Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents
Улуғ Otajiap Ва Пайғамбарлар - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    50-Боб - Ушр Ва Ҳадялар

    Исроилда халқ даромадининг ўндан бир қисми Худога хизматни кўмаклашиш учун тайинланарди. Мусо Исроилга эълон қилди: «Ва ер юзидаги ҳар қандай ушр, ернинг уруғидан ва дарахтнинг ҳосилидан Худовандга тегишли; бу Худованднинг муқаддасидир”. «Ва қорамолдан, ва майда чорвадан ҳар қандай ушр... ўндан бир қисми Худовандга бағишланиши лозимдир» (Лee. 27,30.32).УOП 585.1

    Аммо ушрнинг тартиби яҳудийлардан бошланмаган. Энг қадимги замонлардан бошлаб, Худо Унга тегишли бўлган ўндан бир қисмини одамлардан талаб қилган ва ушбу талаб Унинг фарзандлари томонидан тан олинган ва ҳурмат қилинган. Иброҳим Малкисидққа, Тангри Таолонинг руҳонийига ушр тўлаган (Ибт. 14,20). Ëқуб сарсон-саргардон ва мусофир бўла туриб, Байтилда Худога ваъда қилиб: «Менга Сен ниманики берсанг, ўндан бир қисмини Сенга ушр қилиб бераман», — деган эди (Ибт. 28,22). Исроил- ликларга миллат бўлиб исботланишлари керак бўлганида, ушр тўғрисида қонун Илоҳий кўрсатмаларининг сифатида янгидан тасдиқланди ва унга амал қилишдан уларнинг фаровонлиги тобе бўлган.УOП 585.2

    Ушр тартибини ва ҳадяларни ўрнатиш инсон онгида буюк ҳақиқатни муҳрлайди, яъни Худо Ўз ижоди учун ҳар қандай иноятларнинг манбаи эканини, Унинг даставвал билишининг сахий ҳадялари учун одамнинг миннатдорлиги фақат Унга тегишли эканини.УOП 585.3

    Худо «ҳаммага ҳаёт, нафас ва борлиқни берган» (Ҳав. 17,25). Худованд дейди: «Меникидир ўрмоннинг ҳамма хайвонлари, тоғда яшовчи минглаб жониворлар» (Заб. 49,10). «Менинг кумушим ва Менинг олтиним» (Агг. 2,8). Зеро Худованд «сенга бойлик йиғишингга куч беради» (Такр. Шар. 8,18). Ҳамма нарса Ундан бўлганини тан олиш белгиси сифатига Худо қарор чиқарди: Унинг сахийлигининг қисми диний хизматга кўмаклашиш учун, ҳадялар ва хайр-эҳсонлар орқали Унга қайтарилиши керак.УOП 585.4

    «Ушр... Худовандга”. Бу сўзларда шанба тўғрисидаги қонунда ишлатилган иборанинг шакли истеъмол қилинган. «Еттинчи кун — сенинг Худойи Худованддинга шанба» (Чиқ. 20,10). Худо Ўзи учун одамнинг вақти ва маблағидан қисмини айириб олади, ва ҳеч ким танбеҳсиз шуни ўз фойдасига истифода қила олмайди.УOП 586.1

    Ушр билан фақат левийлар фойдалана олишарди, чунки левийлар қавми Чодирда хизмат учун айирилганди. Аммо шунинг билангина диний эҳтиёжларни қондириш учун киримлар чекланмаганди. Чодир, кейинчалик маъбад, бутунлай ихтиёрий ҳадяларга қурилганди; ундан ташқари ремонт ишларини олиб бориш учун ва бошқа харажатларга, халқнинг сонини текширган пайтда, ҳар бири «Чодирда хизмат» учун ярим тангадан киритишига Мусо тайинлаганди. Неҳемия яшаган даврда шунингдек йиллик воситалар топширилган. Гоҳида гуноҳни оқлаш ёки оддий миннатдор- чилик билдириш мақсадда ҳадялар келтирилган. Ҳар йилги маросимлар пайтида ҳадялар айнан сероб бўлган. Энг сахий ҳадялар камбағалларга йиғилган.УOП 586.2

    Одам ушрни ажратиб қўйиш олдидан Илоҳий талабла- рини тан олиши керак эди. Ернинг ҳосилидан энг биринчи терилгани Унга бағишланарди. Қўйнинг биринчи қирқилган юнгги, буғдойни тегирмондан ўтказганда — биринчи донлари, биринчи ёғ ва шарбат, шунингдек чорванинг тўнғичи Худога тегишли эди. Тўнғич ўғил учун эса тўлов киритиларди. Биринчи маҳсуллар маконга Худованд ҳузурига келтирилган ва руҳонийга тайинланган.УOП 586.3

    Шунга яраша Парвардигори Олам Инсон истифода қилаётган далаларининг ва молининг ҳақиқий Эгаси эканини халқ доимо эслаб турган: уруғ сепганида, ҳосил йиғганида Худо қуёш ва ёмғирни юборганига; улар эга бўлган ҳамма нарса Унинг ижоди бўлиб, одамни эса У фақат Ўз бошқарувчилари қилиб қўйганига.УOП 586.4

    Исроил эрлари дала, боғлар ва узумзорлардан йиғиб олган маҳсулотга юкланиб чодир ҳовлисида йиғилганларида, улар шунинг билан бутун аҳолиси олдида Илоҳий сахийлигини тан олишларига гувоҳ берганлар. Руҳонийлар ҳадяни қабул қилганларида, уни олиб келган Худованд ҳузурида қўйидаги сўзларни: «Менинг отам мусофир бўлган”, дeб Мисрга қилган саёҳатини тасвирлаган; Худо Исроилни «қаттиқ қўли, буюк даҳшат, аломатлар ва ажойиботлар билан» куллиқдан озод қилганини баён этган. Ва давом этиб: У «бизни ушбу ерга, сут ва асал оқадиган диёрга олиб келди ва ушбу диёрни бизга берди. Бинобарин мана, Мен ер маҳсулидан, Сен Худованд менга берган ернинг ҳосилидан, биринчи меваларини олиб келдим”, — деган (Такр. Шар. 26,5.8-11).УOП 587.1

    Диний ва хайрли ишлар учун яҳудийларнинг киримтаси қўшилганида, уларнинг даромадидан тўртдан бир қисми бўлар эди. Шундай катта даромад солиғида халқ камбағал бўлиб қолишини кутса бўларди, аммо, аксинча, ушбу масъулиятларни тўғри амал қилиш уларнинг ҳузур- ҳаловатининг шартномаларидан бири эди. «Мен сизлар учун ер ҳосилини еб, қириб ташлайдиганларга ман этаман, ва ток новдаси узумзорингизда мевасиз қолмайди... Сизларни ҳамма халқлар бахтли дейдилар, чунки сизнинг ерингиз азиз диёр бўлур, дейди Худованд, Сарвари Коинот» (Мал. 3,11.12).УOП 587.2

    Одамлар Худо шаънига ихтиёрий ҳайр-эҳсонларни олиб келишга тонганларида бўладиган оқибатлар Аггей пайғамбарнинг китобида ифодали қилиб кўрсатилган. Яҳудийлар бобил қуллигидан қайтган заҳоти Илоҳий маъбадни тиклашга киришдилар, аммо, ўз душманлари томонидан қатьий қаршиликка дуч келганларидан кейин, ишни тўхтатдилар; кетидан уларнинг бошига тушган даҳшатли қуруқчилик шунчалик уларни фалокатга йўлиқтирди-ки, маъбадни тиклаб битириш фикрдан улар воз кечдилар. «Ҳали вақт-соати келмаган, — деярди улар, — Худованд уйини қуриш учун — вақт эмас». Аммо Худованд пайғамбар орқали уларга ваҳий юборди: «Ўша Уй бўш қолдирилганда, сизларга безатилган уйларингизда яшаш фурсатми? Бинобарин ҳозир Худованд Сарвари Коинот шундай дейди: қалбингизни юрган йўлларингизга қайтаринг. Сиз кўп сепасизлар, аммо кам йиғиб оласизлар; ейсизлар, аммо тўймайсизлар; ичасизлар, аммо ичиб қониқмайсизлар; кийинасизлар, аммо исинмайсизлар; ишлаб топасизлар, аммо халтангиз тешикдир». (Aгг. 1,2-6). Кейин шунинг ҳаммасининг сабаби тасвирланади: «Кўпни кутасизлар, аммо кам чиқади; ва уйга олиб келганингизни Мен кўкка совурилтираман. Нима учун-ми? Дейди Худованди Шариф: Менинг Уйим учун, бўш қолганида сизлар ҳар бирингиз ўз уйларингизга югурасизлар. Шунинг учун осмон ёпилиб сизга шудринг бермайди, ва ер ўз маҳсулотларини бермайди. Ва Мен ер устига, тоғларга, нон ва узум шарбатига, мой ва ернинг маҳсулотига, инсон устига ва унинг моли ва ҳар қандай қўлининг меҳнати устига қуриқчиликни даъват этдим» (Агг. 1,9-11). Йигирма ўлчов бероладиган буғдой ғарамига яқинлашарди, унда фақат ўнгина ўлчов бўларди; узум шарбатини ишлаб чиқараман, деб эллик ўлчов олмоқчи бўлганида, фақат йигирма беш чиқарди. Мен сизларни занг ила, ноннинг унмаслиги билан ва дўл ила қўлларингизнинг меҳнатини мағлуб қилардим» (Агг. 2,16-17).УOП 587.3

    Шу огоҳлантиришлардан қўрқиб, одамлар яна Илоҳий Уйни қуришга тутиндилар. Шунда Худованднинг Каломи уларнинг қулоғига етиб келди: «Юракларингизни бугунги кундан орқага, то тўққизинчи ойнинг йигирма туртинчи кунидан, Худованд маъбадининг пойдевори қўйилган кунга қайтаринглар... бугунги кундан бошлаб Мен уларни иноятимга сазовор қилурман» (Агг. 2,18-19).УOП 588.1

    Донишманд дейди: «Биров сахийлик намоён қилади, унга эса янада қўшилиб берилади, бошқаси ҳаддан зиёд ғамлайдиган, аммо лекин борган сари камбағал бўлади» (Нақл. 11,24). Шунга ўхшаш насиҳат сўзларини биз Янги ҳаворий Павелнинг мактубида топамиз: «Шуни унутманг- ки, қизғаниб эккан қизғаниб ўриб олади; мўл эккан эса мўл ўриб олади”. «Сизлар ҳамма вақт ҳамма нарсага тўла қаноат ҳосил қилиб, турли хайрли ишларга бой бўлишингиз учун, Худо сизларни ҳар хил ноз-неъматлардан бой қилишга қодир» (2 Кор. 9,6.8).УOП 588.2

    Худо ниятида Исроил халқини ер юзидаги бутун яшовчилар учун ёруғлик келтирувчи қилмоқчи эди. Ўз ҳадялари билан Худовандга хизматда кўмаклашиб, улар шунинг билан барҳаёт Кудонинг бош ҳокимиятининг борлиги тўғрисида гувоҳлантиришлари лозим эди. Ушбу хизмат орқали улар ўз садоқатини ва муҳаббатини Унга намоён қила олардилар. Ер юзига ёруғлик ва ҳақиқатнинг тарқалиши самовий ҳадядан баҳраманд бўлганларнинг кучига ва ҳадяларига боғлиқ қилиб Худо тайинлади. Ҳақиқатнинг элчилари қилиб У фаришталарни қўя оларди. У Синайда Ўз овози билан Конунни хитоб қилганидай, Ўз иродасини ҳам шундай етказа оларди; аммо Ўзининг чексиз севгиси ва донолиги туфайли, У одамларни Ўз меҳнатдошлари сифатида даъват этди ва уларни шу ишга сайлади.УOП 589.1

    Исроил кунларида ушр ва ихтиёрий ҳадялар Худовандга хизмат қилиш учун керакли эди. Наҳотки Илоҳий халқига ҳозирги замонда камроқ қурбон келтириш керақдир? Масиҳ тасдиқлаган нуқтаи назар дейди-ки, токи биз худодан олган ёруғлик ва афзалликка муносиб Унга ўз хайр-эҳсонла- римизни келтиришимиз лозим эканини. «Кимга кўп ишониб топширилган бўлса, ундан кўпроқ ундирилади» (Лк. 12,48). Нажоткоримиз шогирдларини юборар экан: «Текин олдин- гизлар, текин беринглар», — деди (Мат. 10,8). Биз етишган иноятлар ва афзалликлар борган сари кўпаяр экан, — айниқса, биз назаримизда Илоҳий Ўғилнинг намунасиз шарафланган қурбонни тутар эканмиз, — нажот топиш тўғрисидаги Хуш Хабар бошқаларга ҳам етиб бориши учун, ўз миннатдорчилигимизни янада сахий ҳадялар орқали ифода қилишимиз керакмасми? Инжилнинг таъсири кенгая борган сари, олдинги даврларга нисбатан бугун кўпроқ маблағ талаб қилинади. Ушр ва хайр-эҳсонлар тўғрисида қонун, қадимги Исроил билан солиштирганда, ҳозирги кунда анча кўпроқ кераклидир. Агарда Илоҳий халқ ўз бойлигини ҳар қандай яроқсиз ва нотўғpи усуллар билан кўпайтирмай, ўз ихтиёрий ҳадялари билан Унинг ишини сахийлик қилиб қувватлаганида, Худо улуғланган бўларди, ва кўпгина жонлар Масиҳни таниб-билиб, тан олишарди.УOП 589.2

    Муқаддас Маконни қуриш учун маблағ йиғишга тузилган Мусонинг режаси катта муваффақиятга эришди. Зўрлик чоралар кўришда ҳеч бир муҳтожлик бўлмади. У ҳеч қандай ҳийла ишлатмади. (Афсуски, бизнинг кунларда ўрин топиб туради). У катта зиёфат қилмади, одамларни ҳар қандай томошага, хурсандлик бериш учун чақирмади. У лотерея ўйинини ўтказмади, Илоҳий маконни қурши учун маблағ йиғаман, деб бошқа гумонли воситалар қидирмади. Исроил фарзандлари ўз ҳадяларини келтиришга Мусо, Худованднинг буйруғига биноан, таклиф қилди. Фақат ихтиёрий чин қалбдан келтирилган ҳадяларни у қабул қилиши лозим эди; ва ҳадялар шунчалик кўп бўлдики, Мусо халққа ҳадялар олиб келишни тўхтатишга буюрди, чунки талаб қилинга- нидан кўпроқ йиғилган эди.УOП 590.1

    Худо одамларни Ўз раҳбарчилари қилиб сайлади. У берган воситалар — Инжил хабарини тарқатиш учун тайинланган воситалар. Ким ўзини амалиётда тақводор кўрсатса, У шундай инсонга янада катта устунлик ишонтиради. «Зеро Мени улуғлаганларни Мен улуғлайман”, — дейди Худованд (1 Подш. 2,30). «Рози бўлиб берувчини Худо севади». Ва қачонки Унинг халқи, норози бўлиб ёки мажбурият билан эмас, балки кўнглида ният этган ҳадяларини ва ҳайр-эҳсонларини миннатдорчилик билан Унга олиб келса, шунда Унинг иноятлари уларни кузатиб борур. Худо Ўзи ваъда берганидай: «Менинг Уйимда ризқ бўлсин учун, ушрларингизни Менинг хазинамга олиб келинглар, ҳатто шундай бўлса-да Мени синаб кўринглар, дейди Худойи Худовандо, Сарвари Коинот: осмон эшикларини очиб, устингизга ҳаддан ортиқ иноятларимни қуймайсанми?» (Мал. 3,10).УOП 590.2

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents