Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents
Пайғамбарлар ва подшоҳлар - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    26-боб - “МАНА - СИЗНИНГ АЛЛОҲИНГИЗ!”

    Ишаъё пайғамбар кунларида халқнинг руҳий онги Аллоҳ тўғрисида нотўғри тушунчадан туманлашганди. Узоқ вақг давомида шайтон одамлар онгига, Ижодкор — гуноҳни, азоб- уқубатларни ва ўлимни яратувчи, деган фикрни сингдиришга тиришарди. У шундай тарзда кўпларни тўғри йўлдан урди ва кўпчилик Парвардигори Оламни ўзларига шафқатсиз ва талабчан, деб тасаввур этишарди. Қонуний асослар пайдо бўлмагунча, Унинг бош вазифаси — гуноҳкорни қабул қилмай, айблаш ва танбеҳ бериш, деб улар санашарди. Бутун Осмон ҳаётининг негизи бўлган севги қонунини буюк алдоқчи инсониятнинг бахт-саодати учун оғир юк, деб тасвирларди ва ҳамманинг қувончи ҳақи ундан бўшамоқ лозим, деярди. Қонуннинг кўрсатмаларига риоя қилиш имконсиз ва Худо олдида айбдор бўлиб қолганларга У шафқатсиз ва Ўз ихтиёрига муносиб жазо беради, деб у эълон қилди.Пп 225.1

    Азалдан Бўлганнинг ҳақиқий табиати тўғрисида тасаввурни йўқотганларига исроилликлар ўзлари айбдорлар. Аллоҳ “раҳмдил ва меҳрибон Тангри, узоқ сабрли, кўп иноятли ва садоқатли” (Заб. 85:15) эканини У нечалар марта уларга намоён этди. “Исроил ҳали ёш бўлганида, — шоҳидлайди У, — Мен уни севардим ва Мисрдан ўғлимни чақиртирдим” (Ҳўш. 11:1).Пп 225.2

    Халқини Миср қуллигидан халос этганида ва уни назр аталган диёрга етаклаб олиб борганида, Худованднинг Исроилга бўлган муомаласи нақадар нозик ва меҳрибон эди. “Уларнинг ҳар қандай изтиробида уларни қолдирмас эди, ва чеҳрасининг Фариштаси уларни халос этарди; Ўз севгиси ва хайрихоҳлиги туфайли уларни У қўлга киритди, ва ҳамма қадимги кунларда уларни кўтариб, олиб юрди”. (Иш. 63:9).Пп 225.3

    “Мен Ўзим бораман”, - деб ваъда берганди У, қачонки халқи саҳрода саёҳат қилиб мусофирчилик ҳаёт кечирганида (Чиқ. 33:14). Бу ваъда азалдан Бўлганнинг ажойиб хусусиятларининг намоён бўлиши билан кузатиларди, ва Мусо пайғамбарга бутун Исроил олдида Илоҳий эзгулигини, кўринмайдиган Подшоҳнинг моҳиятини аниқроқ кўришга имконият берарди. “Ва Худованд унинг кўз ўнгидан ўтди ва хитоб қилди: Худованд, Худованд, инсонсевадиган ва меҳрибон Аллоҳ, узоқ чидамли ва кўп иноятли, ва садоқатли, иноятини минг авлодгача сақлайдиган, айбни ва жиноятни, ва гуноҳни кечирадиган, аммо жазо бермай қолдирмайдиган” (Чиқ. 34:6, 7).Пп 225.4

    Назр аталган ернинг чегарасига яқинлашган пайтда халқ Илоҳий буйруғига итоатликдан чиқиб, олға юришдан тонганида, Мусо пайғамбар азалдан Бўлганнинг узоқ сабрлигига ва Унинг чексиз севги-меҳрибонлигига таяниб, Исроил учун шафоат қилишга жасоратланди. Намунасиз ғазабланишга жавобан Худованд деди:” Мен уни бало-қазо ила мағлуб этаман ва уни қириб ташлайман”, ва Мусодан “олдингидан кучлироқ ва кўп сонли халқни” вужудга келтиришга” унга таклиф этди. (Чўл. 14:12). Аммо пайғамбар, ажойиб тарзда халос бўлишларини ва Илоҳий назрларини эслатиб, Ўзи танлаган халққа раҳми келсин, деб Худовандга ёлворди. Унинг келтирган асосий далили — қулаган инсонга нисбатан Илоҳий севги эди (17-19-оятлар).Пп 226.1

    Меҳрибонлик билан Худованд унга жавоб берди: “Сенинг сўзинг бўйича кечиряпман”, кейин эса башорат тасвирида, Исроилнинг якунидаги тантанаси тўғрисида, Мусога Ўз қасдини баён этди. “Аммо Мен тирикман ва Худованднинг шон-шуҳрати ерни тўлғазмоқда” (20, 21- оятлар). Илоҳий шон-шуҳратни, азалдан Бўлганнинг моҳиятини, Унинг ҳамдардлиги ва севгисини — Исроилга раҳм-шафқат ёлвориб, Мусо таваккал қилган ҳаммасига — бутун инсоният, шохид бўлиши кутиларди. Азалдан Бўлганнинг ушбу назри икки бараварли инонтириш билан тасдиқланди, у қасам билан муҳрланди. Аллоҳ барҳаёт ва Сарвари Коинот экани нақадар тўғри, худди Унинг шон- шуҳрати халқлар аро хабарланиб, мўъжизалари “барча элларга” билдирилиши аниқдир (Заб. 95:3).Пп 226.2

    Порлоқ самовий зотлар Ишаъё ҳузурида арши аъло олдида туриб “бутун ер Унинг шон-шуҳратига тўла,” деб куйлаганларида, бу санонинг сўзлари келажакка, каромат амалга ошадиган вақтга тегишли эди. Бу сўзларнинг ҳақиқатлигида амин бўлган пайғамбар кейинчалик жасорат билан исботлаган-ки, ёғоч ва тошдан ясалган тасвирларга топинганлар “Худованднинг шон-шуҳратини, бизнинг Парвардигоримизнинг улуғворлигини кўрадилар” деб (Иш. 35:2).Пп 227.1

    Бу каромат бизнинг кунларда бажо бўлмоқда. Илоҳий жамоатининг ер юзидаги тарғиботчилик фаолияти шартсиз муваффақият қозонмоқда, ва тезда Инжилнинг хабари барча халқларга хитоб қилинади. “Илоҳий меҳр-шафқатининг донғи чиқсин, деб Парвардигор Севиклиси орқали” бутун қабила, тил ва халқларга иноят қилди. Токи “Ўз меҳр- иноятининг беҳад бойлигини келгуси асрларгача намоён қилмоқ учун, бизга Исо Масиҳ орқали шунчалик катта илтифот қилди” (Эф. 1:6; 2:7). “Мўъжизавий ишларни ёлғиз Ўзи бажарувчи Исроилнинг Тангриси, Худойи Таолони олқишланг! Унинг улуғвор исмига абадий офаринлар бўлсин, бутун ер юзи Унинг шуҳрати билан тўлсин! (Заб. 71:18,19).Пп 227.2

    Маъбад ҳовлисида кўрган ваҳийда Исроил Парвардигорининг моҳияти тўғрисида Ишаъё аниқ тасаввур олди. “Баланд ва юксалтирилган, абадулабад Барҳаёт, — Унинг исми Муқаддас”, унга қиёслаб бўлмайдиган улуғворликда намоён бўлди, аммо пайғамбар ўз Худовандининг меҳрибонлигини англади. “Осмон баландлигида, самовий маконда бор Бўлган”, “эзилган кўнгиллар ва камтар руҳлилар” биландир, токи “камтарларнинг руҳини кўтариш учун ва эзилган кўнгилларни тирилтирмоқ учун” (Иш. 57:15). Ишаъё лабларига тегишга бўйруқ олган Фаришта: “Қонунсизлигинг сендан олинди ва гуноҳинг покланди”, - деб унга эълон қилди ( Иш. 6:7).Пп 227.3

    Арши аълода Ўтирганга пайғамбар назар солар экан, Дамашқ дарвозаси олдида турган Tapс шаҳарлик Шоул каби, ўз арзимаслигини кўрди, аммо юрагининг камтарлигида бутунлай кечирилди ва бошқа инсон бўлиб туғилди. У ўз Худовандини кўрди. У Илоҳий севгининг чексиз бойлигини сеза олди. Энди у вужудида ва онгида бўлган ўзгаришнинг шоҳидини намоён этарди, ва бу ўзгариш Чексиз Севгини кўришининг натижасида содир бўлди. Шу ондан унинг қалбини иссиқ ҳавас қуршаб олди: у адашган Исроилни гуноҳ ва жазо зулмидан озод бўлганини кўришни орзу қилди. “Қандай қилиб сизга жазо берайин, — сўрамоқда пайғамбар,—... келинг, фикр юритиб ҳукм чиқарайлик, дейди Худованд. Агар гуноҳларингиз қирмизидай бўлса, — қордай оқлайман; агар арғувондай қизил бўлса, — юнгни оқлагандай поклайман”. “Ювининглар, покланинглар; Менинг кўз ўнгимдан ёвуз ҳаракатларингизни узоқлаштиринглар; ёмонлик қилишдан тўхтанг; яхшилик қилишга ўрганинглар” (Иш. 1:5, 18, 16, 17).Пп 227.4

    Улар хизмат қилаётган Аллоҳ, руҳий дардларини даволайдиган Буюк Шифокор эди, лекин улар ҳеч қачон Уни тушуниб етолмасдилар. Бошдан товонгача яҳудийлар қўтир бўлсалар ҳам, ҳар бирининг боши ярадор, юраги ожизланган бўлса-да, аммо ўз йўлларида адашган ҳар бир инсон Худога қайтиб, шифо топа оларди. “Мен унинг йўлларини кузатардим, — дейди Худованд, — уни даволарман, уни етаклаб юрғизарман, уни юпатарман... тинчлик, тинчлик узоқдаги ва яқиндагига, дейди Худованд, ва Мен уни даволарман” (Иш. 57:18, 19).Пп 228.1

    Пайғамбар Аллоҳни бутун дунёнинг Ижодкори сифатида юксалтирарди. У Яҳудияга хабари билан мурожаат қиларди: “Мана сизнинг Аллоҳингиз!” (Иш. 40:9). «Осмонни ва унинг бўшлиғини яратган, ерни унинг ижодлари билан ёйган Худованди Карим шундай дейди: Мен ёруғликни пайдо қиламан ва зулматни яратаман.” “Мен ерни барпо этдим, ва унинг устида инсонни яратдим”. “Мен — Менинг қўлларим самони ёйди ва барча қўшинларга Мен қонунимни бердим» (Иш. 42:5; 44:24; 45:7, 12). “Мени кимга ўхшатасизлар, ким билан солиштирасизлар? — дейди Муқаддас. Кўзларингизни самонинг юқорисига кўтариб назар солинг, ким уларни яратди? Самовий лашкарни саноқлаб ким чиқаради? У ҳаммасини номи билан атайди” (Иш. 40:25, 26).Пп 228.2

    Агар Худога қайтаман деганда, У қабул қилмайди, деб хавотирланганларга пайғамбар дейди:Пп 228.3

    “Менинг йўлим Худованд назаридан паналанган, менинг ишим Аллоҳимда унутилган” — деб қандай дея оласан Ёқуб ва оғзингни очасан Исроил? Наҳотки билмасанг? Ер четларини бунёд этган абадий Худойи Худовандо ҳориб- толмаганини ва ҳолдан тоймаганини наҳотки эшитмаган бўлсанг?. Унинг фаҳмини текшириб охиригача билиб бўлмайди. У толиққанга мадад беради, ҳолсизланганга қувват инъом қилади. Ўспирин болалар чарчайди ва ожизланадилар, ёшлар ҳам йўлларида йиқиладилар, Худовандга умид боғлаганлар эса кучга киришади, бургутдай қанотларини ёйишади, йўлга чиқадилар ва толиқмайдилар ( 27-31-оятлар).Пп 229.1

    Чексиз Севгининг қалби ҳамдардликда, шайтон тўрларидан озод бўлишга ўз ожизлигини англаганларга очиқдир, ва Унга хизмат қилишни хоҳлаганларни қувватлашга У ваъда бермоқда. “Қўрқма, зеро Мен — сенинг билан; хижолат тортма, зеро Мен — сенинг Худойинг; Мен сени қувватлайман ва сенга мадад бераман, ва адолатли қулларим билан сенга ёрдам кўрсатаман.” ” Зеро Мен — сенинг Худойи Худовандинг; сени ўнг қўлингдан ушлаб турибман, ва сенга дейман: “қўрқма, Мен сенга ёрдам бераман... Мен сенга мадад бераман, дейди Худованд сенинг Халоскоринг, Муқаддас Исроил” (Иш. 41:10, 13, 14).Пп 229.2

    Яҳудия аҳолиси Илоҳий ғамхўрлигига сазовор эмасди, аммо Худованд уларни ташлаб қўймади. Мажусийлар аро Унинг исми шарафлансин учун, улар хизматлари билан Унинг донгини чиқаришлари кутиларди. Худовандни бутунлай билмаганлар Илоҳий шон-шухратни кўрсинлар эди. Уларга тегишли эзгу ниятлари билан одамларни таништирмоқ учун, Аллоҳ пайғамбарларини хабар билан юборишни давом этарди. “Исмим ҳақи Мен ғазабимни четлаштирардим, шон-шухратим ҳақи сизларни маҳв этишдан Ўзимни тиярдим... Ўзим ҳақи, фақат Ўзим ҳақи шуни қиляпман, — зеро акс ҳолда Менинг исмимга қандай сўз тегарди! Шухратимни бошқасига бермайман” (Иш. 48:9, 11).Пп 229.3

    Тавбага даъват этадиган оддий, тушунарли сўзлар ҳар томонда эшитиларди. “Худовандни қидириб топиб бўлганда, Уни қидиринглар; У яқин бўлганида, Унга хитоб қилинглар: бетавфиқ ўз йўлини қолдирсин, қонунбузар эса - ўз ниятларини ва Худовандга қайтсинлар, ва У меҳрибонлигини кўрсатади, Парвардигорига мурожаат қилсинлар, зеро У кўп иноятлидир” (Иш. 55:6, 7).Пп 229.4

    Азиз китобхон! Сен шу кунгача ўз йўлинг билан юрдинг. Аллоҳдан узоққа кетдингми? Қонунсизлик мевасидан татиб кўрдингми, у оғизда аччиқ таъм қолдирмадими? Энди эса, сенинг ҳаёт режаларинг қулаганида, умидларинг эса сўнганида, сен ўзингни танҳолиқда ва ташландиқ деб ҳис қилардирсан? Сенинг қалбингга шунча марта мурожаат қилган худди шу овоз, сен эътибор бермаганингга қарамай, тушунарли ва оддий сўзларни янгидан такрорламоқда: “Туринглар ва чиқиб кетинглар, чунки ушбу юртда ором топадиган жой йўқ; напоклиги учун у вайрон бўлади, ҳаддан шафқатсиз вайронагарчиликка берилади” (Мих. 2:10). Отангнинг уйига қайтгил. Сени чақиришмоқда: “Менга қайтгил, зеро Мен сени қўлга киритдим.” “Қулоғингизни бериб, Менинг ҳузуримга келинг, тингланг ва жонингиз тирик бўлади; ва сизларга абадий аҳдимни бераман, ўзгармас илтифотимни, Довудга ваъда берган меҳримни” (Иш. 44:22; 55:3).Пп 230.1

    Душманнинг шипшисига қулоқ солма. У сенга аввало тузалгин, яхши одам бўлгин, кейин Аллоҳ ҳузурига келарсан, дейди. Агар сен шу пайт келишини кутсанг, ҳеч қачон Унинг ҳузурига келмайсан. Шайтон сенинг кирли кийимларингга кўрсатганида, сен Нажоткорнинг назрини такрорлагин. “Менинг олдимга келган одамни эса сира кувиб чиқармайман”, - деб ваъда берган У (Юҳ. 6:37). Исо Масиҳ тўккан қони мени ҳар қандай гуноҳдан поклайди, дегин душманга. Довуд пайғамбарнинг ибодати сенинг ибодатинг бўла қолсин: “Мени иссоп билан тозала, пок бўлай, мени ювгин, қордан ҳам оқ бўлай” (Заб 50:9).Пп 230.2

    Барҳаёт Аллоҳга ва Унинг иноятининг инъомларига халқнинг эътиборини йўналтиришга интилган Ишаъё пайғамбарнинг ҳаракатлари беҳуда қолмади. Қайбирлари самимийлик билан унинг даъватига жавоб бердилар ва, ўз санамларини қолдириб азалдан Бўлганга хизмат қила бошладилар. Ўз Ижодкорида улар севги, меҳрибонлик ва сезгир ҳамдардлик кўришга ўргандилар. Ва Яҳудия тарихининг энг зулматли кунларида, қачон-ки мамлакатда фақат қолдиқ сақлаб қолиниши лозим бўлганда, пайғамбарнинг сўзлари қатъиятли ўзгаришларнинг самарасини келтиришда давом этарди. “Ўша кунда, — дейди Ишаъё, — инсон ўз назарини Ижодкорга йўллайди, ва унинг кўзлари Муқаддас Исроилга интилади; ўз қўли ижоди бўлган қурбонгоҳларга қарамайди, қўли билан қилган Ашторта ва Баал санамларига умуман назар ташламайди” (Иш. 17: 7, 8).Пп 230.3

    Севгига тўлган, “бошқа ўн мингдан афзалроқ Бўлганни” кўришга кўпларга насиб этади. “Сенинг кўзларинг Подшоҳни, Унинг афзаллигини кўради” - уларга ваъда берилган эди (Иш. 33:17). Уларнинг гуноҳлари кечирилади ва улар фақат Аллоҳни шарафлайдилар. Ўша бутпарастликдан халос бўлиш қувончли кунда улар хитоб қиладилар: ” ўша диёрда буюк Худованд дарёлар ўрнига бўлур, кенг каналлар эвазига бўлур... Зеро Худованд — бизнинг ҳакамимиз, Худованд — қонунберувчимиз, Худованд — бизнинг подшоҳимиз: У бизни қутқаради” (21, 22-оятлар).Пп 231.1

    Гуноҳли йўлни қолдиришга қарор чиқарганларга нисбатан Ишаъё пайғамбарнинг хабари юпатув ва дадиллантиришга тўла эди. Унинг орқали Худованд баён этган сўзларга диққат бергин: “Ёқуб ва Исроил, буни эслагин, зеро сен Менинг қулимсан; Мен сени яратдим; Исроил, сен Менинг қулимсан, шунисини унутма. Қонунсизлигингни туман каби ёйиб ташлайман, гуноҳларингни булутдай тарқатиб юбораман; Менга қайтгин, зеро Мен сени қўлга киритдим”. (Иш. 44:21, 22).Пп 231.2

    “Ва ўша куни деярсан: шарафлайман Сени ё Худованд; Сен менга ғазабланган эдинг, аммо ғазабингни мендан олдинг ва менга таскин бердинг. Мана, Аллоҳ — менинг озодлигим: Унга таваккал қилганман ва асло қўрқмайман; зеро Худованд менинг қуч-қувватим ва нажотим, ва У менга нажот учун берилган. Нажот манбаларидан хурсандчиликда сувни оласиз... Худовандга куйланг, зеро У буюк иш қилди; шуни бутун ер юзи билсин. Қувонгин ва хурсанд бўлгин Сион истиқоматчиси: зеро сенинг аро Муқаддас Исроил буюқдир” (Иш.12).Пп 231.3

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents