Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents
Улуғ Otajiap Ва Пайғамбарлар - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    70-Боб - Довуднинг Салтанати

    (Иккинчи Подшоҳлар Китобининг 5—7, 9 ва 10-бобларида асосланган)

    Довуд, Исроил тахтига чиққани заҳоти, ўз салтанати учун мувофиқ марказни қидира бошлади. Ҳебрўндан ўттиз масофада жойлашган шаҳарча унга жуда қулай кўринди. Наби Ясу Иордан дарёсидан ўтмас олдин у Салим номини юртарди. Салимдан яқинда Иброҳим ўз садоқатлигини Худога исботлаганди. Довуд тахтга тайинланишидан саккиз юз йил олдин шу шаҳарда Малкисидқ, Сарвари Коинотнинг руҳонийси яшаган эди. Салим мамлакат марказида, тепаликда жойлашган ва ҳар томондан тепаликлар билан айлантирилган эди. Бенямин ва Яҳуда улушларининг чегарасида жойлашиб, Эфраимдан яқин масофада бўлган шу жойдан бошқа қавмларга энг қулай йўл чиқарди.УOП 786.1

    Салимни қўлга киритиш учун, яҳудийлар Сион ва Мўриё тоғларида мустаҳкамланиб яшаб қолган канъонийларни ҳайдаб чиқаришлари шарт эди. Ушбу мустаҳкамланган жойнинг номи Ябус бўлиб, истиқомат топган одамларнинг номи ҳам ябусийлар эди. Даврлар мобайнида Ябус қўлга киритиб бўлмайдиган қалъа саналарди, аммо яҳудийлар Юҳоб раҳбарлигида уни қуршовга олиб, қўлга киритдилар. Намоён бўлган жасорати ва топқирлиги учун Юҳоб бутун исроиллик лашкари устидан бош бўлишга тайинланди. Ябус Исроилнинг маркази бўлди, олдинги маъжусий номи ўрнига, Қуддус деган янги ном олди.УOП 786.2

    Ўрта денгизнинг соҳилида жойлашган бой Тир шаҳрининг эгаси Ҳиром Исроил подшоҳи билан сулҳ тузишни қидириб, Довудга, Қуддусда даргоҳ қуриш учун, бинокорлик материалларини юборди. Тирдан элчилар билан кузатилиб, моҳир усталар, ишчилар юборилди. Араваларга туялган қимматли ёғоч, лубнон дарахти ва бошқа қимматли материаллар Қуддусга олиб келина бошланди.УOП 786.3

    Довуд ҳокимлигида юз берган Исроил давлатининг мустаҳкамланиши, Ябусни кўлга киритиш, Ҳиром билан иттифоқлашиш — булар ҳаммаси филистийликларнинг қаҳр- ғазабини уйғотди, ва улар Исроил ерига ҳужум қилдилар. Улкан лашкарлари Қуддусдан яқиндаги Рафоий увайдасида маҳкам турди. Довуд ўз одамлари билан Сиондаги қалъага кетиб, шу жойда Илоҳий кўрсатмаларини кутарди. «Ва Довуд Худованддан сўраб: филистийликларга қарши чиқишим керакми? уларни менинг қўлимга топширасанми?— деди. Ва Худованд Довудга: боргил, зеро Мен филистийликларни сенинг қўлингга олиб бераман, деди».УOП 787.1

    Довуд дарҳол жангга киришди, душманни енгиб чиқди, уларни қирди, улар ғалаба қозонишлари учун ўзлари билан олган худоларини забт этди. Ўз мағлубиятидан камситилган филистийликлар янада каттароқ лашкар тўплаб, жангни давом этиш учун қайтдилар. Яна Рафоий увайдасида маҳкам турдилар. Янада Довуд Парвардигорига мурожаат қилди, ва буюк Мен Борман деган Ўзи Исроиллик лашкарни етаклаб борди.УOП 787.2

    Довудга насиҳат бериб Худо деди: «Уларга лешвоз чикма, уларга ёнидан киргин, тутзор томонидан уларнинг лашкарига кириб келгин. Ва тут дарахтларининг тепаларида шовуллаган овозни эшитганингда, кўтарилгин; зеро шунда Худованд филистийлик лашкарини мағлуб қилиш учун, сенинг олдингда кетяпти». Агар Довуд Шоулга ўхшаб, ўз йўли билан борганида муваффақият қозонмас эди, аммо у, Худованд унга буйруқ берганидай ҳаракат қилди, ва «филистийлик манзилини Гивъўндан бошлаб, то Ғазиргача мағлуб қилдилар. Довуднинг исми бутун ерларга тарқалди, ва Худованд уни ҳамма халқлар учун даҳшатли қилди» (1 Воқ. 14, 16.17).УOП 787.3

    Энди Довуд ўз иқтидорини қувватлади, ва душманлар ҳужум қилишдан бош тортдилар. Ана шунда у ўз кўнгил орзусини руёбга чиқармоқчи бўлди, яъни Илоҳий Сандиқни Қуддусга кўчирмоқчи эди. Кўп йиллар мобайнида Сандиқ Қиръят-Еоримда, атиги ўн беш масофали йўлда қолаверарди, аммо шуниси лозим эди-ки, ушбу Илоҳий ҳозирли- гининг белгиси билан марказ улуғлансин эди.УOП 787.4

    Исроилдаги энг қадрли одамлардан Довуд ўттиз минг одамни танлади, у тантанали ва ҳашаматли маросим бўлишини истарди. Таклифга биноан халойиқ шодиёна жавоб берди. Олий руҳоний муқаддас хизматда қатнашадиган ўз биродарлари билан, амирлар ва қавм бошлиқлари — ҳамма Қиръят-Еоримда йиғилдилар. Муқаддас орзу Довуд кўнглини тўлғазди. Сандиқни Аминодоб уйидан чиқардилар, ва буқалар ортилган янги аравага ўрнатдилар, Аминодобнинг икки ўғли аравани кузатарди.УOП 788.1

    Сандиқ кетидан қувончли хитоб билан, ҳамду санолар ила Исроил эрлари силжирди, кўпчиликнинг овози мусиқа садоларига қўшиларди; «Довуд ва Исроилнинг ўғиллари Худованд олдида чангларда, доира ва созларда, жарангдор зилларда, мис чолғуларда чалишарди”. Ҳа, Исроил кўпдан шунчалик тантанали воқеага шоҳид бўлмаган эди! Улкан оломон тараннум этиб, тепаликлар ва увайдалар оша, Муқаддас шаҳарга яқинлашарди.УOП 788.2

    Аммо «улар Наҳўн омборига етганларида, Уззо қўлини чўзиб Илоҳий Сандиққа ёпишди, чунки буқалар уни эгдилар. Худованд Уззога ғазабланди, ва ўжарлиги учун уни шундаёқ мағлуб этди, ва Уззо Илоҳий Сандиқ ёнида ўлди”. Ногаҳон пайдо бўлган қўрқув ҳаммани қуршаб олди. Довуд рўй берган ҳодисадан довдираб қолди ва қаттиқ хаяжонланди, ҳатто жонининг ичида Илоҳий ҳаққониятига шубҳаланди. У Илоҳий ҳозирлигининг рамзини керакли тарзда ҳурматла- моқчи бўлган эди. Heгa энди юз берган даҳшатли ҳукм муштарак тараннум этишни қайғу-хасратга айлантирди?— деб у фикр юритарди. Сандиқни ўзида қолдиришга хавфланган Довуд, уни олдинги жойида қолдирмоқчи бўлди, ва тезда жой топилди. Сандиқ Убайд-Адўмнинг хонадонида қолдирилди.УOП 788.3

    Уззо ҳаддан жиддий буйруқни бузгани учун жазо олди. Мусо орқали Сандиқни бир жойдан иккинчи жойга кўчириш тўғрисида Худованд махсус кўрсатмалар берганди. Ҳорун авлодидан бўлган руҳонийлардан бошқа ҳеч ким унга қўл тегизмаслиги шарт эди, Сандиқ қопланмаган бўлганида, ҳатто унга назар солиб ҳам бўлмас эди. Илоҳий буйруқ хитоб қилди: «Уни кўтариб юриш учун, Қаҳот ўғиллари унга яқинлашадилар, аммо ўлмaслари учун, улар муқаддас маконга қўл тегизмасинлар» (Чўл. 4, 15). Руҳонийлар уни қоплаганларидан кейин, қаҳотийлар Сандиқ ҳалқаларига ҳар томонидан киритилган пояларгагина қўл тегизишлари мумкин эди. Поялар эса Сандиқдан ҳеч чиқарилмасди. Гершўн ва Мерори ўғилларига ёпинчиқлар, тахта ва устунларга ғамхўрлик қилишлари бурчларига кирар эди, ушбу буюмларни юклаб олиб бориш учун, Мусо уларга арава ва буқалар берди. «Қаҳот ўғилларига эса бермади, чунки уларнинг ҳизмати — муқаддас маконни кўтариб юришдир; елкаларида олиб юришлари лозим (Чўл. 1,9 — муаллиф белгиси). Шундай қилиб Сандиқни Қирьят-Еоримдан чиқариб олиб бораётганда, Илоҳий кўрсатмалар кечиримсиз бузилди.УOП 788.4

    Довуд ва унинг аҳолиси муқаддас хизматга йиғилдилар, уларнинг қалблари шодиёна эди, аммо Худованд хизматла- рини қабул қилолмас эди, чунки хизмат Унинг кўрсатма- ларига муносиб амал қилинмади. Илоҳий Қонунни билмаган филистийликлар, Исроил халқига Сандиқни қайтарган- ларида, уни аравага кўтариб қўйдилар, ва Худованд қарши- лик кўрсатмади. Аммо ушбу нуқтаи назарда исроилликлар энг аниқ гувоҳномага эга эдилар, ва Илоҳий кўрсатмага илтифотсизлик намоён қилиш Тангрини ҳақоратларди. Уззо yстига ўзлик айби тушди. Илоҳий Қонунни бузиш онгида унинг муқаддаслигини ожизлантирди, Илоҳий тақиқига зид, тавба қилмай, у Худованд ҳозирлигининг рамзига қўл тегизишга сурбетлик қилди. Ўз амрларига қисман итоат қилишни ёки менсимаган муомалани Худо қабул қила олмайди. Уззонинг бошига тушган жазо орқали, у бутун Исроилга, Ўз талабларига тебранмай амал қилишнинг заруратини кўрсатишни хоҳларди. Шу йўсинда, бир одамнинг ўлими халқни тавба қилишига олиб келиб, кўп мингларнинг ҳалок бўлишига йўл қўймасди.УOП 789.1

    Худо олдида ўзини ноҳақ ҳис қилган Довуд, Уззо йўлиққан жазони кўриб хавфга қолди; гуноҳ қилган бўлса, унинг тақдири шундай бўлмасин, деб пушайман қиларди. Аммо Убайд, юраги ларзон урсада, муқаддас сиймони, Парвардигорига итоатли бўлганларга Унинг илтифотининг гарови сифатида қабул қилди. Бутун Исроилнинг эътибори унга ва хонадонига қаратилди. Унинг тақдирини ҳамма кузатарди. «Худованд Убайдни ва унинг бутун хонадонини баракали қилиб, олқишлади».УOП 789.2

    Илоҳий таъна қилишини Довуд чуқур англади. У, олдин бўлмагандай, Илоҳий Қонуннинг муқаддаслигини ва унга қатъий равишда бўйсуниш кераклигини тушунди. Убайд хонадонига намоён қилинган меҳрибончилик Довудда ишонч уйғотди: ҳа, Сандиқ унга ҳам, унинг халқига ҳам барака келтиради!УOП 790.1

    Уч ой ўтди, ва у Сандиқни кўчириш қарорига келди, энди эса Илоҳий кўрсатмаларининг ҳар бир моддасига у эътибор берарди. Яна халқнинг раҳбарлари чақиртирилди ва яна Убайд-Адўм уйининг олдида буюк оломон халқ йиғилди. Худо Ўзи танлаган эрларнинг елкаларига катта эҳтиром билан Сандиқ қўтарилди, ва ҳаяжонланган узун жараён олға силжиди. Олти қадам босганларидан сўнг, карнай овози ҳаммани тўхтатди. Довуд буйруғига биноан ҳар бир олти қадам юргандан кейин «буқа ёки қўчқорни» қурбон чалиш лозим эди. Қўрқув ва даҳшат қувонч ва шодиёнага ўрин берди. Подшоҳ салтанатли кийимларини ечди ва руҳонийлар киядиган оддий зиғир ипдан тўқилган тўн («ефод») кийди. У руҳонийлар ҳуқуқини ўз зиммасига олганини кўрсатмай, балки Парвардигори олдида, унга тобе бўлган одамлари билан тенгдош сифатида, муқаддас хизматда иштироқ этишга орзу қиларди. Азалдан Бўлганни улуғлаш учун тайинланган ушбу кунда, У топиниш учун ягона Сиймо бўлиши шарт эди.УOП 790.2

    Қайтадан халойиқ йўлга тушди. Сон-саноқсиз мусиқа асбобларининг овози ашулачилар овози билан қўшиларди. Садоларга ҳамоҳангликда Довуд шодланиб «бутун кучи борича Худованд олдида сакраб рақс тушарди».УOП 790.3

    Худованд олдида ижро этилган Довуднинг эҳтиромли қувончга тўлган рақсини, иштиёқмандлар, замонавий рақс тушадиган кўпчилик йиғилишларни ҳақли деб топмоқ учун келтирадилар. аммо шундай исбот учун асос йўқдир. Бизнинг кунларимизда рақс тушиш телбалик ва тунги зиёфатлар билан боғлангаи. Соғлик ва маънавийлик ҳузурбахшга қурбон келтирилган. Рақс тушадиган жойларнинг қатнашчилари Худо тўғрисида умуман ўйлашмайди ва Унинг олдида художўй- ликни намоён қилмайдилар. Шундай йиғилишларда ибодат ва азйз қўшиқларга ўрин йўқ деса бўлади. Шундай синовларга нисбатан саботлилик намоён қилиниши керак. Мен имонлийман, деган инсон азиз нарсаларга севгини сусайта- диган, Худога хизмат қилиш қувончни арзимас қиладиган лаззатланишга берилмаслари лозимдир. Сандиқни кўчириб олиб борган пайтда ўрин топган мусиқа ва рақслар Худони улуғлаган ва замонавий енгилтак томоша — замонавий рақслар билан — ҳеч бир ўхшаш жойи бўлмаган. Биринчилар Тангри Таолога хизмат қилиб, Унинг азиз исмини олқишлаганлар, иккинчилари эса — шайтоннинг ҳийлалари, улар инсон онгини чалиштириб, Худони ҳақоратлайди.УOП 790.4

    Кўзга кўринмайдиган Подшоҳнинг муқаддас рамзи кетидан юриб, тантанали маросим марказга яқинлашди. Садо янгради — ушбу садо шаҳар деворларида турган қўриқчиларга муқаддас Қуддуснинг дарвозаларини очишга буйруқ бўлди:УOП 791.1

    «Эй дарвозалар, кенгроқ очилинг,
    Баландроқ кўтарилинг, мангу қопқалар;
    Токи улуғвор Подшоҳ кириб келсин!”
    Ашулачи ва созандалар:
    «Кимдир бу улуғвор Подшоҳ?” — деб савол беришарди.
    Бошқалари уларга жавобан:
    «Қудратли ва музаффар Худованддир,
    Жангда зафар қучғуси Худованддир У»,— дейишарди.
    Ва юзлаб овозалар тантанали санода:
    «Эй дарвозалар, кенгроқ очилинг,
    Баландроқ кўтарилинг, мангу қопқалар;
    Токи улуғвор Подшоҳ кириб келсин!”- куйлашарди.
    УOП 791.2

    Янгидан:УOП 792.1

    «Кимдир бу улуғвор Подшоҳ?” — деган тантанали хитоб янгради.УOП 792.2

    Ва кўпчилик одамларнинг овозлари «кўп сувлар ғувиллашига» ўхшаган, бир жавобга қуйилди:УOП 792.3

    «Мана, Худованд, Сарвари Коинот,
    Удир улуғвор Подшоҳ!»
    УOП 792.4

    (Заб. 23, 7-10).

    Шунда дарвозалар очилди, Сандиқ тутганлар олға силжидилар, ва эҳтиромли қўрқув ила у алоҳида тайёрланган чодирга ўрнатилди. Қўл тегизиб бўлмайдиган тўсқинлик олдида қурбон келтириш учун қурбонгоҳ қурилди; тинчликка бағишланган куйдиришларнинг тутуни ва тутатқиларнинг хуш ҳиди, бутун Исроилнинг ҳамду саноларига ва ибодатларига қўшилиб, осмонга юксаларди. Хизмат якунлади ва подшоҳнинг ўзи халқни олқишлаб дуо қилди. Кейин подшоҳга муносиб бўлган сахийлик билан, у одамларни қувватлаш учун, ҳаммага таом ва шарбатни тарқатди.УOП 792.5

    Довудни подшоҳликка белгилаган, энг муқаддас воқеанинг маросимида ҳамма қавмлар қатнашди. Илоҳий Руҳ подшоҳда ором топди, ва энди, ботаётган қуёшнинг охирги нурлари маконни ёритганда, унинг қалби чуқур миннатдор- нилигида ўз Паврардигорига юксаларди. Унинг ҳозирлиги- нинг илтифотли рамзи эндигида Исроил тахтидан, ниҳоят, нақадар яқин эди!УOП 792.6

    Чуқур мулоҳазаларга тўлган Довуд, «ўз хонадонини олқишлаш орзусида”, даргоҳига қайтарди. Аммо уйида, унинг қувончини кузатиб турган, ва умуман бошқа ҳислатларга тўлган, бир зот бор эди. «Довуд шаҳарига Худованднинг Сандиғи кириб келганида, Шоул қизи, Малкишуа, ойнадан қараб турарди, ва, Худованд олдида сакраб, рақс тушаётган Довудни кўриб, уни ўз қалбида камситди». Ғазабга тўлган, унинг даргоҳга қайтиб келишини кутишга тоқати қолмаган, у эрига қарши чиқди, ва севикли саломига жавобан, Довуд устига аччиқ сўзларни қўйди. Забони нақадар масҳаралай- диган, нақадар қўпол эшитиларди:УOП 792.7

    «Исроил подшоҳи ўзини бугун кўрсатди. Ўз қуллари ва чўриларининг кўз ўнгида, бир қандайдир арзимас одамдек, ўзини яланғоч кўрсатяпти!”УOП 793.1

    Малкишуа Тангри Таолога бағишланган хизматидан нафратланганини сезган Довуд, унга қатьий равишда жавоб берди: «Худованд ҳузурида, отангдан ва унинг бутун хонадонидан мени афзалроқ кўрган, ва мени Ўз халқи Исроилга доҳий қилиб исботлаган Худованд олдида ўйнайман ва рақс тушаман; ва мен янада кўпроқ ўзимни камситаман, ва ўз кўз ўнгимда, сен айтаётган хизматкор- ларим олдида янада арзимасроқ бўлиб, ўзимни шараф- лайман”. Довуд фош қилишига Худованд ҳам Ўз танбеҳини қўшди. Мағрурлиги ва баландпарвозлиги учун «Малкишуа... охирги кунигача фарзанд кўрмади».УOП 793.2

    Сандиқни кўчириш воқеаси тантанали маросимга айланди ва исроилликларда чуқур таассурот қолдириб, уларда муқаддас хизматга нисбатан ҳақиқий қизиқиш уйғотди. Улар янги куч ила азалдан Бўлганга севги туйғуларга тўлдилар. Довуд, унинг ваколатида бўлган ҳар қандай воситалар орқали, ушбу ҳислатларни теранроқ қилишга интиларди. Ҳамду санолар диний хизматга кирарди; саноларни фақат руҳонийларгина ижро этмай, балки халқ ҳам ҳар йилги байрамлар вақтида Исроил қурбонгоҳига йўл олганда куйлаб юрсинлар, деган хоҳишда Довуд ўз саноларини яратарди. Сано куйлаш одамларга жуда кучли таъсир қилди, ҳатто улар бутпарастликни қолдирдилар. Атрофдаги халқлар исроилликларнинг ривожланиб, яшнашини кузатганда, Ўз халқи учун шунчалик буюк ишлар амалга оширган Тангри Таоло тўғрисида мулоҳаза юритадиган бўлдилар.УOП 793.3

    Мусо қурган макон бутун буюмлари билан, фақат Сандиқдан истисно, ҳалигача Гивада эди. Довуд Исроилни оммавий диний марказ қилиш ниятида эди. Ўзига даргоҳ қуриб, Илоҳий Сандиқ чодирда қолиши унга эътиборсиз қолганидай туюларди. У маъбад қурмоқчи бўлди, унинг ҳашаматлиги ҳақиқий Подшоҳ, азалдан Бўлганнинг доимий ҳозирлигининг гувоҳи бўлиб, исроилликларга берилган иззати-икромни намоён қиларди. Ўз ниятини у Натан пайғамбарга баён этди, ва дадиллантирадиган жавоб олди: «Қалбингда бўлган ҳаммасини қилақол; зеро Худованд сен билан» (2 Под. 1, 3).УOП 793.4

    Аммо шу кечада Натан Худодан буйруқ олди ва шу буйруқ Довудга тегишли эди. Довуд маъбадни қуриш афзаллигидан маҳрум бўларди, аммо лекин Илоҳий меҳр- шафқат унга, зурриётига ва Исроил подшоҳлигига ваъда қилинди: «Сарвари Коинот шундай дейди: Исроилнинг доҳийси бўлишинг учун, Мен сени қўй подасидан айирдим, ва сен қаерга бормадинг — Мен сен билан бўлдим, сенинг юз ўнгингда бутун душманларингни қириб ташладим ва сенинг исмингни, ер юзидаги буюк бўлганларнинг исмидай, улуғладим. Ва Мен халқим учун, Исроил учун яшаш жойини уюштираман, унинг илдизини мустаҳкамлайман, ва у ўз диёрида осойишталикда яшайди, ва эндигида хавотирланмайди, ва олдингидай бетавфиқ одамлар уни сиқмайдилар».УOП 794.1

    Довуд Парвардигори Оламга макон қурмоқчи бўлгани туфайли, унга назр аталди: «Ва Худованд сенга хабар беради-ки, у сенга макон уюштиради... Сендан кейин Мен уруғингни юксалтираман... У Менинг исмимга бағишлаб макон қуради, ва Мен унинг салтанатининг тахтини абадулабад тасдиқлайман”.УOП 794.2

    Довудга маъбад қуришига ижозат берилмагани ҳам тушунтирилди. «Сен кўп урушлар олиб бординг, ва кўп қон тўкдинг; Менинг номимга атаб сен уй қуришинг лозим эмас... Мана, сен ўғил кўражаксан; у тинч инсон бўлажак, Мен унга бутун душманлар томонидан ором бераман: шунинг учун унинг исми Сулаймон бўлур (демак тинчликсевар). Унинг кунларида Исроилга тинчлик ва ором берурман. Менинг номимга у макон қуради» (1 Воқ. 22, 8—10).УOП 794.3

    Бутун қалби билан орзу қилган ният амал бўлишига тақдирланмасада, Довуд ушбу хабарни миннатдорчилик билан қабул қилди. «Ким мен бўлдим, Ё Худойи Худовандо,— хитоб қилди у,— ва менинг хонадоним нимадур, Сен мени шунчалик юксалтирдинг! Сенинг кўз ўнгингда, ё Худойим Худовандим, шу қилганларининг кичик кўринибди; Сен қулингнинг хонадони тўғрисида келажакни ҳам эълон этдинг!” — ва Довуд Худо билан ўз аҳдини янғилади.УOП 794.4

    Маъбадни қуриш Довуд исмини ва унинг салтанатини шарафларди; у шуни биларди, лекин Илоҳий иродага бўйсунишга тайёр бўлди. Имонлилар ичида шундай миннатдорчилик ва камтарлик сийрак учрайди. Кўп вақт балоғатдан чиққан одамлар ҳаётларида улуғ нарса қилишларига орзу этадилар, амал қилишга эса қобилиятлари етмайди! Довуд тажрибасида ўрин топганидай, Илоҳий азалдан билиш уларга тушунча бериб, улар амал қилмоқчи бўлган иш, уларга тайинланмаганини кўрсатади. Балки бошқа одам борадиган йўлни улар фақат тайёрлашлари керакдир. Аммо Илоҳий буйруққа миннатдорлик билан буйcуниш ўрнига, кўплар, ўзларини тарк этилган ва керакмас ҳис қилиб, қўлларини туширадилар ва шундай фикр юритадилар: хоҳлаган ишни амалга ошириб бўлмаса, ҳеч нарса қилмаймиз. Бошқалар эса маъюсона саботлилик ила кучлари етмаган ишга тутинадилар, ўзларининг қурби етадиган ишни менсимай, қобилияти бўлмаган ишда беҳуда тиришадилар. Итоатсизлик намоён бўлгани сабабли муҳим бўлган иш тўсқинликка дуч келади ёки фойдасиз қолади.УOП 795.1

    Довуд Йўнатан билан иттифоқ тузганида, ўзини душманлардан хавфсиз қилганидан сўнг, Шоул хонадонига меҳр кўрсатишига қасам ичганди. Мамнунликда яшаган ҳолда, у ўз ваъдасини эслаб, бир куни савол берди: «Шоул хонадонидан балки ким қолгандир? Мен Йўнатан ҳаққи учун унга меҳрибончилик намоён қилардим”. Унга Йўнатан ўғли Мамфибоший тўғрисида айтдилар, у болалигидан чўлоқ эди. Изреъил увайдасида жанг пайтида, Шоул филистийликлар томонидан мағлуб бўлганида, гўдакнинг қаровчиси уни бекитаман, деб қўлидан тушириб юборибди ва болани майиб қилиб қўйибди. Ёш йигитни Довуд саройига чақириб олиб, унга дўстона муомала қилди. Йўнатан ўғлига Шоулнинг эгаллаб олган ҳамма мол-мулки қайтариб берилди; подшоҳнинг ҳурматли меҳмони сифатида, у ҳар кунги подшоҳнинг дастурҳонига таклиф қилинди. Довуд душманларидан роса эшитган Мамфибоший олдин Довудга ишонмай турди, лекин подшоҳнинг очиқ кўнгли ва сахийлиги йигит қалбини истило қилди. Мамфибоший, ўз отаси Йўнатан каби, Довудга қаттиқ боғланиб қолди, эндигида унинг бутун ҳаёти Худонинг Ўзи Исроилга танлаб берган подшоҳга тегишли эканини ўз отасидек ҳис қила бошлади.УOП 795.2

    Довуд подшоҳ бўлганидан кейин халойиқ узоқ вақт тинч яшаб лаззатланди. Атрофдаги қавмлар, Исроил давлатининг куч-қудратини ва мустаҳкамлигини кўра туриб очиқ адоватдан ўзларини тиймоққа мажбур бўлдилар, ва Довуд, ўз салтанатига тартиб-интизом ўрнатиб, ҳарбий ҳаракатлар- дан дам оларди. Кейинчалик пировардида у Исроил халқининг душмани — филистийликлар ва мўовийлар билан уруш бошлади ва уларнинг устидан ғалаба қозониб, уларни солиқ тўлайдиган қилди.УOП 796.1

    Яна бир вақт ўтди, ва Исроил салтанатига қарши атрофдаги халқлар жуда қудратли бирлашма уюштирдилар; ушбу иттифоқ Довуднинг урушлари ва буюк ғалабаларининг сабаби бўлиб, ўз навбатида унинг қудратини янада маҳкамлади. Унга қарши кўтарилиш учун, у ўз рақибларига ҳеч бир сабаб бергани йўқ. Довуднинг мустаҳкамланишини кўра олмай, улар рашкидан шуни қилдилар. Шу ҳодисаларга қуйидаги вазият йўл очди.УOП 796.2

    Қуддусга аммонийлик подшоҳи Наҳш ўлгани тўғрисида хабар етиб келди. Ўз вақтида, Довуд Шоулнинг ғазабидан қочиб юрганида, Наҳш Довудга меҳрибончилигини намоён қилганди. Оғир пайтида уни қувватлаганини эслаб, Довуд кўнгил айтиш учун Наҳш ўғли Аннонга элчилар юборди. «Ва Довуд деди: отаси менга кўрсатган эҳсонлари учун, Мен ҳам Наҳш ўғли Аннонга хайрихоҳлик қилай».УOП 796.3

    Аммо унинг яхши нияти нотўғри тушунилди. Аммоний- ликлар ҳақиқий Худодан нафратланардилар ва Исроилнинг ваҳший душманлари эдилар. Наҳшнинг Довудга нисбатан яхшилиги фақат Шоулга бўлган нафратига қарши ўрин топди. Шунинг учун Довуднинг ҳамдардлиги Аннон яқиндошлари томонидан тескари тушунилди. Улар ўз ҳўжайини Аннонга дедилар: «Наҳотки Довуд отангни ҳурматлаб, сенга юпатувчилар юборган бўлса? Шаҳарни қараб чиқиб, кейин уни вайрон қилиш учун Довуд ўз хизматкорларини сенинг ҳузурингга юбормайдимикин?” Ярим давр олдин, Ёбиш Галъеднинг яшовчилари, аммонийликлар томонидан забт этилганда ва тотувлик муносабатларини сўраганда, Наҳш уларга инсонсизлик шартнома қўйганди. Шунда у, Ёбиш аҳолисига маълум шартлар қўйиб, ҳар бир одамнинг ўнг кўзи ўйиб олинсин, деб талаб қилганди. Унга жавобан Исроил подшоси ёрдамга келиб, Наҳшнинг шафқатсиз ниятини бузган эди, қулликдан ва майиб бўлишдан халқни қутқарганди. Аммонийликлар шу ўтган ҳодисаларни яхши эслардилар. Уларнинг қалбида ҳалигача Исроилга нисбатан нафратли муомала тирик бўлиб, Довудга ҳамдардлик намоён қилиш учун интилиш берган ҳимматли руҳ билан, улар умуман таниш эмас эдилар. Шайтон, одамлар фикрини эгаллаганида, у рашк-ҳасад ва гумонни уйғотади, шунда энг яхши ниятлар ёлғон тушунилади. Ўз насиҳатчиларининг сўзига кирган Аннон, Довуднинг вакилларини айғоқчилар, деб қабул қилди, уларнинг масҳарасини чиқарди ва ҳақоратлади.УOП 796.4

    Довуд аммонийликларнинг ҳақиқий моҳиятини кўрсин учун, уларга ўз ёвуз юракларини тўла очишларига Худованд йўл қўйди. Илоҳий ирода шундан иборат эди-ки, Исроил ушбу зўравон мажусий халқи билан иттифоқдош муомалага киришмасин эди.УOП 797.1

    Қадимги вақтда, худди ҳозирги замондагидек, вакилларнинг вазифаси муқаддас саналарди. Оммавий халқаро кўрсатмалар асосида вакилга зўравонлик ва ҳақоратланишдан мудофаа назрланарди. Вакил ўз мамлака- тининг намоёндаси, ва ҳар қандай уни ҳақорат қилиш тегишли қасдни талаб қиларди. Ҳақоратли сўзлар албатта қасд олишга олиб келишини билган аммонийликлар урушга тайёрландилар. «Аммонийликлар Довудга нафратли бўлиб қолганларини кўрганларида, шунда Аннон бир минг кумуш ёмби йиғиб, ўзига аравалар ва отлиқ қўшинлар ёллаш учун Месопотамлик Сурияга ва бошқа мамлакатларга юборди...(Изоҳ; кумуш ёмби — юнонча талант; қадим замондаги ишлатиладиган пул бирлиги, бир ёмби 25 кг кумушнинг нархига тенг). Аммонийликлар шаҳарларидан йиғилиб, урушга чиқдилар» (1 Воқ. 19, 6,7).УOП 797.2

    Ҳақиқатан ушбу иттифоқ жуда қудратли бўлди. Евфрат ва Ўрта денгиз орасида яшовчи одамлар аммонийликлар билан сулҳ туздилар. Шимолий томондан ва шарқдан Канъон қуролланган душманлар ила айлантириб олинган эди, улар бирлашиб, Исроил подшоҳлигини қириб ташламоқчи бўлишди.УOП 798.1

    Исроил ерига рақиб ҳужум қилиб киришини яҳудийлар кутиб турмадилар. Исроиллик лашкари Юҳоб бошқармасида Иордандан ўтди ва аммонийлик пойтахтига яқинлашди. Лашкарбоши, аскарларини жанг майдонига олиб борар экан, уларни дадиллантиришга тиришарди. «Жасорат кўрсатинглар, халқимиз учун ва Парвардигоримиз шаҳари учун қаттиқ турайлик,— ва Худованд Унга маъқул бўлганини қилсин»,— деярди (1 Воқ. 19, 13). Душманнинг бирлашган кучлари биринчи жангдаёқ вайрон бўлди. Келаси йилда душманлар ғалаба қозонишга умидланиб, яна уруш бошладилар. Суриялик подшоҳ, ўз лашкарларини йиғиб, Исроилга тахдид қила бошлади. Урушнинг якунлашига кўп нарсалар қарам эканини тушунган Довуд, ўзи жангга раҳбарлик қилди, ва Худонинг ёрдамига муносиб, бутунлай душманни тор-мор қилди; Сурияликлар Лубондан бошлаб то Евфрат дарёсигача — урушни ютқазибгина кўймай, Исроилга солиқ тўлайдиган бўлиб қолдилар. Довуд муваффақиятли даражада аммонийликлар билан кураши, ниҳоят, уларнинг қўрғонлари қулади, ва бутун ер Исроил қўлига ўтди.УOП 798.2

    Яҳудий миллатининг ҳалок бўлишига тахдид қилган таҳлика, Илоҳий азалдан қарор қилишига муносиб, Исроил салтанати, ҳеч қачон кўрилмаган куч-қудратга етишиш учун, худди шу керакли восита бўлди. Ушбу атоқли халос бўлишнинг хотирасига Довуд ушбу қўшиқ билан Худовандни тараннум этиб, деди:УOП 798.3

    «Худованд барҳаётдир,
    Менинг қоямдир,
    Унга ҳамду санолар бўлсин!
    Нажоткор Худойим юкоалсин!
    Тангpим менинг ўчимни олади,
    Халқларни менга тобе қилади.
    Душманларимдан Ўзинг қутқарасан.,
    ғанимларимдан кўра мени юксалтирасан,
    зўравонлар панжасидан мени халос қиласан.
    Шул сабабдан, эй Худованд,
    Миллатлар ичра Сени мадҳ қиламан
    Исмингни тараннум этаман Сенинг.
    Сен подшоҳингга улуғ нажотлар ато қиларсан,
    Ўз танлаганинг — Довуд ва унинг зурриётига
    мангу иноятлар бахш этарсан».
    УOП 799.1

    (Заб. 17,47-51).

    Азалдан Бўлган халқнинг истиқоми ва халоскори бўлишига Довуднинг ҳамма саноларида шундай эътиқод аёндир. Исроилликлар онгида ҳам шу фикр муҳрланган:УOП 799.2

    «Аскарлари кўплиги билан подшоҳ қутулмас,
    Қуввати кўплиги учун жангчи зафар топмас.
    Oт жангчининг бошини омон сақлайолиши ёлғондир,
    Катта кучи билан ҳам уни қутқара билмас”.
    УOП 799.3

    (Заб. 32, 16,17)

    «Эй Хуойим ва Подшоҳим, Сен Ўшасан,
    Бани-Ёқубга Ўзинг нажотлар йўллағайсан.
    Сенинг қуватинг-ла ёвни сузиб юборармиз,
    Исми шарафинг-ла эзиб ташлармиз ғанимни.
    Мен ўз камонимга суянмайман
    Шамширим эса мени қутқармас.
    Душманларимиздан бизни Сен қутқарурсан,
    Биздан нафратланганларни шарманда қилурсан».
    УOП 799.4

    (Заб. 43, 5-8)

    «Баъзилар жанг аробалари билан мақтанар,
    Бошқалар оту отлиқ билан гердаяр.
    Бизлар эса Раббимиз номи билан,
    Худованд исми билан фахрланамиз”.
    УOП 800.1

    (Заб. 19,18)

    Энди Иброҳимга берилган ва Mycoгa такрорланган Илоҳий назр Исроил подшоҳлиги учун бажо келтирилди. «Миср водийсидан бошлаб улкан Фрот (Евфрат) дарёсига қадар бу ернинг ҳаммасини Мен сенинг авлодингта бераман» (Ибт. 15, 18). Исроил энг қудратли халққа айланди, атрофдаги барча қабилалар ундан қўрқардилар ва ҳурмат қилишарди. Довуднинг қўл остида бўлганларга у катта таъсир кўрсатарди. Салтанатини бошқаришида у ўз халқининг севги ва фидокорлигига етишди, фақат камдан-кам ҳокимлар шунга сазовор бўлишади. У Худони улуғлади, энди эса Парвар- дигори Олам уни олқишларди ва шарафларди.УOП 800.2

    Аммо фаровонликда доимо таҳлика бекинган. Энг юксак ғалабага етишдим деган пайтида, Довуд энг ката таҳликага йўлиқди ва энг камситадиган мағлубиятга дучор бўлди.УOП 800.3

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents