Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents
Улуғ Otajiap Ва Пайғамбарлар - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    63-Боб - Довуд Ва Гўлиёт

    (Биринчи Подшоҳлар Китобининг 16, 17-бобларида асосланган)

    Подшоҳ Шоул, Худо уни тарк этганнии тушунганида, ва пайғамбар унга мурожаат қилиб айтган тарк этиш сўаларнинг кучини сезганида, у чуқур изтиробга ва ғазабга тушди. Подшоҳ ифтихорли бошини эгишга мажбур бўлди, аммо бу ҳолат ҳақиқий тавба қилиш эмасди. У қилган гуноҳининг манфурлигини аниқ тушуниб етолмас эди ва, шу сабабдан, ўз ҳаётини ўзгартишга интилмас эди. Аммо Худо уни ва зурриётини Исроил тахтидан маҳрум қилишга ҳаққи йўқ, деган фикрни юрагида парвариш қилаверарди. Энди унинг бутун хонадони фалокатга дучор бўлади — бу фикр уни қолдирмай азобларди. Уруш вақтида намоён бўлган унинг жасорати балки итоатсизлик гуноҳини фориғ этар, деб Шоул умид қиларди. У камтарлик билан Худодан юборилган танбеҳни қабул қилмади, аксинча, унинг мағрур руҳи шунчалик умидсизликка тушди-ки, Шоул эсини йўқотишига сал қолди. Унинг соғлиги ҳаяжонлантирарди. Маслаҳатчилари уни юпатиш учун бир моҳир созандани чақириб келишга таклиф этдилар. Балки мусиқанинг ширин овози подшоҳнинг эзилган руҳини кўтарар ва уни тинчитар. Ушбу фикр Худодан, Унинг Муқаддас Руҳининг таъсири бўлди. Илоҳий азалдан билишга муносиб подшоҳнинг олдига Довуд таклиф этилди, у ғижжакда жуда яхши чаларди. Осмондан илҳомлантирилган буюк садонинг товуши кутилган натижа берди. Қалин булут каби Шоул онгини қуршаб олган сиқилиш ва маъюслик тарқалди.УOП 720.1

    Довуднинг юмуши Шоул хонадонида керакмас бўлганидан сўнг, у ўз сурувларига қайтди ва тепаликлар орасида яна камтар ва оддий чўпон бўлиб, ҳаётини давом этаверди. Аммо унинг ўйинида зарурат пайдо бўлганида, у янада подшоҳнинг ҳузурига келиб, ёвуз руҳ ундан кетмагунча ҳаяжонланган тасаввурини тинчитарди. Шоул Довуднинг мусиқасидан завқланса-да, ёш чўпон подшоҳнинг уйидан далага қайтганида ўзини енгил ва шодиёна ҳис қиларди.УOП 720.2

    Вақт ўтар экан, Довуд борган сари Худонинг ва одамларнинг мурувватига сазовор бўларди. У Илоҳий Руҳ билан юришга ўргатилган, олдин ҳеч қачон бўлмагандай, ҳамма нарсаларда Илоҳий иродага амал қилишга интиларди. Мулоҳаза юритиш учун унда янги мавзулар пайдо бўлди. Подшоҳнинг саройида бўлганида, подшохда қандай катта масъулият бўлганини у кўрди. Шоул жонига ҳужум қилаётган қай-бир васвасаларни у тушунди, Исроилнинг биринчи подшоҳининг табиатида бўлган сирли бир нарсасига у кира олди. Подшоҳ улуғворлигини изтиробнинг зулматли булути қуршаб олганини у кузатарди, ва шуни биларди-ки, Шоул оиласининг аъзолари ўз шахсий ҳаётларида бутунлай бахтли бўлмаганларини. Бу ҳолат Исроил подшоҳи бўлишга мойланганни чуқур ҳаяжонга соларди. Аммо хавотирланиш фикрлари унга тинчлик бермаганида, у қўлига ғижжакни оларди ва ундан чиқарилган садо унинг онгини бутун неъматлар Берувчига юксалтирарди. Унинг келажагини ёпган қора булутлар шунда тарқаларди.УOП 721.1

    Худо Довудга эътиқод дарсларини берарди. Мусо ўз ишини бажара олиши учун тарбияланганидай, Ишай ўғли ҳам, Худованднинг танланган халқининг ҳoкими бўлиши учун, тайёргарлик кўрди. Сурувига ғамхўрлик қилиб, Довуд Буюк Чўпоннинг ғамхўрлигини тушунди.УOП 721.2

    Довуд ўз подаси билан кезиб ўтган бир зотсиз тепаликлар ва чуқур зовурларда ваҳший ҳайвонлар истиқомат топишарди. Шундай бўларди-ки, Иордан соҳилидаги юлғунзордан шер чиқиб қоларди ёки тепаликлар орасидаги ўз инидан айиқ пайдо бўларди; очдан жаҳлдор улар подага ташланишга интиларди. Шу даврларнинг одати бўйича, Довуд фақат сопқон ва чўпон ҳассаси билан қуролланганди. Аммо ўз подасини ҳимоя қилиб, у кучини ва мардлигини эрта исботлади. Кейинчалик, ушбу тўқнашувларни тасвирлаб, у деярди: «Шундай бўларди-ки, шер ёки айиқ келиб сурувдан қўйни олиб кетганида, мен орқасидан қувиб, етиб олардим, ва унга ҳужум қилиб, оғзидан қурбонни олиб қўярдим; aгap- чи у мeнга ташланса, мен уни юнгидан ушлаб, мағлуб қилардим ва ўлдирардим уни» (1 Под. 17, 34.35). Шундай пайтларда Довудда жасурлик, азмкорлик ва ишонч ривожланарди.УOП 721.3

    Шоул даргоҳига таклиф қилинишидан илгари Довуд ўз ботирлиги билан шарафланди. Уни подшоҳга таклиф этган хизматкор, унинг тўғрисида «жасур одам, яхши аскар ва баёнотида ақлли» ва қўшиб: «Худованд унинг билан» — деганди.УOП 722.1

    Филистийликлар билан уруш эълон қилинганида, Ишайнинг уч ўғли Шоул бош бўлган лашкарга қўшилдилар, Довуд эса уйида қолди. Бир неча вақтдан кейин у Шоул манзилига борди. Отаси Довудга буйруқ бериб, акаларига овқат элтиб, саломатликларини билишга юборди. Ёш чўпонга баландроқ вазият ишонтирилганини ота билмасди. Исроил халқининг лашкарлари хавфли даражада эди, ва фаришта Довудга ўз халқини қутқаришга буйруқ берди.УOП 722.2

    Лашкарлар тўпланган жойга яқинлашганида, Довуд ҳарбий тайёргарликнинг шовқинини эшитди, «лашкар тартибга олиниб, жангга тайёрланган эди”. Исроилликлар ҳам, филистийликлар ҳам ҳарбий тартибда тузилдилар. Довуд ўзиникиларига югуриб борди ва улар билан саломлашди. Улар билан сўзлашиб турганида Гўлиёт, филистийлик аскари, олға чиқди ва исроилликларни ёмон сўзлар билан ҳақорат қила бошлади. Уларнинг қаторидан Гўлиёт билан курашга тушиш учун аскар белгилашни талаб қилди. У тинмай бақираверарди ва ўз ундашини такрорлаганида, Довуд кўрди-ки, бутун Исроил даҳшатга тушган экан. Яна билди-ки, ушбу бадкирдор ҳар куни чиқиб шундай ҳақорат қилар экан ва унинг оғзини ёпишга ҳеч ким топилмабди. Шуни эшитган Довуд қаттиқ ғазабланди. Худонинг обрўсини, Унинг халқи номусини ҳимоя қилиш иссиқ орзуси унинг вужудида пайдо бўлди.УOП 722.3

    Исроил лашкарининг руҳи тушди. Мардлик аскарлардан қайтди. Улар бир-бирига дейишарди: «Чиқиб гапираётган одамни кўряпсизми? У Исроилни ҳақорат қилиш учун чиқаяпти». Жаҳли чиққан Довуд ғазабланиб: «Барҳаёт Худонинг лашкарини ҳақорат қилиш учун, ким бўлибди шу суннатланмаган Филистийлик?» — хитоб қилди.УOП 722.4

    Довуднинг акаси Элёв, шу сўзларни эшитгач, ёш йигитнинг юрагидаги ҳисларини яхши тушунди. Довуд чўпон бўлиб, сийрак учрайдиган мардлик ва куч билан фарқла- нарди, унга қўшимча Шомуилнинг сирли ташриф буюриши, оталарининг уйидан унинг индамай кетиши — булар ҳаммаси, жамида, Довуднинг акаларида Шомуил келиши- нинг ҳақиқий мақсади тўғрисида шубҳа уйғотарди. Олдин ҳам, Довуд улардан баланд қўйилгани пайтдан, уларнинг қалбида рашк бош кўтарди; шу пайтдан улар укасининг фидокорлигига ва назокатли севгисига жавобан ўз қалбларида шундай ҳисларга ўрин топмасдилар. Улар Довудни ҳали балоғатга етмаган чўпон сифатида тан олишарди. Унинг саволи Элёвни фош қилгандай туюлди, чунки ҳақиқатан филистийликнинг оғзини ёпиш учун у ҳеч қандай ҳаракат қилмади. Укаси уни қўрқоқ деб ўйлайди — бу фикр Элёвни ғазаблантирди. «Сен нима учун шу epгa келдинг, қолган қўйларни саҳрода кимнинг қўлига қолдирдинг?” — деб бақириб берди. Давом этиб: «Мен сенинг баландпар- возлигингни ва қалбинг бузуқлигини биламан; сен жангни кўргани келдинг”,— деди. Акасини ҳурмат қилган Довуд қатъият билан жавоб берди: «Мен нима қилдим? Сўзингиз мазмуни нима?»УOП 723.1

    Довуднинг сўзлари подшоҳга етказилди ва у йигитни ўз ҳузурига чақиртирди. Шоул чўпонни ҳайрон бўлиб тинглади. «Унинг учун ҳеч бир кимнинг руҳи тушмасин,— деди Довуд,— сенинг қулинг бориб, ушбу Филистийлик билан курашади». Шоул Довудни қайтармоқчи бўлди, аммо ёш йигит эгилмай қолаверарди. Ўз чўпонлик ҳаётини эслатиб, у оддий ва камтар сўзларда отасининг сурувини ҳимоя қилган пайтларини баён этди. У деди: «Мени шер ва айиқдан халос қилган Худованд ушбу Филистийликнинг қўлидан халос этади». Ва Шоул Довудга деди: «Бор, ва Худованд сенинг билан бўлсин».УOП 723.2

    Қирқ кун давомида исроиллик лашкарлари ботир филистийлик аскарининг мағрур чақиришидан ларзон бўлишарди. Унинг баландлиги олти тирсақдан кўпроқ эди. Гавдасига назар ташлаганда одамлар довдираб қолишарди. Унинг бошида мис қалпоқ кийилган, баданини беш минг сикль оғирлигида (изоҳ: тахминан саксон килогpамм) совут сақларди, оёғи ҳам мис билан ёпилганди. Совут балиқнинг баданига ўхшаб, мис пластинкалардан қилинган эди, ва ҳеч бир ўткир қурол ёки ўқ ундан ўтолмас эди. Орқасида шунингдек мисдан ишланган жуда улкан найзаси бор эди. «... найзанинг оғирлиги эса олти юз сикль темир эди. Олдида қуролини кўтарган юриб келар эди».УOП 723.3

    Эрта ва кеч Гўлиёт исроиллик манзилига яқинлашиб: «Сизлар нима учун урушгани чикдинглар? Мен Филистийлик экан, сизлар Шоулнинг қуллари эмасми? Орангиздан одамни сайлангиз, у менинг олдимга тушсин. Агар у менинг билан кураша олиб мени ўлдирса, биз сизларнинг қулингиз бўламиз; агар мен енгиб чиқсам ва уни ҳалок этсам, сизлар бизга қул бўласизлар, ва бизга хизмат қиласизлар”,— деб баланд овоз билан бақирарди. Ва Филистийлик деди: бугун Исроил лашкарларини мен уятга қолдираман; Менга одамни беринглар ва биз иккаловимиз курашайлик».УOП 724.1

    Подшоҳ Гўлиёт чақиришини Довудга қабул қилишига ижозат берганида, у Довуд енгиб чиқишига деярли ишонмасди. Подшоҳнинг қурол-аслаҳаларидан йигитни таъминлашга буйруқ берилди. Унинг бошига мисдан қилинган оғир қалпоқ кийгиздилар, устига эса совут, биқинига подшоҳнинг шамширини осдилар. Шундай қилиб қуролланган, у юрмоқчи бўлган эди, аммо тезда орқага қайтди. Чидамсизлик билан кузатиб турганлар, Довуд душманни синчиклаб ўз ҳаётини хавф остига солишга жасурланмади, деб ўйладилар. Аммо мардонавор йигит ўхшаш фикрдан узоқда эди. Подшоҳнинг олдига келиб, у оғир аслаҳаларидан бўшанишига ижозат сўради. «Мен бу кийимда юролмайман, Мен ўрганмаганман»,— деди у. Уларни ечиб, Довуд қўлига чўпонлик ҳассани, оддий сопқон ва хуржун олди. Булоқдан бешта силлиқ тош танлаб олди, уларни хуржунга солди, ва қўлида фақат сопқон билан душманга қарши чикди. Исроил халқининг энг қудратли аскари чиқишини кутган Гўлиёт олға қадам қўйди. Унинг қуролини олдида кўтариб боришарди, ўзи эса ғалаба қозонишига тўла ишонган, мардлик билан олға силжирди. Довудга яқинлашганида, у ўсмирдан бошқа ҳеч кимни кўрмади, ҳақиқатдан Довуд ҳали бола эди. Довуднинг юзида соғлом қизиллик ўйнарди, сохт-сyмбати келишган, аслаҳалар йўқлигидан жуда яхши таассурот қолдирарди; аммо йигит ва улкан гавдали Филистийлик орасида белгили уйғунсизлик кўриниб турарди.УOП 724.2

    Гўлиёт хайрон бўлди, унинг жаҳли чиқди: «Сен менинг устимга таёқ ила босиб келяпсан. Мен сенга итманми?» — деб бақирди. Кейин у Довуд устига ўзига белгили бўлган худоларининг номидан энг даҳшатли лаънатларни ёғдирди. Уни масҳара қилиб: «Қани, менинг олдимга яқинроқ келгинчи, Мен сенинг жасадингни осмон қушларига ва дашт ҳайвонларига берай”,— деб ҳайқирди.УOП 725.1

    Довуд Филистийлик курашчидан қўрқмади. Олға чиқиб, у ўз рақибига деди: «Сен менга қарши шамшир, найза ва қалқон олиб чиқибсан, мен эса сен ҳақорат қилган Исроил қўшинларининг Парвардигори, Сарвари Коинот исми шарафига сенга қарши кетяпман. Шу кун Худованд сени менинг қўлимга топширади, ва Мен сени ўлдираман, сенинг бошингни оламан, ва Филистий лашкарининг жасадларини самовий қушларга ва даштдаги ҳайвонларга бераман, ва бутун ер Исроилда Худо борини шунда билади. Ва бутун ушбу оломон билади-ки, Худованд шамшир ва найза билан қутқармасини, зеро бу уруш Худованд урушидир, ва У сизларни бизнинг қўлларимизга топширади».УOП 725.2

    Унинг овози жасоратли янграрди, гўзал чеҳрасида эса тантанали ғалабанинг қувончи порларди. Содда, мусиқа каби чиққан сўзлар атрофга тарқалди ва ҳарбий сафда турган минглаб аскарлар Довуд айтган сўзларни эшитдилар. Гўлиётнинг зуғуми ҳаддан зиёд кўпириб кетди. Ғазабида у пешонасини ёпган қолпоғини epгa ирғитди ва рақибига ташланди. Ишай ўғли душманга қарши чиқишга тайёрланди. «Филистийлик туриб, Довудга пешвоз чиқиб, яқинлашаётганида, Довуд тезлик билан сафга қараб Филистийликка дуч югурди. Ва Довуд қўлини халтасига тушириб, ичидан тош чиқарди, ва сопқонидан ирғитди ва Филистийликни пешонасидан мағлуб этди. Тош унинг пешонасига кириб кетди, ва у юз тубан ерга қулади».УOП 725.3

    Икки лашкарларнинг ҳарбий қаторлари буни кўрганла- ридан ақли шошди. Довуд ҳалок бўлишига улар ишонардилар, аммо тош ҳавода сизғириб нишонга бориб тегганида, ботир Гўлиёт титраб кетди ва кутилмаганда кўр бўлиб қолганидай, қўлларини олға чўзди. Паҳлавон тебрана бошлади ва, мағлуб бўлган эман каби, epгa қулади. Довуд вақтини чўзмай ботир баданига сакраб минди ва икки қўли билан Гўлиётнинг оғир шамширини чиқарди. Бир дақиқа олдин паҳлавон мақтаниб, ушбу шамшир билан йигитнинг бошини кесиб, самовий қушларга ташламоқчи эди. Энди бу шамшир билан мақтанчоқнинг боши кесилди — ва исроиллик манзилидан завқланган овоз келди.УOП 726.1

    Саросимага тушган филистийликлар қоча бошладилар. Тантана қилаётган яҳудийлар душман кетига тушдилар ва уларнинг овози тоғ чўққиларида аксланарди. Улар «филистийликларни увайдага кириш жойигача ва Аккарўн дарвозаларигача қувиб бордилар ва уларнинг манзилини талон-тарож қилдилар. Довуд Филистийликнинг бошини олиб, уни Қуддусга элтди, унинг қуролини эса ўз чодирига қўйди».УOП 726.2

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents