Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents
Улуғ Кураш - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    5-боб - Англияда Тонг Отади

    Ислоҳотгача Муқаддас Китобнинг бор-йўғи бир нечта нусхаси қолганди, бироқ Худо Ўз Каломининг йўқ бўлиб кетишига йўл қўймади. Унинг ҳақиқатлари умрбод яширинча бўлмаслиги керак. Раббий ҳаёт сўзларини кишанлаб турган, қачонлардир У зиндон эшиклари ва тамбаланган катта темир дарвозаларни очиб, Ўз хизматчиларини озодликка чиқариб юборгани каби, занжирларни осонгина узиб ташлашга кодир эди. Яширинган бойликлар излаганда топилгани сингари, турли мамлакатларда Муқаддас Руҳ таъсирида одамлар ҳақиқатни излардилар. Худонинг илоҳий тақдири туфайли улар Муқаддас Битикка мурожаат қилдилар ва катта қизиқиш билан муқаддас саҳифаларни ўргандилар. Нурни англаш учун улар ҳамма нарсани қурбон килишга тайёр эдилар. Гарчи бу одамлар ҳаммасини бирданига англаб олмаган бўлсалар-да, аммо аввал яширилган ва аллақачон кўмиб юборилган ҳақиқатлар уларга тушунарли бўлди. Осмон юборган элчилар сифатида, улар гумроҳлик ва бидъат занжирларини узиб, узоқ вақтдан бери ёлғон қулига айлан-ганларни ўз озодликларини ҳимоя қилишга ундадилар.УК 63.1

    Узоқ асрлар давомида Худо Каломини таълим олган одамларга хос бўлган тилларда ўқиш мумкин эди; фақатгина вальденслар уни ўз она тилларида ўқиганлар. Мана, шундай вақтлар келдики, Муқаддас Битик турли тилларга таржима қилинди ва одамларга уни ўз она тилларида ўқишларига имконият туғилди. Олам зулмати ортда қолди. Кўплаб мамлакатларда қоронғулик аста-секинлик билан тарқала бошлади ва ёришаётган тонгнинг илк аломатлари пайдо бўлди.УК 63.2

    XIV асрда Англияда “Ислоҳотнинг тонг юлдузи” порлаб чикди. Джон Уиклиф нафақат Англия учун, балки бутун масиҳий дунё учун ислоҳот даракчиси бўлди. Джоннинг Римгa қарши эътирозли овози ҳеч қачон сўнмаслиги керак эди. Унинг чиқишлари нафақат баъзи бир шахслар, балки жамоатлар ва бутун халқнинг озодлик учун курашига ва эркинликка чиқишига асос солди.УК 63.3

    Уиклиф либерал, яъни муросасозлик таълимини олган, лекин Раббийнинг олдидаги кўрқинчи у учун доноликнинг Бошлани шини англатар эди. Колледжда у ўзининг тақводорлиги, юксак иқтидори ва чуқур билими билан бошқалардан ажралиб турган. Билимга бўлган чанқоқлиги туфайли у барча фанлар соҳаси билан танишиб чиқишга ҳаракат қилган. У схоластик фалсафани, дунёвий ва жамоат ҳуқуқини, айниқса, ўз мамлакати қонунларини пухта ва ҳар томонлама ўрганди. Унинг кейинги асарларида у олган таълим таъсирини ҳис қилиш мумкин эди. Ўша вақтдаги мавҳум фалсафани пухта билиш - бу фалсафанинг заиф ва гумроҳ томонларини очиб беришга унга ёрдам берди, дунёвий ва жамоат ҳуқуқини ўрганиш эса фуқаролар ва эътиқод эркинлигининг буюк курашига уни тайёрлади. У Худонинг Каломи қиличипи моҳирона бошқарди, у шунингдек, гуманитар фанлар билимдони эди ва схоластика тактикаси билан ҳам яхши таниш эди. Унинг истеъдоди ва бой дунёқараши нафақат дўстларнинг, балки душманларнинг ҳам ҳурматига сазовор бўлди. Юртнинг энг доно кишилари орасида етакчи ўринни эгаллаган устозига унинг шогирдлари фахр билан қараган бўлсалар, душманлари ўзларининг нодонлигини ва заифлигини кўрсатиб қўйишдан қўрқиб, Ислоҳотга қарши бирор нима дейишга журъат этолмасдилар.УК 63.4

    Ҳали талабалик йилларданоқ Уиклиф Муқаддас Китобни ўргана бошлади. Китобни бирор бир қадимий тилда ўқиш мумкин бўлган бир вақтда, оддий халқ учун ҳанузгача номаълум бўлган ҳақиқат булоғига фақатгина олимлар йўл топишлари мумкин эди. Хуллас, келажакда Уиклиф билимдон ислоҳотчи бўлиш учун йўл ҳозирлаганди. Олам эрлари Муқаддас Китобни тадқиқ қилар эканлар, Худонинг ҳузур-ҳаловати ҳақидаги буюк ҳақиқатни топар эдилар. Улар бу ҳақиқатдан оммани баҳраманд қилмоқчи эдилар ва жонли каломга мурожаат қилиш учун одамларга ёрдамлашар эдилар. Уиклиф Муқаддас Китобга эътибор қилганда, ўз асарларини асосли ва ишонарли яратгани каби, у Битикни ҳам жиддий ўргана бошлади.УК 64.1

    Шу вақтгача у билимга тушунтириб бўлмас ташналик ҳис қиларди, бу ташналикни на схоластик илмфанлар, на Жамоат таълимотлари қониқтира оларди. У Муқаддас Каломда шунча вақтдан бери излаганини топди. Шундай қилиб, у мукаммал қутқарилиш режасини кўрди, Масиҳ инсон учун ягона Ҳимоячи сифатида намоён бўлди. Уиклиф ўзини тамомила Масиҳга хизмат қилишга бағишлади ва унга очилган ҳақиқатларни барчага етказишга қарор қилди.УК 64.2

    Кейинги ислоҳотчилар каби, Уиклиф ўз фаолиятининг бошида унинг барча оқибатларини кўра билмаган. У Римга қарши ҳаракат қилишни ўйламаган ҳам. Бироқ ҳақиқатга содиқлик фақатгина ёлғонга қарши бўлган курашда мужассамлашган. Папа ҳокимиятининг гумроҳлиги қанчалик очиқ-ойдин намоён бўлгани сингари, у шунчалик оташинлик билан Муқаддас Китоб ҳақиқатларини тарғиб қиларди. Рим инсоний манфаатларини деб Худонинг Каломини қурбон қилганини у кўрди; у руҳонийларни Муқаддас Ёзувни инкор этганликда қўрқмай айблади, Муқаддас Китобни халққа қайтариб беришни ва жамоатда унинг обрўсини тиклашни талаб қилди. У ниҳоятда қобилиятли ва чинакам устоз, оташин ваъзгўй бўлган, кундалик ҳаёти эса у тарғиб қилаётган ҳақиқатнинг тасдиғи эди. Муқаддас Китобни мукаммал билиши, қатъий мантиқий тасаввури, ҳаётининг поклиги, мустаҳкам иродаси ва ҳақиқатгўйлиги барчанинг ҳурмат-эътиборини ва ишончини қозонди. Унинг кўплаб замондошлари ўзлари амал қилган эътиқоддан ҳеч қандай қониқиш ҳосил қилмаганлар, улар Рим Жамоатида ҳукмронлик қилаётган қонунсизликдан нафратлан-ганлар, Уикс тарғиб қилган ҳақиқатларни хурсандчилик билан қабул қилганлар. Папа ҳокимияти бошлиқлари қаҳр-ғазаб билан бу ислоҳотчининг борган сари катта обрў-эътиборга сазовор бўлаётганини кузатиб турардилар.УК 64.3

    Уиклиф моҳирлик билан хато ва гумроҳликларни очиб ташлади, Рим томонидан қўллабқувватланаётган кўплаб жиноий ҳаракатларга қўрқмасдан қарши чикди. Қиролнинг капиллани сифатида у папа ҳокимиятининг инглиз монархидан ўлпон олаётганини қўрқмасдан қоралади, шунингдек, папанинг дунёвий ҳокимиятга тажовуз қилишини ҳақиқатга ва мантиққа зид эканлигини кўрсатиб берди. Папанинг талаблари олдин ҳам кўплаб нафрат ва ғазабнинг сабабчиси бўлган, Уиклиф уларни фош қилиши давлат арбоблари эътиборини ўзига жалб этди. Қирол ва дворянлар бирлашдилар ва дунёвий ҳокимиятга тажовуз қилган папанинг талабларини рад этдилар, ўлпон тўлашдан бош тортдилар. Шундай қилиб, Англияда папа ҳокимияти обрўсига сезиларли даражада зарба берилди.УК 65.1

    Ислоҳотчи узоқ ва кучли кураш олиб борган яна бошқа бир ёвузлик - бу тиланчи, ўзини бечора қилиб кўрсатган роҳиблар сохта ташкилотининг таъсис этилиши эди. Бутун Англияни роҳиблар босиб кетганди, бу эса миллат фаровонлигига катта тўсиқ бўлди. Узларининг текинхўрларча ва боқиманда ҳаёти билан улар иқтисод, таълим ва одоб-ахлоққа путур етказар эдилар. Бировларнинг ҳисобига яшаётган роҳиблар ташкилотининг бемаъни ҳаёт тарзи бу текинхўрларни боқаётган меҳнаткаш халқ учун ғам-ташвиш бўлди, энг муҳими — фойдали меҳнатнинг мазмун-маъноси камситилди. Ёшларнинг ҳаётига улар салбий таъсир кўрсатиб, оилаларнинг қадр-қиммати топталди. Монахларнинг дастидан кўплаб ёшлар отаоналарининг розилигисиз, ҳаттоки уларнинг хоҳиш-иродасига қарши монастирларга кетиб қолишарди. Махфий ташкилот талабларини фарзандлик бурчи ва мажбуриятидан баланд қўйган бир католик Жамоатининг оқсоқоли шундай деган: “Ҳаттоки отанг эшик тагидаги остонага ётиб олиб дод-вой қилса ҳам, ёки бўлмаса, онанг сени тўққиз ой юраги остида кўтариб юрганини, оқ сут бериб боққанини эслатиб, сенинг раҳмингни келтирмоқчи бўлса ҳам, эътибор берма, шуни билгинки, сен улардан воз кечиб Исо томон шошилишинг керак”. Кейинчалик Лютер ушбу ақидани “ваҳшийларча ғайриинсонийлик” деб атаган эди. Бу эса “масиҳийлик ва инсонийликдан кўра қандайдир ёвузлик ва золимликнинг ифодаси ҳисобланади”. Юзага келган ёвузлик ва золимлик болалар ва ота-оналар ўртасидаги муносабатларни ўтакетган даражада кескинлаштирар эди9Барнас Сиарс. “Жизнь Лютера”. 69,70-бетлар.. Қадимдаги фарзийлар сингари, руҳонийлар ўзларининг ақидаларини деб, Худонинг амрини бекор қилдилар. Бунинг натижасида оилалар бузилиб, кексайган пайтида ота-оналар фарзандларидан айрилиб қолардилар.УК 65.2

    Ҳаттоки университет талабалари ҳам роҳибларнинг қуруқ ваъдаларига учиб, уларнинг жамиятига аъзоликка кирардилар. Лекин бироз вақт ўтгач ўз ҳаётларини барбод қилганликларини ва ота-оналарининг дилини огритганликларини кўриб афсусландилар, аммо сохта таълимотнинг тўрига бир марта тушган одам ундан бошқа қутулиб чиқолмайди, яъни у ўз эркидан жудо бўлади. Баъзида ота-оналар роҳибларнинг таъсиридан қўрқиб, фарзандларини умуман университетга ўқишга юбормай қўярдилар. Бунинг натижасида ўқув марказларида ўқувчиларнинг сони кескин камайиб кетди. Ўқув юртлари инқирозга учради, жаҳолат эса ғалаба қозонди.УК 66.1

    Папа монахларга тавбани қабул қилиш ва гуноҳларни кечириш ҳуқуқини берди. Бу эса энг даҳшатли ёвузликнинг манбаси эди. Тезроқ бойиб кетиш мақсадида рохиблар гуноҳларни шунчалик осонлик билан кечириб юборар эдиларки, охир-оқибатда уларга ўтакетган қаллоб ва каллакесарлар мурожаат қила бошладилар, бунинг натижасида эса турли иллатлар гуллаб-яшнади. Камбағаллар ва хасталар ўз ҳолига ташлаб қўйилди, улар учун ажратилган инъомларни монахларнинг ўзлари ўзлаштириб олардилар. Инъомлар ва совға-саломларни роҳиблар турлича алдов йўллари билан қўрқитиб, оддий халкдан тортиб олардилар, булар камлик қилгандай, кимки роҳибларнинг сохта жамоатига ёрдам бермаса, ўшандайларни шаккокликда айблардилар. Бир қарашда ўзини бечора қилиб кўрсатаётган роҳиблар тезлик билан бойиб кетардилар, улар яшаётган қасрлар ва истеъмол қилаётган тансиқ таомлар халқнинг янада қашшоқлашиб бораётганидан дарак бериб турарди. Вақтларини айшу ишратда ўтказаётган роҳиблар, гўёки улар кўрсатаётган “мўъжизалар ва ғайриоддий ҳодисалар” ҳақидаги тўқималарини тарғиб қилиш, шу тарзда оддий халқни ахмоқ қилиб алдашга оми одамларни зўрлардилар. “Сохта тарғиботчилар”ни эса роҳиблар такдирлардилар. Роҳиблар ўз обрўсини одамларга турлича бидъатларни сингдириш, ҳар бир кимсанинг эътиқодий вазифаси - папа ҳокимиятини тан олиш, санамларга ва муқаддасларга сажда қилиш, мунтазам равишда ҳадя ва совғалар олиб келишга ундаш орқали мустаҳкамлаб борардилар. Агар халқ ана шу талабларнинг ҳаммасини бажариб, роҳиблар кўрсатган йўлда юрса, албатта тўғридан-тўғри жаннатга йўл олади, деб содда халқни ишонтирганлар.УК 66.2

    Олимлар ва ор-номусли эрлар шундай ёлғончи тиламчилар жамоатини тарқатиб ташлашга ҳаракат қилдилар, бироқ ҳаммаси зоеъ кетди. Зеҳни ниҳоятда ўткир бўлган Уиклиф бу ёвузликнинг сабабини кўрсатди, монахларнинг алдамчилигини фош этиб, уларнинг йўқ қилинишини сўради. Ушбу масала юзасидан баҳс-мунозаралар авж олди. Папа индульгенцияларини рўкач қилган сайёҳ роҳиблар кўпчиликни қуйидагича муаммо юзасидан ўйлаб кўришга мажбур қилдилар - пул эвазига гуноҳларнинг кечирилиши тўғрими? Одамлар бир-бирларидан - Рим папаси ҳокимиятидан совғасалом эвазига олинадиган кечирилишдан кўра, Худога мурожаат қилган яхши эмасми, деб сўрай бошладилар. Роҳибларнинг чекчегараси йўқ очкўзлиги тобора ошиб кетаётганидан кўпчилик ҳавотирда эди. “Роҳиблар ва рим руҳонийлари, - дейдилар улар, - бизни саратон касаллиги сингари емириб бормокда. Худо бизни қутқариши керак, акс ҳолда халқ ҳалок бўлади” 10Д” Обииье. 17 китоб. 7-боб.. Очкўзликларини оқлаш мақсадида, тиламчи роҳиблар ўзларини Қутқарувчининг издошлари деб атаб, Исо ва Унинг шогирдлари ҳам халқ берган назрлар туфайли кун кечирганлар, деб таъкидлайдилар. Роҳибларнинг бундай эътирозлари уларнинг ўзларига қарши чикди, чунки кўпчилик Муқаддас Китобни ҳақиқатни топиш мақсадида ўқий бошлади. Бундай ҳолат эса Римнинг чиқарган қонун-қоидаларига зид эди. Одамлар Рим Жамоати пухталик билан беркитиб келган ҳақиқат Манбасига мурожаат қилдилар.УК 67.1

    Уиклиф монахлар билан тортишиш учун эмас, балки одамларнинг эътиборини Муқаддас Китоб таълимотларига ва унинг Муаллифига қаратиш мақсадида монахларга қарши мақолалар ёзиб, чоп эттира бошлади. Унинг таъкидлашича, папа ҳар қандай оддий руҳонийлар сингари гуноҳларни кечириш ёки жамоатдан бирор кимсани, агару Худоиинг қаҳрини келтирмаган бўлса, ҳайдаб чиқариш ҳуқуқига асло эга эмас. Папа миллионлаб одамларнинг руҳи ва таналари устидан не ҳасратда ўрнатган бу даҳшатли руҳий ва дунёвий ҳукмронлигига Уикс томонидан берилган муҳим ва асосий зарбалардан бири бўлди. Англия давлати ҳуқуқини Римнинг тажовузкорлигидан ҳимоя қилишга даъват этилган Уиклиф, қирол элчиси қилиб тайинланди ва папа вакиллари билан ўтказилган кенгашларда қатнашиб, икки йилни Нидерландияда ўтказди. У ерда Уиклиф Франция, Италия, Испания руҳонийлари билан эркин мулоқотда бўлди, олдин у учун номаълум бўлган диний ҳаёт йўналишлари билан танишди. Чет эл сафарида у жуда кўп нарсани тушунди ва ўрганди, орттирган тажрибалари унинг ёзма ишларида намоён бўлди. Папа ҳокимияти вакиллари унга папа иерархиясининг асл моҳияти ва мақсадларини очиб бердилар. Англияга қайтгач Уиклиф ўз ғояларини тўғридантўгри ва зўр иштиёқ билан тарғиб қилишни давом эттирди. Уиклифнинг таъкидлашича, Римнинг ҳақиқий худолари - бу очкўзлик, такаббурлик ва каззобликдир.УК 67.2

    Асарларининг бирида Уиклиф папа ва унинг югурдаклари ҳақида шундай деган: “Улар бева-бечораларнинг кун кечиришига яраша мумкин бўлган нарсаларни биздан тортиб олмоқдалар. Бундан ташкари, жамоатларнинг сирли ибодатлариии ўтказиш ва бошқа турлича эҳтиёжларини қондириш учун ҳар йили қирол ғазнасидан минг-минглаб марка пуллар сарфланмокда. Бу эса масиҳийларни итоат эттиришга мажбур қилган жирканчли бидъат, яъни симония деб номланади. Ва ҳаттоки бизнинг мамлакатизда катта олтин тоғ бўлиб, бу тоққа манман понтифекснинг гумашталаридан ташқари бирорта бошқа кимса қўл текизмаган бўлса ҳам, бу тоғ аллақачон йўқ бўлиб кетарди; зеро папа ҳокимияти аъзолари ҳамма пулларимизни ва нарсаларимизни биздан тортиб олиб, буларнинг эвазига ўзларининг симониялари учун Худонинг нафратидан бошқа бизга ҳеч нарса келтирмайди” 11Джон Л(,юис. “История жизни и страданий Уиклифа”. 37-бет..УК 68.1

    Англиядан қайтгач, Уиклиф тез орада кирол томонидан Люттервортс қавмига хизматга тайинланди. Бу дегани - қирол Уиклифнинг жасур ҳатти-ҳаракатларидан, айтаётган гапларидан рози эканлигининг гувоҳлиги деганидир. Уиклифнинг таъсирини ҳам қирол саройи ҳаётида, ҳам бутун миллат эътиқодининг тикланишида ҳис этиш ва кўриш мумкин.УК 68.2

    Бироқ ҳеч қанча вақт ўтмай, Рим момақалдироғининг гумбирлаши Уиклифга қаратилди. Англияга - университетга, қиролга ва прелатларга Рим папасининг учта буллалари юборилди; бу буллалар ушбу бидъатчилик устозининг овозини ўчириш учун керакли чоралар кўришлари лозим эди12Август Иеандр. “Обшая история хрисгианской религии и церкви”. 6 давр, 2- бўлим. 1-кисм. параграф 8.. Папа буллалари ҳали етиб келмасидан олдин, дарғазаб руҳонийлар Уиклифни судга чақиртирдилар. Уиклифни у ерга мамлакатнинг иккита бакувват князи ва бир тўда оломон кузатиб борди. Суд биносига улар кириб келганларида, важоҳатдан қўрқиб кетган судьялар Уиклиф ишининг кўрилиши бошқа кунга кўчирилганини, ҳозир эса у бемаълол бориб ўз хизматини тинчгина давом эттириши мумкинлиги айтдилар. Эдуард III нинг кексайиб қолганидан фойдаланмоқчи бўлган прелатлар уни ислоҳотчи Уиклифга қарши қўймоқчи бўлган эдилар. Бироқ Эдуард III вафот этди ва унинг ўрнига мамлакат ҳукмдори этиб Уиклифнинг олдинги ҳомийси сайланди.УК 68.3

    Аммо Англияга келган папа буллалари қиролга бу бидъатчини тутиб олиб қамоқхонага ташлашга кўндирдилар. Бу эса Уиклифнинг оловда ёнишини англатарди. Уиклиф тез орада қонхўр ва кек сақловчи Римнинг қурбони бўлиши аниқ эди. Аммо қадимда Ўз руҳонийсига: “Қўрқма... Мен сенга қалқонман” (Ибтидо 15:1), деган Зот яна қўлларини узатиб, Ўз хизматкорини қутқарди. Ажал ислоҳотчини эмас, Уиклифни йўқ қилиш тўғрисида фармон чиқарган папани нишонга олди. Григорий XI вафот этди, Уиклифнинг такдирини ҳал қилиш топширилган жамоат суди бўлмади.УК 69.1

    Худонинг илоҳий такдири Ислоҳотнинг ривожланишига ижобий имкониятларни яратиб, келажакдаги воқеа-ҳодисаларни бошқариб турарди. Григорийнинг вафотидан сўнг бир-бири билан рақобатлашаётган икки папа сайланди. Бу курашаётган икки гуруҳ ўзининг айбсизлиги учун очиқчасига даъво қила бошлади. Икки гуруҳнинг ҳар бири имонлиларни бошқа томонга қарши урушга даъват қилиб, рақибларга лаънатлар ўқишар, ўзларига эргашганларга самоларда инъомлар ваъда қилардилар. Бундай воқеалар папа ҳокимиятини сезиларли даражада заифлаштирди. Шафқатсиз кураш пайтида Уиклифни тинч қўйдилар, у билан ҳеч кимнинг иши бўлмади. Папалар бўлса бирбирини ноҳақликда айблаб, лаънатлар ўқидилар; ҳокимият ўрнатишга ва обрў-эътибор орттиришга бўлган ҳаракатлар хунрезликларга олиб келди. Адоват ва тинимсиз можаролар жамоатларда оддий хол бўлиб қолди, шу вақтда эса ислоҳотчи танҳоликда Люттсрвортс қавмида одамларнинг диққатэътиборини папаларнинг жанг қилишларидан олам Шаҳзодаси - Исога қаратишга бор кучини ишга солаётган эди.УК 69.2

    Юзага келган ихтилоф ва ахлоқий парчаланиш Ислоҳотга катта йўл очиб берди, чунки халққа папанинг асл башарасини кўришга имкон яратди. Уиклиф ўзининг “Папаларнинг адовати ҳақида” номли асарида, икки руҳоний бир-бирини дажжол деб айлаши қанчалик нотўғри эканлигини ўйлаб кўришга халқни даъват қилади. “Худо - дейди у, - иблис фақатгина улардан бирини эгаллаб олишига бошқа йўл қўймайди, бироқ... уларни бирбирига тўқнаштирди, чунки шу йўл билан одамлар Масиҳ номи билан уларнинг ҳукмронлигидан қутилишлари мумкин эди” 13Воган. “Жизнь и мировоззрение Иоанна Уилклифа”. 2- жилд, 6- бет..УК 69.3

    Уиклиф, ўзининг Устози сингари, Муқаддас Хушхабарни камбағалларга тарғиб қилган. Нур фақатгина Люттерворт қавмига келадиган камтар оилалардагина эмас, балки бутун Англия узра таралишини у хоҳлаган ва шунга интилган. Уиклиф ана шу мақсадда имонга келган, қилган хизматлари эвазига ҳеч нapca умид қилмаган оддий ва содда одамлардан иборат воизлар гуруҳини ташкил қилди. Бу эрлар ҳамма ёққа тарқаб кeтдилар; улар бозор-ўчарларда, катга-катта шаҳарларнинг кўчаларида ва марказий йўлларда Хушхабарни эълон қилардилар. Улар карияларни, хасталарни, бева-бечораларни излаб топиб, уларга Худонинг ҳузурҳаловати ҳақидаги қувончли хабарни етказдилар.УК 70.1

    Илоҳиёт доктори сифатида Уиклиф Оксфордда Худонинг Каломини университет аудиторияларида тарғиб қилди. У талабаларга ҳақиқат сўзини етказишга шунчалик киришиб кетдики, ҳамма уни “Инжилчи доктор”, деб атай бошладилар. Аммо у ўзининг ҳаётида амалга оширган энг буюк иши - бу Муқаддас Китобнинг инглиз тилига таржимаси бўлди. “Ҳақиқат ва Битикларнинг мазмуни” номли асарида Уиклиф Муқаддас Китобнинг таржимасини амалга ошириш истагида эканлигини айтган, токи Англияда ҳар бир инсон Худонинг мўъжизалари ҳакида ўз она тилида ўқиш имконига эга бўлсин.УК 70.2

    Лекин бирдан унинг иши тўхтаб қолди. У ҳали 60 ёшга кирмаган бўлса-да, бироқ тинимсиз меҳнат, илмий изланишлар, душманларнинг таъна-маломатлари унинг соғлигига путур етказди, у барвақт кучдан қолди ва хавфли касалликка дучор бўлди. Руҳонийлар бу хабарни катта хурсандчилик билан қабул қилдилар. Улар, Уиклиф жамоатларга етказган таъна-танқидларидан роса пушаймонда бўлса керак деб ўйлаб, ислоҳотчининг ҳузурига тавба-тазаррусини эшитишга шошдилар. Душманлар хастанинг ётган ўрни эндиликда ўлим тўшаги бўлади деган умидда, унинг атрофида тўпландилар. Йиғилганлар ичида тўрт махфий диний ташкилотларнинг тўрт амалдорлари бор эдилар. “Улим яқин, - деб мурожаат қилишди улар Уиклифга, - адашганингизни тан олинг ва бизга қарши гапирган ҳамма гапларингиздан бизнинг ҳузуримизда воз кечинг”. Ислохотчи индамайгина уларнинг гапларини тинглади; сўнгра хизматкордан мени ўтқазиб қўй, деб илтимос қилди ва атрофида ундан жавоб кутаётганларга тик қаради. Кўпчиликни ларзага соладиган қатъий ва баланд овозда деди: “Мен ўлмайман, яна яшайман ва руҳонийларнинг ёвуз ҳаттиҳаракатларини фош килавераман” 14Д” Обинье. 17 китоб. 7-боб.. Қўрқувдан титраган ва ҳайратда қолган руҳоний унинг ҳузуридан чиқиб кетишга шошилдилар.УК 70.3

    Уиклифнинг сўзлари амалга ошди. Буюк қуроллардан бири бўлган ва Римга қарши қаратилган, Осмон томонидан дунёни қутқаришга, таълим беришга ва тарғиб қилишга аталган Муқаддас Китобни ўз халқининг қўлига бериш учун у тирик қолди. Муқаддас Китоб таржимаси устида ишлар экан, Уиклиф кўплаб қийинчиликларга ва тўсиқларга дуч келди. Касаллик уни анчагина енгиб қўйган эди, лекин шунга қарамасдан, ишлаш учун жуда ҳам кам вақт қолганини у биларди; қанчаданқанча қаршиликларни енгиб ўтиши кераклиги кўриб турарди, аммо Худонинг Каломидан руҳланган Уиклиф қўрқмасдан олга борарди. Катта тажрибага эга ислоҳотчи ўткир ақлини сақлаган ҳолда, Худованд унга ато қилган ўзгача қобилият туфайли буюк хизматни амалга оширишга тайёргарлик кўрганди. Ҳамма масиҳийларни ваҳима ва ғулғула босган бир пайтда, ислоҳотчи ўзининг Люттерворт қавмида, тўс-тўполондан узокда тинчгина қўйилган мақсадларини амалга оширарди.УК 70.4

    Ва ниҳоят иш якунланди - Муқаддас Китоб илк бор инглиз тилига таржима қилинди. Эндиликда Англияда ҳам Худонинг Каломи учун йўл очилди. Ислоҳотчи аллақачон қамоқхонадан ҳам, оловда ёниб куйишдан ҳам қўрқмасди. У инглиз халқига ҳеч қачон ўчмайдиган нур берди. Ўз ҳамюртларини Муқаддас Китоб билан таништириб, у ўз мамлакатининг озодликка чиқишига ва гуллаб-яшнашига, жанг майдонида ажойиб ғалабани қўлга киритган ҳар қандай саркардадан кўра, кўпроқ хизмат қилди.УК 71.1

    Китобларни чоп эттириш ўша даврда номаълум эди, шунинг учун Муқаддас Китобнинг кенг тарқалиши фақатгина қунт ва машаққатли меҳнат туфайли амалга ошириш мумкин эди. Муқаддас Китобга эга бўлиш истаги шунчалик кучли эдики, кўплаб одамлар уни кўчириб ёзиш билан машғул бўлдилар, бироқ бу ҳолат ҳам катта эҳтиёжни қондира олмасди. Бой ва бадавлат одамлар Муқаддас Китобни тўлалигича сотиб олардилар. Қурби етмаганлар эса — китобнинг баъзи бир қисмларини олиб кетардилар. Кўпинча Муқаддас Китобни тўлиқ сотиб олиш учун бир неча оилалар бирлашишарди. Шу тариқа Уиклифнинг Муқаддас Китоби содда ва камтар инсонларнинг хонадонларига йўл топиб кириб келарди.УК 71.2

    Одамларнинг ақл-идрокка юз тутиши, уларни папа ҳокимиятига беихтиёр итоат этиш ҳолатидан олиб чикди. Уиклиф протестантизмни, яъни Масиҳга ишониш орқали ва Муқаддас Битикнинг бенуқсон эканлигига амин бўлишнинг асосий қоидаларини тарғиб қила бошлади. У тайёрлаган воизлар Муқаддас Китоблар билан биргаликда ислоҳотчининг асарларини ҳам кенг оммага етказардилар. Уларнинг фаолияти шунчалик муваффақиятли бўлдики, Англия аҳолисининг ярмидан кўпи янги эътиқодни қабул қилди.УК 71.3

    Муқаддас Китобнинг тарқалиши жамоат бошлиқларига ниҳоятда кўп ташвишлар келтирди. Эндиликда улар Уиклифга қараганда янада кудратлироқ куч - уларнинг шамшири заиф бўлган куч билан курашишлари керак эди. Уша вақтда Англияда Муқаддас Китобни таъқикловчи бирор конун бўлмаган, чунки олдин халқнинг она тилида Муқаддас Китоб чоп этилмаганди. Кейинчалик шунга ўхшаш қонунлар қабул килиниб, қагьиян бажариларди. Ҳозирча эса, руҳонийларнинг қаршиликларига қарамасдан, Худонинг Каломи кенг тарқалишда давом этди.УК 72.1

    Папа ҳокимияти бошлиқлари ислоҳотчининг овозини ўчириш усулларини тўқиб чиқара бошладилар. Учта трибунал суди Уиклифнинг иродасини бука олмади. Олдинига руҳонийлар синоди унинг асарларини бидъатдан иборат деб эълон қилди ва ёшгина қирол Ричард II кўмагига таяниб, руҳонийлар қирол фармонини барчага ўқиб эшиттирдилар. Бу фармонга биноан, ким Уиклифнинг лаънати таълимотига амал қилса, руҳонийлар ўшани қамокка ташлаш ҳуқуқига эга бўлдилар.УК 72.2

    Уиклиф парламентга мурожаат қилди; у миллий йиғин олдида иерархияга кўрқмасдан танбеҳ берди ва жамоат томонидан уюштирилган барча жиноятларни синчиклаб текшириб чиқишни талаб қилди. У катьий ишонч билан папа руҳонийларининг ахлоқсизлиги ва очкўзлигини тасвирлаб берди. Унинг сўзлари душманларини саросимага солиб қўйди. Уиклифнинг олдинги дўстлари ва тарафдорлари таслим бўлишга мажбур бўлдилар. Душманлари эса ёши бир жойга бориб ёлғизланиб қолган, ҳамма ислоҳотчилар ундан воз кечган Уиклифнинг қирол ва папа ҳокимияти олдида бош эгиб, тавба қилишини кутиб турардилар. Аммо бунинг ўрнига папа руҳонийларининг ўзлари мағлуб бўлдилар. Уиклифнинг оташин ва кизғин сўзларидан ташвишга тушган парламент уни таъқиб килиш фармонини бекор қилди ва ислоҳотчи яна озодликка чиқди.УК 72.3

    У учинчи бор қиролликиинг олий руҳоний судига чакирилди. Пaпa ҳокимияти аъзоларииинг ишончи комил эди: бу сафар бидъатчини аяб ўтирмайдилар ва Рим ғалаба қозонади, Уиклифнинг фаолиятигa нуқта кўйилади. Агар улар ўз мақсадларига етгудек бўлсалар, Уиклиф ўзининг таълимотидан воз кечиши керак бўлади, акс ҳолда, уни гулхандаги машаққатли ўлим кутади.УК 72.4

    Бироқ Уиклиф ўз таълимотидан воз кечмади - у мунофиқлик қилишни истамади. У кўрқмасдан ўз гаълимотини ҳимоя қилди ва ҳар қандай айбловларни қатъий рад этди. У ўзидан ва мавқеини воз кечиб, ўз тингловчиларига Худонинг ҳукми ҳақида эслатди, уларнинг бўҳтон ва уйдирмалариии абадий ҳақиқат тарозисида ўлчади. Суд залида Муқаддас Руҳнинг иштироки сезилиб турарди. Тингловчилар Худодан келаётгаи кучдан ҳайратда эдилар. Гўёки суд залидан чиқиб кетишга уларнинг мадори йўқдай туюларди. Ислоҳотчининг сўзлари Илоҳий найза сингари юракларга санчиларди. Унга бидъатчилиқда қўйилган айбловларни Уиклиф айбловчиларнинг ўзларига қаратди ва уларга қақшатқич зарба берди. Нима учун, деб сўрарди ислоҳотчи, улар бунчалик гумроҳлик қиладилар ва бидъат тарқатишни давом эттираверадилар? Улар текин бойлик орттириш мақсадида Худонинг ҳузурҳаловатини сотадилар?УК 72.5

    “Сиз нима деб ўйлайсиз, сизлар кимларга қарши жанг қиляпсизлар? - ва нихоят сўради у. - Бир оёғи гўрда турган чол биланми? Иўқ! Сизлар Ҳақикатга қарши жанг қиляпсизлар, бироқ ҳақиқат сиздан кучли ва у албатта ғалаба қозонади” 15Уайли. 2 китоб, 13-боб.. Maнa шу сўзларни айтиб у йиғинни тарк этди, душманларидан бирортаси уни тўхтатишга журъат қилолмади.УК 73.1

    Уиклифнинг асарлари деярли якунланди, шунча вақт ҳақиқат байроғини баланд кўтариб келган қўли тез орада узатилади, аммо у яна бир бор Хушхабарга содиқлигини исботлаши керак. У гумроҳлик зулматида ҳақиқатни ўрнатиши лозим. Уиклиф Римга, бир неча бор муқаддас ва авлиёларнинг қони тўкилган папа ҳокимияти трибуналига чақиртирилди. Уни хавфхатарлар кутиб турганини ўзи англаб турарди, лекии агар у сафарга чиқиш арафасида фалаж бўлиб қолмаганда эди, албатта у ерга борган бўларди. Гарчи Римда унинг овозини эшитмаган бўлсалар-да, у қўлидаги қалам орқали ҳали курашишга қодир эди ва шубҳасиз, бундан фойдаланади. Ўз жамоатида ўтирганича, ислоҳотчи папага хат йўллади, ўзини тута билган ҳолда, вазминлик, ҳурмат оҳангида ва масиҳийлик руҳида ёзилган хат папа тахтининг ортиқча дабдабалигини ва такаббурлигини кескин қоралади.УК 73.2

    “Мен беҳад хурсандман, - деб ёзади Уиклиф, - чунки мен ҳар бир одамга, айниқса Рим олий руҳонийсига, ўзимнинг ишончим ҳақида очиқ-ойдин айта оламан. Соғлом ақл-идрокда эканлигимни ҳисоблаган ҳолда, умид қиламанки, у менинг ишонч-эътиқодимни ё тасдиқлайди, ёки агар мен адашаётган бўлсам. мени ҳақиқат йўлига бошлайди.УК 73.3

    Энг аввало, менинг ўйлашимча, Масиҳнинг Хушхабари - Худо Қонунининг моҳиятидир... Рим олий руҳонийси Масихнинг ердаги вакили бўлгани учун ҳам, бошқа одамларга қараганда, Хушхабар қонунларига янада кўпроқ бўйсуниши керак бўлади. Зеро, Масиҳ шогирдларининг қудрати дунёвий шон-шуҳрат ва обрў-эътибордан эмас, Масиҳга яқинликдан ва Масиҳнинг барча хизматида Унинг кетидан оғишмай боришдан иборатдир... Масиҳ Ўзининг дарбадарлик ҳаётида ҳеч қандай дунёвий ҳокимиятга ва шоншуҳратга эга бўлмаган энг камбағал одамлардан бири бўлган...УК 73.4

    Ҳеч қандай солиҳ одам, ҳаттоки папага ёки муқаддаслардан бирортасига ўхшашликка интилмаслиги керак, фақатгина Раббимиз Исо Масиҳга ўхшашга интилиши керак, зеро, Бутрус ва Забадий ўғиллари Масиҳ мисолидан фарқли ўлароқ, дунёвий шон-шуҳратга интилиб гуноҳга қўл урдилар, шунинг учун биз уларнинг хатоларини такрорламасликка ҳаракат қилишимиз керак...УК 74.1

    Папа дунёвий ҳокимиятга барча заминий ишларни топшириши ва руҳонийларни бошқариши керак, зеро, Масиҳ ва ҳаворийлар шундай йўл тутганлар. Агар мен янглишаётган бўлсам, ҳар қандай танбеҳларни эшитишга ва хатоларимни мамнуният билан тўғрилашга тайёрман, агар зарурат бўлса, ўлишга ҳам розиман; агар шундай қилиш имкони бўлганда, мен шахсан ўзим Рим олий руҳонийсининг ҳузурига борган бўлардим, бироқ Раббий Уз билганича йўл тутди, ва мен инсонга қараганда, Худога кўпроқ бўйсунишим лозим...”УК 74.2

    Хулоса қилиб Уиклиф шундай ёзади: “Худованд бизнинг папамиз Урбан VI ва унинг руҳонийларини ҳаётда ва хизматда Раббимиз Исо Масиҳ йўлидан боришларини, халққа тўғри панд-насиҳат қилишларини ва ҳамма нарсада Худога содиқ қолишларини Яратгандан сўраб ибодат қиламиз” 16Джон Фокс. “Деяния и памягиики”, 3 жилд. 49. 50-бетлар..УК 74.3

    Шу тарзда Уиклиф папа ва кардиналларга Масиҳнинг итоаткорлигини ва камтарлигини намоён қилди. Ўзларини Устознинг вакиллари деб ҳисоблаганларга, қолаверса, бутун масиҳий дунёга улар ва Устоз ўртасидаги тафовутни кўрсатиб берди.УК 74.4

    Ўз содиқлиги учун ҳаётидан воз кечишига тўғри келишини Уиклиф яхши билган. Қирол, папа ва олий руҳонийлар уни йўқ қилиш мақсадидалар. Гулханда ёнишдан қочиб қутулишнинг, гўёки, энди имкони йўқдай эди. Аммо унинг иродаси ва мардлиги мустаҳкам эди. “Heгa энди азоб тожи бизлардан жуда узоқда, деб ўйлайсизлар? Масиҳ Хушхабарини калондимоғ прелатларга тарғиб қилишни бошланглар — ва сиз азоб-уқубатли ўлимдан қочиб қутула олмайсизлар. Нима? Мен индамай яшаб юришим керакми?.. Ҳеч қачон! Майли, устимга шиддатли зарбалар ёғилсин, мен кутмоқдаман...” 17Д’ Обинье. 17 китоб, 8-боб..УК 74.5

    Бироқ Худонинг илоҳи Ўз хизматкорини ҳали ҳам қўриқлаб келмоқда эди. Бутун ҳаёти давомида ҳақиқатни дадил ҳимоя қилиб келган, ҳар куни ўз ҳаётини ўлим хавфи остига қўйган эр ашаддий душманларнинг ўлжасига айланмаслиги керак. Уиклиф ҳеч қачон хавф-хатардан ўзини ҳимоя қилмаган: унинг ҳимоячиси Раббий бўлган. Ҳозирда душманлар галабага эришганларига ишончлари комил бўлган бир пайтда, Худонинг қўли воизни улардан узоққа беркитди. Уиклиф ўзининг Люттерворт қавмида причашение (масиҳийларнинг диний маросимларидан бири - изоҳ тарж.) маросимини амалга оширмоқчи бўлиб турган пайтда, у фалажга чалиниб йиқилади ва тез орада вафот этади.УК 74.6

    Худо Уиклифга маълум вазифа юклаганди. Худо унинг дилига ҳақиқат Каломини жо қилди, ана шу Калом халқ мулкига айланиши учун Уиклифни ҳимоя қилди. Ислоҳотнинг буюк ишига асос солинмагунча, Худо Уиклифнинг ҳаётини ва асарларини сақлаб келди.УК 75.1

    Уиклиф ўрта аср зулматидан чиқди. У биринчи бўлиб шу йўлдан юрди. Унинг Ислоҳот тамойилларини ўзлаштириб олиши мумкин бўлган ўтмишдошлари бўлмаган. Махсус хизматга даьват қилинган Яҳё пайғамбар сингари, Уиклиф янги аср хабарчиси бўлган. Шундай бўлса-да, унинг хақиқатни тушуниши ўзининг мукаммаллиги ва яхлитлиги билан бир неча асрлардан кейин ҳам ажралиб туради. У курган пойдевор шунчалик чукур ва мустаҳкам эдики, унинг устига ўрнатилган бино ҳам шунчалик пишиқ ва пухта бўлган, шунинг учун хам унинг йўлидан борганлар томонидан янгилаш ва қайта тиклашга асло мухтожлик сезилмаган.УК 75.2

    Инсонларнинг виждон ва онгини озод қилиши керак бўлган, шунингдек, Римнинг ғалаба аравасига кишанланган халқларни зулмдан қутқариши керак бўлган ва айнан Уиклиф томонидан бошланган буюк ҳаракат. Муқаддас Китобдан келиб чиққан. Ана шундан ҳузурҳаловат манбаси оқиб келади, манба тириклик суви сингари, XIV асрдан бошлаб асрлар оша тўсиқларни енгиб ўтди. Уиклиф Муқаддас Битикни Худо иродасининг илҳомлантирувчи ваҳий, эътиқод ва ҳаётнинг барча томонларини ўз ичига қамраб олган қоида сифатида мутлақ ишонч билан қабул қилди. У Рим Жамоатига нисбатан Илоҳий, барча тан олган обрўли жамоатни иззат-ҳурмат қилиш руҳида тарбия олди. Шубҳасиз, бир неча асрлар давомида шаклланган таълимот ва маросимларни эъзозлашни унга ўргатишган; аммо у Раббийнинг муқаддас Каломига мурожаат қилиш учун ҳаммасидан воз кечди. Ва айнан фақатгина шу Зотга эътиқод қилишга Уиклиф халқни даъват этди. Ўз нуқтаи назарини у шундай изоҳлайди: одамларга папа орқали мурожаат қилган жамоат эмас, Ўз Каломи ёрдамига халққа мурожаат қилган Раббийгина ягона ва ҳақиқий Нажоткор ҳисобланади. Яна тушунтиришича, Муқаддас Китоб Худонинг мукаммал иродасини намоён қилади, Муқаддас Руҳ эса унинг ягона изоҳловчисидир. Муқаддас Ёзувни ўрганаётган ҳар бир инсон унинг ёрдамида ўз бурчи ва мажбуриятларини англаб олиши керак. Уиклиф шу йўсинда одамларга, папа ва Рим Жамоатига эргашувчиларга Худо Каломини ўрганиш йўлини кўрсатади.УК 75.3

    Уиклиф буюк ва машҳур ислоҳотчилардан бири бўлган. Унинг издошларидан фақатгина саноқли одамларгина онгнинг чексизлиги, фикрнинг равшанлиги, ишончнинг қатъиилиги ва ҳақиқатни дадиллик билан ҳимоя қилишда унга тенг кела олишлари мумкин. Ҳаётнинг поклиги, қунт билан қилинган меҳнат ва амалга оширилган изланишлар, пок виждонлилик, севги борасида Масиҳга ўхшашга интилиш ва хизматдаги содиқлик - мана шундай ҳислатлар илк ислоҳотчилардан бирини таърифлайди. Ва буларнинг ҳаммаси ўша даврнинг руҳий зулмати ва маънавий инқирозига қарамасдан юз берган.УК 75.4

    Мана шу иқтидорли ва қобилиятли шахс Муқаддас Битикнинг тарбияловчи ва ўзгартирувчи кучининг исботи ва гувоҳидир. Уиклиф қандай бўлса, уни шундай қилиб Муқаддас Китоб тарбиялаган. Илоҳий ваҳийнинг буюк ҳақиқатларини англашга интилиш - бизнинг қобилиятимизни жонлантиради ва ўстиради, зеҳнимизни ўткирлаштиради ва мулоҳазаларимизни пухталаштиради. Муқаддас Китобни ўрганиш ҳар бир фикримизни, ҳис-туйғу ва орзу-ниятларимизни янада яхшилайди. У бизга собитқадамликни, сабр-тоқатлиликни, руҳнинг жасорати ва кучини ҳадя қилади. Тадқиқотчининг ақлини Беқиёс Доноликка қаратувчи Муқаддас Китобни жиддий ва эҳтиром билан ўрганиш, дунёга ҳар томонлама қобилият ва иқтидорга, улуғвор ахлоқ қоидаларига эга буюк инсонларни берган бўларди. Ҳеч қандай фалсафий таълимот ва мактаблар бу қадар зўр таассуротли натижаларни беришга қодир эмас. “Каломинг очилганда, - дейди забурчи, - зиё сочар, ғофилларга ақл-идрок берар” (Забур 118:130). Уиклиф томонидан тарғиб қилинган таълимот яна маълум бир вақт тарқалди. Уиклифист ва лоллардлар номи билан маълум ва машҳур бўлган унинг издошлари Муқаддас Хушхабарни нафақат Англияда, балки бир қанча бошқа мамлакатларда ҳам тарғиб қилдилар.УК 76.1

    Йўлбошчисиз қолган шогирдлар катта ғайрат ва иштиёқ билан меҳнат қилдилар, уларни тинглаб эшитиш учун оломон турли ерлардан оқиб келарди. Имонга келганлар ичида юқори мартабали инсонлар бўлганлар, ҳаттоки қирол рафиқаси ҳам ушбу эътиқодни қабул қилган. Кўп жойларда халқнинг удум-маросимларида анчагина ўзгаришлар юз берди: папа ҳокимиятининг мажусий рамзлари жамоатлардан чиқариб ташланди. Бироқ Муқаддас Китобни ўз ҳаётининг қўлланмасига айлантиришга журъат қилганларнинг боши узра қора булутлар тўпланди. Рим кўмагида ўз ҳокимиятини мустаҳкамлашга жон куйдирган инглиз руҳонийлари, ҳеч бир иккиланмасдан, Ислоҳот тарафдорларини қурбон қилдилар. Ва Англия тарихида илк бор Хушхабар издошлари қийноқ азобига солиниб, биринкетин гулханларда ёндирилди. Бир қатл ўрнини бошқаси эгалларди. Қонундан ташқари деб эълон қилинган ва қувғинга учраган ҳақиқат ҳимоячилари ўз арздодларини фақатгина Сарвари Оламга қаратар эдилар. Жамоат душмани ва ватан хоинлари сифатида қувғин қилинганлар Хушхабарни узоқ ўлкаларда. камбағал ва бевабечораларнинг капаларида паноҳ топиб, тоғларнинг ғорлари ва дараларида беркиниб тарғиб қилишни давом эттирдилар.УК 76.2

    Қувғин ва таъқибларнинг кучлилигига қарамасдан, хақиқий имонэътиқодни сохталаштирганларга ва нотўғри талқин қилганларга қарши асрлар давомида мўминқобил, саботли, самимий ва бардошли эътироз овози янгради. Ўша давр масиҳийлари ҳақиқатни қисман билиб олдилар, бироқ шунгa қарамасдан, улар Худо Каломини севишни ва унга итоат этишни, ана шу ишонч-эътиқодлари учун азоб чекишни ўрганиб олдилар. Ҳаворийлар давридаги шогирдлар каби, Худога сидқидилдан хизмат қилиш мақсадида бўлганларнинг кўпчилиги ўзининг заминий молдунёсидан воз кечди. Ҳали ҳам ўз уйида яшаётган масиҳийлар қувғинға учраган биродарларига хурсандчилик билан бошпана бердилар, лекин уларнинг ўзлари шундай қисматга дуч келганларида, тақдир зарбаларини мардонавор қабул қилдилар. Шубқасиз, шундайлар ҳам бўлдики, золимларнинг қахр-ғазабидан қўрқиб кетганлар ўзларининг эътиқодидан воз кечиш эвазига озодликка эга бўлдилар. Улар қамоқхоналарни тавба қилган гуноҳкорлар кийимида тарк этиб, ўз маслагидан қайтганларини очиқойдин тан олдилар. Бироқ эътиқодга содиқ қолганларнинг сони ҳам кам эмасди; уларнинг орасида олий ва қуйи табақадаги одамларни, зиндонбанд қилинган “миноралардаги лоллардларни” учратиш мумкин эди. Улар қийноқларга солиниб гулхан ўтида ёнсалар-да, ҳақиқат йўлидан қайтмай, “Масиҳнинг азоб-уқубатларини баҳам кўришга” муяссар бўлганларидан хурсанд эдилар.УК 77.1

    Папа ҳокимияти аъзолари Уиклифнинг тириклигида жазосини беролмадилар, бироқ ислохотчи ўлганидан кейин ҳам уларга тинчлик бермасди. Уиклифнинг вафотидан кейин қирқ йил ўтгач Констанция йиғинининг қарорига биноан унинг жасадининг қолдиқлари қабрдан қазиб олинди ва ошкора равишда ёқиб юборилди, ёндирилган жасаднинг кули эса қўшни анҳорга ташланди. “Бу анҳорнинг суви, - деб таъкидлайди бир ёзувчи, - унинг кулини Эйвонга, у ердан Севернга, Северн эса - кичик дарёларга, дарёлар эса ўз навбатида, бепоён океангa олиб кетди. Шу йўсинда мархум Уиклиф жасадининг кули, ҳозирда бутун дунё бўлиб тарқалган таълимотнинг рамзи бўлиб қолди”18Фудлер. “Истории цсркви в Британии”, 4 китоб. 2-бўлим, пара!раф 2.. Уиклиф душманлари ўз қотилликлари мазмун-маъносини англаган бўлишлари даргумон!УК 77.2

    Уиклиф асарлари туфайли Богемалик Ян Гус католицизмнинг кўплаб гумроҳликларидан воз кечди ва Ислоҳот йўлидан борди. Шундай қилиб, бир-биридан анча узоқда жойлашган бу икки мамлакатда ҳақиқат уруғи экилган эди. Богемиядан бу таълимот бошқа мамлакатларга ҳам тарқалиб кетди. Одамлар аллақачон унутилган Худонинг Каломига мурожаат қилдилар. Илоҳий қўл тўсиқларни олиб ташлаб, буюк Ислоҳот учун йўл ҳозирлади.УК 77.3

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents