Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents
Пайғамбарлар ва подшоҳлар - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    14-боб - “ИЛЁС ПАЙҒАМБАРНИНГ РУҲИ ВА ҚУДРАТИДА”

    Илёс пайғамбардан кейин бутун даврлар мобайнида, унинг ҳаёти бошқаларга, чекиниш вақтида ҳақиқат учун курашга даъват этилганларга, илҳомлантирадаган ва қувватлайдиган намуна бўлди. Бизлар учун ҳам, “Замоннинг охирига етишган бизлар учун насиҳат тариқасида ёзилган” ( 1 Кор. 10:11) экан, Илёс пайғамбарнинг ҳаёти махсус эътиборга эгадир. Тарих такрорланади. Бугун дунёда Аҳоб ва Изабеллар бор. Бизнинг замон — бутпарастлик замони — ҳар томонлама Илёс пайғамбар яшаган даврга ўхшайди.Пп 125.1

    Албатта, биз кўзимиз билан қурбонгоҳлар ва санамларни кўрмаймиз, улар йўқ, аммо минглаб одамлар бойлик орқасидан қувиб, Муқаддас Руҳнинг таъсирига берилмай, янгидан туғилмаган қалбнинг талаблари кетидан тушиб, “ушбу дунёнинг” худоларига топинадилар. Кўплар Аллоҳ ва Унинг моҳияти тўғрисида бузуқ тасаввурга эгадирлар, ва Баалга сиғинганлар каби самимийлик билан ўз сохта худосига хизмат қилишади. Ҳатто ўзини масиҳий деб атаганлардан кўпи, Тангри Таоло ва Унинг ҳақиқатига очиқ хусуматда бўлганлар билан иттифоқлашадилар. Шундай йўлга тушиб, улар Илоҳийни қолдирадилар ва инсонга мансуб бўлганни юксалтирадалар.Пп 125.2

    Имонсизлик ва Худодан қайтиш бизнинг замонимизнинг асосий нуқсонларидандир. Одамлар диний соҳада етишган билимининг кенглигидан ифтихорланишади, лекин ҳақиқатда шундай ҳолат фақат ожиз баландпарвозлик. Уларнинг билимида Аллоҳ ва Қонунининг ўрнини инсоний назариялар эгаллаган. Шайтон одамларни итоатсизликка итаради, итоатсизлик уларга эркинлик беради ва уларни худолар қилади, деб васвасага солади. Ҳамма нарсада Илоҳий Каломига қарши чиққан руҳ сезилади, Илоҳий ваҳийлари узра инсоний донолик юксалтирилмоқда. Фоний урф- одатларга мосланиб, инсонлар ўз онгини шунчалик зулматга ботирдилар-ки, ҳатто ёруғликни зулматдан, ҳақиқатни адашишдан айириш қобилиятини йўқотганларидай туюлади. Улар шу қадар ҳақиқат йўлидан узоқлашдилар-ки, муқаддас ёзувларга нисбатан фалсафачилар фикрига кўпроқ ишонадилар. Илоҳий Каломнинг таълим бериши, далолат қилиши, назрлари, итоат қилмай чекинган пайтда берилган ҳамма огоҳлантиришлари эшитилмай қолганига ўхшайди, чунки одамлар қалбида керакли даражада аксланмайди. Ҳаворийлар Павел, Петр ва Юҳаннонинг имони эскиргандай туюлиб, замонавий фикрловчиларнинг донолигига арзимайди, деб қабул қилинади.Пп 125.3

    Энг бошидан Аллоҳ инсониятга Ўз Қонунини берди. Қонун —бахтли бўлиш ва абадий ҳаётга етишиш учун воситадир. Илоҳий ниятларини нотўғри қўрсатишга интилиб, шайтон қонунга бўйсунмасликка одамларни ўргатишга тиришади, қонуннинг асосларини ёлғонга чиқариб унинг маъносини камситиш учун, у бутун кучини доимо сарф қилади. У зарбасини қонунга туширди, токи уни ўзгартиб, аниқ кўрсатмаларини одамлар бузсин деб. Унинг ҳийлагарлиги орқасида одамлар қонун бўйича яшашларига ишонадилар.Пп 126.1

    Шайтоннинг Илоҳий Қонунни ўзгартириш ҳаракатини бир ёзувчи қадимги замонда ишлатиладиган одат билан солиштиради. Икки йўл туташган жойда кўрсатма устуни ўрнатилган бўлса, ёмонлик қилиш ниятида, ёлғон йўналишни кўрсатсин учун устунни жойидан қўзғалтиришарди. Кўпинча шундай ёвуз фикрли ҳаракат қийинчилик ва фалокат туғдирарди.Пп 126.2

    Ушбу ернинг мусофирлари учун Парвардигор ўхшаш кўрсатма устунини қўйган. Бир стрелкаси Ижодкорга ихтиёрий бўйсуниш сифатида, бахт-саодат ва ҳаёт йўлига кўрсатмоқда, иккинчиси эса итоатсизликка кўрсатиб, азоб ва ўлим йўлига чиқаради. Қадимги замонда Аллоҳ изнига муносиб истеҳком-шаҳарлар бор эди, уларга тезда етиб бориш учун йўлда кўрсатмалар қўйиларди. Саодатга олиб борадиган йўл шунга ўхшаб жуда аниқ кўрсатилган. Аммо бутун инсон қавми учун фожиали пайтда ҳар қандай ҳақиқатнинг душмани кўрсатма устунини буриб қўяди, ва кўплар борар йўлларидан адашадилар.Пп 126.3

    Мусо пайғамбар орқали Худованд исроилликларга насиҳат бериб деди: “Менинг шанбаларимга амал қилинглар, зеро Менинг билан сизнинг орангизда то абад бу аломатдир, токи Мен сизларни муқаддас қиладиган Худованд эканимни сизлар билингиз. Шанбага риоя қилинг, зеро сизлар учун у муқаддасдир: ким уни ҳаромласа, ўлимга йўлиқади. Ким ушбу кунда иш қилса, унинг жони халқи ичидан қирилиб ташланади... Исроил ўғиллари шанбани абадий аҳд сифатида қабул қилиб, уни сақласинлар ва авлоддан авлодга шанба — байрам куни бўлсин. Ушбу — Менинг билан Исроил ўғиллари ораси то абад аломатдир; чунки Худованд осмон ва ерни олти кунда бунёд этди, еттинчи кун эса тинди ва ором топди” (Чиқ. 31:13-17).Пп 127.1

    Айтилган сўзларда бўйсуниш Илоҳий шаҳарга йўл эканини Худованд аниқ тайинлади, аммо гуноҳ бандаси кўрсатмани ёлғон томонга бурди. У сохта шанбани ўрнатди, ва шу кун одамлар Ижодкор буйруғига амал қилишларига инонтирди.Пп 127.2

    Еттинчи кун Худованднинг шанбаси, деб Аллоҳ эълон этди “Осмон билан ер яратилиб бўлгач”, Аллоҳ Ўз ижодий фаолиятига ёдгорлик сифатида шанба кунини юксалтирди. Еттинчи кунда У “Ўзининг бутун яратиш фаолиятидан” тиниб, “еттинчи кунни муборак ва муқаддас қилиб айирди” (Ибт. 2:1-3).Пп 127.3

    Мисрдан чиққан вақтда Илоҳий халқ шанба тўғрисида махсус кўрсатмалар олди. Исроилликлар асирда бўлганларида, назоратчилар шанба кунларида меҳнат қилишга уларни зўрлардилар, ҳар ҳафта ишнинг миқдорини кўпайтиришарди. Кундан кунга уларнинг меҳнати оғирлашарди ва толиқтирарди. Аммо мана, бахтли кун келди, улар қулликдан озодландилар ва эндигида азалдан Бўлганнинг кўрсатмаларига риоя қилиш эркинлиги туғилди. Улар махсус жойга келтирилдилар. Синай тоғидан Қонун эълон қилинди, ва унинг нусхаси, “Илоҳий қўл ёзган” икки лавҳа Мусога берилди (Чиқ. 31:18). Қирқ йил давомида саҳрода саёҳат қилганларида, Аллоҳ уларга доимо ором кунини эслатиб турди: еттинчи кун манна осмондан тушмас эди, жума куни йиғилган икки баравар миқдорда манна ажойиб тарзда бузилмай сақланарди.Пп 127.4

    Назр аталган Диёрга кириш олдидан, Мусо халққа тайинлаб: шанба кунини муқаддас қилиб сақлаш учун уни кузатинглар”-деди (Такр. Шар. 5:12). Исроил шанбага расо риоя қилиб, Ижодкор ва Халоскорга ўз қарамлигини доимо эслаб яшасин эди. Шанбага тўғри амал қилганларида, бутпарастлик деган нарса умуман бўлмасди, аммо Ўн Каломнинг талабларини бекор қилиш натижасида, одамлар Ижодкорни унутдилар ва бошқа худоларга сиғина бошладилар. “Мен уларга шунингдек шанбаларимни бердим, — дейди Худованд, — токи Менинг билан улар аро аломат бўлсин дея, токи улар билсинлар: Мен уларни муқаддас қиладиган Худовандман... Улар-чи, улар Менинг кўрсатмаларимни тарк этдилар, Менинг амрларим бўйича яшамадилар, ва шанбаларимни буздилар; зеро уларнинг қалблари санамларига интиларди.” Унга қайтишга даъват этиб, Худованд яна муқаддас шанбага риоя қилишнинг муҳимлигига кўрсатмоқда: ” Мен — Худованд, сизнинг Парвардигорингиз: Менинг амрларим бўйича ҳаракат қилинг, Менинг фармонларимга риоя қилинг ва уларни бажаринг. Ва Менинг шанбаларимни муқаддас қилиб нишонланг, токи улар Менинг билан сиз аро аломат бўлсин, токи Мен — Худованд, сизнинг Парвардигорингиз эканини билинглар” (Ҳез. 20:12, 16, 19, 20).Пп 128.1

    Яҳуданинг гуноҳлари, пировардида, исроилликларни бобиллик асирига йўлиқтирди. Шунга эътибор бериб Худованд деди: “Сен... Менинг шанбаларимни бузмоқдасан... Шу боис уларнинг устига қаҳр-ғазабимни қуяман, уларни ғазабим оташи ила маҳв этаман, уларнинг ҳатти-ҳаракатини ўз бошларига тушираман, дейди Худойи Худовандо”(Ҳез. 22:8, 31).Пп 128.2

    Неҳемия кунларида Қуддус шаҳри тикланганида шанбанинг бузилиши жиддий танқидланарди. “Оталарингиз шундай ҳаракат қилмасмидилар, шунинг учун Аллоҳ ушбу фалокатни устимизга ва ушбу шаҳарнинг устига келтирмадими? Сизлар эса шанбани ҳаромлаб, Исроилга Унинг ғазабини кучайтирмоқдасиз” (Неҳ. 13:18).Пп 128.3

    Ер юзига келиб хизмат қилган вақтда Масиҳ шанбанинг асосий талабларига айнан эътибор кўрсатди. Ушбу амрни Ўзи ташкил этган, унга эҳтиром ила муомала қиларди. Унинг кунларида шанба шунчалик адаштирилган эди-ки, унга амал қилиш Худованднинг моҳиятини акс этмай, балки одамнинг шахсиятпарастлигини ва шафқатсизлигини тасвирларди. Руҳонийлар унга душманлик кўрсатиб таъқиб қилсалар-да, У уламолар талабларига бўйсунмас эди, ва Илоҳий Қонунига биноан шанбага риоя қилаверарди.Пп 129.1

    ‘ Энг аниқ сўзлар билан У азалдан Бўлганнинг Қонунига нисбатан Ўз муомаласини изоҳлади: “Мени Таврот ёки пайғамбарлар оятларини бекор қилгани келди, деб ўйламанглар. Мен бекор қилгани эмас, балки бажо келтиргани келдим. Сизга чиннини айтайин: еру осмон тугамагунча ва тақдир этилган ҳамма нарса амалга ошмагунча, Тавротдан на бир ҳарф, на бир нуқта ўчади. Шундай қилиб, ким бу амрларнинг энг кичигини ҳам инсонларга бузиб ўргатса, Осмон Шоҳлигида энг кичик бўлади. Лекин ким-ки бу амрларни бажариб бошқаларга ўргатса, Осмон Шоҳлигида буюк бўлади” (Мат. 5:17-19).Пп 129.2

    Бутун христианлик даврининг мобайнида инсон бахтининг душмани энг қатьий даражада шанба кунига ҳужум қилган. Мен Илоҳий ниятларига қарши зидлик билан ҳаракат қилурман. Мен ўз издошларимга, Илоҳий ёдгорлик бўлган шанбани бекор қилишларини тайинлайман, — эълон қилмоқда шайтон. Шу йўсинда Аллоҳ табаррук қилиб олқишлаган кунни ўзгартиб бўлишини мен дунёга намоён этаман. Мен шанба кунини инсонлар хотирасидан ўчириб ташлайман. Ушбу кун ўрнига мен, Худованд билан ҳеч қандай боғланмаган кунни ўрнатаман; мен ўрнатган кун Аллоҳ билан Унинг халқи орасида аломат бўла олмайди. Шу кунни қабул қилганларни мен берган кунни табаррук деб ҳисоблашларига мажбурлайман.Пп 129.3

    Мен ўринбосарим орқали ўзимни шарафлайман. Ҳафтанинг биринчи куни юксалтирилади ва протестантлилик дунё ушбу кунни ҳақиқий шанба деб қабул қилади. Аллоҳ ташкил этган шанбага илтифотсизликка мажбурлаб, мен шундай қиламан-ки, Унинг қонунидан нафратлана бошлайдилар. “Токи ушбу Менинг билан ва сизнинг орангизда бутун авлодларга аломат бўлсин”, — деган сўзлар менинг “шанбамга” тегишли бўлур.Пп 129.4

    Шундай қилиб, дунё менинг мулким бўлади. Мен ернинг ҳокими, дунёнинг амирига айланаман. Мен инсонлар устидан шунчалик иқтидорга етишаман-ки, Худованднинг шанбаси энг нафратланадиган мавзуга айланади. Аломати- чи? Еттинчи кунга риоя қилганлар ер эгаларига хиёнат қилганларидай аломат саналади — мен шуни киритаман. Инсоний қонунлар шунчалик талабчан бўлади-ки, одамлар еттинчи кунни, шанба деб нишонлашга дадилланмайдилар. Ер неъматлари — овқат ва кийимдан маҳрум бўлишдан қўрқиб, улар дунёга қўшилиб, Илоҳий қонунни бузадилар. Ер бутунлай менинг эгалигимга ўтади, — шайтон ана шундай фикр юритарди.Пп 130.1

    Сохта шанбани белгилаб, душман даврлар ва қонунларни ўзгартмоқчи бўлди. Илоҳий Қонунни нотўғри кўрсатишда у муваффақият қозондими? Бу саволга биз Тавротнинг Чиқиш Китобида жавоб топамиз. Кеча, бугун ва то абад Ўзгармайдиган еттинчи кун тўғрисида шундай дейди: “Ушбу — Менинг билан сизлар орангизда бутун авлодларга аломатдир”, “ушбу аломат... мангуликкадир” (Чиқ. 31:13, 17). Жойидан қўзғатилган кўрсатма нотуғри йўлга йўналтирмоқда, аммо Худованд ўзгармас. У олдингидай Исроилнинг қудратли Жаббори. “Мана халқлар — челакдан олинган бир томчи сувдек, тарозида тортилганларида тўзондек. Мана, оролларни У қордек кўтармоқда. Қурбонгоҳ оташи учун Лубнон ҳам етарли эмас, куйдирмоқ учун ҳайвонлар ҳам етарли эмас. Ҳамма халқлар Унинг олдида ҳеч нарсадай, Унинг назарида арзимагандан ва бўшлиқдан камроқ саналадир” (Иш. 40:15-17). Аҳоб ва Илёс пайғамбарнинг кунларида бўлганидай, бизнинг кунларда ҳам У Ўз Қонунига худди шундай рашкли муомала қилмоқда.Пп 130.2

    Аммо Унинг Қонуни нақадар ҳақоратланган. Бутун дунё бугун Аллоҳга қарши очиқ қўзғолонда. Дарҳақиқат, ушбу авлод итоатсиз, миннатдорчиликни билмайдиган, риёкор, мағрур ва қайтган авлоддир. Инсонлар Муқаддас Китобни тарк этадилар ва ҳақиқатдан нафратланадилар. Исо Масиҳ кўради-ки, Қонунининг обрўси оёқ ости қилинган, инсонлар Унинг севгисини тарк этмоқдалар ва Унинг элчиларига ҳеч қандай эътибор бермайдилар. У одамларга илтифот тилида мурожаат қилмоқда, аммо Унинг меҳри уларга керак эмас экан. У огоҳлантиришлар юборди, аммо улар қулоқ солишмади. Инсон жонининг маъбади бетавфиқ савдо жойига айланди. Худбинлик, ҳасадгўйлик, мағрурлик, ёвузлик — мана нималарни инсон ўз қалбида сақлайди.Пп 130.3

    Кўплар қўрқмай Илоҳий Каломи устидан кулишади, Каломга ишонганларни эса масҳара қилишади. Қонун ва тартибга ҳурмат дегани борган сари камаймоқда, ушбу ҳолат эса бевосита азалдан Бўлганнинг аниқ берилган кўрсатмаларини бузишга олиб бормоқда. Аллоҳга бўйсунмасликнинг самараси — зўравонлик ва жинояткорлиқдир. Санамларга топиниб, бахт ва тинчликни беҳуда қидираётганларнинг насибаси — бахтсизлик ва азоб- уқубатлар.Пп 131.1

    Шанба кунини ҳурмат қилиш кераклиги тўғрисида амр оммавий равишда менсинилмайди. Ҳафтанинг биринчи кунини муқаддас деб эълон қилганлар қонуний суратда спиртли ичимликларни сотишга ижозат бериб, нақадар куфр иш қиладилар. Ўзларини ёзилган Каломдан донишманд санаб, улар биринчи кунга риоя қилишга одамни зўрлайдилар ва бир вақтда Илоҳий сиймога ўхшатиб яратилган зотни шафқатсиз ва ожиз қилиш учун ичкиликбозликка йўл қўядилар. Шундай қонунларнинг муаллифи шайтоннинг ўзидир. Инсоний қонунларни Илоҳий Қонун устидан қўйганни Худонинг лаънати кутаётганини у яхши билади, ва одамларни ҳалокатли йўлга чиқаришга тиришади. Инсониятнинг фикрий ютуқларини ва кўрсатмаларини одамлар шунчалик қадрлашга ўргандилар-ки, деярли бутун дунё бегона худолар орқасидан тушди. Илоҳий Қонунни ўзгартишга интиладиган кимса, одамларни Парвардигорига қарши ва солиҳларни айирадиган белгига қарши кўтариши учун ҳеч қандай воситадан ҳазар қилмайди. Аммо шундай тарк этишга ва қонунидан нафратланишга Худованд доимо йўл бериб чидамайди. Тезда вақт-соат етиб келади, шунда “инсоннинг мағрур назари ўчади ва инсоний юксаклик пасаяди; ўша кун ягона Худованд баланд бўлади” (Иш. 2:11). Имонсиз Илоҳий Қонуннинг талабларини масхара этиб, инкор қилмоғи мумкин. Дунёнинг таъсири ҳалокатли равишда кўпларнинг ҳаётида белгиланиши мумкин, Аллоҳнинг иши олға борганида буюк куч-қудрат ва қурбон талаб қилади, аммо, пировардида, ҳақиқат тантана қозонади.Пп 131.2

    Ер юзида Худовандимизнинг хизмати тугай деб қолганида Унинг Қонунининг туғи яна дунё устидан баланд кўтарилади. Сохта таълимотлар тарқалиши мумкин, қонунсизлик гуллаб-яшнаши мумкин, ёвузлик авжга чиқиши туфайли кўпчиликнинг севгиси совийди, Голгота хочи инсонлар учун ўз мазмунини йўқотиши мумкин, ўлимнинг кўланкасига ўхшаган зулмат ерни қоплаши мумкин, бутун дунё ҳақиқатга қарши кўтарилиши мумкин, Илоҳий халқни маҳв этиш учун душманлар фитна орқасидан фитна тузишлари мумкин, аммо буюк таҳлика соатида Илёс пайғамбарнинг Парвардигори Ўз элчиларини юборганида, — уларнинг оғзини ҳеч ким ва ҳеч нарса ёполмайди. Кўп аҳолили шаҳарларда, Парвардигори Оламнинг исми ҳақоратланадиган ер шарининг кўп жойларида жиддий таъзир берадиган овоз янграйди. Худованднинг элчилари жасурлик билан олға чиқадилар ва диний жамоатнинг дунё билан бўлган иттифоқини фош этадилар. Улар самимийлик ила даъват этиб, инсоний кўрсатмаларга бўйсунишни қўйиб, ҳақиқий шанбага риоя қилиш кераклигини эълон этишади. ” Худодан қўрқинг, Уни улуғланг” — деб улар ҳар бир халққа воизлик қилишади, — зеро Унинг ҳукм чиқарадиган вақг- соати келди. Еру кўкни, денгизни, булоқларни Яратганга сажда қилинглар! Ким-ки ҳайвонга ва унинг тасвирига сажда қилиб, пешанаси ёки қўлига тамға қабул қилса, у Аллоҳнинг қаҳр косасида софлаб тайёрланган қайноқ ғазаб шаробини ичади-ю, муқаддас фаришталар ва Қўзи олдида ёнаётган олтингугурт ичида азоб чекади” (Ваҳ. 14:7, 9, 10).Пп 132.1

    Аллоҳ Ўз аҳдини бузмайди ва бир сафар айтганини ўзгартмайди. Абадулабад Унинг сўзи Унинг тахти каби тебранмай қолади. Абадий Ҳакам олдида барча халқлар чиқарилаётган ҳукмни эшитиш учун йиғилганларида, Илоҳий қўл билан ёзилган ушбу аҳд тақдим этилади.Пп 132.2

    Бугун, Илёс пайғамбар кунларида бўлганидай, Илоҳий амрларига риоя қилаётганлар ва сохта худоларга топинаётганлар орасида аниқ сарҳад ўтмоқда. “Иккала тиззангизга қачонгача чўлоқ бўласизлар? — Илёс пайғамбар халққа мурожаат этди, — агар Худованд Парвардигорингиз бўлса, Унга эргашинглар; агар Баал бўлса, унга эргашинглар” (3 Под. 18:21). Замонавий дунё учун қуйидаги хабар янграмоқда: “Вайрон бўлди! Вайрон бўлди, буюк Бобил!... Эй халқим, ундан чиқиб кетинг! Шерик бўлманг унинг гуноҳларига, дучор бўлмангда балоларига. Кўккача бориб етди-ку унинг гуноҳи, Аллоҳ эслади унинг ноҳақликларини” (Ваҳ. 18:2, 4, 5).Пп 133.1

    Ҳар бир жоннинг синовдан ўтиш соати яқиндир. Сохта шанбага риоя қилишга ҳамма мажбурланади. Илоҳий ва инсоний амрлари аро кураш алангаланади. Қадам-бақадам дунёга ён беришга ва унинг одатларига уйғунлашишга ўрганганлар, кейинчалик масхара, ҳақорат, асир ва ўлимнинг қурбони бўлгунча, ҳокимиятнинг кўсатмаларига бўйсунишни танлайдилар. Ўша вақт чинакам олтин қуруқ жинслардан айирилади. Ҳақиқий художўйлик сохта диндан аниқ чегараланади. Кўпгина юлдузларнинг кўз қамаштирадиган чақнаши билан биз завқланган эдик, аммо улар зулматга ботиб ўчадилар. Ким-ки устига муқаддас кийимлар кийган ҳолатда Масиҳ солиҳлигига бурканмаган бўлса, ялонғочлигида расвоси чиқади. Ер шарининг олис бурчакларида, ернинг барча истиқоматчилари орасида Баалга тиз чўкмаган инсонлар бор. Осмонда фақат кечаси ёнаётган юлдузлар каби, ерни зимистон қоплаганда содиқ қолган жонлар балқиб туришади. Мажусий Африкада, Европа ва Американинг католик мамлакатларида, Хитой ва Ҳиндистонда, узоқ жойлашган оролларда ва ернинг энг ваҳший элатларида танланган Илоҳий фарзандлари бор, улар тезда ҳақиқат нури билан зимзиёни ёритадилар ва бетавфиқ дунёга Унинг Қонунига бўйсунишнинг енгилайдиган кучини намоён этадилар. Ҳатто бугунги кунда, ҳар бир халқнинг, тил ва қабиланинг орасида шундай одамлар белгиланмоқда, буюк чекиниш соатида эса, шайтон бутун кучини сарф қилиб, “каттаю кичикнинг, бою қамбағалнинг, эркину тутқиннинг ўнг қўли ёки пешанасига тамға босилсин, деб фармон” чиқартирганида, ушбу содиқ инсонлар, Аллоҳнинг “пок, беғубор ва бенуқсон болалари”, “осмондаги юлдузлар каби порлаб турадилар” (Ваҳ. 13:16; Фил. 2:15). Тун нақадар қоронғи бўлса, юлдузларнинг нури шунчалик порлоқдир.Пп 133.2

    Қандай ажойиб иш қилган бўлар эди Илёс пайғамбар, агар Илоҳий ҳукм ғазабланган халққа тушганида, Исроилни санаб чиқса эди! Худованд томонида ҳеч ким қолмади, деб у ўйларди. Аммо у: “Мен ягона ўзим қолдим, лекин менинг жонимни ҳам қидирмоқдалар,” — деганида, ушбу сўзларга Аллоҳнинг жавоби уни ҳайрон қолдирди. “Мен Исроилликлар орасида етти минг эр қолдирдим”, улар “Баал олдида тиз чўкмадилар” (3 Под. 19:14, 18).Пп 134.1

    Шунинг учун бугунги кунда Исроилнинг сонини билмоққа ҳеч ким интилмасин, аммо ҳалок бўлаётган дунёни қутқариш учун Масиҳнинг қалбига ўхшаган нозик ҳамдардликка тўлган қалбга ҳар бир инсон интилиши лозимдир.Пп 134.2

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents