Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents
Улуғ Otajiap Ва Пайғамбарлар - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    32-Боб - Қонун Ва Аҳдлар

    Одам Ато ва Момо Ҳаво яратилганларида Илоҳий Қонундан билим олдилар; унинг талаблари уларга белгили эди; қонуннинг кўрсатмалари уларнинг қалбига ёзилган эди. Инсон гуноҳга дучор бўлганида, қонун ўзгатирилмади, лекин, инсон Худога итоат қилиш йўлга қайтсин учун, хизматнинг тартиби алоҳида ўрнатилди. Нажоткорга мансуб бўлган назр аталди, ва қурбонлар келтириш тўғридан-тўғри гуноҳни Ўз зиммасига оладиган ва гуноҳ учун Ўзи буюк қурбон бўладиган Масиҳнинг ўлимига йўналтирарди. Агар Илоҳий Қонун бузилмаганида, ўлим деган нарса мутлақо бўлмасди; Нажоткорда ҳам муҳтожлик бўлмас эди, демак, қурбон ҳам керакмасди.УOП 397.1

    Одам Ато ўз замондошларини Илоҳий Қонунга ўргатган, бу билим эса отадан ўғилга, авлоддан авлодга ўтиб борган. Лекин, инсонни қутқариш учун кўрилган ҳамма инти- лишларга қарамай, камдан-камлари қонунни тан олиб, унга бўйеундилар. Чекиниш натижасида дунё шунчалик чуқур тушкунликка йўликди-ки, уни разиллашиб бораётганини фақат тўфон орқали тўхтатиб бўларди. Нуҳ ва унинг оиласи қонунни амал қилардилар, Нуҳ ўз фарзандларига Ўн Амрларнинг мазмунини тушунтирди. Инсоният яна Худодан узоқлашганида, Худованд Иброҳим пайғамбарни танлади, ва унинг тўғрисида деди: «Иброҳим ўзи Менинг гапимга қулоқ солди, фармону қонунларимга, тартибу таълимoт- ларимга риоя қилиб юрди» (Ибт. 26,5). Унга суннат удуми берилди, бу удум ўзини Худога бағишлашининг эвази эди. Худога хизмат қилишни тан олганлар бутпарастликка берилмай, Илоҳий Қонунга итоат қилишларининг гарови эди. Иброҳимнинг авлод-аждоди ушбу удумга амал қилмадилар, мажусийлар билан бирлашиб, уларнинг урфодатларини ўз ҳаётларига сингдирдилар, шу сабабдан улар Мисрда қулликка дучор бўлдилар. Бутпарастлар билан яқин алоқа ва мисрликларга қуллик қарамлик шунга олиб келди- ки, мажусийлар таълимоти Илоҳий фармонларига киритилиб, уларни адаштирди. ва шафқатсиз қилди. Шу сабабли Худованд яҳудийларни Мисрдан олиб чиққанидан кейин, У фаришталар билан, буюк шон-шарафда ва юксаклигда Синай тоғига тушди, ва бутун халқ олдида Ўз Қонунини эълон этди.УOП 397.2

    Худованднинг фармону қонунларини халқ эсида тутмас имкониятни назарига олган Парвадигоримиз амрларини тош лавҳаларга ёзиб қолдирди. Унинг муқаддас талаблари мажусийларнинг одатлари билан ёки инсоний қонун- қоидалари билан қўшиладиган хавфдан У Исроилни ихота қилмоқчи эди. Аммо халққа Ўн каломли кўрсатмаларинигина бериш етарли эмас эди. Одамлар енгилтаклик намоён қилдилар, ва шунинг учун Худованд, Ўзининг азалдан билиши туфайли, васваса кира оладиган на бир эшикни ҳимоясиз қолдирмади. Бутун қонун-қоидаларни Худо Мусога ёзиб, керагини батафсил равишда тушунтириб беришини тайинлади. Ушбу таълим берадиган сўзлар одамнинг Худога, яқинлари ва ажнабийларга нисбатан мажбуриятларини тушунтирар экан, улар Ўн Амрнинг асосларини шунчалик батафсил даражада кенгайтириб намоён қилди-ки, токи ҳеч кимда уларга нисбатан ҳеч қандай шубҳа туғилмасин эди. ушбу тушунтиришларнинг мақсади — тош лавҳаларга ёзилган Ўн Амрнинг муқаддаслигини сақлаб қолиш эди.УOП 398.1

    Агар Одам Атога берилган, кейин Нуҳ пайғамбар орқали сақланган ва Иброҳим пайғамбар томонидан риоя қилинган Илоҳий Қонунни одам амал қилганида эди, шунда хатна бўлиш удумни киритишида ҳеч қандай зарурат бўлмас эди. Аҳднинг эвази хатна экан, агар Иброҳимнинг авлоди ақдни ҳурмат қилганларида, улар ҳеч қачон бутпарастликка дучор бўлмасдилар, ва Мисрда шунчалик аянчли қулликка тушмасдилар; улар Илоҳий Қонунни ўз қалбларида сақлардилар, шунда уларни Синайдан эълон этиш ёки тош лавҳаларга ёзиш ҳожати бўлмасди. Ва агарда халқ Ўн Амрлар билан розилиқда яшаганида, Мусонинг қўшимча берган тушунтириш каломида ҳам ҳожати бўлмас эди.УOП 398.2

    Одам Атога берилган қурбон келтириш тартиби ҳам унинг авлод томонидан бузилди. Соҳта ишонч, бутларга сиғиниш, шафқатсизлик ва ахиоқсизлик Худо тайинлаган оддий ва муҳим хизматни буздилар. Узоқ вақт давомида бутпарастлар билан мулоқотда бўлиш натижада, Исроил халқи ўз диний хизматида бўлган удумларига кўпгина мажусий удумларини киритди. Шунга Худованд Синайда қурбон келтириш хизмати тўғрисида белгили кўрсатмалар берди. Муқаддас макон тайёр бўлганидан кейин, Худо илтифот тахти устига тушган улуғвор булут ичидан Мусога мурожаат қилди, ва қурбон келтириш тартиби тўғрисида, ва маконда ўтказиладиган хизмат тўғрисида кўрсатмалар берди. Шундай қилиб Мусо удумий қонунни билди, ва уни китобга ёзиб қолдирди. Ўн Каломни эса Худованд Ўзи Синай тоғидан эълон этди ва тош лавҳаларига ёзди. Ушбу Каломлар муқаддас бўлиб ахд Сандиғида сақланарди.УOП 399.1

    Кўплар ушбу икки тартибни мос келтирмоқчи бўладилар. Улар удумий қонунга тегишли сўзларни ишлатиб, маънавий қонун арзимас бўлган, деб исботлашга тиришадилар. Лекин шундай ҳаракат — Ёзувларни бузиб кўрсатишдир. Ушбу икки тартиб (ёки усул) орасида баҳссиз чуқур тафовут бор. Удумий қонун Масиҳга, Унинг қурбонига ва муқаддас хизматига кўрсатадиган аксланган суратлардан иборат бўлган. Дунё гуноҳини Ўз устига оладиган Худонинг Қўзиси, Исо Масиҳ ўлимида аксланган сиймо, ҳақиқат билан учрашмагунча, ушбу удумий қонун, ўз қурбонлари ва урф-одатлари билан, яҳудийлар томонидан амал қилинишини талаб этарди. Ва шу учрашишдан сўнг ҳамма қурбон келтиришлар ўз мазмунини йўқотарди. Шу қонунни Масиҳ «дунёдан олди ва хочга михлади» (Кол. 2,14). Аммо Ўн Амрлар тўғрисида Довуд пайғамбар дейди: «Эй Худованд, Сенинг Каломинг абадийдир, у фазода маҳкам ўрнатилгандир» (Заб. 118,89). Ва Масиҳнинг Ўзи тасдиқлаб: «Мени Тавротни... бекор қилгани келди, деб ўйламанглар... Сизга чиннини айтайин (У шу сўзларни таъкидламоқда); еру осмон тугамагунча ва тақдир этилган ҳамма нарса амалга ошмагунча, Тавротдан на бир ҳарф, на бир нуқта ўчади» (Mam. 5,17.18). Айтган сўзларида У қонун талабларини тушунтирибгина қолмай, еру осмон бор бўлгунча, улар тебранмаслигига ишонтиради. Илоҳий Қонун, Унинг тахти то абад бўлганича, ўзгармасдир. Бутун даврлар мобайнига У инсониятга Ўз талабларини намоён қилур.УOП 399.2

    Синайда берилган қонун ҳақида Неҳемия пайғамбар дейди: «Ва Сен Синай тоғига тушдинг, ва уларга осмондан гапирдинг, уларга адолатли ҳукмларни, ҳаққоний қонунларни, яхши аҳд ва амрларни бердинг”. (Неҳ. 9,13 — муаллиф томонидан айирилган). «Мажусийлар ҳаворийси» Павел баён қилиб: «Бундан кўринадики, Қонун — муқаддасдир, ҳар бир амри ҳам муқаддас, одил ва яхшидир», — дейди (Рим. 7,12). Бу белгилаш фақат Ўн Амрларга тегишли бўлиши баҳссиз, зеро ушбу қонун «тамагирлик қилма» дейди (Рим. 7.7).УOП 400.1

    Нажоткоримизнинг ўлими рамзли ва сиймолар қонунини якунлаган бўлса ҳам, у инсоннинг маънавий қонунга нисбатан шартланган мажбуриятини ҳеч бир равишда кам қилмади. Аксинча, қонуннинг бузилганини қўлга киритиш мақсадда керак бўлган Масиҳнинг ўлими, шу тариқада, қонуннинг ўзгармаслигини гувоҳлайди.УOП 400.2

    Масиҳ Илоҳий Қонунни аҳамиятсиз ва Қадимги Аҳд бекор қилгани келди, деб тасдиқлайдиганлар, яҳудийлик даврни зулматли деб тасвирлайдилар, Яҳудийлар динини эса оддий усул ва удумларнинг бирлашмаси, деб тасаввур эттирадилар. Лекин бу адашишдир. Муқаддас тарихнинг ҳамма саҳифалари, Худонинг Ўзи танланган халқи билан муомалалари тўғрисида баён этиб, улуғвор Мен Борман деганнинг ёлқин намоёнлиги билан белгилангандир. Уларга Ўз қонунини тайинлаган, танҳо Эгалари деб Уни ҳурмат қилган вақтда, улар, инсоният ўғиллари ҳеч қачонлар сазовор бўлмаган, Унинг куч-қудрати ва шон-шуҳратининг ҳаддан зиёд аломатларини кўрдилар! Уларга раҳбарлик қилган ҳассани тутган инсон қўли эмас эди, балки кўринмайдиган Исроил Подшоҳининг айтиб бўлмайдиган қудрати бўлди.УOП 400.3

    Ушбу бутун ваҳийларда Илоҳий улуғворлик Масиҳ орқали очиларди. Нажоткорнинг фақат келишидагина эмас, балки гуноҳга йўлиқиб, фориғ бўлишга ваъда олинган даврлар мобайнида, «Худо Маcиҳ вужудида бўлиб, дунёни ўзи билан яраштирди» (2 Кор. 5,19).УOП 401.1

    Масиҳ, бобокалонларимиз давридами, яҳудийлар давридами, қурбон келтириш тартибининг пойдевори ва маркази бўлди. Бизнинг аждодимиз гуноҳ қилган кундан бошлаб Худо ва инсон орасида бевосита алоқа узилди. Худо бутун дунёни Масиҳ қўлига топширди, токи У, Ўзининг шафоат қилиш хизмати билан инсониятни қўлга киритиб, Ўз қонунининг ҳокимиятини ва муқаддаслигини тасдиқласин деб. Осмон ва йиқилган қавм орасидаги ҳар қандай мулоқот Масиҳ орқали амалга ошмоқда. Илоҳий Ўғил бизнинг аждодимизга назр атади, У инсониятни қўлга киритиб, фориғ қилишига ваъда берди. У бобокалонларимизга намоён бўлди. Одам Ато, Нуҳ, Иброҳим, Исҳоқ, Ёқуб ва Мусо Инжилнинг буюк мазмунига етишса олдилар. Нажот келтирадиган Зот инсон ўрнини хочда босиб, унинг гуноҳларини қўлга киритади, деб улар шуни кутдилар. Қадимги замоннинг ушбу муқаддас эрлари, бизнинг дунёга инсоний вужудида келадиган Нажоткор билан ўз вақтида мулоқотда бўлдилар, қай бирлари эса Масиҳ ила ва самовий фаришталар билан юзма-юз келишиб, ҳатто суҳбатлашганлар.УOП 401.2

    Азалдан Бўлганнинг исми Масиҳда бор эди. «Мен Отамда ҳозирман, Отам эса Менда ҳозир”, — дейди Исо Масиҳ (Юҳ. 14,10). У Фаришта қиёфасида булутли устунга бурканиб, яҳудийларни саҳрода йўналтирибгина қўймай — Исроилга Қонун берган Зот бўлди. Синайда, қудратли улуғворликка қуршаб олинган Масиҳ бутун халқ олдида Отасининг Қонунини, Ўн Амрларни эълон этди.УOП 401.3

    У Мусога тош лавҳаларига ёзилган Қонунни топширди.УOП 401.4

    Ушбу Масиҳ пайғамбарлар орқали Ўз халқига мурожаат қиларди. Ҳаворий Петр масиҳий жамоатларига юборган мактубида шундай ёзади: «Сизлар топган улуғ нажот тўғрисида қадим замон пайғамбарлари ҳам каромат қилганлар, улар Худо иноятининг моҳиятини синчиклаб текширганлар. Масиҳнинг Pyҳи (муаллифнинг белгиси) уларда бор эди, ва уларга Масиҳнинг чекадиган азоб-уқубатларию, охирида эришадиган шон-шуҳрати ҳақида олдиндан маълумот берар эди...» (1 Петр. 1,10.11). Ушбу Масиҳнинг овози бизларга Қадимги Аҳд орқали мурожаат қилмоқда: «зеро Исонинг шаҳодати пайғамбарларни илҳомлаган Руҳ билан тенгдир» (Ваҳ. 19,10).УOП 401.5

    Масиҳ инсонлар орасида яшаганида ва таълим берганида, у эътиборларини Қадимги Аҳдга йўналтирганди. У яҳудийларга айтар эди: «Сизлар Муқаддас Битикларни (изоҳ: қадимги яҳудийларда Таврот, Забур ва пайғамбарлар, ҳозир бутун Библия, яъни Муқаддас Ёзув) текширинглар, чунки улар орқали абадий ҳаётга эришамиз, деб ўйлайсизлар. Ана ўша Битиклар Мен тўғримда гувоҳлик беради» (Юҳ. 5,39). Шу вақтларда Қадимги Аҳднинг китоблари Библияга кирадиган ягона китоблари эди. Яна Худонинг Ўғли эълон қилмокда: «Улар Мусо пайғамбарни ва бошқа пайғамбар- ларни билишади, уларга қулоқ солишсин”. Ва тағинда қўшиб: «Aгap Мусо ва бошқа пайғамбарларга қулоқ солмаган бўлсалар, ўликлардан бири тирилиб борса ҳам ишонмай- дилар”, — дейди (Лк. 1б,29.31).УOП 402.1

    Масиҳ удумий қонунни берди. Кейинроқ, ушбу қонун риоя қилинмаганида, Павел яҳудийларга қонуннинг ҳақиқий маънoсини кўрсатди: қўлга киритиш режада унинг ўрнини белгилади ва Масиҳ хизмати билан мослаштирди; буюк ҳаворий бу қонунни тилига олганида, у улуғвор, Илоҳий Ижодкорга сазовор дейди. Муқаддас макондаги тантанали хизмат келгуси авлодларга очиладиган буюк ҳақиқатларнинг сиймосидир. Хушбўй тутатқиларнинг булути, Исроилнинг ибодатлари билан кўтарилганида, Унинг адолатининг сиймоси эди — фақат Унинг солиҳлиги туфайли гуноҳкорнинг ибодати қабул қилина оларди; ёндирадиган тахтга тайинланган қурбон келгуси Халоскоp тўғрисида гувоҳларди; муқаддаслар Муқаддасидан Илoҳий ҳозирлигининг кўринадиган аломати порларди. Шундай қилиб, назр аталган Масиҳнинг келиш вақти етмагунча, зулмат ва тушкунлик даврлар мобайнида, инсон қалбида тирик ишонч сақланиб келди.УOП 402.2

    Масиҳ инсоний вужудида ер юзига келишидан аплақачон У Ўз халқига Нур эди ва оламга Ёруғлик эди. Дунёни буркаб олган гуноҳнинг зулматида энг биринчи нурча худди Масихдан чиқди, ва зулмат тарқалишига умид туғилди. Ернинг истиқоматчиларини ёрита ётган ҳар бир самовий нур Ундан чиқмоқдадир. Нажот режасида Масиҳ — Ибтидо ва Интиҳо, Аввалию Охири, Бош ва Сўнгидир.УOП 403.1

    Гyноҳкор кечиримга сазовор бўлиши учун Нажоткоримиз Ўз қонини тўкиб, бугун бизлар учун шафоат хизмати билан Отанинг ҳузурида туриши учун осмонга кўтарилган пайтдан, Гўлгота хочидан ва самовий Маъбаддан ёруғликнинг оқар нурлари. Аммо олган нуримизнинг сероблиги қадимги даврда келгуси Нажоткорга йўллайдиган сиймонинг буюк маъносини камситишга бизга ҳуқуқ бермайди. Масиҳ Инжили яҳудийлар ҳаёт тарзига нур сочиб, удумий қонуннинг мазмунини белгилайди. Янги ҳақиқатлар очилганида, азалдан маълум бўлган нарсалар, ёруғроқ ва аниғроқ нурда тасаввур этилади, Худонинг Ўз танлаган халқи учун амалга ошираётганларида Унинг табиати ва ниятлари тўлароқ равишда намоён бўлади. Биз олаётган ёруғликнинг ҳар бир нури бизга, қўлга киритиш режа тўғрисида аниғироқ тушунча бермоқда, ва одамларни қутқариш учун Илоҳий ироданинг амал бўлишини кўрсатмокдадир. Биз Муқаддас Каломда янги гўзалликни ва кучни тушуна бошлаймиз, ва унинг саҳифаларига янада чуқурроқ қизиқиш билан киришамиз.УOП 403.2

    Кўплар шундай фикрга таянадиларки, токи Худо яҳудийлар ва ташқи дунё билан бўлиниш деворини қурди, У бутун эътиборини Исроилда жамлаб, қолган инсониятни Ўз севги-муҳаббатидан ва ғамхўрлигидан катта даражада маҳрум қилди деб. Аммо Унинг халқи ўзи ва ўз яқинлари орасида бўлиниш деворини кўрсин, деб унга интилмади. Чексиз Севгининг юраги ер юзида яшайдиган ҳаммага очикдир. Уни улар тарк этган бўлсалар ҳам, У доимо Ўзини намоён қилиб, Ўз севги ва иродасидан уларни баҳраманд бўлишларига доимо уннарди. У Ўз иноятларини танлаган халқига инъом қилди, токи у бошқаларни иноятларга сазовор қилсин учун.УOП 403.3

    Худо Иброҳим пайғамбарни даъват этди, уни олқишлади ва иноятига ёр қилди, уни юксалтирди, ва бобокало- нимизнинг садоқатлиги, қаерда у яшамасин, доимо инсон- ларга ёруғлик берди. Иброҳим одамлардан узоқлашмасди. У атрофидаги халқларнинг ҳокимлари билан дўстона муомалага кўмаклашарди, ва улардан қайси бирлари унга катта ҳурмат кўрсатарди. Унинг диёнатлиги, тамагирсизлики, жасурлиги ва саҳийлиги Илоҳий сиймони намоён этарди. Месопотамия, Канъон, Миср, ҳатто Садўм истиқоматчиларига Самовий Подшоҳ Ўзини Ўз вакили орқали намоён қилди.УOП 404.1

    Шундай йўл билан Парвардигори Олам Ўзини Миср халқига ва, шунингдек, ушбу қудратли мамлакат билан алоқада бўлган бошқа қолган халқларга Юсуф орқали намоён қилди. He сабабли Худованд Юсуфни танлади, ва уни мисрликлар ичидан шундай юқори юксалтирди? Ёқуб фарзандлари хусусида Ўз ниятларини бажариш учун, У бошқа йўлни чоралаши мумкин эди; аммо У Юсуфни ёруғлик бўлсин, унинг орқали самовий нур бутун ёққа тарқалсин, деб уни подшоҳ саройига ўрнаштирди. Ўз донишмандлиги ва адолатлиги туфайли, ҳар кунги ҳаётида бўлган соддалиги ва олиҳимматлиги туфайли, одамлар манфаатларга фидокорлик қилиб — унинг атрофидагилар эса мажусий халқига мансуб эди — Юсуф Масиҳнинг вакили бўлди. Бутун Миср тан олиб севган ўз солиҳ раҳбарида, ушбу мажусий халқ, Ижодкор ва Халоскорнинг севги-муҳаббатини кўриши керак эди. Мусо орқали Тангри Таоло энг қудратли подшоҳликнинг тахтида, токи ҳамма орзу қиладиганлар ҳақиқий тирик Худо тўғрисида билсинлар деб ёруғликни ёкди. Бу ёруғлик, Худонинг ҳукм чиқарадиган қўли чўзилмасдан олдин, мисрликларга юборилган эди.УOП 404.2

    Худованд Исроилни Мисрдан чиқарганидан кейин, Унинг қудрати тўғрисида хабар бутун атрофга ёйилди. Мустаҳкамланган Ерихо шаҳрининг урушқоқ аҳолиси ларзага тушган эдилар. «Биз шуни эшитганимизда, юрагимиз кучсизланди, ва қеч биримизда сизга қарши руҳ қолмади; чунки Худойи Худовандингиз тепада Осмонда ва пастда ер юзида Сизнинг Парвардигорингиздир» (Наби Ясу 2,11). Мисрдан чиққанга юзлаб йиллар ошганида, филистий коҳинлари ўз халқига миср бало-қазоларини эслатиб, Исроил Худосига қарши чиқмасликка огоҳлантирардилар.УOП 404.3

    Худо Исроилни даъват этганида, халқ Унинг қонунига бўйсуниб, танҳо ўзларигина Унинг мурувватига сазовор бўлиб, ва шу йўсинда, фақат уларгина Унинг чексиз иноятига эга бўлсинлар, деб уларни олқишламади ва юксалтирмади. Исроилликлар танланганининг нияти, Худованд улар орқали Ўзини бутун ер аҳолисига намоён қилмоқчи эди. Худди шу мақсадга эришиш учун, У уларнинг атрофидаги мажусий халқларидан алоҳида яшашга уларга буйруқ берди.УOП 405.1

    Бутпарастлик ва ушбу гуноҳ билан боғланган одатлар Худога манфур, ва У халқига бошқа қавмлар билан қўшилмай ва, Худони эсдан чиқармас учун, уларнинг урф- одатларига қатнашмай яшашга буюрди. Яҳудийлар юраклари Худодан узоқлашмасин учун, уларга мажусийларга уйланишга тақиқлади. Шу даврда, худди бутунгидек, Илоҳий халқ соддаликни сақлаб, дунёвий ифлосликдан ўзини эҳтиёт қилмоғи лозим эди. Исроилликлар бу дунёнинг васвасасидан озод бўлишлари керак эди, чунки у Ҳақиқат ва адолатга зидлашади. Лекин Унинг халқи ўз солиҳлигининг махсуслигида ўзини дунёдан ихоталаб, унга ҳеч қандай таъсир қилмаслиги Худога мақбул эмасди.УOП 405.2

    Ўз Эгасига ўхшаб, Масиҳнинг издошлари ҳар вақтларда дунёга нур бўлишлари керак. Нажоткоримиз дейди: «Сиз дунёнинг нурисизлар. Тоғнинг тепасида қурилган шаҳар яширин қололмайди. Шунингдек, шамни ёқиб, кейин идиш билан ёпиб қўйишмайди. Уйдагиларнинг ҳаммасига ёруғлик берсин, деб уни шамдонга қўйишади», — яъни дунёда ҳамма ёруғликка сазовор бўлсин деб. Ва қўшиб дейди: «Айни равишда сизнинг нурингиз ҳам инсонлар олдида шундай порласин-ки, улар яхши ишларингизни кўриб, осмондаги Отангизни улуғласинлар» (Мат. 5,14-16). Ҳанўҳ, Нуҳ, Иброҳим, Юсуф ва Мусо худди шундай қилардилар. Худонинг ниятига муносиб Унинг халқи Исроилдан худди шундай муомала кутарди.УOП 405.3

    Шайтонга қарам бўлган юракнинг ёвуз имонсизлиги шунга олиб келди-ки, шундайлар ёруғликни атрофларидаги халқлар ичида тарқатиш ўрнига, уни бекитдилар. Ушбу фанатизм руҳи, уларни ёки қонунсиз мажусийлар удумларига йўналтирарди, ёки Худонинг севгиси ва Унинг ғамхўрлиги фақат ягона уларгагина тайинланганидай, ҳаммадан бепоён такаббур мустасноликларида бекилмоққа хатти-ҳаракат туғдирарди.УOП 406.1

    Муқаддас китобда икки қонун: бири ўзгармас ва абадий, иккинчиси — вақтинча ва шартли — тақдим этилгандай, унда икки амр ҳам бор. Илтифот қонуни энг аввал Адан боғида, гуноҳ қилингандан кейин, «хотиннинг уруғи илоннинг бошини эзиб ташлайди”, деган назр аталгандан сўнг, боғланган эди. Бу ахд ҳамма инсонларга келгуси вақтларда Масиҳга бўлган эътиқод орқали итоат қилиш учун кечирим ва қутқарадиган илтифот таклиф қилган эди. Агар улар Илоҳий Қонунга садоқатликларини сақласалар, У, шунингдек, уларга абадий ҳаётни ваъда қилади. Шу йўсинда бобокалонларимиз нажот топиш умидни олдилар.УOП 406.2

    Худди ушбу аҳд Иброҳим билан назр аталиб янгиланган эди: «Сен гапимга қулоқ солганинг учун, ер юзидаги барча халқлар сенинг наслингдан барака топадилар» (Ибт. 22,18). Назр Масиҳга диққатни жалб этмоқда. Иброҳим шуни тушунди (Гал. 3,8.16) ва гуноҳларнинг кечирилиши Масиҳ қурбони туфайли таъминланишига ишонди. Ана шу ишонч орқали Иброҳим оқланди. Иброҳим билан боғланган аҳд шунингдек Илоҳий Қонуннинг ҳокимиятини кўмакларди. Худованд Иброҳимга зоҳир бўлиб деди: «Мен Қодир Тангриман. Менинг олдимда покдил бўлиб юргин» (Ибт. 17,1). Имон соҳиби Иброҳим пайғамбар тўғрисида Илоҳий гувоҳлик дейди: «Иброҳим ўзи Менинг гапимга қулоқ солди, фармону қонунларимга, тартибу таълимотларимга риоя қилиб юрди» (Ибm. 26,5). Ва Худованд унга деди: «Мен сен билан ва сендан кeйинги авлодларинг билан наслдан-наслга ўтиб, барқарор бўладиган абадий аҳдимни тузаман. Сенинг ва сендан кейинги авлодларингнинг Худоси Мен бўламан» (Ибт 17,7. — муаллиф белгиси).УOП 406.3

    Ушбу аҳд Одам Ато билан боғланган ва Иброҳим билан қайта янгиланган бўлса-да, у Масиҳнинг ўлишига қадар тасдиқлана олмас эди. Қўлга киритиш режа тўғрисида биринчи кўрсатма берилган пайтдан у Илоҳий назр сифатида мавжуд бўлган эди, ва эътиқодга муносиб қабул қилинарди, аммо лекин, Масиҳ томонидан тасдиқланиб, у Янги Аҳд Деб ном олди. Илоҳий Қонун ушбу ахднинг асоси бўлди. Одамлар Илоҳий Қонунга бўйсуна олишлари учун, Янги Аҳд одамларни Илоҳий ирода билан ҳамоҳангликка қайтара оладиган заруратли чора бўлди.УOП 407.1

    Бошқа шартнома Ёзувларда «Қадимги Аҳд» дейилиб, Худо ва Исроил орасида боғланган, у қурбоннинг қони орқали тасдиқланарди. Иброҳимнинг аҳди Масиҳ қони билан тасдиқланган эди, ва «иккинчи», ёки «Янги Аҳд» деган ном олди, чунки у қон орқали муҳрланган, қон эса биринчи аҳднинг қонидан кейин тўкилди. Иброҳим кунларида ҳам Янги Аҳднинг кучда бўлганлиги шундан белгили-ки, у вақтда аҳд назр сифатида тасдиқланган эди, ва иккинчи томондан Худонинг қасами орқали «бу икки бузилмас далил билан» Худо ёлғон гапирмаслиги исботланди (Ибр. 6,18).УOП 407.2

    Аммо, агар Иброҳим билан боғланган аҳд ўзига қўлга киритиш назрни олган бўлса, нима учун Синайда бошқа аҳд тузилди? Қуллик даврида халқ ҳақиқий Худо тўғрисида ва Иброҳим билан боғланган аҳднинг асослари тўғрисида кўпинча билимини йўқотди. Яҳудийларни Мисрдан халос қилганида, Худо уларга Ўз қудратини ва илтифотини очишга орзу қиларди, токи Уни севсинлар, Унга ишонсинлар деб. Худованд уларни Қизил денгизга олиб келди; мисрликлар уларнинг кетидан қувганларида, яҳудийлар нобуд бўлишларини кўриб, ўз тамомила кучсизликларини тан олиб, Илоҳий ёрдамга муҳтожликда Уни чақирдилар. Ва шунда уларни халос қилди. Уларнинг юраклари Худога интилган ҳолда севги ва миннатдорчиликка тўлиб-тошди, ва улар Илоҳий куч-қудратига ишондилар. Шунда У улар учун ердаги қуллиқдан қутқарган Халоскори бўлди.УOП 407.3

    Аммо уларнинг онгида муҳрлашга зарур бўлган янада улуғроқ ҳақиқат мавжуд эди. Мажусийлар аро, ёмон эҳтирослар ҳавосида яшаб, улар Худонинг муқаддаслиги тўғрисида, ўз қалбларининг ҳаддан гуноҳкорлиги тўғрисида, Илоҳий Қонунга бўйсуниш учун ўзларининг тўлиқ кучсизлиги ва Нажоткорда муҳтожликлари тўғрисида ҳақиқий тасаввурдан маҳрум эдилар. Буларнинг ҳаммасига улар ўрганишлари керак эди.УOП 407.4

    Худо уларни Синайга олиб келди. Уларга Ўз улуғвор- лигини намоён қилди, Ўз қонунини берди, ва унга бўйсуниш шартида уларни буюк иноятларга сазовор қилишига ваъда қилди. «Агар Менинг овозимни сизлар тингласанглар, ва Менинг аҳдимга риоя қилсанглар, шунда... сиз Менда Шоҳаншоҳ руҳонийлари ва муқаддас халқ бўлурсиз» (Чиқ. 19,5.6). Одамлар ўз гуноҳкорликларини англамас эдилар, Масиҳдан ташқари Илоҳий Қонунни бажара олмасликларини тушунмас эдилар ва улар шошилиб Худо билан аҳд боғладилар. Ўзларида шахсий садоқатни намоён қилиш учун қурби етарли, деб санаб улар: «Худованд айтган ҳaмасини қиламиз ва итоатли бўламиз”, — дедилар (Чиқ. 24,7). Тантанали юксакликда Илоҳий Қонун эълон қилинганини ўз кўзлари билан кўриб, улар тоғ пойдевори ёнида туриб даҳшатдан ларзага тушган эдилар, аммо лекин бир неча ҳафта ўтганидан кейин Худо билан боғланган ахдни буздилар, ва қуйилиб ясалган санамга сажда қилдилар. Ахдни бекор қилган ҳолатда, унинг ёрдами билан Илоҳий лутфи-карамига етишишга уларнинг кўзи етмасди. Энди ўз гуноҳкорлигини ва кечиримда муҳтожлигини тушуниб, улар Иброҳимнинг аҳдида ва қурбон келтириш эвазига очилган Нажоткорда ўз заруратини англадилар. Энди уларнинг севгиси ва ишончи Худога, уларни гуноҳ қуллигидан қутқарадиган Халоскорга интилди. Ҳозирги вақтда улар Янги Аҳднинг иноятларини қадрлаб қабул қилишга тайёр. бўлдилар.УOП 408.1

    Қадимги Аҳдни «амал қилиб, одам улар орқали тирик бўлиши» учун шар гномаси шундан иборат эди: бўйсун ва ҳаёт кечир (Ҳез. 20,11); «ким ушбу қонунга амал қилмаса ва унинг асосида яшамаса, лаънат бўлсин!” (Такр. Шар. 27,26). Янги Аҳд «афзал назрларда» боғланганди, юракни янгилаб, уни Илоҳий Қонуннинг асослари билан уйғунликка олиб келиш учун, у гуноҳни кечириш назрларда ва Илоҳий илтифотида боғланган эди. «Мана, Мен ўтган кунлардан кейин Исроил хонадони билан боғлайдиган аҳдим, дейди Худованд; Қонуннмни уларнинг ичига киритаман, ва уларнинг юракларнга ёзиб қолдираман... yларнинг қонунсизликларини Мен кечнраман, ва гуноҳларини энди ҳеч қачон эсимга олмайман» (Ивр. 31,33.34.— муаллиф белгиси).УOП 408.2

    Трш лавҳаларига ёзиб қолдирилган худди шу Қонун, Муқаддас Руҳ ила юрак лавҳаларига муҳрланган. Ўз садоқатлигимизга етишишни қўйиб, биз Масиҳ садоқатли- гини тан оламиз. Унинг қони бизларнинг гуноҳларимизни ювмоқдадир. Унинг итоат бўлиши бизнинг итоатимиз ўрнига қабул қилинмокдадир. Ана шунда Муқаддас Руҳ билан янгиланган юрак «Руҳ самарасини» келтиради. Масиҳ инояти орқали биз юракларимизда ёзилган Илоҳий Қонунга итоат қилиб яшаймиз. Масиҳ Руҳи бизнинг қалбимизда экан, биз Унинг ҳаракатларига тақлид қиламиз. Пайғамбар орқали Ўзи тўғрисида У дейди: «Хоҳишингни бажармоқ истайман, эй Худойим, Сенинг Қонунинг юрагимда Менинг» (Заб. 39,9). Инсонлар ичида яшаб, У шундай деганди: «Отам Мени ёлғиз қолдирмаган, Мен ҳар дойим Унга маъқул бўлган ишларни қиламан» (Юҳ. 8,29).УOП 409.1

    Ҳаворий Павел Янги Ахдда эътиқод ва қонун орасида бўлган алоқани жуда аниқ кўрсатмокда. У дейди: «Раббимиз Исо Масиҳга бўлган имонимнзни инобатга олиб, Худо бизни оқлади ва биз билан сулҳ тузди». «Демак, биз бу имон туфайли Илоҳий Қонунни бекор қиляпмизми? — Асло! Аксинча, Қонунни тасдиқлаяпмиз». «Инсон табиатининг ожизлиги туфайли Илоҳий Қонун ўзи ҳам ожиз бўлиб қолди», чунки гуноҳли табиатда бўла туриб, у қонунни амал қйла олмасди. «Қонун улгура олмаган ишни эса Худо қилди: У Ўз Ўғлини гуноҳкор инсонга ўхшатиб оламга юборди ва Уни гуноҳ учун қурбонликка бағишлади, шу йўсин инсон табиатидаги гуноҳни маҳкум қилди. Худо буни, Илоҳий Қонун талаблари табиат амри билан эмас, Руҳ амри билан яшаётган бизларда бажо бўлсин, деб қилди» (Рим. 5,1; 3,31; 8,3.4.— муаллиф белгиси).УOП 409.2

    Худованд кучи инсон эҳтиёжларига муносиб, ҳозир ёки бошқа вақтдами, турли даражада ва ҳар қандай равишда намоён бўлса ҳам, У бутун вақтларда баравар ҳаракат қилади. Биринчи Инжилнинг назридан бошлаб, бобокалонларимиз ва яҳудийлар даври мобайнидан ва биз яшаётган кунларгача, инсониятни қўлга киритиб фориғ қилиш режада Илоҳий ниятлари секин-аста амалга ошмоқда. Яҳудий қонунида такдим этилган удумий хизматнинг сиймосида, Инжилда аён бўлган Нажоткоримиз эди. Унинг Илоҳий сиймосини қоплаган булут тарқалди, ҳатто сояси ҳам қолмади, Ва Исо Масиҳ, оламнинг Халоскори, Ўзининг камолотли юксаклигида очилди. У, Синайда Крнунини эълон қилган ва Mycoгa удумий қонуннинг кўрсатмаларини Берган, Зайтун тоғида Ўз ваъзини баён этган бизнинг Худовандимиздир. Қонун ва пайғамбарларда Худога бўлган севгининг буюк негизлари асосланган экан, улар Мусо орқали яҳудий халқига мурожаат қилинган Илоҳий сўзларининг такроридир. «Тингла, Исроил: Худованд, бизнинг Худойимиз, ягона Худованддир. Худойи Худованддингни бутун қалбинг билан, бутун жонинг билан, ва бутун кучларинг билан севгин» (Такр. Шар. 6,4.5). «Ўзгани ўзйнг каби севгин» (Лee. 19,18). Иккала қонун бизга бир Устоз орқали берилган, Илоҳий талаблар танҳодир. Ҳокимиятнинг асослари бирдай. Зеро ҳамма нарсада «ҳеч қандай ўзгариш йўқ, ўзгарувчан кўланка ҳам йўқ”, ва ҳамма нарса азалдан Бўлгандан келиб чиқмоқдадир (Ёқ. 1,17).УOП 410.1

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents