Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents
Улуғ Кураш - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    41-боб - ВАЙРОНАГАРЧИЛИК

    “Зеро, унинг гуноҳлари уюлиб кўкка етди,
    Худо унинг жиноятларини ёдга олди.
    УК 573.1

    Бобил сизга нима қилган бўлса,
    Худо хам унга шуни қилсин! Қилмишига яраша икки баробар жазосини берсин!
    УК 573.2

    Ўзи тайёрлаган ичимликдан унга икки баробар ичирсин!УК 573.3

    Бобил қай даражада кеккайиб,
    кайф-сафо сурган бўлса,
    Унга шу даражада азобу изтироб берилсин!
    УК 573.4

    Ахир, у дилида шундай демокда:
    Мен маликаман, бева эмасман,
    Асло қайғу чекмайман.”
    УК 573.5

    Шу боис унинг бошига балолар келади,
    У бир куннинг ичида ўлат, қайғу,
    қаҳатчиликка дучор бўлади.
    УК 573.6

    Уни оловда ёндиришади.УК 573.7

    Ахир, уни ҳукм қилувчи Эгамиз Худо қудратлидир!УК 573.8

    Бобил билан зино қилиб, кайф— сафо сурган ер юзи шохлари ёнаётган Бобилнинг тутунини кўриб, унинг ҳолига ҳўнграб йиглайдилар. Бобилнинг азоб-уқубатидан даҳшатга тушиб, узокдан туриб, дейдилар:УК 573.9

    “Эй буюк шаҳар, ҳолингга вой!УК 573.10

    Эй қудратли Бобил, ҳолингга вой! Сен бир соатдаёқ жазоингни олдинг!” (Ваҳий 18:5-10).УК 573.11

    “Ер юзи савдогарлари ҳам унинг ҳолига йиглаб мотам тутадилар. Чунки уларнинг молини энди ҳеч ким сотиб олмайди “...ўша молларини Бобилга сотиб, бойиб кетган савдогарлар Бобилнинг азоб-уқубатидан даҳшатга тушиб, қайғуриб йиғлайдилар:УК 573.12

    “Ҳолингга вой!УК 573.13

    Эй буюк шахар, ҳолингга вой!УК 573.14

    Сен майин зиғир матосидан кийим кияр эдинг,
    Сафсару қирмизи либослар ила ясанардинг.
    УК 573.15

    Олтин, жавоҳирлару марваридлар ила безанардинг.УК 573.16

    Шундай бойлигинг бир соатдаёқ нобуд бўлди-я!”УК 573.17

    Худонинг ғазаби куни Бобилга ана шундай ҳукм келади. Бу фоҳиша аёл қонунсизликни ҳаддан ошириб юборди, унинг куни битди. У махв бўлиш учун етилди.УК 573.18

    Худонинг овози Унинг халқини асирликдан қайтарганда, буюк ҳаётий курашда хамма нарсасидан маҳрум бўлганларда қўрқинчли уйғониш юз беради. Улар синовлар пайтида иблиснинг васвасаларидан кўр бўлиб, ўзларининг гуноҳли ҳаётини оқладилар. Бойлар имтиёзларидан маҳрум бўлганлар устидан устунликлари билан фахрланардилар, улар Худонинг Қонунини бузиб бойидилар. Улар ўз бурчларини - очларни тўйдиришни, яланғочларни кийдиришни, адолат била ниш юритишни, меҳршафқат ишларини севишни менсимадилар. Улар ўзларини юксакка қўйишга ва ўзлари сингари бандалардан иззат-ҳурмат кўришга интилдилар. Энди улар ўзларини улуғ қилган ҳамма нарсасидан маҳрум бўлдилар, қашшоқ, ҳимоясиз бўлиб қолдилар. Улар ўзларининг Яратувчисидан афзал деб билган бутларнинг йўқ қилинишига ваҳима билан қарайдилар. Улар ўз руҳларини заминий бойликлар ва лаззатларга сотиб, Худода бойишга интилмадилар, оқибатда тамомила ҳалокатга учрадилар. Уларнинг ички мамнунлиги алам ва ўкинч билан алмашди. Уларнинг ҳамма хазиналари кулга айланди. Бутун ҳаёти давомида тўплаганлари бир лаҳзада йўқ бўлди. Бойлар ўзларининг ҳашаматли қасрлари вайроналари устида, шамолга совурилган олтину кумушлари устида фарёд қиладилар.Бирдан улар бутлари билан бирга ҳалок бўлишлари кераклигини англаб, фарёд чекишни бас қиладилар.УК 573.19

    Фосиқлар Худога ва яқинларига гуноҳли муносабатда бўлганлари учун эмас. балки Худо ғалаба қилгани учун афсус чекадилар. Улар гуноҳлари оқибатлари учун нола қиладилар, аммо фосиқликлари учун тавба қилмайдилар. Агар имкони бўлганда эди, ғалаба қилганлари учун ҳар қандай воситани ишга солган бўлар эдилар. Энди улар кимни хўрлаганлар ва масхара қилганлар, ҳатто ер юзидан йўқ қилишни режалаштирган бўлсалар, ярадан, бўрондан ва зилзиладан кейин соғсаломат қолганларини олам кўриб турибди. Худонинг Қонунини бузувчилар учун ямаламай ютадиган олов бор, бу олов хавфсиз бошпана ҳисобланади.УК 574.1

    Инсоннинг ҳайриҳоҳлиги ҳақиҳурмати ҳақиқатга қурбонлик қилувчи диний хизматчига энди унинг моҳияти очилади. У минбарда турганда, кўчада кетаётиб, одамлар билан мулоқот қилганда, Унинг ҳамма нарсани кўрувчи кўзи уни кузатиб турган эди. Энди буларнинг ҳаммаси юзага чикди. Унинг ҳар бир туйғуси, ҳар бир ёзилган сатр, ҳар бир айтилган сўз, одамларни боши берк кўчага олиб кириб қўйган ҳар бир хатти-ҳаракат экилган уруғ эди. Энди фосиқ атрофидаги ночор, ҳалок бўлган жонларда етилган ҳосилни кўриб турибди.УК 574.2

    Эгамиз айтади: “Халқимнинг яраларини юзаки даволашади.УК 574.3

    Аҳвол оғир бир пайтда “ҳаммаси яхши”, деб айтишади”. “Сизлар ёлғонларингиз билан солиҳ одамнинг дилини ранжитдингиз. Мен эса уни ранжитмоқчи эмас эдим. Фосиқ одам ёмон йўлидан қайтмаслиги, жонини сақлаб қолмаслиги учун сизлар уни қўллаб турдингиз” (Еремиё 8:11; Ҳизқиё 13:22). “Чўпонлар яйловимдаги қўйларни тарқатиб юборяптилар, уларни йўқ қиляптилар. Бундай чўпонларнинг ҳолига вой!... Бу қилган ёвуз қилмишингиз учун Мен сизларни ўз ҳолингизга кўймай жазолайман... Эй чўпонлар, уввос солиб йиғланглар!Эй йўлбошчилар, кулга беланинглар! Бўғизланадиган кунингиз етиб келди, сизлар чилпарчин бўлган қимматбаҳо кўзадай бўласизлар. Чўпонлар ҳеч қаерга коча олмайди, йўлбошчилар қутулолмайди” (Еремиё 23:1,2; 25:34,35).УК 574.4

    Хизматчилар ва халқ Худо билан тўғри муносабатларни қўллабқувватламаганларини ўзлари англаб етадилар. Ҳамма адолатли ва солиҳ қонунларнинг Муаллифига қарши исён қилганларини кўриб турадилар. Илоҳий низомларнинг йўқотилгани ёвузликка, нифоққа, нафратга, қонунсизликка йўл очиб берди, ер юзи катта жанг майдонига ва ахлоқсизлик қаърига айланишига сал қолди. Ҳақиқатни рад қиладиганлар ва ёлғоннинг йўлини танлаганлар буни кўрадилар. Абадий ҳаёт фосиқлар ва имонсизлар учун абадий йўқ бўлгани тўғрисидаги фикрлар ҳамма ғирромлар ва имонсизлар бошдан кечирадиган қайғуни тасвирлашга тил ожиз. Одамлар энди ҳамма нарсани ҳақиқий оламда кўряптилар, илгари уларнинг истеъдоди ва нотиқлиги олдида бутун олма таъзим киларди. Улар ўзларининг жиноятлари учун нимадан маҳрум бўлганларини улар тушунадилар. Садоқати туфайли илгари хўрланган ва масхараланган одамларнинг оёқлари остига улар йиқиладилар, Худо уларни севганини эътироф этадилар.УК 575.1

    Одамлар алданганларини тушуниб етадилар. Улар ўзларининг ҳалокатида бир-бирларини айблайдилар. Аммо энг аччиқ айбловлар руҳий қавмбошилар зиммасига тушади. Бу фосиқ қавмбошилар фақат ёқимли нарсалар ҳақида гапирардилар, ўз тингловчиларига, Худонинг Қонунини ҳақиқий эмас деб ҳисобланглар, дея ўргатардилар, ким бу Қонунни иззат қилса, сиқувга олинарди. Энди бу муаллимлар ҳамманинг олдида, одамларни алдаган эканмиз, деб англаб етадилар. Оломонни ғазаб қамраб олади. “Биз ҳалок бўлдик, - деб бақирадилар улар, - сизлар туфайли ҳалок бўлдик”. Улар сохта қавмбошиларга ташланадилар. Ўзларининг қавмбошилари билан мақтанган одамлар уларга энг оғир лаънат ёғдирадилар. Қачонлардир уларга ғалаба тожини кийгизган қўллар энди уларни ўлдириш учун кўтарилади. Худонинг халқини йўқ килиш учун тайёрланган килич энди душманларга қарши қаратилади. Ҳамма ёкда кураш ва хунрезлик юз беради.УК 575.2

    “Гумбурлаши дунёнинг четигача эшитилади.УК 575.3

    Зеро Эгамиз халқларга даъво қилмоқда,
    Дунёдаги одамзодни У ҳукм этмоқда,
    Фосиқларни қиличдан
    ўтказмокда” (Еремиё 25:31).
    УК 576.1

    Кураш олти минг йил давом этди. Худонинг Ўғли ва само элчилари маккорларнинг қаршиликларини енгиб, замин болаларини огоҳлантирдилар, маърифатли қилдилар, қутқардилар. Энди ҳар ким ўзи учун танловни амалга оширди. Фосиқлар Худога қарши курашда иблис билан тамомила бирлашди. Худонинг оёқ ости қилинган Қонуни обрўйини тиклаш вақти келди. Энди Худо нафақат иблис билан, балки инсонлар билан курашга киришади. “Эгамиз халқ билан олишади”, “У фосиқларни қиличга рўбарў қилади”. “Шаҳарда қилинаётган жирканч ишлардан сиқилиб, зорланган кишиларнинг пешанасига” қутқарилишнинг кўринмас белгиси қўйилади. Сўнгра ўлим фариштаси чиқади, Ҳизқиёга келган ваҳийда уни одамлар ўлим келтирувчи қурол деб кўрсатадилар, уларга шундай амр берилди: “Қарияларни, йигиту қизларни, аёлу болаларни, ҳаммасини ўлдиринглар, аммо пешанасига белги қўйилган биронта одамга ҳам зарар етказманглар. Буйруғимни бажаришни шу ердан, муқаддас масканимдан бошланглар.”Пайғамбар айтади: “Шундай қилиб, уларУК 576.2

    қирғинни Эгамизнинг уйи олдида бўлган оқсоқоллардан бошладилар” (Ҳизқиё 9:4-6). Биринчи навбатда, ўзларини халқнинг руҳий раҳнамолари деб ҳисоблаганлар йўқ қилинадилар. Фосиқ соқчилар биринчи бўлиб йиқиладилар, уларгa шафқат қилинмайди. Эркаклар. Аёллар, бокира қизлар ва болалар ҳаммаси бирга ҳалок бўладилар.УК 576.3

    “Ана, Эгамиз келаётир масканиДан
    Замин аҳлини гуноҳлари учун жазолагани.
    УК 576.4

    Ер тўкилган қонларни фош этади,
    Қотиллик қурбонларини энди яширмайди” (Ишаё 26:21).
    УК 576.5

    “Қуддусга қарши уруш очган халқларнинг бошига Эгамиз қуйидаги ўлатни юборади: тирик бўлсалар ҳам танаси чириб кетади, кўзлари косасидаёқ чириб кетади, тиллари эса оғизларидаёқ чириб кетади. Ўша куни Эгамиз уларни бениҳоя даҳшатга туширади. Ҳамма ўз ёнидаги одамни ушлаб, бир-бирига қарши қўл кўтаради” (Закариё 14:12,13). Уларда қутураётган дарғазаб ҳаяжондан ва Худонинг шафқат аралашмаган даҳшатли ғазаби қуйилишидан ер юзининг фосиқ аҳолиси - руҳонийлар, оқсоқоллар, бойлар, камбағаллар, буюклар ва кичиклар ҳалок бўладилар. “Ўша куни бутун ер юзи, бу бошидан нариги четигача Худонинг қудратидан нобуд бўлган одамларнинг жасадларига тўлади. Марҳумлар учун ҳеч ким марсия айтмайди, ҳеч ким уларни йиғиб кўммайди. Улар ер устида гўнгдай ётаверади” (Еремиё 25:33).УК 576.6

    Масиҳ иккинчи марта келганда фосиқлар ер юзидан йўқ қилинади. Унинг оғзи руҳидан қирилиб кетади, Унинг шуҳрати порлашидан йўқ қилинади. Масиҳ Ўз халқини Худонинг шаҳрига олиб кетади, ер юзини бўм-бўш қилиб ташлайди, ер юзи кимсасиз қолади.УК 577.1

    “Ана, Эгамиз хароб этади ер юзини,
    Вайронага айлантиради уни,
    Остин-устин қилади ер юзини,
    Тарқатиб юборади замин аҳлини”
    УК 577.2

    “Дунё тамом вайрон бўлади,
    Ер юзи ўлжага айланади.
    Ҳа, Эгамизнинг каломи шудир”.
    УК 577.3

    “Замин булғанди,
    Ахир, унинг аҳли қонунларни бузди,
    Худонинг кўрсатмаларини оёқ ости қилди.
    УК 577.4

    Ҳа, абадий аҳд бузилди.УК 577.5

    6 Шу боис лаънат оламни еб битиради,
    Олам аҳли гуноҳи жазосин тортади,
    УК 577.6

    Шу сабабдан улар йўқолиб бормоқда,
    Жуда оз одамлар қутулиб қолди”
    (Ишаё 24:1, 3,5,6).
    УК 577.7

    Бутун ер юзи ташландиқ саҳрога ўхшаб қолади. Ҳамма ёкда зилзиладан вайрон бўлган шаҳарлар ва қишлоқлар харобазорлари; илдизидан қўпорилган дарахтлар; денгиз улоқтириб ташлаган ёки қоядан отилиб тушган тош бўлаклари; тоғлар тубигача парчаланиб кетган жойларда баҳайбат чуқурликлар вағорлар ҳосил бўлади.УК 577.8

    Қиёмат кунининг охирги тантанали хизматини образ орқали кўрсатадиган воқеа юз беради. Муқаддасларнинг муқаддасида ва хизмат тугагандан кейин ва Исроил халқининг гуноҳлари ибодатхонадан гунох қурбонлиги қони билан поклангандан кейин, Эгамиз ҳузурига такани олиб келдилар, олийруҳоний ҳамманинг кўзи олдида “Исроил халқининг хамма ҳақсизликларини, ҳамма итоатсизликларини ва ҳамма гуноҳларини бирма-бир эътироф этиб, таканинг бошига юклади” (қаранг: Левилар 16:21). Худди шу сингари, самовий ибодатхонада гуноҳ ювиш ишлари тугагач, Эгамизнииг иштирокида самовий фаришталарнинг, Худонинг халқи ювилган гуноҳлари иблиснинг зиммасига юкланади, уни жамики ёмонликларни келтириб чиқарган айбдор деб эълон қиладилар, чунки у Худонинг болаларини бир-бирларига гижгижлаган эдилар. Така саҳрога ҳайдаб юборилгани сингари, иблис ҳам бўм-бўш ерга, кимсасиз саҳрога қувилади.УК 577.9

    Ваҳий Китобининг муаллифи иблиснинг қувилишини, бўшлиқнинг ва кимсасизликнинг ҳолатини башорат қилади, бундай ҳолат минг йил чўзилади, деб хабар беради. Масиҳнинг иккинчи марта келиши ва фосиқларнинг қирилиши тасвирлангандан кейин башоратда айтилади: “Мен осмондан тушаётган бир фариштани кўрдим. Унинг қўлида тубсиз чукурликнинг калити ва катта занжир бор эди. Фаришта аждаҳони тутиб олди. Иблис ва шайтон деб аталган бу қадимги илонни у минг йил муддатга кишанлаб қўйди. Яна халқларни алдамасин деб, уни тубсиз чуқурликка ташлаб, қамаб қўйди. Минг йил тамом бўлгунга қадар кираверишни муҳрлади. Минг йил ўтгандан кейин уни қисқа бир муддатга озод килиши керак эди” (Ваҳий 20:1 -3).УК 577.10

    Муқаддас Битикнинг бошқа жойларидан шу нарса аён бўладики, “тубсиз” ифодаси ернинг зулматга бурканишини, бўшлиғини англатади. Муқаддас Китоб “ибтидоси”да ернинг ҳолати ҳақида айтилишича, ер “айқаш-уйқаш бўлиб, тубсиз денгизлар устини зулмат қоплаган эди” (Ибтидо 1:2). Башоратда, энг камида ернинг бир қисми шу ҳолатга қайтади, деб айтилган. Худонинг буюк кунига назар солиб, пайғамбар Еремиё айтган эди: “Мен ерга қарадим, eр айқаш-уйқаш эди, кўзимни осмонга тикдим, осмонда нур кўринмасди. Тоғларга қарадим, тоғлар силкинаётган эди, ҳамма қирлар ларзага келган эди. Қарадим, аммо инсон зоти кўринмади, ҳатто кўкдаги қушлар ҳам учиб кетган эди. Қарадим, ҳосилдор ерлар чўлга айланган эди, ҳамма шахарлар вайрон бўлган эди.УК 578.1

    Бунга сабаб Эгамизнинг қаттиқ қаҳри эди” (Еремиё 4:23-26).УК 578.2

    Бу ерда минг йил давомида иблис ва жинлар яшайди. У ерга маҳкамланган, тубан кетмаган аҳолини васвасага солиш учун улар бошқа оламларга кира олмайди. Бу маънода иблис занжирбанд қилинган, чунки бошқа кимнинг устидан ҳукмронлик ўрнатган бўлмасин, ҳеч ким қолмайди. Бир неча асрлар давомида унинг ягона овунчоғи одамларни васвасага солиш ва ҳалок қилиш бўлган эди. Энди у бу имкониятлардан махрум бўлди.УК 578.3

    Пайғамбар Ишаё иблиснинг тyбан кетишига назар солиб, шундай дея хитоб килган эди:УК 578.4

    “Қандай қилиб тушиб кетдинг самодан,УК 578.5

    Эй Зуҳра юлдуз, Тонг ўғли?! Халқларни ерга улоқтирган эдинг! Ерга қулаб тушдинг-ку ўзинг!УК 578.6

    Ҳа, ўзингча айтган эдинг:УК 578.7

    ‘Мен чиқиб бораман самоларга, Тахтимни кўтараман Худонинг юлдузлари тепасига. ЎУК 578.8

    Ўтираман худолар йиғиладиган тоғда,УК 578.9

    Шимолнинг энг чеккасида. Булутлар тепасига чиқиб бораман, Худойи Таолодай бўламан.’ Аммо сен улоқтирилгансан Ўликлар диёрига,УК 578.10

    Чуқурликнинг туб-тубига. Кўрганлар сенга тикилиб қолади, Кўнгилларида шундай ўй кечади: ‘Ўша одамми бу заминни титратган,УК 578.11

    Шоҳликларни ларзага солган?! Шуми оламни саҳрога айлантирган?!УК 578.12

    Шаҳарларни ер билан яксон қилган,УК 578.13

    Асирларми қўйиб юбормаган?!” (Ишаё 14:12-17). Олти минг йил давомида иблиснинг исёни “заминни тебрантирди”. У “коинотни саҳрога айлантирди, шаҳарларни вайрон қилди”. У “ўз асирларини озодликка чиқармади.” Олти минг йил давомида Худонинг болаларини ўз зиндонида ушлаб турди. Улар ўша зиндонда абадий қолиб кетишлари мумкин эди. Лекин Масиҳ кишанларни парчалаб ташлади ва маҳбусларга озодлик берди.УК 579.1

    Иблис фосиқлар устидан ҳам ҳукмронлик қила олмайди; у гуноҳ туфайли келган лаънатнинг оқибатларини ўзида синаб кўриш учун жинлар билан ёлгиз қолади.УК 579.2

    “Шуми оламни саҳрога айлантирган?!УК 579.3

    Шаҳарларни ер билан яксон қилган,УК 579.4

    Асирларни қўйиб юбормаган?!’ Ўзларининг қабрларида ҳар бири, Халқларнинг шоҳи бўлганларнинг ҳаммаеи Ҳурмат билан ётибди.УК 579.5

    Аммо сен улоқтирилгансан Жирканч чирик шохчадай қабрингдан...УК 579.6

    Энди улар қатори дафн қилинмассан.УК 579.7

    Эй фосиқ, сенинг зурриётинг To абад тилга олинмас!УК 579.8

    (Ишаё 14:18-20).УК 579.9

    Минг йил давомида иблис бўмбўш заминда дайдиб юради, Худонинг Қонунига қарши ўз исёнииинг самарасини етилтиради. У бу пайтда қаттиқ азоб чекади. Тубан кетган пайтдан бошлаб у ҳеч қачон ўз фаолияти устида ўйламаган эди. Энди ўз кучидан маҳрум бўлиб, самовий ҳукмронликка қарши биринчи мартa исён қилган кундан бошлаб нима қилганини ўйлаш имкониятига эга бўлади, у ўзига келтирилган ёмонликлардан жафо чекканда, одамларни даъват қилган гуноҳлар учун жазо олганда, қўрқув ва титроқ билан даҳшатли келажакни кутади.УК 579.10

    Иблис асирга тушганда Худонинг халқи ниҳоятда хурсанд бўлади. Пайғамбар шундай дейди: “Эгам сизни қайғу, қий-чувдан қутқарганда, сизга азоб берган оғир ишдан халос қилганда, Бобил шоҳига қарши бу сўзларни қўллайсиз:УК 579.11

    “Мана, золимнинг куни битди-я! Зўравон тамом бўлди-я!УК 579.12

    Эгам синдирди фосиқларнинг таёғини,УК 579.13

    Ҳукмдорларнинг ҳассасини!УК 579.14

    Бу ҳасса халқларни роса урарди, Тўхтовсиз калтакларди,УК 579.15

    Халқларга ғазаб ила ҳукмронлик қиларди,УК 579.16

    Шафқат қилмай таъқиб қиларди” (Ишаё 14:3-6).УК 579.17

    Минг йил давомида, биринчи ва иккинчи тирилиш орасида, фосиқлар устидан суд бўлади. Ҳаворий Павлус, бу суд Раббийнинг Иккинчи марта келишидан кейин бошланади, деб айтади: “Раббимиз келмагунларича, асло ҳукм юритманглар. У келиб зулматда яширилган нарсаларни равшан қилади, дил ниятларини воқиф этади. Ўшанда ҳар ким ўз ишига яраша Худодан тахсин олади” (1Кор.4:5). Дониёр айтадики, “Азалий Нуроний келиб, Ўзининг азиз одамлари фойдасига ҳукм чиқарди” (Дониёр 7:22). Бу пайтда солиҳлар Худонинг шоҳлари, руҳонийлари қилинадилар. Юҳанно Ваҳий китобида айтади: “Бундан сўнг, мен тахтларни ва тахтларда ўтирганларни кўрдим. Худо тахтларда ўтирганларни оқлаган эди” .УК 579.18

    “Улар Худонинг ва Масиҳнинг руҳонийлари бўлиб, У билан минг йил давомида ҳукмронлик қиладилар” (Вахий 20:4,6). Бу ҳаворий Павлус башорат қилган вақт бўлган эди: “Азизлар дунёни ҳукм этадилар” (1Кор.6:2). Улар Масих билан бирга фосиқларни ҳукм қиладилар, уларнинг хаттиҳаракатларини Қонун Китоби, Муқаддас Китоб билан солиштирадилар, ҳар бири танада яшаб, нима қилганига мувофиқ, унинг ишига қарор беради. Чиқарилган ҳукмни ўлим китобида ҳар бирининг исми рўпарасига ёзиб қўядилар.УК 580.1

    Масих ва Унинг халқи иблисни ва ёмон фаришталарни ҳукм қилади. Павлус айтади: “Биз фаришталарни хукм этишимизни билмайсизларми?” (3-оят). Ҳаворий Яҳудо шундай дейди: “Қадр-қимматини сақламай, ўз маконини ташлаб кетган фаришталарни Худоваид буюк қиёмат кунигача занжирбаид қилиб, абадий қоронги зимистонга қамаб қўйган” (Яхудо 6).УК 580.2

    Минг йил тугагунга қадар иккинчи тирилиш юз беради. Ана шунда фосиқлар ўринларидан турадилар, ўликлардам тириладилар ва ўзларига оид ҳукмни эшитиш учун Худонинг ҳузурида ҳозир бўладилар. Ваҳий китобининг муаллифи Юҳанно солиҳларнинг тирилишини тасвирлаб, шундай дейди: “Қолган ўликлар минг йил ўтгунча тирилмади. Бу биринчи тирилишдир”. Пайғамбар Ишаё фосиқлар ҳақида айтади:” Улар чоҳдаги асирлар каби, бир жойга йиғиб олинади, зиндонга қамаб қўйилади, кейинроқ улар жазоланади” (Ваҳий 20:5; Ишаё 24:22).УК 580.3

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents