Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents
Улуғ Otajiap Ва Пайғамбарлар - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    15-Боб - Исҳоқнинг Уйланиши

    (Ибтидо Китобининг 24-бобида асосланган)

    ИбрОҲим пайғамбар қариди ва тезда ўлимни кутарди, лекин аталган назрни бажо келтириш учун у ўз зурриётининг манфаатига муносиб бўлган бир ишни охиригача етказиши керак эди. Ато этилган Илоҳий такдир бўйича Исҳоқ отаси ўрнига Илоҳий Қонуннинг сақлайдигани ва танланган халқнинг отаси бўлиши тайинланган эди. Лекин у ҳалигача уйланмаган эди. Канъон халқи бутпараст бўлгани сабаби Худованд улар билан аралашишни Ўз халқига ман этди; У билардики; мажусийлар билан никоҳ тузиш тушкунликка олиб боришини. Теваракдаги бузуқликни кўриб, отамиз ўз ўғли учун хавотирланарди. Ўзгармайдиган Иброҳимнинг имони ва Худонинг иродасига бўйсуниши, Исҳоқнинг табиатига таъсир қилди. Унинг хулқи кўнадиган, юраги сезгир, севадиган эди. Aгap у Худодан қўрқмайдиган хотинга уйланганида, у табиатига муносиб оилада тинчлик бўлсин учун балки ўз имонининг асосларини қурбон келтирарди. Иброҳим учун ўғлига хотин танлаш жуда ҳам муҳим иш бўлиб турарди. Ўғли уйланганидан кейин, оилавий ҳаётида хотини йўлдан оздирмасин, деб у жуда парво қиларди.УOП 172.1

    Қадимги замонда никоҳ тузиш ота-онанинг зиммасига юкланарди, ва шундай одат Худонинг халқига мос келарди. Севмаган қизга уйланишга, севмаган йигитга эрга тегишга ҳеч ким зўрламаган, лекин ҳаётдошини танлаганда ёшлар насиҳат олиш учун художўй ота-онага мурожаат қилганлар. Aгap биронтаси ўзлигини намоён қилганида, ота-она учун виждонсизлик, ҳатто жиноят деб саналган.УOП 172.2

    Исҳоқ отасининг донолигига ва севгисига таяниб, бу ишни унинг қўлига топширишга хурсанд эди, чунки ишонардики — Худованд Ўзи унга муносиб бўлганини танлаб беради. Отамизнинг фикрлари Месопотамияда истиқомат топган Иброҳим отаси томонидан бўлган туғишганларга йўналди. Бутпарастликдан бутунлай озод бўлмасалар ҳам, улар ягона Худованд тўғрисида ҳақиқий билимни сақлаб яшарднлар ва Унга хизмат қилардилар. Исҳоқга Канъонни қолдириб у мамлакатга боришга ҳожати бўлмай, балки уларнинг ичида шундай келин топиларки, ўз ўй-жойини қолдириб, Исҳоқ билан биргаликда Муқаддас Худога муқаддас хизматга кўнадигани топилар? Бу муҳим вазифани Иброҳим ўзининг таниқли қулига топширди, чунки хизматкори диёнатли, тажрибакор ва соғломфикрли одам бўлиб, кўп йиллар давомида тўғри ва садоқатли унга хизмат қиларди. У хизматкорига Худованд олдида тантанали қасам ичиб ваъда беришини мажбур қилди: «Еру осмонни яратган Худованд ҳақи сенга қасам ичираман: мен канъонийларнинг орасида яшасам-да канъоний қизларидан ўғлимга хотин олма. Сен ўзимнинг ватанимга бориб, қавм-қариндошларимдан ўғлим Исҳоққа хотин олгин» — деди. Яна қўшиб; келин Месопота- мияда яшаган Наҳўр уйидан бўлсин, деди. Шунингдек Исҳоқни ўзи билан олишга рухсат бермади. Aгap ўз отасининг уйини қолдиришга кўнадиган қиз топилмаса, хизматкор қасамдан озод бўларди. Шу қийин ва нозик ишда Иброҳим хизматкорини қувватлади, Худованд унинг вазифаси муваф- фақиятли бажарилишида ёрдам беради, деб уни ишонтирди: «Мени отам уйидан, қавмим еридан олган, осмонни яратган Худованднинг Ўзи... сенинг олдингга фариштасини юборади ва сен ўғлимга ўша ердан хотин топасан!”УOП 172.3

    Вақт чўзмасдан хизматкор йўлга чиқишга тайёрлана бошлади. Ўз одамлари учун ва қайтишда келин ва унинг одамлари учун хўжайинининг туяларидан ўнтасини олди, келинга ва унинг дугоналарига ҳар хил қимматбаҳо буюмлардан совғалар тайёрлади. Ниҳоят, узоқ вақтли саёҳатга уйдан чиқиб, Дамашқ шаҳри томонига йўл олди. Унга етганидан кейин Шарқнинг буюк дарёси билан чегара бўлган унумдор текисликларга томон саёҳатини давом этди. Наҳўр яшаган Ҳорўн шаҳрига етиб келгач, у шаҳарга кирмасдан деворлари орқасида, қудуқ ёнида тўхтади. Оқшом пайтида аёллар сув тортиш учун ушбу қудуққа чиқишарди. Қатьий соат етиб келди ва унинг тажрибаси хўжайинининг бахт- саодати ва фаровонлигига боғлиқ бўлиб, кейинги авлодларнинг келажагида ҳам аксланарди. Бегона одамлар ичида қандай қилиб у оқилона қарор қабул қила олар экан? «Худованд сенинг олдингга Фариштасини юборади», деган Иброҳимнинг сўзлари хотирасига келди, у чин кўнгилдан ибодатида Худодан ёрдам сўради. Хўжайинининг уйида у ҳурмат-иззатли муомалага, меҳмондўстликка ўрганган, Худо танлаган қиз ҳам хушмуомали бўлишини илтимос қилди.УOП 173.1

    Ибодати тамом бўлиши заҳоти, у жавоб олди. Қудуқ атрофида йиғилган аёллар ичида биттаси назокати билан унинг эътиборини ўзига жалб қилди. Қиз қудуқ олдидан кетиши биланоқ, у яқинлашиб, қўзасидан сув ичгани сўради. Қизча: «Ичинг, жанобим», — дедию,дарҳол кўзасини елкасидан тушириб, ўз қўли билан унга ичирди. Унга ичириб бўлгач: «Мен сизнинг туяларингизга ҳам сув тортаман, тўйгунча ичсин”, — дедида, тез кўзасида қолган сувни охурга бўшатди. Яна қудуқ томон чопиб бориб, сув тортди ва кишининг ҳамма туяларини ҳам суғорди. Одатдагича амир қизлари ота-онасига тегишли молни ўзлари суғорардилар. Хизматкор киши, Худо йўлимни ўнгладими, деб билмоқчи бўлиб, диққат билан қизга қараганича жим турар эди. Кутган белги унга берилди. Бу қизнинг ранги-рафтори жуда чиройли, ва унинг хизмат қилишга хушфеъл тайёргарлиги меҳрибон юракли ва бақувват, тирик табиатли эканини гувоҳларди. Ушбу пайтгача Илоҳий қўл хизматкорни йўллади. «Туяларини суғориб бўлгандан сўнг, хизматкор қизнинг бурнига тақиш учун бир мисқолча (яъни тахм. 5,5 гр.) келадиган олтин сирға ва қўлларига тақиш учун чорак қадоқча (яъни тах. 120 гр.) келадиган иккита олтин билагузукни совға қилди ва ота- онасини суриштирди. У Иброҳим жияни Батуилнинг қизи эканини билгач, «тиз чўкиб, Худовандга сажда қилдида: «Ўзининг инояту садоқатини хўжайинимдан аямаган Иброҳимнинг Тангриси — Худовандга ҳамду санолар бўлсин! Йўлда кетаётганимда, Худованд мени то хўжайинимнинг уруғлари олдигача бошлаб келди», — деди.УOП 174.1

    — Иброҳимнинг хизматкори қиздан: «Отангнинг уйида тунашимиз учун жой борми? — деб сўради», ва миннатдор- чилик билдириб ўзини Иброҳим хонадонига тегишли эканини баён этди. Қиз эса уйига югуриб бориб, бу гаплардан онасини хабардор қилди. Қизнинг акаси Лобон дарҳол ташқарида турган кишини қаршилагани чашма томон чопди.УOП 175.1

    Илъазар, хизматкорнинг исми шундай эди, олган топшириғи тўғрисида, ўз ибодати ва ҳамма бўлиб ўтган воқеалар тўғрисида баён этиб бўлмагунча, бир ушоқ ҳам оғзига олмади. Кейин у деди: «Энди сизлар хўжайинимга илтифоту садоқат кўрсатишга тайёр бўлсангизлар, менга айтинглар, йўқ бўлса. уни ҳам айтинглар, токи мен шу ёки бу йўлга бурилмай”. Лобон ва Батуил жавоб беришиб, «Бу Худованднинг иши. Сенга яхши-ёмон бирон жавоб бериш бизнинг ишимиз эмас. Мана, Ривқо сенинг ихтиёрингдадир, уни ол-да,кет. Худованд айтганидек, хўжайинингнинг ўғлига хотин бўлсин”, — дедилар. Илъазар уларнинг сўзларини эшитгач ергача энкайиб, Худовандга сажда қилди.УOП 175.2

    Оиланинг розилигини олганидан сўнг Ривқони чақириб, унинг фикрини билмоқчи бўлдилар: отасининг уйини қолдириб ва узоқ мамлакатда Иброҳим ўғлининг хотини бўлишига розими у? Ривқо бутун ўтган воқеаларни онгидан кечирди, ва ҳақиқатдан Худованд уни Исҳоқнинг хотини бўлиши учун танлаганини тушинди. Жавоб бериб: «Кетаман”, — деди у.УOП 175.3

    Хизматкор, борган жойида иши шунчалик бахтли ечилганини ўйлаганида, у хўжайинининг қувонч бўлишини олдиндан пайқаб, уйга жўнаб кетишга шошиларди. Эрта тонг билан карвон йўлга тушди. Айтилганидек, шy пайт Иброҳим оиласи билан Жанубистонда турар эди. Исҳоқ қўшни далада ўз отасининг подаларини боқар экан, хизматкорининг Хорўндан қайтишини кутиб, уйига қайтиб келди. «Шом вақти Исҳоқ яхшилаб ўйлаш учун даштга чикди. У бир қараса, туялар келаётган экан. Ривқо ҳам шу вақт бир кўз ташлаб, Исҳоқни кўриб қолди. Ривқо сапчиб туядан тушди-да, хизматкордан: даштда кезиб бизга пешвоз чиқаётган бу киши ким? — деди. Бу менинг хўжайиним, деди у. Шунда Ривқо паранжига ўранди. Хизматкор эса Исҳоқга ҳамма қилган ишларини айтиб берди. Шундай қилиб, Исҳоқ Ривқони онаси Соронинг чодирига олиб келди. Ривқога уйланди: унга кўп муҳаббат қўйди. Шу зайлда Исҳоқ онасининг ўлимидан сўнг тасалли топди».УOП 175.4

    Иброҳим никоҳ масаласини синчиклаб текширар экан, у Қобил кунларидан бошлаб то ўзининг яшаган вақтигача Худодан қўрқиб оила тузганлар ҳаётининг натижасини, Худодан қўрқишни билмай оила тузганлар билан солиштирарди. Ҳожар унинг хотини бўлишининг оқибати, Исмоил ва Лутнинг уйланишлари унинг кўз ўнгида турарди. Иброҳим ва Соронинг Худога итоат қилмаганликлари натижада Исмоил туғилди, солиҳ уруғ бетавфиқ уруғ билан қўшилди. Ўғлига бўлган оталик таъсир Ҳожарнинг мажусий қариндошлари томонидан кучли қаршилик учратди; Исмоилнинг хотинлари ҳам қайнатани ҳурмат қилмасдилар. Исмоилга ўзи топган хотинларнинг ва ўзининг рашк-ҳасади Иброҳим оиласининг атрофида енгиб бўлмайдиган тўсқинлик барпо этди.УOП 176.1

    Исмоилнинг отаси уйида болалик пайтда олган тарбияси изсиз ўтмади, лекин хотинларининг таъсири орқали у оиласида бутпарастликка йўл қўйди. Отасидан айирилиб, ўз уйида Худога нисбатан севги ва қўрқувдан маҳрум бўлган Исмоил доимо ўрин топган жанжал ва тўполондан ниқталанарди. Оқибатда Исмоил чўлда ёввойи ҳаёт кечира бошлади ва қароқчилар тўпламига йўлбошчи бўлди. «У инсонлар орасида асов эшакдай бўлгай. Унинг қўли ҳаммага қарши, ҳамманинг қўли ҳам унга қарши кўтарилгай» (Ибт. 16,12). Кейинчалик у ўз гуноҳларини эътироф этди ва отасининг Парвардигорига қайтди, лекин унинг табиатини авлоди мерос қилиб олди. Ундан чиққан жуда қудратли халқнинг хулқи жўшқин, Исҳоқ зурриёти учун бахтсизлик ва тинчсизликнинг доимий манбаи бўлди. Улар мажусийлар номини олдилар.УOП 176.2

    Лутнинг хотини ўзини севадиган имонсиз аёл бўлиб чиқди, унинг таъсири орқасида Лут Иброҳимдан айирилиб яшай бошлади. Хотинининг гапига кирмаганида, Лут художўй отамизнинг ҳикматли насиҳатларидан маҳрум бўлмай, Садўмда қолмас эди. Агарда Лут ўз вақтида Иброҳимдан муқаддас насиҳатлар олмаганида эди, у хотини ва бетавфиқ шаҳар истиқоматчиларининг таъсирига берилиб, тамоман Худодан тонарди. Лутнинг уйланиши, унинг Садўмга кўчиб бориши, кўп авлодлар мобайнида дунёни азоб-уқубатларга йўлиқтирган ҳодисалар ичида энг биринчи тушкунликлардан бўлди.УOП 176.3

    Худодан қўрққанлардан ҳеч бир инсон, ўз жонини хавфга солмай, ҳаётини Худодан қўрқмайдиганлар билан боғлай олмайди. «Икки одам ризоликка келмай, йўлга чиқадиларми? (Ам. 3,3). Оиланинг бахт-саодати ва фаравонлиги икки томонлама бўлган бирдамликка боғлиқ. Имонли ва имонсиз одамлар орасида хоҳишларида, хатти- ҳаракатларида, дидлар ва интилишларида катта фарқ бор. Улар икки хўжайинга хизмат қилишади ва уларнинг орасида муштарак бўлган ҳеч нарса йўқдир. Оилада бир томоннинг (эр ёки хотиннинг) ҳаёт тарзи нақадар муқаддас ва ҳаққоний бўлишига қарамасдан, имонсиз йўлдошининг таъсири доимо Худодан узоқлаштиради.УOП 177.1

    Агар биронта одам имонга кирмасдан олдин уйланар экан, имони мустаҳкамланганидан кейин у оилада солиҳликни ҳимоя қилиш учун, иккаловининг диний саволларга дунёқарашлари фарқланишига қарамай, ўз зиммасига янада каттароқ масъулиятни олади. Худонинг талабларига муносиб тарзда яшайдиган инсон, таъқиб ва сиқувларга йўлиққанида ҳам, Илоҳий талабларини, фоний боғланишларига нисбатан, афзалроқ ўринга кўтариши лозим. Имонли эр ёки хотин томонидан намоён бўлган камтар ва севикли муомала, имони суст юракни балки Худовандга жалб қилар. Лекин Муқаддас Китобда имонли одам имонсиз билан никоҳ тузиши ман этилади. Илоҳий буйруқ дейди: «Имонсизлар билан нораво шериклик қилманглар» (2 Кор. 6,14).УOП 177.2

    Исҳоқ, дунёга барака келтирган назрларнинг меросхўри бўлиб, Худодан алоҳида шон-шарафга етишди. У қирқ ёшга кирганига қарамай, отасининг иродасига итоат қилди; отаси эса тажрибали ва художўй хизматкорига хотин сайлаш ҳуқуқини берганига ҳам бўйсунди. Муқаддас Ёзув гувоҳлагандай, ушбу никоҳнинг натижаси — оилавий бахтнинг ҳаяжонли ажойиб суратидир. «»Исҳоқ Ривқони онаси Соронинг чодирига кирғазди, унга уйланди ва кўп муҳаббат қўйди. Шу зайлда Исҳоқ онасининг ўлимидан сўнг тасалли топди».УOП 177.3

    Исҳоқнинг табиати ва замонавий ёшларнинг хатти- ҳаракатлари орасида қанчалик фарқ бор! Ҳатто «имонлиман» деганларнинг ичида ҳам! Оила тузиш муаммосига келганда, ёшлар кўпинча ҳаётдошни танлаш — бу шахсий савол, деб ўйлайдилар, ва на Худонинг, на ота-онанинг қатнашувларига рози бўлмайдилар. Ёш йигит ва қиз балоғатга етмас олдин, ўзларини тамомила каттамиз, деб санайдилар, ва ота- онанинг ёрдамига муҳтож бўлмай, ўзлари эркинлик билан мустақил равишда сайловга эришишларига ишонадилар. Бир неча йил биргаликда яшаганларидан кейин, улар хато қилганларини тушунадилар, лекин одатдагича, маюсона оқибатни тузатиб қайтаришга кеч бўлган бўлади. Чунки шоша-пиша қилинган сайловга уларни итарган доносизлик ва нафсларини тийа олмаслик қилган хатони янада кучайтиради, ва бора-бора оилавий ҳаёт чидаб бўлмайдиган қулликка айланади. Кўплар, шундай қилиб, бу ҳаётда вайрон бўладилар ва абадий ҳаётга сазовор бўлишларига ҳар қандай умидни узадилар.УOП 178.1

    Бор бўлган масалалар ичида энг жиддийлик билан синчиклаб фикр юритишни, ва тажрибали одамларнинг насиҳатларини талаб қиладиган — никоҳ тўғрисидаги масаладир. Агар Муқаддас Китобнинг ёрдами керак бўлса, агар ибодатда Илоҳий раҳбарликни қидириш зарурат пайдо бўлса — ушбу энг олдин шу пайт, қачон-ки одамлар бутун умрларига боғланадиган қадам қилмоқчи бўлганларида экан.УOП 178.2

    Ота-оналар фарзандларининг бахтли келажагини кўзда тутганларида, ўз жавобгарликларини фаҳмламоғи лозим. Исҳоқ отасининг дунёқарашига ҳурмат билан муомала қиларди ва ушбу олган тарбиянинг самараси эди. Иброҳим ундан катталарнинг обрўсини эътироф этмоқни талаб қиларди, ўзига келса, ҳар кунги ҳаёти бахт ва саодат тилайдиган севгида асосланишига гувоҳлик берарди.УOП 178.3

    Бизнинг фарзандларимиз ўзларига муносиб ҳаёт йўлдошини тўғри танлашлари учун, уларнинг ҳисларини бошқариш масъулиятини ўз зиммамизга олишимиз лозим. Худонинг инояти ёрдамида насиҳат орқали, шахсий намуна орқали, ота-онанинг бурчи боланинг гўдаклик пайтидан бошлаб тарбиялашдир. Уларнинг хулқ-атвори шакллан- ганида, уларни содда ва олижаноб бўлишларида тарбиялаш керак, шунда уларнинг эътибори ҳақиқий ва меҳрибон нарсаларга жалб қилинади. Тенг бўлган тенгни ҳурмат қилади, инсон ўзига ўхшаганга интилади. Болалик пайтдан фарзандларингиз қалбида ҳақиқатга, соддаликка ва яхшнлик- ка севги тарбияланг, ва улар ўскандан кейин шундай фазилатларга эга бўлганлар билан муомала қилишларига интиладилар.УOП 179.1

    Ота-оналар ўз оилавий ҳаёти ва табиати билан Самовий Отанинг муҳаббатини ва меҳрибонлигини намоён этишга интилсинлар. Уйингиз қуёш нурига тўлсин. Фарзандларингиз учун, маблағ ва мол-мулкдан кўра, ушбу қимматроқ бўлади. Оилада кўрган севги-муҳаббат юракларида доимо тирик бўлиб, улар болалик пайтдаги уйни энг бахтли жой эди, деб эсларига олсинлар, чунки туғилиб ўскан, жонажон уйимиз боқий ватанимизнинг сиймосидир. Оилада ҳар бир аъзонинг ўз табиати; тинч ва бахтли ҳаётга эришиш учун сабр-тоқатли муомалага ўзаро интилиш керак; севги ва ўзингизни тута билиш нозик занжирлари билан оиланинг бутун аъзоларини бирлаштиради.УOП 179.2

    Ҳақиқий севги — ушбу юксак ва муқаддас туйғу. У оғир синовлар бошга тушганда, шу заҳоти сўнадиган интилишга ўхшамайди. Ота-она уйида бурчларига садоқат кўрсатиш, ёшларни ўз ўчоғини қуришга тайёрлайди. Она юртида улар хушмуомалик, ҳамдардлик ва ўзидан кечиб, тавозели бўлишга ўрганадилар. Шунда юракда ҳеч қачон севги сўнмас, ва оиладан чиқиб кетганда, ўз оиласини кўрганда, шундай инсон танлаган ҳаёт дўстини албатта бахтли қила олади.УOП 179.3

    Ва шунда никоҳ, севгининг охири бўлмай, унинг боши бўлажак.УOП 179.4

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents