Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents
Пайғамбарлар ва подшоҳлар - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    43-боб - ҚЎРИНМАС ҚЎРИҚЧИ

    (Дониэл Китобининг 5-бобида асосланган)

    Дониэл пайғамбарнинг ҳаёти ўз ниҳоятига ботиб борар экан, олтмиш йил олдин у дўстлари билан асоратга тушган диёрда катта ўзгаришлар рўй берди. Навуходнесар, “халқлардан энг ваҳшийи” (Ҳез. 28:7), ўлди, ва Бобил, “бутун оламнинг шуҳрати” (Ер. 51:41), ворисларнинг ақлсиз раҳбарлигига ўтиб, аста-секин ўз тушкунлигига силжиларди.Пп 378.1

    Навуходнесар набираси Балтасарнинг фаҳмсизлиги ва табиати ожиз бўлгани сабабли мағрур Бобил тезда қулаши тақдирлаган эди. Ёшлигидан мамлакатда бирлашма ҳокимликка ижозат олган Балтасар ўз иқтидори билан фахрланарди ва Худога қарши кўтарилди. Илоҳий иродани билишга, Унинг олдида ўз маъсулиятини тушунишга имкониятлари кўп бўлди. Илоҳий буйруғига биноан бобоси инсон жамоатидан ҳайдалганини у биларди, бобосининг надомат чекиши, унинг ажойиб тарзда тикланиши тўғрисида Балтасар эшитганди. Бу дарсни у мангу эслаб юриши лозим эди. Аммо ҳузур-ҳаловатни севган подшоҳ кўпроқ ўзини шарафлашга ўрганди ва ўтган воқеалар унинг онгидан чиқди- кетди. Шунчалик марҳаматли берилган имкониятларни у йўқотди, уни ҳақиқат билан яқинроқ таништира оладиган воситаларга у бепарво қолди. Навуходнесарнинг чексиз азоб чекиб ва камситилиб орттирган тажрибасига Балтасар беҳафсала бўлди.Пп 378.2

    Бу ҳодиса ҳамма мусибатлар бошланиши олдидан рўй берди. Мидия ва Форс иттифоқдош лашкарининг бош сардори бўлган Мидиёнлик Дарийнинг жияни Хир Бобилни забт этди. Ҳаддан мустаҳкамланган Бобил қалъаси қалин деворлар билан айлантириб олинган, яқинлашиб бўлмайдиган дарвозалари, Эфрот дарёси билан ҳимоя қилинган ва озиқ-овқатнинг етарли захираси билан таъминланган, айш-ишратни севадиган подшоҳи билан ўзини бехатар ҳис қиларди. Майхўр подшоҳ эса вақтини шодиёна зиёфатларда ўтказарди.Пп 378.3

    Мағрур ва димоғдор, бепарво, хатарни сезмай, “Балтасар подшоҳ мингта мансабдорлари учун катта зиёфат тайинлади ва шу мингта одам олдида шароб ичди”. Ўша жойда давлат ва иқтидор берадиган бутуниси бор эди. Подшоҳ зиёфатида меҳмонлари аро кўз ўйнатадиган жуда гўзал аёллар ҳам, донишманд, юқори билимли эрлар ҳам бор эди. Амирлар ва мансабдорлар шаробни сувдек ичишарди ва шаробдан маст бўлиб қувонишарди.Пп 379.1

    Пасткаш эҳтирослар ҳокимиятига тушиб, ичимликдан онгига назорат йўқотган подшоҳ бу тартибсизликка ўзи шахсан раҳбарлик қиларди. Зиёфат қизиб кетган пайтда у “Қуддус маъбадидан Навуходнесар олиб чиққан олтин ва кумуш табаррук идишларни келтиришга буюрди, токи подшоҳ, унинг мансабдорлари, хотинлари ва чўрилари шароб ичишларига”. Шунинг билан подшоҳ чексиз иқтидорини намоён этмоқчи бўлди, унга табаррук деган нарсани ҳурмат қилиш нотаниш эди, у ўз хоҳишини қондирди. “Шунда олтин идишларни олиб келдилар... улардан подшоҳ ва унинг мансабдорлари, унинг хотинлари ва чўрилари роса ичдилар, — улар шароб ичдилар ва олтин, кумуш, мис, темир ва ёғочдан қилинган худоларни олқишладилар”.Пп 379.2

    Меҳмонлар аро самовий Шоҳид зоҳир бўлганини Балтасар хаёлига ҳам келтирмасди, кўзга кўринмас Илоҳий Қўриқчи ушбу ҳаромлаш манзарани кузатиб, мазахомуз кулгини эшитиб, бутпарастликни кўриб турганини умуман ўйламас эди. Аммо тезда таклиф этилмаган меҳмон ўзини ошкор қилди. Зиёфат қайнаб турган пайтда тўсатдан қўл пайдо бўлди ва деворга ҳарфлар ёза бошлади. Улар оташдек ялтирарди. Сўзлари йиғилганларга тушунарсиз, подшоҳ ва меҳмонларининг виждони уйғониш учун тақдирланган восита эди.Пп 379.3

    Бир онда саройда сукунат чўкди, ва ҳамма даҳшатдан довдираган, сирли ҳарфлар кетидан кузатишарди. Одамларнинг кўз ўнгида бутун гуноҳли ҳаётлари ўтарди; улар ҳозирдагина менсимаган қудратли, барҳаёт Аллоҳнинг ҳукми олдида тургандай туюларди. Бир неча лаҳза олдин хурсандчилик ҳукмрон бўлиб, куфр ҳазил тўкилаётган ўринда, энди докадек оқариб кетган юзлар кўринар, ваҳимага тушганларнинг овози эшитилар эди. Худованд одамларни даҳшатга солганида, улар ўз ҳисларини пинҳон сақлай олмайдилар.Пп 379.4

    Балтасар ҳаммадан кўпроқ чўчиди. Бобил салтанатида ушбу тунда Аллоҳга қарши кўтарилган қўзғолон ўз чўққисига етди. Кўзга кўринмас Қўриқчининг ҳузурида, исми ҳақоратланган, ҳокимиятига чақириқ ташланган Аллоҳнинг намоёндаси олдида подшоҳ қўрққанидан қотди-қолди. Унинг виждони уйғонди. “Ҳолсизланганидан тиззалари бир бирига урила бошлади”. Балтасар сурбетлик билан самовий Тангри Таолога қарши кўтарилди. У фақат ўз қудратига таянарди ва ҳеч қачон ўйламас эди-ки: “Сен нимага шуни қиляпсан?” — деб сўрайдиган топилишига. Энди қилиқларига у жавоб қайтариши лозим, йўқотган имкониятлари, оқлаб бўлмайдиган хатти-ҳаракати учун у ҳукм этилишини эндигина тушунди.Пп 380.1

    Ёниб турган сўзларни подшоҳ беҳуда ўқиб кўришга интилди. Бу сир эди, уни на тушуна, на тарк эта олмасди. Маъюслигида у салтанатининг донишмандларига мурожаат этди. Кенг хонада фақат унинг фарёди эшитилар, мунажжимларни, фолбинлар ва сеҳргарларни олиб келишга буйруқ берди: “Ким ёзилганни ўқиб берса ва менгаПп 380.2

    мазмунини тушунтира олса, — ваъда берди у, — шунга мен кимхоб тўндан кийғизаман, бўйинига олтин занжир осаман ва у салтанатимда мендан кейин учинчи ҳоким бўлади”. Бой совғалар ваъда қилган подшоҳнинг мурожаати жавобсиз қолди. Самовий донолик сотилмайди ва сотиб олинмайди. “Подшоҳнинг барча донишмандлари ёзилганни ўқиб ва маъносини тушунтириб беролмадилар”. Ўтган замонда донишмандлар Навуходнесарга тушини изоҳлаб беролмагандай, булари ҳам сирли сўзларни ўқиб беролмадилар.Пп 380.3

    Воқеани эшитган малика ниҳоят зиёфат хонасига кирди. У Дониэлни эслаб, эллик йил олдин бобоси Навуходнесар тушини тасвирлаб берганини баён этди.Пп 380.4

    “Подшоҳ, мангу яшагин! — деди у, - фикрларинг сени хижолатга солмасин, чеҳранг ҳам ўчмасин. Салтанатингда бир эр бор, унда муқаддас Аллоҳнинг руҳи мавжуд; отаси кунларида унда ёруғлик, фаҳм-фаросат ва худоларнинг донолигига ўхшаш донолик топилганди, ва подшоҳ Навуходнесар, сенинг отанг, уни сеҳргарлар, мунажжим ва фолбинлар устидан бош қилиб қўйган эди... чунки Дониэлда, унга подшоҳ Балтасар исм берганди, баланд руҳ, билим ва фаҳм, тушларни ва сирларни изоҳлаш, занжирбандларни ечиш қобилияти бўлган эди. Демак Дониэлни чақиртиринглар, — ва у изоҳлаб беради.Пп 381.1

    Ана шунда Дониэл подшоҳ ҳузурига кирди”. Эс-ҳушини йиғиб олишга интилган Балтасар пайғамбарга деди: “Менинг отам подшоҳ Яҳудиядан асоратга олиб келган ўғилларидан бири сенмисан, Дониэл? Мен сенинг тўғрингда эшитган эдим, сенда Илоҳий руҳ, ёруғлик, фаҳм-фаросат ва юқори савияда донолик топилганига. Мана, деворда ёзилганини ўқиб бериш ва талқин қилиш учун менинг ҳузуримга донишманд ва фолбинлар келтирилган эди, лекин улар буни менга тушунтириб беролмадилар. Эшитишим бўйича сен мазмунини тушунтириб, занжирбандларни ечиб бера олар экансан; демак, агар ёзилганни ўқиб берсанг ва унинг мазмунини изоҳласанг, сен кимхоб тўнга бурканасан, олтин занжир бўйнингда бўлар, ва салтанатимда мендан кейин учинчи ҳоким бўласан”.Пп 381.2

    Подшоҳнинг ваъдасига бепарво, Парвардигори Олам хизматчисининг осойишталигига бурканган Дониэл, даҳшатга тушган оломон олдига тилёғмалик қилиш учун келмади, балки ҳалокат хабарини изоҳлаб бериш учун. “Ҳадяларинг ўзингга қолсин, — деди у, — ва ҳурмату-иззатни бошқага берақол; ёзилганни эса мен подшоҳга ўқиб бераман ва маъносини ҳам таъбир этаман”.Пп 381.3

    Бошида пайғамбар Балтасарга мурожаат этиб, унга таниш бўлганини, аммо шундан у, уни халос этадиган камтарлик дарсини олмаганини эслатди. У Навуходнесарнинг гуноҳи ва унинг қулаши тўғрисида, Худованднинг унга нисбатан муомаласи тўғрисйда, унга берилган шон-шуҳрат ва қудрат тўғрисида, мағрурлиги учун бошига тушган Илоҳий ҳукм тўғрисида ва Навуходнесар кейин Исроил Парвардигорининг ҳокимиятини ва илтифотини эътироф этгани тўғрисида баён этди; кейин жасоратли ва кучли сўзлар билан Балтасарни қонунсизлигида фош қилди. Пайғамбар унинг гуноҳига кўрсатди, эга бўлган тажрибалар уни ҳеч нарсага ўргатмаганига эътиборини йўналтирди. Бобоси бошидан кечиргани тўғрисида Балтасар ҳеч қачон жиддий равишда ўйламаганди, унинг учун аҳамиятга эга бўлган воқеаларга эътибор бермади. Ҳақиқий Аллоҳни таниб билиш, Унга бўйсуниш имконияти унга берилди, аммо у имкониятдан фойдаланмади ва энди эса итоатсизлигининг самарасини йиғиб олиши лозим бўлди.Пп 381.4

    “Сен... Балтасар, — деди пайғамбар, — ҳаммасини била туриб, қалбингни камтар қилмадинг; аммо осмон Худовандига қарши қўтарилдинг, Унинг маконидан сенга идишлар олиб келдилар, ва сен, сенинг мансабдорларинг, сенинг хотинларинг ва чўриларинг улардан шароб ичдингизлар, ва сен, нафасинг ва барча йўлларинг қўлида бўлган Аллоҳни шарафламадинг; сен кўрмас, эшитмас, онгсиз, кумуш ва олтиндан, мис, темир, ёғоч ва тошдан қилинган худоларни олқишладинг. Ана шу сабабли Унинг қўли юборилди ва ушбу ёзмани чизиб берди”.Пп 382.1

    Самовий хабар ёзилган деворга бурилиб, пайғамбар ўқиди: “МЕНЕ, МЕНЕ, ТЕҚЕЛ, УФАРСИН”. Ҳарфларни ёзган қўл кўринмас бўлди, аммо ушбу тўртта сўз даҳшатли аниқлик билан алангаланиб турарди, ва энди одамлар нафасини тийиб, қариган пайғамбарга қулоқ солишарди.Пп 382.2

    “Мана — сўзларнинг маъноси my: МЕНЕ — ҳисоб: Аллоҳ сенинг шоҳлигингни ҳисоблаб чиқди ва шоҳлигингга барҳам бермоқда; ТЕҚЕЛ — тортиш: сен тарозида тортилдинг ва жуда енгил чиқдинг; УФАРСИН - бўлиш: сенинг шоҳлигинг бўлиниб, Мидия ва Форс давлатларига ўтадир”.Пп 382.3

    Ўша охирги телбалик тунда Балтасар ва унинг мансабдорлари ўз айби ва бутун Халдеялик салтанат айбининг косасини тўлғазиб оширдилар. Яқинлашаётган фалокатни Илоҳий қўл бошқа тута олмас эди. Турли йўллар орқали Ўз қонунига нисбатан уларни эҳтиромли муомалага ўргатарди. Қонунсизлиги фалакка етган инсонлар тўғрисида У дейди: “Бобилни даволадик, аммо Бобил даволанмади” (Ер. 51:9). Инсон қалбининг такаббурлиги сабабли Аллоҳ пировардида ҳукмини чиқаришга мажбур бўлди. Балтасар ўлиши лозим, унинг салтанати бошқа қўлларга ўтажак.Пп 382.4

    Пайғамбар сўзини якунлаганида, Балтасарнинг амрига кўра “Дониэл устига кимхоб тўн ташланди, буйинига олтин занжир тақилди ва уни салтанатда учинчи ҳукмдор деб эълон қилдилар”.Пп 383.1

    Ушбу воқеалардан юз йил олдин Худованд каромат қилиб: подшоҳ ва унинг маслаҳатчилари учун бир-бири билан куфрликда рақобат қилиш “фароғат кечаси” тўсатдан даҳшат ва ўлим кечасига айланади, деганди. Энди эса, бу фожианинг бош иштирокчилари дунёга келишдан кўп йиллар олдин берилган кароматга биноан воқеалар тез ривожланиб, бирин-кетин йўналишарди.Пп 383.2

    Подшоҳ ҳали саройида эди, тақдири ечилган яқинлари атрофида йиғилишди. Шу пайт хабарчи етиб келди, “Шаҳар қўлга олинди, дарёдан ўтадиган жойларни душман забт этди... аскарлар даҳшатидан мағлуб бўлдилар”, - деб эълон этди (Ер. 51:31, 32). Подшоҳ ва унинг яқинлари азалдан Бўлганнинг табаррук идишларидан шароб ичиб, ўз худоларини шарафлаган вақтда, мидиёнликлар ва форсийлар Эфрот дарёсининг оқимини кўчириб, қўриқланмас шаҳарнинг бағрига ўрмалаб кирдилар. Хир лашкари энди саройнинг девори олдида эди; шаҳар “чигиртка каби” рақиб аскарларига тўлиб кетди, уларнинг тантанали бақириғи зиёфат иштирокчиларининг маъюсона дод-фарёдини босди.Пп 383.3

    “Худди шу кечада Халдеялик подшоҳ Балтасар ўлдирилди” ва ажнабий султон тахтга чиқди.Пп 383.4

    Бобил қулаши тўғрисида яҳудиялик пайғамбарлар жуда аниқ айтишарди. Худованд ваҳийида уларга келгуси воқеаларни очиб кўрсатганида, улар хитоб қилиб: “Шешак қандай олинди ва бутун оламнинг шуҳрати забт этилди! Бобил халқлар аро даҳшатга айланди!” — дейишарди. Яна: “Бобилни забт этиш садосидан бутун ер ларзага келади, унинг дод-фарёди халқлар аро эшитилади!”Пп 383.5

    “Тўсатдан қулади Бобил ва яксон бўлди”. “Зеро келур унинг устига, Бобил устига қириб Ташлайдиган, унинг баҳодирлари қўлга олинади, уларнинг камонлари синдирилади; зеро Худованд, қилишга яраша қайтарадиган Тангри, қилишга яраша жазо берадигандир. Амирларини ва донишмандларини, унинг музофотбошларини ва шаҳар ҳокимларини, ва унинг аскарларини маст бўлгунча ичираман, ва улар абадий уйқуга чўмадилар, уйғонмайдилар, дейди Подшоҳ, — Савари Коинот Унинг исми”.Пп 383.6

    “Мен сенга домлар қўйдим, ва сен Бобил, шуни пайқамай тутилдинг; сен тутилдинг ва қўлга олиндинг, чунки Худовандга зидлик қилиб, исён кўтардинг. Худованд қўрхонасини очди, ундан ғазаб идишларини олди, чунки Худованднинг, Сарвари Коинотнинг Халдейлар диёрида иши бор”.Пп 384.1

    “Сарвари Коинот шундай дейди: Исроил ўғиллари Яҳудия ўғилларидай мазлумдир, ва уларни асоратга олган бариси уларга маҳкам нигоҳ айламоқда ва қўйиб юборишга хоҳламаяпти. Аммо уларнинг Халоскори кучлидир, Унинг исми — Сарвари Коинот; заминни тинчитиш учун, ва Бобил истиқоматчиларини ларзага келтириш учун, уларнинг ишини текшириб чиқади” (Ер. 51:41; 50:23, 46; 51:8, 56, 57; 50:24, 25, 33, 34).Пп 384.2

    Шундай қилиб, “Бобилнинг қалин деворлари пойдеворигача яксон бўлди, баланд дарвозаларини эса оташ еб битирди”. Азалдан Бўлган “мағрурларнинг ақлига хотима қўйди” ва “зўравонларнинг такаббурлигини маҳв этди”. “Бобил, салтанатнинг гўзали, Халдейлар ифтихори, Садўм ва Ғамўра каби ағдарилди. Ҳаргиз бўш қолиб, авлоддан авлодга яшаш учун на бир оёқ босмайди. Арабистонлик ўз чодирини ёймас, чўпонлар подалари билан у жойда дам олишмас. Балки биёбон ҳайвонлари ўша ерда яшар, ва вайроналарда бойўғли хоналарни тўлғизар; ва туяқушлар ичларида яшар, биёбон жинлари рақс тушар. Даргоҳ хоналарида чиябўри увиллар”. “Уни типратиканга эгаликка бераман, ботқоққа айлантираман ва маҳв этувчи супурги билан супуриб ташлайман, дейди Сарвари Коинот” (Ер. 51:58; Ис. 13:11, 19-22; 14:23).Пп 384.3

    Охирги Бобил подшоҳига, биринчисига ҳам рамзли тарзда бўлгандай, Илоҳий Қўриқчининг ҳукми чиқарилди: “Сенга, подшоҳ, дейилди... салтанат сендан олинди” (Дон. 4:28).Пп 384.4

    “Эй Бобил қизи, бокира, тушгил
    ва кулга ўтиргил;
    ерда ўтиргил; тахт йўқдир...
    Сукут сақлаб ўтиргил,
    ва қоронғи тунга кетгил, Халдейлар қизи:
    зеро эндигида сени салтанат маликаси демайдилар

    “Мен Ўз халқимга ғазабландим
    Меросимни хор қилиб, камситдим,
    ва сенинг қўлингга топширдим,
    сен-чи уларга раҳм-шафқат кўрсатмадинг...

    Ва сен: “доимо хоним бўларман ” деярдинг,
    аммо оқибати қандай бўлишини
    ақлингга олиб macaввyp этмадинг.

    Аммо бугун эшитгил шуни, нозанин,
    бепарво ҳаёт кечирадиган,
    ўз қалбида: “менга ўхшагани йўқ,
    бева бўлиб ўтирмайман,
    фарзандларим талафотини кўрмайман ”, —
    деб ишонадиган.

    Аммо тўсатдан, бир кунда бошингга
    униси ҳам буниси тушади —
    фарзандларинг талафи вa бевалик;
    кўп жодугарлик қилганингга қарамай,
    афсун ҳаётинг буюк кучига қарамай,
    тўлиб-тошган меъёрда улар сенинг
    бошингга тушади.
    Зеро сен ўз ёвузлигингга ишониб:
    “мени ҳеч ким кўрмайди ”, деярдинг.
    Пп 385.1

    “Ҳикматинг вa билиминг сенинг — улар сени йўлдан урди; сен-чи ўз қалбингда: “фақат мен, мендан бошқа ҳеч ким ”, деярдинг.Пп 385.2

    Мусибат устингга келади;
    қаердан кўтарилганини сен билмайсан,
    ва устингга фалокат тушади,
    сенинг-чи уни қайтаришга кучинг бўлмайди,
    сен ўйламаган ҳалокат устингга ногаҳон ёпирилади.

    Сен ёшлигингдан шуғулланган
    жодугарлик ва афсунгорлигинг билан қолавергин;
    балки ўзингга ёрдам берарсан;
    балки бошинг қоим қолар.

    Маслаҳатларинг кўплигидан сен толиқдинг;
    фалак назоратчилари, ситорашунослари ва
    янги ой туғулганда башоратчилари
    қани чиқсинлар, ва сенга тақдирлангандан
    сени қутқарсинлар.
    Мана улар, сомондек...
    ўз жонини оташдан халос этолмадилар....
    сени ҳеч ким халос этмайди ” (Иш. 47:1-15)
    Пп 386.1

    Жаҳон саҳнасига чиққан ҳар бир халққа ўз ўрнига эга бўлиш учун ва Муқаддас Қўриқчининг ниятини амалга ошириш учун ижозат берилган. Башоратга биноан буюк бутунжаҳон давлатлар: Бобил, Мидия-Форс, Греция ва Римнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши азалдан тайинланди. Бу давлатларда, шунингдек улардан кичик давлатларда тарих такрорланди. Ҳар бир давлатга ўз синов даври белгиланган; ҳар бириси ўз шуҳрат ва қудратининг қулаши ва сўлишини бошидан кечирди.Пп 386.2

    Халқлар Илоҳий асосларини тарк этиб, ўзларини ҳалокатга йўлиқтирганларига қарамай, ҳар нарсадан хабардор Илоҳий режаси ўзгармай асрлар мобайнида амал қилинмокда. Ҳезеқил пайғамбар асорат диёрида бўлганида, айнан ушбу режанинг амалга ошишини рамзли ажойиб суратларда кўрди. Унинг ажабланган назари олдида ҳокимларнинг ишларига раҳбарлик қиладиган олий ҳокимиятнинг рамзлари намоён бўлди.Пп 386.3

    Хўбар дарёсининг соҳилида Ҳезеқил шимолидан келаётган бўронни кўрди, “буюк булут ва оташ гирдоби, ва унинг атрофида дурафшон барқ”. Тўртта тирик зот бир- бирига киритилган ғилдиракларни юрғизардилар. Уларнинг устида “ёқут тошидан қилингандай тахтга ўхшагани бор эди; тахтга ўхшаганнинг устида одамзот сиймосига ўхшаган кўринарди”. “Малаклар қанотлари остида инсон қўлларига ўхшагани бор эди” (Ҳез. 1:4, 26; 10:8). Ғилдираклар тузилиши шунчалик мураккаб эди-ки, биринчи назар солганга улар бир-бири билан туташган бўлиб туюларди, лекин улар мукаммал даражада уйғунлашиб ҳаракат қилишарди. Самовий зотлар, малаклар қанотлари остида бор бўлган қўллар билан раҳбарланиб, ғилдиракларни юрғизишарди; улар устида ёқут тошдан қилинган тахтда Абадий бор эди, тахт атрофида эса Илоҳий илтифотининг рамзи — ёй ялтирарди.Пп 387.1

    Бир қараганда тартибсизликда бўлгандай кўринган ғилдираклар малаклар қанотларининг остида бўлган қўллар билан бошқарилгандай, худди шундай инсон ҳаётининг ҳамма мураккаб чалкашликлари Худованд назаридан ғойиб бўлмайди. Халқлар ўз насибасини ҳал қилмоқчи бўлиб, ҳаяжонланган ва курашган вақтда, малаклар устида Ўтирган сайёрамизда рўй бераётган ҳодисаларга раҳбарлик қилишга давом этмоқда.Пп 387.2

    Халқлар тарихи бугунги кунда ҳам кўпмазмунли. Ҳар бир халққа ва ҳар бир инсонга Аллоҳ Ўзининг буюк режасида муайян жой чорлаган. Бугyн ҳамма инсонлар ва барча халқлар ҳеч қачон хато қилмайдиган Парвардигори Олам қўлида бўлган шоқул орқали синаб кўриладилар. Инсон шахсан сайлаб, насибасини барпо этади, Аллоҳ эса ҳаммани бошқариб, Ўз режаларини амалга оширади.Пп 387.3

    Буюк МЕН БОРМАН Каломида берган башоратлар, узоқ қадимгидан бошлаб то келажакгача, ҳамма ҳодисаларни бир қаторга тузиб, асрлар оқимида бизнинг бугунги ҳолимиз тўғрисида ва келажакда бизни нима кутаётганида гувоҳлайди. Пайғамбарлар кароматлари бўйича бизнинг кунларгача амалга ошиши лозим бўлгани амалга ошди ва тарих саҳифаларида белгиланган; амалга ошмагани эса албатта ўз вақтида юзага чиқишига биз амин бўла оламиз.Пп 387.4

    Бугун вақт аломатлари шунга шоҳид-ки, биз буюк ва тантанали ҳодисаларнинг бўсағасида турибмиз. Бутуниси хавотирда Нажоткоримиз қайта келишини тайёрлайдиган воқеалар, худди каромат қилинганидай, бизнинг кўз ўнгимизда руёбга чиқмоқда: “Шунингдек, йироқ-яқиндан уруш хабарларини эшитасизлар... Халқ халққа қарши, подшоҳлик подшоҳликка қарши кўтарилади. Айрим жойларда қаҳатчилик, ўлатлар, зилзилалар бўлади” (Мат. 24:6, 7).Пп 388.1

    Замонавий воқеалар ер юзида яшовчи ҳамманинг катта қизиқишини уйғотмоқда. Ҳокимлар ва мансабдорлар, масъулиятли ва таъсирчан лавозимни эгаллаган одамлар, жамиятнинг турли қатламидаги фикрловчи эру-хотинлар атрофдаги бўлаётганини диққат билан кузатишади. Халқаро аҳволга келганда, ўзаро муомалаларнинг танглигига эътибор берганда, улар аниқ бир нарсани англайдилар: ҳа, дунё чуқур тангликнинг бўсағасида турмоқда, тезда буюк ва қатъий суратда нимадир рўй бериши лозим.Пп 388.2

    Библия, фақат Библия (яъни Муқаддас Китоб) ҳаммасига тўғри тушунча бермоқда. Унда дунё тарихидаги сўнгги буюк манзаралар кўрсатилган, сояси тушиб турибди, уларнинг яқинлашиши ерни ларзага солиб, одамларни даҳшатга келтиради.Пп 388.3

    “Мана, Худованд ерни бўшатиб, уни самарасиз қилмоқда; унинг қиёфасини ўзгартмоқда ва яшовчиларини тарқатмоқда... зеро улар қонунни буздилар, фармонни ўзгартирдилар, абадий аҳддан қайтдилар. Шунга лаънат ерни емоқда ва ер юзида яшовчилар жазо олишмоқда” (Иш. 24:1-6 ).Пп 388.4

    “Оҳ, қандай кун! Зеро Худованд куни яқиндир; Жаббордан вайронагарчилик каби келур у... Тўпланган ғалла ёниб битди, хирмонлар бўшади, омборлар бузилди, зеро озуқа қолмади. Ҳайвонот қандай оҳ-нола қилмоқда, буқалар подаси маъюсона юрмоқда, зеро ейдиган ўтни тополмаяпти; қўй сурувлари ҳам азоб чекмоқда”. “Узум бутоғи қуриди ва анжир сўлиди; анор дарахти, шамшод ва олма — даладаги ҳамма дарахтлар қуриди; шу сабабли инсон ўғилларида хурсандчилик тамом бўлди” (Йўэл 1:15-18, 12 ).Пп 388.5

    “Қалбим чуқурлигида изтироб чекяпман... сукут сақлай олмайман; зеро сен, жоним менинг, карнай овозини, уруш садосини эшитяпсан. Бало орқасидан бало; бутун ер қирилмоқда” (Ер. 4:19, 20 ).Пп 389.1

    “Оҳ, қандай қайғу-ҳасрат! Ўша кун буюк, унга ўхшаган кун бўлмаган; бу — Ёқуб учун фалокатли кун, аммо у шу кундан қутқарилади” ( Ер. 30:7 )Пп 389.2

    “Худовандни паноҳим деб билганинг учун,
    Ҳақ Таолони қўрғоним деганинг учун,
    Тушмас бошингга бирон-бир фалокат,
    Йўламас чодирингга ҳам қандайдир ўлат” (Заб. 90:9, 10).
    Пп 389.3

    «Ё Сион қизи... душманларинг қўлидан сени Худованд халос этар ва қўлга киритар. Энди эса халқлардан кўпчилиги сенга қарши йиғилдилар ва: “кошки у ҳаромланса эди, бизнинг назаримиз Сионга қараб тўярди!” — дейдилар. Аммо улар Худованд фикрини билмайдилар ва Унинг маслаҳатини фаҳмламайдилар» (Мих. 4:10-12). Энг хавфли соатда Аллоҳ Ўз жамоатини қолдирмайди. У халос этишига ваъда берган. “Худованд шундай дейди: мана, Ёқуб чодирларининг асоратини қайтараман ва унинг истиқомат жойларига меҳримни айлайман...” (Ер. 30:18).Пп 389.4

    Шунда Илоҳий ният амалга ошади, Унинг салтанатининг асосларини қуёш остида яшаётган ҳамма тан олади.Пп 389.5

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents