Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents
Улуғ Кураш - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    33-боб - Боқийлик сири

    Инсоният тарихинипг бошланиш даврида иблис бизнинг ота-боболаримизни васвасага солишга ҳаракат қилган. Осмонда исён кўтариб, у ер аҳолисини ҳам Худо ҳукмронлигига қарши курашда қўллаб-қувватлашиии мажбур этишни хоҳлади. Одам Ато ва Момо Ҳаво Худонинг Қонунига бўйсунганларидан ниҳоятда бахтиёр эдилар. Ана шу ҳолатнинг биргина ўзи, осмонда Худонинг Қонуни барчанинг шахсиятига тегиб, Раббийнинг яратганларини хурсандчиликдан жудо қилмоқда, деган шайтоннинг уйдирмаларини рад этади. Бундан ташқари, солиҳ жуфтликка тайёрлаб қўйилган мўъжизавий боғни иблис кўргандан кейин, уни адоват қамраб олади. Уларни гуноҳ қилишга мажбурлашни, шундан сўнг Худодан уларни ажратиб, ўзининг иродасига бўйсундиришга, ҳамда ерни эгаллаб олгач, Худонинг Шоҳлигига қарши турувчи ўз шоҳлигини яратишни шайтон қатъий қарор қилди.УК 466.1

    Агар иблис ўзининг асл моҳиятини намоён қилиб қўйганда эди, у зудлик билан карши зарбага учраши мумкин эди, чунки Одам Aтo ва Мамо Ҳаво бу хавфли душман борасида огоҳлантирилган эдилар; бироқ у ўз ёвуз мақсадларини яширган ҳолда ва албатта, мақсадга эришиш ниятида зулматда ҳаракат қилади. Иблис воситачи сифатида ўшанда жозибадор кўринишга эга бўлган айёр илон орқали Момо Ҳавога мурожаат қилади: “Чиндан ҳам Худо, боғдаги ҳеч бир дарахтнинг мевасидан еманглар, деб айтдимикин?” (Ибтидо 3:1). Агар хотин васвасага солувчи билан мулоқот қилмаганда эди, унга ҳеч нима таҳдид солмаган бўларди, бироқ Момо Ҳаво илон билан гаплашишга журъат этди ва ёвуз ҳийла-найранглар курбонига айланди. Ҳозирда ҳам кўплаб инсонлар айнан шу тарзда алданиб қолмокдалар. Улар Худонинг амрларидан шубҳаланадилар ва уларни инкор этадилар; Раббийнинг амрларига бўйсуниш ўрнига, улар дунёвий таълимотларни қабул қиладилар. Бу таълимотлар иблиснинг кирдикорларидан ўзгача нарса эмас.УК 466.2

    «Хотин илонга деди: “Боғ дарахтларининг мевасидан ея оламиз-у, Худо фақат боғнинг ўртасидаги дарахтнинг мевасини еманглар, унга тегманглар, бўлмаса ўласизлар”, - деди. Илон хотинга: “Йўқ, мутлақо ўлмайсизлар! Чунки Худо биладики, ундан еган куниёқ кўзларингиз очилиб қолади ва Худо каби яхши ва ёмонни биладиган бўласизлар”, - деди» (Ибтидо 3:2-5). Илоннинг таъкидлашича,одамлар Худо каби бўлиб қолар эканлар, доно бўлиб ривожланишнинг янада юксак даражасига кўтарилишлари мумкин. Момо Ҳаво васвасага тушди, сўнг Одам Атони ҳам гуноҳга бошлади. Худо айтган гапларини назарда тутмаган, деган илоннинг сўзларига улар ишондилар; улар ўзларининг Яратувчиларидан гумонсирадилар, Худо уларнинг эркинлигини чеклаб қўйганлигини таъкидладилар, ҳамда Унинг Қонунини бузиб, улар юксакликка эришишга ва буюк доноликка эга бўлишга қарор қилдилар.УК 466.3

    Лекин Одам гуноҳ қилди ва қуйидаги сўзларнинг маъносини тушунди: “Боғнинг ўртасидаги дарахтнинг мевасини еган кунларинг ўласизлар”. Шайтоннинг ишонтиришига кўра, одам ибтидонинг янада юқори поғонасига кўтарилдими? Агар шундай бўлганда эди, қонунни бузиш буюк ҳузур-ҳаловат келтирган бўларди, иблис эса инсон зотининг буюк валинеъматига айланарди. Аммо Раббийнинг ҳукми умуман бошқача маънога эга эканлигини Одам Ато англади. Худонинг айтишича, гуноҳ қилгани учун одам ўзи олинган ерга яна қайтарилади. “Зеро тупрокдирсан ва тупроққа қайтарсан” (Ибтидо 3:19). Шайтоннинг: “Сизларнинг кўзларингиз очилади”, деган гаплари бошқа маънода тўғри бўлиб чикди. Раббийнинг гапига кирмаган Одам Атонинг ва Момо Ҳавонинг ўзлари қилган хатоларига кўзлари очилди: улар ёмонликни англадилар ва итоатсизликнинг аччиқ мевасидан тотиб кўрдилар.УК 467.1

    Адан боғида ҳаёт дарахти ўсарди, унинг мевалари ҳаётни абадий узайтирарди. Агар Одам Худога содиқ қолганда эди, мана шу ҳаёт дарахтидан ўрин олиш ҳуқуқига эга бўлиши ва тоабад яшаши мумкин эди. Аммо гуноҳ қилиб, Одам бу ҳуқуқдан айрилди ва бандага айланди. “Сен тупрокдан олингансан ва тупроққа қайтасан”, деган Илоҳий ҳукм ҳаётнинг тўлиқ тўхтатилишини кўрсатади.УК 467.2

    Итоат қилиш шарти билан ваъда қилинган абадий ҳаёт, гуноҳга йўл қўйилганидан кейин ўз мазмунмаъносини йўқотди. Одам Ато ўзи эга бўлмаган нарсани ўз авлод-аждодларига беролмади. Агар Худо Ўзининг Ўғлини қурбон қилиб, абадий ҳаёт ҳуқуқини инсониятга бермаганида эди, гуноҳкор халқнинг ҳеч қандай умид-ишончи қолмаган бўларди. “Битта одам дастидан дунёда гуноҳ пайдо бўлди, гуноҳдан эса ўлим пайдо бўлди ва бутун инсонларга ўтди”, аммо Исо Масиҳ “ўлимни йўққа чиқарди, ҳаёт ва ўлмасликни эса ойдинликка чиқарди” (Римликларга 5:12; 2 Тимотийга 1:10). Абадий ҳаётга фақатгина Масиҳ орқали эришиш мумкин. Исо шундай дейди: “Кимки Худо Ўғлига ишонса, абадий ҳаётга эришади. Ўғилга ишонмаган одам эса ҳаёт кўрмай, Худонинг ғазабига учрайди” (Юҳанно 3:36). Агар таклиф этилган шартларни ким бажарса, ана шундай инсон ушбу бебаҳо марҳамат эгаси бўла олади. “Яхши ишда қунт қилиб, улуғ қадриятни ва мангуликни излаганларга У абадий ҳаёт ато этади” (Римликларга 2:7).УК 467.3

    Итоатсизлик орқали Одам Атога ҳаёт ваъда қилган ягона маҳлуқот ёлғончи бўлиб чиқди. Аслида, илоннинг Адан боғида: “Сиз ўлмайсизлар”, деб айтган гаплари қалбнинг абадий эканлиги ҳақидаги биринчи башорат бўлган. Бироқ фақатгина иблиснинг обрў-эътиборига асосланган ушбу сўзлар барча масиҳий жамоатларда янграмокда. Кўплаб одамлар бизнинг ота-боболаримиз сингари, бу сўзларни бажонидил қабул қилмоқдалар. Илоҳий ҳукм: “Гуноҳ қилгангина ўлади”, сохталаштирилган ҳолда шундай маънога эга бўлади: “Гуноҳ қилган ўлмайди, бироқ у абадий яшайди”. Одамлар шайтоннинг гапларини нақадар ортиқ даражада ишонувчанлик билан қабул қиладилар, Раббийнинг сўзларига эса шубҳа билан қарайдилар.УК 468.1

    Aгap гуноҳ қилгандан сўнг одамга ҳаёт дарахтидан ўрин олиш рухсат этилганда эди, у абадий яшарди ва шу йўсинда гуноҳ абадийлаштирилган бўларди. Аммо одамзод ҳайдаб юборилди, ҳаёт дарахтига борадиган йўлни қўриқлаш учун Адан боғининг шарқий томонига карублар ва айланадиган алангали қилич қўйилди (қаранг: Ибтидо 3:24). Одам Атонинг авлод-аждодидан бирор бир бандага ана шу йўлдан юришга ва ҳаёт ато этувчи мевага яқинлашишга имкон берилмади. Шунинг учун гуноҳсиз бандалар бўлмайди.УК 468.2

    Аммо гуноҳга кўл урилгандан кейин, иблис инсоннинг табиий равишда ўлмаслигига одамларни ишонтиришни ўзининг фаришталарига амр этди, зеро уларнинг ўзлари гуноҳкор банда дўзахнинг абадий азоб-уқубатига дучор бўлишга ҳукм этилганлигига бошқаларни ишонтира олсинлар. Ҳозирда ўз малайлари орқали ҳаракат қилаётган зулмат беги Худони кек сақловчи зот сифатида намоён этади. Ёвуз бекнинг такидлашича, Худо жаҳаннам ўтида Ўзига маъқул келмаганларни жазолар, ҳамда уларни Худонинг қаҳридан доимо азоб чекишга мажбурлар экан. Гуноҳкорларнинг олов ўтида ёниб азоб чекиши, Яратувчига ҳузур-ҳаловат бағишлашини шайтон қайта ва қайта такрорлайди.УК 468.3

    Минг афсуски, бу душман ўзига хос бўлган хислатлар орқали бутун инсониятнинг буюк Валинеъмати - Яратувчини тасвирлайди. Шафқатсизлик - бу шайтоннинг феъл-атворига хос бўлган хусусият. Аслида, Худо - бу севги; илк ва қудратли исёнчи оламда то гуноҳ уруғини сепгунга қадар, У орқали яратилган бутун мавжудот пок, муқаддас ва гўзал бўлган. Олдинига инсонни душман гуноҳга қўл уришга даъват этади, сўнгра агар шунга эришса, уни ҳалок қилади, - мана шундай душманнинг исми иблисдир. Инсонни ўз ҳукмига бўйсундирган душман ўзининг бузғунчилик ишини давом эттиради; унинг қурбонлари шайтонга қанчалик хурсандчилик келтирадилар! Унга қолса, у бутун инсониятни ўз тўрига илинтирган бўларди. Агар Илоҳий куч аралашмаганда, Одам Ато наслининг бирор бир аъзоси нажот топиш умидига эга бўлмасди.УК 468.4

    Ўз даврида ота-боболаримизни васвасага солгани сингари, иблис бугунги кунда ҳам худди ўша тарзда одамларни енгишга интилмокда. У Яратувчига нисбатан одамларнинг ишончига путур етказиб, Унинг ҳокимиятининг донолиги ва У қабул қилган қарорларнинг адолатли эканлигидан шубҳаланишга барчани мажбур этмокда. Шайтон ва унинг малайлари ўзларининг қахр-ғазаби ва итоатсизлигини оқлаш учун Худони ўзларидан ҳам баттол, ёвуз қилиб кўрсатмоқчи бўладилар. Катта фирибгар ўзига хос бўлган қаттиққўлликда Самовий Отамизни айблашга ҳаракат қилади. У ўзини қурбон қилиб кўрсатиб, адолатсиз ҳукмдорга фақатгина бўйсунишни истамагани учун осмондан қувилган аламдийда каби тасвирлайди. Яҳвенинг қатьий талабларига кўра одамлар адолатли, ниҳоятда юмшоқ табиатли шайтоннинг ҳукмронлигида эркинликка эга бўлишлари ва ҳузур-ҳаловатда яшашлари мумкинлигини душман оламга эълон қилади. Шу тарзда шайтон одамларни васвасага солишга, Худога содиқ бўлган йўлдан адаштиришга муваффақ бўлади.УК 469.1

    Ҳалок бўлган гуноҳкорлар абадий жабр-зулм оловида азоб тортишлари, дунёвий ҳаётнинг қисқа вақтидаги ҳатти-ҳаракатлари учун мангу азият чекишлари ҳақидаги таълимотлар севги, меҳр ва адолат ҳақидаги тушунчамизга қанчалик мос тушмайди. Бироқ бундай таълимот ҳамма жойда тарғиб қилинади ва кўплаб жамоатларнинг ишончэътиқод рамзига айланган. Бир ўқимишли илоҳиётчи доктор шундай дейди: “Дўзахда азоб чекаётганларнинг манзараси солиҳларнинг абадий бахтига янада катта куч бағишлайди. Улар у ерда худди шундай табиатга эга бўлганларни, ўшандай шарт-шароитларда туғилганларни ва мана шундай ачинарли шарт-шароитларга тушганларни, ўзларини иззат-хурматда бўлиб, ҳузур-ҳаловатда яшаётганларини кўрадилар; бундай ҳолат эса - улар нақадар бахтиёр эканликларини тушунишга ёрдам беради”. Яна бошқа илоҳиётчи шундай деган: «Қораловчи ҳукм ғазаб косаси устидан тоабад амалга ошгунга қадар, уларнинг ғазаб-уқубат тутуни марҳамат косаси кўз ўнгида доимо таралиб тураверади. Улар бу бечора мавжудот тарафини олиш ўрнига, шундай деб хитоб қилаверадилар: “Раббий, Сенга ҳамду санолар бўлсин! Омин!”»УК 469.2

    Муқаддас Битикнинг қайси саҳифаларида бундай таълимотни топиш мумкин? Наҳотки осмонда нажот топганлар ҳар қандай раҳм-шафқат ва ачиниш, ҳаттоки оддий инсонийлик ҳиссидан маҳрум этилсалар? Ёки эҳтимол, бу ҳис-туйғулар ўрнини матонатли одамларнинг совуққонлиги ва ваҳшийларнинг кўполлиги эгаллар? Йўқ, яна бир бор йўк, Илоҳий Китобда бунга ўхшаш ҳеч нарса йўқ. Эҳтимол, бундай ғояларни тарғиб қилувчилар ўқимишли ва ҳаттоки пок одамлардир, бироқ улар шайтоннинг ҳийла-найранглари тўрига тушгандирлар. Иблис Муқаддас Битикдаги кучли ибораларни нотўғри талқин қилишга ундаётгандир, у бизнинг Нажоткоримизга эмас, балки ўзига хос бўлган ёвуз ниятларни Муқаддас Китобдан топишга мажбурлаётгандир: “Эгамиз Раббий шундай демоқда: Мен барҳаёт Худо бўлганим ҳақи онт ичиб айтаманки, фосиқнинг ҳалокатидан севинмайман. Аксинча, фосиқлар ёмон йўлидан қайтиб, яшашини хоҳлайман. Эй Исроил, орқага қайт! Ёмон йўлдан қайт! Нима учун ҳалок бўлишинг керак?!” (Ҳизқиё 33:11).УК 470.1

    Айтайлик, гуноҳкорларнинг азобуқубатлари, нола ва фиғонлари уларни дўзах азобида тутиб турган Зотга ёқади, деб тасаввур қилайлик, бу азиятларда қандай маъно бор? Мана шу машаққатли азобларнинг нолаю фиғонлари Беқиёс Севги қулоқларига лаззатли мусиқа бўлиб эшитилиши мумкинми? Таъкидлашларича, гумроҳларнинг чек-чегараси йўк азоб-укубатлари Оламнинг тинчлигини ва хотиржамлигини бузувчи Худонинг гуноҳга нисбатан бўлган нафратидан гувоҳлик беради. Эҳ, нақадар даҳшатли шаккоклик! Бу ҳолда, Худонинг гуноҳга бўлган нафрати, демак, уни абадийлаштириш сабабчиси экан-да! Агар бу илоҳиётчиларга ишонсак, нажот топишдан умид бўлмаган доимий равишдаги азоб-уқубатлар бу қурбонларни янада ғазаблантиради, улар Худони таҳқирловчи сўзларни айтиб аламларидан чиқадилар ва шу тарзда ўз гуноҳларини янада оғирлаштирадилар. Узоқ асрлар давомида гуноҳларнинг янада кўпайиб бориши Худонинг шоншуҳратини юксалтира олмайди.УК 470.2

    Абадий азоблар ўзи билан олиб келган, ҳамда бидъатчилар ҳақидаги таълимотни келтириб чикарган ёвузликларни инсон онги баҳолашга кодир эмас. Севги, меҳрмурувват ва марҳаматга тўлиб тошган Муқаддас Китоб таълимоти ўрнини хурофот ва бидъатларнинг сохта таълимоти эгаллади. Раббийни иблис нақадар нотўғри тасвирлаб берганини инобатга оладиган бўлсак, марҳаматли Яратувчимиздан қўрқишлариға ва ҳаттоки ёмон кўришларига ҳайрон қолиш керакми? Жамоат ваъзлари орқали Худо ҳақидаги қўрқинчли тасаввурларни бутун дунёга тарқалиши, минглаб ва ҳаттоки миллионлаб бидъатчиларни, имонсиз гумроҳларни етиштириб чиқарди. Абадий азоб-уқyбатлар ҳақидаги назария - бу барча халқларга Бобил ичирган қайноқ фаҳшу зино шаробини ташкил этувчи сохта таълимотлардан биридир, ер юзидаги барча халқлар зино шаробидан маст бўлганлар (фаранг: Ваҳий 14:8; 17:2). Масиҳ хизматкорларининг бундай бидъатни қабул қилиб уни тарқатишлари чиндан ҳам сир тутилади. Масиҳ издошлари уни, худди сохта шаббат сингари Римдан ўзлаштириб олганлар. Шунга ўхшаш қарашларни буюк ва меҳрибон одамлар тарғиб қилганликлари ҳам тўғри, аммо улар бизга таралиб турган ҳақиқат нуридан мунаввар бўлмаганлар. Улар фақатгина ўша даврда таралиб турган нур учун масъулият бўлганлар; биз эса ҳозирги кунда ярақлаб турган нур учун масъулмиз. Агар биз Илоҳий Калом гувоҳликларидан юз ўгириб, ота-боболаримиз ўргатгани учунгина сохта таълимотларни қабул қиладиган бўлсак, бу ҳолда Бобилга чиқарилган ҳукм бизга ҳам чиқарилади, зеро биз унинг гуноҳ шаробидан ичмокдамиз.УК 470.3

    Абадий азоб-уқубатлар таълимотидан нафратланган кўплаб одамлар қарама-қарши иштибоҳларга берилиб кетадилар. Муқаддас Битик тасвирлаган Раббий севги ва муҳаббатга, меҳр ва мурувватга тўлганлигини улар кўрдилар, У Ўзининг яратганларини ҳукм қилиб, дўзахнинг абадий оловига ташлаши мумкинлигига асло ишонмайдилар. Қалб ўз табиатига кўра абадийдир, деган нуқтаи назарни қўллабқувватлаган ҳолда, улар шундай хулосага келадилар: бутун инсоният охир-оқибатда албатта қутқарилади. Жуда кўпчилик Муқаддас Китобдаги огоҳлантиришларга итоат эттиришнинг сабабчиси ва қўрқитиш усули сифатида қараб, уларнинг том маънода амалга ошишига ишонмайдилар. Демак, гуноҳкор Илоҳий талабларни назарга илмай, ўзи хоҳлаганича айш-ишратда яшаб, яна Раббийнинг унга нисбатан мурувватли бўлишига умид қилиши мумкин экан-да. Илоҳий ҳузурҳаловатни тан олиб, Унинг адолатли эканлигини менсимайдиган бундай таълимот дунёвий одамларнинг қалбига хуш ёқади ва нопокларни уларнинг гумроҳликлари остида янада ёвузлаштириб бораверади.УК 471.1

    Ҳамманинг нажот топишига ишонганлар ҳалокатга олиб келувчи ўз таълимотларини асослаб бериш мақсадида, Муқаддас Битикни қай тарзда нотўғри талқин қилаётганликларини кўрсатиб бериш учун, уларнинг нуқтаи назарига мурожаат қилишнинг ўзи кифоя бўлади. Бахтсизлик туфайли ҳалок бўлган бир ёшгина имонсизнинг дафн маросимида хизматкор-руҳоний Муқаддас Битикда Довуд ҳақида айтилган матндаги оятни келтиради: “Довуд Омнўннинг ўлимидан тасалли топади” (2 Шохдар 13:39).УК 471.2

    «Мендан кўпинча, - дейди бу руҳоний,шундай деб сўрайдилар: гуноҳга тўла бу оламни тарк этганларни нималар кутади, мисол учун, қилган қотиллигидан сўнг кийимларидаги қонни ювиб улгурмасдан маст ҳолда ўлган жиноятчи, ёки имонга юз буриб, ҳали ҳеч қандай ҳузур-ҳаловатни ҳис этмаган мана шу ёшгина йигитча сингарилар? Муқаддас Битик мана шундай даҳшатли муаммони ҳал этишидан, биз тўлиқ қониқиш ҳис қиламиз. Омнўн ўтакетган даражада гуноҳкор одам бўлган; у тавба қилмаган гуноҳкор эди; Омнўн шароб ичиб, сархуш бўлиб ётганда, Абсаломнинг хизматкорлари томонидан унинг буйруғига биноан ўлдирилган. Довуд эса Худонинг пайгамбари бўлган. Ўзга дунёда ўғлини нималар кутаётгани шоҳга маълум бўлиши керак - азобуқубатми ёки роҳат-фароғатми? Довуднинг қалб даьвати қандай эди? “Довуд Омнўннинг ўлимидан тасалли топганидан кейин, у ўз лашкари билан Абсаломнинг орқасидан бориб, уни таъқиб қилишни бошқа истамади”.УК 472.1

    Ушбу сўзлардан қандай хулоса чиқариш мумкин? Довуд абадий азоб-уқубатларга ишонмагани наҳотки тушунарли бўлмаса? Бу аниқ ва равшан, биз бу ерда янада юпатувчи, янада ривожланган ва янада марҳаматли гипотезанинг ёрқин тасдиғини кўрамиз. Бу гипотезага кўра, охир-оқибатда дунёда албатта тинчлик ва сокинлик ҳукм суради. Довуд ўғлининг ўлимидан таскин топади. Бу қанақаси? Нима учун? Чунки Довуд пайғамбарлик нигоҳи билан буюк келажакни кўра билган: унинг ўғли ҳар қандай васвасалардан озод бўлганини, гуноҳ бандаси бўлишдан қутулганини, гуноҳнинг ҳалок қилувчи таъсиридан покланганини у кўрди; шумингдек, етарлича даражада муқаддас ва ўқимишли бўлиб, у осмонга кўтарилган ва шодланаётган руҳлар жамияти аъзолигига киритилди. Довуднинг ягона юпанчи шундан иборат эдики, гунох ва азоб-уқубатлар ҳукмидан қутилган унинг севимли ўғли Муқаддас Руҳ уни камраб олиб, унинг руҳини юксалтирадиган жойдалиги, самовий доноликка ва абадий севгининг шоду хуррамлигига ўғилнинг онги очиладиган ердалиги. Айнан шундай йўл орқали ўғилнинг покланган табиати тинчлик-хотиржамликдан баҳра олишга ва самовий ватаннинг ҳузур-ҳaловатида абадий яшашга тайёрланади.УК 472.2

    Мана шу ҳаётда самовий нажот бизнинг ҳатти-ҳаракатларимизга боғлиқ эмаслиги бизга аён бўлади; у қалбдаги бирор бир ўзгаришга, ҳозирги кундаги эътиқодга, ёки яна бошқа бир эътиқодга риоя килишга асло боғлиқ бўлмайди».УК 472.3

    Шундай қилиб, Масиҳнинг сохта хизматкори алдамчиликка асосланган ва Адан боғида қачонлардир илон айтган сўзларни қайтарди: “Йўқ, мутлақо ўлмайсизлар...Ундан еган куниёқ кўзларингиз очилиб қолади ва Худо каби яхши ва ёмонни биладиган бўласизлар”. Унинг эътироф этишича, энг ёвуз ва ашаддий гуноҳкорлар - қотил, ўғри ва хиёнаткор - ўлганларидан кейин ҳузур-ҳаловатли абадиятга етишишлари мумкин.УК 472.4

    Муқаддас Битикни бу қадар нотўғри талқин қилган руҳоний нималарга асосланган? Довуднинг Тангри иродасига бўйсунишини ифодаловчи ягона жумлага: “Довуд Омнўннинг ўлимидан тасалли топганидан кейин, у ўз лашкари билан Абсаломнинг оркасидан бориб, уни таъқиб қилишни бошқа исгамади” (2 Шоҳлар 13:39). Вақт жудолик ва азоб-уқубат оғриғини юмшатиб босди. Довуднинг нигоҳи Омнўннинг ўлимидан сўнг, эндиликда қилган қотиллиги учун адолатли ҳукмдан қўрққанидан қочиб юрган тирик ўғли - Абсаломга қаратилди. Ва бундай ҳолат исбот сифатида келтирилади: маст бўлиб қолган Омнўн ўз синглиси Тамарани зўрлаб, унинг номусига тегади, ўлимидан сўнг бахт-саодатли масканга кўчиб ўтади. У ерда Омнўн покланиб, бегуноҳ фаришталар оиласининг аъзосига айланади! Ҳаҳа, албатта, бу тана қалбига ором бағишлайдиган хушовоз уйдирма. Бу шайтоннинг уйдирмаси, у ўз ҳосилини бермокда. Агар одамларга шу тарзда йўл-йўриқ кўрсатилса, гуноҳ ва иллатларнинг гуллаб-яшнашига наҳотки ҳайрон қолиш мумкин бўлса?УК 473.1

    Худди шу сохта устоз сингари, унга руҳан яқин бўлган яна кўплаб одамлар ўшандай ҳаракат қиладилар. Муқаддас Битиқдан бир нечта сўзни келтирадилар ва уларни бутун бир матндан юлиб оладилар. Тўлиқ матн эса, аслида, унга берилаётган изохнинг қарама-қарши маъносини англатади. Ана шундай бир-бири билан боғлиқ бўлмаган парчалар Худонинг Каломида ҳеч қандай асосга эга бўлмаган таълимотни исботлаш учун келтирилади. Маст Омнўн ҳозирда жаннатда эканлигини исботлаш учун келтирилган гувохлик - бу дунёвий банданинг чиқарган хулосасидир. Муқаддас Китобда эса умуман юқорида айтиб ўтилган хулосага қарама-қарши исбот келтирилган: аслида, баён этилишига кўра, на зинокорлар... ва на ичкиликбозлар Худонинг Шохлигидан баҳраманд бўлмайдилар (қаранг: 1 Коринфликларга 6:10). Мана шундай йўл билан барча гумроҳлар, имонсизлар ҳақиқатни уйдирма, ёлғонга айлантирадилар. Шунинг учун ҳам кўплаб одамлар бу каби назариялар билан алданиб қоладилар, гўёки уларга абадий ҳаётда ҳеч нарса хавф-хатар солмайди, деб ғафлатда қоладилар.УК 473.2

    Агар ўлганларидан сўнг ҳамма одамлар осмонда бўлиб қолганларида эди, унда биз ҳаётга қараганда, ўлимни афзал кўрар эдик. Бундай янглиш фикр кўпларни ўзининг жонига ўзи қасд қилишига олиб келди. Бу дунёда биз азоб-уқубатлардан ниҳоятда қийналганимизда, ҳаётимизга чек қўйиб осонгина абадий бахтиёр ҳаётга эришишга интилиб қоламиз.УК 473.3

    Ўзининг Каломида Раббий, Унинг Қонунини бузувчилар, албатта жазога тортилишларига инкор қилиб бўлмайдиган исбот-далилларни келтиради. Гуноҳкорга Худо адолат юзасидан жазо беришга ниҳоятда кўнгли юмшоқ, бениҳоят марҳаматли, деб ўзини ўзи овутганлар Гўлгўта хочига назар ташласинлар. Худонинг бегуноҳ Ўғлининг ўлиши, “гуноҳ учун жазо - ўлим” эканлигидан гувоҳлик беради. Илоҳий Қонунга риоя қилмаслик ёки уни бузиш, албатта, адолат юзасидан жазоланиши керак. Бегуноҳ Масиҳ биз учун гуноҳ бўлди. Қонун бузилганлиги сабабли У айбни Ўзига олди ва Ота Ўзининг юзини Ундан ўгирди. Унинг юраги дош бермади, ва У ўлди. Бундай буюк Қурбонлик гуноҳкорларга нажот бериш учун келтирилди. Бошқа ҳеч қандай йўл орқали инсон ўз гуноҳи учун жазодан қутула олмасди. Ана шундай қиммат баҳо эвазига нажот топишга эришган, аммо ярашишда қатнашишдан бош тортган ҳар бир қалб шахсан ўз гуноҳини тан олиб, гуноҳ учун жазога тортилиши заРУР.УК 474.1

    Қани кўрайлик-чи, гуноҳкорлар ва итоат этмаганлар тўгрисида Муқаддас Китоб яна нима дейди, чунки уларни руҳоний-хизматчи муқаддас фаришталарга қўшиб, осмонга жойлаштирганди.УК 474.2

    “Мен чанқаганга оби ҳаёт булоғидан текин баҳра бераман”. Бу ваъда чиндан ҳам фақатгина чанқаганларга тегишлидир. Кимоби ҳаёт булоғидан чиндан ҳам ичишни истаса ва бошқа нарсаларни унутиб уни изласа, албатта булоқдан баҳра олади. “Ғолиб келганга булар насиб қилади. Мен унинг Худоси бўламан, у Менинг ўғлим бўлади” (Ваҳий 21:6, 7). Кўриб турганимиздек, шарт белгилаб қўйилган: ҳамма нарсага эга бўлишимиз учун биз гуноҳга қарши курашишимиз ва уни енгишимиз лозим.УК 474.3

    Ишаё пайғамбар орқали Раббий дейди: “Солиҳларга эса яхшилик кўрасан, деб айтинг, улар ўз ишларининг самарасидан лаззат топади. Аммо фосиқларнинг ҳолига вой! Бошларида кулфат, ахир, қилмишларига яраша қайтади ўзларига” (Ишаё 3:10, 11). «Гуноҳкорлар юз марта жиноят қилсалар ҳам, узоқ умр кўришлари мумкин. Ҳа, “Худодан қўрқадиганларга ундан ҳам яхшироқ бўлади, чунки улар Худодан қўрқадилар. Фосиқларга эса яхши бўлмайди, ҳаётлари соядай тез ўтиб кетади, чунки улар Худодан қўрқмайдилар”, деган гапни биламан” (Воиз 8:12, 13). Павел шундай гувоҳлик беради: “Мана, сен саркаш ва тавба қилмовчи қалбинг туфайли Худонинг одил ҳукми амалга ошажак қаҳр-ғазаб кунигача ўзингга-ўзинг ғазаб тўплаб юрибсан-ку. Худо ҳар ким ни килмишига яраша такдирлайди”. “Ёмонлик қилувчи ҳар бир банданинг жонини У қийноқ ва қайғуга солади” (Римликларга 2:5, 6, 9).УК 474.4

    “Шуни билиб қўйингларки, ҳеч бир фаҳшбоз, ифлос ёки тамагир инсон Масихнинг ва Худонинг шоҳлигидан баҳраманд бўлмайди, чунки айтиб ўтилганларнинг ҳаммаси бутпарастлик билан тенгдир” (Эфесликларга 5:5). “Ҳамма билан тинч-тотув яшашга ҳаракат қилинглар. Ҳалол ҳаёт кечиришга тиришинглар, акс ҳолда, Раббимизни кўра олмайсизлар” (Ибронийларга 12:14). “Кийимларини ювганлар нақадар бахтлидир! Улар хаёт дарахти мевасидан ейишга, шаҳар дарвозаларидан киришга ҳақли бўладилар. Ҳамма “кўппаклар” эса: жодугарлар, бузуклар, қотиллар, бутпарастлар, ёлғонга ружу қўйиб, ҳийла ишлатганлар ташқарида коладилар” (Ваҳий 22:14, 15).УК 475.1

    Худо инсонга Ўз феъл-атворини, шунингдек, гунохга нисбатан Ўзининг муносабатини намоён килди: “Мен Эгангман! Мен Эгангман! Рахмдил ва иноятли, жахли тез чиқмайдиган Худоман, содиқ севгим мўлдир. Минг-минг авлодларга содиқ севгимни кўрсатавераман. Фосикликни, исённи ва гуноҳларни кечираман. Лекин айбдорларни асло жазосиз қолдирмайман. Мен уларни жазолаб, уларнинг гуноҳлари оқибатини болаларига, набираларига ва чевараларига олиб келаман” (Чиқиш 34:6, 7). “Ўзини севган ҳаммани Худованд асрар, барча бетавфиқларни эса йўқ қилар” (Забур 144:20). “Аммо қонунсизлар бари нобуд бўлур, фосиқлар насли оқибатда кириб ташланур” (Забур 36:38). Исёнга барҳам бериш учун Раббий Ўз ҳокимияти ва кучидан фойдаланади; шундай бўлса-да, хукм килувчи барча суд жараёнлари адолатли ўтади, Худонинг марҳаматли, сабрли ва раҳмдил табиатига тўлиқ жавоб беради.УК 475.2

    Раббий ҳеч кимни мажбурламайди, ҳамда ҳеч кимнинг иродасини сўндирмайди. Кўр-кўрона итоат этиш Уни қониқтирмайди. У яратган мавжудотлар Яратувчини севишларини истайди, зеро У севгига лойикдир. Одамлар ихтиёрий равишда Унга итоат этишларини Худо хоҳлайди, чунки уларга Нажоткорнинг донолиги, адолатлиги ва меҳрибонлигини англаш имкони берилган. Кимлар Раббий ҳақида тўғри тасаввурга эга бўлсалар, Уни яхши кўрадилар, Унинг феълатворидан хайратланиб, Унга интиладилар.УК 475.3

    Нажоткорнинг Ўз мисолида бизга ўргатган эзгулик, севги ва меҳршафқат қонун-қоидалари, Худо табиатининг моҳиятини имкон борича рўйирост намоён этади. Масиҳнинг айтишича, У фақатгина Ўзининг Отасидан олган нарсаларни ўргатади. Илоҳий ҳокимлик қонун-қоидалари Нажоткорнинг қуйидагича амрига мутлақо мос келади: “Душманларингизни севинглар”. Нопок бетавфиқларга нисбатан Худо Ўз адолатини намоён қилади, буни бутун Коинотнинг ва Унинг суд жараёнларида иштирок этувчиларнинг бахт-саодати учун амалга оширади. Худо Илоҳий Қонунга биноан ва адолат юзасидан уларни бахтли қилишни хоҳлади. У Ўз севгиси юзасидан Унга интилувчиларни меҳр билан қоплайди. Худо Ўз Қонунлари борасидаги билимларни уларга ҳадя этади ва уларга хайр-эҳсонлар юборади. Бироқ улар Худонинг севгисини инкор қиладилар, Унинг марҳаматини ва Қонунини менсимайдилар. Мунтазам равишда Ундан ҳадяларни қабул қилиб, улар барча марҳаматларни улашувчи Зотни ҳақоратлайдилар. Уларнинг Худони кўргани кўзлари йўқ, чунки Худо ҳар қандай гуноҳлардан нафратланишини улар биладилар. Раббий сабр билан уларнинг ўжарликларига чидайди, аммо охир-оқибатда шундай вақт келадики, уларга қатьий ҳукм чиқарилади. Худо исёнчиларни Ўз томонига куч ишлатиб тортадими? Ўзининг иродасини бажаришга уларни мажбурлайдими?УК 475.4

    Ким иблисни ўзининг ҳокими қилиб танлаб олиб унинг ҳукмида бўлса, Худонинг ҳузурида ҳозир бўлишга тайёр эмас. Уларга манманлик, ёлғон, ваҳшийлик ва ёвузлик тамғаси босилган. Наҳотки улар осмонга кўтарилиб, ердагиларни менсимаган ва назарга илмаганлар билан абадий ёнма-ён бўлсалар? Албатта, ҳақиқат ҳеч қачон каззобга ёқмайди; мўминлик ҳеч қачон манманлик ва такаббурлик билан, поклик - ахлоқсизлик билан, севги - разолат билан чиқиша олмайди. Дунёвий қизиқиш ва эҳтиросларга тўлиқ берилиб кетганларни осмонда қандай бахт-саодат ва хурсандчиликлар кутиши мумкин?УК 476.1

    Бутун умри давомида Худога қарши чиқишга интилганлар бирданига осмонга кўтарилиб қолиши, у ерда ҳар бир қалбнинг хурсандчилигидан, ҳукм сураётган буюк ва муқаддас баркамолликдан, ҳар кимсанинг юзидаги севги, шод-хуррамлик акс этиб турган фароғатдан, Худо ва Қўзига тинмай ҳамду санолар айтилаётганлигидан, тахтда ўтирган қудратли Зотнинг юзидан тинимсиз таралиб турган нурдан, шунингдек, яна бошқаларнинг нажот топганидан роҳатланиши мумкинми? Наҳотки Худога, ҳақиқатга ва муқаддасликка қарши қалби нафратга тўлибтошганлар, самовий муқаддас мавжудотлар билан биргаликда мулоқотда бўлишлари ва улар билан бирга шукроналик саноларини куйлашлари мумкин бўлса? Йўқ, яна бир бор йўқ; осмондаги пок ҳаётга ўзларининг феъл-атворларини тайёрлашлари учун уларга узоқ йиллар синов муддати берилди; бироқ улар покликни севишни ва улуғлашни ўрганмадилар; улар осмоннинг тилини тушунмадилар, бунга ҳаракат ҳам қилмадилар, аммо энди жуда кеч. Ҳаётдаги Худога қарши исён уларни осмон учун нолойиқ қилиб қўйди. Осмоннинг поклиги, муқаддаслиги ва тинчликхотиржамлик улар учун қийноқ азобига, Худонинг шон-шуҳрати эса - ямлаб ютиб юборувчи алангага айланди. Буларнинг ҳаммасига улар чидай олмасдилар ва уларда ягона бир истак бўлиши мумкин: ушбу муқаддас макондан қочиш. Имкон қадар зудлик билан уларга нажот бериш учун Ўзини қурбон қилган Зотнинг нигоҳидан қутулиш учун, улар ўлимни афзал кўрадилар. Гумроҳларнинг такдирини уларнинг шахсий танлови ҳал этади. Улар ихтиёрий равишда ўзларини осмондан маҳрум қилдилар, Худо эса ҳамон адолатли ва меҳрибонлигича қолиб, уларни осмонга кўтарилишларига йўл қўймади, чунки улар у ердаги ҳаёгга чидай олмасдилар.УК 476.2

    Тўфоннинг сувларига ўхшаб, буюк охирзамоннинг олови ноқонунийликка қарши чиқарилган Худонинг ҳукми бўлади. Гуноҳкорлар Илоҳий ҳокимиятга бўйсунишга ҳеч қандай мойиллик билдирмадилар. Уларнинг иродаси эътирозларида намоён бўлди. Ҳаёт тугаганда эса, фикрлаш доирасини ўзгартириб бўлмайди; қонунсизликдан - итоаткорликка, қахр-ғазабдан - севгига юз тутишнинг энди имкони йўқ.УК 477.1

    Худо қотил Қобилнинг жонини сақлаб қолди. Бу билан, гуноҳкорнинг абадий яшаши ва хоҳлаганини қилиши қандай ёмон оқибатларга олиб келиши мумкинлигини Худо бутун дунёга кўрсатиб берди. Қобил ўзининг хулқ-атвори ва ёмон таъсири туфайли кўплаб авлодларини гуноҳга бошлади, ана “ўшанда ер зўравонликка тўлибтошди ва Худонинг кўзи олдида бузила борди” (Ибтидо 6:11), шунингдек, “одамзоднинг кўнглидаги бутун фикр-хаёли ҳамиша ёмонликдан иборат эди” (5-оят).УК 477.2

    Дунёнинг разиллашиб бораётганини, ер зўравонликка тўлибтошганини кўрган Худо, Нуҳ пайғамбар даврида одамзодни ер билан бирга йўк қилди. Худди шу сабабли Худо ахлоқсиз Садўм ахолисини қириб ташлади. Васвасага солишнинг айёр санъатига эга бўлган маккор ёлғончилар халқнинг ишончидан ва қўллабқувватлашидан фойдаланадилар. Шу йўл билан улар яна бошқаларни исёнга жалб этадилар. Худди шундай ҳолат Қобил ва Нуҳ пайғамбар, Иброҳим ва Лут даврларида юз берган, ҳозирда ҳам у такрорланиб келмоқда. Бутун Коинотга раҳми келган Худо Унинг марҳаматларини инкор этганларни охир-оқибатда ҳалок қилиб юборади.УК 477.3

    “Гуноҳнинг эвази - ўлим, Худонинг инъоми эса Раббимиз Исо Масиҳ қиёфасидаги абадий ҳаётдир” (Римликларга 6:23). Ҳаёт солиҳларнинг мероси бўлган бир вақтда, нопокларнинг қисмати - ўлим. Мусо Исроилга деди: “Бугун мен сизларга ҳаёт билан фаровонликни ёки ўлим билан кулфатни танлаш имкониятини беряпман” (Қонунлар 30:15). Бу ерда гaп юритилаётган ўлим - Одам Атонинг бошига келган ўлим эмас, зеро бутун инсоният унинг қонунсизлиги учун ўз жазосини олади. Бу ерда гaп, абадий ҳаётга қарама-қарши бўлган “иккинчи ўлим” ҳақида боради.УК 477.4

    Одам Атонинг гуноҳи туфайли бутун инсоният ўлимга маҳкум қилинди. Ҳамма бирдай қабрда макон топади. Бироқ, бошқа томондан, қутқарилиш қабрдан озод бўлиш режасини таклиф қилади. “Ўликларнинг, солиҳ билан фосиқларнинг тирилиши” юз беради (Ҳаворийлар 24:15). “Одам Атонинг фарзанди бўлган барча ўладилар. Худди шундай Масиҳнинг фарзанди бўлган барча тириладилар” (1 Коринфликларга 15:22). Аммо ана шу тирилган икки гуруҳ ўртасига чизиқ ўтказилган. “Қабрда ётган марҳумларнинг ҳаммаси Инсон Ўғлининг овозини эшитадиган вақт келади. Шунда ўликлар қабрларидан чиқадилар: яхшилик қилганлар яшаш учун тирилади, ёмонлик қилганлар эса маҳкум бўлиш учун тирилади” (Юҳанно 5:28, 29). “Биринчи қиёматда иштирок этадиганлар бахтиёр ва муқаддасдир. Иккинчи ўлим уларга ҳоким эмас” (Ваҳий 20:6). Бироқ, тавба қилиш ва эътиқод туфайли нажотга эга бўлмаганлар қонунсизликлари учун жазо олишлари керак, чунки “гуноҳнинг эвази - ўлим”. Улар гуноҳнинг оғирлигига ва давомийлигига, ўз ҳатти-ҳаракатларига кўра турлича жазо оладилар, сўнгра иккинчи ўлимга маҳкум қилинадилар. Ўзининг адолат ва марҳамат тамойилларига биноан Худо гуноҳкорни гуноҳларидан қутқара олмайди, У гуноҳкорни ҳаётдан маҳрум қилади, чунки гуноҳкорнинг ўзи ҳаётга бўлган ҳуқуқини бой берди ва ўз ҳатти-ҳаракатлари билан унга нолойиқ эканлигини исботлади. Илҳомланган ёзувчи дейди: “Яна бироздан кейин фосиқ йўқ бўлур, унинг жойини кўрасан-у, аммо ўзи йўқолиб кетган бўлур”. “Ер юзида бўлмагани каби - йўқ бўлиб кетадилар” (Забур 36:10; Ободиё 16). Нопоклик ва шармандагарчиликка ботганлар абадий маҳкум қилинадилар.УК 478.1

    Бутун азоб-уқубати ва кулфати билан бирга гуноҳга чек қўйилади. Забурчи дейди: “Сен элларга таъзир бердинг, бетавфиқларни маҳв қилдинг, номларини дорилбақодан ўчирдинг. Душманлар битди, кул бўлди яроғи, шаҳарларини Сен хароб қилдинг, улардан хотира ҳам қолмади” (Забур 9:6, 7). Ваҳийда абадиятга назар ташлаган Юҳанно, бирор бир ихтилоф бўлмаган баланд овоздаги ҳамду саноларни эшитади. Кўкдаю ердаги, ер остидаги, денгиз юзидаги ва ичидаги ҳар бир махлуқот, ҳар бир мавжудот Худони улуғларди (қаранг: Ваҳий 5:13). Бу вақтда ўша ерда Раббийни ҳақорат қилиши мумкин бўлган, дўзах оловида азоб тортувчи бирор бир қалб бўлмайди, оҳ-воҳлар нажот топганларнинг мадҳияси билан аралашмайди.УК 478.2

    Табиий боқийлик, яъни абадийлик назарияси ўлимдан сўнг онгли ҳолатдаги тасаввурларни келтириб чикарди. Абадий азоб-уқубат тасаввурлари сингари, бу назария Муқаддас Китобдаги таълимотга, ҳамда соғлом маънодаги бизнинг инсонийлик ҳиссимизга зиддир. Оммабоп назарияга кўра, нажот топганлар осмондан туриб ерда бўлаётган воқеа-ҳодисаларни, айниқса, ерда қолган биродарлари ва севганларининг ҳаётини назорат қилиб турадилар. Лeкин осмонда нажот топганлар ўз яқинларининг мусибатларини, уларнинг қилаётган гуноҳларини, тортаётган азоб-уқубатларини, дард-аламларини кўриб туриб, қандай қилиб ўзларини бахтиёр ҳис этишлари мумкин? Буларнинг ҳаммасини билган ва кўрган ҳолда, ўзларини қандай қилиб бахтли деб. ҳисоблашлари мумкин? Руҳ танани тарк этиши биланок, тавба қилмаган қалб дўзах ўтида ёниши ҳақидаги таълимот накадар жирканчли! Дўстлари ўлимга тайёргарлик кўрмаганларини ва гуноҳ учун уларни абадий азоб-уқубат кутаётганини билган кимса қандай руҳий талвасани ҳис қилади! Mana шундай қайғулар туфайли кўпчилик ақлдан хам озди!УК 478.3

    Бундай масалалар борасида Муқаддас Битик нима дейди? Довуднинг таъкидлашича, инсон ўлимидан сўнг онгдан айрилар экан. “Унинг руҳи чиқиб, ўз тупроғига қайтар, ўша куннииг ўзида пучга чиқар унинг барча мурод-орзулари” (Забур 145:4). Сулаймон ҳам шундай фикрни тасдиқлайди: “Улар севган, нафратланган ва жон куйдирган нарсаларнинг ҳаммаси ўтиб кетган. Бундан кейин улар ҳеч қачон бу дунёда бўлаётган нарсаларга қўшила олмайдилар”. “Нима қилсангиз ҳам бор кучингиз билан қилинг, чунки сиз бораётган жой — Ўликлар диёрида ҳеч қандай иш, фаҳм-идрок, билим ёки донолик йўқдир” (Воиз 9:6, 10).УК 479.1

    Ҳизқиёнинг ибодатига жавобан унинг умрини Худо яна ўн беш йилгa узайтиргандан сўнг, Худонинг буюк марҳамати учун яхшиликнинг қадрига етган шох Унга ҳамду сано айтди: “Ахир, Ўликлар диёри Сенга шукр қилмайди, ўлим Сенга ҳамду сано айтмайди. Қабрга борадиганлар Сенинг садокатингдан умид қилмайди. Мана, мен Сенга шукр айтмокдамаи. Ахир, тириклар, фақатгина тириклар Сенга шукр айтадилар-ку! Оталар ўзларининг фарзандларига Сенинг садоқатингни билдирадилар” (Ишаё 38:18, 19). Оммабоп илохиёт ўлган солиҳни осмонда юргандай ва муқаддас даргоҳда ўлмас тилда Худони улуғлаётгандай тасаввур қилади, бироқ Ҳизкиё ўлимнинг бундай ажойиб истиқболини кўра олмади. Унинг сўзларига забурчининг гувоҳликлари мос келади: “Ўлим диёрида Сени ёдламаслар, тамуғда ким шукрона айтар Сенга?” “Ўлиб сукунат диёрига борган ҳеч кимса Худовандга ҳамду сано айтмас” (Забур 6:6; 113:25).УК 479.2

    Эллигинчилар кунида Бутрус шундай деган: “Эрлар, биродарлар! Сизларга улуғ отамиз Довуд ҳақида рўй-рост гапираман: у ҳам ўлди, ҳам кўмилди ва унинг қабри бугунгача бизда бордир”. “Зеро Довуднинг ўзи осмонга чиқмаган” (Ҳаворийлар 2:29, 34). Довуд қабрда қолган, бу эса солиҳлар ўлимларидан кейин осмонга кўтарилмасликларидан гувоҳлик беради. Фақатгина у тирилганидан кейин ва Масиҳнинг тирилиши туфайли ва ниҳоят Довуд Худонинг ўнг томонида ўтириши мумкин.УК 479.3

    Павлус дейди: “Ҳа, агар ўликлар тирилмас экан, унда Масиҳ ҳам тирилмаган демакдир. Агар Масиҳ тирилмаган бўлса, сизларнинг имонингиз бефойда, сизлар ҳали ҳам гуноҳга ботгансизлар. У ҳолда Масиҳга умид боғлаб кўз юмганлар ҳам абадий ҳалокатга учрайдилар” (1 Коринфликларга 15:16-18). Агар тўрт минг йил давомида солиҳлар тўғридан-тўғри осмонга йўл олган бўлсалар, нега Павлус Масиҳдаги барча имонлилар тирилиш бўлмаса, ўладилар деб айтади? Бу ҳолда тирилишга эҳтиёж ҳам бўлмасди.УК 480.1

    Жафокаш Тиндаль ўликларнинг ҳолати ҳақида шундай дейди: “Улар Масиҳ ва Худонинг танлаб олинган фаришталари билан ҳузур-ҳаловат, шон-шуҳратда эканликларига, очиғини айтаман, ишончим комил эмас. Менинг эътиқодим бу билан келиша олмайди, зеро, агар шундай бўлганида эди, унда танадаги тирилиш ҳақидаги ваъз фойдасиз” 343Уилям Тиндаль. “Предисловие к Ново-му Завету”, 1534 йилги нашри. “Aur-лия ислохотчилари — Тимдаль, Фрайт, Барнс” китобидан олиб нашр килинган,349-бет..УК 480.2

    Ўлмасдан абадий тирик қолишга бўлган ишонч - тирилиш ҳақидаги Муқаддас Китоб таълимотини оммавий тарзда менсимасликка олиб келганлигини асло инкор қилиб бўлмайди. Бу ғоя Адам Кларк томонидан эътироф этилган. У шундай дейди: “Тирилиш ҳақидаги таълимот ҳозирги вақтга қараганда, олдин илк масиҳийларнинг катта диққатэътиборини қозонган! Heгa бундай бўлди? Ҳаворийлар доимо ана шу таълимотга урғу бериб келганлар ва унинг ёрдамида Раббий ихлосмандлари ишончини қўллаб-қувватлаган, ҳамда мустаҳкамлаган. Уларнинг издошлари эса ҳозирги пайтда тирилиш ҳақида жуда кам эслайдилар. Ҳаворийлар тирилиш ҳақида ишонч билан ваъз қилганлари сингари, илк масиҳийлар ҳам бунга ниҳоятда ишонганлар. Бизнинг қандай ваъз қилаётганимизни эса, бизга қулоқ солувчилар бунга қанчалик ишонаётганларидан билиш мумкин. Инжилда энг катта диққат-эътибор тирилиш ҳақидаги хушхабарга қаратилган, ҳозирги замон ваъзларида эса ишончнинг ана шу бандини умуман менсимайдилар” 344IKop. 15-боб, параграф Зга шархлар..УК 480.3

    Бундай ҳолат, то тирилиш ҳақидаги ҳақиқат зулматда тўлиқ йўқ бўлиб кетмагунча, давом этиб бораверди. Масиҳий дунё бу ҳақиқатдан айрилиб қолишига сал қолди. Бир буюк дин арбоби Павлуснинг сўзларини (қаранг: 1 Салоникаликларга 4:13-18) изоҳлар экан, шундай дейди: “Хотиржам қилиш ва қулайлик туғдириш мақсадида, солиҳларнинг буюк абадият ҳақидаги назарияси, Раббийнинг оламга Иккинчи бор қайтиши ҳақидаги ҳар қандай шубҳали таълимотни бизнинг онгимиздан сиқиб чиқармокда. Ўлимиздан сўнг Раббий бизни олиб кетгани келади. Биз айнан шуни кутмоқдамиз ва шундан умидвормиз. Марҳумлар шон-шуҳратда. Улар ҳукм ва абадий ҳузур-ҳаловат ҳақида хабар берувчи карнай овозларини кутмаяптилар”.УК 480.4

    Исо Ўз шогирдларини тарк этиб кетаётганда, улар тез орада Масиҳнинг ҳузурига келишларини, шогирдларига У айтмаган. “Мен сизларга жой тайёрлагани кетяпман. Мен бориб сизларга жой тайёрлайман-у, сизларни Ўзим билан олиб кетгани келаман. Токи Мен бўлган жойда сизлар ҳам бўлинглар” (Юҳанно 14:2, 3). Павлус дейди: “Чунки Раббимиз Исо Ўзи буюк нидо, бош фариштанинг садоси, Худонинг карнайи билан осмондан тушади. Аввал Масиҳга ишонган марҳумлар тириладилар. Сўнгра биз, тирик қолганлар, улар билан бирга Раббимизни ҳавода кутиб олиш учун булутлар билан кўтариламиз. Шу тариқа ҳамиша Раббимиз билан бирга бўламиз. Ана шу сўзлар билан бир-бирингизни овунтиринглар” (1 Салоникаликларга 4:16-18). Универсал Жамоат руҳонийсининг ваъзидан олинган цитаталар, биз юқорида келтирган ушбу тасалли сўзларига нақадар қарама-қаршидир! Жамоат руҳонийси азоб чекаётган ўз биродарларини юпатиб, ҳар қандай гунохдан қатъий назар, марҳумлар албатта фаришталар жамиятига, осмонга кўтаришларини ишонтириб айтади. Павлус эса Масиҳнинг оламга қайта келишини, қабрлар бузилиб “Масиҳда ўлганлар” абадий ҳаёт учун тирилишларини таъкидлайди.УК 481.1

    Инсон ҳузур-ҳаловат даргоҳига киргунга қадар, унинг ҳаёти ва хатти-ҳаракатлари синчиклаб ўрганилиши зарур; ҳар бир банданинг ишлари Худо томонидан текширилиши керак. Осмон китобларидаги ёзувларга кўра ҳамма ҳукм қилинади ва қилмишига яраша такдирланади. Бу суд жараёни ўлимдан кейин юз бермайди. Ҳаворий Павлуснинг сўзларига эътибор беринг: “Ўзи қўйган Зот орқали У дунёни адолат билан ҳукм этадиган бир кун тайин этди. Ўша Зотни ўлганидан кейин тирилтириб, барча инсонларга ишонч бағишлади” (Ҳаворийлар 17:31). Бу ерда Павлус аниқ бир кун, дунёни ҳукм қилиш учун белгиланган вақт ҳақида гапиради.УК 481.2

    Аммо қайсидир марҳумлар осмонда хурсанд бўлсалар, яна бошқалари дўзахда азоб тортмокдалар, бу ҳолда келажакдаги ҳукм нега керак? Бу муҳим масалалар борасида Илоҳий Каломнинг таълимоти аниқ ва равшан, ҳаттоки энг содда одамлар ҳам уларни тушуниб олишга асло қийналмайдилар. Аммо ана шу кенг тарқалган назарияда бамаъни ва доно фикрловчи инсон адолатли ва оқилона нима топиши мумкин? “Баракалла, яхши ва содиқ хизматкор экансан... Хўжайинингнинг шодлигини баҳам кўр”, деган сўзларни солиҳлар ҳукм жараёнидан сўнг қандай қилиб эшитишлари мумкин, aгap улар аллачон, узоқ асрлардан бери Раббий билан бирга бўлсалар? Бутун дунё Ҳакамининг ҳукмини эшитиш учун наҳотки фосиқлар дўзахнинг бутун бурчакларидан йиғилсалар: “Эй лаънатилар! Кўзимдаи йўқолинг, иблис ва унинг фаришталарига тайёрлаб қўйилган абадий оловга мубтало бўлинг”? (Матто 25:21, 41). Эвоҳ, нақадар даҳшатли масхара! Илоҳий адолат ва доноликни нақадар шармандаларча бадном қилиш!УК 481.3

    Қалбнинг абадийлиги ҳақидаги назария, Рим мажусийлардан олган ва масиҳий эътиқодга киритган учта сохта таълимотлардан биридир. Мартин Лютер бу таълимотни, “Рим қарорларидан тўпланган, ҳамда гўнг уйимига ўхшаган бемаъни уйдирмаларга” оид, деб ҳисоблайди345Петавель. “Проблема бессмертия”, 225-бет.. Воиз Китобидаги Сулаймоннинг, “марҳумлар ўлганларидан кейин ҳеч нарсани билмайдилар”, деган сўзларини изоҳлаб, илоҳиётчи дейди: “Марҳумларнинг ҳеч нарсани ҳис қилмасликларининг бу яна бир исботидир... Ўликлар диёрида бурч, илм-фан, билим ёки донолик хисси бўлмайди. Шунинг учун Сулаймоннинг айтишига кўра, улар абадий уйқуда ва хеч нарсани хис этмайдилар. Улар учун кун ва йилларнинг аҳамияти йўқ, чунки улар уйғонганларида, фақатгина бир лаҳзага ухлагандай бўладилар” 346Мартин Лютер. “Толкование Книги Екклезиаста”, 152-бет..УК 482.1

    Ўлишлари биланоқ солиҳлар хизматларига яраша ўз мукофотларини олишлари, фосиқлар эса қилган ёвуз ишлари учун дарровдангина жазоланишлари ҳақидаги даъвони биз Муқаддас Битикнинг ҳеч бир оятидан топа олмаймиз. Ҳеч бир руҳоний ва ҳеч бир ҳаворий бизга бу каби ваъдаларни қолдирмаганлар. Қолаверса, на Масиҳ, на Унинг ҳаворийлари бу борада бирор нарса демаганлар. Муқаддас Китобнинг таълим беришича, марҳумлар дарровдангина осмонга кўтарилмайдилар. Ҳамма тирилгунга қадар, улар ҳақида ўлим уйқусида ётган марҳумлар сифатида гапирилади (қаранг: 1 Салоникаликларга 4:14; Аюб 14:10-12). Кумуш занжир узилиб, ҳаётнинг тилла чироги ўчганда (қаранг: Воиз 12:6), инсоннинг барча ўй-хаёллари йўқ бўлади. Қабрга борувчилар ўликлар диёрига йўл оладилар. Ёруғ дунёда нималар бўлаётганидан улар бехабардирлар (қаранг: Аюб 14:21). Ҳориб толиққан солих учун ҳузурҳаловатли ором! Вақт хоҳ узун бўлсин, хоҳ қисқа - улар учун бир лаҳзага тенг бўлади. Улар чуқур уйқуга кетадилар ва Раббийнинг карнайи уларни буюк абадият учун уйғотади. «Ҳа, карнай чалинади ва шу онда марҳумлар яна ҳеч ўлмайдиган бўлиб тириладилар. Шунда биз, ҳаёт бўлганлар ҳам ўзгариб кетамиз. Бу ўткинчи баданимиз чиримайдиган, бу ўладиган вужудимиз ўлмайдиган вужудга бурканиши керак. Бу ўткинчи бадан чиримайдиган, бу ўладиган вужудимиз ўлмайдиган бўлиб қолган пайтда, қуйидаги Таврот оятлари амалга ошади: “Ўлим ғалаба билан ютилди”» (1 Коринфликларга 15:52-54). Чуқур уйқудан уйғонган марҳумлар, ўлим келган пайтдан бошлаб яна яшашни бошлайдилар. Улар онгининг сўнгги лаҳзаси ўлим азоби билан барҳам топди; уларнинг охирги фикри - ўлим диёрига йўл олаётганликлари бўлди. Улар тирилганларида эса, уларнинг биринчи шодиёна фикри ғалаба қувончига айланади: “Эй ўлим, сенинг нишинг қаерда? Эй дўзах, сенинг зафаринг қаерда?” (55-оят).УК 482.2

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents