Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents
Улуғ Otajiap Ва Пайғамбарлар - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    49-Боб - Наби Ясунинг Охирги Сўзлари

    («Наби Ясу» Китобининг 23 ва 24-бобларида асосланган)

    Yруш ва забт этишлар, ниҳоят, якунлади ва Наби Ясу ўзининг тинч Тимнаф-Саройига қайтди. «Худованд Исроилни ҳамма тарафдан ҳамма душманларидан тинчлатганидан кейин кўпгина вақг ўтди... Исроилнинг ўғилларини, уларнинг оқсоқолларини, уларнинг бошлиқларини, уларнинг ҳакамлар ва назоратчиларини Ясу ўз ҳузурига чақирттирди”.УOП 580.1

    Халқ ўз улушларида жойлашганига бир неча йил ўтди, ва илгари Исроилга Илоҳий ҳукмларни жалб қилган гуноҳлар аста-секин билина бошлади. Ясу кексалик белгиларини сезарди, кучсизлиги туфайли унинг фаолияти охирига етиб қолганини тушунар экан, халқнинг келажаги уни хавотирга ва қаттиқ ҳаяжонга соларди. Исроилликлар яна бир марта қариган доҳийлари атрофида йиғил- ганларида, уларга мурожаат қилган унинг сўзларида оталик ғамхўрлигидан бошқа, каттароқ ҳислат эшитиларди: «Худованд, сизнинг Парвардигорингиз, — деди у, — кўз ўнгингизда ушбу ҳамма халқлар устидан қилганини сиз ҳаммангиз кўрдингиз, зеро Худованд, сизнинг Тангрингиз, сизлар учун Ўзи курашди». Канъонийлар енгиб чиқил- саларда, аммо улар Исроилга ваъда қилинган ерларга ҳалигача эга эдилар. Исроилликлар етишганларида тўхтамай, Илоҳий буйруғига биноан бутунлай мажусий халқларни Канъондан ҳайдаб чиқаришлари керак — шунга Ясу уларни кўндиришга тиришди.УOП 580.2

    Халқ мажусийларни қувиб чиқаришга шошилмас эди. Қавмлар ўз улушларига тарқалдилар, лашкар шаклсизлан- тирилди, янгидан уруш бошлаш қийин ва шубҳали иш бўлиб кўринарди. Аммо Ясу деди: «Худованд, сизнинг Парварди- горингиз Ўзи қатнашиб, уларни ҳайдаб чиқаради, ва ХудоВанд сизларга ваъда берганидай, уларнинг ерини сиз мерос қилиб олишингиз учун, уларни кўз ўнгингизда қириб ташлайди. Бинобарин, Мусонинг қонун китобида ёзилган ҳаммасини тўппа-тўғри сақлашга ва бажаришга тиришинг- лар, қонундан на ўнгга на чапга тойманглар».УOП 580.3

    Худо тайинлаган шартномаларга одамлар қандай даражада амал қилган бўлсалар, шy ўлчовда У уларга берган назрларини бажарди. Уларга янада шунга ишонишлари учун, Ясу бевосита халққа мурожаат қилди. «Худованд, сизнинг Парвардигорингиз, сизларнинг такдирингиз тўғрисида айтган ҳамма олижаноб сўзларидан биронтаси беҳуда қолмади, шуни сизлар бутун қалбингиз билан ва бутун жонингиз билан тушиниб, тан олгансизлар; сизлар учун ҳаммаси амалга ошди, биронта сўз ҳам амалга ошмай қолмади”. Бундан ташқари уларга эслатиб, Худованд Ўз назрларини бажо келтиргандай, У Ўз таҳликаларини ҳам бажо келтирур, деди. «Худованд, сизнинг Парвардигорингиз, сизларга айтган ҳар бир олижаноб сўзи қандай бажарилган бўлса, худди шундай Худованд сизнинг устингиздан ҳар бир ёвуз сўзини ҳам бажо келтиради, токи сизни ушбу яхши ердан қириб ташламагунча... Агар сиз Худованднинг, сизнинг Худойингизнинг аҳдига менсимай қарасангиз... Худованднинг қаҳр-ғазаби сизнинг устингизга оташдай тушади, ва Худованд сизга берган ушбу яхши ердан тезда йўқ бўлиб кетасизлар».УOП 581.1

    Шайтон ҳақиқий кўринадиган назариялар билан кўпларни алдайди: Илоҳий севги Ўз халқига шунчалик буюк- ки, У ҳар қандай гуноҳни кечиради, дейди; ҳайбатли Илоҳий Калом Унинг маънавий ҳокимиятида белгили аҳамиятга эга бўлсада, ҳеч қачон ҳарфма-ҳарф бажо келтирилмайди, деб у ишонтирмоқчи бўлади. Аммо Ўзи яратган зотларига Ижодкоримиз адолат асосида раҳбарланиб муомала қилади. Гуноҳни ҳақиқий ёруғликда очиб кўрсатади, ва шунингдек, гуноҳ азоб чекишга ва ўлимга албатта олиб келишини намоён қилади. Гуноҳларнинг бешарт кечирилиши ҳеч қачон бўлмаган ва бўлмайди ҳам. Шундай кечирим Илоҳий амрларини оёқ ости қиларди, Илоҳий ҳокимият эса бекор қилинганининг гувоҳи бўларди. Адолатли дунёлар даҳшатга тушардилар. Худо гуноҳнинг оқибатларига тўғри кўрсатган, ва aгap ушбу огоҳлaнтиришлар ёлғон бўлса, Унинг назрлари бажарилишига биз қандай қилиб ишона оламиз? Шундай «олижаноблик» ҳаққонийлик ўрнига олижаноблик эмас, балки кучсизликдир.УOП 581.2

    Худо ҳаёт бағишлайди. Азалдан Унинг ҳамма Қонунлари адолатли ҳаётга йўналтирган. Аммо гуноҳ Худо ўрнатган тартибни бузди ва тартибсизлик киритди. Дунёда гуноҳ бор бўлгунча азоб-уқубатлар ва ўлимдан қочиб бўлмайди. Ва фақат Халоскоримиз бизлар учун Ўз устига гуноҳ лаънатини олгани шарофати билан, гуноҳнинг даҳшатли оқибатидан қочиш умиди инсонда бордир.УOП 582.1

    Ясунинг ўлими олдидан қавмларнинг раҳбарлари ва бошлиқлари, унинг чақиришига бўйсуниб, янада Шакамга йиғилдилар. Бутун ердаги на бир бурчак уларнинг қалбида шунчалик азиз эслашни туғдирмасди. Улар фикрларида яна ўтган йилларга қайтишди, Иброҳим ва Ёқуб билан боғланган Илоҳий аҳдни эслашди, Канъон ерига кирганларида ўзлари берган тантанали назрларни хотираларида қайта туғдиришди. Ушбу жойда уларнинг назрларининг шоҳиди Жабал ва Ҳоризм тоғлар кўтариларди; кекса доҳийнинг ҳузурида улар шу назрларни янгиламоқчи эдилар. Атрофга назар солганларида, улар учун Худо қилганнинг далиллари намоён эди: улар меҳнат қилмаган ерни, улар қурмаган шаҳарларни, улар парвариш қилмаган узумзорлар ва зайтун боғларини У уларга берди. Ясу яна бир марта Исроил тарихини кўриб чиқди, Илоҳий севги ва меҳр-шафқатини ҳамма ҳис қилсин учун ва Унга «самимийлик ва ҳақиқатда» хизмат қилсин учун, у баёнотида ажойиб Илоҳий фаолиятида батафсил тўхтади.УOП 582.2

    Ясу буйруғига биноан Шилўдан Сандиқни олиб келишди. Бу пайт айнан тантанали бўлди — Илоҳий рамзнинг ҳозирлигидан одамларнинг таассуротини кучайтириш учун, Ясунинг ҳаракати шундан иборат бўлди. Бутун Исроилга Худонинг олижаноблигини тақдим этиб, у азалдан Бўлганнинг шаънига уларга мурожаат қилиб, улар кимга хизмат қилмоқчи экан — сайлашларига даъват этди. Санамларга сирли сиғиниш кам даражада бўлса-да, жамиятда ўрин топган эди, ва Ясу шу гуноҳни илдизи билан олиб ташлашга инонтиришда тиришарди. «Aгap Худовандга хизмат қилишни хоҳламасанглар, — дeди Ясу, — кимга хизмат этишингизни бугун ўзларингизга танлаб олинглар». Улар Худога зўрлаб эмас, ихтиёрий равишда хизмат қилишларини Ясу орзу қиларди. Худога севги — диннинг ҳақиқий асосидир. Мукофот олишга умид боғлаб, ёки танбеҳ олишдан қўрқиб хизмат қилишнинг қимматлиги йўқдир. Худодан очиқ тониш, риёкор ва формал хизматдан, Унинг учун ҳақоратлироқ эмас.УOП 582.3

    Кекса доҳий одамларга мурожаат қилиб, ҳамма айтган сўзларини улар жиддий равишда ўйлаб, қарорга келишларига даъват этди. Дарвоқе, уларнинг атрофида яшаётган хулқсиз мажусий халқлардай улар ҳақиқатан яшашни хоҳлайдиларми? Агарда азалдан Бўлганга, куч ва ҳар қандай иноятлар Манбаига улар хизмат қилиш керак эмас деб санасалар, шунда кимга хизмат қилишларига бир қарорга келсинлар «сизнинг оталарингиз сиғинган худоларгами» ёки «сиз яшаётган ердаги амўрийлар худоларигами». Хотирланг — Иброҳим шунинг учун оталарининг яшаган жойидан чиқарилган эди. Ясунинг ушбу охирги сўзлари Исроил учун аччиқ таъна бўлди. Амўрийлар худолари ўз издошларини ҳимоя қила олмадилар. Манфур ва пасткаш гуноҳлари учун ушбу бетавфиқ халқ қирилиб ташланди, ва улар эга бўлган яхши ерлар Илоҳий халқига берилди. Исроил томонидан амўрийлар қирилиб ташланган сабабни унутиб, уларнинг худосини ўзига танлаб олиш қандай ақлсизлик! «Мен эса ва менинг хонадоним Худовандга хизмат қиламиз”, деди Ясу. Доҳий қалбини тўлғизган ушбу муқаддас рашк халқ қалбига ҳам кўчди. Унинг хитобига жавобан халқ тебранмай: «Йўқ, биз Худовандни қолдириб, бошқа худоларга хизмат қилишимиз бўлмасин!” — деди.УOП 583.1

    «Худовандга хизмат қила олмайсизлар, — деди Ясу, — зеро У муқаддас Тангри... сизларнинг қонунсизлигингизга ва гуноҳлaрингизга бардош бермайди”. Негизидан ўзгаришлар содир бўлмоғи олдидан, одамлар Худога бўйсунишларида ўз бутунлай қобилиятсизлигини тушунишлари лозим. Уларни гуноҳкорлар сифатида ҳукм қилган Унинг қонунини улар буздилар. Улар ўз кучига ва ўз адолатига ишониб яшагунча, гуноҳларимиз кечирилади деб умид қила олмасдилар, камолотли Илоҳий Қонуннинг асосларига мослаша олмасдилар, шунинг учун Худога хизмат қиламиз деб қасам ичиш беҳуда эди. Фақат Масиҳга эътиқодини боғлаб, улар гуноҳларининг кечирилишига етиша оларди ва Илоҳий Қонунга бўйсуниш учун кучга эга бўла олишарди. Aгap улар, Худо бизни тан олсин, деб орзу қилсалар, улар ўз кучига таянмай, балки бутунлай ва тўла-тўкис назр аталган Нажоткорга таваккал қилмоқлари лозим, ва шундай қилиб нажот топишларига умид боғлашлари керак.УOП 583.2

    Ясуни тинглаганлар ўз айтган сўзларининг вазминлигини яхшилаб аниқлаб, ижро эта олмайдиган ваъдаларни бермасликларини Ясу орзу қилар эди. Чуқур самимийлик билан улар: «Йўқ, биз Худовандга хизмат қиламиз», — деб такрорларди. Ўзларига қарши чиқишга тантанали розилик бериб, азалдан Бўлганга хизмат қилишни танлаб, улар яна Садоқат назрини такрорлашди: «Бизнинг Худойи Худованди- мизга хизмат қиламиз, ва Унинг овозига қулоқ соламиз».УOП 584.1

    «Ясу шу кунда халқ билан аҳд боғлади ва Шакамда унга кўрсатмалар ва қонунни берди”. Ҳамма сўзларини ёзиб, уларни Илоҳий Қонун китоби билан бирга Сандиқ ичига қўйди. Эслатма белгиси сифатида Худованднинг муқаддас макони олдида эман тагига Ясу катта тош кўйиб, деди: «Мана ушбу тош бизга шоҳид булур: зеро Худованд бизга айтган ҳамма сўзларни у эшитди; сиз Тангрингиз олдида ёлғон гапирмасангиз учун, у сизга қарши шоҳид бўлсин. Шундан кейин Ясу халқни ўз улушларига қўйиб юборди”.УOП 584.2

    Исроил шаънига бўлган Ясунинг фаолияти якунлади. У «чин қалбидан Худовандга хизмат қилди» ва Илоҳий китобда унинг тўғрисида: «Худованднинг қули» деб ёзилган. Унинг меҳнатининг самарасидан лаззат топган келгуси авлоднинг тарихи, халқнинг доҳийси сифатида унинг ҳаётининг «Наби Ясунинг ҳамма кунларида ва Ясудан кейин яшаган оқсоқолларнинг ҳамма кунларида Исроил Худовандга хизмат қилди”.УOП 584.3

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents