Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents
Улуғ Кураш - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    37-боб - Бизнинг Ягона Ҳимоямиз

    “Қонунга ва ваҳийга каранг. Агар улар бу сўз каби гапирмасалар, уларда нур йўқ” (Ишаё 8:20). Пайғамбар Худонинг халқини сохта устозлар ва жинлар васвасаси таъсиридан умидли ҳимоя қилиш учун Битикларга йўналтиради. Одамлар Муқаддас Китобни билишларига халақит бериш учун иблис ҳар қандай воситалардан фойдаланади, чунки бу Китобнинг аниқ тасдиқлари унинг ёлғонларини фош қилади. Худонинг ишлари ҳар сафар янгидан тикланганда, зулмат беги янада фаол иш кўра бошлайди; ҳозирги пайтда Масиҳни ва Унинг издошларини мағлуб қилиш учун ўзининг бор кучларини сафарбар қилади. Тез орада биз охирги ниҳоятда катта ёлғонга дуч келамиз. Дажжол бизнинг кўз олдимизда ўз мўъжизаларини яратади. Сохта мўъжиза шунчалик Худонинг кудрати намоён бўлишига ўхшайдики, фақат Муқаддас Битик ёрдами билан ҳақиқатни ёлғондан фарқлаш мумкин. Ҳаp бир мў\жизани ва ҳар бир тасдиқни Муқаддас Китоб гувоҳлиги билан синаб кўриш мумкин.УК 521.1

    Худоиинг амрларига итоат этувчилар қаршиликка ва масхаралашга дуч келадилар.Улар фақат Худода бардош беришлари мумкин. Олдинда турган синовларни бошдан кечириш учун улар Худонинг Каломида очилган Унинг хоҳиш-иродасини тушунишлари керак. Фақат шундагина улар лозим даражада Уни иззат-ҳурмат қиладилар, arap Унинг характерини, Унинг бошқарув тамойилларини, мақсадини тўғри тушунсалар ва шуларга мувофиқ фаолият кўрсатсалар, фақат Муқаддас Китоб ҳақиқати билан ўз ақлини тоблаганлар охирги улуғ жангда бардош бера оладилар. Ҳар бир одам қуйидаги саволни ҳал қилишига тўғри келади: мен одамларга караганда Худога кўпрок итоат этишим керакми? Синовнинг ҳал қилувчи соатлари жуда яқин. Бизнинг оёқларимиз Худонинг мустаҳкам Каломи қоясида ўрнашганми? Биз Худонинг амрларини ва Исога ишончни қатъий ҳимоя қилишга тайёрмизми?УК 521.2

    Нажоткоримиз хочга михланиш олдидан шогирдларига, Мени ўлдиришлари учун тутиб бериламан ва яна қабрдан тирилиб чиқаман, деб тушунтирганда, Худонинг фаришталари Исонинг сўзларини Ҳаворийларнинг юракларида муҳрлаб қўйиш учун ҳамма имкониятни қилдилар. Бироқ Масиҳнинг шогирдлари римликларнинг заминдаги зулмидан халос бўлишни орзиқиб кутардилар. Инсониятнинг умидлари Унда мужассамлашиб, У шармандали ўлим топиши керак, деган фикр уларнинг ақлига сиғмасди. Шогирдларнинг юракларида муҳрланиб қолиши керак бўлган сўзларни улар тезда унутдилар. Синов бирдан бостириб келиб қолди. Исонинг ўлими шогирдларнинг ҳамма умидларини пучга чиқарди, гўё Исо уларни ҳеч қачон огоҳлантирмагандай. Шу тариқа бу башорат Исонинг шогирдларига ҳам намоён бўлганидай, келажак бизга шунчалик аниқ очилади. Синов даври тугаши билан боғлиқ воқеалар ва қайгу даврига тайёргарлик зарурлиги аниқ ва тушунарли баён қилинган.Аммо кўпчилик бу муҳим ҳақиқатни мутлақо тушунмайди, гўё булар Муқаддас Китоб саҳифаларида йўкдай. Иблис ҳушёр бўлиб, қайғу вақти улар учун кутилмаган ҳодиса бўлиши учун одамлар нажот топишлари учун ақлли қилиши мумкин бўлган ҳар қандай таъсирни заифлаштиради.УК 521.3

    Худо одамларга шундай муҳим огоҳлантиришлар юборадики, осмон ўртасида учадиган муқаддас фаришталар уларни хабардор қилади. Идрок берилган ҳар бир одам бу хабарларга лозим даражада эътибор беришини у талаб қилади. Махлуққа ва унинг тимсолига сажда қиладиган устидан чиқарилган даҳшатли ҳукм (Ваҳий 14:9-11) инсонларни башоратни синчиклаб ўрганишга даъват қилиши лозим, токи уларда махлуқнинг қиёфаси ва ундан қандай қилиб қутулиш ҳақида тўғри тасаввур ҳосил бўлсин. Лeкин халқ қулоқларини ҳақиқатдан олиб қочади ва масалларга юз буради. Павлус охирзамоннинг келишини олдиндан кўриб, шундай деган эди: “Шундай вақт келадики, одамлар соғлом таълимотга чидаш бермайдилар” (2Тим.4:3). Ўша вақт келди. Оламлар Муқаддас Китоб ҳақиқатини қабул қилишни истамайдилар, чунки ҳақиқат гуноҳкор юрак истаклари билан асло чиқишмайди. Иблис ёлғон хаёлотлар билан уларнинг кўнглини олади.УК 522.1

    Аммо Эгамизнинг ер юзида бир халқи бор, бу халқ учун Муқаддас Китоб ва фақат Муқаддас Китоб ҳамма таълимотларнинг ўлчови ва ҳамма ислоҳотларнинг асосдир. Жуда кўп ва бир-бирига зид олимларнинг фикрлари, фаннинг хулосалари, ишонч рамзлари, собор қарорлари, уларнинг ортида турган жамоатлар, кўпчиликнинг овози - ҳеч нарса диний эътиқоднинг биронта пункти учун далил ёки рад қилиш омили бўла олмайди. Биз биронта таълимотни ёки низомни қабул қилишимиздан олдин, Худонинг Каломидан “Эгамиз шундай демоқда” деган аниқ исботни талаб қилишимиз керак.УК 522.2

    Иблис тўхтовсиз равишда эътиборимизни Худога эмас, балки инсонга жалб қилади. У одамларни одамлар ўзларининг бурчи нима эканини билишлари учун Битикларни ўрганиш ўрнига, епископларга, қавмбошиларга, илоҳиёт профессорларига устоз сифатида қарашга мажбур қилади. Шу йўл билан раҳбарларнинг онгини бошқариб, шайтон улар оркали одамларга ўз хоҳиши бўйича таъсир килиши мумкин.УК 522.3

    Масиҳ ҳаёт Каломини гапирганда, Уни нафақат оддий халқ эшитибгина қолди, балки кўплаб руҳонийлар ва ҳукмдорлар ҳам Унга имон келтирган эдилар. Аммо олийруҳонийлар ва миллат даҳолари Исонинг таълимотини ҳукм қилиб, рад этишга қатъий қарор қилдилар. Гарчи улар Исога қарши айблов топишларида муваффақиятсизликка учраган бўлсалар хам, гарчи улар Худоиинг Исодан келиб чиқадиган кудрати ва донолиги таъсирини ҳис қила олмаган бўлсалар ҳам, уларни асоратга солиб йўлдан оздириш билан Исонинг шогирди бўлиб қолмасликлари учун Унинг Ёғ суртилганлигининг аниқ исботини рад қилдилар. Исонинг душманлари яҳудийларга болалигидан ҳурмат қилишдан таълим берган, сўзсиз итоат этишга ўргатган одамлар эдилар. “Нима учун , - деб сўрардилар ўзларидан, - бизнинг бошлиқларимиз ва тафсирчи олимларимиз Исога ишонмайдилар? Наҳотки агар У Масиҳ бўлганда эди, бу солиҳ одамлар Уни қабул қилмаган бўлардилар?” Айнан ама шундай устозларнинг таъсири шунга олиб келдики, яҳудий халқи ўз Нажокторини рад қилди.УК 523.1

    Бу руҳонийларда ва бошлиқларда фаолият кўрсатган руҳ бугунги кунда ташқи томондан солиҳ одамларда намоён бўлмокда. Ҳозирги давр учун алоҳида ҳақиқат тўғрисида Битиклар гувоҳлигини ўрганишни истамайдилар. Улар ўзларининг кўпчилик эканлигини, бойлиги ва омма уларни яхши билишларини кўрсатадилар, омма томонидан қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган бир ҳовуч камбағал ҳимоячиларга нафрат билан қарайдилар, чунки улар бошқа олам билан шерик бўлган динга эътиқод қиладилар.УК 523.2

    Масиҳ кўрдики, фарзийлар ва тафсирчилар амалда кўллаган ноқонуний равишда ҳокимиятни эгаллаб олиш яҳудийларни тарқатиб юбориш билан барҳам топмайди. Исо башоратгўйлик нигоҳи билан инсон ҳокимияти юксалишини кўрди, бу ҳокимият виждон устидан ҳоким бўлишини ва ҳамма замонларда Жамоатнинг лаънатига қолишини кўрди. Фарзийларни ва тафсирчиларни даҳшатли равишда фош қилиши, халқни, бу сўқир муаллимларга эргашманглар, деган Унинг огоҳлантиришлари келажак авлодга ёзиб қолдирилган.УК 523.3

    Рим католик жамоати Муқаддас Битикларни фақаг руҳонийлар талқин қилишларини тан оладилар. Фақат диндор шахслар Худонинг Каломини тушунтириш учун етарли даражада билимли эканлигига асосланилар экан, Калом халқдан яшириниб қолаверади. Гарчи Ислоҳот Муқаддас Китобни ҳар бир одамнинг қўлига берган бўлса ҳам, протестант жамоатларида Рим ўрнатган принцип кўпчиликка Битикни мустақил ўрганишларига ҳалақит беради. Жамоат Битикни қандай талқин қилса, халқ уни шундай қабул қилади. Муқаддас Битикдан аниқ талқин қилинган. Аммо Рим католик Жамоатининг имон рамзига ёки анъанавий таълимотига зид бўлса, минглаб одамлар бундан ҳеч нарса ололмайдилар.УК 523.4

    Муқаддас Китоб сохта таълимотларга қарши огоҳлантиришлар билан тўлиб-тошиб ётганига қарамай, кўпчилик ўз руҳини руҳонийларга тайёргарлик билан ишонадилар. Минглаб замонавий масиҳийлар ўзлари эътиқод қиладиган, бундан ташқари, Жамоат раҳбарлари уларга ўргатган таълимотнинг пунктларини ҳимоя қилиш учун бошқа далиллар келтира олмайдилар. Улар деярли Нажоткорнинг таълимотига эътибор бермайдилар ва хизматчиларнинг сўзларига фарқсиз ишонаверадилар. Наҳотки бу хизматчилар ҳеч хато қилмасалар?! Улар нур олиб келувчилар эканини агар Муқаддас Китоб тасдиқламаса, руҳимиз уларга қандай қилиб ишонади?! Осон йўлдан тушиш учун маънавий мардлик талаб этилади, унинг йўқлиги эса кўпчиликни илм одамлари ортидан юришга мажбур қилади. Улар Муқаддас Битикларни мустақил ўрганишни истамай, адашувнинг яхшилаб занжирланган кишанларига тушиб қолади. Улар шуни тушунадиларки, Муқаддас Китоб саҳифаларида ҳозирги давр учун ҳақиқат тушунарли қилиб очиб берилган. Улар Муқаддас Руҳ кучини ҳис қиладилар. Аммо буларнинг ҳаммасига қарамай, руҳонийлар улардан нурни тўсишларига йўл қўйиб беради. Гарчи идрок, виждон бу одамларни ҳақиқат ўзгармаслигига ишонтирса ҳам, сўқир бўлган руҳлар барибир мустақил фикр юритишга журъат қила олмайдилар, абадийлик манфаатлари жаҳолатга, такаббурликка ва хизматчиларнинг идроксизлигига қурбон қилинади.УК 524.1

    Инсонни қул қилишга иблиснинг кўп усуллари бор. Масиҳнинг хочи душманлари ҳисобланганларга нозик севгининг мустаҳкам ипларидан фойдаланиб, у минглаб қалбларни эгаллаб олади. Бу севги алоқалари қандай бўлишидан қатъий назар - қариндошлик, эрхотинлик, дўстона ёки ижтимоий - оқибати бир: ҳақиқат душманлари виждонга босим ўтказа бошлайдилар, уларнинг ҳокимияти остига тушиб қолганлар, ўзларининг ҳиссига риоя қилишлари учун, етарли даражада жасоратга ва мустақилликка эга бўлмайдилар.УК 524.2

    Ҳақиқат ва Худонинг шуҳрати ажралмасдир; Муқаддас Китобдан яхши хабардор бўлганимиз ҳолда, хато қарашларни айтиб, Худони шарафлай олмаймиз. Кўпчилик, биз нимага ишонишимиз муҳим эмас, муҳими -тўғри яшашдир, деб айтадилар. Лекин айнан бизнинг ишончимиз ҳаётимизни йўналтиради-ку. Нур ва ҳақиқат бизнинг ихтиёримизда бўлганда ва биз уларни фаҳмлаш имтиёзини менсимаганимизда, ҳакикатни рад этган, нурдан кўра зулматни афзал билган бўламиз.УК 524.3

    “Шундай йўл борки, инсонга тўғри бўлиб кўринади, аммо охири ўлимга олиб боради” (Ҳикмат. 16:25). Агар Худонинг хоҳиширодасини билиш имконияти мавжуд бўлса, адашувни ёки гуноҳни жаҳолат билан оқлаш мумкин эмас. Саёхатчи чорраҳага келади, бу ердан йўллар ҳар томонга тарқалади, кўрсаткич йўлларнинг кайси томонга олиб боришини кўрсатиб туради. Агар у бунга эътибор қилмаса, у самимий бўлгани ҳолда, аниқроғи, нотўғри йўлга тушиб қолади.УК 525.1

    Биз Худонинг таълимоти билан танишувимиз ва Унинг бизга бўлган талабларини билишимиз учун Ўз Каломини берди. Тафсирчи Исонинг олдига келиб, унга шундай саволни берди: “Абадий ҳаётган эга бўлишим учун мен нима қилишим керак?” Нажоткор унинг диққатини Муқаддас Битикка қаратиб деди: “Қонунда нима ёзилган? Ўқидингми?” Билмаслик ёшни ҳам, кексани ҳам кечирмайди, Худонинг Қонунини бузгани учун уларни жазодан қутқариб қолмайди. Чунки уларнинг қўлларида бу Қонуннинг ишончли гувоҳлиги, унинг принциплари ва талаблари бор. Фақат яхши ниятларнинг ўзи етарли эмас, инсоннинг яхши деб айтгани, қавмбошининг адолатли деб айтгани етарли эмас. Одам нажот топишини ўзи ҳал қилади, шунинг учун у Муқаддас Битикни ўзи мустақил ўрганиши керак. Унинг эътиқоди қанчалик кучли бўлмасин, руҳоний ҳақиқатни билади, деб қанчалик ишонмасин - буларнинг ҳаммаси унинг ишончи учун асос бўлмайди ва бўлиши керак эмас. Унинг қўлида харита бор. Бу харитада унинг осмонга қиладиган саёҳатида ҳамма ишора белгилари кўрсатилган, у таваккал қилиб бормаслиги керак.УК 525.2

    Ҳар бир идрокли одамнинг биринчи ва энг юксак мажбурияти Муқаддас Битикларни ўрганишдир. Ҳақиқатни билиш ва ўзи бошқаларга намуна бўлгани ҳолда унинг нурларини олиб бориш - мана бизнинг бурчимиз. Биз ҳар куни Муқаддас Китобни тиришиб ўрганишимиз керак, ҳар бир фикрни тарозига солиб ўлчаб, матнларни қиёслашимиз керак. Худонинг ёрдами билан биз ўз фикримизни ишлаб чиқишимиз лозим, чунки ҳар ким Худо олдида ўзи учун жавоб беришига тўғри келади.УК 525.3

    Муқаддас Китобда аниқ баён қилинган ҳақиқатлар айрим олимлар томонидан шубҳага қўйилган. Ўша олимлар энг юксак даражадаги доноликка даъвогарлик қилиб, Муқаддас Битик оддий одам тушуна олмайдиган мистик, сирли, руҳий маънога эга, деб таълим берадилар. Булар сохта муаллимлардир. Исонинг сўзлари айнан ўшаларга қаратилгандир: “Сизлар Муқаддас Битикни ҳам, Худонинг қудратини ҳам билмайсизлар, ана шу сабабдан адашяпсизлар” (қаранг: Марк 12:24). Муқаддас Китоб сўзлари қандай ёзилган бўлса, шундай тушуниш керак, фақат рамзлар ва қочиримлар бундан мустасно: “Ким Худонинг иродасини бажаришни истаса, бу таълимотим Худоданми ёки Узимданми, билиб олади” (Юҳанно 7:17). Агар одамлар Муқаддас Китобни қандай ёзилган бўлса, шундайлигича қабул қилганларида эди, агар одамларни боши берк кўчага олиб кириб, уларнинг ақлини иккилантириб қўймаганларида эди, ўшанда фаришталар, Масиҳнинг подасига минг-минглаб жонлаб қўшилдилар, деб хурсанд бўлган бўлардилар, аммо ўша жонлар ҳозирда зулматда адашиб юрибдилар.УК 525.4

    Ақлимизнинг бор кучини биз Муқаддас Битикни ўрганишга бағишлашимиз ва ўз олдимизга Худонинг ниятларини ва мақсадларини чуқур тушуниш вазифасини қўйишимиз керак. Бу бандаларнинг қўлидан қанчалик келади, лекин бир нарсани унутмаслик керак: шогирдликнинг ҳақиқий руҳи - болаларча ишонч ва оддийлик. Битикларнинг қийин жойларини фалсафий муаммоларни ҳал қилишда қўлланадиган усуллардан фойдаланиб талқин қилиш имкон йўқ. Муқаддас Китобии ўрганишга киришаётган одам кўпчилик олимларга хос манманликдан холи бўлиши, ўзида Худога ибодат орқали тобе бўлишни ривож топтириши, Унинг хоҳиш-иродасини самимий истак билан билиши керак. Биз шогирдлик руҳида буюк МЕН БОРМАНдан итоаткорлик билан билим олишимиз керак. Акс ҳолда ёвуз фаришталар ақлимизни шунчалик кўр қилиб, юрагимизни шунчалик тош қилиб қўядики, ҳақиқат бизни ишонтира олмайди.УК 526.1

    Муқаддас Китобда анчагина шундай ўринлар борки, ҳатто олимлар учун ҳам жумбоқ ёки арзимас бўлиб туюлади, аммо Масиҳнинг мактабида таълим олаётганлар учун ўша ўринлар тасалли ва ўгитларга тўладир. Кўпчилик илоҳиётчилар Худонинг Каломини юзаки қабул қиладилар - сабаби шундаки, улар риоя қилишни истамаган ҳақиқатдан кўзларини юмадилар. Муқаддас Китоб ҳақиқатларини тушуниш фақат ақлий қобилиятга боғлиқ бўлмай, мақсаднинг қатъийлигига ва солиҳликка интилишнинг самимийлигига ҳам боғлиқдир.УК 526.2

    Муқаддас Китобни ибодатсиз ўрганиш мумкин эмас. Фақат Муқаддас Руҳ бизга ҳақиқатнинг муҳимлигини тушунишимизга, тушуниш осонлигига, ёки тушуниш қийин жойларини тескари талқин қилишдан сақлашга бизга ёрдам бериши мумкин. Самовий фаришталар Худонинг Каломини қабул қилиш учун юракни тайёрламоқда, токи Каломнинг гўзаллиги бизни мафтун этсин, унинг огоҳлантиришлари бизни идрокли қилсин, ваъдалари рағбатлантириб, мустаҳкам қилсин. Забурчининг ибодати бизнинг ибодатимиз бўлиши керак: “Кўзларимни оч, токи кўрайин қонунингдаги ажойиботларни” (Забур 118:18). Баъзан васвасалар бартараф қилиб бўлмайдигандай туюлади, чунки менсимаслик туфайли ибодат ва Муқаддас Китобни ўрганиш билан васвасага солинувчи дарров Худонинг ваъдаларини эслай олмайди ва иблисга Битикни қурол қилиб олиб дуч кела олмайди. Аммо Худонинг ўгитларига диққат билан қулок соладиганларни фаришталар қуршаб олади, буюк қайғу даврида уларга энг кўп муҳтожлик сезадигаи ҳакиқатни эслатадилар.Шунинг учун “Эгамиз дарёдай келади. Ўзининг Руҳи даъват этаётган кучли дарёдай келади” (Ишаё 59:19).УК 526.3

    Исо шогирдларига шундай ваъда берган эди: “Отам Менинг номимдан юборадиган Ҳомий, яъни Муқаддас Руҳ сизларга ҳаммасини ўргатади. Мен сизларга айтган ҳамма сўзларимни У ёдингизга туширади” (Юҳанно 14:26). Аммо Масиҳнинг таълимоти бизнинг онгимизда бир лаҳзада муҳрланиб қолиши керак, токи Худонинг Руҳи бир хавф лаҳзаларида уни бизга эслатиб кўйсин. “Сўзларингни юрагимда асрайман,УК 527.1

    Токи Сенгақаршигуноҳқилмайин” (Забур 118:11). Абадий манфаатларни қадрлайдиганларнинг ҳаммаси скeптицизм (шубҳа)га қарши ҳушёр туриши керак. Ҳақиқатнинг энг асосий устуилари ҳужумларга дучор бўлади. Масхаралашдардан, турли сохта доноликдан, ғаразли ва ҳозирги давр шакколигининг ҳалокатли таълимотларидан қочиш имкони йўк. Ҳар биримиз учун иблиснинг тайёр васвасалари бор. Саводи камларга у кескинликии ёки беадаб ҳазилларни таклиф қилади. Билимли одамларга илмий жихатдан эътирозларни ва фалсафий назарияларни таклиф қилади, униси ҳам, буниси ҳам Муқаддас Битикка ишончсизликни ёки менсимасликни уйғотиши керак. Ҳатто тажрибасиз ёшлар ҳам масиҳийликнинг асосий тамйилларидан шубҳаланишга ўзларини ҳақли деб хисоблайдилар. Ёшларнинг ишончсизлиги қанчалик соддалик, гўллик ҳисобланмасин, у маълум даражада таъсир ўтказади. Кўпчилик шу тариқа оталарининг имон устидан мазах қиладиган ва ҳузур-аловат Руҳини ҳақорат қиладиган бўладилар (қаранг: Ибронийларга 10:29). Эгамизни шарафлаши мумкин бўлган ва олам учун марҳамат бўлган кўп одамларнинг ҳаёти худосизликнинг бадбўй ҳиди билан заҳарланган. Худонинг сирларини билиш мумкин ва ҳақиқатга донишманд бўлмасдан ҳам келиш мумкин, деб такаббур инсоний хулосаларига ишонганлар иблиснинг тўрларига ўралашиб қолади.УК 527.2

    Биз бу оламнинг энг масъулиятли даврида яшаяпмиз. Ер юзи аҳолисининг қисмати тез орада ҳал қилинади. Бизнинг келажагимиз муваффақиятли бўлади, шунингдек, бошқаларнинг жонларини қутқариш бизнинг танлаган йўлимизга боғлиқ. Бизнинг устимиздан ҳақиқат Руҳи раҳнамолик қилиши керак. Масиҳнинг ҳар бир издоши шундай деб самимийлик билан сўраши керак: “Эй Худойим, мен нима қилишимини буюрасан?” Биз рўза ва ибодат билан Худонинг олдида ўзимизни итоаткор тутишимиз, Унинг Каломи устида, айниқса хукм саҳналари устида кўп ўйлашимиз керак. Биз Худонинг ҳақиқатида чуқур ва жонли тажрибани излашимиз лозим. Биз бир дақиқани ҳам бой бера олмаймиз. Бизнинг атрофимизда буюк ҳодисалар юз бермоқда. Биз иблис сеҳрлаган заминда яшаяпмиз. Эй Худонинг қўриқчилари! Уйқудан уйгонинг, чунки душман яқинимизда ўкириб турибди, агар толиқиб, мудрасангиз, у ҳар қандай лаҳзада бизга ҳужум қилиб, ўлжасини қўлга киритишга тайёр турибди.УК 527.3

    Кўпчилик Худо олдидаги ўзининг ҳақиқий аҳволига нисбатан алданмокда. Улар ҳеч қандай ёвуз хатти-ҳаракатлар қилмайдилар, аммо Худо улардан яхши ва олийжаноб ишлар кутаётганини унутиб қўядилар. Худонинг боғидаги дарахтлар бўлишнинг ўзи кифоя эмас. Одамлар Худонинг кутган натижаларини оқлашлари ва самара келтиришлари керак. Худо одамларни қилишлари керак бўлган, аммо қилмаган ҳамма нарса учун масъулиятли ҳисоблайди. Самовий китобларда улар ер юзидаги мевасиз дарахтлар сифатида белгилаб қўйилган. Ҳатто уларнинг аҳволи танг бўлса ҳам, Эгамизнинг шафқатини менсимаганларни ва ҳузур-ҳаловатиии рад этганларни ҳам даъваг қилишда давом этаверади. “Ахир нур ҳамма нарсани очиқ-ойдин қилади-ку! Мана шу сабабдан муқаддас битикларда қуйидагича ёзилган: “Эй ухлаётган, тур! Ўликлар ичидан тирил! Масиҳ сенга нур сочар. Фурсатни ғанимат билинглар, чунки биз яшаётган бу кунлар ёмонликка тўла” (Эфес. 5:14-16).УК 528.1

    Синов вақти келганда, Худонинг Каломини ўз ҳаёти қоидаси қилиб олганларнинг ҳаммаси юзага чиқади. Ёз пайтида доим ям-яшил бўлиб турадиган ва оддий ўсимликлар ўртасидаги фарқ кўзга ташланмайди. Аммо қиш келиб, совуқ бошланганда, доим ям-яшил дарахтлар ўзгармайди, бошқалар эса баргларидан маҳрум бўлади. Худди шу сингари, бугунги кунда хам ҳақиқий масиҳийни ўткинчисидан фарқлаб бўлмайди. Бу фарқ аниқ кўринадиган вақт келай деб қолди. Диний мутаассиблик, кураш, диний муросасизлик ўз қудрагини кўрсатиши биланоқ, гаъқиблар бошланиши биланоқ, эндигина имонга келганлар, носамимий масихийлар иккиланиб қоладилар ва имонидан қайтади. Ҳақиқий масиҳий эса худди қоядай мустаҳкам тураверади. Унинг имони янада мустаҳкамланади, омадли кунлардагидан кўра, унинг умидла ри яна яққол кўринади.УК 528.2

    Забурчи айтади: “Амрларинг доимо мен билан бирга” (Забур 118:99).УК 529.1

    “Буйруқларинг туфайли мен доно бўламан, Ҳар қандай ёлғон йўлдан нафратланаман” (Забур 118:104). “Доноликка эришган, ақл-идрок топган қандай бахтлидир!” “Бундай киши сув бўйига ўтқазилган дарахтга ўхшайди, Оқар сувлар томон илдиз отади. Куннинг жазирамасидан қўрқмайди,УК 529.2

    Барглари доим ям-яшил бўлади. Қурғоқчилик келганда ҳам безовта бўлмайди, Мева беришдан тўхтамайди”(Ҳикмат. 3:13; Еремиё 17:8).УК 529.3

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents