Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents
Улуғ Кураш - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    39-боб - Дард-алам вақти

    “Ўша пайтда халқингни ҳимоя қилувчи буюк Микойил фаришта ҳозир бўлади. Шунда инсонлар бирлашиб халқ бўлгандан бери мисли кўрилмаган даҳшатли азобуқубатлар даври бошланади. Аммо ўша дамларда сенинг халқинг орасидан Худонинг китобига исми ёзилган ҳар бир одам нажот топади” (Дониёр 12:1).УК 539.1

    Учинчи фариштанинг хабари ваъз килинганда, Худонинг шафкати ер юзининг гуноҳкори аҳолисини тарк этади. Худонинг халқи ўз ишини қилиб бўлди: улар “кечки ёмғир ни, “Худодан ором”ни олди, синовларнинг яқинлашиб келаётган вақтисоатига тайёр бўлди. Фаришталар осмон бўйлаб тезлик билан жойларини ўзгартирадилар. Ер юзидан қайтиб борган фаришта, менинг ишим охирига етди, олам охирги синовга жалб қилинди, Худонинг амрларига содиқ бўлганларнинг ҳаммаси “Худонинг муҳри”ни олди, деб эълон қилади. Шунда Исо самовий ибодатхонада Ўзининг воситачилик хизматини тўхтатади. У қўлларини кўтариб, баланд овозда: “Бажо бўлди!” деб айтади. Жамики самовий лашкар бошларидаги гулчамбарларини шундай дея ечадилар: “Бадкирдорлар ёмонлигини қилаверсин. Ифлослар ифлослигини давом эттираверсин. Солиҳлар эса тўғри иш килишдан тўхтамасин, муқаддас одамлар ўзини муқаддас сақласин” (Вахий 22:11). Ҳар бирининг қисмати ҳал қилинган — ҳаёт ёки ўлим. Масиҳ Ўз халқи учун ярашув ишини бажо қилди ва халкининг гунохларини йўқ килди. Унинг таабалари микдори кўпайди; “шоҳлик ва ҳокимият осмон остидаги шоҳона улуғворлик” нажот меросхўрларига берилади, Исо Шоҳлар Шоҳи ва ҳукмдорларнинг Раббийси сифатида ҳукмронлик қилиши керак.УК 539.2

    Масих ибодатхонани тарк этганда, замин зулматга чўмади. Ўша даҳшатли вақтда солиҳлар Худо олдида Васийсиз яшайдиган бўлади. Фосиқларни ҳеч нарса ушлаб тура олмайди, иблис тавба қилмаганлар устидан чексиз ҳокимиятни олади. Худонинг сабрлилиги тугайди. Олам Унинг ҳузур-ҳаловатини рад қилди, Унинг севгисидан нафратланди, Унинг конунини оёқ ости килди. Фосиқлар учун ҳузурҳаловат вақти тугади. Улар тиришиб қаршилик қилган Худонинг Руҳи ниҳоят, ер юзидан олинди. Худонинг шафқати ҳимоясидан маҳрум бўлганлар ёвуз душман ҳукмронлиги остида ҳимоясиз қолдилар. Ўшанда иблис ер юзи аҳолисини охирги дард-аламга мубтало қилади. Худонинг фаришталари инсон ҳаяжонларининг шиддатли шамолини ушлаб туришни бас қилишлари биланоқ, ҳамма душманлик ҳодисалари шиддат билан юз беради. Бутун олам, қадимги Қуддусга қараганда ҳам, янада даҳшатли вайронагарчиликларга мубтало бўлади.УК 539.3

    Мисрнинг жамики тўнғичларини йўқ қилган ягона фаришта ер юзини йиғи-сиғи билан тўлдиради. Довуд аҳоли рўйхатини ўтказиб, бу билан Худо олдида гуноҳ қилгандан кейин, бу гуноҳ учун жазо сифатида битта фаришта даҳшатли қирғин қилди. Муқаддас фаришталар Худонинг хоҳиш-иродасига кўра, фосиқларни ҳалок қилдилар -Худо йўл қўйиб берганда, жинлар ҳам худди шундай қиладилар. Қора кучлар бутун ер юзига қирғин келтириш учун фақат Худонинг амрини кутиб, тайёр турибдилар.УК 540.1

    Худонинг Қонунини иззат қиладиганлар уларни шунда айблайдиларки, улар оламга Худонинг ҳукмини олиб келдилар, уларга ер юзини азоб-уқубатлар билан тўлдирадиган даҳшатли стихияли кулфатларнинг, душманликнинг, хунрезликнинг айбдорлари деб қарайдилар. Охирги огоҳлантиришга ҳамроҳ бўлган қудрат фосиқларни ғазабга келтиради, бу хабарни қабул қилганларнинг ҳаммасига қарши уларнинг ғазаби аланга олади, иблис эса нафрат ва таъқибларни пуфлаб шиширади.УК 540.2

    Руҳонийлар ва халқ Худонинг иштирок этадиган жойи тамомила бўм-бўш бўлиб қолганини билмадилар - Худо яҳудийларни тарк этди. Улар иблиснинг ҳукмронлиги, энг даҳшатли ва ҳалокатли эҳтирослар остида қолганларида ҳам, ўзларини танланган халқ дб ҳисоблайвердилар. Маъбадда хизмат давом этаверди, унинг булғанган қурбонгоҳларида қурбонликлар келтирилаверди, ҳар куни Худо Ўғлининг қимматбаҳо қонини тўкишда айбдор бўлган Унинг халқига марҳамат сўралаверди, Унинг хизматкорлари ва ҳаворийлари ҳаётига суиқасд қилишда давом этаверди. Ибодатхонада охирги қарор қабул қилинганда ва оламнинг қисмати сўзсиз аниқ бўлганда, ер юзи аҳолиси бу ҳакда билмайди. Худонинг Руҳи тамомила тарк этган халқ илгаригидай диний шаклбозликка ва удумларга, иблиснинг тиришқоқлигига ёпишиб олади, ёвузлик беги ўзининг ғаразли мақсадларини амалга ошириш учун уларми тақсимлайди, айни пайтда ёвузлик беги Худога рашкчи қиёфасига киради.УК 540.3

    Бутун масиҳий оламида шанба куни атрофида кураш қизиган пайтда, якшанба кунига риоя қилишни мажбурлаш учун диний ҳокимият давлат ҳокимияти билан бирлашади, арзимас озчиликни тамомила рад қилиб, умумхалқ талабига бўйсуниш уни умумнинг нафрати предмети қилади. Жамоатнинг қарорларига ва давлат қонунига қаршилик кўрсатадиган ана шу бир ҳовуч одамларга кўнгил бўшлик қилиш керак эмас, жамики халқни васвасага ва шаккокликка бургандан кўра, улар азият чеккани яхшироқ. Йигирма аср нарида бундай айблов “халқ раҳнамолари” томонидан Масиҳга қарши илгари сурилган эди. “Каяфа сўз олди:УК 540.4

    - Сизлар ҳеч нарсани билмайсизлар! Бутун халқ ҳалок бўлгандан кўра, битта одамнинг халқ учун ўлиши ўзингиз учун яхшироқ-ку” (Юҳ. 11:50). Бу далил ишончли кўрсатилади, тез орада тўртинчи амр бўйича шаиба кунини иззат қиладиганларга қарши фармон чиқарадилар. Бу фармонга кўра, уларни энг қаттиқ жазога лойиқ деб эълон киладилар ва халққа озодлик бериб, маълум вақтдан кейин уларни ўлимга ҳукм қиладилар.Эски Оламда католицизм ва Янги Оламда маслагидан қайтган протестанчилар Худонинг ҳамма низомларига риоя қиладиганларга нисбатан бир хил позицияни эгаллайдилар. Шунда Худонинг халқи азоб-уқубат ва қайғуни бошидан кечиради. Бу ахволни пайғамбар Ёқуб кулфатли давр деб атаган эди: “Эгамиз шундай демоқда, Саросима хитобларини эшитдик. Ана, ваҳима садолари эшитилмокда! Тинчлик йўқ! Hera ҳар бир эркакнинг юзи бўздай оқарган? 7 Эвоҳ, нақадар даҳшатли бу кун! Бундай кун ҳеч қачон бўлмаган. Ёқуб насли учун бу жабр куни бўлади, Аммо бу кундан халқим кутқарилади.” (Еремиё 30:5-7).УК 541.1

    Ёқуб руҳий азобда Эсовнинг қўлидан қутулиш учун ибодат қилиб тун бўйи курашиб чиқкан эди (қаранг: Ибтидо 32: 24-30). Ёқубнинг бу ҳолати дард-алам даврида Худонинг халқи олдида турган кечинмаларни кўрсатади. Ёқуб акасига аталган oта дуосини ғирром йўл билан олиб, сўнгра акасининг тахдидларидан қўрқиб, кочиб кетди ва ҳаётини қутқариб қолди. Узоқ йиллар қочқинда юриб, охири Худодан, хотининг ва болаларингни, мол,қўй подаларингни олиб, она юртингга қайт, деган амр олди. Ёқуб ернинг чегарасига етиб келиб, аканг Эсов қуролланган одамлар тўдаси билан сенга пешвоз келяпти, деган хабардан қўрқиб кетди. Акаси ҳали қасос ўтида ёнаётганига у шабҳаланмасди. Ёқубнинг қуролланмаган, ҳимоясиз ҳамроҳлари зўравонлик ва қотилликнинг муқаррар курбони бўлиши керак бўлгандай туюлди. Хавотирлик ва қўркув ёнига виждон азоби ҳам қўшилиб, уни кийнарди. Ўзининг гуноҳлари уни ана шундай хавф-хатарга қолдирганини Ёкуб билиб турарди. Унинг ягона умиди Худонинг раҳмшафқатидан эди. Ибодат унинг ягона қалқони эди. Аммо у айбини ювиш ва яқинлашиб келаётган хавфни бартараф қилиш учун бор имкониятини ишга солди. Худди шу сингари, Масиҳнинг издошлари яқинлашиб келаётган дардалам вақти арафасида одамларга ўзларининг тўғри оламда эканликларини кўрсатиш, хурофотларни тарқатиш ва виждон эркинлигига тахдид соладиган хавф-хатарнинг олдини олиш учун бор кучларини ишга солишлари лозим.УК 541.2

    Ёқуб ёнидан ҳамма яқинларини, токи улар унинг умидсизлигига гувоҳ бўлмасликлари учун жўнатиб юбориб, Худодан раҳм-шафқат сўраш учун, У билан ёлғиз қолди. Ёқуб гуноҳлари учун тавба қилди, Худога шафқати учун шукроналар айтди, ота-боболари билан Худо қилган аҳдга итоаткорларча ишора қилди, Байтилда тунда келган ваҳийда ва қувғинда бўлган юртда келган ваҳийда берилган ваъдаларга ҳам ишора қилди. Унинг ҳаётида энг танг вазият келди, ҳаммасига таваккал қилди. У қоронғуда ва ёлғиз ибодат қилиб, Худо олдида ўзини камтар тутди. Бирдан бир қўл елкасига тушди. Ёқуб, душман мени ўлдирмоқчи шекилли, деб ўйлади ва мусофир билан кураша бошлади. Тонг отиши билан нотаниш Зот ўзининг ғайритабиий кучини намоён қилди: нотаниш Зот бир урган эди, бу кучли одамни чўлоқ қилиб қўйди. Ёқуб ожизларча оҳвоҳ қилиб, сирли рақибига томон кўкраги билан йиқилди. Ёқуб энди тушундики, у Ахд Фариштаси билан олишибди. Ёқуб ҳолдан тойган, оёғида қаттиқ оғриқни сезаётган бўлса ҳам, таслим бўлишни истамади. У анча вақтлар гуноҳлари учун азоб тортиб, паришонликни, виждон азобини, кулфатларни бошдан кечирди. Энди эса гуноҳлари кечирилганига ишониши керак. Илохий Зот Ёқубни ташлаб кетмоқчи бўлган эди, аммо Ёқуб Уни маҳкам ушлаб олди ва дуо қилишини астойдил сўради. Фаришта деди: “Мени қўйиб юбор, тонг отди”. Аммо уруғбоши хитоб қилади: “Мени дуо қилмагунингча қўйиб юбормайман!”. Қанчалар ишонч! Қанчалар саботли ва қатъиятли! Агар Ёқубнинг сўзларида озгина мақтанчоқлик, ўзига ишонч сезилганда эди, у ўша зоҳоти йўқ қилинган бўларди. Аммо Ёқуб заифлиги, нолойиқлиги учун тавба қилаётган, ахдни сақлаб, Худонинг марҳаматидан умид қиладиган гуноҳкорнинг матонатини намоён қилди.УК 542.1

    “Фаришта билан олишиб, уни енгган эди” (Хўшея 12:4). Итоаткорлиги, тавба-тазарруси, ўз манфаатидан воз кечиш билан бу гуноҳкор банда Осмон Улуғворлиги устидан ғолиб бўлди. У титроқ билан Худонинг ваъдаларига ишонди. Чексиз Севгининг юраги гуиоҳкорнинг илтижосини эшитмаслиги мумкин эмас эди. Ғалаба белгиси ва бошқаларга намуна бўлиб, уларни илҳомлантириш учун унинг гуноҳни эслатадиган олдинги исми унинг ғалабасини кўрсатадиган бошқаси билан алмаштирилган эди. Ёқуб Худони енгди - бу эса Ёқуб одамларни ҳам мағлуб қила олишининг гарови эди. Энди у акасининг ғазабидан қўрқмайдиган бўлди, чунки Худо унинг қалқони эди.УК 542.2

    Иблис Ёкубни Худонинг фаришталари олдида айблади ва гуноҳлари учун уни ҳалок қилишни мўлжаллаб қўйди. Эсовни унга қарши чиқишга даъват қилди, иблис тундаги узоқ олишувдан уруғбошида айбини англашни жиддийлаштиришга уринди, бу билан иблис Ёқубни умидсизлантириб, Худога суянишдан маҳрум қилмоқчи бўлди. Ёкуб тамомила умидсиз аҳволга келтирилди, юқоридан ёрдам келмасдан у ҳалок бўлишини биларди. У оғир гуноҳлари учун чин дилдан тавба қилди ва Худодан марҳамат сўраб илтижо қилди. У ўз мақсадидан қайтмади, балки Фариштани маҳкам ушлаб, унга астойдил илтижо қилди, ғалаба қилмагунча аччиқаччик, йиғлади.УК 543.1

    Ўз вақтида иблис Эсовни Ёқубга қарши чиқишга даъват қилганидай, дард-алам вақтида Худонинг халқини йўқ қилишга фосиқларни гижгижлайди. У Ёқубни айблагани сингари, Худонинг халқини ҳам айблайди. Иблис ер юзи аҳолисини ўзининг фуқаролари деб ҳисоблайди, аммо Худонинг амрларига риоя қиладиган бир гуруҳ одамлар унинг ҳокимиятига итоат этмайди. Агар фақат иблис уларни йўқ қил ганда эди, у охиригача ғалаба қилган бўларди. Муқаддас фаришталар ўша одамларни муҳофаза этаётганини, албатта, уларнинг гуноҳи кечирилганини иблис кўради. Аммо уларнинг тақдири самодаги ибодатхонада ҳал қилинганини иблис билмайди. Иблисга ўша одамларнинг гуноҳлари аниқ маълум. Ахир, одамларни у васвасага солган эди. Иблис ўша одамларни кўримсиз киёфада Худо олдида такдим қилар экан, бу одамлар мен билан баравар Худонинг марҳаматидан маҳрум бўлишлари керак, деб тасдиқлайди. “Aгap Худо адолатли бўлса, уларнинг гуноҳларини кечира олмайди, балки бошқа жинлар билан бирга уларни ҳам йўқ қилади”, деб айтади иблис. Иблис уларнинг ҳуқуқини ўзининг ўлжаси деб айтади, уларни менга жазолаш учун беринглар, деб талаб қилади.УК 543.2

    Иблис Худонинг халқини гуноҳкорликда айблар экан, одамларни энг шафқатсиз синовларга дучор қилишда Худо унга йўл қўйиб беради. Ўша одамларнинг Худога ишончи, уларнинг имони ва қатъияти синалади. Улар ўтмишга назар ташлаб, умидларини йўқотади, чунки улар бутун ҳаётлари давомида яхши нарсаларни кам топадилар. Улар ўзларининг заифликларини, ўзларининг камчиликларини тўлиқ англаб етадилар.Иблис уларнинг аҳволи чорасиз экани, ножўя иллатлардан қутулиш имкони йўқлиги тўғрисида фикрлар билан уларни қўрқитмоқчи бўлади. Улар иблиснинг васвасасига учиб, Худога хиёнат қилишлари учун имонларини ҳам ўлдирмоқчи бўлади.УК 543.3

    Гарчи Худонинг болалари уларни ўлдиришга қасд қилган душманлар томонидан қуршаб олинган экан, уларни умидсизликка ҳақиқат учун таъқиблар олдидаги қўрқув олиб келмайди, балки кечирилмаган биронта гуноҳим бўлиши мумкин, деган хавф олиб келади. Шунинг учун Нажоткорнинг ваъдасига умид бўлиши мумкин эмас: “Сен Менинг сабрли бўлиш ҳақидаги амримга итоат этдинг. Шундай экан, ер юзида яшовчиларни синаш учун юбориладиган кулфат вақтидан Мен сени асрайман” (Ваҳий 3:10). Улар кечиримга ишондиларми, на азоб-уқубатлар, на ўлим уларни қўрқита олмаган бўларди. Аммо улар нолойиқ бўлсалар ва иллатлар уларни ҳалокатга олиб борса, бундай ҳолда Худонинг муқаддас исми оёқ ости бўлади.УК 544.1

    Улар ҳамма жойда фитналарга дуч келадилар, Худога қарши исёнларнинг табиий белгиларини кўрадилар. Бундай пайтда ниҳоятда оғир муртадликка ва фосиқларнинг фосиқлигига барҳам беришни чин юракдан истайдилар. Улар Худодан исёнчиларни тарк этишни илтижо қилиб сўрайдилар, аммо ёвузликнинг қудратли оқимига қаршилик кўрсатишлари учун ва унинг йўлини тўсиб қўйиш учун ўзларининг кучи етмаслигидан улар азоб чекадилар. Агар улар ўзларининг бутун қобилиятларини ортиғи билан ҳар доим Масиҳ хизматига бағишлаганларида эди, иблис кучлари уларни бўйсундиришга имкониятлари кам бўлишини англаб етган бўлардилар.УК 544.2

    Илгари Худо уларнинг кўп гуноҳларини кечирганини кўрсатиб, Унинг олдида юракларини итоат эттирадилар ва Нажоткорнинг ваъдасига ишора қиладилар: “Улар Мендан паноҳ излаб келсин! Ҳа, Мен билан тинчлик ўрнатсин, Улар Мен билан тинчлик ўрнатсин” (Ишаё 27:5). Гарчи улар ўзларининг ибодатларига ўша зоҳоти жавоб олмасалар-да, қатъий ишонишда давом эттирадилар. Улар қаттиқ хавотирликка тушса, ваҳима ва умидсизликда қолсалар ҳам ибодат қилишдан тўхтамайдилар. Ёқуб Фариштани маҳкам ушлаб олгандай, улар ҳам Худонинг қудратига маҳкам ёпишиб, фарёд қиладилар: “Мени дуо қилмасанг, Сени қўйиб юбормайман”.УК 544.3

    Агар Еқуб аввал ўз гуноҳлари учун тавба қилмаганда эди - ёлғон йўл билан тўнғичлик ҳуқуқини олган - Худо унинг ибодатларини эшитмаган, унинг ҳаётини сақламаган бўларди. Дард-алам даврида ҳам шундай бўлади: агар Худонинг болалари гуноҳлари учун тавба қилмасалар, қайғу ва қўрқув уларни эгаллаб олади. Умидсизлик уларнинг ишончини барбод қилади, Худо уларнинг нажот ҳақидаги ибодатларини эшитаётганига ишонмайдилар. Аммо улар ўзларининг нолойиқлигини чуқур англаб етмасалар, уларнинг биронта сирли гуноҳи бўлмайди. Уларнинг гуноҳи илгари ҳукмда қараб чиқилган ва эсдан чиққан, улар буни эслай олмайдилар.УК 544.4

    Иблис, Худо ишончсизликка унчалик эътибор бермайди, деб кўпчиликка уқтиради. Аммо Унинг Ёқубга муносабати шуни кўрсатадики, Худо асло ёвузликни оқламайди ва унга тоқат қилмайди. Ўз гуноҳини оқламоқчи ёки яширмоқчи бўлганлар албатта, самовий китобларда тавба қилинмаган ва кечирилмаган сифатида белгилаб қўйилади ва иблис томонидан мағлуб қилинади. Уларнинг ахволи юқори бўлгани сари, уларнинг жиноятлари Худоиинг кўз олдида огир ҳисобланади ва уларнинг душманлари муваффақияти кўпроқ бўлади. Раббийнинг келишига ўз тайёргарлигини орқага сурганлар дардалам пайтида ёки кейинги пайтларда буни қила олмайдилар. Улар ҳалокатга учраганлар.УК 545.1

    Охирги даҳшатли жангга тайёрланмаган масиҳийлар умидсизликка тушиб, гуноҳлари учун тавба қиладилар, фосиқлар эса уларнинг дард-аламлари устидан куладилар. Уларнинг тавба-тазаррулари Эсов ёки Яҳудонинг тавба-тазарруларига ўхшайди. Бундай тавба-тазаррулар билан гуноҳлари учун эмас, балки гуноҳлари оқибати учун аза тутадилар. Улар на самимий афсус-надоматни, на гуноҳларидан нафратланишни бошдан ўтказадилар. Улар фақат жазодан қўрқиб, гуноҳларини тан оладилар, аммо қадимги фиръавн сингари, aгap жазо хавфи ўтиб кетсагина, яна Осмонга қарши чиқадилар.УК 545.2

    Ёқубнинг тарихи бизни шунга ўргатади: васвасалар таъсири остида гуноҳ қилганлардан ҳамда кейин чинакам тавба билан Ўзига қайтадиганлардан Худо юз ўгирмайди. Иблис бундай одамларни ҳалок қилмоқчи бўлганда, уларни ҳимоя қилиш ва уларга тасалли бериш учун Худо уларга Ўз фаришталарини юборади. Иблиснинг ҳужумлари қақшатқич ва қатъий; унинг алдовлари қўрқинчли, аммо Худонинг назари - Ўзининг халқи устида, У халқининг додфарёдларини эшитади. Уларнинг азоб-уқубатлари жуда кўп, қизиган тандирнинг алангаси уларни еб юборишга тайёр, лекин буюк Металл Эритувчи оловда синалган олтин сингари, уларни қутқаради.Ўз болалари устига энг шафқатсиз ва синовлар келганда ҳам, худди энг фаровонлик кунларидаги сингари, кучли ва мулойимлигича қолади, аммо улар олов ёниб турган тандир орқали ўтишлари зарур: заминнинг ҳамма нарсаларини олов йўқ қилиши керак, токи улар комилликда Масиҳга ўхшай олсинлар.УК 545.3

    Бу қайғу ва умидсизлик даври биздан чарчоқ, секинлашув, очликни енгиш ишончини талаб қилади. Бу ишонч энг шафқатсиз синовлар олдида ҳам бизни сусайтирмайди. Буюк дард-амалга тайёр бўлиш учун ҳаммага синовлар даври берилади. Ёқуб ғалаба қилди, чунки у таришқоқ ва қатъиятли эди. Унинг ғалабаси миядан чиқмайдиган ибодатнинг кучи тўғрисида гувоҳлик беради. Ҳамма Ёқубга ўхшаб Худонинг ваъдаларига суянадиган бўлса, ана шундай жиддий ва тиришқоқ, муваффақиятга эришадиган бўлади. Кимки ўз “мен” идан воз кечишни истамай, Худо билан курашиб азоб тортаверадиган бўлса, Унинг марҳаматлари тўгрисида узоқ ва рашк билан ибодат килишни истамаса, муваффақиятларга эриша олмайди. Худо билан олишув - бунинг нима эканини оз одамларгина тушунади! Анашу озчилик одамлар, бизнинг ибодатларимизни Худо эшитсин, деб руҳларини қийнайдилар, ўзларидан воз кечадилар ва ҳамма имкониятларидан фойдаланадилар. Тасвирлаб бўлмайдиган тўлқинлар, ифодалаб бўлмайдиган умидсизликлар ибодатгўйни ўз гирдобига тортмоқчи бўлиб хавф соладиган бўлса, бундай лаҳзаларда қатъий ишонч билан Худонинг ваъдаларига суянадиганлар жуда оз бўлади!УК 545.4

    Виждонни мажбур қиладиган фармонга итоат этиш учун ва иблиснинг ҳукмронлиги остига тушиб қолиш учун имони заифларни катта хавф-хатар кутади. Ҳатто улар синов даврини бошдан кечирмасалар ҳам, дард-алам даври уларни чуқур руҳий сиқилиш ва руҳий жон талашишга солади, чунки улар Худога суянишга одатланмаганлар. Улар умидсизликнинг даҳшатли зулми остида қачонлардир ўзлари менсимаган ишонч сабоқларини ўрганишга мажбур бўладилар.УК 546.1

    Энди биз Худонинг ваъдаларини бошимиздан кечириб, Худони танишимиз керак. Фаришталар ҳар бир самимий ва жиддий ибодатни ёзиб оладилар. Худо билан мулоқотни рад қилишдан кўра, худбинлик лаззатларидан воз кечиш яхшидир. Ҳеч нарсага эга бўлмасдан ниҳоятда қашшокликда яшаш яхшидир, аммо У тарк этган бойликдан, иззат-ҳурматдан, кулайликлардан ва дўстликдаи лаззатланиш ўрнига, Унинг марҳаматидан фойдаланиш яхшидир. Биз ибодат учун вақт ажратишимиз зарур. Агар бизни заминий манфаатлар ютиб юборадиган бўлса, ундай ҳолда Худо бизни олтин бутлардан, уйлардан, серҳосил ерлардан маҳрум қилиб, Ўзи ҳақида эслатиб қўяди.УК 546.2

    Ёш одамлар ўзларини гуноҳдан сақлашлари мумкин, улар бошқа йўлни таанлашни рад қиладилар. Бундан ташқари, улар Худонинг марҳаматини ҳам сўрайдилар. Агар бу оламни огоҳлантиришнинг охирги хабарини олиб келган Худонинг хабарчилари Худонинг марҳаматини сўраб, совуққонлик билан, суст, бефарқлик билан эмас, балки худди Ёқуб қилгандай, қизғин, ишонч билан ибодат қилганларида эди, улар “Худо билан юзма-юз бўлибман-у, ҳаётим сақланиб қолибди-я” (Ибтидо 32:30) деб айтадиган кўп ҳодисалар юз бериши мумкин эди. Ана шунда Осмон уларни Худони ва одамларни енгиш қудратига эга бўлган беклар деб ҳисоблайди.УК 546.3

    Тез орада “ҳеч қачон бўлмаган” дард-алам вақти келади. Ўшанда бизга тажриба керак бўлади, ўша тажриба ҳозир ўзимизда йўқ ва эгаллашимиз учун ўзимиз дангсалик қиламиз. Кўпинча кутиш воқелиқцан даҳшатлироқ бўлади. Аммо бу олдимизда турган кризисга алоқадор эмас. Ҳатто энг жонли тасаввур ҳамХудонинг халқи улушига тушадиган мана шу оғир кечинмаларни тасвирлаб бера олмайди. Бу пайтда ҳар бир жоннинг синов вақти Худо олдида мустақил равишда туриши керак. Агар Нуҳ, Дониёр ва Аюб тирик бўлганларида эди, “улар ўз бола-чақасини ҳам қутқара олмаган бўларди. Улар фақат ўз жонларини сақлаб қолган бўларди” (Ҳизқиё 14:20).УК 546.4

    Энди буюк Олийруҳоний бизнинг ярашувимизни пайдо қилганда, биз Масихда комил бўлишга интилишимиз керак. Бизнинг Нажоткоримиз ҳатто хаёлимизда ҳам васвасага ўрин қолдирмаган. Иблис одамнинг қалбида заиф жойни топади ва шу заифликларии маҳкам ушлаб олади. Иблиснинг васвасалари куч олиши учун биттагина гуноҳ истагининг бўлиши кифоя. Масиҳ эса Ўзи ҳақида шундай деган эди: “... бу дунёнинг ёвуз ҳукмдори келяпти. У Менга ҳукмини ўтказа олмайди” (Юҳ. 14:30). Иблис Худонинг Ўғлидан ҳеч нарса олмади, акс ҳолда Унинг устидан ғолиб келиши мумкин. Масиҳ Ўз Отасининг амрларига садоқатини сақлади, Унда иблисга имтиёз берадиган гуноҳ йўқ эди. Бундай ҳолатда дард-алам вақтида бардош беришни истаган одамда ҳамма нарса бўлиши керак.УК 547.1

    Бу ҳаётда Масиҳнинг гуноҳ ювадиган Қонига ишониш орқали ўзимиздан гуноҳни узоқлаштиришимиз керак. Нажоткоримиз бизни Ўзи билан бир бўлишга, заифлигимизни Ўзининг қудрати билан бирлаштиришга, бизнинг жоҳиллигимизни Ўзининг донолиги билан бирлаштиришга, бизнинг нолойиқлигимизни Ўзининг хизмати билан бирлаштиришга таклиф этади. Худонинг башорати биз учун мактабдир, бу мактабда биз Масиҳнинг итоаткорлигини ва камтарлигини ўрганишимиз керак. Раббий бизга ҳар доим ҳаётнинг чинакам мақсадини ўргатади, ўзимиз учун ўзимиз танлаган енгил ва ёқимли йўлни эмас. Бизнинг феъл-атворимизни Осмон Худонинг намунаси бўйича яратади ва биз учун ўша воситаларни қабул қилишимиз қолади, холос. Бу ишда ҳар қандай менсимаслик ёки сусткашлик руҳ учун даҳшатли таваккалчилик билан алоқадор. Ҳаворий Юҳанно ваҳийда қуйидагича қаттиқ овозни эшитган эди: “...еру денгиз, сизнинг ҳолингизга вой! Зеро, иблис олдингизга тушди. Вақти оз қолганини билиб, у қаҳру ғазабга минди” (Ваҳий 12:12). Бу хитобни юзага келтирувчи воқелик қанчалар ваҳимали! Иблиснинг ғазаби охирги замони яқинлашуви билан кучаяди, уни олиб келаётган васваса ва вайронагарчилик дард-алам вақтида ўзининг юқори чўққисига етади.УК 547.2

    Тез орада биз осмонда ғайритабиий ҳодисани - ажойиботлар кўрсатадиган иблис ҳокимиятининг аломатини кўрамиз. Иблислар руҳи замин шоҳларига ва бутун оламга - уларнинг адашганларини тасдиқлаш ва самовий ҳокимиятга қарши охирги курашда иблис билан бирлашишга ишонтириш учун - чиқиб боради. Иблис раҳнамоларни ҳам, уларнинг фуқароларини ҳам алдашга муваффақ бўлади. Ўзларини Масиҳ қилиб кўрсатадиган одамлар қўзғаладилар, саждани ва фақат оламнинг Нажоткорига тегишли исмни ўзига беради. Улар шифолашда ғаройиб мўъжизаларни кўрсатадилар ва биз осмондан ваҳий олдик, деб тасдиқлайдилар. Аммо бу ваҳийлар Муқаддас Битикнинг гувоҳлигига зид келади.УК 548.1

    Васвасанинг буюк саҳнасининг сўнгги қисми - иблис ўзини Масиҳ деб такдим қилишга уриниши бўлади. Жамоат анчадан бери, Нажоткорнинг келишини умидимизнинг бажо бўлиши сифатида кутяпмиз, деб айтади. Энди катта ёлғончи Масиҳнинг келишини зоҳир қилади. Оламнинг турли бурчакларида иблис улуғвор махлуқ сифатида намоён бўлади. У кўзни қамаштирадиган ярқироқ билан қамраб олинган, Юҳаннонинг Ваҳийсида тасвирланган Худонинг Ўғлини ўзида гавдалантиради (қаранг: Ваҳий 1:13-15). Уни қамраб олган шон-шуҳрат қачонлардир инсон кўрган ҳамма нарсадан устун келади. Тантанавор овозлар ҳавони тўлдиради: “Масиҳ келди! Масиҳ келди!” Одамлар қаттиқ ҳаяжон билан унинг олдида тиз чўкадилар; у кўлларини кўтариб, уларни дуо қилади. Масиҳ ер юзида бўлганда, шундай қилган эди. Унинг овози майин, хира, шу билан биргa, оҳангдор. Бир сўз билан айтганда, меҳрибонлик ва азобларга тўла ҳолда у қачонлардир Масиҳ томонидан айтилган ҳузур-ҳаловатли самовий ҳақиқатлардан баъзиларини такрорлайди. У одамларнинг хасталикларини даволайди, сўнг Масиҳга тақлид қилиб, шанбани якшанба ўрнига ўтказдим, деб эълон қилади. Ҳаммага, мен марҳамат қилган кунни ҳамма муқаддас қилсин, деб амр беради. У, тиришиб-тирмашиб, еттинчи кунни муқаддас қилишда давом этаётганларнинг ҳаммаси менинг исмимни хақоратлаяптилар, сизлар мур ва ҳақиқатни олиб борадиган фариштани эшитишдан бош тортяпсизлар, деб айтади. Қанчалар кучли, енгиб бўлмайдиган ёлғон! Cexprap Шимўн алдаган самарияликлар сингари, кичикдан бошлаб каттагача бу сеҳргарликка қулоқ солади ва “Бу одам Худонинг қудратидир” (Ҳаворий. 8:10) деб айтадилар.УК 548.2

    Аммо Худонинг халқи алданиб қолмайди. Дажжолнинг таълимоти Муқаддас Битикка зид келади. У махлуққа ва унинг тимсолига сажда қиладиганларни марҳаматлайди, Муқаддас Китобда айтилганлар устидан эса ҳеч қандай раҳмшафқат қилинмасдан Худонинг ғазаби ёғилади.УК 548.3

    Бунинг устига, Масиҳнинг келиши усулига тақлид қилишга иблис учун ижозат берилмаган. Нажоткор Ўз халқини бундай ёлғондан огоҳ бўлишга даъват қилган ва Унинг келиши қандай юз беришини аниқ кўрсатган: “Чунки сохта масиҳлар ва сохта пайгамбарлар пайдо бўлиб, иложи бўлса, танланган одамларни ҳам йўлдан оздириш учун буюк аломату мўъжизалар кўрсатадилар. Maнa, Мен сизларга олдиндан айтиб қўйдим. Шундай қилиб, агар улар сизларга: “Қаранглар! У саҳрода!” деб айтсалар, борманглар. Агар улар: “У яширин жойда”, деб айтсалар, ишонманглар. Чунки Инсон Ўгли келганда, Уни ҳамма кўради. У шарқдан гарбга қадар бутун осмонни ёритиб юборган чақмоқдай бўлади.” (Матто 24:24-27; яна қаранг: Матто 24:31; 25:31; Ваҳий 1:7; 1Салоника. 4:16,17) Бундай келишни сохталаштириш имкони йўқ. У ҳакда ҳамма ёкда маълум бўлади, уни бутун халқ кўради.УК 549.1

    Фақат Битикни синчковлик билан тадқиқ этадиганлар, ҳақиқат севгисини қабул қиладиганлар бутун оламни асир қиладиган васвасалар кучидан ҳимоя қилинади. Худонинг Каломи ёрдами билан улар ёлғончини фош қиладилар. Ҳамма синовдан ўтказилади. Васвасалар чинакам масих,ийларни юзага чиқаради. Худонинг халқи бу васвасаларга учмаслик учун, Унинг Каломида шунчалик қатъий тура оладими? Худонинг халқи бундай жиддий лаҳзаларда Муқаддас Китобга ва фақат Муқаддас Китобга риоя қиладиларми? Бу кунга тайёргарликка халақит бериш учун иблис бор имкониятини ишга солади. Одамлар заминий бойликларга берилсинлар, оғир юкни кўтариб борсинлар, уларнинг юраклари ҳаётнинг ташвишларидан бошқасини қабул қилмасин, синов вақти улар учун худди ўғридай келсин, деб иблис ҳамма имкониятини ишга солади.УК 549.2

    Турли масиҳий ҳукмдорлари томонидан Худонинг амрларига риоя қиладиганларга қарши чиқарилган фармон уларни давлат томонидан ҳимоя қилишдан маҳрум этади ва уларни ҳалок қилмоқчи бўлганларнинг қўлларига беради, Худонинг болалари шаҳарлардан, қишлоқлардан қочиб кетади, хилват жойлардан, саҳролардан бошпана топадилар. Кўпчилик учун чиқиб бўлмас қоялар бошпана бўлади. Пьемонт масиҳийлари сингари, улар баланд тоғларни ўзларининг ибодатхоналари қиладилар ва “чиқиб бўлмас қоялар” (Ишаё 33:16) учун Худога шукр айтадилар. Аммо ҳамма халқлардан ва шажаралардан, аслзодалардан ва оддий одамлардан, бойлар ва камбағаллардан, оқлардан ва қоралардан кўпчилиги шафқатсиз равишда қулларга айлантириладилар. Худонинг севганлари занжирбанд қилинган, зиндонларда азоб чекаётган, ўлимга ҳукм қилинганлар бўлиб, нохуш кунларни бошдан кечирадилар. Айримлари ифлос ертўлаларда очликдан ўлимга ҳукм қилинадилар. Уларнинг нолаларини ҳеч ким эшитмайди, биронта қўл уларга ёрдам қўлини чўзмайди.УК 549.3

    Худо ана шу синов лаҳзаларида Ўз халқини унутадими? Тўфонгача бўлган оламга ҳукмлар келганда, У садоқатли Нуҳии унутдими? Осмондан олов ёғилиб, шаҳарни йўқ қилганда, У Лутни унутдими? Мисрда бутпарастлар қуршовида бўлган Юсуфни У унутдими? Изабел қасам ичиб, сенинг бошингга Баалнинг қисмати келади, деб айтганда, У Илёсни унутдими? Tим қоронғи, сассиқ ўрада азоб чекаётган Еремиёни У унутдими? Олов ёниб турган тандирда учта имон қаҳрамонларини У унутдими? Ёки шеърлар ўрасидаги Дониёрни унутдими?УК 550.1

    “Аммо Қуддус шундай деди: “Эгам мени тарк этди, Раббим мени унутиб қўйди.” Эгам айтар: “Ахир, аёл киши эмизикли боласини унутадими?! Ўзи туққан боласига раҳм қилмайдими?!УК 550.2

    Агар хотинлар боласини унутсаларҳам, Мен сени асло унутмайман! Қара, сенинг номингни кафтимга ёзиб қўйдим, Деворларинг доимо кўз олдимдадир” (Ишаё 49:14-16). «Сизларга текканлар худди Менинг кўз қорачиғимга теккандай бўлади» (Закар.2:8).УК 550.3

    Гарчи душманлар Худонинг хизматкорларини қамоққа ташласа ҳам, қамоқхона девори уларнинг руҳини Масихдан ажрата олмайди. Уларнинг ҳар бир заиф томони маълум бўлган Ўша, ҳар бир синов билан таниш бўлган Ўша жамики заминий ҳукмдорлардан юқоридир. Улар ётган кириш имкони йўк зиндонларга фаришталар ўзлари билан самовий нур ва тинчликни олиб келадилар. Зиндон худди саройга ўхшаб қолади. Чунки у ерга бойлар имон билан келадилар, коронғу гумбазлар осмон нурларидан ёришади. Анча илгари Павлус билан Сила Филиппи шаҳридаги зиндонда ётганларида, ярим тунда ибодат қилиб, ҳамду сано куйлаганлари сингари бўлади. Худонинг ҳукмлари Унинг халқини эзиб, ҳалок қилмоқчи бўлганларга келади. Худонинг шаккокларга нисбатан сабр-тоқати уларга жасорат бағишлайди, аммо жазо муқаррар ва даҳшатли бўлади. Узоқ чўзилишига қарамай, “Перазим тоғидагидай Ўз ишимни қилай, деб Эгам қўзгалади. Гивон водийсидагидай У ғазабга минади. Ҳа, У Ўзининг ажойиб ишини қилади. Унинг ишлари ҳайратда қолдиради” (Ишаё 28:21). Бизнинг шафқатли Худойимизнинг жазоси - бу “ғайритабиий иш”. “Мен бархаёт Худо бўлганим ҳақи онт ичиб айтаманки, фосиқнинг ҳалокатидан севинмайман. Аксинча, фосиқлар ёмон йўлидан қайтиб, яшашини хоҳлайман” (Ҳизқиё 33:11). Эгамиз “раҳмдил ва иноятли, жахли тез чиқмайдиган Худодир, содиқ севгиси мўлдир. Минг-минг авлодларга содиқ севгисини кўрсатаверади. Фосиқликни, исённи ва гуноҳларни кечиради. Лекин айбдорларни асло жазосиз қолдирмайди” (Чиқиш 34:6; Нохум 1:3 - бошқа таржимаси: Эгамизнинг жаҳли тез чиқмас, Унинг кучи буюкдир, Айбдорни Эгамиз асло оқламас! Юрган йўли қуюну бўрон бўлар. Оёғи остидан чангдай кўтарилар қора булутлар). Айбдорни кутаётган қасоснинг қатъийлиги ҳақида Худо адолатли ҳукмни истамай ишга солишига қараб хулоса чиқариш мумкин. Худо сабр қиладиган ва йўқ қилмайдиган халқ Унинг кўзи олдида ўз шаккоклигини ҳаддан оширганда, У охироқибатда рахм-шафқат қўшилмаган ғазаб косасини ичади.УК 550.4

    Масиҳ самовий ибодатхонада Ўз воситачилик хизматини тугатганда, Худонинг шафқатсиз ғазаби “кимки маҳлуққа ва унинг тасвирига сажда қилиб, пешанаси ёки қўлига тамға қабул қилса” (Ваҳий 14:9,10) ўшанинг устига қуйилади. Худонинг халқи бутунлай халос бўлишидан олдин оламга келадиган ҳукмлар Исроил халқи озод бўлишидан олдин Мисрга юборилган ярадан ҳам даҳшатлироқ бўлади. Юҳанно бу даҳшатли жазони шундай тасвирлайди: “МаҳлуқнингУК 551.1

    тамғаси босилган ва унинг тасвирига сажда қилган одамларда огир, жирканч яралар пайдо бўлди. Иккинчи фаришта косасидагини денгизга тўкди. Денгиз ўликнинг қонига ўхшаб қолди. Денгиздаги ҳамма жониворлар қирилиб кетди. Учинчи фаришта косасидагини дарёларга ва булоқларга тўкди, улар ҳам қонга айланди. Сувлар учун масъул бўлган фариштанинг шундай деганини эшитдим:УК 551.2

    “Эй Муқаддас Худо,
    Сен бор бўлгансан, ҳозир ҳам борсан.
    УК 551.3

    Сенинг чиқарган бу ҳукмларинг одилдир.УК 551.4

    Азизларинг ва пайғамбарларингнинг қонини тўкканларгаУК 551.5

    Сен қон ичирдинг, улар бунга лойикдир” (Ваҳий 16:2-6). Улар Худонинг халқини ўлимга ҳукм қилиб, унинг қонини тўкишда айбдор бўлиб қолдилар.Худди шу сингари, Исо ҳам Ўз давридаги яҳудийларни Қобил давридан буён муқаддас эрларнинг қонинин тўкканликда яхудийларни айблади. Чунки қон тўкиш ўша рухда ижро этилган ва худди пайғамбарларнинг қотиллари сингари фаолият олиб боришга ҳаракат қилганлар.УК 551.6

    Кейинги ярада «қуёшга инсонларни олов билан ёндириш қудрати берилди. Жазирама иссиқ инсонларни куйдирди»(8,9-оятлар). Пайгамбар ўша даҳшатли даврдаги одамларнинг аҳволини қуйидагича тасвирлайди: «Хароб бўлди экинзорлар, Мотам тутаётир далалар. Буғдой бошоқлари қовжираб қолди, Узум шарбати ҳам оқмай тўхтади, зайтун мойи ҳам тамом қуриди. Қайғурмайсизларми, эй, деҳқонлар?! Фарёд солмайсизларми, эй, боғбонлар?! Нобуд бўлиб кетди-ку арпа, бугдойингиз, Хароб бўлиб кетди-ку жамики ҳосилингиз. Узум токи сўлиди, auжир дарахти қуриди. Хазон бўлди анор, хурмо, олма — ҳамма дарахтлар. Инсон севинчи тамом қуриб битди!... Кесаклар тагида уруғлар нобуд бўлди, Донли экинлар унмасдан қолди. Омборхоналар бўмбўш ётибди, Дон омборлари хароб бўлибди. Инграмоқда ҳайвонлар нақадар!УК 551.7

    Ахир, қуриган-ку ўтлоқлар. Дайдиб юрар мол подалари, Гангиган ҳатто қўй сурувлари. Эй Эгам, Сенга мен фарёд қилурман! Ахир, олов ямлади даштдаги яйловларни, Ёнғин йўқ қилди даладаги дарахтларни. Ҳатто ёввойи ҳайвонлар ҳам Сенга нола қилмоқда! Ахир, ирмоқлар ҳам қуриб кетди, Даштдаги яйловларни олов ямлади... Ўша куни Маъбаддаги ашулалар марсияга айланади, — деб айтмокда Эгамиз Раббий. — Ҳамма жойда жасадлар ётади” (Йўэл 1:10-12. 17-20; Амос 8:3).УК 552.1

    Аммо бу яралар ҳаммани ҳам шикастламайди, акс ҳолда ер юзи аҳолиси тамомила қирилиб кетган бўларди. Бу - қачонлардир ўлимни кутганлар учун даҳшатли жазо бўлади. Одамлар бошига келган ҳамма ҳукмлар синовлар даври ўтгунча раҳм-шафқаг билан бирлашган эди. Масиҳнинг Қони Худога даъват қилиб, гуноҳкорнинг гуноҳлари учун қасос олишдан раҳм қилди, аммо охирги ҳукмда раҳм-шафқат аралашмаган Худонинг ғазаби қуйилади. Уша куни кўпчилик ўзлари рад этган Худонинг шафқатидан марҳамат топишни истайдилар. «Эгамиз Раббий демоқда: “Шундай кунлар келадики, Мен юртга очарчилик юбораман. Одамлар нон билан сувни эмас, Мен, Эгангизнинг сўзини қўмсаб, оч қолишади. 12 Улар Менинг сўзимни эшитмоқчи бўлиб, Бир денгиздан бошқа денгизгача оёғини судраб боришади, Шимолдан шарққа йўл олишади. У ёкданбу ёққа юриб, сарсон бўлишади-ю, Аммо Мен, Эгангизнинг сўзини эшита олишмайди” (Амос 8:11,12). Худонинг халқи ҳам азобуқубатлардан қочиб қутула олмайди, аммо таъқиблар ва сиқувларни бошдаи кечириб, йўқотишларга ва очликка сабр қилиб, бу халқ ҳалокатга йўлиқгирилмайди. Илёс учун ғамхўрлик қилган Худо ўзини курбон қиладиган биронта ҳам боласининг ёнидан ўтиб кетмайди. Уларнинг бошларидаги соч толаларини санаган Худо улар учун ғамхўрлик қилади. Очлик пайтида улар тўйгизиладилар. Ўша пайтда, фосиқларни очликдан ва ярадан ўлим кутадиган бўлса, фаришталар солиҳларни муҳофаза қилади ва уларнинг эҳтиёжлари тўғрисида гамхўрлик қилади. Ҳақиқат билан юрадиганларга ваъда берилган: «Тоғлардаги қоялар бошпанаси бўлади. Нону суви ҳеч қачон етмай қолмайди... Қашшоқлару муҳтожлар сув излар, Аммо сув йўқ. Оғизлари чанқоқдан қуриб кетган. Мен, Эгангиз, уларга жавоб бераман,Мен, Исроил халқининг Худоси, уларни тарк этмайман” (Ишаё 33:16; 41:17).УК 552.2

    «Борди-ю, анжир дарахти гулламай қолса, Узум токлари мева тугмаса, Зайтун дарахтлари ҳосил бермаса, Даладаги экинлар унмай қолса, Қўраларда қўйлар қолмаса, Оғилхоналар бўм-бўш бўлса, Шунда ҳам Эгамдан шод бўлурман, Нажоткорим Худодан кувонурман» (Ҳабаққуқ 3:17,18).УК 553.1

    «Эгамиздир сенинг посбонинг,
    Эгамиздир ёнингдаги соянг сенинг.
    УК 553.2

    Кундузи офтоб сени урмас,
    Кечаси ой сенга зарар бермас.
    УК 553.3

    Эгамиз сени барча зарардан асрайди,
    Жонингни Эгамиз сақлайди...
    УК 553.4

    Албатта У халос этар сени овчининг тузоғидан,
    Халос этар сени қирғин келтирувчи вабодан.
    УК 553.5

    Сени У патлари остига олар,
    Унинг қанотлари остида паноҳ топасан,
    Садоқати билан сенга қалқон, девор бўлар.
    УК 553.6

    Шунда қўрқмайсан туннинг ваҳимасидан,
    Қўрқмайсан кундузи учган ўқдан,
    Зулматда билдирмай келадиган вабодан,
    Қоқ пешинда қирғин келтирувчи ўлатдан.
    УК 553.7

    Мингтаси чап ёнингда йиқилиб қолади,
    Ўн мингтаси ўнг ёнингда йиқилиб қолади,
    Аммо бу кулфатлар сенга яқин келмайди.
    УК 553.8

    Факат кўзларингни оч, шундаУК 553.9

    кўрасан
    Фосиқнинг қандай жазо олганини.
    УК 553.10

    Arap Эгамизни паноҳинг қилсанг,
    Бошингга бирон бахтсизлик келмас.
    УК 553.11

    Худойи Таолони қўрғонинг қилсанг,
    Бирон фалокат чодирингга йўламас” (Забур 120:5-7; 90:3-10).
    УК 553.12

    Инсоний нуқтаи назардан, Худонинг болалари тез орада ўз гувоҳликларини, илгари жафокашлар қилганларидай, қонлари билан муҳрлашлари керак, деган фикр пайдо бўлгандай туюлади. Худонинг болалари ҳам, Худойимиз бизларни душманнинг ихтиёрига ташлаб қўйдимикан, деб хавотирлана бошлайди. Бу давр - дахшатли умидсизлик даври бўлади. Улар эртаю кеч Худога, Ўзинг нажот бер, деб ёлворадилар. Шаккоклар хурсанд бўлиб, масхаралаб бақирадилар: «Қани энди ишончингиз? Arap сизлар Худонинг халқи бўлсаларингиз, нима учун У сизларнинг бизнинг қўлимиздан қутқармайди?» Аммо кутатётганлар бу пайтда Гўлгўтага хочда жон бераётган Исони ва руҳонийларнинг ҳамда оқсоқолларнинг масхарамоуз овозларини хаёлларига келтирадилар: «У бошқаларни қутқарарди, Ўзини эса қутқара олмайди! У Исроилнинг Шохи эмиш! Қани, хочдан тушсин, шунда биз Унга ишонамиз» (Матто 27:42). Улар Ёқубга ўхшаб, Худо билан олишадилар. Уларнинг юзларида ҳам ички кескин курашлар кўринио туради. Ҳаммаларининг юзлар оқарган. Аммо улар жиддий равишда ибодат қилишда давом этадилар.УК 553.13

    Агар одамлар руҳий кўриш қудратига эга бўлганларида эди, Масиҳнинг сабр-қаноат сўзларини сақлайдиганлар атрофида қудратли фаришталарни кўрган бўлардилар. Фаришталар меҳрибонлик ва ҳамдардлик билан уларнинг азобуқубатларини кузатадилар ва уларнинг ибодатларини эшитадилар. Улар фақат ўзларининг Ҳукмдори сўзларини кутадилар Аммо яна бир оз кутиш керак. Худонинг халқи сабр косасидан ичиши ва сувда имон келтириши лозим. Айнан улар учун ана шу секинлашув, бундай азоб уларнинг ибодатига энг яхши жавоб бўлади.Улар, Худо фаолият кўрсатишни бошлайди, деган ишонч билан кутиб, ўзларининг руҳий ҳаётида кўпинча етишмаган ишонч, умид ва сабр-тоқатни намоён қилишни ўрганадилар. Танланганлар ҳақи-ҳурмати, дардалам вақти қисқаради. «Шундай экан, наҳотки Худо туну кун илтижо қилаётган Ўз танлаганларини ҳимоя қилмаса?! Йўқ, Худо уларни куттириб қўймайди!” (Лука 18:7,8). Охирзамон, одамлар кутганидан эртароқ келади. Буғдой Худонинг ўроқчилари учун боғ қилиб боғланади, бегона ўтлар эса ёқиш учун йиғилади.УК 554.1

    Ўз бурчига садоқатли само қўриқчилари ҳушёр бўлишда давом этадилар. Гарчи Худонинг амрларига риоя қилувчиларнинг ҳаммаси ўлимга ҳукм қилиниши керак бўлган вақт белгилаб қўйилган бўлса ҳам, душманлар буни эртароқ амалга оширишни истайдилар. Ҳар бир содиқ руҳни ҳимоя қилувчи қўриқчиларнинг қудратли сафи орқали ўтишни ҳеч ким истамайди. Шаҳарлардан? қишлоқлардан қочиб кетаётганларида, айримлар ҳужумга дуч келадилар, аммо уларга қарши кўтарилган қилич синади ва сомон сингари тушади. Бошқалари эса жангчилар қиёфасидаги фаришталар томонидан ҳимоя қилинадилар.УК 554.2

    Ҳамма асарларда Худо Ўз халқини ҳимоя қилиш ва қутқариш учун муқаддас фаришталари орқали фаолият кўрсатган. Самовий мавжудотлар одамларнинг ҳаётида фаол иштирок этганлар. Фаришталар чақмоқ сингари ялтироқ либосларга ўралган ҳолда пайдо бўлганлар. Улар оддий йўловчилар қиёфасида келганлар. Улар яна Худонинг одамлари бўлиб инсон қиёфасида зоҳир бўлганлар. Улар, худди йўлда толиққан одамлар сингари, дарахтлар соясида кундузи дам олардилар. Улар меҳмондўст одамлардан баҳраманд бўлганлар. Улар кечаси йўлда адашиб қолган сайёхларга йўл кўрсатганлар. Улар ўз қўллари билан қурбонгохда олов ёққанлар. Улар зиндон эшигини очганлар ва Худонинг хизматкорларини озодликка чиқарганлар. Нажоткорнинг қабри огзидан тошни олиб ташлаш учун улар самовий либосларга ўраниб тушганлар.УК 554.3

    Фаришталар одамлар қиёфасида кўпинча солиҳлар йиғинида иштирок этадилар, фосиқлар йиғинига ҳам ташриф буюрадилар. Улар қачонлардир Садўмга келиб, бу шаҳар аҳолисининг ишларини ёзиб олмоқчи бўлганлар ва Худонинг сабр чегараларини босиб ўтиб кетмадилармикан, деб қарорга келмоқчи бўлганлар. Худо шафқат қилишни яхши кўради, Ўзига чин дилдан содиқ бўлганлар ҳақиҳурмати жазони орқага суради ва кўплаб оламларнинг хотиржамлигини узайтиради. Худога қарши исён қиладиганлар ўзларининг ҳаётида улар Худонинг озчилик содиқ болалари олдида бурчли эканликларини аранг англаб етадилар. Лммо улар Худонинг болалари устидан масхаралашни ва уларни сиқувга олишни яхши кўрадилар.УК 555.1

    Оламнинг ҳукмдорлари бу ҳакда ўйлаб кўрмасалар ҳам, уларнинг маслахатларида кўпинча фаришталар иштирок этадилар. Одамлар уларга карайдилар, уларнинг нутқларини эшитадилар, танқид қиладилар, уларнинг таклифларини масхаралайдилар. Одамлар ҳукмдорларни ҳақорат қиладилар. Мажлислар залларида ва суд палаталарида бу самовий элчилар инсоният тарихининг энг чукур билимларини намойиш қиладилар. Энг лаёқатли ва нотиқ адвокатлардан кўра, мазлумларни яхши ҳимоя қила олишларини улар исботлайдилар. Худонинг ишларини тўхтатиб қўядиган ва Унинг халқига азоб-уқубатлар келтириши мумкин бўлган ёвуз ишларни ва ғаразли режаларни тўхтатиб қўядилар. Хавф-хатар ва қайғу лаҳзаларида “Эгамиздан қўрққанларнинг атрофида “Эгамизнинг фариштаси қароргоҳ қуриб, Уларга нажот бахш этади” (Забур 33:8). Худонинг халқи умид билан ўз Шоҳининг аломати келишини кутади. Соқчилардан: “Қачон тонг отар?” деб сўраганларида, улар иккиланмай: “Тонг отаётир, аммо яна кеч киради” (Ишаё 21:11,12) деб жавоб берадилар. Нур булутлар орқали тоғ чўққиларига ёриб киради. Тез орада Унинг шухрати очилади ва Солиҳлик Қуёши чикади. Тонг — солиҳларнинг абадий куни бошланиши ва фосиқларнинг абадий туни ним қоронғулиги яқинлашиб қолди.УК 555.2

    Худонинг болалари ибодатда Худо билан курашишни давом эттирганларида, улардан зоҳирий нарсани яшириб турган парда очилиб кетади. Самолар абадий куннинг нурларини сочади. Улар фаришталар хори садоларига ўхшаш сўзларни эшитадилар: “Ўзингизда борини маҳкам ушланглар. Ёрдам яқинлашмокда” МасиҳЭнг кучли ҒолибЎзининг азоб чеккан жангчилари учун абадий шуҳрат тожини тайёрлаб қўйган. Очиқ дарвозалардан улар Масиҳнинг овозини эшитадилар: “Мен Ўзим сизлар билан биргаман! Қўрқманглар! Менга сизларнинг ҳамма қайғу-аламларингиз маълум. Мен сизларнинг аламларингизни кўтариб олиб бордим. Сизлар ҳам курашаётган душманлар билан уришасиз. Мен сизлар учун курашдим, Менинг исмим билан сизлар ғолиблардан кўра устунсиз”.УК 555.3

    Қимматли Нажоткор энг керакли лаҳзада бизга ёрдамга келади. Осмонга йўл Унинг қадамлари билан муқаддас қилинган. Бизнинг танамизни яралайдиган ҳамма тиканлар Уни ҳам яралаган. Биз олиб боришга даъват қилинган ҳар бир хочни биздан олдин У олиб борган. Самовий хотиржамликка руҳни тайёрлаш учун Худо тўқнашувга йўл қўйиб беради. Дард-алам вақти Худонинг халқи учун қўрқинчли синовдир. Аммо бу пайтда ҳар бир чинакам масиҳий юқорини ўраб турган ваъдалар камалагини ишонч билан кўриши учун ўша ёққа қараши керак.УК 556.1

    “Эгамиз қутқарганлар қайтиб келади,
    Қўшиқ айтиб Қуддусга келади.
    УК 556.2

    Абадий шодлик уларнинг бошида тож бўлади.УК 556.3

    Улар шодлик, севинчга етишади,
    Қайғу, надомат улардан узоққа қочади.
    УК 556.4

    Эгам айтар: “Мен Ўзим сизларни юпатаман!УК 556.5

    Кимдан қўрқасиз? Ўладиган бандаданми?УК 556.6

    Майсага ўхшаб сўлийдиган инсон зотиданми?!УК 556.7

    Самоларни ёйган, замин пойдеворини ўрнатган,
    Сизларни Мен, Яратган Эгангизни унутиб қўйдингиз.
    УК 556.8

    Сизни қирмоқчи бўлган золимнинг ғазабидан
    Ҳар доим титраб-қақшаб турасиз. Аммо қани энди золимнинг ғазаби?!
    УК 556.9

    Мазлумлар тез орада озод бўлади,
    Улар ўлмайди, қабрга тушмайди,
    Нонга зор бўлмайди.
    УК 556.10

    Мен Эгангиз Худоман.УК 556.11

    Денгизни қўзғатадиган,
    Тўлқинларни гувиллатадиган Менман.
    УК 556.12

    Менинг номим Сарвари Оламдир!УК 556.13

    Оғзингизга сўзларимни солдим,
    Сизларни қўлим соясида яширдим.
    УК 556.14

    Самоларни ўрнатганман,
    Замин пойдеворини қўйганман.
    УК 556.15

    Қуддусга:УК 556.16

    ‘Сен Менинг халқимсан’, деганман”УК 556.17

    (Ишаё 51:1116).УК 556.18

    “Шу боис энди бунга қулоқ солинг,
    Эй азоб чекканлар!
    УК 556.19

    Сизлар мастсиз, аммо шаробдан эмас!УК 556.20

    22 Ўз халқини ҳимоя қиладиган Худойингиз,УК 556.21

    Эгангиз Раббий шундай айтмокда:УК 556.22

    “Мана, сенинг қўлингдан
    Гандираклатадиган косани олдим.
    УК 556.23

    Энди ғазабим косасиданУК 556.24

    бошқа ичмайсан.УК 556.25

    23 Уни сенга азоб берганлар қўлига бераман.УК 556.26

    Улар сенга: ‘Ерга ёт, устингдан
    Босиб ўтайлик’, деган эди.
    УК 556.27

    Елкаларинг уларга ер каби бўлди.УК 556.28

    Сен ўзинг йўлдай бўлдинг,
    Улар устингдан босиб ўтди”
    (Ишаё 51:21-23).
    УК 556.29

    Асрларни ёриб ўтган Худонинг нигоҳи кўрдики, заминий ҳукмдорлар Унинг халқига қарши лашкар тортаётган вақт яқинлашиб қолибди. Якка қувғинга учраганларга ўхшаб, улар очликдан ёки зўравонликдан ўлишдан кўркадилар. Аммо Исроил халқи қаршисидан Қизил денгизни иккига бўлган Авлиё Ўз қудратини кўрсатади ва уларни озод қилади. “Сарвари Олам шундай дейди: “Улар Меники бўладилар. Мен белгилаган кунда хазинамнинг гавҳарлари бўладилар. Меҳрибон ота-она ўз итоаткор боласини халос этгандай, Мен ҳам уларни халос этаман” (Малакий 3:17). Агар ўша пайтда Масиҳнинг содиқ гувоҳлари қони тўкилганда эди, у жафокашларнинг қони сингари, Худонинг ўрими ҳосилини келтирадиган уруғ бўлмас эди. Уларнинг садоқати бошкаларни ҳақиқатга ишонтирадиган гувоҳ бўлмаган бўларди. Чунки раҳм-шафқат тўлқини тош юракдан синиб кетган ва бошқа қайтмаган бўларди. Aгap солиҳлар эни душманларнинг ўлжаси бўлиб қолганда эди, бу зулмат бегига катта хурсандчилик бағишлаган бўларди. Забурчи айтади: “Кулфатда қолган кунларимда У мени Ўз чайласида омон сақлайди. Чодири остида мени яширади, Баланд қоя тепасига ўтқазиб қўяди” (Забур 26:5). Масиҳ айтади: “Келинг, эй халқим, бир оз яшириниб туринг! Эгамизнинг ғазаби босилгунча, Киринг ичкарига, Ортингиздан эшикларни ёпиб қўйинг! Ана, Эгамиз келаётир масканидан Замин аҳлини гуноҳлари учун жазолагани. Ер тўкилган қонларни фош этади, Қотиллик қурбонларини энди яширмайди” (Ишаё 26:20,21). Исмлари ҳаёт китобига ёзилганлар, Унинг зоҳир бўлишини сабр билан кутганлар шарафли нажот топади.УК 557.1

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents