Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents
Улуғ Otajiap Ва Пайғамбарлар - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    56-Боб - Олий Руҳоний Али Ва Унинг Ўғиллари.

    («Биринчи Подшоҳлар» Китобининг 2,12-36-бобида асосланган)УOП 645.1

    Али Исроилда руҳоний ва ҳакам бўлиб, Илоҳий халқ орасида энг баланд ва масъулиятли мавқеига етишган эди. Муқаддас хизматни бажариш учун Худо томонидан танланган ва мамлакат устидан олий ҳакамлик ҳокимиятига қўйилган, у ҳаммага намуна бўлиб, исроиллик қавмларига жуда катта таъсир қилар эди. Аммо Исроилни бошқариш учун у танланган бўлса-да, ўз хонадонига у бош эмасди. Али ожиз табиатли ота бўлиб чиқди. Тинчлик ва оромни севар экан, у фарзандларининг бузуқ одатларини тузатишда ўз обрўсини ишлатмасди. Уларнинг хулқ-атворига қарши туриб, уларга танбеҳ бериш ўрнига, ота уларнинг иродасига бўйсунарди ва ҳаракатларида тўла эркинлик бериб қўйганди. Ўғилла- римни тарбиялаш энг муҳим бурчим, деб муомала қилиш ўрнига, у шунга кам эътибор берарди. Исроил ҳаками ва руҳонийси бўла туриб, Худо, болаларни тарбиялаш тўғри- сида, унга ишониб берган асосларни у албатта биларди. Аммо Али ушбу мажбуриятдан бош тортарди, чунки отанинг хоҳиши ўғилларининг иродасига зид келарди, акс ҳолда уларни чеклантириб, танбеҳ бериш керак эди. Ўз ҳаракат- сизлигининг оқибатларини ўйламай, у фарзандларини эркин кўйиб, хоҳлаганларини қилишга ижозат берди, уларни ўз мажбуриятларини бажаришга, Худога тўғри хизмат қилишга ўргатмади.УOП 645.2

    Иброҳим тўғрисида Худо деди: «У ўзидан кейинги ўғилларига ва уй аҳлига ҳам Худованд йўлидан боришни, тўғрилик ва одиллик билан иш қилишни амр этсин, деб Мен уни танладим» (Ибт. 18,19). Аммо Али ўз фарзандларига устидан ҳокимлик қилишларига ижозат берди. Ота ўғилларига бўйсунадиган бўлди. Уларнинг хулқ-атвори паст ва нуқсонли эди. Улар ўзлари Парвардигорнинг моҳиятини ва Унинг қонунининг муқаддаслигини таниб билмадилар. Диний хизмат улар учун оддийгина иш эди. Ёшликдан улар маконга ва ундаги хизматга ўрганиб қолган эдилар, аммо улғайган сари уларда катта эҳтиром ҳислари мустаҳкамланиши ўрнига, улар муқаддаслик тўғрисидаги, диний хизматнинг муҳимлиги тўғрисидаги ҳар қандай тушунчани йўқотдилар. Ота улардан ўзига ҳурмат деган нарсани талаб қилмасди ва макондаги тантанали хизматга уларнинг илтифотсиз муомаласини узмас эди. Улар балоғатга етганларида, қалблари исёнкор ўжарлик самаралар билан айниган эди.УOП 645.3

    Алининг ўғиллари Чодирда хизмат учун бутунлай лойиқ бўлмасаларда, уларни маконда руҳоний қилиб белгиладилар. Қурбон чалиш тўғрисида Худо алоҳида кўрсатмалар берган эди, аммо ушбу бетавфиқ одамлар Илоҳий хизматга ва ҳокимиятига ҳурмат намоён қилмадилар; энг тантанали вазиятда ўтказилиши керак бўлган қурбон келтириш қонунига улар ҳеч қандай аҳамият бермасдилар. Масиҳнинг ўлими эвазига келтирилган қурбонлар халқ онгида келгуси Халоскорга эътиқодни кўмаклаб туриши керак эди, демак, шунинг тўғрисида ҳамма Илоҳий кўрсатмаларга жиддий равишда амал қилиш лозим эди. Тинчлик қурбонлари Худога миннатдорчиликни айнан ифодаларди. Ушбу қурбон келтириш пайтларида қурбонгоҳда фақат думба ёғи ёқиларди, кейин белгили қисми руҳонийга ажратилиб бериларди, ортиқроқ қисми эса қурбон келтирганга, токи у ўз ЯҚИН дўстлари билан қурбон чалиш зиёфатида ейиш учун, қайтариб бериларди. Шу йўсинда ҳар бир юрак миннат- дорчилик ва эътиқод билан, Ўз устига бутун дунё гуно- ҳларини олган Буюк Қурбонга, мурожаат қиларди.УOП 646.1

    Алининг ўғиллари рамзли хизматнинг жиддийлигини тушуниб етиш ўрнига, улар диний хизматни фақат ўз хоҳишларини қондириш учун восита сифатида қабул қилишарди. Тинчлик қурбонларнинг уларга тегишли қисмига қониқмай, улар қўшимча қисмни талаб қилишарди, ва ҳар йилги байрамларда келтирилган қурбонлар улар учун халқ ҳисобга бойиш манбаига айланди. Улар тегишлидан кўпроғини талаб қила қўймай, ҳатто Худога бағишланган думба ёғи ёниб битганини кутмасдилар. Уларга ёқиб қолган қисмини қаттиқ туриб талаб қилишарди, бермаганда эса, зўрлаб олишга таҳдид этишарди.УOП 646.2

    Руҳонийлар томонидан шундай беэҳтиром муомала диний хизматни унинг муқаддас ва тантанали мазмунидан маҳрум этарди, ва одамларни «Худовандга қурбон келтиришдан оздирарди». Улар келажакда кутиладиган буюк рамзли Қурбонни англамай қолишарди. «Ва ушбу ёш одамларнинг гуноҳи Худованднинг кўз ўнгида ҳаддан буюк эди”.УOП 647.1

    Ушбу номуссиз руҳонийлар Илоҳий Қонунни бузиб, ўз пасткаш манфур ишлари билан муқаддас хизматни ҳақорат қилганларига қарамай, улар ўз ҳозирлиги билан Илоҳий Чодирни ҳаромлашга давом этишарди. Халқ ичра кўплаб Ҳўфни ва Пинҳоснинг бузуқлигидан ғазабланиб, хизмат учун тайинланган жойга келмай қўйдилар. Шундай қилиб, Худо ташкил қилган хизматни одамлар қолдиришарди, бетавфиқ эрларнинг гуноҳларини кўриб, хизматга менсимайдиган бўлишарди, гуноҳ қилишни ёқтирган юраклар эса янада кўпроқ гуноҳ қилишга рағбатлантириларди. Қонунсизлик, бузиқлик ва ҳатто бутпарастлик даҳшатли даражага етди.УOП 647.2

    Ўғилларига Чодирда муқаддас хизматни бажариш учун ижозат бериб, Али катта хато қилди. Ҳар қандай сабаб топиб уларнинг хатти-ҳаракатини оқлаб, у бутунлай уларнинг гуноҳларини сезмайдиган бўлиб қолди, аммо пировардида улар шундай даражага етдилар-ки, ўғилларининг жиноят- ларига кўзларини бошқа ёпиб туролмас бўлди. Уларнинг ярамас ҳаракатларидан халқ норозилигини бекитмас эди, ва олий руҳоний изтироб чекиб, хафа бўларди. У бошқа сукут сақламасга қарор қилди, аммо ўғиллари, фақат ўзинигина ўйлаб ўрганган, ҳозирдаям бошқа ҳеч ким тўғрисида ғамхўрлик кўрсатмасдилар. Оталарининг ғамини кўришарди, аммо уларнинг қалблари совуқ қолаверарди. Унинг камтарона огоҳлантиришларини тинглашарди, аммо уларда ҳеч қандай таассурот қолдирилмасди. Олдинги ҳаёт тарзини четлан- тирмоққа уларда ҳеч бир хоҳиш туғилмасди, аммо айтиб ўтиш керак-ки, ўз гуноҳларининг оқибатини улар билишарди. Агарда Али ҳаққоний қарор чиқарганида, унинг номуссиз ўғиллари муқаддас хизматда иштироқ этиш ҳуқуқидан маҳрум қилинарди ва ўлим жазосини олишарди. Аммо халойиқ олдида уларни шарманда қилмайин, деб энг азиз лавозимни уларга ишонтираверди. У олдингидай уларга гуноҳли нарсаларни Илоҳий муқаддс хизмат билан аралаш- тиришга ижозат бераверди, ва шунинг билан ҳақиқатга тузатиб бўлмайдиган зарар келтираверарди. Исроил ҳаками унинг зиммасига юкланган бурчни менсимағани туфайли, Парвардигор ишни Ўз қўлига олди.УOП 647.3

    «Илоҳий инсон Али ҳузурига келиб деди: Худованд шундай демоқдадир: оталаринг Мисрда фиръавн хонадонида бўлганларида, Мен Ўзимни сенинг отанг уйида аён айламадимми? Ва уни ҳамма Исроил қавмларидан айириб, Менинг қурбонгоҳимга чиқиш учун, хушбўй тутатқи тутатиш учун, Менинг ҳузуримда «ефод» кийиб, руҳоний бўлиб юриш учун Мен уни танламaдимми? Ва отангнинг хонадонига Исроил ўғилларининг олов билан ёқиладиган ҳамма қурбонларидан улушини бермадимми? Нима учун Менинг қурбонларимни, ва Менинг маконим учун амр қилиб атаган нон эҳсонларимни сизлар оёқ ости қиласизлар? Ва нима учун сен ўз ўғилларингни Мендан афзалроқ кўрасан, нима учун Менинг халқим — Исроилнинг бутун эҳсонларидан илғориси билан ўзингни семиртирасан? Бинобарин Худованд, Исроилнинг Худоси шундай дейди: «Мен шу пайтда айтган эдим: сенинг хонадонинг ва отангнинг хонадони Менинг юз ўнгимда то абад юрур деб». Энди эса Худованд дейди: шундай бўлмасин; зероки Мени улуғлайди- ганларни Мен улуғлайман, Мени ҳақорат қилганлар эса — шарманда бўлурлар... Ва Ўзим учун содиқ руҳонийни қўюрман; у Менинг қалбимга муносиб бўлган ва Менинг жонимга ёқимли бўлган ҳаракат қилур; унинг хонадонини бақувват қилурман, ва у бутун ҳаёт кунларида Менинг тайинланганимнинг ҳузурида юрар”.УOП 648.1

    Али ўз ўғилларини Худодан баланд қўйгани сабабли, Худованд уни фош қилди. Ўғилларини номуссиз ва манфур ишлари учун уялтириш ўрнига, Худо Исроилга иноятлари сифатида тайинлаган қурбон келтиришни одамларга нафратли бўлиб қолишига у йўл қўйди. Ким-ки ўз фарзандини ақлсиз севиб, унинг шахсиятпараст хоҳишла- рини қондиришида ёрдамлашса ва Илоҳий обрўсига таяниб, уларнинг гуноҳини фош қилмаса, туғилган ёвузликни тузатиш учун ҳаракат қилмаса, шундай инсон ўз бетавфиқ фарзандини Худодан баланд қўйган бўлади. У Худони улуғлашдан кўра, кўпроқ боласининг номусини сақлаб қолишни истайди; Худовандга лойиқ бўлиш, Унинг хизматини ҳар қандай ёвузлиқдан асраб қолиш ўрнига, шундайлар фарзандининг фойдасини кўриб, уни қувонтир- моқчи бўлишади.УOП 648.2

    Худо Алини Исроилнинг руҳонийси ва ҳаками қилиб тайинлади, Унинг халқининг маънавий ва диний ҳолати учун ва, айнан, ўз ўғилларининг хатти-ҳаракати учун у жавобгар эди. Унга ёвузликка қарши олдин юмшоқ чоралар кўриб, курашиш керак эди, агар ёрдам бермай фойдаси бўлмага- нида, қатъий чорага эътибор бериш лозим эди. Гуноҳни фош қилмай ва гуноҳкорга нисбатан ҳаққонийликни намоён қилмай, у Илоҳий ғазабни жалб қилди. Исроилнинг соддалигини сақлаб қолишга унинг қобилияти ва қурби етмади. Кимда-ки гуноҳни фош қилиш учун етарли даражада жасурлиги бўлмаса, ёки ким-ки ўз оиласиними, ёки Илоҳий жамоатини поклашга эринса ёки менсимаса, ўз бурчига бепарво муомала қилиши натижасида юз берган маъюсона оқибатлар учун жавобгар бўлади. Агарда ўз оталик ёки руҳонийлик ҳокимияти билан фойдаланиб, кўриб турган ёвузликнинг олдини олмасак, биз ёмонликни ўзимиз қилгандай жавоб берамиз.УOП 649.1

    Али Илоҳий асосларига муносиб оиласига раҳбарлик қилмади. У ўз онги билан ҳаракат қилди. Севувчи ота фарзандларининг болалигида хато ва гуноҳларига бепарво қаради, ўсканларидан кейин ёмон одатлари қолиб кетар, деб умид қилди. Ҳозирги кунларда ҳам кўплар ўхшаш хатони қилишади. Ота-оналар Илоҳий каломга таянмай, фарзанд- ларини тарбия қилишда ўзларини ақяли деб санашади. Улар болаларининг ёмон хулқ-атворини оқлаб: «Танбеҳ бериш учун улар ҳали кичик. Ўсканларини кутайлик, ўсгач кўпроқни тушунадилар”, — дейишади. Шундай қилиб ёмон одатлар илдиз қўйиб, иккинчи табиатга айланади. Ота-онанинг шундай муомаласи орқали ўсмирда ривожланаётган хусу- сиятлар келгуси ҳаётда лаънат бўлиши мумкин ва осонгина бошқаларга ҳам кўчиши мумкиндир.УOП 649.2

    Фарзандларга хоҳлаганларини қилишга ижозат бериш оилага бало бўлади ва ундан ошиқ жазо йўқдир. Aгap отаона боланинг ҳар бир хоҳишини қондирса, ва унга фойда келтирилмайдиганни қилишига ижозат бераверса, шундай фарзанд ота-онага, Худонинг обрўсига тезда ҳар қандай ҳурмат қилишни йўқотади ва шайтон қулига айланади. Оилада қаттиқ қўлнинг етишмовчилиги — жуда кўп учрайдиган ҳодиса, у бутун жамият учун нобудлидир. Ёвузлик шундай йўл билан пайдо бўлиб, оилаларни, жамоатлар ва ҳукуматлари ботиради.УOП 650.1

    Али баланд мавқега сазовор бўлгани туфайли, бошқа оддий одамларга нисбатан, жуда катта таъсир қилишга эга эди. Унинг оиласининг ҳаёт тарзидан бутун Исроил ибрат оларди. Унинг бепарво, жавобгарсиз хатти ҳаракатининг нобуд қиладиган оқибатини минглаб хонадонларда кузатишарди ва ўрнак олишарди. Агар фарзандлар ёмон хулқ- атворга йўл берсалар, уларнинг ота-онаси эса имонли одамлар бўлса, Илоҳий ҳақиқат ҳукм қилинади. Масиҳий оиланинг энг яхши текшириш омили — унинг таъсири натижасида шаклланган табиатдир. Диёнатлик тўғрисида энг гўзал сўзлардан кўра қилган ишлар овоз бериб, исботлайди. Агар ҳақиқатни эътироф этадиганлар ўз оиласининг манфаатларини ўйлаб, унинг обрўсини баланд вазиятга кўтариб, Худога эътиқодларининг қудратини исботлаш учун зўр бермасалар, aгap улар ўз бурчларига бепарво муомала қилиб, фарзандларининг хоҳишларига ёрдамлашсалар, улар Али сингари Илоҳий ишга номуссизликни жалб қилишади, ўзларини ва ўз оилаларини эса барбод бўлишга йўлиқти- ришади. Аммо ота-она садоқатсизлигидан туғилган ёвузлик нақадар улкан бўлмасин, aгap у халқ устозларининг оила- ларида мавжуд бўлса, шундай ёвузлик ўн марта каттароқдир. Улар ўз оиласида ҳурматга сазовор одам бўла олмасалар, улар ўз намунаси билан кўпларни ҳалок қилишади. Улар эришган мавқе қанчалик масъулиятли бўлса, уларнинг айби бошқаларга нисбатан шунчалик оғирроқдир.УOП 650.2

    Ҳорун оиласига, унинг хонадони абадулабад Худонинг ҳузурида юради, деб ваъда берилганди. Аммо ваъданинг бир шарти бор эди: улар бутунлай ўзларини диний хизматга бағишлаб, ҳамма йўлларида Худони олқишлашлари кутиларди. Улар фақат ўз манфаатини кўзда тутмай, ёмон одатлардан чекинишлари лозим эди. Али ва унинг ўғиллари синовдан ўтдилар ва Худованднинг хизматида руҳоний бўлиш баланд вазиятга улар мутлақо нолойиқ деб, Худованд Ўзи ҳулоса чиқарди. «Шундай бўлмасин», — деди У. Худованд Ўз ниятига етишмади, чунки улар ўз томонидан қиладиганни бажо келтирмадилар.УOП 651.1

    Муқаддас лавозимга сазовор бўлган ҳамма ўз ҳаёти билан шундай намуна бўлиши керак-ки, токи халқ эҳтиром билан Худони ҳурмат қилсин ва Уни ҳақорат қилишга қўрқcиндир. Қачон-ки «Масиҳ учун элчилик қилаётган» эрлар, Худонинг илтифоти ва кўниктириши тўғрисида Илоҳий хабарни халққа тарғибот қилиш учун даъват этилган чоғда, муқаддас вазиятларини ўз шахсиятпараст ёки ҳисли эҳтиёжларини қондириш учун паноҳ сифатида ишлатса, улар шайтоннинг энг ҳаракатли ёрдамчисига айланадилар. Ҳофни ва Пинҳосга ўхшаб, улар «Худовандга қурбон келтиришдан нафратлан- тирадилар». Бир қайси вақт улар сирли ҳаракат қилоладилар, аммо, ниҳоят, уларнинг ҳақиқий моҳияти очилганида, халқ эътиқодига шунчалик қаттиқ зарба берилади-ки, одамлар динга кўпинча ҳар қандай ишончни йўқотадилар. Бу ҳолат уларни ҳамма тарғиботчиларга нисбатан шубҳали муомалага йўлиқтиради. Улар Илоҳий Каломга ва Масиҳнинг самимий хизматкорларининг сўзларига ишонмас бўлишади. Уларни қуйидаги савол шубҳалантиради: «Ушбу одам, худди олдин биз муқаддас дейиб, у бузуқ экани очилгандай, шундай экани бир куни очилмайдими?» Илоҳий Калом инсон жонига ўз таъсирини йўқотади.УOП 651.2

    Алининг ўғилларига айтган фош қиладиган, ушбу тантанали ва ҳайбатли сўзлар устидан, муқаддас лавозимга етишган ҳаммалар мулоҳаза юритмоқлари лозим. «Агар инсон инсонга қарши гуноҳ қилса, унинг тўғрисида Худога ибодат қилишади; aгap-чи инсон Худовандга қарши гуноҳ қилса, ким унинг тўғрисида шафоат қилур?» Aгap уларнинг жинояти фақат яқинларини ҳақорат қилганида эди, ҳакам уларга тегишли жазо ва зарар келтирганни қайтариш ҳукмни чиқарарди, ва шу йўсинга айбдорлар кечириларди. Ёки агарда улар ўзбилармонлик гуноҳида айбдор бўлмаганларида эди, улар учун қурбон чалинарди. Аммо улар Тангри Таолонинг руҳонийлари бўла туриб, Худо шаьнига бажараладиган ишни шунчалик ҳаромлаб нуқсон қилдилар-ки, ҳеч қандай қурбон уларнинг гуноҳларини қўлга киритолмасди. Ўз оталари олий руҳоний бўлса ҳам, улар учун шафоат қилишга жасурлан- масди. Ҳамма гуноҳкорлар ичида энг айбдор бўлган шулар- ки, ким инсонни қўлга киритиш учун Осмон томонидан тайинланган воситалардан нафратланади, — улар «Худонинг Ўғлини янгидан хочга қоқиб, масхара қилган бўладилар» (Ибр. 6,6).УOП 651.3

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents