Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents
Пайғамбарлар ва подшоҳлар - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    29-боб - БОБИЛЛИК ЭЛЧИЛАРИ

    Ҳизқиё салтанати гуллаб-яшнаган даврда подшоҳ кутилмаганда давосиз касалликка дучор бўлди. “Ўлим ҳолига етган подшоҳга” ҳеч ким ёрдам беролмас эди. Тузалиб кетишига умиди узилди деганда, унинг ҳузурига қуйидаги сўзлар билан Ишаъё пайғамбар келди: ” Худованд шундай дейди: хонадонингга васиятнома қилгин, зеро сен ўласан, тузалмайсан” (Иш. 38:1).Пп 246.1

    Подшоҳнинг келажаги зулматга ботди, на бир нурча бўлса агар, аммо подшоҳ ибодатида доимо “паноҳимиз ва қувватимиз, танг аҳволларимизда ҳамиша тайёр турган Ёрдамчимизга” мурожаат қила оларди (Заб. 45:2). “Ва Ҳизқиё чеҳрасини девор томон ўгирди, ва Худовандга муножот қилди, ва деди: “Ё Раббий! Мен Сенинг юзинг олдида вафодор ва чин қалбимдан юрганимни, кўз ўнгингда Сенга маъқул ишлар қилганимни эслагин. Ва Ҳизқиё қаттиқ йиғлаб юборди” (4 Под. 20:2, 3).Пп 246.2

    Довуд подшоҳнинг давридан, чекиниш ва тушкунлик кунларида, Илоҳий салтанатни барпо этишда, Ҳизқиё каби шунчалик тиришиб меҳнат қилган бўлмади. Ҳаёт кунлари битаётган ҳоким Аллоҳга садоқатли хизмат қилди ва азалдан Бўлган — Олий Ҳоким эканига халқнинг эътиқодини мустаҳкамлади. Энди эса Довудга ўхшаб у Аллоҳга муножот қила оларди:Пп 246.3

    ” Ибодатим олдингга етиб ижобат бўлсин,
    Фарёд-фиғонимга қулоқ солгин!
    Чунки мусибатлардан жоним тўйган,
    Ўликлар диёрига яқиилашгандир ҳаётим ” (Заб. 87: 3, 4).

    Пп 246.4

    “Менинг умидим Сенсан-ку, ё Раббий,
    Ёшлигимдан бери ишончимсан, эй Худованд! Туғилганимдан буёқ Сенга суянганман,
    Онам қорнидан Ўзинг ёруғ дунёга чиқардинг,
    Сени қанчалар мадҳ қилсам оздир...
    Қариган чоғимда мени ташлаб кетма,
    Кувватим битганда мени тарк этма!...
    Эй Худо, мендан узоқлашма, менга
    Ёрдам бермоққа шошгин, эй Худойим!...
    Мен қартайганимда ҳам,
    Сочимга оқ тушганда ҳам мени тарк этма,
    Токи шу наслга Сенинг қудратингни баён этай,
    Келажак авлодга эса ботирлигингни эълон этай!” (Заб. 70: 5, 6, 9, 12, 18).
    Пп 246.5

    Раҳм-шафқати битмас Аллоҳ Ўз хизматкорининг ибодатини эшитди. “Ишаъё пайғамбар ҳали шаҳардан чиқиб кетмаган эди, Худованд каломи қулоғига етди: “Қайтгин, Менинг халқим эгаси Ҳизқиёга айтгин: Сенинг отанг Довуднинг Парвардигори шундай дейди: Мен сенинг муножотингни эшитдим, кўз ёшингни кўрдим. Мана, Мен сени даволайман, учинчи кунда Худованд уйига борасан; ва ҳаёт кунларингга ўн беш йил қўшаман; Оссурия подшоҳининг қўлидан сени қутқараман, ва Ўзим ҳақи, ва Менинг қулим Довуд ҳақи ушбу шаҳарни ҳимоя қиламан ва халос этаман” (4 Под. 20:4-6).Пп 247.1

    Хурсанд бўлган пайғамбар подшоҳ ҳузурига қайтиб, ишонч ва умид сўзларини айтди. Бадани оғриган жойга анжир мевасини қўйишга маслаҳат берди, ва подшоҳга Илоҳий ҳамдардлик ва ғамхўрлигини билдирди.Пп 247.2

    Мусога Мидиён диёрида бўлгандай, Гидъўн самовий элчини кўрганидай, Элиша пайғамбар ўз ҳазратини самога юксалганига шоҳид бўлгандай, Ҳизқиё ҳам Осмондан хабар келганига аломат сўраб ёлворди. “Худованд мени даво қилишига ва мен учинчи кун Худованд маконига боришимга қандай аломат бўлур?” — деб у пайғамбардан сўради. “Худованд айтган сўзи амалга ошишига мана сенга аломат, — деди пайғамбар. Айтгин: қўланка ўн поғонага олға юрсинми, ёки ўн поғонага орқага қайтсинми?” “Кўланка ўн поғона олға юриши осон, - деди Ҳизқиё. - Йўқ, кўланка ўн поғонага орқага қайтсин”.Пп 247.3

    Фақат Аллоҳнинг қатнашиши қуёш соатидан тушган кўланкани ўн поғонага орқага қайтара олади. Ушбу ажойибот Ҳизқиё учун Худованд муножотини эшитганига аломат бўлиши лозим бўлди. “Ва Ишаъё пайғамбар Худовавдга хитоб қилди, ва улар Аҳоз поғонасидан тушганларида, кўланка ўн поғона орқага қайтди” (8-11-оятлар).Пп 248.1

    Соғайгач, Яҳудия подшоҳи мадҳия саносини яратди, шу санода у азалдан Бўлганнинг эзгулигини олқишлади, ва қолган кунларини фидокорона хизматда ўтказишига Подшоҳлар Подшоҳига ваъда берди. Ким-ки ўз ҳаётини Ижодкорни шарафлашга бағишламоқчи бўлса, подшоҳнинг Аллоҳга қилган миннатдор ҳамдардли эътироф этиши шундайларни илҳомлантирсин.Пп 248.2

    “Мен ўз ўзимда дедим: кунларим тўлиб
    тошган вақтда, мен дўзах қопқасига
    бориб киришим лозим; умримнинг
    қолдиғидан мен маҳрум бўлдим.

    Мен Худовандни, тириклар ерида
    Худовандни кўрмайман; дунёда
    яшаётганлар аро мен эндигида киши
    кўрмайман деярдим;

    Менинг масканим чўпоннинг чайласидай
    ўрнидан силжиб, мендан узоқлашмоқда;
    тўқувчи каби мен ҳаётимни кесиб
    ташламоғим шарт; У мени негизимдан
    кесиб олади; Сен менга ўлим юборишингни
    куни-тун кутдим.;

    Мен арслонга ўхшаб, тонггача кутдим,
    У менинг суякларимни қақшатди;
    Сен менга ўлим юборишингни кунитун
    кутдим.

    Турна каби, қалдирғоч каби мен овоз
    чиқарардим, кабутар каби соғинардим;
    кўзларим маъюсона осмонга назар соларди:
    ё Раббий! сиқилиб кетдим, мени
    қутқаргин.

    Нима десам бўлади? У менга деди, У
    шуни қилди. Жоним изтиробини эслаб ҳаётимнинг ҳамма йилларини жимжит
    ўтказаман.

    Ё, Раббий! шундай яшашади, ва бунинг
    ҳаммасида — менинг руҳим ҳаёти; Сен
    мени даволайсан, менга ҳаёт бахш
    этасан.

    Мана, қаттиқ қайгу-ҳасрат менга
    яхшиликка бўлди, ва Сен жонимни ўлим
    гирдобидан халос этдинг, менинг
    гуноҳларимни орқангга ташладинг.

    Зеро дўзах Сени олқишламайди, ўлим
    Сени мадҳ этмайди, Сенинг ҳақиқатингга
    таваккал қиладиганлар гўрга тушганлар
    эмас.

    Барҳаёт, фақат барҳаёт, мен бугун
    Сени шарафлаганимдай, шарафлай олади:
    ота фарзандларига Сенинг ҳақиқатингни
    баён этиб беради.

    Худованд мени қутқаради; ва мен
    ҳаётимизнинг қолган кунларида созимнинг
    овозига қўшилиб, Худованд уйида
    мадҳиялар куйлайман ” (Иш. 38:10-20).
    Пп 248.3

    Тигр ва Фрот дарёларининг унумдор уваларида бир қадимги халқ яшар эди, ўша пайтларда у оссурийликларга бўйсунишига қарамай, унга дунёни бошқариш насиб этган эди. Ушбу халқ ичида донишманд одамлар бор эди, улар астрономия фанига айнан эътибор беришарди. Қуёш кўланкаси ўн поғонга орқага қайтганини улар пайқаганларида, ажабланишлари ҳаддан ташқари бўлди. Бобил подшоҳи Меродақ Балъадон, рўй берган мўъжиза Яхудия подшоҳининг ҳаётини Аллоҳ узайтирганига тасдиқлайдиган аломат эканини билганида, у Ҳизқиёга ўз элчиларини юборди, токи уни соғайганлиги билан муборакбод қилмоқ учун, ва шу қадар буюк мўъжиза яратган Аллоҳ тўғрисида имконият борича кўпроқ таълим олишлари учун.Пп 249.1

    Узоқдаги мамлакатнинг элчилари келиши Ҳизқиёга барҳаёт Худони юксалтириш учун имконият берди. Унинг умиди узилганида, унга ҳаёт бахш этган Тангри Таоло Сарвари Коинот тўғрисида у осонгина баён этиб бера оларди! Агарда ҳақиқатни қидириб топиш билан ташвишланган халдея увайдаларининг истиқоматчилари, барҳаёт Аллоҳнинг олий ҳокимиятини тан олишга даъват этилганларида эди, нақадар буюк ўзгаришлар ўрин топган бўларди!Пп 250.1

    Аммо Ҳизқиёнинг қалбини ифтихорли ва ғурурли ҳислар қуршаб олди ва, ўз юксаклигидан завқяанган ҳолда, у қизиққан меҳмонларга, Худо Ўз халқини бойитган хазиналарини кўрсатди. Подшоҳ “уларга хазиналар уйини кўрсатди, кумуш ва олтин, муаттар ва қимматли ёғларни, бутун қурол-аслаҳалари турган уйни ва унинг хазиналарида бўлган барисини кўрсатди; хонадонида бўлганидан ва бутун ҳокимиятида бўлганидан кўрсатмаган бир нарса-да қолмади” (Иш. 39:2). Унинг хатти-ҳаракатининг негизида Аллоҳни олқишлаш дегани умуман йўқ эди, ажнабий амирларнинг кўз ўнгида у фақат ўзини юксалтирмоқчи бўлди. Ушбу одамлар қудратли халқнинг намоёндалари, уларнинг қалбида Худога нисбатан на қўрқув, на эҳтиром, на севги йўқлигини Ҳизқиё на бир онга тасаввур этиб кўрмади, мамлакатининг бойлигини бегона одамларга намоён этиш ақлсиз эканини эътиборга олмади.Пп 250.2

    Элчиларнинг Ҳизқиёга ташриф буюришлари унинг Аллоҳга бўлган миннатдорчилигига ва фидокорлигига синов эди. Ёзувда айтилган: “Фақат Бобил подшоҳининг элчилари олдида, қайсилар ер юзида ўрин топган аломатлар тўғрисида билгани келдилар, Ҳизқиёнинг қалбини синаш учун ва ичидаги сирини аён этиш учун, Аллоҳ уни қолдирди” (2 Воқ. 32:31). Исроил Парвардигорининг қудратини ва меҳр- шафқатлигини гувоҳлаш учун Ҳизқиёга имконият берилди. Агарда у ушбу имкониятдан ақлли фойдаланганида эди, элчиларнинг баёноти зулматни ёритган нурдай бўла оларди. Аммо Худованд қўшини устидан Ҳизқиё ўзини юксалтирди. “Олган эзгу неъматлари учун у Тангри Таолони олқишламади; зеро қалби ифтихорланди” (2 Воқ. 32:25).Пп 250.3

    Ҳизқиёнинг ақлсиз хатти-ҳаракати қандай ҳалокатли оқибатларга олиб келди! Ўз салтанатига қайтган элчилар кўрган бойликлар тўғрисида бобиллик подшоҳга етказганлари ва унинг маслаҳатчилари ўз мамлакатини Қуддуснинг хазиналари билан бойитмоқчи бўлганлари Ишаъё пайғамбарга намоён этилди. “Ва Илоҳий ғазаб подшоҳга, ва Яҳудияга, ва Қуддусга қўзғолди” (2 Воқ. 32:25).Пп 251.1

    “Ва Ишаъё пайғамбар подшоҳ Ҳизқиё хузурига келди ва унга деди: бу одамлар нима дедилар? Қаердан келдилар? Ҳизқиё жавобан: “улар узоқ диёрдан, Бобилдан менинг ҳузуримга келдилар, деди. Ва Ишаъё: сенинг хонадонингда нималарни кўрдилар? — деб сўради. Уйимда борини кўрдилар, мен уларга кўрсатмаган хазиналаримдан қолмади, деди Ҳизқиё.Пп 251.2

    Ва Ишаъё пайғамбар Ҳизқиёга деди: Сарвари Коинотдан келган каломни эшитгил: мана, шундай кунлар келади-ки, уйингда бўлган бариси ва ушбу кунгача оталаринг йиғгани ҳам Бобилга олиб кетилади; ҳеч бир нарса қолмайди, дейди Худованд. Ва сендан туғилган ўғилларингни оладилар — ва улар қул даражасига тушиб, Бобил подшоҳининг саройида хизмат қилурлар.Пп 251.3

    Ва Ҳизқиё Ишаъё пайғамбарга деди: сен башорат қилган сўзларинг Худованднинг лутфи-карамидир” (Иш. 39:3-8).Пп 251.4

    Виждон азобидан қийналган “Ҳизқиё ўз қалбини камтар қилганида, — ўзи ва Қуддуснинг аҳолиси, — шунда Худованднинг ғазаби уларнинг устига тушмади, Ҳизқиё кунларида Унинг ғазаби тўхтатилди” (2 Воқ. 32:26). Аммо ёвузликнинг сепилган уруғи ўз вақтида униб чиқиши баҳссиз эди ва қайғу-хасрат, шунингдек вайронагарчиликнинг мўлҳосилини олиб келди. Қолган ҳаёт кунларида яҳудиялик подшоҳ барча нарсаларда муваффақият қозонди, зеро нималар қилмасин, у ўтган хатоларини тузатишга ва Аллоҳнинг исмини улуғлашга орзу қиларди ва шунга интиларди. Аммо унинг имони жиддий синовлардан ўтмоғи лозим эди. Ўзи эса, шахсий тажриба орттириб, бир нарсани жуда яхши тушунди: фақат азалдан Бўлганга бутунлай таяниб, уни ва халқини ҳалок этмоқчи бўлган зулмат кучлари устидан ғолиб чиқиш мумкин.Пп 251.5

    Элчилар Ҳизқиё ҳузурига келганларида, у ўз бурчига вафодорлик намоён қилмади. Унинг хатосида бизлар учун жиддий намуна бор. Одатда биз олган қимматли тажрибалар тўғрисида Илоҳий раҳм-шафқати, Нажоткоримизнинг ўлчаб битириб бўлмайдиган севгиси тўғрисида камдан-кам ғапирамиз. Ундай бўлиши керак эмас. Онгимиз ва қалбимизни Илоҳий севги-муҳаббат тўлғизганида, бизнинг маънавий ҳаётимизни тузган нарсалар тўғрисида гапириш қийин эмас. Буюк фикрлар, олижаноб туйғулар, ҳақиқатни чуқур тушуниш, фидокорона интилишлар, диёнатлик ва муқаддасликка етишишда жонли ҳаракатлар бизнинг гапираётган сўзларимизда аксланади ва қалбимизнинг чинакам хазинасини намоён этади.Пп 252.1

    Биз ҳар куни муомалада бўлган кишилар бизнинг ёрдамимизга ва насиҳатимизга муҳтожлар. Уларнинг руҳий ҳолати балки шундайдир, ўз вақтида айтилган сўзлар керакли жойга қоқилган михдай бўлар. Балки эртага улар биздан узоққа кетурлар, ва биз ҳеч қачон уларни кўра олмасмиз. Бизга ўхшаб ушбу дунёда мусофир ҳаёт кечираётган яқинларимизга биз қандай таъсир қилмоқдамиз?Пп 252.2

    Ҳаётимизнинг ҳар бир етиб келган куни зиммамизга белгили масъулиятни юклайди. Ҳар кун бизнинг айтган сўзларимиз ва қилаётган ишларимиз атрофдаги одамларга таъсир кўрсатади. Шуни била туриб, гапирганимизга ва хатти-ҳаракатимизга нақадар буюк эътибор беришимиз лозим. Бир ўйламай қилиб қўйган хатти-ҳаракат, бир фаросатсиз қадам ва кучли васвасанинг улкан тўлқинлари жонни гуноҳ гирдобига улоқтиради. Яқинларимиз онгига киритган фикрни қайтариб бўлмайди, ўчириб ташлаш ҳам имконсиз. Агар биз ёвузлик сепсак, у ёвузликнинг оқимига айланади, уни тўхтатишга кучимиз етмайди.Пп 252.3

    Иккинчи томондан, агар ўз шахсий намунамиз орқали биз одамларга эзгу асосларни ривожлантиришга ёрдамлашсак, шунинг билан, улар яхшилик қилишлари учун, уларга куч-қувват берамиз. Ўз навбатида, вақт келганида, улар ҳам бошқа жонларга таъсир кўрсатадилар. Шундай қилиб, ўзимиз пайқамай, биз юзлаб-минглаб жонларга ёрдамлашамиз. Масиҳнинг ҳақиқий издоши муомалада бўлганлари билан уларнинг эзгу интилишларини мустаҳкамлайди. Бутун бетавфиқ, гуноҳкор дунёга у Илоҳий иноятининг кучини ва Худованднинг мукаммаллигини намоён этади.Пп 252.4

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents