Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents
Пайғамбарлар ва подшоҳлар - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    57-боб - ТУБДАН ЎЗГАРИШ

    (Неҳемия Китобининг 13-бобида асосланган)

    Тантанали равишда, бутун халойиқ олдида исроилликлар Илоҳий қонунга бўйсунишларига қасам ичдилар. Аммо Эзро ва Неҳемия йўқлигида кўплар Аллоҳни унутдилар. Неҳемия Форсга қайтди. У Қуддусда бўлмаганича халқ аро ҳалокатли гуноҳлар тарқалди. Бутпарастлар шаҳарда маҳкам ўрнашибгина қўймай, балки ўз ҳозирлиги билан маъбад ҳовлисини ҳаромладилар. Никоҳ иттифоқига муиосиб олийруҳоний Эльёшиб ва Исроилнинг энг ёвуз душмани бўлган аммонийлик Тўбиё орасида дўстона муомалалар пайдо бўлди. Ушбу беқонун иттифоқнинг натижасида Эльёшиб Тўбиёга маъбадга тегишли хонадонда ўрнашишига йўл қўйди. Бу хонада шу пайтгача ушр ва эҳсонлар сақланарди.Пп 483.1

    Мўовийликлар ва аммонийликларнинг Исроилга нисбатан шафқатсизлиги ва зўравонлиги шунга олиб келди- ки, Худованд уларни Ўз халқи сонидан бутунлай олиб ташлади, Мусо орқали буни эълон этди. (Такр. Шар. 23:3-6). Олийруҳоний била туриб Илоҳий макон ҳазинасида йиғилган эҳсонларни олиб, лаънатга йўлиққан халқнинг намоёндасига ўрин бўшатиб берди. Аллоҳ ва Унинг ҳақиқати душманига шунчалик хайрихоҳлик билдириб, Унга нафратли муомаласини кўрсатди-ку!Пп 483.2

    Форсдан қайтгач, Неҳемия ўрин топган сурбетли куфрлик тўғрисида билди ва энг қатьиятли равишда бадкирдорни ҳайдаб чиқарди. “Шунда менга жудаям ёқимсиз бўлди, — дейди у, — ва мен Тўбиёнинг уй анжомларини чиқариб ташладим, хоналарни тозалаб, Илоҳий уйнинг идишларини, нон эҳсонларини ва шамдонни ўрнига қайтаришга буюрдим”.Пп 483.3

    Маъбадгина ҳаром қилиниб битмай, эҳсонлар ҳам нотўғри истифода этиларди. Бу халқнинг қурбон келтиришига салбий таъсир кўрсатди. Одамлар ғайратни, тиришқоқликни йўқотдилар ва ушр олиб келишда хоҳишлари пасайди. Илоҳий маъбаднинг ҳазинасига камдан-кам эҳсонлар тушадиган бўлди, ашулачиларидан кўпи ва маъбаднинг бошқа хизматкорлари керакли даражада қувватланмай, Илоҳий ишни қолдириб, бошқа иш топишга мажбур бўлдилар.Пп 483.4

    Неҳемия вазиятни тузата бошлади. Худованд маконида хизматни қолдирган ҳаммани у йиғди ва “уларни қайта ўз жойига тайинлади”. Халқ илҳомланди, “нон, шароб ва мойдан ушрни яҳудийлар ҳазинага олиб келдилар”. Ўз биродарларига ушрни бўлиб бериш вафодор эрлар устига юкланди”.Пп 484.1

    Бутпарастлар билан муомаланинг яна бир маъюс оқибати аён бўлди: исроилликларни, ҳақиқий Худонинг издошлари сифатида, бошқа халқлардан ажратиб турадиган белги — шанба бузила бошлади. Неҳемия текширсаки, Қуддус теварагидан келадиган мажусий савдогарлари кўпгина исроилликларнинг шанба кунида савдо-сотиқ ишларида васвасага тушишларига сабабчи бўлишибди. Ўз қоидасига содиқ қолганлар ҳам бор эди, аммо бошқалари мажусийлар билан гуноҳ қилиб, садоқатли исроилликларни йўлдан уришга тиришарди. Кўплар шанбани очиқ бузишга жасурланардилар. “Шу кунларда, — ёзади Неҳемия, — мен Яҳудияда кўрдим-ки, шанба кунида чархни паймон қилишади, боғламларни кўчирадилар, эшакка шароб, узум, анжир ва бошқа нарса туяб, шанба кунида Қуддусга олиб боришади... Тир шаҳридан кўчиб Яҳудияда яшаётганлар балиқ ва ҳар қандай молни олиб келиб, Яҳудия ва Қуддус аҳолисига сотишарди”.Пп 484.2

    Халқ доҳийлари ўз ваколатини ишлатганларида бу кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиб бўларди, аммо шахсий манфаатлари учун улар бетавфиқлар билан муомаласини бузишни хоҳламасдилар. Ўз мажбуриятига бепарво қарашларига Неҳемия уларни қўрқмай фош қилди. “Heгa сизлар ёмонлик қилиб, шанба кунини ҳаромлайсизлар? — қатьият билан сўради у. — Оталарингиз худди шундай ҳаракат қилмаганми ва шунинг учун Тангримиз устимизга ва ушбу шаҳарга бўлган фалокатни келтирмадими? Сизларчи шанбани ҳаромлаб, Исроилга Унинг ғазабини кўпайтиряпсизлар”. Кейин у буйруқ берди: “Намозшомда, шанба олдидан Қуддус дарвозалари ёпилсин, шанба ўтмагунча то эрталабгача улар очилмасин”. Қуддуснинг мансабдорларига ишонмай, у дарвозалар ёнида, буйруғи бажарилишини кузатиб туриш учун, ўз хизматкорларини қўйди.Пп 484.3

    Ниятидан тонишга хоҳламаган “савдогарлар ва ҳар қандай молни сотувчилар”, шаҳар ва атрофидаги аҳолиси билан савдо қилишга умидланиб, бир-икки марта “Қуддусдан ташқарида” қўниқдилар. Аммо Неҳемия уларга мурожаат этиб, агар улар янги тартибга бўйсунмасалар, танбеҳ олишларига огоҳлантирди. “Heгa сиз девор олдида тунайсизлар? — сўради улардан, — агар иккинчи сафар шуни қилсангиз, мен сизларни жазолайман”. Шу вақтдан улар шанба куни келмайдиган бўлдилар. Левийлар оддий халққа нисбатан катта обрўга эга эдилар; буни эътиборга олиб, Неҳемия левийларга дарвозалар ёнида қоровуллик хизматини олиб боришга буюрди. Илоҳий қонунга риоя қилишда итоатликка етишмоқ учун, Илоҳий хизматчиларидан жидду- жаҳдни кутиш табиий эди.Пп 485.1

    Давом этаётган никоҳ иттифоқлари туфайли ва мажусийлар билан тинмас муомалалар орқали Исроил бошига яна қора булут йиғилди ва шу муаммога Неҳемия ўз эътиборини йўналтирди. “Ўша кунларда, — ёзади у, — мен яҳудийларни кўрдим, ўзларига азотийлик, аммонийлик ва мўовийликлардан хотин олган яҳудийларни; шу сабабли уларнинг ўғиллари ярим-ёрти азотча ёки бошқа халқлар тилида гапирадилар, яҳудий тилини эса билмайдилар”Пп 485.2

    Бу қонунсиз бирлашувлар Исроилда кўпгина ёқимсиз ҳодисаларнинг манбаси бўлди, чунки ушбу бирлашувга киришган қайбирлари шу пайт баланд лавозимга етишган эдилар, халқнинг доҳийси бўлиб, уларга маслаҳат сўраб мурожаат қилиш, улардан ибрат олиш мумкин эди. Бу ёмонлик қирилиб ташланмаса, халқ ҳалок бўлиши мумкин, шуни кўриб турган Неҳемия айбдорлар билан жиддий гaп тутди. Сулаймон подшоҳ ва пайғамбарни намуна сифатида келтириб, ҳеч бир халқда Аллоҳдан берилган шу қадар буюк донишманд бўлмаган, деб эслатди; аммо мажусий хотинлари унинг қалбини Аллоҳдан совутдилар ва унинг намунаси Исроилга ҳалокатли хизмат қилиб берди. “Ушбу буюк ёвузлик қилишингизни бизлар қандай қилиб тинч эшита оларканмиз?” — сўроқ қилди Неҳемия. “Улар ўз қизларини ўғилларига беришмасин, ва ўғилларига ва ўзларига уларнинг қизларини олмасинлар, деб кейин буйруқ берди”.Пп 485.3

    Неҳемия уларга Илоҳий низомларни тушунтирганида, ўхшаш гуноҳ учун ўтмишда Исроил йўлиққан даҳшатли жазоларни эслатганида, уларнинг виждони уйғонди ва бу белгили ўзгаришларнинг боши бўлди. Бу ўзгаришлар Илоҳий ғазабини сўндириб, йўқотилган иноятларни қайтарди.Пп 486.1

    Мукаррам хизматга даъват этилганлар, ўз хотинларимиз билан айирилиша олмаймиз, деб мажусий хотинлари учун илтимос қилдилар. Аммо на мавқеи, на лавозими йўл қўйиш учун асос бўлмади. Агар руҳонийлар ёки раҳнамолардан кимдир мажусийлар билан ўз алоқасини узишга рози бўлмаса, дарҳол Аллоҳга хизматидан чиқариларди. Олийруҳонийнинг набираси Санбалат қизига уйланган эди, у хизматдан олинибгина қўймай, тезда Исроилдан ҳайдаб чиқарилди. “Улар руҳонийликни, руҳонийлар ва левийлар билан тузилган амрни нуқсон қилдилар, ё Парвардигорим, уларга эслатгин”, — деб Неҳемия ибодат қиларди.Пп 486.2

    Ихтиёрсиз намоён этилган шиддатлик Худованднинг содиқ қулига қанчалик жон изтиробини келтирганини фақат ҳукм чиқиш кунни аён этади. Ҳақиқат душманлари билан доимо кураш олиб боришга мажбур бўлган, у фақат рўза, камтарлик ва ибодат орқали ғалабага йўл очарди.Пп 486.3

    Мажусийлар билан никоҳ занжири ила боғланганлар ичидан кўплари уларнинг насибасига қўшилиб, самарияликлар тарафига ўтдилар. Баланд лавозимдаги Илоҳий хизматчиларидан қайбирлари ҳам шу йўлни танладилар, кейинчалик эса Самарияда бутунлай қоладиган бўлдилар. Бу иттифоқни маҳкамлаш учун, самарияликлар яҳудийлар динини ва урф-одатларини тан олишга ваъда бердилар, шунда чекинганлар олдинги диндошларидан ўтиб кетмоқчи бўлиб, Ҳаризм тоғида маъбад қурдилар ва ўз хизматини энди ўша маъбадда ўтказишарди. Улар яратган дин мажусийлик ва яҳудийликнинг аралаш-қуралаши бўлиб, авлоддvан авлодга доимий тўқнашувлар манбаси эди, чунки ўзларини Илоҳий халқига тегишли санаб, икки халқ орасида рақиблик ва адоватга сабабчи бўлдилар.Пп 486.4

    Замонавий ҳаётимизда шу қадар керак бўлган янги ислоҳотларни амалга ошириш учун, биз Эзро ва Неҳемия каби инсонларда муҳтожмиз. Уларга ўхшаб гуноҳни оқламай, уни пинҳон сақламай, балки тебранмай Илоҳий исмининг шон-шарафини ҳимоя қиладиган эрларда муҳтожмиз. Бу иш юкланган кишилар ёвузликни кўрганларида, қўлларини қовуштириб ўтирмайдилар, ва уни сунъий севгининг чойшаби остига бекитмайдилар. Аллоҳ юз-хотирчилик қилмаслигини, қайбирларга нисбатан Унинг қатъитлиги бошқа кўпларга намуна бўлиб, иноятлар келтиришини улар яхши биладилар. Гуноҳни фош қиладиганларда Масиҳ руҳи намоён бўлишини ҳам улар биладилар.Пп 487.1

    Эзро ва Неҳемия ўз гуноҳларига ва халқнинг гуноҳларига иқрор бўлиб, камтарликда Аллоҳ ҳузурида юришар, халқнинг гуноҳларида ўзларини айбдор кўриб, кечирим сўраб ёлворишарди. Сабр-тоқат билан улар меҳнат қилдилар, доимо ибодатни қолдирмадилар, азоб чекдилар. Ишларида ўрин топган чексиз қийинчиликларнинг сабаби мажусийларнинг очиқ намоён этаётган нафратида эмас, балки сохта дўстларнинг сирли адоватида эди. Ёмонликка берилиб, шундайлар Илоҳий хизматкорларининг заҳматини ўн марта оғирлаштиришарди. Бу хоинлар орқали Худованд душманларига, Унинг халқи билан курашиш учун, йўл- йўриқяар ошкор қилинарди. Уларнинг зардали интилишлари ва исёнкор руҳи оддий Илоҳий талабларига доимо зид келарди.Пп 487.2

    Неҳемия ҳаракатига муносиб етишган муваффақиятлар, ибодат кучини, ишонч ва доно, саботли меҳнатнинг тажрибасини аён этади. Неҳемия на руҳоний, на пайғамбар эмасди, ҳеч бир баланд мавқени у талаб қилмади. У керакли вақтда даъват этилган ислоҳотчи эди. Олдида бир муҳим нишон қўйди — яъни ўз халқини Аллоҳ билан яраштиришни. Ушбу буюк масалага илҳомланиб, унга етишиш учун, у бутун кучини сафр этди. Ҳамма ҳаракатлари олижаноблик ва ўзгармас вафодорлик билан фарқланарди. Ҳақиқат рақиблари билан яқин муомалага келганида, у шунчалик довюрак одам бўларди-ки, ҳатто халқ унга назар солиб, янги куч ва қудрат ила яна ишга тутинарди. Одамлар унинг вафодорлигини, ватанпарварлигини, унинг Парвардигорига бўлган чуқур севгисини инкор этолмас эди, унинг хатти-ҳаракатига шоҳид бўлганлар, у қаерга олиб бормасин, тебранмай кетидан тушишга тайёр эдилар.Пп 487.3

    Аллоҳ юклаган мажбуриятларга жаҳд-жадал билан амал қилиш ҳақиқий имонлининг белгиси. Илоҳий иродани руёбга чиқариш учун, одамлар тузилган шароитни Аллоҳнинг қуроли сифатида ишлатишлари лозим. Керакли пайтда тез ва қатъиятли ҳаракат шарафли ғалаба қозонади, айни вақтда сусткашлик ва бепарволик ютуқсиз натижага олиб келиб, Тангримиз исмини ориятсизлантиради. Агар Илоҳий ишнинг раҳнамолари ишга рашк намоён этмасалар, агар улар бепарво ва мақсадсиз ҳаёт кечирсалар, диний жамоат ҳам ғамхўрсиз, ялқов, бир дақиқали ютуқлар билан тинадиган бўлади, лекин агар улар Аллоҳга ва фақат ягона Унга хизмат қилиш учун мукаррам хоҳишга тўлсалар, ана шунда диний жамоат якдил бўлиб, умид ва ғайратга тўлиб тошади.Пп 488.1

    Илоҳий Калом ёрқин қарама-қаршиликларга бой. Гуноҳ ва солиҳлик бир қаторда туришибди, токи уларга эътибор берганимизда, биз биттасидан бош тортиб, бошқасини эса танлашимиз учун. Санбалат ва Тўбиёнинг нафратини, ғирт ёлғонини ва зўравонлигини тасвирлайдиган саҳифалар, шунингдек Эзро ва Неҳемиянинг олижаноблиги ва жонбозлиги тўғрисида баён этади. Уними ёки буними танлашимиз ихтиёримизда. Илоҳий амрлар бузилишининг даҳшатли оқибалари итоатликдан келиб чиқадиган иноятларга қарши келтирилган. Биз ўзимиз бир қарорга келишимиз шарт: ёки биринчисидан азоб тортамиз, ёки иккинчисидан бахтиёр бўламиз.Пп 488.2

    Қуддусни тиклаш ишлари, шунингдек Зарубобил, Эзро ва Неҳемия раҳбарлигида асоратдан ватанга қайтганларнинг ҳаракати натижасида ўрин топган ўзгаришлар, еримиз тарихининг охирги кунларида пайдо бўладиган руҳий уйғонишнинг манзарасини кўз олдимизга келтирмоқда. Исроилнинг боқийи ожиз халқ бўлиб, душманларнинг вайроналик босқинидан кўп азоб чекарди, аммо худди унинг орқали Аллоҳ, Ўзи тўғрисида ва Ўзининг қонуни тўғрисида, ер юзида билимни сақлаб қолмоқчи эди. Исроилликлар ҳақиқий диннинг соябонлари, муқаддас ҳақиқатнинг қўриқчилари эдилар. Қуддус деворлари қурилганида ва маъбад тикланганида улар бошидан кечирганлари оз эмасдир; улар жуда кучли қаршиликка дуч келдилар. Ишга раҳбарлик қилганлар устиларига оғир масъулият юкладилар, аммо бу эрлар тебранмас ишонч билан, камтар руҳда, Аллоҳга таваккал қилиб олға интилдилар. Унинг ҳақиқати албатта тантана қилишига улар ишонардилар. Ҳизқиё подшоҳ каби Неҳемия ” Худовандга ёпишди, ва Ундан чекинмади, ва Унинг амрларига риоя қилди... Ва Худованд унинг билан бўлди ( 4 Под. 18:6, 7).Пп 488.3

    Неҳемия кунларида бажарилган иш руҳий янгиланишнинг рамзи бўлиб, Ишаъё пайғамбар тарафидан баён этилган: “Даврлар бўш бўлган саҳролар барпо этилур, қадимги харобалар тикланур ва талон бўлган шаҳарлар янгиланур”. “Даврлар бўш бўлган саҳролар сенинг авлод- аждодинг орқали қайта қурилур: кўп авлодлар негизини сен бунёд этурсан, ва сенга харобаларни тиклайдиган, аҳоли учун йўлларни янгилайдиган, деб ном берадилар” ( Иш. 61:4; 58:12).Пп 489.1

    Ушбу оятларда Ишаъё пайғамбар, ҳақиқат ва адолатдан оммавий чекиниш вақтида Илоҳий салтанатининг пойдевори бўлган асосларни бунёд этишга интилаётган халқ тўғрисида башорат этмоқда. Бу халқ Илоҳий қонунида пайдо бўлган бузуқ жойини тикламоқда. Унинг қонуни — танланган фарзандларини ҳимоя қилиш учун, уларнинг атрофида қурилган девордир. Ушбу қонуннинг адолатли, ҳақиқий ва муқаддас кўрсатмаларига бўйсуниш уларнинг абадий мудофааси бўлиши лозим.Пп 489.2

    Мазмуни шубҳасиз сўзларда пайғамбар деворни тиклаётган Илоҳий халқининг (боқий халқининг) маҳсус ишига кўрсатмоқда: “Агар сен шанба ҳақи, Менинг табаррук кунимда, ўз эҳтиёжларингни қондиришдан оёғингни тўхтатсанг, ва шанба кунини кувончли, Худованднинг табаррук куни, шарафга сазовор кун десанг, ва уни ҳурматлаб, одатдаги ишларинг билан шуғулланмасанг, нафсингни тийиб, пуч гaп гапирмасанг: Худовандда қувонч топасан, ва Мен сени замин тепаларига юксалтирурман ва сенга Ёқуб отангнинг меросидан татиб кўришга берурман: Худованднинг лаб-даҳани шуни башорат қилди” (Иш. 58:13, 14).Пп 489.3

    Замоннинг охирида ҳар бир Илоҳий кўрсатма тубдан ўзгариши лозим. Худованднинг табаррук кунини ўзгартиб, одам Унинг қонунини бузди, ва шу бузилган жойи тикланиши лозим. Илоҳий халқининг боқийи бутун дунё олдида ислоҳотчи сифатида намоён бўлиб, Илоҳий қонун ҳар қандай ҳақиқий ислоҳотнинг пойдевори эканига, тўртинчи амр бўйича шанба куни Аллоҳнинг ижодий ишларига ёдгорлик бўлиб, Илоҳий кучи тўғрисида абадий эслатма эканига, даъват этмоғи лозим. Ўн амрнинг ҳар бир сўзига итоат этиш даркорлигини аниқ ва белгили сўзлар билан исботлаш керак. Масиҳ севгисидан илҳомланиб, Илоҳий фарзандлари саҳрога ёруғлиб олиб борганда, Унга сафдош бўлишлари лозим. Улар бузилганни тиклайдилар, қолганларга йўл очадилар (Иш. 58:12 қаранг).Пп 490.1

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents