Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents
Пайғамбарлар ва подшоҳлар - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    58-боб - ХАЛОСКОРНИНГ КЕЛИШИ

    Бизнинг аждодларимиз Адан жаннатида қолиб яшаш ҳуқуқини йўқотган вақтдан бошлаб, инсоният тарихини белгилайдиган узоққа чўзилган “қайғу ва зулмат, ва қалин туннинг” асрлари мобайнида, то гуноҳкорларнинг Нажоткори — Илоҳий Ўғилнинг келгунича, қулаган инсониятнинг ҳамма умидлари, уларни гуноҳ қуллигидан ва гўрдан озод қиладиган, Халоскорнинг келишига боғланганди.Пп 491.1

    Одам Ато ва Момо Ҳавомиз учун илонга чиқарилган ҳукмда биринчи марта бу умид эшитилди. Шунда уларнинг олдида Худованд шайтонга қуйидагини айтган эди: “Сен билан хотин орасида, сенинг зотинг билан унинг зоти орасида адоват соламан. Ўша зот сенинг бошингни эзиб ташлайди, сен эса унинг товонини чақасан” (Ибт. 3:15).Пп 491.2

    Гуноҳга йўлиққан биринчи оила бу сўзларни эшитганида, умиднинг ёруғ нури уларнинг жонини ёритди, зеро шайтон ҳокимияти олиб ташланиши тўғрисида эълон этилган башоратда, улар ўлимдан халос бўлишларига келгуси назрни кўрдилар. Ўлим — бузилган қонуннинг натижаси эди. Улар ўз душманининг ҳокимиятидан азоб чекишлари лозим бўлса-да (чунки улар шайтон васвасасига берилиб, азалдан Бўлганнинг қонунини буздилар), шундаям улар мушкул аҳволда қолмасинлар эди. Илоҳий Ўғил Ўз қони билан уларнинг қонунсизлигини қўлга киритишга таклиф этди. Улар белгили синовдан ўтадилар, шундан кейин Масиҳнинг қўлга киритадиган кучига ишониб, қайтадан Илоҳий фарзандлари бўладилар.Пп 491.3

    Инсонни ҳақиқий йўлдан оздириб, шайтон “бу дунёнинг тангрисига” айланди (2 Кор. 4:4). Олдин Одам Атога тегишли эгалик энди дажжолга ўтди. Аммо Илоҳий Ўғил ихтиёрий равишда бу ерга келиб, гуноҳга жазони Ўз устига оладиган бўлди, ва шу йўсинда У инсонни қўлга киритибгина эмас, унга йўқотган эгаликни қайтариб бермоқчи эди. Худди шy қайтиши тўғрисида Миха пайғамбар башорат қилган: “Сен эса, поданинг минораси, Сион қизининг тепалиги! сенга келади, ва олдинги эгалик — Қуддус қизига қайтади” (Мих. 4:8). Ҳаворий Павел бунга кўрсатиб, “Худонинг уммати озодликка чиқмагунча, Муқаддас Руҳ самовий меросимизнинг гаровидир”. — дейди (Эфес. 1:14). Довуд пайғамбар ҳам: “Солиҳлар ер юзига эга бўлиб, унда мангу яшайдилар” (Заб. 36:29) деганида, инсоният йўқотган олдинги эгалиги қайтишини назарида тутмоқда.Пп 491.4

    Нажоткор ва Подшоҳ сифатида Илоҳий Ўғилнинг ер юзига қайтиши ва инсониятни қўлга киритиб, фориғ қилиши ҳеч қачон одамлар қалбини қолдирмай, ёруғ умид туғдирарди. Инсоният тарихининг энг бошидан шундай эрлар топиларди- ки, уларнинг имони ҳозирги тушган соядан кўтарилиб, келажакка етиб борарди. Одам Ато, Шит, Ҳанўх, Матушалоҳ, Нуҳ, COM, Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқуб орқали, шунингдек бошқа ҳурматга сазовор бўлган эрлар орқали Аллоҳ Ўз иродасининг жавоҳир ваҳийларини сақлаб келди. Шундай қилиб, Исроилга, унинг ичида назр аталган Масиҳ пайдо бўлиши лозим бўлган танланган халқига, Худованд билим берди. Ўз қонунининг талабларини ёритди ва севикли Ўғлининг қўлга киритадиган қурбони орқали нажот олиб келишини эълон этди.Пп 492.1

    Иброҳим пайғамбар даъват этилганида ва кейин авлоддан авлодга узатилаётган назрда Исроилнинг умиди мужассам бўлди: “Ер юзидаги барча қабилалар сендан барака топадилар” (Ибт. 12:3). Иброҳим олдида инсон қавмини қўлга киритиш режаси батафсил изоҳланганида, унинг қалбини Адолат Қуёши ёритди ва уни қуршаб олган зулмат тарқалди. Ва, ниҳоят, вақт-соати келиб, Нажоткорнинг Ўзи одамлар ичида юриб, инсон ўғилларига таълим берганида, У отамизнинг ёрқин умиди тўғрисида яҳудийларга гувоҳлик берди. “Отангиз Иброҳим Менинг кунимни кўришини билиб, шод-хуррам бўлган эди. Энди кўриб, хуррам бўлди”, — дейди Исо Масиҳ (Юҳ. 8:56).Пп 492.2

    Худди ушбу бахтли умидворлик тўғрисида, авлиёлик башоратида, ўлим тўшагида ётган отамиз Ёқуб, Яҳудо ўғлига мурожаат этиб, деди:Пп 493.1

    “Эй сен, Яҳудо!
    Биродарларинг сени мадҳ этишажак,
    Туғишганларинг сенга таъзим қилажак...
    Салтанат ҳассаси Яҳудодан силжимас,
    Мирза ҳам кам бўлмас оёғи тагидан,
    To Малики Сулҳ келгунига қадар;
    Элу халқлар эса Унга бўйсунадилар ” (Ибт. 49:8-10).
    Пп 493.2

    Ва яна Халоскор келиши тўғрисида назр аталган диёрда Балъом башорат этиб, деди:Пп 493.3

    “Кўряпман Уни, ҳали аниқ эмас;
    назарим Унда, аммо яқин эмас.
    Ёқубдан юлдуз чиқмоқда,
    Исроилдан ҳасса кўтарилмоқда,
    Ва Мўов амирларини мағлуб этмоқда,
    вa Шum ўғилларининг ҳаммасини қақшатмоқда ” (Чўл. 24:17).
    Пп 493.4

    Мусо пайғамбар орқали Исроил халқига Илоҳий ният намоён бўлди: У қулаган инссшиятни қўлга киритиш учун, Ўз Ўғлини дунёга юборади. Ўлимидан олдин Мусо деди: “Сенинг орангдан, биродарларинг ичидан, мени танлангандай, Худованд, сенинг Парвардигоринг Пайғамбарни сенга беради, — Уни тингланглар”. Келгуси Масиҳнинг иши тўғрисида Мусо орқали Худованд аниқ Исроилга насиҳат берди. “Мен уларнинг биродарлари ичидан, сендай Пайғамбарни барпо этурман, — деди У Ўз қулига, — ва сўзларимни Унинг лаб-даҳанига киритурман, ва Мен Унга буюрган ҳаммасини уларга гапиради” (Такр. Шар. 18:15, 18).Пп 493.5

    Бобокалонларимиз даврида Илоҳий хизматга боғланган қурбон келтиришлар доимо келгуси Нажоткорни эслатарди, ва Исроилнинг бутун тарихи мобайнида маконда ўтказилаётган хизмат ҳам шуни тасдиқларди. Муқаддас маконнинг ўрнини кейинчалик қурилган маъбад босди. Диний хизмат вақтида, ҳар куни сиймо ва рамзлар орқали, Халоскор, Руҳоний ва Подшоҳ сифатида, Масиҳнинг келишига тааллуқли буюк ҳақиқатларга ўрганишга халқнинг имконияти бор эди; ва йилига бир марта одамлар Масиҳ ва шайтон орасидаги буюк курашнинг охирги воқеаларига, гуноҳ ва гуноҳкорлардан Олам тамомила тозаланиши кунига фикран мурожаат қилишарди. Мусонинг удумий қонуни бўйича, қурбону эҳсонлар афзалроқ бўлган самовий хизматга доимо эътиборни йўналтирарди. Ердаги макон “ҳозирги замоннинг рамзи” эди, унда қурбонлар ва эҳсонлар келтириларди, ичидаги икки табаррук бўлими эса, “самонинг рамзи” эди; зеро Масиҳ, бизнинг Буюк Олийруҳониймиз, бугунги кунда “Арши Аълонинг ўнг томонида, инсон эмас, Худованд қурган ҳақиқий Чодирда (яъни Шаҳодат Чодирида) хизмат қилмоқда” (Ибр. 9:9, 23; 8:2).Пп 493.6

    Адан боғида Худованд шайтонга: “Сен билан хотин орасида, сенинг зотинг билан унинг зоти орасида адоват соламан” деган кунидан бошлаб шайтон бир нарсани яхши тушунди: у ер истиқоматчилари устидан ҳеч қачон мусаффо ҳокимиятга етишмайди. Одам ва унинг ўғиллари Аллоҳ тайинлаган ва келгуси Халоскорга кўрсатадиган удумий қурбонлар келтира бошлагач, шайтон ушбу рамзда Осмон ва ернинг умумийлигини кўрди. Ва кейинги ҳамма асрлар давомида у бу умумийликни бузишга интиларди. Тинмай, ҳар турли воситалар ишлатиб, у Аллоҳни ёлғон нурда тасаввур этишга, Нажоткорга кўрсатадиган удумларни бузишга тиришарди. Афсуски, инсониятнинг катта қисми устидан у ғалаба қозонди.Пп 494.1

    Аллоҳнинг севгисидан Унинг билан кўниктирадиган Инъом келиб чиқишига У одамларни ўргатмоқчи бўлган вақтда, инсониятнинг энг ёвуз душмани, “Аллоҳ одамларнинг ҳалокатидан лаззатланади”, деган фикрни уларнинг онгига киритишга тиришарди. Шундай қилиб, одамларга Илоҳий севгисини аён этишга тайинланган, Осмон ташкил этган қурбонлар ва удумлар адаштирилди, ва шундай бўлдики, гуноҳкорлар, эҳсонлар келтириб ва яхши ишлар қилиб ҳақоратланган Аллоҳнинг ғазабини тинчитишга беҳуда тиришгандай туюларди. Шунинг билан бирга, ҳар қандай ҳийлалар ишлатиб, шайтон инсон жонининг нохуш сифатларини ёндиришга тиришарди, токи, доимо гуноҳга ботиб, Худодан узоқлашсинлар ва ёвузликнинг умидсиз асирига айлансинлар, деярди.Пп 494.2

    Яҳудий пайғамбарлари орқали ёзилган Илоҳий Калом берилгач, шайтон Муқаддас Ёзувларнинг Масиҳга тегишли оятларини синчиклаб текшириб чиқди; Масиҳнинг одамлар аро азоб чекадиган Қурбон ва ғолиб чиқадиган Подшоҳ сифатида фаолиятини аён этадиган сўзларга у айнан эътибор берди. Қадимги Аҳднинг ўроғлик битикларини очар экан, Келадиган “кўзи каби қурбон келтирилиши”, “Унинг чеҳраси ҳар қандай одамнинг юзидан, Унинг қиёфаси инсон ўғилларининг тусидан кўпроқ майиб қилиниши” тўғрисида у ўқирди (Иш. 53:7; 52:14). Инсониятга ваъда қилинган Нажоткор “азият ва дардманд эри... эл-мардум олдида манфур қилинади ва рад этилади. Аллоҳ тарафидан жазоланади ва камситилади”, аммо элнинг фақирларини ҳимоя қилишда, ғарибларни халос этишда ва золимни эзиб ташлашда У қудратли кучини намоён этиши лозим эди (Иш. 53:3, 4; Заб. 71:4). Бу башоратлар шайтонни қўрқитиб, ларзага келтирарди, шунга қарамай, қулаган инсониятни қутқариш учун, меқр-шафқатли Парвардигори Оламнинг режасини бузишдан у тонмади, имконияти борича ўз мақсадига етишмоқчи бўлди. Одамлар Масиҳ тўғрисида берилган башоратнинг ҳақиқий мазмунини тушунмасалар, улар келажакда Масиҳни тарк этадилар — шайтон шунга йўл тайёрламоқчи бўлди.Пп 495.1

    Тўфонга қадар асрлар мобайнида одамларни Худога қарши дахлдор этишга шайтоннинг интилишлари ютуқли бўлди. Ҳатто тўфон узоққа етмай, инсон хотирасидан ўчирилди. Одатдан ташқари санъаткорлик билан шайтон қадам-бақадам инсониятни Аллоҳга қарши яна каттароқ исёнга йўналтирарди. Яна ғалаба унинг томонида бўлиши туюларди, аммо инсониятни қутқаришда Илоҳий ниятни йўқ қилиб бўлмайди. Солиҳ Иброҳимнинг авлодини давом этган Шим орқали, келгуси авлодларнинг манфаати учун, азалдан Бўлганнинг эзгу ниятлари тўғрисида билим сақланиб қолиши лозим эди. Халқ эътиборини қурбон келтириш удумининг асосига йўналтириш учун, айнан қурбон келтириш усули Келадиганнинг рамзи сифатида, азалдан Бўлганнинг назрини эслатиш учун, вақт-вақтинча Аллоҳ юборган ҳақиқат вакиллари намоён бўлишлари кутиларди. Шундай қилиб бутун дунё оммавий чекинишдан ҳимоя қилиниши лозим эди.Пп 495.2

    Аммо Илоҳий ният кескин қаршиликка дуч келди. Ҳақиқат ва адолат душмани турли воситаларни ишлатиб, Иброҳим авлодидагилар ўз баланд ва муқаддас даъватини унутсинлар, деярди ва бегона худоларга хизмат қилишга уларни зўрларди. Кўпинча унинг ҳаракати беҳуда бўлмасди. Масиҳ Биринчи келмасидан олдин асрлар мобайнида зулмат ерни қоплади, ва инсоният қоронғи тунга ботди. Аллоҳ тўғрисида ва келгуси дунёнинг шон-шуҳрати тўғрисида одамлар билим орттирмасин учун, шайтон дўзахи кўланкасини инсоният йўлига солди. Одамлар “ўлим соясида” қолдилар. Зулмат тарқалишига уларнинг ягона умиди Аллоҳда бўлиб, фақат Аллоҳ Ўзини намоён этганида умидлари руёбга чиқиши мумкин эди.Пп 496.1

    Башоратли назарини олға ташлаб, Довуд, Илоҳий танлангани, Масиҳнинг келиши “эрта тонгда, булутсиз осмонда қуёш чиққандай” бўлади, дейди (2 Под. 23:4). Ҳўшея пайғамбар эса, гувоҳлаб: “Унинг намоён бўлиши — субҳидай”, — дейди. Шовқинсиз ва тинч ер юзига кундузги нур ёйилади, у тунги сояларни тарқатиб, ерни ҳаётга уйғотади. Ана шундай Адолат Қуёши балқиб, “Унинг нурида шифо топилиши” лозим эди. (Мал. 4:2). “Ўлим кўланкасининг диёрида” яшовчи кўплар буюк “ёруғликни” кўришлари кутиларди (Иш. 9:2).Пп 496.2

    Ушбу шарафли халос этилишга завқланиб назар солган Ишаъё пайғамбар хитоб қилмоқда:Пп 496.3

    “Зеро Чақалоқ бизларга туғилди;
    Ўғил бизларга берилди;
    Салтанат Унинг елкаларида,
    Ва Унга исм берадилар;
    Ажойиб, Маслаҳатчи, Худойи Жаббор, Абадийлик Падари, дунё Амири.
    Унинг салтанати ва дунёси Довуд тахтида
    Унинг салтанатида, кўпайиши интиҳосиз,
    Токи Унга ҳукм ва адолат ила,
    Уни ҳозирдан ва то абад тасдиқлаш ва мустаҳкамлаш учун,
    Сарвари Коинотнинг рашки шуни қилади ” (Иш. 9:6, 7).
    Пп 496.4

    Исроил тарихининг охирги асрларида - Масиҳ биринчи келиши олдидан — қуйидаги башорат Унга тегишли экани ҳаммага аниқ бўлди: “Исроил қавмларини тиклаш ва Исроилнинг боқийини қайтариш учун, Сен Менинг қулим бўлишинг камдир; балки Менинг нажотим замин четларигача ёйилсин учун, Мен Сени халқларга ёруғлик қилурман”. “Ва Худованднинг шон-шухрати намоён бўлади, — каромат қиларди пайғамбар, — ва Илоҳий нажотни ҳар бир башар кўради” (Иш. 49:6; 40:5). Кейинчалик жасорат билан тарғиб этган Яҳё пайғамбар одамлар муҳтож бўлган худди ўша Ёруғликни назарида тутган: “Мен Ишаъё пайғамбар айтганидай, “Худовандга йўл ҳозирланглар”, — деб сахрода хитоб қилувчининг садосиман, — деди Яҳё (Юҳ. 1:23).Пп 497.1

    Худди Масиҳ тўғрисида қуйидаги башорат баён этмоқда: “Худованд, Исроилнинг Халоскори, Унинг Муқаддаси, ҳамма нафратланадиганга, халқ тарафидан ҳақоратланадиганга шундай дейди... Худованд шундай дейди... Мен Сени ҳимоя қиламан, ва ерни қайта тиклаш учун, бўш қолдирилган меросни ворисларига қайтариш учун, Сени халққа амр этиб атагайман”, токи Сен маҳбусларга: “чиқинглар” ва зулматда бўлганларга: “кўрининглар” — дея олишинг учун... Очлик ва ташнадан қийналмайдилар, жазирама офтоб уларни урмайди; зеро Раҳим уларни етаклайди ва сув манбаларига олиб келади” (Иш. 49:7-10).Пп 497.2

    Ушбу ва бунга ўхшаш сўзлар Аллоҳ тўғрисидаги билимни сақлаб келган муқаддаслар авлодидан чиққан яҳудийларнинг имонини мустаҳкамларди. “Худойи Худованд Руҳи Менинг устимда, зеро мискинларга Хушхабарни етказиш учун Худованд Мени мойлади; мағлуб бўлган қалбларни даволаш учун, асоратдагиларга озодлик, маҳбусларга — зиндонлар очилйшини, ва Худованднинг ижобат чоғини тарғиб этиш учун У Мени юборди” (Иш. 61: 1, 2) — бу сўзларни чексиз хурсанд бўлиб улар ўқишарди. Аммо Илоҳий ниятини амалга ошириш учун У азоб чекиши лозим — шуни тушунганларида қалблари тасвирлаб бўлмайдиган изтиробга тўларди. Чуқур камтарлик ва эҳтиром билан улар башоратли битикни ўқишарди:Пп 497.3

    “Биздан эшитилганга ким ишонди,
    Ва Худованднинг мушаки кимга очилди?

    Зеро У Худованд ҳузурида новдадай,
    Қуруқ ердан чиққан ўсимтадай бўлди;
    Унинг на жамоли, на улуғворлиги йўқ эди;
    Ва биз Уни кўрдик, Унинг қиёфасида
    Бизни Ўзига жалб қиладиган ҳеч нарсаси йўқ эди.

    Одамлар олдида У нафратли вa камситилган эди,
    Изтироблар Эри, У дардлардан ўтди,
    Биз эса юзимизни Ундан ўгирардик;
    У бизга нафратли эди, вa биз
    Уни писанд ҳам қилмасдик.

    Аммо У бизнинг ожизлигимизни устига олди,
    Бизнинг дардларимизни кўтарди;
    Биз эса, У Аллоҳ тарафидан мағлуб этилмоқда,
    Жазоланмоқда вa камситилмоқда, деб ўйлардик.

    Аммо У жиноятларимиз учун мажруҳ бўлди,
    Ва қонунсизлигимиз учун қийналди;
    Дунёмиз жазоси Унинг устига myшдu,
    Ва Унинг яраларидан биз шифо топдик.

    Ҳаммамиз қўйлардек гумроҳ эдик,
    Ҳар биримиз ўз роҳимизда адашдик;
    Ва Худованд Унинг устига
    Баримизнинг гуноҳларини юклади.

    У ситам этилди, аммо ихтиёрий азоб чекди, Ва Ўз оғзини очмасди;
    Қўйдек, У бўғизланди,
    Ва қўзи юнгини қирқадиганлар
    олдида овозсиз бўлганидек,
    У ҳам Ўз оғзини очмасди.

    Банддан вa ҳукмдан У олинди;
    Аммо Унинг наслига ким мусоҳиб?
    Зеро тириклар диёридан олинди
    Менинг халқим жиноятлари учун қатл этилди.

    Қабри ёвузлар билан бирга тайинланди,
    Аммо У бойникига дафн этилди,
    Чунки на бир гуноҳ қилмади,
    Забони максрсиз бўлди ” (Иш. 53:1-9).
    Пп 498.1

    Азалдан Бўлганнинг Ўзи Закариё пайғамбар орқали Нажоткоримизнинг азоблари тўғрисида шундай дейди: “Ё шамшир! Менинг чўпонимга ва Менинг яқинимга кўтарилгин” (Зак. 13:7). Гуноҳкор учун Воситачи бўлиб, ва унинг ўрнини олиб, Масиҳ Илоҳий ҳаққониятни уртига олиши лозим бўлди. Адолат — нима ўзи — Унинг инсоний табиати тушуниши керак эди. Тангриси олдида гуноҳкор воситачисиз туришининг мазмунини У билиши лозим эди.Пп 499.1

    Саночининг забони орқали Халоскоримиз Ўзи тўғрисида башорат этди:Пп 499.2

    “Ҳақоратлар жонимни тамомила эзди,
    Ва мен ҳолдан тойдим;
    Ҳамдардлик кутдим,
    Аммо униси йўқ, —
    Юпатувчиларни,
    Уларни ҳам топмаяпман.
    Емагим учун менга заҳар бердилар,
    Ва ташналигимда менга сирка ичирдилар ” (Заб. 68:20, 21).
    Пп 499.3

    Унга нисбатан муомала қандай бўлишини олдидан билиб, Исо Масиҳ башорат этди:Пп 499.4

    “Мана итлар мени қуршаб олди,
    Ёвузлар тўдаси мени ўраб олди,
    Улар қўлларим ва оёқларимга санчди.
    Суякларимни бирма-бир санай оламан,
    Улар менга тикилиб бақраймоқдалар.
    Кийимларимни ўзаро бўлишиб олиб,
    Либосим учун қуръа ташлаяптилар ” (Заб. 21:16-18).
    Пп 500.1

    Назр Аталганнинг аччиқ изтиробини ва шафқатсиз ўлимини тасвирлайдиган саҳифалар нақадар оғир бўлмасин, улар эзгуликни ваъда қилади, токи У “гуноҳларимизни ювиш учун қурбонлик” бўлишига, Худовандга Уни “мағлуб этишга” ва азобга топширишга маъқул бўлишига қарамай, азалдан Бўлган Унинг тўғрисида дейди:Пп 500.2

    “У узоқдаврли авлодни кўрур,
    Ва Худованд иродаси Унинг қўли билан
    муваффақиятли paвuшдa муяссар бўлур.
    Жонининг жасоратига У қониқиб назар солади;

    Уни билиш орқали У Солиҳ, Менинг қулим кўпларни оқлайди,
    Ва гуноҳларини устига олади.
    Бинобарин Мен Уни бузрукворлар аро ҳурматлайман,
    Ва У кучлилар билан ғанимат-молни тақсим этади:
    Чунки жонини ўлимга таслим эттирди
    Ва жинояткорларга тегишли бўлди,
    Айни вақтда эса кўпларнинг гуноҳини
    устига олиб, жинояткорлар учун
    шафоат қилди.” (Иш. 53:10-12).
    Пп 500.3

    Гуноҳкорларга бўлган севгиси туфайли Масиҳ қўлга киритиш баҳони тўлади. “Қараса-ки, одам йўқ экан, ва воситачи йўғига ҳайрон бўларди”; бошқа ҳеч ким одамларни душман ваколатидан фориғ қила олмас эди, шунинг учун “Унинг мушаки Унга ёрдам берди, ва Унинг ҳаққонияти Уни қувватлади” (Иш. 59:16).Пп 500.4

    “Maнa, Менинг Ўсмирим, Уни Мен қўлидан тутмоқдаман,
    Менинг жоним манзур кўрган Менинг танлаганим.
    Руҳимни Унинг устига қуяман,
    Ва халқларга ҳукмимни эълон этади ” (Иш. 42:1).
    Пп 501.1

    Унинг ҳаётида шахсий манфаатларга ўрин топилмади. Бу дунёда баланд мавқеига етишган, давлат ва истеъдодларга эга бўлганнинг шаънига олқишлар Илоҳий Ўғилга тааллуқли бўлмасин эди. Одамлар иқтидорга ва ўзларига нисбатан ҳурматга етишишлари учун ишлатадиган на бир воситага Масиҳ мурожаат эта олмасди. Унинг тўла-тўкис фидокорлиги қуйидаги сўзларда ёрқин аксланмоқда:Пп 501.2

    “Фарёд этмас
    Ва овозини баланд кўтармас,
    Ва уни кўчаларда эшитишга бермас.
    Ёрилган найни синдирмас
    Тил-пил ёнган зиғирни сўндирмас ” (Иш. 42:2, 3).
    Пп 501.3

    Ўша замон муаллимларидан Нажоткоримиз бутунлай бошқа бўлиши лозим эди. На шовқинли баҳслар, на кўзга хушёқар хизмат, омманинг завқини уйғотиш ниятда қилинган на бир хатти-ҳаракат Унинг ҳаётини доғламасин эди. Масиҳ Аллоҳда пинҳон бўлиши, Аллоҳ эса Ўз Ўғлининг табиатида намоён этилиши лозим эди. Парвардигори Оламни таниб билмай инсоният бутунлай ҳалок бўларди. Илоҳий ёрдамисиз одамлар борган сари тубанликка тушардилар. Дунёни Яратгандан инсоният куч ва ҳаётни қабул қилиши лозим. Ва бошқа йўл йўқ эди.Пп 501.4

    Давомида Масиҳ тўғрисидаги башоратда дейилган: “Ер юзида адолатни тасдиқламагунча сустлашмайди ва мажолсиз қолмайди, ва Унинг қонунига ороллар умид боғлайдилар, Илоҳий Ўғил “қонунни юксалтириб, шарафласин” эди (Иш. 42:4, 21). Қонун мазмунини ёки талабини камситмай, балки юксалтириши кутиларди. Айни замонда одамлар ўйлаб чиқарган талабларидан У Илоҳий кўрсатмаларини бўшатиши керак эди. Инсоний урф-одатларга таянганда, кўпинча Аллоҳга хизмат қилиш муваффақият қозонмас эди.Пп 501.5

    Азалдан Бўлган Нажоткоримизнинг вазифаси тўғрисида шундай деди: “Мен Худованд, Сени ҳақиқатга даъват этдим, ва Сени қўлингдан тутиб тураман ва Сени сақлайман, ва Сени халққа назр атаб, мажусийларга ёруғлик берадиган қилиб қўяман, токи ожизларнинг кўзларини очиш учун, маҳбусларни — занжирбанддан бўшатиш учун ва зулматда ўтирганларни - зиндондан чиқариш учун. Мен Худованд, бу — Менинг исмим, ва шуҳратимни бошқага, Менинг мадҳиямни бутларга бермайман. Мана, олдиндан каромат этилган амалга ошди, ва янгини ҳам Мен хитоб қиламан, у бўлишидан олдин, Мен сизларга хабар бераман” (Иш. 42:6-9).Пп 502.1

    Назр аталган уруғ орқали Исроилнинг Парвардигори Сионни қўлга киритиши лозим эди: “Ва новда Ишай томиридан пайдо бўлади, ва бутоғи унинг томиридан ўсиб чиқади... Қиз ҳомилали бўлгай ва Ўғил- туққай, Унинг исмини эса Иммануил қўюрлар. У ёмонни тарк этиб, яхшини танлашга фаҳмламагунча, сут ва бол билан таомланур” (Иш. 11:1; 7:14, 15).Пп 502.2

    “Ва Худованд Руҳи Унинг устига қуйилади, хизмат ва фаҳмлик руҳи, машварат ва қудрат руҳи, билим ва диёнат руҳи; ва худотарслик руҳига тўлади, ва Ўз кўзининг назарига муносиб ҳукм чиқармайди, ва қулоғининг эшитишига биноан ишни ҳал қилмайди. У мискинларга адолатли ҳукм чиқаради ва замин мазлумларининг ишларини ростгўйлик билан ҳал қилади; ва забонининг ҳассаси билан ерга зарба беради, дамини чиқариб бетавфиқни ўлдиради. Унинг миёнидаги камари адолат бўлур, ва сонидаги камарбанди — садоқатдир”. “Ва ўша кунда шундай бўлур: халқларга байроқ сифатида бўлган Ишай илдизига мажусийлар мурожаат қилурлар, — ва унинг осойишталиги шуҳратли бўлур” (Иш. 11:2-5, 10).Пп 502.3

    “Мана Эр, — Унинг исми Новда... У Худованд маъбадини бунёд этади ва шон-шухратини қабул қилади, ва юксалиб, Ўз тахтида салтанат суради” (Зак. 6:12, 13).Пп 502.4

    “Гуноҳ ва нопокликни ювиш учун” манба очилиши лозим эди; замин фарзандлари қуйидаги қувончли таклифни эшитсинлар эди:Пп 503.1

    “Эй ташнаганлар! Ҳаммангиз сувларга
    боринглар;
    Ҳатто кумушингиз бўлмаган сизлар ҳам,
    боринглар, сотиб олинглар ва ейинглар;
    Боринглар, кумушсиз ва тўловсиз
    шароб ва сутни олинглар.

    Нон бўлмаганига кумушингизни ўлчаб
    бериш зарурми,
    Ва тўйдирмайдиганга меҳнатингизнинг
    самарасини исроф этиш нима учун ?
    Менга аҳамият бериб тингланг, вa
    неъматларга тўйинг,
    Жонингиз семиз ернинг ҳосилидан
    лаззатлансин.

    Қулоғингизни эгинг вa Менинг ҳузуримга
    келинг;
    Тингланг, вa жонингиз тирик бўлур;
    Ва сизларга абадий аҳдимни бераман,
    Довудга ваъда қилган ўзгармас
    марҳаматимни
    инъом этаман ” (Иш. 55:1-3).
    Пп 503.2

    Исроилга назр аталди: “Мана, Мен Уни халқларга шоҳид қилиб ва қабилаларга устоз қилиб бердим. Мана, сен ўзинг билмаган халқни даъват этурсан, ва олдин сени билмаган қабилалар, Худованд ҳақи, сенинг Парвардигоринг ва Муқаддас Исроил ҳақи сенинг ҳузурингга шошилиб келурлар, зеро У сени шарафлайди” (Иш. 55:4, 5).Пп 503.3

    “Мен ҳақиқатимни яқинлаштирдим, у узоқ эмас, ва Менинг нажотим сустлашмайди; Сионга нажот, Исроилга эса Менинг шуҳратимни берурман” (Иш. 46:13).Пп 503.4

    Исо Масиҳ ер юзида хизмат қилганида У Ўз сўзлари ва ҳаракатлари билан инсониятга Самовий Отанинг улуғворлигини ошкора қилиши кутиларди. Унинг ҳаётидаги ҳар бир иш, У айтган ҳар бир сўз, ҳар бир намоён этилган мўъжиза қулаган инсониятга Илоҳий севгининг бепоёнлигини гувоҳлаши лозим эди.Пп 504.1

    “Баланд тоққа чиққин,
    Хушхабарни даъват этаётган Сион!
    Овозинг кучи борича кўтаргин,
    Хушхабарни даъват этаётган Қуддус!
    Кўтаргин овозингни, қўрқма;
    Айтгин Яҳудо шаҳарларига: мана
    — сизнинг Худойингиз.

    Мана, Худойи Худованд қудратида келмоқда,
    Ва Унинг иқтидори Унинг мушакида.
    Мана, мукофоти ҳам Ўзи билан Ва Унинг берими Унинг юзи ўнгида.
    Чўпондай У Ўз сурувини боқади;
    Қўзичоқларни қўлларига кўтариб,
    Бағрида олиб юради,
    Ва соғувликларни кузатади ” (Иш. 40:9-11).
    Пп 504.2

    “Ўша кун гаранглар китоб каломини эшитадилар, ва зулмату қоронғидан ожизларнинг кўзлари очилади. Азият чекаётганлар борган сари Худовандда шодиёна бўладилар, ва мардуми мискинлар Муқаддас Исроилдан тантана қиладилар”.Пп 504.3

    “Ана шунда руҳи гумроҳлар доноликни билишади, ва қайсарлар итоатликка ўрганадилар” (Иш. 29:18, 19, 24).Пп 504.4

    Шу йўсинда, оталар ва пайғамбарлар орқали, шунингдек рамзлар ва сиймолар ёрдамида Аллоҳ дунёни гуноҳлардан фориғ этадиган Халоскор тўғрисида хабардор қилди. Кўпдан-кўп башоратлар “Барча халқлар орзу қилаётганнинг” (Ҳаг. 2:7) келишига кўрсатарди. Ҳатто Унинг туғилиш жойи, намоён бўлиш вақти батафсил равишда каромат қилинган.Пп 504.5

    Довуд ўғли Довуднинг шаҳрида туғилиши лозим эди. Байтлаҳмдан, дейди пайғамбар, “Исроилда Соҳиб бўладиган келиб чиқади: Унинг келиб чиқиши бошидан, абадий кунлардан” (Мих. 5:2).Пп 505.1

    “Сен-чи, Яҳудо диёридаги Байтлаҳм!
    Сен Яҳудо улуғларидан асло кам эмассан;
    Зеро халқим - Исроилни боқувчи Доҳий
    Сендан келиб чиқади ” (Мат. 2:6).
    Пп 505.2

    Жаброил фаришта Дониэл пайғамбарга Нажоткорнинг ер юзига Биринчи келишининг вақтини эълон қилди ва Унинг фаолиятига боғланган қайси бир асосий воқеаларни баён этди. “Еттидан етмиш, - деди фаришта, — сенинг қавминг ва муқаддас шаҳрингга муқаррар қилинган, токи жиноятга хотима берилсин, гуноҳлар муҳрлансин ва қонунсизликка кафил олинсин учун, ва токи абадий ҳаққоният келтирилсин, ваҳий ва пайғамбар муҳрлансин учун, ва муқаддаслар Муқаддаси мойлансин учун” (Дон. 9:24). Набийлик кун бир йилга тенг (Чўл. 14:34; Ҳез. 4:6 қаранг). Еттидан етмиш (ҳафта), ёки тўрт юз тўқсон кун, тўрт юз тўқсон йилга тенг. Бу даврнинг боши ҳам кўрсатилган: Демак билгин ва фаҳмлагин: Қуддус тикланишига фармон чиққан вақтдан, то Масиҳ Соҳибигача еттидан етти ва олтмиш икки еттилик” (Дон. 9:25), яъни олтмиш тўққиз еттилик, ёки тўрт юз саксон уч йил. Қуддус тикланиши тўғрисида Аҳашверўш тарафидан чиқарилган фармон милодан (Масиҳ туғлишидан олдин) 457 йилнинг кузида кучга кирди (Эзро 6:14; 7:19 қаранг). Ўша тарихий санадан бошлаб, тўрт юз саксон уч йиллик давр Масиҳ туғилишидан то 27 йил, кузгача чўзилади. Башоратга биноан, бу вақтнинг қисми Мойланганнинг, Масиҳнинг намоён бўлишигача чўзилмоқда. 27 йилда, Исо сувда имон келтирган вақтида, Муқаддас Руҳ билан мойланди ва бундан кейин тезда Ўз хизматини бошлади. Шунда: “Вақт-соати келди, Худонинг Шоҳлиги яқинлашиб қолди. Тавба қилинглар, Инжилга имон келтиринглар!” — деб хитоб килинди (Марк 1:15).Пп 505.3

    Шунда фаришта деди: “Битта еттилик кўпларга аҳдни тасдиқлайди”. Нажоткоримиз Ўз хизматини бошлагач, етти йил давомида Инжил хабари асосан яҳудийларга ваъз этилиши лозим эди: уч ярим йил Ўзи Масиҳ, кейин — ҳаворийлар тарафидан. “Еттиликнинг ўртасида эса қурбон ва эҳсонлар тўхтайди” (Дон. 9:27). 31 йил, баҳорда, Масиҳ — ҳақиқий Қурбон, Гўлготада хочга михланди (қурбон келтирилди). Шунда маъбаддаги парда иккига йиртилди, унинг белгиси — қурбонларнинг энди ҳеч қандай муқаддас мазмуни йўқлигини ифодаларди. Қурбонлар ва эҳсонлар тўхталишининг вақт-соати келди.Пп 506.1

    Бир еттилик (етти йил) янги асрнинг 34 йилида тугади. Кейин, Стефанни тошбўрон қилиб, яҳудийлар Инжилни тарк этишлари муҳрланди, шогирдлар эса, қувғин бошланиши сабабли, тарқалиб кетиб, “Инжил Хушхабарини тарғиб этиб юришарди” (Ҳав. 8:4), шундан сўнг тезда, қувғин кескинлашганида, Шоул исмли бир инсон, имонлилар жамоатини талон-тарож қилишга кўп ғайрат қўйган, ҳақиқатни билди ва унга мажусийлар ҳаворийси — ҳаворий Павел бўлишига насиб этди.Пп 506.2

    Нажоткор келиши тўғрисида башоратлардан кўпи яҳудийларни кутиш ҳолатда тутарди. Кўплар ваъда қилинганга етишмай, аммо имонини йўқотмай, оламдан ўтдилар. Ишонч билан келажакка назар солганларида, улар ер юзида ўзларини фақат ғарибу мусофир эканларини эътироф этардилар. Ҳанўх кунларидан бошлаб, оталаримиз ва пайғамбарлар такрорлаётган назрлар Унинг келишига умидни қайта тирилтирарди.Пп 506.3

    Аллоҳ Масиҳнинг Биринчи келишини бир онда очмади, ҳатто Дониэл башорати белгили бўлганида, унинг мазмунини кўплар тўғри тушунмасдилар.Пп 506.4

    Асрлар устига асрлар келарди, ва ниҳоят пайғамбарлар овози тинди. Зулмкорнинг қўли Исроилни эзарди. Яҳудийлар Аллоҳдан узоқлашганларида, уларнинг имони сўнди ва умид келажакни деярли ёритмай қўйди. Пайғамбар каломи кўпларга сирли туюларди, имони ҳали кучли бўлганлар эса: “Кўп кунлар ўтади ва ҳар қандай пайғамбарлик ваҳий рўядан ўта кетади”. (Ҳез. 12:22), - деб хитоб қилишга тайёр эдилар. Аммо самовий кенгашда Масиҳнинг келиш соати белгиланди, ва “вақтнинг тўлалиги келганида, Аллоҳ Ўз Ўғлини юборди... токи бизни Қонунга қул бўлишдан қутқаришга ва ўғилликка қабул қилишга” (Гал. 4:4, 5).Пп 506.5

    Кишилар ўз инсоний тилида сабоқ олишлари кутиларди. Аҳд хабарчиси Ўзи гапириши лозим бўлди. Унинг овози Унинг маъбадида янграйди. Ҳақиқат Ижодкори, У ҳақиқатни инсоний адашган таълимотидан тозалаши лозим бўлди. Илоҳий ҳокимиятининг асосларини, қўлга киритиш режани инсониятга мукаммал даражадаги каломида тақдим этилсин эди. Шунингдек Қадимги Аҳднинг ҳақиқатларини одамларга тасвирлаб бериш керак эди.Пп 507.1

    Хуллас Нажоткор “инсонга ўхшаб” зоҳир бўлганида, ва Ўз иноят хизматини бошлаганида, шайтон фақат Унинг товонини чақа оларди, шу кезда, Масиҳнинг камтарликда азобланиб қилган ҳар бир иши рақибининг бошини мағлуб этарди. Гуноҳ келтирган азоб-изтироблар Бегуноҳ жонига ёпирилди, аммо, гуноҳкорлар тарафидан ҳақоратланганида, У, шунинг билан, гуноҳкор инсоннинг қарзини тўларди, ва инсоният тушган қулликнинг занжирларини узарди. Масиҳ бошидан кечирган ҳар бир азобли оҳ-фиғони, ҳар бир ҳақорат, инсониятни қўлга киритиш учун ёрдамлашди.Пп 507.2

    Агар шайтон Масиҳни васвасага сола олиб, ҳатто бир кичик нарсада гуноҳ қилишига етиша олса эди, агар ҳатто бир нотўғри ҳаракат ёки фикр билан Унинг баркамол соддалигини доғлай олганида эди, шунда дунёнинг амири инсон ва бутун инсоний оиласининг Мудофаа Қалъаси устидан ғалаба қозонарди. Аммо шайтоннинг қийнаб, изтиробга туширишга кучи етса ҳам, у доғлашга, нуқсонли қилишга кучсиздир. У Масиҳнинг бутун ҳаётини жанг ва синовлар майдонига айлантирди, аммо унинг ҳар бир ҳужуми ҳийлакорнинг инсоният устидан бўлган ҳокимиятини камайтирарди.Пп 507.3

    Саҳрода васваса қилинганида, Гетсемания боғида ва хочда бизнинг Нажоткоримиз зулмат амири билан жанг урди. Унинг яралари инсоният учун етишган ғалабасининг ўлжаси бўлди. Масиҳ хочда осилиниб чексиз азоб чеккан вақтда, ёвуз руҳлар тантана қилиб, ёвуз одамлар Уни ҳақоратлаганларида, ўша онда, ҳақиқатан шайтон Унинг товонини чақди. Аммо Ўз ўлими орқали У “даҳшат сочувчи иблисни” (Ибр. 2:14) йўқ қилди. Буюк исёнкорнинг тақдири ечилди ва нажот режаси то абад тасдиқланди. Ўлимида Исо Масиҳ шайтон кучидан ғолиб чиқди, ўлганлардан — қайта зоҳир бўлиб, — Ўз издошлари учун гўр дарвозасини очди. Бу охирги буюк курашда биз ҳақиқатан ваҳийнинг амалга ошганини кўряпмиз: “Ўша зот сенинг бошингни эзиб ташлайди, сен эса унинг товонини чақасан” (Ибт. 3:15).Пп 507.4

    “Эй маҳбубларим! Ҳозир биз Аллоҳнинг фарзандларимиз; аммо келажакда нима бўлишимиз ҳануз ноаниқ. Фақат шуни биламиз-ки, очилганида, Исо Масиҳ зоҳир бўлганида, У сингари бўламиз, чунки У қандай бўлса, шундай ҳолда Уни кўрамиз” (1 Юҳ. 3:2). Токи энг гуноҳкор, энг муҳтож бўлган, энг мазлум бўлган ва тарк этилган инсон самовий Отага йўл топсин учун, бизнинг Халоскоримиз шу йўлни очиб берди.Пп 508.1

    “Ё Раббий! Сен — менинг Худойим;
    Сени юксалтираман,
    Сенинг исмингни мадҳ этаман,
    Зеро Сен ажойиб иш қилдинг;
    Қадимги азалдан тайинлангани
    ҳақиқийдир ” (Иш. 25:1).
    Пп 508.2

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents