Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents
Пайғамбарлар ва подшоҳлар - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    17-боб - ЭЛИША ПАЙҒАМБАРНИНГ ДАЪВАТ ЭТИЛИШИ

    Аллоҳ Илёс пайғамбарга буйруқ берди. У ўзининг ўрнига бошқа пайғамбарни тайинлаши белгиланди. “Шафат ўғли Элишани эса ўз ўрнингга пайғамбарликка мойлагин” (3 Под. 19:16), - деди У, ва, шу буйруққа бўйсуниб, Илёс пайғамбар Элишани қидириб топмоқ учун йўл олди. Шимолга йўналар экан, табиат қисқа муддатда нақадар ўзгарганидан завқланарди. Яқиндагина қуёшдан қуриб ёнган ер ишлатилмай қолдирилган эди, зеро уч ярим йил мобайнида ер юзига на шудринг, на ёмғир ёғса экан. Энди назарини қайси томонга ташламасин, худди қурғоқчилик ва қаҳатчилик йилларида йўқотганни қувиб етиб бўлганидай, атроф-теварак кўм-кўк.Пп 155.1

    Элишанинг отаси ернинг бой эгаси эди. Қонунсизликнинг ҳукмронлигига қарамай, у бутун хонадони билан биргаликда Баал олдида тиз чўкмади. Унинг уйи Худони ҳурмат қиладиган уй эди, ҳар кунги ҳаётнинг қоидасига қадимги Исроилнинг тебранмайдиган эътиқоди киритилган эди. Қишлоқ оромида, Илоҳий Каломни астойдиллик билан текшириб, табиат сирларига етишиб ва фойдали иш билан банд бўлган ҳолатида, у оддий ҳаётга, ота- онага ва Аллоҳга бўйсунишга ўрганарди. Ҳаёт тарзи, оиладаги художўй иқиими кейинчалик унинг баланд мавқеининг натижаси бўлди.Пп 155.2

    Пайғамбарликка даъват этилганида, Элиша отасининг хизматкорлари билан биргаликда дала ишларида банд эди. У ҳар қандай ишга кўнглини солиб киришарди. Унинг табиатида раҳнамолик фазилати ажойиб тарзда бошқаларга хизмат қилишга тайёрлиги ила уйғунлашганди. Тинч ва олижаноб хулқига қарамай, у ғайратли ва саботли инсон эди. Иффатли, дунёқарашида тебранмас, у Аллоҳдан кўрқар, Уни севар эди, ўзида табиатининг олижаноблигини ривожлантириб, ҳар кунги оддий меҳнатида мўлжалланганга етишишга ўрганарди ва, шундай қилиб, доимо иноятда ва билимда улғая борарди. Уй ишларида отаси билан якдил бўлиб, у Худо билан якдилликка ўрганарди.Пп 155.3

    Кичик нарсаларда садоқатлигини намоён эта, Элиша буюк масъулиятни ўз зиммасига олгани тайёрланарди. Шу тариқада, баланд вазиятни эгаллаш учун, кундан кунга керакли тажрибалар орттирарди. У бошқаларга хизмат қилишга ўрганди ва, шунинг билан, одамларни қандай қилиб ўргатиш, уларга раҳбарлик қилиш сирларига етишди. Бу бизларга ҳам оид, ва ҳаммага сабоқдир. Худованд инсонни белгили шароитга қўйганида ҳеч ким Унинг ниятини билмайди, аммо бир нарсада ҳамма эътиқодли бўлсин — энг арзимас ишларни бенуқсон бажариш одамларни баландроқ мажбуриятларга қобилиятли қилади. Бизнинг ҳар бир ҳаракатимиз табиатимизни ифодалайди, ва фақат ҳар кунги мажбуриятларни бажарганда ўзини “ҳалол ишчи сифатида кўрсатишга ғайрат қилган”, Парвардигор томонидан муҳимроқ ишга лойиқ деб қабул қилинади (2 Тим. 2:15).Пп 156.1

    Кичик ишларга керакли эътиборини бермаган одам масъулиятли ишни бажаришга қурби етмайди. Буюк ишлар бажариш учун тайёрман, деб инсон ўзини санамоғи мумкин, аммо Аллоҳ теранроқ қарайди. Шундай инсон васвасага берилади, синовдан ўтказилади, кейин эса унга: “Сен тарозида тортилиб, жуда енгил топилдинг”, — деб ҳукм чиқарилади. Ўхшаш адашишлар одамнинг ўзига қарши бўлиб ечилади. Сезгир, саботли ва кучли табиатни фақат тўла ўзини қурбон келтириш шароитда шакллантириб бўлади, аммо ушбу имкониятни кўпинча менсимайдилар.Пп 156.2

    Имонлилар аро кўплар, агар уларнинг ҳаёти диний иш билан боғланмаган бўлса ва Илоҳий Салтанатни яқинлаштирмаса, ўз ҳаётларини фойдасиз деб тасаввур этадилар. Қандай-дир буюк иш бажариш учун имконият бўлганида, улар нақадар қувонч ила шу ишга киришардилар. Аммо улар кичик ишда хизмат қила оларканлар, тўла фаолиятсизликларида хизматим кичик, деб сабаб топадилар ва ўзларини оқлайдилар. Аммо ушбу одамлар чуқур адашадилар. Ер ҳайдаганида ҳам, дарахт кесганида ҳам, инсон азбаройи Худо меҳнат қила олади. Масиҳ учун ўз фарзандларини тарбиялайдиган она, худди имомдай Худога фидокорона хизмат қилмоқда.Пп 156.3

    Буюк ишда иштирок этиш учун кўплар махсус истеъдодларга эга бўлишни орзу қиладилар, айни замонда уларнинг ҳаётини хушбўй этадиган қўлларига тушган ишга эътиборсизлик билан қарашади. Шундай одамлар ушбу ишга тутинсинлар. Муваффақият кўпроқ истеъдоддан эмас, балки ишга ихлосли муомалага боғлиқдир. Машҳур истеъдодлар бизларни фойдали ишга қобилиятли қилмайди, балки чин қалбдан биз ҳар кунги бурчларимизни бажарганимизда, борига қаноатланиб бошқаларни бахтли қилишга самимий интилиш қобилиятларимизни ривожлантиради. Ҳар кунги энг камтарона меҳнатда ҳақиқий маҳоратни намоён қилса бўлади. Энг оддий ишларни севги билан қилганимизда, улар Худовандимиз назарига айнан гўзал кўринади.Пп 157.1

    Илоҳий буйруғига биноан Илёс пайғамбар ўз ўринбосарини қидириб кетётганида, у далада шудгор ишлари билан банд бўлган Элишани кўриб қолди. Ёш йигитнинг елкасига у муқаддас хизматга тайинлайдиган ўз чопонини ташлади. Очарчилик йилларида Илёс пайғамбарнинг даъват этилиши Шафат оиласида белгили бўлди, энди эса, Муқаддас Руҳ таъсирида Элиша пайғамбарнинг ниятини тушунди. Худо уни Илёс пайғамбар ўрнига даъват этаётганининг аломати деб қабул қилди.Пп 157.2

    “Ва буқаларини қолдириб, у Илёс пайғамбар орқасидан югурди ва унга: бориб, ота-онамни ўпишга ижозат бергил, ва мен орқангдан бораман, деди”. “Борақол ва қайтгин, — Илёс пайғамбарнинг жавоби бўлди, — зеро мен сенга нимаики қилибман?” Бу сўзлар тонадиган эмасди - келгуси пайғамбарнинг имони синовдан ўтарди. Даъват этилишига рози бўлишми ёки ундан воз кечишми — Элиша ўйлаб қўриб, қарорга келиши лозим эди. Балки уйида қолиб, оиланинг ҳузур-ҳаловатига қўшилар — ихтиёри ўзида. Аммо Элиша даъват этилишининг мазмунини тушунди. У биларди — ушбу Илоҳий овоз ва, тебранмай, бўйсунди. Илоҳий элчиси бўлишга имконият бор экан, Унинг хизматкори билан муомаланинг афзаллиги нақадар — ҳеч бир фоний хурсандчилик унинг қарорига таъсир қила олмас эди. У “икки буқани олиб, уларни сўйди, буқалар ортилган сўқасини ёндирди, ёниб турган оловда гўштни қовурди ва одамларга тарқатиб берди, ва улар едилар. Ўзи эса турди ва Илёс пайғамбар кетидан тушди, ва унга хизмат қила бошлади” (3 Под. 19:20, 21). Уни шунчалик севган хонадонини тебранмай қолдирди ва пайғамбарнинг қийин ҳаётида қўмаклашиш учун, унга қўшилди.Пп 157.3

    Агарда Элиша қизиқиб, Илёс пайғамбардан бажарадиган иши тўғрисида сўраганида, у қуйидаги жавобни олган бўларди: Аллоҳ билади ва сенга очади. Агар Худованддан сўраб турсанг, У сенга ҳар бир саволингга жавоб қайтаради. Худованд сени даъват этганига ишончинг комил бўлса, сен орқамдан юришинг мумкин. Аммо билгин-ки, Парвардигори Олам менинг орқамда турибди, Унинг овозини сен эшитмоқдасан. Агар Илоҳий илтифотига етишиш учун сен ҳамма молик бўлганингни худди ахлат каби четга ирғита олсанг, шунда борақол.Пп 158.1

    Ўхшаш жавобни Исо Масиҳ ёш раҳнамонинг саволига қайтарди. Ўша киши Исонинг ёнига келиб: “Валинеъмат Устозим! Абадий ҳаёт насиб бўлиши учун қандай савобли иш қилмоғим лозим?” — деб сўраганида, Исо унга деди: “Агар комил бўлишни истасанг, бор, ҳамма мол-мулкингни сотиб, пулини камбағалларга тарқат. Шундагина кўкда хазинанг бўлур. Ва кел, Менинг ортимдан эргаш” (Мат. 19:16, 21).Пп 158.2

    Барча қулайликларни ва қадрли ота-онасининг уйини қолдириб, Элиша шу заҳоти хизматга тайёргарлигини билдирди. Ёш раҳнамо эса, Нажоткорнинг жавобини эшитгач, “қайғу ичида у ердан чиқиб кетди, чунки унинг пул-дунёси кўп эди” (22-оят). У қурбон келтиришни хоҳламасди. Бойлигини Худога нисбатан кўпроқ севарди. Масиҳ ҳақи ҳамма нарсасидан маҳрум бўлишига кўнмай, у Худовандга хизмат қилишга сазовор эмаслигини кўрсатди.Пп 158.3

    Ҳар биримизни Худованд даъват этар экан, Унга хизмат қилиш учун ҳаммасини қурбонгоҳ устига келтиришимизни У таклиф этмоқда. Балки Элиша каби ҳаммамиз хизмат қилмасмиз, бор мол-мулкимизни сотишимизга балки таклиф қилинмас, аммо Аллоҳ ишини биз биринчи ўринга қўйишимизни, Худованд эзгу ишларига ҳаётимизнинг ҳар кунини бағишлашимизни У хоҳлайди. Ҳаммадан бир ўлчовда куч сарф қилинишини У талаб қилмайди. Бириси бегона юртда меҳнат қилишга даъват этилган; бошқаси — ўз маблағлари билан хуш хабар ишида ёрдамлаша олади. Агар одам ўз ҳаётини, орзу-интилишларини Худога бағишласа, У ҳар бир одамнинг қурбонини қабул қилади. Шундай фидокорликка тайёр бўлганлар Осмон овозини эшитадилар ва унга бўйсунадилар.Пп 158.4

    Илоҳий илтифотдан бахраманд бўлаётган ҳар бир инсонга, Худованд бошқалар учун белгили ишни бажаришга тайинламоқда. Ҳар биримиз тайинланган ишга жавобгар бўлиб: “Мана мен, мени юборгин”, — дейишимиз лозим. Қандай ишга инсон даъват этилмасин, тарғиботчи бўладими, шифокор, савдогар, ер ҳайдовчи, механик ёки бошқа ишчими, — ҳар бирига масъулият юкланган. Унинг вазифаси — бошқаларга Инжил нажотини очиб бериш. Шунинг учун ҳар бир машғулот ушбу нишонга етишишда восита бўлиши лозим.Пп 159.1

    Бошида Элишадан оз-моз талаб қилинарди. Унинг мажбурияти энг оддий эди: у ўз хўжайини Илёс пайғамбарнинг қўлига атиги сув қуярди. Худо буюрган барини қилишга у тайёр турарди, ҳар бир қадамида камтарликка ва ёрдам беришга ўрганарди. Пайғамбар олдида бўлиб, виждонан меҳнат қиларди, Худо тайинлаган ишга ўзини бутунлай бағишлаш учун унинг истаги кундан кунга мустаҳкамланарди.Пп 159.2

    Илёс пайғамбар билан яшар экан, Элиша васвасалардан озод эмасди. Унинг бошига кўпгина синовлар тушди, аммо у ҳамма нарсада Аллоҳга таваккал қиларди. У кўпинча уйини соғиниб эсларди, аммо ўхшаш хаёлларни онгидан қочиришга тиришарди. Даъват этилиш йўлга қадам қўйиб, у орқага қайтмасликка қарор чиқарди ва, барча васвасаларга қарамай, ушбу қарорига содиқ бўлиб қолаверди.Пп 159.3

    Илоҳий иш деганда, унинг мазмунига фақатгина Каломни тарғибот этиш кирмайди. Унинг мазмуни каттароқдир. Илёс пайғамбар Элишани ўргатганидай, ёш авлодга диний билим бериш ҳам Илоҳий ишга киради.Пп 159.4

    Ёшлар оддий машғулотлардан олиниб, Илоҳий ишда иштирок этиш учун уларга масъулият юкланганида, бошида кичик топшириқлар бериш керак; қачон-ки улар тажриба орттириб, диний соҳада билим олганларида, мураккаб топшириқлар тайинланса бўлади. Аллоҳга эътиқод ва ибодат эрлари хизмат қилишади, вақт ўтгач улар қуйидаги сўзларни айта оладилар: “Азалдан бор бўлган Ҳаёт Каломи борасида биз эшитиб томоша қилган, кўзларимиз кўрган, қўлларимиз сезганини сизларга маълум қилмоқдамиз... мана шу кўриб эшитганларимиздан сизларни хабардор қилмоқдамиз” (1 Юҳ. 1:1, 3). Ёш билимсиз ишчилар тажрибали Илоҳий хизматкорлари билан биргаликда меҳнат қилишлари лозим. Шундай қилиб ишнинг оғирлигини улар кўтара олишга ўрганадилар.Пп 160.1

    Ёш хизматчиларни тарбиялаш олижаноб вазифадир. Хизматга даъват этилган самимий художўй ишчиларининг жамоатида ҳозир бўлиш афзаллигини олган ёшлар фурсатдан фойдаланиб, имконияти борича шу афзалликдан фойдалансинлар. Худованд уларни ҳурматлаб Ўз ишига даъват этди, ва уларни энг катта фойда келтироладиган соҳага юборди; шунинг учун улар камтар ва итоатли бўлишга интилсинлар, фидокорона хизматга тайёр бўлсинлар. Агар улар Илоҳий тарбияга бўйсунсалар, Худованднинг кўрсатмаларини бажо келтириб, Унинг хизматкорларини ўзига маслаҳатчи сифатида танласалар, шунда улар садоқатли, баланд ақидали ва тебранмас эрлар бўладилар, ва Аллоҳ уларга ишона олади.Пп 160.2

    Инжил хуш хабари ўз поклигида воизлик қилинганида, шунда тажрибали имомлардан диний тарбия олиш мактабига ер ҳайдовчи ҳам, савдогар ҳам даъват этилади. Фойда келтиришга ўрганиб, улар бутун тиришқоқлик ила ҳақиқатни тарқатадилар. Илоҳий азалдан билиш қийинчиликларнинг тоғларини жойидан силжитиб, уларни денгизга ағдаришга ёрдамлашади. Ер аҳолиси учун шунчалик қатьиятли аҳамиятга эга бўлган хабар воизлик қилинади ва тан олинади. Инсонлар ҳақиқат борини биладилар. Илоҳий иш олға юради, ниҳоятида бутун дунё огоҳлантиришни эшитади.Пп 160.3

    Даъват этилишидан сўнг бир неча йил мобайнида Элиша Илёс пайғамбар билан биргаликда ишлади, ёш йигитнинг билими кундан кунга кўпаярди. Буюк ёвузликка барҳам бермоқ учун Илоҳий қўлида қурол сифатида Илёс пайғамбар тайинланганди. Аҳоб ва Изавел томонидан қувватланган ва бутун халқни адаштирган бутпарастликка қатъиятли зарба берилди. Баал пайғамбарлари ўлдирилди. Исроил халқи уйғонди, ва кўплар ҳақиқий Худога хизмат қилишларига қайтдилар. Илёс пайғамбарнинг ўринбосари сифатида танланган Элиша, олган ғамхўр тарбия туфайли, Исроилни ҳақиқий йўлдан олиб бориши лозим эди. Мусо пайғамбар давридан бошлаб, энг буюк пайғамбарлардан бири бўлган Илёс пайғамбар ила муносабат Элишани мустақил ишга тайёрлади.Пп 161.1

    Элиша билан биргаликда хизмат қилганида, гоҳида Илёс пайғамбар жиддий таъна қилиш сўзлари орқали иайдо бўлаётган ёвузликнинг олдини оларди. Бетавфиқ Аҳоб Набўтнинг узумзорини олиб қўйганида, Илёс пайғамбар Аҳобга ва хонадонига ҳалок бўлишларини каромат қилган эди. Аҳоб ўлганидан кейин, унинг ўғли Аҳазиё барҳаёт Аллоҳни қолдириб Баалга топина бошлаганида, айнан Илёс уни огоҳлантирди.Пп 161.2

    Исроил чекинган вақтларда Шомуил олдин ташкил этган пайғамбарлар мактаблари бутунлай таназзулга келди. Илёс пайғамбар уларни янгидан тиклади. Энди ёшлар ушбу мактабларда муносиб тарбия олиб, қонунни ҳурмат қилиб яшашга ўрганардилар. Ёзувларда шундай мактаблардан учтаси эслатилади - Галгалда, Байтилда ва Ерихода. Осмонга юксалиши олдидан Илёс пайғамбар Элиша билан шу мактабларга ташриф буюрди, ва борган жойида Илоҳий пайғамбар олдинги насиҳатларини шогирдларига такрорлаб чиқди. Айнан Аллоҳга садоқатли бўлиш заруратни белгилади. Яхши тарбия олганлигининг шоҳиди — оддийлик эканини кўнгилларига солишга тиришарди. Фақат шундай йўл билан табиатларида самовий сифатларга улар етиша олардилар ва Худованд учун ишга тайёргарлик кўришга ўрганардилар.Пп 161.3

    Мактаблар орқали эришилган муваффақиятлардан Илёс пайғамбар жуда хурсанд ва бахтли эди. “Дарвоқе Мен Исроилликлар аро етти минг эр қолдирдим: ушбу ҳаммасининг тиззалари Баал олдида чўкмади” (3 Под. 19:18), — деди Худованд. Илёс пайғамбарнинг янгидан тиклаш ишлари якунланмаган бўлса-да, у бутун мамлакат бўйи Худованд сўзлари ҳақиқатлигига бевосита исботлар кўрарди.Пп 161.4

    Илёс пайғамбар билан биргаликда мактабларни кўриб чиққан Элишанинг имони яна бир марта синалди. Галгалда, Байтилда ва Ерихода бўлганларида Илёс пайғамбар унга уйига қайтиб кетишни таклиф этди. “Шу ерда қолгин, — деди унга пайғамбар, — зеро Худованд мени Байтилга юборяпти”. Олдин сўқа билан ер ҳайдаган Элиша, ўтган пайтларда дадилликка ўрганган эди, ва эндигида, янги мажбуриятларнинг сўқасига тутинганида, у белгилаган мақсадидан чекинмасликка қарор чиқарди. Устозидан ўрганишга имконият бор бўлгунча, уни қолдириб кетишни хоҳламасди. Илёс пайғамбар тезда Осмонга олиниши тўғрисида Элишага ва пайғамбарлик мактабларининг шогирдларига аён этилганди, аммо пайғамбарнинг ўзи бундан бехабар эди. Шунисини билган Илоҳий инсоннинг синалган хизматкори пайғамбарни қолдирмасга жазм этди. Илёс пайғамбарнинг қайтиб кетиш тўғрисидаги ҳар бир таклифига биноан Элиша: “Худованд тирик, сенинг жонинг ҳам тирик бўлсин! Сени қолдирмайман”, — деб жавоб берарди.Пп 162.1

    “Ва иккалови йўналдилар... Улар иккалови Иордан соҳилида туришарди. Ва Илёс пайғамбар чопонини қўлига олди, уни ўраб сувга урди, ва сув икки томонга чекинди, ва улар қуруқликдан ўтдилар. Ўтганларидан кейин Илёс Элишага деди: мен сендан олинганимча сенга нима қилиб берайин, сўрагин”.Пп 162.2

    На фоний шон-шухратни, на ушбу дунёнинг улуғлари аро баланд мавқеини Элиша сўраса экан. Йўқ, у фақат бир нарсани орзу қиларди. Осмонга тириклай олинишга сазовор бўлганнинг устига Аллохдан қуйилган Муқаддас Руҳдан у ҳам баҳраманд бўлса эди! У биларди: Парвардигори Олам Исроилда хизмат қилиш учун уни даъват этган экан, Илёс пайғамбарнинг хизматида мукаммал даражада намоён бўлган Илоҳий Руҳдан бошқа ҳеч нарса уни қобилиятли қилолмайди. Шу сабабли у: “Сенда бўлган Руҳ менинг устимга икки баравар тушсин”, — деб сўради.Пп 162.3

    Ва илтимосига жавобан Илёс пайғамбар деди: “Қийин нарсани сен сўраяпсан. Агар сендан олинганимни кўрсанг, сенга шундай бўлар; агар-чи кўра олмасанг — бўлмас. Йўл- йўлакай суҳбатлашиб борар эканлар, мана, оташли ароба ва оташли отлар намоён бўлдилар, ва иккаловини ажратдилар, Илёс пайғамбар эса уюрмада осмонга юксалди” (4 Под. 2:1-11).Пп 163.1

    Исо Масиҳ ер юзига Иккинчи марта қайтганида, Аллоҳнинг азиз бандалари ўлим кўрмай “тўсатдан, кўз очиб юмгунча, охиризамон карнайи чалинганда ўзгариб кетадилар” (1 Кор. 15:51). Илёс пайғамбар ушбу азиз бандаларнинг, яъни охиризамон келганда ер юзида яшовчи муқаддас инсонларнинг рамзи. Осмонга тириклай олинадиганларнинг рамзидир. Нажоткоримизнинг бизлар учун шафоат этиш хизмати якунланай деганида, Илёс пайғамбар Мусо пайғамбар билан Ўзгариш тоғида Раббимиз олдида турган эди. Ушбу улуғвор эрлар, Исонинг шогирдлари учун қўлга киритилган салтанатдаги вакилларнинг сиймоси эдилар. Улар самовий нурга бурканган Исони шу пайт кўришга сазовор бўлдилар, Унинг Сиймосида Илоҳий Ўғилни тан оладиган “булут ичидан чиққан нидони” улар эшитдилар; Унинг Иккинчи қайта келиш кунида ўлганлар ичидан тирилганларнинг рамзи бўлган Мусо пайғамбарни улар кўрдилар; Исо олдида турган Илёс пайғамбарни ҳам улар кўрдилар. Ернинг тарихи якунланганда ўлмайдиган вужудга сазовор бўлганлар, ўлим кўрмай Осмонга юксаладилар. Илёс пайғамбар ушбу бандаларнинг намоёндасидир.Пп 163.2

    У чўлда танҳо ва кўнгилсиз қолиб, Парвардигоридан ўлим сўраганди. Аммо Худованд Ўз меҳрибонлиги туфайли унинг илтимосини бажармади. Илёс пайғамбар буюк ишнинг арафасида турарди ва, шу иш ижро этилганида, унинг тақдири кўнгилсизликнинг занжиридан ечилмай қолмади. Гўрга кирмай, самовий фаришталар билан биргаликда, у Илоҳий тахт турган жойга юксалди.Пп 163.3

    “Назар солиб турган Элиша эса хитоб қилди: отам менинг, отам менинг, Исроилнинг аробалари ва унинг отлиқ лашкари! Ва уни бошқа кўрмади. Ўз кийимларини ечди ва уни икки қисмга парчалади. Илёс пайғамбардан тушиб қолган чопонни кўтарди ва орқага Иордан соҳилига қайтди. Ва чопонни сувга урди, ва: қани Худованд, Илёснинг Парвардигори, — Ўша Ўзими? — деди. Ва сув устига урди, ва сув икки тарафга чекинди, ва Элиша дарё тубидан ўтди. Ерихонинг мактабидаги пайғамбарлар ўғиллари уни узоқдан кўриб танидилар, ва: Илёснинг руҳи Элишага тушибди, дедилар. Ва унга пешвоз чиқиб, ергача эгилдилар” (4 Под. 2:12-15).Пп 163.4

    Худованд танлаган ва ақл берган эрларнинг хизмати якунланганида, уларнинг ўринбосларини У мустаҳкамлайди ва ёрдам беради; табиийки, — агар улар ёрдам олиш учун Худовандга мурожаат қилсалар ва Унинг йўлларидан юришни хоҳласалар. Устозларининг хатолари орқали улар кўп нарсага ўрганадилар, шу сабабли уларга нисбатан Илоҳий ишга кўпроқ фойда келтира оладилар.Пп 164.1

    Ва Элиша Илёс пайғамбарнинг ўрнини босди. Кичик ишда садоқатли бўлиб чиққан, у энди катта ишда вафодорлигини намоён этиши кутиларди.Пп 164.2

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents