Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents
Улуғ Otajiap Ва Пайғамбарлар - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    73-Боб - Довуд Ҳаётининг Охирги Йиллари

    (Иккинчи Подшоҳлар Китобининг 24-6., Учинчи Подшоҳ-лар Китобининг 1-6., 1 Воқеалар Китобининг 21; 28; 29-бобларида асосланган)

    Абусаломнинг мағлубият бўлиши шу заҳоти мамлакатда тинчликни тикламади. Қўзғолонда жуда катта омма иштироқ этди. Ҳамма қавмларнинг ризолигини эшитмай, Довуд пойтахтга қайтиб, яна ўз зиммасига подшоҳлик ваколатини қабул қилишга журъат этмасди.УOП 836.1

    Абусаломнинг мағлубияти орқасида рўй берган оммавий саросима ичида, қавмлардан ҳеч бирси-да, дарҳол ва жиддий равишда Довуднинг подшоҳлик ваколатини тиклаш учун, ушбу ниятни намоён қилмади; ниҳоят, Яҳуда қавми подшоҳни қайтармоқчи бўлганида, бу қарор бошқа қавмлар- нинг рашкини чиқарди, мамлакатда гулғула кўтарилди. Лекин тезда ғулғула бостирилда ва Исроилда тинчлик ўрнатилди.УOП 836.2

    Довуднинг тарихи — энг таассурот қолдирадиган намуналаридан бири, бойлик, салтанат ва дунёвий шуҳрат жонга зарар келтирадиган ҳавфларнинг намуналаридан биридир. Айнан шуларга одамлар интиладилар. Ўхшаш синовда енгиб чиқадиган тажрибага камдан-кам одамлар эгадирлар. Довуд ҳаётининг эртанги йилларида, у чўпон бўлиб подаларини боқиб юрганида, у камтарликка, чидамли меҳнатга ва жониворлар тўғрисида ҳамдард ғамхўрликка ўрганди; тепаликлар орасида танҳоликда у табиат билан муомалага киришарди; мусиқий ва шоирлик истеъдодла-рининг ривожланиши, унинг фикрларини Ижодкорга йўналтирарди; чўлнинг қаҳрли ҳаёти жасурликни, ўзини тута билишни, сабр- тоқатни ва Худога ишончни талаб қиларди. Булар ҳаммаси Довудни исроиллик тахтига тайёрлаш мақсадда азалдан Худованд томонидан тайинланган эди. Қимматли тажрибаларда у Илоҳий севгини таниб билди ва уларга Хурсанд бўлар эди. Муқаддас Руҳ мукаммал даражада унинг билан эди. Шоулнинг тарихида инсоний донолигининг беҳудалигини аниқ кўрарди. Шунга қарамай дунёвий шaрафшон ва етишган муваф- фақиятлар Довуд табиатини ожизлантирди: у биргина марта эмас васвасачининг ўлжасига айланди.УOП 836.3

    Мажусий халқлар билан ўзаро муносабатлар уларнинг миллий одатларига қўшилишга хоҳиш уйғотди, ва Довуднинг вужудида дунёвий улуғворликка интилиш иззати-нафсоният алангаланди. Илоҳий Исроил, танланган миллат бўлиб улуғланиши лозим эди, лекин мағрурлик ва манманлик исроилликлар табиатида устун келганида, улар энди ушбу афзалликка кўникмас эдилар. Ҳаммадан кўпроқ улар бошқа ҳалқлар устидан юксалишга ғамхўрлик қилишарди. Ушбу ҳолат васваса чиқармай қолмади. Бошқа ерларни истило қилишга интилган Довуд, ўз лашкарини кўпайтирмоқчи бўлди ва белгилй ёшга етганларни у ҳарбий мажбуриятга даъват этишга қарор чиқарди. Шуни амалга ошириш учун аҳолининг сонини санаб чиқиш лозим эди. Бу хатти-ҳаракатга подшоҳни, унинг ифтихорлиги ва иззати-нафсонияти итарди, деса бўлар. Аҳолини санаб чиқиш шуни кўрсатиши лозим эди-ки, Довуднинг салтанати ундан олдинги подшоликнинг ҳолатидан нақадар кудратли ва гуллаб- яшнайдиган эканини. Натижада подшоҳнинг ва халқнинг манманлиги фақат кучайди. Муқаддас Ёзув дейди: «Шайтон Исроилга кўтарилди ва Довудни Исроил халқини санаб чиқишга қўзғатди» (1 Воқ. 21,1). Довуд салтанатида Исроилнинг яшнаши Илоҳий иноятлари туфайли анча ўсди ва ривожланди, подшоҳнинг қобилияти ва лашкарининг куч- қудрати иккинчи ўринда эди. Мамлакатнинг ҳарбий куч- қудрати юксалганида, атрофдаги халқларда нотўғри тасаввур этиш туғиларди, яъни Исроил азалдан Бўлганга кўпроқ ишонмай, ўз лашкарига таянишни устунроқ санайди деган.УOП 837.1

    Исроилликлар ўз миллий қудрати билан ифтихорланса- ларда, Довуднинг лашкарни кўпайтириш нияти лозим бўлган тушунчага етишмади. Кутиладиган ҳарбий мажбурият кўп норозилик туғдирди. Ушбу ишни олдин руҳонийлар бажаришарди. Норозилик исёнкор руҳ туғдирмасин учун, ҳарбий бошлиқлар жалб қилинди.УOП 837.2

    Амалга ошириладиган тадбирнинг мақсади теократия низомларига негизида зиддиятли эди. Ҳатто шахсий нуқтаи назарига эга бўлмаган Юҳоб эътироз билдириб, деди: «Худованд Ўз халқини ҳозир бўлганга нисбатан юз марта кўпайтирсин. Ҳазратим, менинг подшоҳим, улар ҳаммаси ҳазратимнинг қуллари эмасми? Ушбу тадбирни не учун талаб қилмоқда менинг эгам? Исроилга айб бўлиб қолиш учунми? Аммо подшоҳнинг сўзи Юҳобни енгди; Юҳоб йўлга чиқди, бутун Исроилни кезиб чиқди ва Қуддусга келди». Аҳолининг сони ҳисоб-китоб қилиниб, ҳали якунламаган эди, Довуд қилган хатосини англади. Ўзини таъна қилиб: «Мен шуни қилганим билан жуда гуноҳкор бўлдим,— деди у,— эндигина, ё Парвардигор, қулингнинг айбини кечиргин, зеро мен жуда ақлсиз иш юритдим”.УOП 838.1

    Эртагиси кун эрталаб пайғамбар орқали Довудга хабар келди: «Худованд шундай дейди: ўзинг танлагин: ёки уч йил қаҳатчилик; ёки уч ой сен рақибинг томонидан таъқиб қилинасан ва душманларинг шамшири сенга етиб келади; ёки уч кун — Худованднинг қиличи ва ер юзида бало-қазо, ва Худованднинг Фариштаси бутун чегараларида нобуд қилувчи. Демак, қараб чиққин ва менга каломи ила Юборганга қандай жавоб берай”.УOП 838.2

    Подшоҳ деди: «Менга жуда оғир бўлди; аммо яхшиси Худованд қўлига тушай, зеро Унинг меҳрибонлиги жуда катта, фақат инсон қўлига тушмасам бўлди».УOП 838.3

    Ер ўлатга йўлиқди, ундан Исроилда етмиш минг мағлуб бўлиб ўлди. Ушбу фалокат ҳали пойтахтга етиб бормаган эди, мана «Довуд ўз кўзини кўтарса, ер билан осмон оралигида турган Худованднинг Фариштасини кўрди, қўлидаги қиличи Қуддус устига қаратилган эди; ва Довуд юз тубан тушди, оқсоқоллар ҳам йиртилган кийимларида юз тубан қуладилар”. Подшоҳ Исроилга раҳм қилишини Худовандга ёлворди: «Мен халқ сонини билишга буйруқ бермадимми? Мен гуноҳ қилдим, мен ёмон иш қилдим; бу қўйлар эса нимада айбдор? Ё Худойи Худовандо! Сенинг қўлинг менинг устимда, отамнинг хонадони устида бўлақолсин, аммо халқда эмас, токи у нобуд бўлмасин».УOП 838.4

    Ҳисоблаш халқнинг норозилигини чиқарди, аммо одамлар Довуд билан бир ҳислатлар билан раҳбарланарди. Абусаломнинг гуноҳи орқали Худованд Довудни жазола- гандай, ҳозир Довуднинг хатоси орқали У Исроилнинг гуно- ҳини жазолади.УOП 839.1

    Фаришта-харобчи ўз даҳшатли ишини Қуддус дарвозаси олдида тўхтатди. У Мориа тоғигача етди, «Ябусийлик Ўрна хирмони устида тўхтади». Пайғамбарнинг кўрсатмасига муносиб Довуд тоққа йўналди, ва Худовандга қурбонгоҳ қуриб, «куйдиришлар ва тинчлик қурбонини келтирди. Худовандни даъват этди, ва Худованд уни эшитиб, куйдириш қурбонгоҳига осмондан олов туширди». «Худованднинг мамлакатга меҳри келди, ва Исроилнинг мағлубияти тўхтади”.УOП 839.2

    Қурбонгоҳ қурилган жой шу пайтдан табаррук саналарди ва Ўрна уни Довудга инъом сифатида таклиф этди, аммо Довуд таклифни қабул қилмади. «Мен сендан у ерни ҳақиқий баҳосига сотиб олмоқчиман,— деди у,— зеро сенинг мулкингни мен Худовандга келтирмайман... Ва Довуд қурбонгоҳ қурилган жойни Ўрнадан сотиб олди ва унга ер баҳосини, тахминан 9 кило олтиндан берди”. Ушбу ёдгорлик жойида, Иброҳим пайғамбар ўз ўғлини қурбон келтириш учун қурбонгоҳ тиклаган эди, энди мана нақадар улуғ халос бўлиш билан муқаддасланди, кейинчалик худди шу жойни Сулаймон маъбад қуриш учун танлади.УOП 839.3

    Довуд ҳаётининг охирги йилларида яна бир қора булут бошининг устига тушди. У етмиш ёшга тўлди. Ёшлигида кўрган етишмовчилик ва ташвишлар, кўпсонли урушлар, охирги йилларда бошидан кечирган ғамхўрлик ва қайғулар соғлигига салбий таъсир кўрсатди. Онги олдингидек равшан ва ўткир қолаверар экан, вақт ўзиникини оларди. У танҳоликни истайдиган бўлди, ва подшоҳлигининг хавотирли ўтмиши секин-секин ўткирлигини йўқотди. Аммо яна тахтга эга бўлиш учун кураш бошланди. Довуднинг оталик мурувватининг самараси қайтадан намоён бўлди. Подшоҳ бўлишини хоҳлаган ушбу Адўниё бўлди. У «жуда гўзал», аммо қатьиятсиз ва ёшлигидан енгилтак эди. Отаси уни ҳеч қачон ҳеч бир нарсада чекламасди. «Ота... ҳеч қачон: нима учун шуни қиляпсан? — деган савол билан уни сиқмаган» (3 Под. 1,6). Худованд Сулаймонга подшоҳ бўлишга тайинлади, аммо Адўниё Худованд ҳокимлигига қарши чиқди. Табиий истеъдодлари билан ва диний ҳисларининг кучи билан Сулаймон ўз катта акасини ўтиб, подшоҳлик тахтига кўпроқ даражада муносиб эди. Худонинг аниқберилган кўрсатмасига қарамай, Адўниё тахтни эгаллашга интилар экан, албатта, ҳамдардларсиз қолмади. Кўпгина жиноятлар билан ўзини доғлаган Юҳоб, Сулаймонга қарши тузилган фитнага қўшилди, руҳоний Абуатар ҳам шундай ҳаракат кўрсатди.УOП 839.4

    Қўзғолон тўла тайёрланганидан кейин, суиқасдчилар, Адўниёни подшоҳ деб эълон этиш мақсадида, шаҳар геварагида катта байрамда учрашдилар, аммо уларнинг режалари бузилди, чунки байрамда Довудга содиқ бўлган бир неча киши бор эди. Энг олдин уларнинг ичида руҳоний Садўқ, Натан пайғамбар ва Сулаймоннинг онаси Беършева бор эдилар. Улар ҳаммасини подшоҳга баён этиб бердилар, Илоҳий азалдан тайинлашига муносиб, отасидан кейин Сулаймон подшоҳ бўлиши лозимлигини Довудга эслатдилар. Довуд дарҳол тахтини Сулаймонга узатди, Сулаймон муқаддас ёғ ила мойланди ва подшоҳ деб эълон қилинди. Фитна руёбга чиқмади. Уни бошламоқчи бўлганлар муносиб жазо олдилар. Абуатар ўз диний лавозимига биноан, ва олдинларда Довудга фидокорона хизмат қилгани учун, раҳмга сазовор бўлди, аммо олий руҳонийлик вазиятини йўқотди, унинг ўрнини Садўқ босди. Шу пайт Юҳоб ва Адўниё аяб қолдирилдилар, Довуднинг ўлимидан кейин эса улар ўз жинояти учун жазо олдилар. Адўниё устидан ҳукм чиқарилганида тўрт марталик жазо амалга ошди — Довуднинг қилган гуноҳидан Худованд шунчалик нафратланарди, ва тўртинчи жазо шунга гувоҳ бўлди.УOП 840.1

    Салтанатининг энг бошидан Довуд Худовандга маъбад қуришни жуда орзу қиларди. Орзуси амал қилинишига буюрмаган бўлсада, аммо уни юзага чиқариш учун у кўп ва чин кўнгилдан ҳаракат қилди. У серобликда энг қиммат материалларни тайёрлади: олтин, кумуш, мармарит ва бошқа тошлардан ва кўпгина қимматли ёғочдан. Йиғган ҳазиналарни ворисга тайинлаб бериш кутиларди, чунки Илоҳий ҳозирлигининг рамзи — аҳд Сандиғи учун маъбадни бошқа қўллар қуришарди.УOП 840.2

    Ўлими яқинлашаётганини сезаётган подшоҳ, Исроилнинг ҳамма тарафидан вакилларни ва амирларни ўз ҳузурига чақирттирди, токи уларга ушбу меросни топшириш мақсадда. Керакли ишларни бажариш учун у ўлмас бурун, қурилишга кўмаклашишларига уларнинг сўзини олиб, керакли фармойишлар беришини орзу қиларди. Подшоҳнинг оғир касаллигини билган яқиндошлари, у охирги иродасини айтишга кучи етмас, деб ўйладилар, аммо юқоридан тушган Куч уни қувватлади, ва у, унга муносиб бўлган куч-қудрат билан, ўз халқига охирги марта мурожаат қилди. У Маъбадни қуриш орзуси тўғрисида, ушбу ишни Сулаймонга топширишга Илоҳий буйруқ олгани тўғрисида батафсил баён этди. Худованд ишонтириб деди: «Агар сенинг ўғлинг Сулаймон Менинг фармонларимни бажаришда бугунги кунгача турганидай қаттиқ турса, у Менга уй ва Менинг ҳовлиларимни қуради, чунки Мен уни Ўзимга ўғил қилиб танладим, ва Мен унга ота бўламан, салтанатини эса абадулабад тасдиқлайман”. Энди эса,— деди Довуд,— мен бутун Исроил, Худованд маҳфийлининг кўз ўнгида ва бизнинг Парвардигоримиз қулоғига дейман: ушбу яхши ерга эга бўлиш учун ва уни ўзингиздан кейин болаларингизга мерос қилиб то абад қолдиришингиз учун, Парвардигорингизнинг, сизнинг Худовандингизнинг ҳамма амрларига риоя қилиб, уларни маҳкам тутинглар» (1 Воқ. 28, 6—8).УOП 841.1

    Худодан узоқлашганнинг ҳаёт йўли нақадар оғир ва қийин эканини Довуд шахсий тажрибасида билди. Қонун бузувчи маҳкумликка йўлиқишини у бутун жони билан сезди. Ўз қонунсизлигининг самарасини у йиғиб олди, ва унинг кўнгли Исроил халқининг доҳийлари учун хавотирланарди: улар Худога содиқ қолишармикин? Сулаймон Илоҳий Қонунга бўйсунармикин: отасининг обрўсига зарар келтирган, унинг ҳаётини айнатган, Худонинг исмини бадном қилган гуноҳлардан қўрқармикин? Довуд биларди: Сулаймон ўзининг баланд мавқеида васвасаларга мувоффа- қиятли даражада қарши тура олиши учун, унга камтарлик керак, тебранмайдиган Худога ишонч ва ўз хатти-ҳара- катларига нисбатан чексиз ҳушёр эътибор бериш, чунки баланд мавқега эришган инсонлар шайтоннинг алоҳида эътиборига сазовор бўлиб, унинг ҳийлагар режалари орқали ҳужум қилинадилар. Ўз ўғлига, тахтга ворис бўлиб тан олинган Сулаймонга мурожаат қилиб, Довуд деди: «Сен эса, Сулаймон, менинг ўғлим, отангнинг Парвардигорини билгин, ва Унга бутун қалбинг ила, бутун жонинг ила хизмат қилгин, зеро Худованд ҳамма қалбларни синайди, ва фикр юришини ҳам билади. Агарда Уни қидирсанг — топасан; Уни қолдирсанг — у сени то абад қолдирур. Муқаддас макони учун уй қуришни Худованд сенга ишонтирган экан, қатъий бўлгин ва қилгин».УOП 841.2

    Маъбаднинг қурилиши тўғрисида Довуд Сулаймонга батафсил кўрсатмалар берди, шунингдек ўғлига маъбаднинг ҳар бир қисмига нусхаларини топширди, ва диний хизматда керак бўлган ҳамма буюмларнинг нусхаларини берди — булар ҳаммасини Илоҳий Руҳ унга очганди. Сулаймон ҳали ёш эди, Илоҳий халққа раҳбарлик қилишда ва маъбадни қуришда унинг зиммасига юкланган буюк масъулиятдан у қўрқарди. Довуд ўз ўғлига: «Саботли ва мардонавор бўлгин, ва ишни бошлагин, қўрқма ва ваҳимага тушма, зеро Худованд, менинг Худойим, сенинг биландир; У сендан чекинмайди ва сени қолдирмайди”,— деди.УOП 842.1

    Яна Довуд мажлисга мурожаат қилди: «Худо ягона менинг ўғлим Сулаймонни танлади, лекин у ҳали ёш ва кучи камрокдир, қиладиган иш эса буюкдир; чунки қури- ладиган бино инсон учун эмас, Худованди Шариф учундир». Ва давом этиб деди: «Бутун кучим ила мен Парвардигорим уйи учун тайёрладим...” — ва Довуд йиғган қимматликларни айтиб чиқди. Бундан ташқари у деди: «яна, Парвардигорим уйига севги-муҳаббатим бўлгани туфайли, менда олтин ва кумушдан бўлган ўз хазинамдан, мен Тангрим уйи учун тайинлаб беряпман, муқаддас уйга йиғганимдан ташқари: «Ўфирдан келган олтиндан уч минг талант, ва деворларни қурғанда безатиш учун етти минг талант тоза кумушдан» (Изоҳ: талант 25 кг тенг). «Балки бугун Худованд учун қурбон келтиришга кимдадир ҳам хоҳиш пайдо бўлар?» — йиғил- ганларга у мурожаат қилди.УOП 842.2

    Довуднинг саволига дарҳол жавоб келди: «Ва Исроил қавмларининг бошлиқлари, оила бошлари, мингбоши ва юзбошилар, подшоҳнинг хонадонлари устидан қўйилган бошлиқлар эҳсон қила бошладилар. Илоҳий маъбадни қуриш учун беш минг талант бердилар... ва мисдан — ўн саккиз минг талант, темирдан — юз минг талант. Кимда қимматбаҳо тошлар топилган бўлса, уларни ҳам Худованд уйининг хазинасига топширдилар... Ва бутун халқ ушбу саҳийликка қувонарди, чунки ҳамма чин кўнгилдан Худовандга эҳсон келтирарди; подшоҳ Довуд-да жуда хурсанд эди”.УOП 843.1

    «Ва Довуд бутун халқ олдида Худовандни олқишлаб Унга дуо қилди, ва Довуд деди: «Ё Худованд, отамиз Исроилнинг Тангриси! Сенинг номингга олқишлар бўлсин, ҳозирдан бошлаб то мангуликка қадар!.. Сенинг, ё Худовандо салтанатинг, ва Сен Аъзам Эга бўлиб, ҳаммадан буюксан. Бойлик ва шон-шуҳрат Сендандир, ва Сен ҳамма нарсанинг Эгасисан; Сенинг қўлингда куч ва қудрат; юксалтириш ва мустаҳкамлаш Сенинг иқтидорингдадир. Ва бугунги кунда, бизнинг Парвардигоримиз, Сени олқишлаймиз ва Сенинг улуғвор исмингга ҳамд-сано айтамиз. Зеро, шунчалик эҳсонлар келтиришга имкониятимиз бўлишига мен ва менинг халқим ким бўлибмиз? Аммо ҳамма нарса Сендан, ва Сендан олганни биз фақат Сенга қайтардик; чунки биз, бизларнинг оталаримиз каби, Сенинг олдингда фақат ғарибу мусофир- лармиз; ер юзида ўтаётган бизнинг кунларимиз кўланкадай ва мустаҳкам бўлган ҳеч бир нарса йўқдир. Ё Худовандо, бизнинг Тангpимиз! Сенинг муқаддас исмингга бағишлаб, Сенга маъбад қуришга олиб келган ушбу кўпликни, у Сенинг қўлингдан чиққан ва ҳаммаси Сенга. Биламан, ё Парвар- дигорим, Сен юракни синайсан ва пок кўнгилни севасан; мен чин қалбимдан ушбу ҳаммасини эҳсон килдим, ва бугун шунга шоҳидман-ки, ушбу ерга келган Сенинг халқинг ҳам, қувонч ила Сенга қурбон келтирганига. Ё Худовандо, Иброҳим, Исҳоқ ва Исроил оталаримизнинг Тангриси! Ушбуни мангу сақлагин, ушбу халқингнинг юрак анди- шаларини, ва уларнинг қалбларини Ўзингга йўналтиргин. Менинг ўғлим Сулаймонга эса адолатли юрак бергил, токи у Сенинг амрларингга, Сенинг ваҳийларингга ва Сенинг фармонларингга амал қилиб, ушбу ҳаммасини бажо кел- тирсин, ва мен тайёргарлик кўрсатган бино учун, ушбу бинони қурсин”. Ва Довуд бутун мажлисга: «Худовандни, бизнинг Тангpимизни олқишланглар”,—деди. Ва бутун маҳфил Худовандни, оталарининг Парвардигорини олқишлади, ва ерга тушиб, Худовандга ва подшоҳга сажда қилди».УOП 843.2

    Маъбадни қуриш ва уни безатиш учун Довуд катта ғамхўрлик кўрсатиб қимматли материаллар йиғди. Унинг ичида ижро этилиши учун у ажойиб санолар ёзиб тайёрлади. Унинг юраги хурсанд эди: сулолабошлари ва Исроил амирлари унинг даъватига қалбларини очдилар, ва уларни кутаётган муҳим ишга ўзларини бағишладилар. Энди улар яна каттароқ эҳсонларни келтиришга тайёр бўлдилар. Эга бўлган ерларидан олган неъматлари шарофати билан, Илоҳий ҳазинасига янги эҳсонлар келтириларди. Илоҳий маъбадни қуриш учун жуда кўп нарса керак эди, ва Довуд кучсизлигини тушунарди. Энди эса подшоҳлигида бўлган олижаноб эрларнинг самимий фидокорлиги унинг жонини қувонтирарди: улар Довуднинг мурожаатига муносиб шу заҳоти жавоб бердилар ва ўз инъомларини Худога келтириб, ушбу ишга ўзларини бағишладилар. Аммо инсон қалбига фақат Худо ҳокимдир. Шунинг учун инсонни эмас, Худони шарафлаш керак. У одамларни ернинг неъматларига сазовор қилади, ва Унинг Руҳи маъбадни қуриш учун қиммат эҳсонларни келтиришга ундайди. Бутун мавжудот Худога тегишли. Агар Унинг севгиси одамлар қалбига таъсир қилмаганида, подшоҳнинг куч-ҳаракатлари фойдасиз бўларди, ва маъбад ҳеч қачон қурилмасди.УOП 844.1

    Илоҳий саҳийлигидан олган ҳамма нарса Худодан чиқади. Одамларга Худодан юборилган ернинг нодир ва ажойиб инъомлари, уларни синаш учундир — Худога бўлган уларнинг севгисининг чуқурлигини ва Унинг раҳм- шафқатини тўла тушунишларини ўлчаш учундир. Ва шу бойликларни — моддий ва маънавий — Исонинг оёғи олдига келтириш керак, токи келтирувчи Довуд билан биргаликда: «Сендан ҳаммаси, ва Сенинг қўлингдан олганимизни, Сенга қайтардик»,— дея олсинлар.УOП 844.2

    Довуд ўлими яқинлашганини сезарди, унинг қалби эса олдингидай Сулаймон ва Исроил салтанати тўғрисида ғамхўрликка тўла эди; Илоҳий иноятларга сазовор бўлиш катта даражада подшоҳнинг садоқатлигига боғлик эди. Ва Довуд ўғли Сулаймонга насиҳат қилиб деди: мана, мен ушбу ердан йўлга чиққани турибман, сен эса собит ва мардонавор бўлгин. Худойи Худовандингнинг аҳдини сақлагин, Унинг амрларига, Унинг фармонларига риоя қилиб, У тайинлаган йўллар билан юргин... токи сенга ҳамма нарсада донишманд бўлиш учун; токи Худованд менинг тўғримда айтган сўзини бажарсин учун. У айтган эди: агар сенинг ўғилларинг Менинг олдимда, бутун қалби билан, бутун жони билан юришлари учун ўз юрар йўлларини кузатсалар, Исроил тахтида сендан чиқадиган эр тамом бўлмайди» (3 Под. 2, 1—4).УOП 845.1

    Довуднинг охирги айтган сўзлари — улар, умид саноси, ўлмас имоннинг ва энг буюк асоснинг саносидир:УOП 845.2

    «Ишай ўғлининг...
    баланд қўйилган эрнинг,
    Ёқуб Худоси танлаганининг
    ва Исроилнинг ширин қўшиқчиси,
    Довуд подшоҳнинг Забур хониши:
    Худованднинг Руҳи менда гапирмоқда...
    Одамлар устидан эга бўлган,
    Илоҳий қўрқувда эга бўлганида адолатлидир.
    Ва тонг бағридан, қуёш чиққанда
    булутсиз осмондан
    ёмғир тушганда, ердан майса ўсиб чиққандай.
    менинг уйим Худога шундай эмасми?
    Зеро У менинг билан мустаҳкам ва ўтмас
    абадий амрни тиклади. Худди шундай менинг нажотим
    ва менинг бутун ҳоҳишларим
    УOП 845.3

    Ундан эмасми?” (2 Под. 23, 1-5).

    Довуд тубанликка тушди, аммо унинг тавба қилиши ҳам юксак даражада бўлди, унинг севгиси алангали эди, эътиқоди эса — кучли. У кўп севишининг сабаби ила, унинг кўп гуноҳлари кечирилди (Лк. 7, 48).УOП 846.1

    Довуднинг бошдан кечирганлари ҳар турли даражада унинг саноларида аксланган. Айбдор виждонининг азобларидан, ўзини ҳукм қилишдан бошлаб, то юксалган эътиқоди ва Худо билан жуда яқин бўлган мулоқотигача жуда яхши ифодаланган. Унинг ҳаёти шуни баён этади-ки, гуноҳ фақат шарманда қилишини ва уятда қолдиришни, аммо Худонинг севгиси ва Унинг раҳм-шафқати чексиз эканини, имон тавба қилаётган жонга ўғиллик ҳуқуқини, Худонинг ўғли бўлиш ҳуқуқни беришини. Илоҳий Каломидаги ҳамма гувоҳномалари ичида Довуднинг ҳаёт тарихи, Илоҳий садоқатининг, ҳаққонийлиги ва амрларининг раҳм- шафқатининг энг кучли исботларидан биридир.УOП 846.2

    «Инсон «кўланкадай қочади, ва тўхтамайди», бизнинг Худойимизнинг Каломи эса абадулабаддир”. «Лек Худованд- нинг инояти абадийдир, илалабад Ундан қўрққанларга ёрдир, уларнинг ўғилларига ҳам садоқати ёрдир. Худованд буюрган аҳдга вафо қилган, амрларини эслаб бажарган барчага ҳам Унинг садоқати ёрдир» (Айюб 14,2; Иш. 40,8; Заб. 102,17.18).УOП 846.3

    «Худо қилаётган ҳар нарсанинг борлиғи абадулабаддир» (Воиз 3, 14). Довудга ва унинг хонадонига ажойиб назрлар аталди, улар мангуликка қадар чўзилади ва ўз мукаммал даражада амал бўлишларини Исо Масиҳда топади. Худованд деди: «Мен... қулим Довудга қасамёд қилганман... Қўлим абадий унга ёр бўлур, Ўзим унга куч-қувват бераман... Ўз садоқатим ва иноятим унга ёр бўлар, Менинг номим билан у ғалаба қучар. Унинг сўл қўлини денгиз узра, ўнг қўлини эса наҳрлар узра қўяман. У Мени чақириб дейди-ким: «Сен менинг Отамсан, Худойим, Нажот топадиган қоясан. Мен уни-тўнғич ўғлим деб, дунё подшоҳларидан юқори қўяман, у учун иноятимни абадий сақлайман, у билан аҳдим собит бўлгай» (Заб. 88, 4.22, 25—29).УOП 846.4

    «Унинг зурриётига мангу умр бериб,
    Тахтини кўкнинг кунларидай давом эттираман»
    УOП 847.1

    (Заб. 88, 30).

    «У элнинг фақирларини ҳимоя қилсин,
    Ғариб-ғураболарни халос этсин,
    Золимни эса эзиб ташласин!
    Қуёш балқиб, ой чиқиб тургунча,
    Барча насллар Сендан қўрқарлар...
    Ўти ўрилган майсазорга тушувчи ёмғир каби,
    Тупроқни суғорадиган кўк томчилари сингари
    Шоҳ диёрга баракат келтиргай.
    У ҳукм сурган айёмда солиҳ яшнагай,
    Ой йўқ бўлгунча тинчлик-осойиш бўлгай”.
    «Шоҳимиз номи мангуликка туражак,
    Қуёш тургунча донғи ошажак.
    Барча халклар У орқали барака топажак,
    Ҳамма эллар Уни муборакбод этажаклар»
    УOП 847.2

    (Заб. 71,-4-8.17).

    «Зеро чақалоқ бизга туғилди; Ўғил бизга берилди; эгалик Унинг елкасида, ва Унга исм берурлар: Ажойиб, Масла- ҳатчи, мустаҳкам Худо, мангуликнинг Отаси, дунёнинг Амири». «У улуғ бўлгай, Худойи Таолонинг Ўғли деб ном олгай. Худойи Таоло унга отаси Довуднинг тахтини бергай, У Ёқуб хонадони узра абадий подшоҳлик қилур ва бу пoдшoҳликнинг чеки бўлмагай» (Иш. 9,6; Лк 1,32.33).УOП 847.3

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents