаолиятининг натижасидир. Шайтон шу тарзда одамларни довдиратишга ва ҳақикат йўлидан адаштиришга интилади. Ҳозирги замон масиҳий жамоатларидаги зиддиятлар маълум даражада, Хушхабарни нотўғри тушунтириш ва кенг тарқалган урф-одатлар, ҳамда турлича маросимларни бузиб талқиш қилиниши билан изоҳланади. Чунки сохта тасаввурларни у ёки бу ёқиб қолган назарияга мослаб, ўзгартириб юбориш мумкин. Худонинг Каломини диққат ила ўрганиш ва Унинг иродасини тавозе билан амалга оширишгa интилиш ўрнига, кўплаб одамлар кандайдир ўзгача ва ғайритабиий хусусиятларни излайдилар.УК 456.2

    Сохта таълимотларни ва номасиҳий урф-одатларни тасдиқлаш учун Муқаддас Битик контекстидан айрим жойлар юлиб олинади, баъзида ўз фикрини тасдиқлаш сифатида оятларнинг фақатгина биринчи қисмидан цитата келтирилади, аслида эса оятларнинг иккинчи қисми айтилганларнинг ҳаммасини тўғридан тўғри инкор этади. Илоннинг макридан фойдаланган одамлар бирбирига умуман боғлиқ бўлмаган ибораларни ортиқча тафсилотлар билан тўлдириб, уларни ўзларига ёққанича талқин қиладилар. Шундай қилиб, кўпчилик ихтиёрий равишда Худонинг Каломини бузиб кўрсатади. Жонли таассуротларга эга бўлган яна бошқа инсонлар Муқаддас Битикдаги образлар ва тимсолларга мурожаат қилар эканлар, уларни ўзларининг орзу-хаёлларига кўра тушунтирадилар. Аслида, Муқаддас Китоб ўзини ўзи очиб беради. Буни инобатга олмаган сохта масиҳийлар ўз уйдирмаларини Инжил таълимоти сифатида кўрсатишга интиладилар.УК 456.3

    Агар Муқаддас Битикни ибодатсиз, нурга интилувчи итоаткор руҳсиз ўрганилса, бу ҳолда энг содда ва равон ҳақиқатлар ҳам энг қийинлари сингари нотўғри қабул қилинади. Папа ҳокимияти бошлиқлари Муқаддас Китобдан уларнинг мақсадларига мос бўлган жойларини танлаб оладилар, сўнгра ўз ихтиёрларига кўра уларни талқин қиладилар. Мустақил равишда Муқаддас Китобни ўрганишни ва унинг муқаддас ҳақиқатларини билишга интилганларни йўлдан уриб, китобдан олинган парчаларни нотўғри изоҳлаган ҳолда, уни фосиқлар халққа ҳавола қиладилар. Муқаддас Китоб аслида қандай бўлса ёки қандай ўқилса, ўша кўринишда етказилиши лозим. Битик ҳақиқатлари борасида нотўғри тасаввурларга эга бўлгандан кўра, у ҳақда ҳеч нима билмаслик маъқулдир.УК 457.1

    Муқаддас Китоб - Яратувчининг хоҳиш-иродасини билишга интилганларнинг барчаси учун қўлланмадир. Худо инсонларга “аён қилинган башоратни” берган. Фаришталар ва ҳаттоки Масиҳнинг Ўзи ҳам, Дониёр ва Юҳаннога яқин келажакда юз берадиган воқеани тушунтирганлар. Нажот топишимизга оид бўлган муҳим ҳақиқатлар сирлигича қолмади. Ҳақиқат изловчиларда шубҳа-гумон уйғотмаслик ва хижолат қилиб қўймаслик мақсадида, ҳақиқатлар бизга ўзгача тарзда очиб берилди. Раббий пайғамбар Хабаққуқ орқали деди: “Сенга аён қилган сўзларни тош лавҳаларга аниқ қилиб ёз, югуриб кетаётган одам уни бир қарашданоқ ўқий оладиган бўлсин” (Хабаққуқ 2:2). Худонинг Каломини ким ибодат билан ўқиса, ҳаммага тушунарли бўлади. Ҳар бир содиқ, пок қалб ҳақиқат нурига етишади: “Солиҳлар йўлига нур сочилгай” (Забур 96:11). Ва ҳеч бир жамоат, агар унинг аъзолари “беркитилган хазина”ни ахтарганларидек ҳақиқатни изламаса, мукаддасликда юксала олмайди.УК 457.2

    Қарашларнинг кенглигига бўлган даъват, қўл қовуштириб ўтирмай, ўз мақсадига эришишга ҳаракат қилаётган буюк фирибгарнинг ҳийла-найранглари кўплаб одамларнинг кўзини кўр қилиб қўйди. Муқаддас Китоб таълимотларини шайтон одамларнинг дунёвий фикр-мулоҳазалари билан алмаштиришнинг уддасидан чиққанда, Илоҳий Қонун инкор этилади, жамоатлар эса эркинликка эга бўлдик деб ўйлаб, гуноҳ бандиси бўлиб қоладилар.УК 457.3

    Илмий янгиликлар кўпчилик учун лаънатга айланди. Илм ва фан соҳасида очилган янгиликлар туфайли олам узра ёруғлик нурларининг сочилишига Худо ижозат берди. Аммо буюк алломалар ҳам, агар улар Худонинг Каломига таянмасалар, илм-фан ва ваҳий ўртасидаги ўзаро боғлиқликни тушунишга интилиб, боши берк кўчага кириб қоладилар.УК 457.4

    Моддий ва маънавий дунё борасидаги инсоний билимлар номукаммал ва тўлиқ эмас, шунинг учун ҳам кўпчилик ўз илмий қарашларини Муқаддас Китоб таълимоти билан уйғунлаштира олмайди. Кўпчилик тахминий тушунча ва тасаввурларни илмий исбот-далиллар сифатида қабул қилади, ҳамда Худонинг Каломи ана шу “билим” дейилган пуч фикрлаш (1 Тимофейга 6:20) орқали исботланиши керак, деб ўйлайди. Улар Яратувчи ва Унинг фаолиятини ўрганишга, буларнинг ҳаммасини табиий қонун-қоидалар билан тушунтириб бериш кучига эга эмаслар. Қадимги ва Янги Ахд гувоҳликларининг ишончли эканлигидан гумонсираганлар, кўпинча яна бир қадам ташлаб, беқиёс кучқудратни табиат билан боғлайдилар ва Худонинг борлигига шубҳа билан қарайдилар. Ишонч умидидан жудо бўлганлар, гумроҳликка юз тутиб ҳалокатга учрайдилар.УК 458.1

    Шундай қилиб, кўпчилик ишончэътиқод йўлидан адашиб иблиснинг асирига айланади. Одамлар ўз Яратувчиларидан донороқ бўлишни хоҳлайдилар; дунёвий фалсафа абадиятда ҳам ошкор бўлмайдиган сиру саноатни билишга ва тушунтиришга интилади. Агар инсоният Раббийнинг Ўзи ва Ўз режалари тўғрисида унга аён этилган ҳақиқатларни билишга ҳаракат қилганда эди, Яҳвенинг шоншуҳрати, кучи ва қудрати ҳақида тўғри тушунчага эга бўларди. Ана шунда одамлар ўзларининг нотавон эканликларини англаб, уларга ва уларнинг фарзандларига берилган ҳақиқатларга қаноатланган бўлар эдилар.УК 458.2

    Иблиснинг энг моҳирона ҳийласи шундан иборатки, у Раббий бизга очиб бермоқчи бўлмаган билим соҳасида турли тахмин-гумонларни ўйлаб топишга одамларни ундайди. Мана шу сабабдан Люцифер ҳам осмондан қувилган. Худо Ўз сиру саноатидан Люциферни хабардор қилмаганига у қаршилик кўрсатди, фариштага аён қилинган ва ишониб топширилган юксак хизматни у мутлақо менсимади. Унга яқин бўлган фаришталар орасига адоват уруғини сочди, уларнинг ўлишига сабабчи бўлди. Ҳозирги пайтда ҳам у айнан ўша ёвуз руҳ орқали одамларни йўлдан уришга ҳаракат қилмокда ва Худонинг тўғридантўғри кўрсатмаларини қабул қилмасликка ундамокда.УК 458.3

    Муқаддас Китобнинг аниқ ва юзхотир қилмайдиган ҳақиқатларини қабул қилишни истамаганлар, ўз виждонларини тинчитиш мақсадида кўнгилларига хуш келадиган чўпчакларни мунтазам равишда ўйлаб топмоқдалар. У ёки бу таълимот динийлик, ўз-ўзидан воз кечиш ва итоаткорликни қанчалик кам талаб этса, у шунчалик хайрихоҳлик билан қабул қилинади. Инсонлар ўз ақл-идрокларини шаҳвоний истаклар хизматига йўллайдилар ва шу билан уларни заифлаштирадилар. Чин дилдан Илоҳий рахнамоликни илтижо қилиб, тавба-тазарру ила Битикни ўрганиш ўрнига ўзларини бенихоят доно деб ҳисоблаб, ҳеч кимни ва ҳеч нарсани менсимадилар, натижада зулмат кучидан химоясиз бўлиб колдилар. Шайтон эса уларнинг истакларини қондиришга тайёр. Пайтдан фойдаланган ҳолда, иблис уларга ҳақиқат ўрнига ёлғонни тиқиштиради, яъни сингдиради. Айнан шу тарзда папа ҳокимиятидагилар инсонларнинг онгини эгаллаб олганлар, тавба-тазарру ўз ичига хочни олгани учун одамлар ҳақиқатни инкор этганлар, протестантлар ҳам ўша йўлдан бормоқдалар. Тирикчилик ташвишларини ва дунёвий ҳузур-ҳаловатни Худонинг Каломини ўрганишдан устун кўйганлар, дунёдан ажралиб қолмаслик учун ҳар қандай даҳшатли бидъатни Муқаддас Китобнинг ҳақиқати сифатида қабул қилишга тайёрдирлар. Ким ўжарлик билан ҳақиқатни инкор этса, ҳар қандай гумроҳликка қадам қўйган бўлади. Бир хатоликка қўрқув ила қараган инсон бошқасини осонликча қабул қилиб олаверади. Ҳаворий Павлус шундай одамлар ҳақида дейди: “Бу кишилар ҳақиқат севгисини қабул килмаганлари учун ҳалок бўладилар... Ана шу сабабдан Худо уларга алдовчи бир куч юборади, улар эса ёлғонга ишониб кетади... Ҳақиқатга ишонмаган, ноҳақлик қилишдан завқланадиган барча одамлар тегишли жазосини оладилар” (2 Салоникаликларга 2:10-12). Мана шу огоҳлантиришни ёдда сақлаган ҳолда, у ёки бу таълимотни қабул қилишда, бениҳоят эҳтиёт бўлишимиз керак.УК 458.4

    Буюк фирибгарнинг кучли васвасалар хазинаси орасида спиритизмнинг сохта таълимоти ва ёлғондакам башоратлар мавжуд. Кутилмаган жойларда иблис нур фариштаси кўринишида келиб, ҳамма жойга тўр ташлайди. Агар одамлар Худонинг Каломини ибодат орқали қунт билан ўрганганларида эди, улар зулматда қолмасдилар ва сохта таълимотга берилиб кетмасдилар. Бироқ ҳақиқатни инкор этиб, улар ёлғон қурбонига айланадилар.УК 459.1

    Яна бошқа хавфли хато Масиҳнинг Илоҳийлигини ва оламга келгунга қадар Унинг борлиги ҳақидаги фикрни инкор этишдан иборат. Бу таълимотни Худонинг Каломига нисбатан ўзининг қатьий ишончини билдирганлар ҳам бажонидил қабул қилганлар. Бироқ Нажоткоримизнинг Ота билан ўзаро муносабати борасида, Унинг Илоҳий моҳияти ва олдиндан мавжудлиги ҳақидаги аник таълимотга бўлган уларнинг ишончи мутлақо зиддир. Бундай таълимотни атайлаб, ихтиёрий равишда Муқаддас Битикни сохталаштиришни хоҳлаганлар қабул қилиши мумкин. Ушбу нуқтаи назар нафақат Қурбонликнинг нажот бериш ҳакидаги инсон тасаввурини камситади, балки Худонинг юборган ваҳийси ҳисобланмиш Муқаддас Китобга бўлган ишончга путур етказади. Шунинг учун ҳам бу таълимот ниҳоятда хавфли ва уни инкор этиш жуда оғир. Инсонлар Масиҳнинг Илоҳийлиги ҳақидаги Худо Каломи гувоҳликларини инкор этганлар, уларни бундай фикрдан қайтариш қийин. Ҳеч бир аниқ исбот-далиллар уларга таъсир этмайди: “Инсон ўзининг туғма ҳис-туйғулари билан Худо Руҳи ўргатган нарсаларни қабул қила олмайди. У буларни тушунмагани учун тентаклик ҳисоблайди. Зеро Илоҳий ҳақиқатни Илоҳий Руҳ ёрдамида муҳокама қилиш лозим” (1 Коринфликларга 2:14). Бу хато фикрга қўшилган ҳеч бир инсон Масиҳнинг феъл-атвори ва Унинг миссияси борасида ёки одамзодга нажот бериш тўгрисидаги Худонинг қудратли режаси ҳақида тўғри тасаввурга эга бўлмайди.УК 459.2

    Яна бошқа ёвуз, зарарли ва кенг тарқалган гумроҳликлар мавжуд. Кўпчилик, аслида иблис мавжуд эмас, Битикда унинг исми ёмон одамларнинг фикрларини ва хоҳишистакларини белгилаш учун эсга олинади, деб ҳисоблайди.УК 460.1

    Масиҳнинг оламга Иккинчи бор келиши - инсон ўлганидан кейин уларнинг ҳар бирига Унинг зоҳир бўлишидир, деган тасаввур ҳам сақланиб қолган. Масиҳнинг самовий устунларда келишини кутаётганларни бу ёлғон чалғитади ва эсанкиратиб қўяди. Узоқ асрлар давомида иблис бир неча бор пичирлаб: “У берк хоналарда” (Матто 24:26), дерди. Ана шу ёлғон сўзларга ишонганларнинг ҳаммаси ҳалок бўлди.УК 460.2

    Ибодат қилишга ҳеч қандай зарурат йўқ, деб таълим беради дунёвий донишмандлик. Олимларнинг таъкидлашича, қилинган самимий илтижо ва ибодатга ҳеч қандай амалий жавоб бўлмайди, агар шундай мўъжиза юз берса қонун бузилади, шунинг учун ҳам мўъжизалар мавжуд эмас. Дунё, деб айтади улар, маълум қонун-қоидалар орқали бошқарилади, уларга қарши Худо ҳеч нима қила олмайди. Шу тарзда, Раббийни Унинг Ўзининг қонунларига тобе қилиб тасвирлайдилар, гўёки Илоҳий эркинлик Илоҳий қонунларнинг таъсиридан мустаснодай. Бу каби таълимотлар Муқаддас Китоб гувоҳлигига зиддир. Наҳотки Масиҳ ва Унинг ҳаворийлари мўъжизалар кўрсатмаган бўлсалар? Бугунги кунда ҳам мурувватли Нажоткор тирик ва ерда яшагани каби, У олдингидай ишонч ибодатига жавоб қайтаришға тайёр турибди. Табиийлик ғайритабиийлик билан ёнмаён. Самимий ибодатимизга жавоб қайтариш, албатта, ибодатсиз биз унга эриша олмасдик - Худо режасининг бир қисмидир.УК 460.3

    Бугунги кунда масиҳий жамоатларда қанчадан-қанча сохта таълимотлар ва тўқиб чиқарилган ғоялар ҳукмрон! Худо Каломи туфайли ўрнатилган қонун-қоидаларнинг бирортасини инкор этиш қанчалик мудҳиш оқибатларга олиб келиши мумкинлигини тасаввур ҳам қилиш кийин. Шундай йўл тутишга қарор қилганлар ҳам, биргина ҳақиқатни инкор этиш билан кифояланадилар. Кўпчилик ҳақиқатнинг қонун-қоидаларини бирин-кетин инкор этиб бораверади, токи охироқибатда шундай одамлар ҳақиқий бидъатчи, гумроҳларга айланиб қолмагунларича, ўзларини тўхтата олмайдилар.УК 460.4

    Оммабоп илохиётдаги хатоликлар кўплаб масиҳийларни Муқаддас Китобдан скептицизмга, яъни ишончсизликка бошлади. Адолат, раҳм-шафкат ва эзгулик - булар буюк қадриятлардир. Инсонга, улар Муқаддас Китобни оёқ ости қилмокдалар, деб уктирилса, у умуман Худонинг Каломидан воз кечади.УК 461.1

    Иблис ҳам ана шундай мақсадни кўзлайди. У инсонда Худога ва Унинг Каломига бўлган ишончни йўқ қилишга астойдил интилади. Иккиланиб, саросимага тушган бутун бошли катта қўшинни шайтон бошқаради, у ўз томонига имкон қадар кўпроқ одамларни жалб этишга ҳаракат қилади. Ишончсизлик модага кириб келяпти. Инсониятнинг катта жамияти Илоҳий Каломга ва унииг Муаллифига шубҳа билан карайди, чунки у гунохдан нафратланади ва гуноҳни айблайди. Илоҳий талабларга бўйсунишни хоҳламаганларнинг ўзлари, Унинг обрў-эътиборини туширишга интиладилар. Бундай одамлар Битикда ёки айтилаётган ваъзда хатоларни топиш учун Муқаддас Китобни ўқийдилар ёки ваъзни тинглайдилар. Жуда кўплаб одамлар ўз бурчларига нисбатан бепарво қарашларини оқлаш учун ҳам гумроҳ ва бидъатчи бўлиб кетадилар. Яна бошқаларни ишончсизликка манманлик ва бекорчилик етаклайди. Енгил ҳаётни бениҳоят яхши кўрувчилар иззат-ҳурматга лойиқ ҳеч нарса қилолмайдилар. Илоҳий ҳақиқат эса улардан курбонликни ва ихтиёрий равишда ўз манфаатларидан воз кечишни талаб этади, улар эса Муқаддас Китобни танкид қилиб, ўзларини донишманд қилиб кўрсатмоқчи бўладилар. Илоҳий доноликдан бехабар бўлган, бизнинг чекланган онгимиз кўп нарсагa етишишга қодир эмас. Шунинг учун хам бу каби одамлар танқид қилиш учун ҳар доим баҳона топадилар. Яна бошқалар эса шубҳа билан қараш, гумроҳлик ва ишончсизлик томонида туришни хайрли иш, деб ҳисоблайдилар. Бир қарашда, самимий бўлиб кўринган бу одамларнинг асл моҳияти - манманлик ва такаббурлик ниқоб остига беркитилган. Кўпчилик Муқаддас Битикда одамларни боши берк кўчага олиб кирадиган матнларни ахтариб топиш билан овора ва шундан улар роҳатланадилар. Баъзилар, бахслашишни яхши кўрганлари учун олдинига танқидчилик ва асоссиз айб лаш билан шуғулланадилар, мана шу йўсинда иблиснинг тўрига илиниб қолаётганларини тушунмайдилар. Лекин бир марта ўзларининг ишончсизликларини овоз чиқариб тан олганларидан кейин, мана шу нуқтаи назарда туришни ўз бурчлари, деб биладилар. Шундай қилиб, улар нопок шайтон билан бирлашиб, олдиларидаги жаннат эшикларини ёпиб қўядилар.УК 461.2

    Раббий Ўзининг Илоҳий моҳияти борасида Ўз Каломида етарлича даражада исботлар келтирган. Бизга нажот ҳадя этувчи буюк ҳақиқатлар аниқ ва қатъий баён этилган. Ҳаммага ваъда қилинган Муқаддас Руҳ ёрдамида ким Уни қидирса, ҳар бир инсон мустақил равишда мана шу ҳақиқатларга етишиши мумкин. Худо одамларга мустаҳкам пойдевор инъом этди, мана шу пойдеворга барча ўз ишончини барпо этиши мумкин.УК 462.1

    Аммо инсоннинг чекланган онги чексиз Худонинг режа ва истакларини тўлиқ тушунишга қодир эмас. Тадқиқот орқали биз ҳеч қачон Худони топа олмаймиз. Унинг улуғворлигини ёпиб турувчи пардани ўзига бино қўйган инсоннинг қўли билан кўтаришга ҳаракат қилишнинг кераги ҳам йўқ. Ҳаворий дейди: “Оҳ, Худонинг саховату ҳикмати ҳамда билимининг чуқурлигини қаранг!” (Римликларга 11:33). Биз билан ўзаро муносабатларда, абадий куч ила бирлаштирган беқиёс севги ва марҳамат Уни бошқараётганини бизга фақатгина тушуниш берилган. Бизнинг Самовий Отамиз бутун жонзотни донолик ва солиҳлик билан бошқармокда, биз руҳан умидсизликка тушишимизга ҳеч қандай сабаб йўқ. Бироқ биз Унинг олдида иззат-ҳурматда тиз чўкишимиз керак. Худо Ўз хоҳиш-иродасини бизнинг ҳузур-ҳаловатимизга етгудек даражада очишга ёрдам беради, аммо “бундан кўпига келсак”, бу ҳолда Унинг қудратли қўли ва севгига тўла қалбига ишонишимиз даркор.УК 462.2

    Худо бизнинг ишончимиз учун етарли даражада асос берганига қарамасдан, ишончсизликка оид бўлган барча далил-исботларни У ҳеч қачон бартараф этмайди. Кимки ўз шубҳа-гумонларини қармоқларга илиб қўйиш учун уларни изласа, албатта топади. Худонинг Каломини қабул қилишдан ва унга риоя этишдан бош тортганлар, то барча тўсиқлар бартараф этилиб, шубҳа қилишга ўрин қолмагунича, ҳеч қачон нурга эга бўла олмайдилар.УК 462.3

    Худога нисбатан бўлган ишончсизлик Унга душманлик қилаётган, ҳамда қайта туғилмаган қалбнинг табиий натижасидир. Аммо ишончни Муқаддас Руҳ илҳомлантиради ва arap ардоқланса, у ўсиб мустаҳкамланади. Қатъий хаттиҳаракатларсиз ҳеч ким имонда мустаҳкамлана олмайди. Ишончсизлик қўллаб-қувватланса, у кучайиб бораверади. Ва агар одамлар ўзларининг ишончини мустаҳкамлаш учун Худо берган исботлар ҳақида фикр юритсалар, ёҳуд иккиланиб, турлича камчиликларни излаб топишга ҳаракат қилсалар, бу ҳолда улар ўз ишончсизликларида янада кўпроқ тасдиқланиб бораверадилар.УК 462.4

    Кимлардир Худонинг ваъдаларидан шубҳаланиб, Унинг ҳузур-ҳаловатига ишонмаса, Уни таҳқирлаган бўлади. Ўз намуналари орқали бошқа одамларни Масиҳга жалб қилиб яқинлаштириш ўрнига, Ундан узоқлаштирадилар. Бундай одамлар мевасиз дарахтга ўхшайди. Таралаётган нурдан улар сербарг ва катта-катта шохлари билан бошқа ўсимликларни тўсиб қўядилар, натижада қуёш нурини кўрмаган ўсимликлар зах сояда сўлиб, куриб кетади. Бундай одамларнинг бутун ҳаёти улариинг ўзларига қарши қаратилган тўхтовсиз гувоҳликлардан иборат бўлиб қолади. Улар шубха ва гумон, ишончсизлик уруғини сочадилар, пировардида, албатта, шунга яраша ҳосил оладилар.УК 463.1

    Шубҳа-гумонлардан чин дилдан ҳалос бўлишни истаганлар учун фақатгина бир йўл бор: қандайдир бемаъни саволларни ўйлаб топиш ва ўзлари тушунмаган нарсаларни танқид килиш ўрнига, аллақачон уларга ёғилаётган нурга йўл очишлари керак. Ана шундагина янада ёрқин нур уларни руҳлантиради. Улар ўзларига тушунарли бўлган вазифаларни бажаришлари лозим, мана шундай ҳолат ҳозирча шубҳа туғдираётган ҳақиқатларни тушунишга имкон беради, сўнгра мана шу ҳақиқатларга мувофиқ яшаш даркор.УК 463.2

    Иблис шунақанги моҳирлик билан яширинган қалбаки ҳақиқатни етказиши мумкинки, ўзидан воз кечишдан ва қурбонлик келтиришдан холи бўлган, алданишга тайёр турган ҳар бир кимса уни чин ҳақиқат сифатида қабул қилади. Аммо ҳар қандай ҳолагда ҳам ҳақикатни билишгa интилган қалбни, у ўз ҳукмига бўйсундиришининг асло имкони йўқ. Масиҳ - ҳақиқатдир, “У дунёга келаётган ҳамма одамзодни ёритувчи ҳақиқий нур” (Юҳанно 1:9). Инсонларга ҳар қандай ҳақиқатга йўл-йўриқ кўрсатиш учун, ҳақиқат Руҳи юборилган. Худонинг Ўғли ишонч билан дейди: “Сўраб туринг, сизга берилади. Излаб туринг, топасизлар”. “Ким Унинг иродасини бажаришни истаса, бу таълимот Худоданми, ёки Мен Ўзимдан гапиряпманми, билиб олади” (Матто 7:7; Юҳанно 7:17).УК 463.3

    Иблис ва унинг малайлари Масиҳ издошларига қарши тузилаётган кўплаб фитналарнинг ҳаммасидан хам улар хабардор эмаслар. Осмонда ўтирган буюк Зот ана шу маккор ҳийла-найрангларни орқага қайтаради ва уларнинг ёрдамида Ўзининг эзгу ишларини амалга оширади. Раббий азобуқубатларнинг юзага келишига йўл қўяди. У одамларнинг руҳан тушкунликда ва дард-аламда қолганидан роҳатланиш учун эмас, балки Унинг халқи оловли синовлардан ўтиб, сабр-бардошли бўлишини У ниҳоятда хоҳлайди. Қолаверса, азоб-уқубатлар гуноҳ устидан ғалаба қозониш учун жуда керак бўлади. Агар У халқни васвасалардан асраганида эди, бу Унинг шон-шуҳратига ва мантиққа мос келмасди, чунки синовларнинг асл мақсади - барча гумроҳликларга қарши чиқишга одамларни ўргатишдан иборат.УК 463.4

    Агар биз тоат-ибодатда бўлиб ўз гуноҳларимиздан воз кечсак ва Раббийнинг ваъдаларига ишонч билан ўз даъвогарликларимизни намоён этсак, ҳеч бир ўтакетган нобакор, бирор бир шайтон Худонинг ишига тўсқинлик қила олмайди, ёки бизни Раббийдан ажратиб юборолмайди. Ҳар бир васвасага, ҳар қандай қарши ҳаракатга, хоҳ у сирли ёки хоҳ ошкора бўлсин, унга қаршилик кўрсатиш мумкин. “Қудрат билан эмас, куч билан эмас, Менинг Руҳим ила ишларинг юришади, - дейди Сарвари Олам” (Закариё 4:6).УК 464.1

    “Чунки Худованднинг кўзи солиҳлардадир, солиҳлар фиғонига У қулоқ солар... Агар яхшилик қилишга бел боғласангиз, сизларга ким озор берар эди?” (1 Бутрус 3:12, 13). Катта ҳақ эвазига ваъдаларга учган Балом Исроилга қарши фолбинлик қилди, Раббийга қурбонликлар келтириб, Унинг халқига лаънат келтиришни хоҳлади. Илоҳий Руҳ бу ёвузликнинг йўлини тўсди ва Балом ҳитоб қилиб деди: “Худо лаънатламаганни мен қандай лаънатлайин?! Эгамиз қарғамаганни қандай қилиб қарғайин?!” “Мен ҳам тўғри одам каби оламдан ўтай, Илойим, бўлсин уларникидай охиратим бахайр”. Яна бир қурбонлик келтирилганда, нопок пайғамбар деди: “Худо менга берди дуо сўзларини, ўзгартира олмайман мен Худонинг баракасини. Мен Исроилнинг келажагини кўряпман, Ёқуб насли бошига кулфат тушмас, бу халқ бирор кўргулик кўрмас. Эгаси Худо уларнинг орасида, Шоҳ, дея олқишлар Уни ҳамма”. «Ёқуб наслига қарши сеҳр-жоду йўқ, Исроилга қарши фолбинлик йўқ. Одамлар Ёқуб насли ҳақида, Исроил тўғрисида: “Қаранглар, Худо нималарни қилган”, деб айтишар”. Учинчи бор қурбонгоҳлар қурилди, Балом яна Исроилни лаънатламоқчи бўлди. Аммо пайғамбар Худонинг Руҳи айтмоқчи бўлган гапларни айтди, Ўзининг танлаб олинган халқининг фаровонлигини эълон қилиб, унинг ёвуз душманларини қоралади. “Сени дуо қилганлар барака топар, сени лаънатлаганлар лаънати бўлар!” (Саҳрода 23:8, 10, 20, 21, 23; 24:9).УК 464.2

    Ўшанда Исроил халқи Худога содиқ эди ва у Худонинг Қонунига итоат этиб яшагунга қадар, уни ер ёки дўзахнинг ҳеч қандай ёвуз кучи енга олмаган. Аммо Худонинг болаларини лаънатлаш Баломга таъқиқлаб қўйилганлигига қарамай, у одамларни гуноҳга бошлади ва уларга лаънат ёғдирди. Улар Илоҳий амрларни бузиб, ўзларини Худодан узоқлаштирдилар ва қотил иблиснинг исканжасига тушдилар.УК 464.3

    Масиҳга содиқ энг заиф қалб ҳам зулмат кучига қарши жанг қилиши мумкинлигини ва агар у ўзини ошкора намоён этса, унга муносиб зарба берилишини иблис яхши билган. Шунинг учун иблис хоч аскарларини мустаҳкам қалъадан айёрлик билан чиқариб олишга интилади. Ўзи эса пистирмада беркиниб олади ва унинг ҳудудига қадам босишга журъат этган ҳар бир кимсани ўз малайлари билан қириб ташлайди. Биз итоаткорлик билан Худога ишониб, Унинг барча амрларига риоя қилган такдирдагина, бизга ҳеч нарса таҳдид солмайди.УК 465.1

    Агар инсон бирор кунни ибодатсиз ўтказса, ёки бирор соат ибодат қилмаса, ўзини бехавотир ҳис қила олмайди. Айниқса, биз Раббийнинг Каломини тушунишимиз учун донолик ато этишини Ундан илтижо қиламиз. Муқаддас Битикда йўлдан оздирувчининг барча ҳийла-найранглари ошкор қилинган; унда шунингдек, шайтон билан курашишнинг ҳамма усуллари акс эттирилган. Биз уларнинг ёрдамида муваффақият билан унга қарши чиқишимиз мумкин. Иблис — Муқаддас Битикнинг катта билимдони, у ҳар бир матнни ўзича изоҳлайди ва мана шу сохта изоҳлар орқали бизга тўсқинлик қилишга интилади. Биз ўзимизнинг Худога тобе эканлигимизни унутмаган ҳолда, Муқаддас Китобни итоаткор қалб ила ўрганишимиз лозим. Биз ҳар доим иблиснинг васвасаларига қарши огоҳ туришимиз даркор ва ишонч билан: “Бизни васвасага солмагин!” - деб, ҳамиша ибодатда бўлишимиз керак.УК 465.2

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents