Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents
Пайғамбарлар ва подшоҳлар - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    46- боб - “УЛАРНИ ҚУВВАТЛАГАН ИЛОҲИЙ ПАЙҒАМБАРЛАРИ”

    Маъбадни тиклайдиган исроилликлардан яқин масофада самарияликлар яшарди. Бу халқнинг келиб чиқиши шундай бўлди. Оссурия Исроилни забт этганида, у халқнинг бир қисмини Оссурияга кўчириб, унинг ўрнига ўз халқини жойлаштирди. Вақт ўтар экан, икки миллат аралашиб, исроилликлар мажусийлар билан қўшилганлари натижасида самариялик миллати пайдо бўлди. Кейинчалик самарияликлар ҳақиқий Аллоҳга хизмат қиламиз, деб даъво эта бошладилар, ўзлари эса, қалбларида ва ҳаётларида мажусий бўлиб қолаверишарди. Тўғри, бутлар бизга барҳаёт Худони эслатмоқда, деб тасдиқлашарди. Аммо ҳақиқатда улар Сарвари Коинотни қўйиб туриб, кўпроқ бутларга сиғинишарди.Пп 407.1

    Маъбад тикланиш вақтида самарияликлар “Яҳудо ва Бенямин душмани” сифатида белгили бўлдилар. “Асоратдан қайтганлар Худовандга, Исроил Тангрисида маъбад қураётганларини эшитиб, улар Зарубобил ва авлодлар бошлиқлари ҳузурига келдилар” ва қурилишга қўшилиб, биргаликда давом этишга тайёргарликларини билдирдилар. “Биз ҳам сизлар билан қурилишда иштирок этамиз, — таклиф этдилар улар, — чунки биз ҳам сиздай Аллоҳингизга мурожаат қиламиз, ва бизни бу ерга кўчирган Оссурия подшоҳи Эсар- Ҳаддўн кунларидан Унга қурбонлар келтирмоқдамиз”. Аммо уларга ижозат берилмади. “Сиз бизнинг Тангримизга уй қурмайсизлар, — Исроил халқининг раҳнамолари жавоб бердилар, — Форс подшоҳи Хир буйруғига биноан биз ягона ўзимизгина Исроил Тангриси, Худовандга уй қурамиз” ( Эзро 4:1-3).Пп 407.2

    Фақат танланган қолдиқ Бобилдан қайта олди, энди эса, улар ишга тутинганларида, кучлари етмас бўлиб туюларди. Худди шу пайт қўшнилари келиб, уларга ёрдамини таклиф этдилар. Самарияликлар ҳақиқий Аллоҳга хизмат қилишларини исботладилар, ва маъбад хизматига боғланган афзаллик ва иноятларга кўмаклашишга орзуларини билдирдилар. “Биз ҳам сиз каби сизнинг Тангрингизга мурожаат этмоқдамиз, — эълон қилдилар улар, - биз ҳам сизлар билан биргалашиб қурамиз”. Аммо arap яҳудиялик раҳнамолар бу ёрдамни қабул қилсалар эди, улар мажусийликка эшик очишарди. Улар самарияликлар самимиятсизлигини пайқадилар. Таклиф этилган ёрдам азалдан Бўлганнинг иноятлари билан қиёсланганида — ҳеч нарса эканига улар тушундилар.Пп 407.3

    Исроилликлар атрофидаги халқлар билан муносабатлари тўғрисида Худованд Мусо пайғамбар орқали буйруқ берганди: “Улар билан иттифоққа киришма ва уларни аяма. Улар билан хешлик алоқалар тузма, чунки улар бегона худоларга хизмат қилишга ундаб, сенинг ўғилларингни Мендан оздирадилар, шунда Худованднинг ғазаби сизга алангаланади, ва У тезда сени қириб ташлайди”. “Зеро сен Худованднинг, сенинг Парвардигорингнинг азиз халқисан, ер юзидаги барча халқлар аро У сени, шахсий мулки сифатида, барча халқлар ичидан айирди ва танлади” (Такр. Шар. 7:2-4; 14:2).Пп 408.1

    Атрофдаги халқлар билан иттифоқ тузишнинг оқибати жуда аниқ олдидан айтилди. “Ва Худованд сени барча халқлар аро, заминнинг бир четидан иккинчи четигача тарқатади, — Мусо халққа эълон этди, — ва борган жойингда, на сен, на оталаринг билмаган, бегона худоларга хизмат қиласан, ёғочу тошга сиғинасан, аммо ўша халқлар аро ҳам тинчлик топмайсан, ва оёғингга ором топиш жойи бўлмайди, ва борган жойингда Худованд сенга титрайдиган қалб, кўзларинг сўнишини ва жонийг адо бўлишиии беради. Ҳаётинг кўз ўнгингда илиниб туради ва кечаси-кундузи титрайсан, ва ҳаётингга амин бўлмайсан. Юрагингнинг ларзон уришидан, сени қуршаб олган титроқдан, ва ўз кўзларинг билан кўраётганиигдан, сен эрталаб: “оҳ, кеч келса-чи!” кечаси эса: “оҳ, тонг отса-чи!” — дейсан. (Такр. Шар. 28:64-67). “Аммо ўша жойда Худовандни, ўз Парвардигорингии қидириб топмоқчи бўлсанг, — назр аталди, — агар бутун қалбинг билан ва бутун жонинг билан қидирсанг, Уни топасан” (Такр. Шар. 4 :29).Пп 408.2

    Зарубобил ва унинг ҳамкорлари Муқаддас Ёзувнинг ушбу ва бошқа кўпгина ўхшаш жойларини билишарди ва яқиндаги асоратда уларнинг бажо бўлишига биргина марта эмас ишондилар. Энди, гуноҳларига тавба қилиб, Мусонинг башоратига биноан, ўзларига ва оталарининг устига Илоҳий ҳукмни жалб қилган гуноҳларига тавба қилиб, улар чин қалбдан Аллоҳга қайтдилар ва Унинг билан аҳдни янгиладилар. Ана энди бузилганни қайта тиклаш учун, улар Яҳудияга қайтишга ижозат олдилар. Шундай экан, наҳотки ишларининг бошида улар мажусийлар билан иттифоқ тузсалар?Пп 409.1

    “Улар билан иттифоққа киришма”, — деди Аллоҳ, ва ўзларини яқинда қурбонгоҳ олдида Аллоҳга хизматга бағишлаганлар экан, Унинг халқи ва дунё орасида аниқ чегаралайдиган йўл бўлиши лозим эканини улар тушунардилар. Илоҳий қонун талабларини била туриб, унга бўйсунмаганлар билан келишишдан улар тондилар.Пп 409.2

    Илоҳий халқ вақтнинг охиригача Такрори Шарият Китобида берилган насиҳатларга риоя қилиши лозим. Ҳақиқий соғлом ҳузур кўриш Аллоҳ аҳди билан алоқага боғлик. Ундан қўрқмаганлар билан иттифоққа киришиб, биз ўз нуқтаи назаримизни қурбон келтира олмаймиз.Пп 409.3

    Ўзини имонлийман деб санаганлар дунёга таъсир кўрсатиш учун унга уйғунлашганда таҳлика пайдо бўлади, ва шундай хавф доимо мавжуд бўлмоқда. Дунёга уйғунлашиш кўпваъдали туюлиши мумкин, аммо униси баҳссиз маънавий тушкунликка олиб боради. Ҳақиқат душмани жонимизни эгаллаш учун ишлатадиган энг кичйк таъсирга Илоҳий халқ берилмасин. Биз бу дунёда таҳликаларга тўлган йўл билар борувчи фақат ғарибу-мусофирлар — шунй унутмайлик. Бизларни ҳақиқатдан узоқлаштирадиган ҳийлали таклифлар ва кўз ўйнатадиган васвасаларга эътибор бермаслигимиз лозимдир.Пп 409.4

    Илоҳий ишининг очиқ ва аён бўлган душманлари — энг асосий таҳлика эмас. Яҳудо ва Беняминнинг рақиблари сингари ширин забон ва гўзал сўзлари билан келиб, Илоҳий фарзандлари билан дўстона муомалаларни тузишга интиладиганлар васвасага соладиган каттароқ кучга эгадирлар. Ҳийла тўқилган тўрга тушмас учун ҳар бир жон шундай одамларга қарши туриши лозим. Айнан ҳозирги замонда, биз кундан кунга дунё якунига яқинлашган сари, Худованд талаб қилади-ки, токи Унинг фарзандлари бедорликни сақласинлар. Бу кураш тинмас экан, Худованд ҳеч кимни танҳоликда курашишга қолдирмайди. Худо олдида камтарликда юрганларни фаришталар ҳимоя қилишади. Унга содиқ қолганларни Худованд ҳеч қачон ташлаб қўймайди. Унинг фарзандлари ёвузликдан мудофаани Унда қидирганларида, У раҳм-шафқат ва севги билан уларнинг устидан Ўз байроғини кўтаради ва душманга қарши чиқади. Уларга қўл тегизмагин, дейди У, зеро улар Меники; Мен уларни Ўз кафтларимда ёзиб қолдирдим.Пп 409.5

    Самарияликлар тинмай “Яҳудо халқининг қўлларини ожизлантира ва қурилишда халақит бера бошлашди. Форс подшоҳи Хирнинг ҳамма кунларида, то Форс подшоҳи Дарийнинг салтанатигача улар, ишни бузиш мақсадида, уларга қарши маслаҳатчиларни сотиб олишарди” ( Эзро 4:4, 5). Ёлғон бўҳтон ағдариб, улар бунга осон бериладиганларда гумон туғдиришарди. Секин-секин зулмат кучлари тийилди ва яҳудиялик халқи ишини давом этишга имконият олди.Пп 410.1

    Мидия-Форс салтанатининг олий ҳокимиятига шайтон таъсир кўрсатмоқчи бўлганида, токи Илоҳий халққа нисбатан қаршилик уйғотиш мақсадида, сурилганларни ҳимоя қилиш учун фаришталар зуҳур бўлдилар. Бу курашга бутун Осмон аҳамият берди. Дониэл пайғамбар орқали, яхшилик ва ёмонлик кучлари аро бўлаётган буюк курашга биз белгили даражада тушунча олдик. Хир подшоҳига ёвуз фаришталар салбий таъсир кўрсатишарди. Уларнинг ҳаракатига қарши чиққан Жаброил Фаришта уч ҳафта мобайнида зулмат кучлари билан курашди, пировардида Масиҳнинг Ўзи унга ёрдамга етиб келди. “Аммо Форс салтанатининг амири менга қарши йигирма бир кун турди; лекин мана, Миқоил, Амирлардан биринчиси, менга ёрдам бериш учун етиб келди, ва мен ўшанда Форс подшоҳлари олдида қолдим” (Дон. 10:13). Илоҳий халқ иштиёқини кўзда тутиб, Осмон имконияти борини қилди. Ниҳоят ғалаба қозонилди, Хир ва унинг ўғли кунларида душман кучи тўхтатилди. (Хир ўғли етти ярим йил ҳукм сурди).Пп 410.2

    Ушбу вақт яҳудийлар учун қоидадан истисно бўлган имкониятларнинг вақти эди. Энг қудратли фаришталар подшоҳлар қалбини юмшатардилар, Илоҳий халқ эса тинмай меҳнат қилиб, Хир фармонини бажариши лозим эди. Маъбадни тиклаш ишларида, ҳамда ўз уйларини қуришда ишни тезлатадиган на бир фурсат йўқотилмасин эди. Аммо Худованд ҳаракат қилган кунларда кўплар қўлларини қовуштириб ўтиришарди. Душман ҳужуми қатъиятли ва кучли бўлиб, кўпларнинг руҳи тушди. Маъбад пойдевори қўйилган пайтда рўй берган ҳодисани қайбирлари унута олмасдилар, шунда халқдан бир қисми муваффақият қозонишига ўз гумонини ифодалаганди. Самарияликлар жасурланганларидан сўнг, яҳудияликлардан кўплари маъбад тикланиш вақти келганига шубҳалана бошладилар. Ўхшаш кайфиятлар тезда кенг тарқалди. Қурувчилардан кўплари кўнгилсизланиб, руҳлари тушган, уйларига қайтиб ҳар кунги ишларига киришишларини тўғри топдилар.Пп 411.1

    Хир ўғлининг салтанатида қурилиш ишлари сустлашди. Кейинги подшоҳ кунларида самарияликлар қатнашиб, яҳудийликларга қарши маъбад ва шаҳарни тиклаш ишларини тўхтатиш учун подшоҳни фармон чиқаришга кўндирдилар.Пп 411.2

    Бир йилдан ортиқ маъбад бўш турди ва деярли унутилди. Ҳар кунги ташвишларида одамлар моддий фаровонликка интилишарди, аммо уларнинг вазияти ачинарли қолаверарди. Улар кўп меҳнат қилишарди, аммо фойдасини топмасдилар. Худди табиатнинг ўзи уларга қарши исён кўтаргандай туюларди. Улар маъбадни қурмай ташлаб қўйдилар, ва Худованд далаларига қурғоқчилик юборди. Олдин Ўз севгиси эвазига Аллоҳ уларнинг дала-боғларига унумдорлик берарди, нон, шарбат ва мойга сероб қиларди, аммо улар худбинлик билан берилганни истифода қилганлари учун, иноятлар улардан олинди.Пп 411.3

    Дарий подшоҳ салтанатининг эртанги йилларида вазият ана шундай эди. Маънавий ва моддий тарафдан исроилликлар энг ачинарли ҳолатга тушдилар. Худованд маъбади вайрон бўлиб ётган вақтда улар шунчалик шикоят қилишарди ва шубҳаланардилар-ки, шунчалик узоқ вақт ҳаётларида биринчи ўринга шахсий манфаатларини қўйиб ўргандилар-ки, кўплар Яҳудия тақдири тўғрисидаги Илоҳий режани умуман унутдилар. Шундай одамлар: “Худованд уйини қуришга ҳали вақт келмади”, - дейишарди (Ҳаг. 1:2).Пп 411.4

    Аммо ҳатто ушбу қоп-қоронғи зулмат соатида Аллоҳга таваккал қилганлар умидсиз қолдирилмадилар. Халқни тангликдан чиқариш учун Ҳагай ва Закариё пайғамбарлар даъват этилди. Ҳаяжонланиб ушбу вакиллар халққа унинг фалокатли аҳволининг сабабини баён этдилар. Одамлар моддий фаровонликка етиша олмайдилар, чунки Худонинг манфаатини улар биринчи ўринга қўймайдилар. Агар исроилликлар Уни ҳурматлаб, энг олдин Унинг уйини тиклаш тўғрисида ғамхўрлик кўсатсалар эди, Аллоҳ уларнинг орасида бўлиб, уларни олқишларди.Пп 412.1

    Кўнгилсизланганларга Ҳагай синайдиган савол ила мурожаат этди: “Ушбу Уй бўш қолдирилганида, ўзларингизга безатилган хоналарингизда яшаш вақт наҳотки келган бўлса? Бинобарин, ҳозирги кунда Сарвари Коинот шундай дейди: қалбларингизни юрар йўлларингизга қаратинг”. Нима учун сизлар шунчалик кам қилдингиз? Нима учун ўз хонадонларингизга тиришиб ғамхўрлик қилмоқдасиз, Худованд Уйининг қурилишига эса шу қадар кам вақт исроф этасиз? Маъбадни тиклашга тутинганингиздаги ғайратингиз қаерда? Ўзингиз учун ишлаб, нимага етишдингиз? Муҳтожликдан қочишга интилиб, сизлар Илоҳий маъбадни эътиборсиз қолдирдингиз, аммо худди шу эътиборсизлик сиз қўрққанни устингизга жалб қилди. “Сизлар кўп сепасиз, кам йиғиб оласиз; ейсиз, аммо тўймайсиз; ичасиз, аммо чанқовингиз босилмайди; кийинасиз, аммо исинмайсиз; ишлаб топадиган эса тешик ҳамёни учун ишлаб топмоқда” (Ҳаг. 1:4-6).Пп 412.2

    Кейин ҳаммага тушунарли сўзлар билан Худованд камбағалликларининг сабабини кўрсатди. “Кўпни кутасиз, аммо кам чиқади; уйингизга олиб келганни эса Мен тарқатиб ташлайман. Нима учунми? — дейди Сарвари Коинот: Менинг уйим учун, у хароб бўлганида, сизлар ҳар бирингиз ўз уйингизга югурасизлар. Шу сабабли осмон ёпилди ва сизларга шудринг бермайди, ва ер ҳам ўз маҳсулотини бермаяпти. Ва Мен бутун заминга, тоғларга, нон ва узум шарбатига, зайтун мойига, ер ишлаб чиқарадиган ҳосилига, одамга ҳам, ҳайвонга ҳам ва ҳар қандай қўл ишига қўрғоқчиликни юбордим” (9-11-оятлар).Пп 412.3

    “Қалбларингизни юрар йўлларингизга қаратинг, - даъват этмоқда Худованд, — тоққа чиқинг ва дарахтлар кесинг, ва маъбадни қуринглар; ва Мен рози бўлурман, ва олқишланурман” ( 7, 8-оятлар).Пп 413.1

    Раҳнамолар билан Исроил халқи Ҳагай пайғамбар орқали айтилган насиҳатлар ва таъналарни бутун қалби билан тан олдилар. Уларнинг тақдирида Аллоҳ қизғин иштирок этишини сезишарди. Уларга биргина марта насиҳат юборилмади, фоний ва руҳий фаровонликлари ҳақиқатан Аллоҳ амрларига нисбатан итоатликларига боғлиқ эди. Шуни тушунган ҳолда улар илтифотсизлик намоён этишга жасурланмадилар. Пайғамбар огоҳлантиришидан илҳомланган Зарубобил “ва Ясу ва бутун қолган халқ” Худойи Худованднинг овозига ва Ҳагай пайғамбар айтган сўзларига қулоқ солдилар” ( 12-оят).Пп 413.2

    Исроил бўйсунишга тайёргарлигини ифодалагани заҳоти, фош этиш сўзлардан кейин дадиллантирадиган сўзлар эшитилди: «Шунда Ҳагай халққа деди: “Мен сизлар билан, дейди Худованд! Ва Худованд Зарубобил руҳини... ва Ясу руҳини... ва қолган бутун халқ руҳини қўзғотди, - ва улар келиб, ўз Парвардигори, Сарвари Коинот уйида иш бошладилар” (13, 14-оятлар).Пп 413.3

    Қурилиш қайтадан бошланганидан бир ой ўтмай улар бошқа юпанчли хабар олдилар. “Шу кунда Зарубобил, дадиллангин! - Худованднинг Ўзи пайғамбар орқали уни даъват этиб: дадиллангин, Ясу ва бутун замин халқи дадилланинглар, дейди Худованд, ишни амал қилинглар, зеро Мен сизлар билан, дейди Сарвари Коинот” ( Ҳаг. 2:4).Пп 413.4

    Синай тоғи олдида манзил қурган Исроилга Худованд: “Мен Исроил ўғиллари ичида истиқомат топурман, ва уларнинг Парвардигори бўлурман. Ва шунда Мен Худованд, уларни Мисрдан чиқарган Тангриси эканини улар биладилар, токи улар аро ҳозир бўлишимни англайдилар. Мен Худованд, уларнинг Тангриси”, — деди (Чиқ. 29:45, 46). Энди эса “улар аччиқланиб Унинг Муқаддас Руҳини хафа қилганларига” қарамай ( Иш. 63:10), Аллоҳ яна бир марта Ўз пайғамбари орқали уларни қутқариш учун қўлини узатмоқда. Унинг билан ҳамкорликка киришиш эвазига, Тангри Таоло улар билан Ўз аҳдини янгилади, ва Унинг Руҳи улар аро бўлишига ваъда бериб: “Қўрқманглар!” — деб буйруқ берди.Пп 413.5

    Бугунги кунда Ўз фарзандларига мурожаат қилиб, Худованд дейди: “Дадилланинглар... ва ишни давом этинглар, зеро Мен сизлар билан”. Имонли инсон Парвардигорида кучли ёрдамчига эга. Қандай йўл билан у бизга ёрдам бериши балки бизга номаълумдир, аммо биз қуйидагини билишимиз даркор: Унга умид боғлаганларни У ҳеч қачон қолдирмайди. Неча марта Худованд имонлилар ҳаёт йўлини текислаганини, токи шунинг билан душман режаларини яксон қилиш учун, улар кўра олсалар эди, шунда улар қоқилмас эдилар ва шикоят қилмас эдилар. Уларнинг имони Аллоҳда ором топарди, ҳеч қандай синов уларни мағлуб этмасди. Улар Аллоҳни ўз донолиги ва қуввати деб тан олишарди, ва У Ўз режаларини ва ниятларини улар орқали амалга ошира оларди.Пп 414.1

    Ҳагай пайғамбарнинг чин қалбидан берган насиҳатларини ва дадиллантирадиган сўзларини Аллоҳ юборган Закариё пайғамбар айнан таъкидлаб ўтди ва тўлдирди. Ҳагайни қувватлаш учун ва Исроил маъбадни тиклаш буйруғига амал қилсин, деб У Закариёни даъват этди. Илоҳий калом ҳеч қачон бажарилмай қолмаслиги, қадимги пайғамбарлар сўзларига амал қилганлар иноятларга сазовор бўлишлари тўғрисида назрлар аталганини Закариё биринчи хабарида одамларга етказиб, уларни ишонтирди.Пп 414.2

    Далалар қуриганига, озиқ-овқат захиралари тезда тамом бўлганига қарамай, исроилликлар атрофидаги одамларнинг муомаласи дўстона бўлмаганига қарамай, Илоҳий вакилнинг даъватига кўплар жавоб қайтардилар ва бузилган маъбад ишларига ғайратлик билан тутиндилар. Бу иш Аллоҳга тебранмас эътиқодни талаб қиларди. Халойиқ виждонан меҳнатини давом этиб, ҳаёту қалбларида Илоҳий илтифоти пайдо бўлишига интилганида, Аллоҳ пайғамбарлар орқали уларга хабар кетидан хабар юбориб турарди, уларнинг имони саховат билан мукофотланишига ва тикланаётган маъбаднинг келгуси шуҳрати тўғрисида Илоҳий калом беҳуда бўлмаслигига уларни ишонтирарди. Худди ушбу маъбадда, вақт келгач, бутун халқлар Устози ва инсоният Халоскори зуҳур этади.Пп 414.3

    Шундай қилиб, қурувчилар танҳоликда қолдирилмадилар, “уларни қувватлайдиган Илоҳий пайғамбарлари улар билан эди,” ва Сарвари Коинот Ўзи: “Дадилланинглар... ва ишни давом этинглар; зеро Мен сизлар билан” — деди-ку (Эзро 5:2; Ҳаг. 2:4).Пп 415.1

    Халойиқ надомат чекиб тавба қилганида ва ишонч билан олға юришга тайёр бўлганида, улар моддий фаровонликлари тўғрисида назр олдилар. “Ушбу кундан, — деди Худованд, — Мен уларни олқишлайман” (Ҳаг. 2:19).Пп 415.2

    Бобилдан қайтиш пайтдан бутун йиллар давомида шиддатли синовдан ўтган раҳнамолари Зарубобилга қимматли назр юборилди. Шундай кун келяпти-ки, деди Худованд, танланган халқининг барча душманлари қулайди. “Ўша кун, дейди Сарвари Коинот, Мен сени, Менинг қулим Зарубобил оламан... ва сени муҳр сифатида истифода этаман, чунки Мен сени танладим” (23-оят). He учун азалдан билиш уни кўнгилсизланиш ва саросимага тушиш йўлидан олиб борганини Исроил раҳнамоси энди тушунди. Ўтган ҳодисаларда у Илоҳий режани кўрди.Пп 415.3

    Шахсан Зарубобилга йўналтирилган сўзлар Муқаддас Ёзувга киритилиб, бутун асрлар давомида Илоҳий фарзандлари учун тасалли бўлмоқда ва дадиллантирмоқда. Ўз фарзандларига синов юборганида, Аллоҳ белгили нишонни онгида тутади. Агар улар бошидан охирини билганларида ва нақадар буюк режани амал қилишга даъват этилганларини тушунганларида, улар бошқа йўлни танлаган бўлишарди. Худди ўша йўл билан азалдан биладиган Донолик уларни олиб бормоқда. Худованд синов ва қийинчиликлар юборганида, уларни хизматда кучли, ва Унинг учун азоб чекишларига тайёрлайди.Пп 415.4

    Ҳагай ва Закариё пайғамбарларнинг сўзлари халқни кўтарилишига ва бутун кучи билан маъбадни тиклаш ишларига киришишига ундади, аммо меҳнат қилганларида улар самарияликлар ва бошқалар тарафидан ёмонликни кўп кўришарди, чунки улар ишларига халақит беришарди. Кунлардан бирида Мидия-Форс салтанатининг музофот бошлиқлари Қуддусга ташриф буюрдилар, ва уларга: ким тиклаш ишларни бажаришларига ижозат берди, деб суруштирдилар. Ўша пайт яҳудийлар Худованд раҳбарлигига таянмаганларида, бу савол ҳалокатли бўлиши мумкин эди. “Аллоҳ назари Яҳудиянинг оқсоқолларида эди; ва иш Дарий подшоқга юборилмагунча, улар raп эшитмадилар” (Эзро 5:5). Музофот бошлиқлари доно жавоб олганларидан кейин, подшоҳга мактуб юбордилар. Мактубларида улар подшоҳ эътиборини Хир чиқарган фармонга йўналтирдилар. Олдин айтилгандек, фармонда Хир подшоҳга Қуддусдаги Илоҳий макон тиклансин ва ҳамма харажатлари подшоҳ хазинасидан олинсин, деб буйруқ берилганди.Пп 416.1

    Дарий фармонни қидириб топди ва ишни давом этишга ижозат берди. “Ушбу Илоҳий маконда ишни тўхтатманг, — буйруқ берди у, — яҳудиялик музофот бошлиғи ва оқсоқоллар ўз жойида ушбу Илоҳий маъбадни қураверсинлар. Мендан эса, — давом этди Дарий, — буйруқ берилмоқда ва буйруғим қуйидагидан иборат: яҳудиялик оқсоқолларига сиз кўмак бермоғингиз лозим, худди шу-ки, подшоҳ давлатидан, — бож ҳақидан дарҳол олиб одамларга беринглар, токи иш тўхтамасин; ва буқаларданми, ёки қўчқор ва қўзилардан самовий Аллоҳга қанча керак бўлса, шунингдек буғдой, туз, шарбат ва мойдан Қуддус руҳонийларининг талабига муносиб, кундан кунга тўхтатилмай берилиб турсин, токи улар Парвардигори Оламга хушбўй қурбонни келтирсинлар, подшоҳ ва ўғилларининг ҳаётига дуо қилсинлар” (Эзро 6:7-10).Пп 416.2

    Кейин подшоҳ қўшиб, ким-ки фармонда бир сатрини ўзгартса, жиддий танбеҳ олишига кўрсатма чиқарди. Фармон қуйидаги эътиборга муносиб исбот ила якунланди: “Ва ўша маконда истиқомат топган Аллоҳ, Қуддусдаги Илоҳий маъбадга зарар келтириш учун бу фармонга қўлини чўзган ҳар қандай подшоҳни ва халқни олиб ташласин. Мен, Дарий ушбу буйруқни бердим; ва у расо бажарилсин” (Эзро 6:12). Мана қандай йўсинда маъбад қурилишини якунлаш учун Худованд йўл тайёрлади.Пп 416.3

    Фармон чиқишидан олдин бир неча ой мобайнида исроилликлар ишонч билан ишни давом этишар, вақт- вақтинча Илоҳий пайғамбарлари Исроил тўғрисида Илоҳий ниятни ошкор қиладиган хабарлар билан уларни қувватлашарди. Икки ой ўтгач улар Ҳагай ёзиб қолдирган охирги хабарни олдилар, Закариёга эса, ер юзидаги Аллоҳнинг иши тўғрисида бир неча ваҳий берилди. Оғир машаққат тортиш ва хавотирланиш вақтида бу хабарлар матал ва эвазлар сифатида намоён бўлиб, Исроил Парвардигори шаънига хизмат қилаётган эрлар учун айнан муҳим бўлди. Маъбад қурилишига берилган ижозат тезда олинар, деб раҳнамоларга туюларди, ва улар яна зулматли келажакни тасаввур этишарди. Тангри Таоло чексиз севгиси ва ҳамдардлиги туфайли ваҳий орқали халқни қувватлаб, дадиллантириши кераклигини кўриб турарди.Пп 417.1

    «Ваҳийда Закариё Худованд Фариштасининг овозини эшитди. Фаришта Худовандга савол бериб: “Ё Худойи, Сарвари Коинот! Қачонгача Қуддусдан ва Яҳудо шаҳарларидан Сенинг меҳр-шафқатинг намоён бўлмайди; Сен уларга, мана, етмиш йилдан бери ғазабланмоқдасан?” — деди. Шунда менинг билан гапираётган Фариштага жавобан, — дейди Закариё, — Худованд эзгу сўзларни, тасалли берадиган сўзларни баён этди.Пп 417.2

    Ва менинг билан гапираётган Фаришта менга деди: эълон қилгин ва айтгин: Худованд, Сарвари Коинот шундай дейди: Қуддус тўғрисида ва Сион учун Мен буюк рашк ила рашк-ҳасад қилдим; ва осойишталиқда яшайдиган халқларга буюк ғазаб ила қаҳрланмоқдаман; зеро Мен кам ғазабланганимда, улар ёвузликни кучайтирдилар. Бинобарин, Худованд шундай дейди: Мен Қуддусга марҳамат билан мурожаат қилмоқдаман; унда Менга маскан қурилади, дейди Сарвари Коинот, ва ер ўлчайдиган ўлчагич Қуддус бўйлаб чўзилади» ( Зак. 1:12-16).Пп 417.3

    Пайғамбарга қуйидагини айтишга буюрилди: “Сарвари Коинот шундай дейди: Менинг шаҳарларим яна давлатга тўлиб-тошади, ва Худованд Сионни юпатади, ва Қуддусни қайта сайлайди” (Зак. 1:17).Пп 418.1

    Кейин Закариё ҳаракат қилаётган кучларни кўрди, уларнинг рамзи бўлган тўртта мугуз “Яҳудо, Исроил ва Қуддусни итқитиб ташлади”. Шундан кейин дарҳол у тўртта меҳнаткашларни кўрди, улар халқнинг янгидан туғилишида, маъбад тикланишида истифода этилган Илоҳий қуролининг рамзи эдилар ( 18-21-оятларни ўқинг).Пп 418.2

    “Мен яна кўзларимни кўтардим, — дейди Закариё, — ва кўрдим: мана эр, унинг қўлида ер ўлчайдиган ўлчагич. Қаёрга кетяпсан? деб мен савол бердим. У менга жавобан: Қуддусни ўлчамоқ учун, токи унинг кенглигини ва узунлигини кўришим учун, деди. Ва мана, менинг билан гаплашган Фаришта чиқаяпти, унга пешвоз эса бошқа Фаришта келяпти. Ва униси бунисига деди: боргин тезроқ, ушбу йигитга айтгин: кўпчилик халқ ва чорваси туфайли Қуддуснинг теварагигача одамлар истиқомат топадилар. Ва Мен унинг учун, дейди Худованд, унинг атрофида оташли девордай бўлурман ва унинг ўртасида шарафланурман” (Зак. 2:1-5).Пп 418.3

    Қуддус қайта тикланишига Аллоҳ буюрди, одамларда ишонч уйғотиш учун шаҳар ўлчалгани тўғрисида ваҳий берилди. Ўз қийналган фарзандларига у тасалли юборади, куч беради ва Ўз абадий аҳдининг назрларини амалга оширади. Менинг мудофаам, деди У, “уларнинг атрофида оташли деворга” ўхшайди, ва улар орқали Менинг шон-шуҳратим барча инсон ўғилларига намоён бўлади. Парвардигори Олам Ўз халқига қилаётгани бутун заминга белгили бўлиши лозим. “Шод-хуррам бўлгин, Сион истиқоматчиси; зеро сен аро Муқаддас Исроил буюкдир” (Иш. 12:6).Пп 418.4

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents