Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents
Улуғ Кураш - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    11-боб - Князларнинг Исёни

    Ислоҳотни ҳимоя қилишга энг катта гувоҳлардан бири 1529 йили Германияда Шпейер шаҳридаги давлат сеймида князларнинг исёни бўлди. Худонинг бу одамлари жасорати, ишончи ва қатъияти келажак авлод учун фикр ва виждон эркинлигини кураш билан қўлга киритдилар. Ана шу исёндан кейин ислоҳот Жамоати протестант жамоати деб номланадиган бўлди. Бу исённинг тамойиллари “протестантизмнинг туб моҳияти”ни150Д” Обинье. 13 китоб, б-боб.ташкил қилади.УК 166.1

    Ислоҳот бошига қайғули ва даҳшатли кунлар келди. Лютерни қонундан ташқари ва унинг таълимотини таъқиқлаган Вормс фармонига қарамай, мамлакатда диний бепарволик қарор топган эди. Ҳақиқат билан курашадиган кучларни илоҳий ваҳий даф қилиб неча марта Ислоҳотга қаттиқ зарба бермоқчи бўлди, аммо чекинишга мажбур бўлди. Вақти-вақти билан Римга қаршилик кўрсатишга журъат этганларнинг ҳаммасини муқаррар ҳалокат кутаётган сезилиб турарди. Аммо мана шу кескин лаҳзада шарқий чегарада императорнинг ўсиб бораётган қудратига ҳасад билан қараган турк армияси ёки француз қироли, ҳатто папанинг ўзи пайдо бўлиши мумкин эди. Уруш бошланди, шу тариқа жанжаллар, тортишувлар муҳитида Ислоҳот кучайиб, кенг қулоч ёйди.УК 166.2

    Ниҳоят, папа роҳиблари ўзаро душманликни бас қилиб, ислоҳотчиларга қарши биргаликда курашиш учун бирлашдилар. 1526 йили Шпейерда йиғилган давлат сейми Бутундунё собори чақирилигунга қадар диний масалаларда ҳар бир немис ерига эркинлик эълон қилди. Императорни бу ён беришга мажбур қилган хавф apaнг ўтиб кетди. 1529 йили император бидъатни бостириш учун иккинчи сеймни чақирди. Князлар тинч йўл билан Ислоҳотга қарши туришга уриниб кўради деган қарор қабул қилинди. Лекин агарда муваффақиятсизлик юз берадиган бўлса, Карл қилични ишга солиб ёрдам беришга тайёр эди.УК 166.3

    Папанинг издошлари хурсанд эдилар. Улар Шпейерга катта делегация юбориб, ислоҳотчиларга ва уларнинг ҳомийларига ўзларининг душманлик муносабатларини яширишга уринмадилар. Меланхтон шундай ёзган эди: “Биз қабиҳ ва оламнинг чиқиндиси бўлиб қолдик, аммо Масиҳ Ўзининг камбағал халқига шафқат қилади ва уни қутқаради”. 151Ўша жойда, 5-боб. Сеймга келган княз протестантлар ҳатто ўзлари тўхтаган уйда ҳам Хушхабарни ваъз қилишлари таъқиқланди. Лекин Шпейер аҳолиси Худонинг Каломини эшитишга ташна эдилар. Таъқиқларга қарамай, минглаб одамлар Саксонскийнинг кичкина ибодатхонасида ўтадиган Худога хизматга оқиб келди.УК 166.4

    Бу кризисни тезлаштирди. Император сеймдан, диний эътиқод эркинлиги тўғрисидаги қарор бекор қилинсин, деб талаб қилди. Император бу ҳодиса кўплаб тартибсизликларга сабаб бўлгаиига ишора қилган эди. Бу ўзбошимчалик протестант князларнинг ғазабига ва хавотирликларига сабаб бўлди. Улардан бири: “Масиҳ яна Каяфа билан Пилатнинг қўлига тушди”, деб сўз қистирди. Рим диндорлари янада ашаддий бўлиб қолди. Бир фанатик папачи шу ндай деди: “Турклар лютеранчилардан яхшироқ, чунки турклар рўза тутадилар, лютеранчилар эса рўза тутмайдилар. Агар Худонинг Каломи ва Жамоатнинг эски хатоларини танлаш керак бўлса, биз биринчисини рад қилишимиз керак”. Меланхтон шундай ёзган эди: “Фабер ҳар куни биз - Хушхабарчиларга янги тошларни ёғдирарди”. 152Д” Обинье. 13 китоб. 5-боб.УК 167.1

    Дин эркинлигига қонун орқали йўл қўйиладиган бўлди. Протестант князлар ўз ҳуқуқларининг бу тарзда бузилишига қарши курашишга қарор қилдилар. Лютер ҳали ҳам Вормс фармонига кўра давлатнинг ғазабига учраган ҳолда яшарди. Шунинг учун Шпейерда иштирок этиш ҳуқуқига эга эмас эди. Унинг ўрнига ҳамфикрлари ва князлар кетдилар. Худо Ўз ишини ҳимоя қилиб сўзлаш учун уларнинг онгини очди. Лютернинг олдинги ҳимоячиси олийжаноб Фридрих Саксонский вафот этди, аммо тахтга чиққан унинг укаси герцoг Иогани Ислоҳотни қўллаб-қувватлади. У тинчлик ўрнатишга дадил ҳаракат қилиб, чинакам имон манфаатларини ҳимоя қилди ва кўп куч-ғайрат сарфлади.УК 167.2

    Руҳонийлар, Ислоҳотни қабул қилган князлар сўзсиз Рим қонунларига итоат этсинлар, деб талаб қилдилар. Ислоҳотчилар эса олдин эълон қилинган эркинликни олишни истардилар. Шундай илҳом билан Худонинг Каломини қабул қилган жойлар яна Рим ҳукмронлиги остида қолишига ислоҳотчилар асло рози эмасдилар.УК 167.3

    Охир-оқибат, муросага келиш учун таклиф берилди: Ислоҳот ҳали етиб бормаган жойларда Вормс фармони кучида қолди, “халқ бу фармонга бўйсунмаган ва исёнга олиб келадиган жойларда ҳеч қандай ислоҳот ўтказилмасин, ваъзларда баҳсли масалалар ўргага ташланмасин, куй билан хизмат қилишга қаршилик кўрсатилмасин, католикларнинг лютерчилар томонига ўтишларига йўл қўйилмасин”. 153Ўша жойда. Папанинг руҳонийлари ва олийруҳонийлар бахтига бу таклифларни сейм маъқуллади.УК 167.4

    Агар бу қарор ҳаётга татбиқ этилганда эди, “Ислоҳот янги жойларда... ёйилмаган бўларди, у амал қилаётган жойларда эса мустаҳкам ўрнашмаган бўларди”. 154Ўша жойда. Сўз эркинлиги таъқиқланган, ҳақиқий имонга юз буриш имконсиз бўлган бўларди. Ислоҳотнинг тарафдорларидан зудлик билан бу чекловларга ва таъқиқларга итоат этиш талаб қилинди. Тинчлик учун умид барҳам топгандай туюларди. “Рим иерархиясининг тикланиши... илгариги суистеъмолчиликларга муқаррар олиб келади”, ана шунда “фанатизм ва иғво туфайли ишдан чиққан харакатни тамомила йўқ қилиш” 155Ўша жойда. учун дарров баҳона топилган бўлади.УК 168.1

    Маслаҳат қилиб олиш учун учрашувга келган протестант партияси вакиллари хавотирлик ва ҳадиксираш билан бир-бирларига қарадилар. Ҳамманинг оғзида битта савол: “Нима қилиш керак?” Бу саволга жавоб бутун олам учун катта аҳамиятга эга эди. Ислохот раҳбарлари янги фармон қабул қилишга рози бўладиларми? Чинакамига ҳал килувчи дақиқаларда ислоҳотчилар нотўғри позицияни эгаллаш зарурлигига ўзларини ишонтиришлари жуда осон эди! Улар ўзларининг сеймга итоат этишларини оқлашлари учун қанчалар дуруст баҳона ва адолатли далиллар топишлари мумкин эди! Лютеран князларга диний эътиқод эркинлиги кафолатланди. Буидай имтиёзлар мазкур фармон чиққунга кадар Ислоҳот томонда бўлганларга ҳам тааллуқли эди. Наҳотки бу ҳам уларга кам бўлса? Агар янги фармонга итоат этсалар, канча ҳавфхатарлардан улар ўзларини олиб кочган бўладилар! Агар итоат этмасалар, қандай номаълум бўронлару момақалдироклар уларни кутяпти! Балки, қачонлардир келгусида яхши имкониятлар пайдо бўлар? Келинглар, тинчликни танлайлик, Рим таклиф қилаётган зайтун шохчасини қабул қиламиз ва Германиянинг яраларини даволаймиз. Ислоҳотчилар шу тарзда фикр юритиб, сейм таклиф қилган муросага келтирувчи қарорни қабул килишлари мумкин эди. Аммо бундай вазиятда тез орада уларнинг ҳаракати барбод бўлиши аниқ эди.УК 168.2

    “Уларнинг бахтига уларнинг бутун ҳаракатларига чуқур ишонч раҳнамолик қилди, улар бу таклиф остида ётган тамойилларга жуда жиддий эътибор қаратдилар. Бу нимадан иборат эди? Бу Римнинг виждонни мажбурлаш ва фикр эркинлигини таъқиқлаш ҳуқуқи эди. Наҳотки шахсан уларнинг ўзларига ва уларнинг қўл остидагиларга - протестантларга эътиқод эркинлиги берилмаган бўлса? Келишувда алоҳдда кўрсатилган меҳр-шафқат сифатида - ҳа, аммо уларнинг ҳуқуқи сифатида эмас. Келишув доирасидан ташкари бошқа масалаларга келсак, илгаригидай ҳукмронлик культи сақланиб колди, одамларнинг виждони поймол килинди. Рим эса итоат этиш керак бўлган нуксонсиз ҳакам бўлиб колаверди. Таклиф қилинган шартномани қабул қилиш шуни англатардики, эътиқод эркинлиги фақат протестантлар мавжуд бўлган Саксонияга мумкинлигини англатарди. Бошқа масиҳий оламида эса фикр эркинлиги ва Ислоҳотга эргашиш жиноят ҳисобланади ва унга нисбатан қамоқ ва оловга ташлаш жазоси берилади. Диний эркинлик маълум ҳудуд билан чегараланишига, бунинг устига, энди бошқа ҳеч ким янги динни қабул қила олмаслигига улар рози бўла олармидилар? Рим ҳукмронлиги жорий бўлган жойларда унинг ҳукмронлиги абадийлашувига улар йўл кўя олармидилар? Бу муроса йўли натижасида папа ҳукмронлиги ўрнатилган мамлакатларда юзлаб, минглаб одамларнинг қони тўкилиб, улар ҳаётдан маҳрум бўлишига ислоҳотчилар ўзларини айбсиз деб ҳисоблаган бўлармидилар? Бу - кескин дақиқаларда масихийча эркинлик идеалларини ва Инжилни ўзгартиришни англатган бўларди”. 156Уашш. 9 китоб, 5-боб. Йўқ, аниқроги “улар ҳаммани: ўзларининг вазиятини, бор-будини ва ҳаётини қурбон қиладилар”. 157Д” Обинье. 13 китоб. 5-боб.УК 168.3

    “Биз бу фармонни рад қиламиз, - дедилар князлар-виждонга алоқадор масалаларда кўпчиликнинг фикри кучга эга эмас”. Депутатлар шундай деб таъкидладилар: “Империяга лаззат бераётган тинчлик 1526 йилги декрет натижасидир. Бу декретни бекор килиш Германияда бошбошдоқликка ва жанжалга сабаб бўлади. Собор чақирилмас экан, диний эркинликни қўллабқувватлашга сейм ҳақли эмас”. 158Уша жойда. Виждон эркинлигини ҳимоя қилиш - бу давлатнинг бурчидир, давлатнинг дин ишларида ваколати чегараси шу ердан ўтади. Диний ҳаётни йўлга солмоқчи бўлган ёки динни фуқаролик қонунлари билан ўрнатмоқчи бўлган ҳар қандай ҳукумат протестант масихийлар мардона кураш олиб борган тамойиллар билан қурбон бўлади.УК 169.1

    Папачилар ўзлари “қўпол қайсарлик” деб айтган нарсаларни бостиришга қарор қилдилар. Улар Ислоҳот химоячилар орасида иғво тарқатишга ва қарорни ошкора кўллаб-қувватламаганларни қўрқитишга уриниб кўрдилар. Ниҳоят, сейм эркин шахарлар вакилларини чақирди ва улардан тўғридантўғри жавоб талаб қилдилар: “Сизлар таклиф қилинган шартларга розимисизлар?” Улар мудцат сўрадилар, аммо бу бехуда эди. Уларни жавоб беришга чақирганларида,шаҳар депутатларининг ярми ислоҳотчиларга қўшилдилар. Виждон эркинлигини қурбон қилишни рад этганлар ва ўз фикрига эга бўлганлар ўзларини айбловлар, қоралашлар ва таъқиблар кутаётганини яхши билардилар. Делегатлардан бири шундай деди: “Биз ё Худонинг Каломидан юз ўгиришимиз керак ёки оловда ёнишимиз лозим”. 159Д” Обинье. 13 китоб. 5-боб.УК 169.2

    Императорнинг сеймдаги вакили кирол Фердинанд тушунди: агар князларни фармонни қабул қилишга ва қўллаб-қувватлашга ишонтириб бўлмаса, фармон жиддий зиддиятларни келтириб чиқаради. Шунинг учун мажбурлаш фақат қатъият бағишлашига уларни ишонтириши учун у бутун санъатини ишга солди. У “князлардан, бу фармонни қабул қилсаларингиз, император ниҳоятда хурсанд бўлади”, деб илтимос қилди. Аммо бу жасур эркаклар заминий шоҳлардан юқори бўлган ҳокимиятга бўйсунардилар, шунинг учун улар шундай жавоб бердилар: “Биз тинчликни сақлашга ва Худони шарафлашга ёрдам бериши мумкин бўлган ҳамма нарсада императорга итоат этамиз”. 160Уша жойда.УК 169.3

    Ниҳоят, бутун сейм олдида қирол Саксониянинг бойига ва унинг тарафдорларига: “Тез орада бу амр императорнинг фармони сифатида эълон қилинади, унга кўпчилик итоат этиши шарт бўлади”, деб эълон қилди. У шу гапни айтиб, ислоҳотчилар ўйлаб кўришлари ёки жавоб беришлари учун ҳеч қандай имконият бермасдан йиғилишни тарк этди. “Бекорга улар унинг қайтишини илтимос қилиб қиролга делегация юборибдилар”. У делегациянинг илтимосига шундай жавоб берди: “Иш ҳал қилинган, сизлар фақат итоат этишларингиз керак, холос”. 161Уша жойда.УК 170.1

    Масиҳий князлар илгаригидай Муқаддас Битикни чексиз равишда инсон таълимоти ва талабларидан юқори қўйишларига император тарафдорлар шубҳа қилмадилар. Улар шуни билардиларки, бу тамойилга риоя қилинган жойда папачилик охир-оқибатда мағлубиятга учради. Аммо минглаб замондошлари сингари, “фақат зоҳирий нарсаларга эътибор қаратиб”, императорнинг ва папанинг издошлари ислоҳотчилардан кучли ва уларнинг позицияси мустаҳкам деган фикр билан алданиб қолдилар. Агар ислоҳотчилар ҳам инсонларнинг ёрдамига таянганларида эди, улар ҳақиқатан, худди душманлари айтган каби, заиф бўлиб қолардилар. Лекин ислоҳотчилар озчилик бўлишларига ва Римнинг шафқатсизлигига қарамай, кучли эдилар. Улар “сеймнинг қароридан - Худонинг Каломига, император Карлдан - шоҳлариинг Шоҳи, ҳукмронларнинг Раббийси Исо Масиҳга” юз бурдилар.УК 170.2

    Фердинанд уларнинг виждон эътиқоди билан ҳисоблашишни истамагани учун, унинг йўқлигига қармасдан, князлар зудлик билан ўзларининг норозиликларини давлат кенгаши кўриб чиқиши учун тақдим қилишга қарор бердилар. Улар тантанали баённома тузиб, уни сеймга тақдим қилдилар:УК 170.3

    “Кунларнинг бирида бизни ҳукм қиладиган Худойимиз, Танҳо Яратувчимиз, Қалқонимиз, Гуноҳимизни Ювувчи ва Нажоткоримиз олдида норозилик билдирамиз. Шунингдек, жамики инсоният олдида, ҳамма яшовчилар олдида тантанали равишда айтамизки, на биз, на бизнинг халқимиз фармоннинг биронта пунктига розимиз, бу фармон Худога, Унинг Муқаддас Каломига, бизнинг олийжаноб виждонимизга, руҳимизни кутқаришимизга тамомила зиддир.УК 170.4

    Бу фармонни биз қандай қабул кила оламиз?! Қодир Эгам ҳар биримизни Уни танишимиз учун бизни даъват қилиб турганда, инсон Худо ҳақида билиш ҳуқуқидан маҳрум бўлса, бунга қандай рози бўлиш мумкин?! Худонинг Каломига мос келадиган таълимотгина ҳақиқий ва ишончли бўлиши мумкин. Худо бошқача таълим беришни таъқиқлайди...Муқаддас Битик бошқалар томонидан янада аниқ текстлар билан тушунтирилиши керак. Масиҳийларга керак бу муқаддас Китоб тушуниш учун осон ва шу учун даъват қилинган. Худонинг марҳамати билан биз фақат тоза ва бузилмаган Унинг Каломини ваъз қилиш учун қарор қиламиз. Эски ва Янги Ахд китобларидан иборат бўлган Худонинг Каломига биз ҳеч қандай инсоний фикрларни кўшмаймиз. Бу Калом - ягона ҳақиқат, ҳаётнинг ишончли қоидаси ва ҳар қандай таълимотнинг асоси. Бу Калом бизни ҳеч качон уялтирмайди, алдамайди. Бу пойдевор устида турганлар дўзахнинг жамики кучларига қарши туриши даркор. Аммо инсон такаббурлиги Худонинг юзи олдида қулайди.УК 171.1

    Шу сабабдан елкамизга ортилган зулмни улоқтирамиз... Айни пайтда император жаноби олийлари бизга Худони ҳаммадан яхши кўрадиган масиҳийга қарагандай қарайди. Биз унга, сизга ҳам, жаноби олийлари, ўз севгимизни ва итоаткорлигимизни ифода этамиз. Чунки бу бизнинг тўғридантўғри ва қонуний бурчимиздир”. 163Ўша жойда.УК 171.2

    Бу сеймда чукур таассурот қолдирди. Бундай норозиликни ифода этган одамларнинг жасорати кўпчиликни ҳайратга солди ва довдиратиб қўйди. Уларнинг кўз олдида даҳшатли ва ноаниқ келажакнинг манзараси пайдо бўлди. Фитна, душманлик, хунрезлик муқаррардай туюлди.Бироқ ўз ишларининг адолатли эканига ишонган ислоҳотчилар Қодир Худонинг қўлига суяниб, “жасорат ва қатъият билан” тўлган эди.УК 171.3

    Ана шу машҳур норозилик баённомасида айтилган тамойиллар протестантизмнинг энг муҳим мохиятини ташкил этади. Бу норозилик имон масаласида икки суистеъмолчиликка қарши қаратилган: инсоннинг руҳий ҳаётига дунёвий ҳокимиятнинг аралашувига ва динда зўравонликка. Протестантизм дунёвий ҳокимият устидан виждоннинг устунлигини ва Жамоатнинг обрўйи устидан Худонинг Каломи обрўйи устунлигини тасдиқлади. Протестантлар диний ишларда дун ёвий ҳокимиятни тан олмасдан, ҳаворийлар билан шундай деб айтадилар: “Биз инсондан кўра Худогa кўпроқ қулоқ солишимиз керак”. Протестантлар Исо Масиҳнинг тожини Карл Vнинг тожидан устун қўйдилар. Инсон яратган ҳамма таълимотлар Худонинг ҳақиқатига хизмат қилишга итоат эттирилиши керак”. 164Уша жойда. Протестантлар диний эътиқодни очиқ ифодалаш учун ўз ҳуқуқлари тўғрисида ҳам гапирдилар. Улар Худонинг Каломига фақат ишониб ва итоат этиб қолмасдан, балки Худонинг Каломи ҳақиқатини ваъз қилишни истардилар. Бу ишларга руҳоннйлар ёки ҳукуматнинг аралашиш имкониятини рад қилдилар. Шпейердаги норозилик диний муросасизликка қарши тантанали мурожаатнома ҳисобланиб, ҳамма одамларнинг ўз виждони амри бўйича Худога хизмат қилиш ҳуқуқини тасдиқлади.УК 171.4

    Норозилик халққа эълон қилинди. У минглаб одамларнииг хотирасида қолди, самовий китобларга киритилди, бу китоблардан уни ҳеч қандай қўл ўчира олмайди. Бутун Германия протестантизми бу норозиликни ўзларининг имони ифодаси сифатида қабул қилди. Ҳамма ерда одамлар бу декларацияда янги ва ёрқин аср бошланаётганини кўрдилар. Князлардан бири Шпейердаги протестантларга шундай деди: “Қодир Худонинг меҳр-шафқати билан сизлар ўз имонингиз тўғрисида дадил, эркин ва қўрқмасдан гапира оласиз. Абадийлик кунигача масиҳийча қатьиятингизни Қодир Худо сақласин”. 165Уша жойда.УК 172.1

    Агар Ислоҳот маълум муваффақиятларни қўлга киритиб, оламнинг ҳайриҳоҳлигига эришиш учун замонга ва вазиятга мослашиб борганда эди, Худони ўз идеалларига қараб ўзгартирган ва ўзини ҳалокатга дучор қилган бўларди. Бу олийжаноб ислоҳотчиларнинг тажрибаси ўз ичига яқин келажакдаги ҳамма авлод учун сабоқни қамраб олади. Иблис Худога ва Унинг Каломига қарши курашиш учун фойдаланадиган восита XV1 асрдан бери ўзгаргани йўқ. У илгаригидай, инсонлар ўз ҳаётида Муқаддас Битикни қўлланма қилиб олишларига қарши кураш олиб бормокда. Бизнинг давримизда Битикларнинг тамойилларидан ва амрларидан анчагина бўйин товлаш кузатилмокда, буюк протестант тамойилига жиддий равишда қайтиш зарурати ҳис қилинмокда. Бу тамойил - Муқаддас Китоб ва фақат Муқаддас Китоб имон ва бурчнинг ўлчови ҳисобланади. Иблис диний эркинликни йўқ қилиш учун ҳар қандай воситани қўллаб, ўз ишини давом эттиради. Шпейерда протестантлар томонидан рад қилинган масиҳийликка қарши ҳокимият энди янги куч билан қўлдан бой берилган ҳукмронликни тиклашга интилади. Бизнинг давримизда Протестантлар учун ягона умид Худонинг Каломига мустаҳкам содиқликдан, ислоҳотчилар ХУ1 асрдаги кризисда намоён қилган содиқликдан иборат.УК 172.2

    Протестантларга хавф келганда, Қодир Худо Узининг содиқ болаларини ҳимоя қилиш учун қўлини чўзди. Мана, ёрқин мисоллардан бири. “Шпейер кўчалари бўйлаб Рейн дарёси томонга Меланхон ўз дўсти Гренаус билан тез илдамлаб бормоқда. У дўстини, Рейннинг нариги қирғоғига тезрок ўтиб олайлик, деб шоширмокда. Дўсти эса бу қатъиятдан ҳайрон эди. “Менга нотаниш, ҳурматли, оппоқ соқолли бир қария кўринди, - деб изоҳлади Меланхтон. - У, маълум вактдан кейин Фердинанд Гренаусни қамаш учун фармон беради, деб хабар берди.УК 172.3

    Кундузи папанинг таниқли илоҳиётчиси ваъз қилиб,Гренаусга ҳужум қилиб қолди. Гренаус Фаберни, “жирканч хатолар”ни ҳимоя қиляпти, деб айблаган эди. Фабер ғазабини ичига ютди. аммо зудлик билан Фердинанд ҳузурига бориб, безор қилган Гейделберг профессорини қамашга розилигини олди. Меланхтонда шубҳа йўқ эдики, Худо Ўзининг фариштасини юбориб, тайёрланаётган жазодан уларни огоҳлантирди.УК 173.1

    Меланхтон Рейн бўйига етиб келиб, дарё Гренаусни таьқибчилардан качон қутқарар экан, деб кутиб турди. “Ниҳоят-а! - деб енгиллашган Меланхтон дўстини дарёнинг нариги томонида кўргандан кейин бақирди. Нихоят, Гренаус ўзининг айбсиз қонига ташна бўлганларнинг темир панжаларидан кутулиб чикди. Меланхтон уйига қайтиб келганда, унга, Гренаусни қидириб, офицерлар бутун уйни ағдар-тўнтар қилиб ташладилар, деб айтишди”. 166Д” Обинье. 13 китоб, б-боб.УК 173.2

    Ислоҳотни бу дунёнинг улуғлари олдида юқори кўтариш керак эди. Фердинанд протестант князларининг гапларини эшитишдан бош тортди. Лекин император ҳамда давлат ва жамоатхоналар амалдорлари олдида ўзларинг қарашларини баён қилишлари учун имконият берилди. Карл V империяга азоб бераётган низоларга бархам беришга ҳаракат қилиб, Шпейердаги норозиликдан кейин бир йил ўтгач, Аугсбергда сейм чақирди ҳамда сеймда раислик қилиш истагини билдирди. Сеймга протестантизмнинг етакчилари ҳам таклиф қилинди.УК 173.3

    Ислоҳотга жиддий хавф тахдид солиб турарди. Лекин Ислоҳот тарафдорлари олдингидай, Худонинг хоҳиш-иродасига таянардилар ва Инжилга содиқ бўлиб қолишга ваъда бердилар. Саксонскийнинг тарафдорлари уни сеймга келмасликка кўндирдилар. “Император князларни қопқонга туширмоқчи, - дедилар улар. - Шаҳар деворларида бундай кучли душман билан бирма-бир қолиш жуда таҳликали”. Аммо бошқа олийжаноб одамлар шундай дедилар: “Князларни мардлик тарк этмасин, Худонинг иши қутқарилади”. “Худо бизни ташлаб қўймайди”, - деди Лютер. 167Ўша жойда. 14 китоб, 2-боб. Князь Саксонский мулозимлари билан Аугсбургга жўнади. Унга келадиган хавф-хатар ҳаммага маълум эди, кўпчилик уни хомуш кузатиб қолдилар. Аммо уларни Кобурггача кузатиб борган Лютер забур хонишлари билан заифлашиб қолган ишончларига далда берди. Бу хонишлар уларнинг кетишлари муносабати билан ёзилган эди: “Раббий - бизнинг қалъамиз” деган илҳомлантирувчи қўшиқ кўнгил сезиб турган оғир ҳиссиётларни ва хавф-хатарни енгиллаштирди.УК 173.4

    Князлар, Ислоҳот тарафдорлари ўзларининг қарашларини бир тизимга солишга ва Муқаддас Китобдан иқтибослар олиб, далилисботлар билан мустаҳкамлаб, қоғозга туширганларидан сўнг бу ҳужжатни сеймга такдим қилишга қарор қилдилар. Бу ҳужжатни тузиш Лютерга, Меланхтонга ва уларнинг ёрдамчиларига топширилди. Бу эътиқод протестантлар томонидан уларнинг имони рамзи сифатида қабул қилинган эди. Бу муҳим ҳужжатга имзо чекиш учун улар йигилдилар. Қанчалар жиддий , масъулиятли лаҳзалар! Ислоҳотчилар сиёсий масалалардан ўзларини олиб қочишга ҳаракат қилдилар. Ислоҳотнинг асосий мақсади - Худонинг Каломини халққа олиб бориш эканлигини улар тушуниб турардилар. Протестант князлар ишлаб чиқилган ҳужжатга имзо чекишга тайёрланаётганларида, Меланхтон уларни шундай деб огоҳлантирди: “Бу ишни илоҳиётчилар ва жамоат хизматчилари қилсинлар, бу буюк оламнинг обрўлиларини бошқа масалалар учун сақлашимиз керак”. “Мени рўйхатдан чиқаришингни Худо таъқиқласин! - деб хитоб қилди Иоганн Саксонский. - Адолат нимани талаб қилса, мен шунга тайёрман, бунинг оқибатлари мени асло хавотирга солмайди. Мен ҳамманинг олдида Раббийга тавба қилмоқчиман. Мен учун ҳакамлик ваколатидан ва князлик мантиясидан Исо Масиҳнинг хочи қадрлироқУК 174.1

    Шу сўзларни айтиб у имзо қўйди. Бошқа князь қўлига ручкани олиб, шундай деди: “Агар буни Раббий Исо Масиҳнинг шарафи талаб қилаётган бўлса, мен бойлигимни ва ҳаётимни...беришга тайёрман. Мен мана бу ҳужжатда баён этилган тамойилларга жавоб бера олмайдиган таълимотни қабул қилишга рози бўлишдан кўра, - деб давом этди у, - ўз мол-мулкимдан воз кечаман, қўлимда ҳасса билан ота-боболаримнинг ерини тарк этаман”. 168Ўша жойда. б-боб. Қанчалар имони кучли бўлган эди Худонинг бу жасур ўғлонларининг!УК 174.2

    Император олдида ҳозир бўладиган пайт келди. Карл V бойлар ва князлар қуршаб турган тaxтгa ўтирди ва протестант ислоҳотчиларни қабул қилди. Уларнинг имони рамзлари ўқиб эшиттирилди. Августнинг улуғ зотлари йиғинида Инжил ҳақиқати очиқ ва лўнда қилиб баён этилган, папачиларнинг хатолари эса кўрсатилди. Ьу кун бекорга “Масиҳийлик ва инсоният тарихида ажойиб кун ва Ислоҳотнинг буюк кунларидан бири”, деб айтилмаган эди. 169Ўша жойда. 14 кигоб, 7-боб.УК 174.3

    Виттенберглик роҳиб Вормсдаги миллий кенгаш олдида ёлғиз ўзи тургандан сўнг бир неча йил ўтди, холос. Энди унинг ўрнида империянинг энг аслзода ва қудратли князлари пайдо бўлдилар. Аугусбургга келишга Лютерга рухсат бермадилар, аммо Лютер у ерда ўз сўзлари ва ибодатлари билан иштирок этди. “Мен шу лаҳзагача - Масиҳ номи ана шундай ажойиб йиғин олдида очиқ гувоҳлик берган кунгача яшаганимдан гоят хурсандман, 170Ўша жойда. - деб ёзган эди у. Битикдаги сўз шу тариқа бажо бўлди: “Шоҳлар олдида шартларингдан сўйлайман” (Забур 118:46).УК 174.4

    Ҳаворий Павлус ўз даврида Инжил учун зиндонда ётиб, азоб чеккан эди. Павлус шоҳлар олдида ва Рим аслзодалари олдида Хушхабарни ваъз қилганди. Тарих яна такрорланди: император минбардан туриб таъқиқлаган нарса саройда ваъз қилинди, кўпчилик нолойиқ, ҳатто хизматкорга ҳам муносиб эмас деб ҳисобланган нарса империянинг маҳлиё бўлган амалдорлари ва тўралари бошига ёгилди. Тож кийган ва унвон эгалари - тингловчилар, кудратли князлар - воизлар бўлдилар. Ваъз мавзуси эса Худонинг шоҳона ҳақиқати эди. “Ҳаворийлар давридан бери, - дейди ёзувчи, - бундан ортиқ буюк иш бўлмаган, бундан ортик улуғвор тавба айтилмаган эди”. 171Ўша жойда.УК 175.1

    “Лютер тарафдорлари айтганларнинг ҳаммаси ҳақиқат, биз бу ҳакикатни рад қила олмаймиз”, - деди папа епископи. “Сиз князларнинг тавба-тазарруларини иботланган далиллар билан рад қилишга қодирмисиз?”-деб сўради бошкаси доктор Эккдан. “Ҳаворийлар ва пайғамбарлар битиклари билан - йўқ, - деган жавоб янгради, - Жамоат оталарининг асарлари ва соборнинг қарорлари билан - ҳа!”УК 175.2

    “Тушунарли, - деди савол берган одам, - сизнинг жавобингиздан шу нарса келиб чиқадики, Лютеранчилар Муқаддас Битикларга асосланадилар, биз эса йўк”. 172Ўша жойда, 14 китоб, 8-боб.УК 175.3

    Германиянинг баъзи князлари ислоҳотчилар имонини қабул қилдилар. Император, протестантларнинг тавбаси мавжуд ҳақиқатни ўз ичига олади, деб эълон қилди. Кўп тилларга тарқалган бу имон рамзи бутун Европага тарқалди. Кейинги миллионлаб авлодлар буни ўзларининг дини пойдевори сифатида қабул қилдилар.УК 175.4

    Худонинг садоқатли хизматкорлари ёлғиз меҳнат қилмадилар. У пайтда “бошлиқлар, ҳокимият ва бу оламдаги ёмон руҳлар” уларга қарши курашиш учун бирлашдилар. Худо Ўз халқини унутмади. Агар уларнинг кўзлари очилганда эди, худди қадимги пайғамбарлар сингари, Худонинг сўзсиз иштирокини албатта кўрган бўлардилар. Элишанинг хизматкори ўзларини ўраб турган душман лашкарини кўриб, вазият чорасиз эканидан қўрқиб шундай ҳайқирган эди: “Эй Худойим! Унинг кўзларини оч, токи кўрсин!” (4 Шоҳ.6:17). Шунда хизматкор кўплаб чавандозлар миниб олган оловли араваларни ва самовий лашкарни Худонинг одамини ҳимоя қилиш учун юборилганини кўрди.УК 175.5

    Лютер астойдил туриб ҳимоя қилган тамойиллардан бири Ислоҳотии ҳимоя қилиш учуи қурол ишлатмаслик ва дунёвий мамлакат ёрдамидан воз кечиш эди. Олмон князлари Инжилга эътиқод қилаётганлигидан Лютер хурсанд эди. Аммо улар мудофаа иттифоқи ташкил қилишни таклиф қилганларида, Лютер шундай деди: “Фақат Худо Инжил таълимотини ҳимоя қила олади... Бу ишга қанча кам одам аралашса, Худонинг аралашуви шунчалик табиий бўлади. Унинг фикрича, таклиф қилинган ҳамма сиёсий эҳтиёткорлик чоралари фақат шармандали қўрқувдан ва гуноҳли ишончсизликдан бўлиши мумкин”. 173Ўша жойда, 10 китоб, 14-боб.УК 175.6

    Ислоҳотчилар имонига зарба бериш учун қудратли душманлар бирлашганда, минглаб қиличлар ислоҳотга қарши яланғочланганда, Лютер шундай ёзган эди: “Иблис ғазабини сочмоқда, шаккок епископлар фитна уюштирмоқдалар, бизга уруш қилиш билан хавф солмокдалар. Худонинг Руҳи орқали мағлуб бўлган душманларимиз тинчлик шартномаси тузишга мажбур бўлишлари учун халқни ишонч ва ибодат орқали жасорат билан Худонинг тахти олдида кураш олиб боришларига кўндиринглар. Биз учун энг зарур, асосий меҳнат - ибодатдир. Иблиснинг ғазаби туфайли одамлар қилич дамида юрганларини билсинлар, улар ибодат қилсинлар”. 174Ўша жойда.УК 176.1

    Натижада мудофаа иттифоқи тўғрисида протестант князларининг таклифини эслаб, Лютер, бу урушда фақат битта қурол - “Руҳ қиличи” қўлланиши мумкин, деб айтган эди. У Саксония бойига шундай деб ёзди: “Биз виждонимиз олдида бундай иттифоқни оқлай олмаймиз. Инжил туфайли бир томчи қон тўкилганини кўрганимиздан кўра, ўн марта ўлишга розимиз. Ьизнинг қисматимиз - сўйишга олиб бориладиган қўзи бўлишдир. Масиҳнинг хочини олиб боришимиз керак. Жаноби олийлари хавотирланмасинлар. Душманларимиз мақтанишларидан кўра, биз ибодатимиз билан кўп иш қиламиз. Фақат қўлларингиз биродарларингизнинг қони билан булғанмасин. Агар император бизни ўз ҳукми олдида туришимизни талаб қилса, бунга ҳам тайёрмиз. Сиз бизнинг ишончимизни ҳимоя қила олмайсиз. Ҳар ким ҳаётини хавф остига қўйиб ва таваккал қилиб ишониши керак”. 175Д’ Обинье. 14 китоб. 1-боб.УК 176.2

    Ибодат қилинган сирли жойдан бутун оламни ларзага келтирган Ислоҳотнинг буюк ҳаракати билан куч-қудрат чиқди. Худонинг хизматкорлари муқаддас хотиржамлик билан Унинг ваъдалари қоясига таяндилар. Аугсбургда Лютeр “ҳар куни уч соат вақтини ибодатга бағишлади, у бу машғулот учун ажратган энг яхши вақт эди”. У ёлғизликда ўз хонасида “тамомила иззат-икром, қўрқув ва умидли” сўзлар билан Худо олдида руҳини очарди. “Биламан, Сен бизнинг Отамиз ва Худойимизсан, - деб айтарди у. - Сен болаларингни таъқиб қилувчиларни тарқатиб юборасан, чунки Сен ҳам биз билан бирга хавф-хатардасан. Бу Сенинг ишинг, фақат шунинг учунки, бу Сенинг хоҳиш-ироданг эди, биз бунга киришдик. Бизни ҳимоя қил, эй Ота!” 176Ўша жойда, б-боб.УК 176.3

    У қўрқув ва хавотирликдан қайгуга тушган Меланхтонга мурожаат қилиб, шундай ёзган эди: “Ҳузур-ҳаловат ва тинчлик Масиҳдадир. “Масиҳдадир”, деб айтяпман, оламда эмас. Омин. Сени ҳалок қилаётган ҳаддан ортиқ хавотирлигинг мен учун ниҳоятда нафратли. Arap бу иш тўғри бўлмаса, қолдирамиз, агар бу тўғри, адолатли бўлса, нима учун қўрқувсиз ухлашимиз учун бизга амр қиладиган Ўшанинг ваъдаларини ёлғон деб ҳисоблашимиз керак?! Масиҳ адолатли ва тўғри ишни ниҳоясига етказишга қодир. У барҳаёт ва Ўз тахтида ҳукмронлик қилмокда, шундай экан. Нима учун биз қўрқишимиз керак?!” 177Ўша жойда.УК 177.1

    Худо Ўз қулларининг фарёдини эшитди. У бу оламнинг зулмат ҳукмронларига қарши ҳузурҳаловат ва жасорат билан ҳақиқатни ҳимоя қиладиган князларни ва хизматчиларни берди. Худо айтади: “Мен Сионда бир тош ўрнатгайман, Мумтоз, қимматбаҳо пештоқ тоши бу. Унга ишонган киши хижолат бўлмас” (1Бутрус 2:6). Протестант ислоҳотчилари Масиҳда барпо қилдилар, дўзах дарвозаси уларни енга олмади.УК 177.2

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents