Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents
Пайғамбарлар ва подшоҳлар - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    47-боб - ЮСОДОҚ ЎҒЛИ ЯСУ ВА ФАРИШТА

    Маъбад қурувчиларнинг етишган ошкора муваффақиятлари зулмат кучларининг норозилигини туғдирди. Хавотирланган ҳолатида шайтон, нимаям бўлмасин, Илоҳий халқининг етишмовчилигини ҳаммага аён этиб, уни ожизлантирадиган ва кўнгилсизлантирадиган бўлди. Ўз қонунсизлиги туфайли шунча вақт азоб чекканларни Илоҳий амирларни бузишга қайтадан зўрлай олса, улар яна гуноҳ асирига айланадилар — шайтон умиди шундай эди.Пп 419.1

    Ер юзида Тангри Таоло тўғрисида билимни сақлаб ҳимоя қилиш учун Исроил танланди, шу сабабли яҳудийлар шайтон тарафидан айнан нафратига сазовор бўлдилар. Кучи борича ҳаракат қилиб, у уларни қириб ташлашга тиришарди. Аммо Аллоҳга итоатли бўлгунча, шайтон уларга зарар келтира олмасди, шунинг учун ҳийлакор ҳар турли васвасалар орқали уларни гуноҳга йўлиқтирмоқчи бўларди. Унинг тўрларига тушиб, яҳудийлар қачонлардир Илоҳий қонунни бузган эдилар ва ўз душманларининг ўлжасига айлангандилар.Пп 419.2

    Улар Бобилга асир бўлиб кетсалар-да, Аллоҳ уларни унутмади. У асир диёрига Ўз пайғамбарларини юборди, улар фош қилишарди, огоҳлантиришарди ва халқда айбдорлик ҳисларини уйғотишарди. Қачон-ки улар Парвардигори олдида камтар бўлиб, самимий надоматда Унга мурожаат қилганларида, У дадиллантирадиган сўзларни уларга узатди, қулликдан халос этишга, олдинги меҳр-шафқатини қайта намоён қилишга ва уларни ватанига қайтаришга ваъда берди. Энди эса, тикланиш ишлари бошланганида ва Исроилнинг қолдиғи Яҳудияга қайтганида, шайтон Илоҳий режани бекор қилмоқчи бўлди, уларга қарши мажусийларни қўзғотди, яҳудийларни бутунлай қириб ташлашга уларни ундади.Пп 419.3

    Ўша пайт Худованд Ўз халқини қувватлади, “эзгу сўзлар, тасалли берадиган сўзларни” айтди (Зак. 1:13). Масиҳ ва шайтон ишини ёрқин суратда қиёслаб, Ҳомийнинг қудрати қандай қилиб халқининг айбловчисидан ғолиб чиқа олишини У кўрсатди.Пп 419.4

    Ваҳийда пайғамбар “доғланган кийимларда буюк олийруҳоний, Ясуни” кўрди; у Худованд Фариштаси олдида туриб, балога йўлиққан халқи учун меҳр-шафқат илтимос қиларди. Илоҳий назрлар амал бўлишига ёлворган вақтда, шайтон уялмай унга эътироз билдирарди. У Исроилнинг қонунсизлигига кўрсатиб, Исроил Аллоҳ илтифотини қайтариб олишга умидини узсин, деярди. Унинг ўлжаси бўлгандай, уларга ўз ҳуқуқини эълон этарди, ва қўлига топширилишларини талаб қиларди.Пп 420.1

    Шайтоннинг айблов нутқидан буюк олийруҳоний на ўзини, на халқини ҳимоя қила олмасди. Исроил айбсиз, деб у тасдиқламасди. Халқ гуноҳларининг рамзи бўлган доғланган кийимларда Фаришта олдида турар экан, Ясу халқининг ҳомийи сифатида уларнинг гуноҳларини устига олиб, ўз ватандошларининг айбини эътироф этарди, ва уларнинг надомат чекишига ва камтарлигига кўрсатиб, гуноҳни кечирадиган Халоскорнинг фақат раҳм-шафқатига умид боғларди. Ишонч билан у Илоҳий назрларига йўналтирарди.Пп 420.2

    Шунда Фаришта, Қайси-ки Масиҳнинг Ўзи, гуноҳкорлар Нажоғкори, халқни айбловчисига жим бўлишига буюрди. “Эй шайтон, Худованд сенга тақиқласин, Исроилни танлаган Худованд сенга ман қилсин! Оташдан ирғитилган сўхта ўтин эмасми у ?” (Зак 3:2). Исроил азоб-уқубатлар оташида ёниши етарли эди. Ўз гуноҳлари туфайли исроилликларга, шайғон ва унинг фаришталари ёққан ўтда, ҳалок бўлишларига сал қолди, аммо энди Худованд уларни қутқариш учун ўз қўлини узатди.Пп 420.3

    Юсодоқ ўғли Ясунинг шафоати қабул қилингач, буйруқ йўналди: “Ундан доғланган кийимларини ечинг”, ва Ясуга мурожаат этиб Фаришта деди: “Кўргин, Мен сендан айбингни олдим, ва сени тантанали кийимларга буркантирмоқдаман”. “Ва бошига оппоқ саллани кийгиздилар ва либосга буркантирдилар” (4,5-оятлар). Унинг шахсий гуноҳлари ва халқнинг гуноҳлари кечирилди. Энди Исроил “тантанали кийимларга” бурканди — “тантанали кийимлар” эса — улар баҳраманд бўлган Масиҳ солиҳлиги. Ясунинг бошига руҳонийлар киядиган саллани кийгиздилар, устидан “Худованднинг Муқаддаси” деган ёзув бор эди ( Чиқ. 28:36). Мазмуни шунда эди-ки, олдинги қилиқларига қарамай, энди унга Аллоҳнинг маконида хизмат қилишга насиб бўлгани.Пп 420.4

    Энди Фаришта Ясуга деди: “Агар сен Менинг йўлларимдан юрсанг, Менинг қоровуллигимда бўлсанг, Менинг хонадонимда ҳукм сургайсан ва Менинг ҳовлиларимни назорат этгайсан. Ушбу жойда турганлар аро юришингга Мен сенга ижозат берурман” (Зак. 3:7). Агар Ясу итоатли бўлса, у ҳакам бўлади ёки бутун маъбад ва хизмати устидан бош бўлади; ҳатто бу ҳаётида хизматчи фаришталар аро юради, кейин Арши Аъло атрофида турган шарафли халқининг сонига қўшилади.Пп 421.1

    “Ё Ясу, буюк олийруҳоний, сен ва олдингда ўтирган сенинг биродарларинг, атоқли эрлар, тингланг: мана, Мен қулимни, Новдани келтиряпман” (8-оят). Исроилнинг бутун умиди Новдада, келгуси Халоскорда жамланган эди. Ясу ва унинг халқи келадиган Нажоткорга ишониб, кечирим олдилар. Масиҳга бўлган ишонч орқали улар Илоҳий меҳрибонлигига эга бўлдилар. Ва агар улар Унинг йўлларидан юриб, Унинг амрларига риоя қилсалар, Унинг кўрсатган хизматларига яраша, улар “атоқли эрлар”, замин халқлари ичида Осмоннинг танланганлари бўлишади.Пп 421.2

    Ясу ва унинг халқини шайтон айбдор кўрсатгандай, худди шундай бутун асрлар давомида у Илоҳий илтифотини қидираётганлар устига бўҳтон ағдармоқда. У “биродарларимизнинг туҳматчиси, Худойимиз ҳузурида уларга кеча-кундуз туҳмат қилаётган иблисдир” (Ваҳ. 12:10). Ёвуз кучдан қутқарилган ва исми Қўзининг ҳаёт китобига ёзилган ҳар бир жон учун кураш янгидан алангаланмоқда. Душман тиш-тирноғи билан қаршилик кўрсатмоқда ва унисиз ҳеч ким Илоҳий оилага қабул қилинмайди. Аммо ўша вақтларда Исроилнинг умиди бўлган, уни ҳимоя қилган, оқлаган ва қўлга киритган Нажоткор бугунги кунда ҳам диний жамоатининг умидидир.Пп 421.3

    Аллоҳни қидираётганларни айбдор кўрсатганида, — сабаби уларнинг гуноҳларидан нафратланиши эмас. Аксинча, уларнинг етишмовчилигига назар солганида, у тантана қилади, чунки бир нарсани жуда яхши билади: агар улар Илоҳий қонунни бузсалар, устиларидан ҳокимлик қила олади. Унинг қоралашлари Масиҳга нисбатан буюк нафрат ҳисларидан келиб чиқади. Қўлга киритиш режаси туфайли инсониятни занжирбанд қилган шайтоннинг ҳаракатларини Исо вайрон қилади ва жонларни унинг ҳокимиятидан халос этади. Масиҳ афзаллигининг исботини кўрганида, буюк алдоқчи нафратга ва адоватга тўлиб-тошади, ва шунда иблисона кучи ва айёрлиги билан нажотни қабул қилганларни Унинг қўлидан тортиб олишга интилади. У одамларда шубҳа туғдиради, Аллоҳга бўлган ишончни бузади, Унинг севгисидан маҳрум қилишга тиришади; қонунга риоя қилмасликка ундаб, кейин, ўзиникига етишганида, улар менинг асирларим ва Масиҳ уларни менинг қўлимдан олиб қўяолмайди, деб эълон қилади.Пп 422.1

    Ҳамма сўраганлар Аллоҳдан кечирим ва илтифотини олишларини шайтон билади, ва уларни кўнгилсизлантириш учун, доимо гуноҳларини эслатиб туради. Аллоҳга бўйсунишга интилганларни айблаш учун у ҳормай-толмай баҳона қидиради. Ҳатто Аллоҳга ёқимли ва маъқул бўлган хизматни у адаштириб тақдим этишга тиришади. Саноқсиз ҳийлалар орқали, энг маккор ва шафқатсиз айёрлик билан, у ҳукм чиқаришида муваффақиятга эришмоқчи бўлади.Пп 422.2

    Шайтон — одамнинг бош душмани, ва одам ўз-ўзидан унинг айбловига қарши тура олмайди. Ифлос, доғланган гуноҳли кийимида, ўз айбига иқрор бўлган ҳолда, у Аллоҳ олдида турмоқда. Аммо Исо, бизнинг Ҳомиймиз, шафоат қилмоқда, тавба қилиб ва ишониб ўз қалбини Унга топширганларга Унинг шафоати кучли ва ҳимоя қила оладиган. Уларни мудофаа қилганида У энг кучли далилни - Гўлготани истифода этиб, айбловчини енгиб чиқмоқда. Илоҳий қонунга Унинг мукаммал даражада бўйсуниши, Унга осмонда бўлганидай ер юзида ҳам олий ҳокимлик берди; айбдор инсонга Исо Масиҳ Ўз Отасидан меҳрибонлигини ва муросага келишишни талаб қилмоқда. Ўз халқининг айбловчисига мурожаат этиб, У дейди: “Эй шайтон, Худованд сенга тақиқласин! Бу Менинг қонимнинг етишгани, оташдан ирғитилган сўхта ўтин”. Ва Унга ишониб, таваккал қилган ҳаммага У: “Кўргин, Мен сендан айбингни олдим, ва сени тантанали кийимларга буркантирмоқдаман”, — деб ишонтиради. ( Зак. 3:4).Пп 422.3

    Масиҳ солиҳлигининг либосини кийган ҳамма Унинг олдида танланган, солиҳ ва вафодордай мавжуд бўлишади. Нажоткор қўлидан шайтон уларни тортиб ололмайди. Тавба қилиб, ишонч билан Унга ёрдам сўраб мурожаат этган ҳатто бир жонга дажжол ҳокимиятида қолишига Масиҳ йўл қўймайди. Унинг сўзи гувоҳламоқда: “Балки Менинг мудофаамга юз берар, ва Менинг билан сулҳ-салоҳга келишар? Шунда Менинг билан сулҳ-салоҳга келишсин” (Иш. 27:5). Буюк олийруҳоний Ясуга берилган назр ҳаммага тегишли: “Агар сен Менинг йўлларимдан юрсанг,... ушбу жойда турганлар аро юришингга Мен сенга ижозат берурман” (Зак. 3:7). Солиҳлар Фаришталар билан биргаликда Арши Аъло атрофида ниҳоят турганларича, уларни бу дунёда Илоҳий фаришталари кузатадилар.Пп 423.1

    Закариёнинг Ясуга тегишли ваҳийси ҳозирги инсоният учун катта аҳамиятга эга; қўлга киритиш буюк куннинг сўнгги вақтида Илоҳий халқининг бошидан кечирадигани Закариё кўрган ваҳийга тўғридан-тўғри оиддир. Илоҳий жамоатининг боқийи шиддатли синовга ва азоб-уқубатларга дучор бўлади. Аллоҳ амрларига риоя қиладиганлар ва Исога имон келтирганлар, иблис ва лашкарининг қаҳр-зўғими устиларига тушганида, яхши тушунадилар. Шайтон бизнинг дунёни ўз эгалиги деб санайди; ҳатто христианлик динни тан олган кўплар устидан у ҳокимиятини намоён этмоқда. Аммо шундай инсонлар бор-ки — майли, улар кам бўла қолсин — унинг ҳокимиятига қарши саботлилик кўрсатмоқдалар. Агар уларни ер юзидан қириб ташласа эди, унинг ғалабаси камолотли бўларди. Ўтган замонда Исроилни қириб ташламоқчи бўлиб, у мажусий халқларни васвасага солганидай, яқиндаги келажақда Илоҳий халқини ҳалок этиш учун у зулмат кучларини ишлатади. Одамларни инсоний фармонларга бўйсундириб, Илоҳий қонунни оёқ ости қилишга у, одамлар орасидаги ўз издошлари орқали, уларни зўрлайди.Пп 423.2

    Аллоҳга содиқ қолганларни қувғин қилишади, ҳукм чиқариб қонундан ташқари, деб эълон этишади. “Ҳатто ота- она, ака-ука, қариндош-уруғ, ёр-биродарлар уларни тутиб беришади, баъзиларини эса ўлимга топширишади” (JIK. 21:16). Уларнинг ягона умиди фақат Илоҳий раҳм-шафқатида бўлади; уларнинг ягона мудофааси — ибодатда. Ясу, буюк олийруҳоний Фариштага ёлворганидай, худди шундай жамоатнинг боқийи мағлуб бўлган қалби ва тебранмас имонида ўз Ҳомийси, Исо Масиҳ орқали, кечирим олиши ва халос этилиши тўғрисида ёлворади. Одамлар ўз гуноҳкорлигини тўла англайдилар, улар ўз арзимаслигини ва ожизлигини кўришади ва маъюс аҳволга тушишга яқин қолишади.Пп 424.1

    Уларни айбдор кўрсатиш учун, васвасачи олдиларида турмоқда, худди шундай у Ясуга қарши курашмоқчи бўлиб, унинг олдида турган эди. Уларнинг доғланган кийимларига, уларнинг камолсизлигига у кўрсатмоқда. Уларнинг ожизлигини ва фаҳмсизлигини у айнан тасдиқламоқда, улар умуман Масиҳга ўхшамайдилар, Унга миннатдор эмаслар, гуноҳлари билан Халоскорларини ҳақорат қилишади, дейди. Уларнинг вазияти умидсиз, деб уқтириб, уларни қўрқитмоқчи бўлади, доғланган кийимлари ҳеч қачон покланмайди, дейди. Одамлар васвасага берилиб, Аллоҳни қолдиришлари учун, уларнинг имонини ўчириб ташлашга умидланади.Пп 424.2

    Унинг фаолияти натижасида Илоҳий халқнинг қилган гуноҳларини у жуда яхши билади ва тасдиқлаб, ўз гуноҳкорлиги орқали бу халқ Аллоҳнинг мудофаасига ҳуқуқини йўқотди ва эндигида уларни қириб ташлашга менинг ҳуқуқим бор, дейди. Ўз Илоҳий илтифотидан маҳрум бўлиб, улар ҳам, унингдек, Парвардигорларининг иноятларидан маҳрум бўлсинлар, деб эълон қилмоқда. Наҳотки бундай одамлар, дейди у, Осмондаги менинг жойимни ва кетимдан эргашган фаришталар жойини эгаллай олсалар? Улар Илоҳий қонунга бўйсунамиз деб исботлайдилар, аммо қонун кўрсатмаларига риоя қилишадими? Улар ўзларини Худодан кўпроқ севишмайдими? Ўз шахсий манфаатларини улар Унга хизмат қилишдан афзалроқ кўришмайдими? Наҳотки улар дунёвий нарсаларни севмасалар? Уларнинг ҳаётини доғлаган гуноҳларига назар ташланг-чи. Уларнинг худбинлигига, ёвузлиги, бир-бирига нисбатан нафратига қаранг-чи. Наҳотки Тангри Таоло мени ва менинг фаршиталаримни Ўзидан ҳайдаб чиқариб, худди шундай гуноҳларда айбдор бўлган одамларни қабул қилса? Ё Худованд, Ўз адолатлигинг туфайли Сен шуни қилолмайсан! Улар ҳам ҳукм этилишларини одиллик талаб қилмоқда.Пп 424.3

    Аммо Масиҳ издошлари гуноҳ қилсалар-да, улар зулмат кучларининг ҳокимиятига ўзларини топширмадилар. Улар гуноҳларига иқрор бўлдилар, камтарликда, самимий надомат чекиб Худовандни қидирдилар, ва Илоҳий Ҳомий уларга шафоат қилмоқда. Уларнинг миннатдорсизлигидан ҳаммадан кўпроқ ҳақоратланган, уларнинг гуноҳларини ва надомат чекишларини яхши билган Шахс: “Эй шайтон, Худованд сенга тақиқласин. Ушбу жонлар учун Мен Ўз умримни бердим. Улар Менинг кафтларимда ёзилган. Улар камолсиз бўлишлари мумкин, аммо улар хатоларига пушаймон бўлиб тавба-тазарру қилдилар, ва Мен уларни кечирдим ва қабул қилдим”, — дейди.Пп 425.1

    Шайтоннинг тажовузкорлиги кучли; унинг васвасалари қизиқтирадиган, аммо Худованд назари Ўз халқи устида. Уларнинг кураши шиддатли, оташ алангаси уларни бир онда ёндириб битириши туюлади, аммо ўт билан тозаланган олтин ўтдан чиқарилгандай, уларни Масиҳ қутқаради. Масиҳ сиймоси баркамолликда уларда намоён бўлиши учун фоний нарсалар узоқлаштирилади.Пп 425.2

    Парвардигори Олам Унинг жамоатини қуршаб олган таҳликалар тўғрисида унутгандир, деб вақт-вақтинча туюлиши мумкин. Балки душман ярадор қилгани эсидан чиққандир? Йўқ, аксинча. Бу дунёда қалбига қадрли бўлганлардан энг қимматлиси — Унинг жамоатидир. Унинг тўғрисида бузуқ дунёвий фикр юритиш Илоҳий иродаси эмас. У Ўз халқини шайтон васвасаларининг ҳокимлигида қолдирмаяпти. Ким-ки Уни дунёга нотўғри тақдим этса, танбеҳсиз қолмайди, аммо самимийлик билан надомат чекканга У раҳмдил бўлади. Имонини мустаҳкамлаш учун Унга мурожаат қилганга У ёрдам бериб, бутун керагини унга юборади.Пп 425.3

    Охирги замонда Илоҳий халқ ер юзидаги разолатни кўрган сайин оҳ чекади ва хитоб қилади. Илоҳий қонунни оёқ ости қилаётган бетавфиқлар устига келаётган таҳликалар тўғрисида кўз ёши билан уларни огоҳлантиради, ўзлари чексиз изтироб чекиб ва тавба қилиб, Аллоҳ олдида тавозеланишади. Қонунсизлар эса уларнинг изтиробини ва жиддий даъватини масхара қилишади. Аммо Илоҳий халқининг камтарлиги, жонининг дарди етишган ғалабага раддиятсиз исбот бўлади. Гуноҳкор ҳаётлари туфайли йўқотган кучига ва олижаноблигига улар қайтадан эга бўлишади. Аллоҳ фарзандлари Масиҳга яқинлашган сари Унинг бенуқсон соддалигига шоҳид бўлишади; Унга назар солганда, улар гуноҳнинг пасткашлигини аниқ тушуна бошлайдилар. Мулойимлик ва камтарлик муваффақиятнинг ва ғалабанинг шартномаси бўлади. Салиб (яъни хоч) тагида тиз чўккан инсонни шуҳрат тожи кутмоқда.Пп 426.1

    Вафодор, муножотда доимо бўлган Илоҳий фарзандлари Унда пинҳондир. Улар нақадар ишончли мудофаа этилганларини ҳатто пайқамайдилар! Шайтон тарафидан васвасага йўлиққан бу дунёнинг ҳокимлари уларни ҳалок этмоқчи бўлмоқда, аммо Дўтандаги воқеада Элиша пайғамбар хизматчисининг кўзлари кўргандай, Илоҳий фарзандларининг кўзлари очилади, уларни қуршаб олган ва зулмат кучларига қарши турган фаришталарни улар кўра олишади.Пп 426.2

    Илоҳий халқи ўз жонини Унинг олдида ошкор этиб, қалблари покланишини ёлворганларида: “Доғланган кийимларини ечинг”, — деган нидо янграйди, ва: “Қарагин, Мен сендан айбингни олдим, ва сени тантанали либосга буркантирмоқдаман”, — деган дадиллантирадиган сўзлар эшитилади (Зак. 3:4). Масиҳ солиҳлигининг доғланмаган кийимлари синов ва васвасадан ўтган ва вафодор қолган Илоҳий фарзандларига кийғазилади. Нафратга қолган боқий улуғвор либосга бурканган, улар дунёнинг бетавфиқлигидан эндигида ҳаром бўлишмайди. Уларнинг исмлари Қўзининг ҳаёт китобига ёзилган, бутун асрлар давомида вафодор қолганларнинг рўйхатига киритилган. Улар алдоқчининг васвасаларига қарши турдилар, дажжолнинг қаҳр-зўғимига қарамай ўз вафодорлигини ўзгартмадилар. Энди улар абадулабад васвасачининг ҳийлаларидан халос бўлдилар. Уларнинг гуноҳлари гуноҳнинг бошлиғига кўчирилди. “Оппоқ салла” уларнинг бошига қўйилди.Пп 426.3

    Шайтон ўз айбини қўйиб юрганида, кўзга кўринмас азиз фаришталар еримиз бўйлаб учиб, барҳаёт Аллоҳнинг муҳрини вафодор қолганларга қўйиб чиқишмоқда. Улар Сион тоғида Қўзи билан туришибди, уларнинг манглайида Отанинг исми ёзилган. Улар Арши Аъло олдида янги қўшиқни куйлайдилар, ер юзидан қўлга киритилган бир юз қирқ тўрт минг кишидан бошқа бу қўшиқни ҳеч ким кўйлай олмайди. “Булар Қўзи қаёққа кетса, Унинг орқасидан чиққан кишилардир. Булар Аллоҳ ва Қўзига тўнғич бўлгудек, инсонлар орасидан сотиб олинганлар. Уларнинг тилида ёлғон-макр йўқ, Арши Аъло олдида улар бенуқсондир” (Ваҳ. 14:4,5).Пп 427.1

    Энди Фариштанинг қуйидаги сўзлари бутунлай амалга ошди: “Ё Ясу, буюк олийруҳоний, сен ва олдингда ўтирган сенинг биродарларинг, атоқли эрлар, тингланг: мана, Мен қулимни, Новдани келтиряпман” (Зак. 3:8). Бу сўзларда Масиҳ Ўз халқининг Халоскори ва Нажоткори сифатида намоён этилган. Аллоҳ ва Қўзининг ҳозирлигида уларнинг кўз ёшлари ва мусофир ҳаётларининг изтироблари қувонч ва ҳамду-саноларга айланмоқда, энди ҳақиқатан боқий “атоқли эрлар” бўлмоқда. “Ўша кунда Худованд новдаси гўзаллигида ва улуғворлигида, Исроилнинг бутун қолган ўғиллари учун ер маҳсулоти — буюклигида ва шон-шуҳратида намоён бўлади. Шунда Сионда қолганлар ва Қуддусдаги бутунлар, Қуддусга яшаш учун ҳаёт китобига ёзилганлар, муқаддаслар номини оладилар” (Иш. 4:2, 3).Пп 427.2

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents