Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents
Улуғ Otajiap Ва Пайғамбарлар - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    5-Боб - Ҳобил Ва Қобилнинг Синалиши

    (Ибтидо Китобининг 4:1-15-бобида асосланган)

    Одамнинг ўғиллари Ҳобил ва Қобил бир бирига ўхшамас эдилар. Ҳобил Худога содиқ бўлиб, Ижодкорнинг гуноҳга дучор бўлиб қулаган наслига ҳаққоний ва шафқатли муомаласини кўрарди ва миннатдорчилик билан нажот топиш умидни тан олди. Лекин Қобилнинг юрагида Худога қарши исён руҳи парвариш бўлиб, отаси Одамнинг гуноҳи учун бутун ерни ва инсониятни Худо лаънатлагани сабабли, унинг норозилиги тинмас эди. Ўзини юксалтириш чанқовига йўл қўйиб, Илоҳий адолатида ва Худонинг обрўсида шубҳаланиб, у ўз жонини худди шайтон адашган йўлга йўналтирди.УOП 55.1

    Одам олдин синовдан ўтганидек, ака-уканинг ҳам Илоҳий Каломига нисбатан имони ва итоатлиги синалди. Улар инсонни қўлга киритиш режа тўғрисида билардилар, ва Худо томонидан тайинланган қурбон келтириш тартиби уларга тушунарли эди. Бу қурбонлар — уларнинг Нажоткорга ишончининг ифодаси, бўлгусининг сиймоси эканини улар билардилар. Уларнинг шахсий кечирилиши эса бутунлай Унга боғлик эканини эътироф этардилар. Худонинг қўлга киритиш режасига бўйсуниб, улар Худонинг иродасига итоат қилганларини исботлардилар — шуни ҳам ака-ука биларди. Қон тўкилмасдан гуноҳ кечирилишида имконият йўқ. Шунинг учун, подадан тўнғични қурбон қилиш учун олиб келганда, улар шундай қилиб Масиҳ қонига, назр қилинган кўникишга, ўз ишончини ифодалардилар. Миннатдорчилик қурбон сифатида улар Худога ер ҳосил берган биринчи меваларни ҳам олиб келишлари даркор эди.УOП 55.2

    Ака-ука иккови ҳам бирдай қурбонгоҳ қурдилар, ва ҳар бири қурбон келтирди. Худонинг талабига муносиб Ҳобил подасидан қурбон қўйини келтирди. «Худованд Ҳобилни ва унинг ҳадясини манзур кўрди» (Ибт. 4,4). Осмондан олов тушиб, қурбонни ютди. Қобил Худонинг аниқ айтган буйруғига менсимасдан, фақат ернинг маҳсулидан ҳадя тақдим этди. Унинг қурбони қабул бўлгани тўғрисида осмондан ҳеч қандай аломат бўлмади. Худованднинг талабига бўйсунгин, деб Ҳобил Қобилни кўндиришга интилди, лекин унинг илтимоси Қобилни шафқатсизлантирди. Қобил ўзини укасидан афзалроқ кўриб, унинғ насиҳатини рад этди.УOП 55.3

    Қобил Худованднинг ҳузурига келганида кайфи ўчган, чунки у назр этилган қурбоннинг кераклигига ишонмас эди. Шу сабабли унинг юраги қаҳр-ғазабга тўлди. Келтирган хадясида гуноҳларидан ачиниб тавба қилгани сезилмас эди. Бизларнинг кўпгина даврдошларимиз сингари, Илоҳий фармонларни расо бажариш ҳожати йўқ ва бу фақат ожизлик далили, деб ўз нажотини тайинланган Халоскорга тўла ишонтиролмади. У ўзича ҳаракат қилиб, Худованднинг ҳузурига кўрсатган хизмати туфайли келмоқчи бўлди. У қўзини олиб келмади, унинг қонини ҳадяси билан аралаштирмади, фақат ўз меҳнатининг самарасидан ўзи ўстирган ернинг маҳсулидан келтирди. Худога қарзга бергандай, у ўз ҳадясини келтирганида, Унинг манзур кўришини кутарди. Қобил қурбонгоҳ қурди, қурбон келтирди, лекин унинг итоатлиги тўла бўлмади. У энг муҳимини эътиборга олмади, айнан: Нажоткорда ўз муҳтожлигини эътироф этмади.УOП 56.1

    Ака-ука бир оилада туғилдилар, бир хил диний тарбия олдилар, иккови ҳам гуноҳкор бўлиб, Худованднинг талабларини бажо келтириш ксрагида, Унга хизмат қилиб, Унга топиниш керагида асло шубҳаланмасдилар. Биринчи кўринишда иккови ҳам Худога бир тарзда ишонадилар, деб туйиларди, лекин ҳақиқатда уларнинг орасида жуда катта фарқ бор эди.УOП 56.2

    «Имон билан Ҳобил Худога Қобилдан кўра яхшироқ қурбон келтирди» (Ибр. 11,4). Ҳобил қўлга киритиш буюк асосларни тушунди; ўз гуноҳкорлигига иқрор бўлиб, гуноҳнинг оғирлигини ва ўлим даражасига қадар берадиган жазосини кўрарди. Унинг жони Худога интилар экан, бу жиноятнинг жазоси шу интилишда тўсқинлик бўларди. Курбон жониворнинг ҳаётини олганида ва уни қурбон чалганда, у, шундай қилиб, бузилган қонуннинг талабларини эътироф этарди. Қон тўкканида, у бўлгуси қурбонга назар солди — Гўлгота хочида ўлаётган Масиҳга — ва, келажакда бўладиган муросага ишониб, солиҳлигига ва унинг қурбони қабул бўлганига исбот олди.УOП 56.3

    Қобилда ҳам Ҳобилдек шу ҳақиқатларни билиб тан олишига имконияти бор эди. У ўз ҳолича танлаган такдирнинг қурбони бўлмади. Азалдан укасига солиҳ бўлиш, акаси эса инкор этилиши Худо томонидан тайинланган дейиш— нотўғри фикр. Ҳобил имон ва итоат қилишни танлади, Қобил эса ишонмасдан ғазабланди. Фарқи ана шунда эди.УOП 57.1

    Қобил ва Ҳобил эвазида дунёнинг охиригача яшайдиган одамларнинг икки гуруҳи кўрсатилган. Битталари гуноҳга қурбон келтириб кечирим оладилар, иккинчилари эса фақат ўзларига, ўз кучларига ишонадилар; уларнинг қурбони Илоҳий воситачиликда муҳтож эмас, ва шу сабабли одамни Худо билан кўндирмайди. Бизнинг жиноятларимиз фақат Масиҳнинг хизматига яраша кечирилиши мумкин. Кимнинг Масиҳ қонида муҳтожлиги бўлмаса, ким Худованднинг мазкур кўришига Илоҳий илтифотисиз етишмоқчи умидда бўлса,— Қобил қилган хатони қайтарадилар. Тозалайдиган қонни тан олмай, одамлар маҳкумликка йўлиқишади. Зеро, гуноҳнинг лаънатидан озод бўлиш учун бошқа йўл йўқдир.УOП 57.2

    Дунёдаги имонлиларнинг катта қисми Қобил танлаган йўл билан яшайдилар, яъни инсоннинг нажот топиши унинг шахсий ишларига боғлиқ — деярлик ҳар бир соҳта дин шунда асосланади. Одамлар ичида шундайлар борки, уларнинг фикри бўйича инсоният қўлга киритишда эмас — тараққиётда муҳтож, одамлар ўз кучлари билан табиатларини олижанобли, юксак қилиб, янгилай оладилар. Қобил, қўлга киритадиган қонсиз қурбон орқали Тангрининг карамига, етишишга умид боғлади. Унга ўхшаб, ҳозирги инсоният Худо билан муроса қилмасдан, юксак Илоҳий даражага ўз тараққиётида етишмоқчи. Лекин Қобилнинг ҳаёт тарихи бўладиган оқибатнинг шоҳиди. Инсон Масиҳсиз нимага етишолади — бу воқеа аниқ даражада тасдиқлайди. Инсониятда янгидан туғулиш учун кучи йўқ, чунки унинг орзулари Худога кўтарилмасдан, пастда, шайтон ҳоким бўлган дунёда тўхтайди. Бизнинг ягона бўлган умидимиз — Масиҳ. «Нажот топишимиз учун, осмони фалак остида одамзотга берилган бошқа ҳеч бир исм йўқ. Бошқа ҳеч кимдан нажот йўқ» (Ҳав. 4,12.11).УOП 57.3

    Ҳақиқий имон тўла Масиҳга ишониб, Тангри Таолонинг ҳамма талабларига бўйсунишдан иборатдир. Одам Ато кунидан бошлаб то бугунги кунга қадар Илоҳий Қонунга бўйсуниш улуғ курашнинг сабабидир. Бутун даврларда шундай инсонлар бор эдики, улар Худонинг аҳдларини тарк этиб, Унинг илтифотига ҳуқуқлари борига ишониб, исбот қилардилар. Лекин Муқаддас ёзувларда «имони савоблари билан такомиллашган» — дейилган ва имон тўғрисида эса «амалсиз имон ўз-ўзидан ўликдир» — дейилган (Ёқуб. 2,22.17). «Уни биламан деб туриб, Унинг амрларига риоя қилмаган киши ёлғончи бўлади, унда ҳақиқат йўқ» (1 Юҳ. 2.4).УOП 58.1

    Қобил, қурбони тарк этилганини кўргач, Ҳобилга ва Худовандга жаҳли чиқди. Худовандга жаҳли чиққани — тайинланган қурбон ўрнига ўзи таклиф қилган қурбон қабул бўлмагани учун, укасига эса жаҳли чиққани — унинг билан исён кўтармасдан, Худога итоат қилгани учун. Худо берган аҳдга илтифотсизлик кўрсатганида ҳам, У Қобилдан юзини ўгирмади. У одамнинг ҳолатига тушиб, ақлсиз ҳаракатига қарши, унинг фаҳмига мурожаат қилишга интиларди. Худованд Қобилга деди: «Нима учун сен ранжидинг? Нега қовоқ солиб ўтирибсан? Агар яхшиликни ният қилганингда, унда бош кўтариб юрмасмидинг?!»Яна огоҳлантириб, деди: «Агар ниятинг яхши бўлмаса, остонада гуноҳ пойлаб туриб, сени ўзига жалб қилади”. Энди тўғри сайлов қилиш Қобилнинг устига гушди. Агарда у назрланган Нажоткорнинг хизматига инонса ва Илоҳий талабларга кўнса, у Худонинг иноятига етишади Лекин агарда ўз қонунсизлигида инонмай ўжар турса, шунда уни Худованд тарк этганида шикоят қилиш учун сабаб йўқдир.УOП 58.2

    Ўз гуноҳини эътироф этиш ўрнига, Қобил Худовандни ноҳақ деб санарди, Ҳобилга нисбатан ҳасад ва нафратга тўлиб, ғазабланарди. У жаҳли билан укасига гина қиларди ва Худованднинг ҳаракатларига қарши салбий мулоҳазага киритишга интиларди. Камтарлик ила, лекин жиддий ва қўрқмасдан, Қобил Худованднинг ҳаққонийлигини ва илтифотини ҳимоя қиларди. Қобил адашганига, норози- лигининг сабаби ўзида эканига ишонтиришга интиларди. Ота-оналари гуноҳ қилиб, ўлимга дучор бўлганларида, Худо уларни аяди — шу далилни ҳам акасининг эсига солди ва яна Тангрининг меҳр-шафқати чексиз эканини исботлаб гапирди. Қобилни инонтириш учун Илоҳий севги тўғрисида айтди. Шундай бўлмаганда Худо Ўз беайб, бегуноҳ Ўғлини, бизлар насиб бўлган жазога ва азобларга топширмас эди. Лекин ҳамма айтилган гаплар Қобилнинг ғазабини кўтариб, оташдек ёндирарди. Онги ва виждони билан укасининг ҳақлигини тушунар экан, лекин ҳар вақт ҳар нарсада унинг билан розиликда бўлган, унга қарши чиқиб, унинг билан кўмаклашмагани учун, у тамоман зуғумга тушди ва Ҳобилни ўлдирди.УOП 59.1

    Ҳобил акасига ҳеч қандай ёмонлик қилмади. Қобил укасидан нафратланиб, унга қарши кўл қўтарганиниг сабаби «унинг ишлари қабиҳ, укасининг ишлари эса солиҳ» бўлгани учун эди. (1 Юх 3,12). Ҳамма даврларда ҳам шундай бўлган: қонунбузарлар доимо солиҳ одамлардан нафратланадилар. Ўз умрида Ҳобил итоатга тўлган, имони тебранмас бўлиб, Қобилга уни доимо таъна қилгандай сезиларди. Ҳақиқатдан «ким ёмонлик қилиб юрса, нурни ёмон кўради, ёмон қилмишлари фош бўлиб қолмаслиги учун нурга қараб юрмайди» (Юҳ. 3,20). Худованднинг солиҳ бандаларида самовий нур қанчалик ёруғроқ аксланса, бадкирдорларнинг гуноҳпари шунчалик аниқ очилади, ва уларнинг тинчлиги бузилган сабабли, улар солиҳ одамни йўқ қилишга интиладилар.УOП 59.2

    Ҳобилни ўлдиришда Худо огоҳлантирган адоват биринчи марта намоён бўлди. Эслайлик: «Сен билан хотин орасига, сенинг зотинг билан унинг зоти орасига адоват соламан». Шунинг билан Масиҳ ва Унинг издошлари билан шайтон ва унинг алоқадорлари орасида адоват бўлиши белгиланди. Одамнинг қулаши инсониятни шайтон ҳокимлигига топширди, лекин Масиҳ орқали шу ҳокимликдан қутилиб бўлади. Ҳар доим одам Худованднинг Қўзисига имон келтириб, гуноҳга хизмат қилишдан кечганида, шайтоннинг зардаси қайнаб кетади. У Илоҳий Қонунни бажо келтириб бўлмайди, деган эди, лекин Ҳобилнинг муқаддас ҳаёти унинг исботини бекор қилди. Шайтон томонидан васваса бўлиб, Ҳобилнинг унга қарам бўлмаганини кўрганида, у шундай қаҳр-зуғумга тўлди-ки, укасинииг ҳаётини олиб қўйди. Ва Илоҳий Қонунни адолатли деб шоҳидлик қилганлар қаерда бўлмасин, уларга қарши худди шу руҳ кўтарилади. Бутун даврлар мобайнида худди шу руҳ Масиҳнинг издошларини йўқ қилиш учун гулханлар ёққан. Шайтон ва унинг фаришталари Исонинг йўлдошларини таъқиб остига олиб борадилар, чунки шайтон уларни ўзига қаратолмайди. Унинг қаҳр-ғазаби енгиб чиқилган душманнинг ғазабидир. Исонинг шарафига азоб чекканлар ғалаба қозониб ўлдилар. Пайғамбар сўзи бўйича: «Улкан аждаҳо—иблис ва шайтон деб аталган, бутун дунёни алдаб йўлдан оздираётган ўша алмисоқ илонни улар Қўзининг қони шарофати билан, ва ўзларининг шаҳодат каломи билан енгдилар. Улар ўз жонларини то ўлгунча севмаган эдилар» (Ваҳ 12, 9-11).УOП 59.3

    Қотил — Қобил ўз жинояти учун тезда жавобга жалб қилинди. «Худованд Қобилдан сўради: уканг Ҳобил қаерда? билмайман, мен укамнинг соқчисими? — деди Қобил”. Қобил шунчалик гуноҳга ботди-ки, «Худонинг олдида пинҳон қолган ҳеч бир мақлуқ йўғини, Унинг кўзи олдида ҳамма нарса очиқ ва аён» бўлганини эсидан чиқарди (Ибр. 4,13). Қилган жиноятини бекитиш учун, У Худони алдади.УOП 60.1

    Яна Худованд Қобилга: «Сен нима иш қилиб қўйдинг? укангнинг қони тупроқдан Менга қараб фарёд этмоқда» — деди. Шу сўзлари билан Худованд Қобилга ўз жиноятига иқрор бўлмоқ учун имконият берди. Жавоб қайтариш учун вақти бор эди. Қилган ёвузлигини тушунарди, ёлғон гапирганини ҳам, лекин, шунга қарамасдан, у ўжарликда қолаверди ва унга ҳукм чиқарилди. Илоҳий овоз, олдин илтимос ва насиҳат қилган, энди Осмондан янгради: «Ўзингнинг дастингдан оғзини очиб укангнинг қонини ютиб қўйган тупрокдан қувилиб, лаънати бўлгайсан. Epra ишлов берганингда ҳам, у ўз қувватини бошқа сенга бермас. Ер юзида сарсон-саргардон бўлгайсан».УOП 60.2

    Қобил қилган жинояти учун ўлим ҳукмига лойиқ эди, аммо шунга қарамай, ҳамдардли Ижодкоримиз уни аяди ва тавба-тазарру учун имконият берди. Лекин борган сари Қобил юрагини тош қилди, Илоҳий ҳокимиятига қарши исён кўтаришга даъват этди, ва оқибатда у баландпарвоз, бевафо гуноҳкорлар авлодининг бошлиғи бўлиб чиқди. Бу чекинган шайтон раҳбарлиги остида бошқаларни ҳам йўлдан тойдирди. Унинг намунаси шунчалик кучли салбий таъсир кўрсатди- ки, ер зўравонликка тўлиб-тошди, Худонинг кўзи олдида шундай даражада бузилди-ки, разиллашиб кетди ва нобуд бўлишида нолу-фиғон кўтарилди.УOП 61.1

    Биринчи қотилнинг ҳаётини сақлаб қолиб, Худованд бутун Оламга буюк жанг тўғрисида дарс берди. Қобил ва унинг авлодларининг зулматли тарихи кўрсатмали намуна бўлди, яъни агарда гуноҳкорга абадий ҳаёт бериб, унга Худога қарши исён кўтариш ниятига йўл қўйганда, оқибати қандай бўлишини аён этди. Худонинг узоқчидамлиги бадкирдорларнинг баландпарвозлиги ва қонунсизлигининг юксалишига йўл берди. Қобилга ҳукм чиқарилгандан кейин ўн беш давр ўгди, ер жиноятларга ва гина-гудуратга тўлиб тошди: бутун Оламга аниқланди—бу ҳолат Қобил қилган жиноятининг ва таъсирининг оғир натижаси. Худонинг қонунини бузган учун гуноҳкорга чиқарилган ҳукм ҳаққоний ва раҳм-шафқатли экани ҳаммага очилди. Инсонлар қанчалик узоқ вақт гуноҳда яшасалар, улар шунчалик бузуқ бўлиб кетардилар. Илоҳий ҳукм, қонунсизликнинг бевафолигини тўсиб, дунёни исёнкорларнинг ғазабли таъсиридан озодлантириб, лаънат эмас, балки иноятлигини намоён этди.УOП 61.2

    Шайтон толиқмасдан доимо Худованднинг моҳиятини ва раҳбарлигининг асосларини бузиб кўрсатади. Чаққонлик ва қувлик билан, ҳар бир қадамини синчиклаб текшириб, у бутун дунёни фирибгарлиқда тутмоқчи. Чексиз Сарвари Коинот охирини бошидан кўради ва Унинг гуноҳга қарши ҳаракат қилиш режалари ҳармиқдорли ва ҳар томонламадир. у кўтарилган исённи тамом битирибгина эмас, балки бутун Оламга шайтоннинг моҳиятини аниқ кўрсатмоқчи. Худонинг режаси очилиб, Унинг ҳаққонийлигини ва раҳм-шафқатини намоён қилди, ва ёмонликка нисбатан донишмандлиги ва адолатлиги тўла оқланди.УOП 61.3

    Бошқа дунёларнинг солиҳ бўлган истиқоматчилари чуқур қизиқиш ила ер юзида содир бўлган воқеаларни кузатиб турдилар. Туфонгача бўлган ернинг ҳолати Люцифер ҳокимлигининг шоҳиди бўлди. Илоҳий Қонунни ва Масиҳнинг салтанатини рад этиб, у ўз ҳокимиятини ўрнатмоққа интилди. Ўз иродаси билан яшайдиган қадимги дунёнинг гуноҳкорларида коинотнинг истиқоматчилари, уларнинг шайтон ҳокимлигига тобе бўлганларини кўришарди, чунки «одамзотнинг кўнглидаги бутун фикр- ҳаёли ҳамиша ёмонликдир». Уларнинг фикрлари, туйғулари ва тасаввур қилишлари Худонинг муқаддасликда, тинчлик ва севгида асосланган нуқтаи назарига адоватли ва умуман қарши эди. Илоҳий ижодни Унинг муқаддас қонунининг талабларидан озод қилмоқчи бўлган шайтон, ўз интилишида дунёни даҳшатли нуқсонликка йўлиқтирди ва шунинг билан бутун дунёлар учун ибрат бўлди.УOП 62.1

    Буюк жангнинг мобайнида очилаётган далиллар орқали Худованд Ўз ҳокимлигининг асосларини намоён этади; шайтон ва унинг алданганлари шу асосларни бузолмайдилар. Оқибатда Худонинг адолатлигига бутун дунёлар ишонади, лекин исён кўтарганларни қутқариш учун, афсуски, эътироф этиш кечигади. Бутун Оламнинг маъқуллаши ва ҳамдардлигида Худованд қадам-бақадам Ўз буюк режасини тугатишга олиб бормокда. Унинг режаси — исённинг илдизини тамоман қуритишдир. Илоҳий фармонларни қолдириб, Масиҳга қарши курашда шайтон томонига ўтганлар шунда очилади. Қачонки бу дунёнинг амири ҳукм қилиниб, бутун унга қўшилганлар унинг тақдирипи ҳам ўзаро бўлганларида, шунда Осмонда яшовчилар ва ҳукм чиқишнинг шоҳидлари: «Сенинг йўлларинг тўғри ва ҳақдир элу халқлар Подшоҳи!»—дейдилар (Ваҳ 15:3).УOП 62.2

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents