Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents
Пайғамбарлар ва подшоҳлар - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    9-боб - ИЛЁС ПАЙЧАМБАР

    (З-Подшоҳлар Китобининг, 17:1-7 бобларида асосланган)

    Аҳоб даврида Иордан дарёсининг шарқий томонида жойлашган Гилъёд тоғлари орасида имон ва ҳақиқатнинг арбоби яшар эди. Унинг мардонавор хизмати Исроилда ўрин топган чекинишнинг тарқалишини тезда тўхтатишга тақдирланганди. Шаҳарлардан узоқда яшаб ва ҳеч қандай белгили мавқега етишмай, Илёс пайғамбар таниқли одам бўлмаганлигига қарамай, ўз вазифасига киришди. Аллоҳ унга йўлни кўрсатишига ва унинг тиришиб қилган ҳаракати муваффақият қозонишига Илёс пайғамбар ишонарди. Унинг нутқи эътиқодлик ва қатъий ишонч билан фарқланарди, ва бутун ҳаёти ўзгаришлар киритишга бағишланди. Гуноҳни фош қилганида ва ёвузлик оқимини тўсмоққа интилганида, унинг овози “чўлда нидо янграгандай” эшитиларди. Халқ ҳузурига у гуноҳни фош қилувчи сифатида келган бўлса-да, эзилган, давода муҳтож бўлган кўнгилларга унинг хабари гилъёдлик мумиёдай бўлди.Пп 80.1

    Исроил борган сари бутпарастликка ботаётганини кузатиб турган Илёс пайғамбар жуда қаттиқ изтироб чекарди ва ғазабланарди. Аллоҳ ўз халқи учун буюк ишлар қилди. У исроилликларни қуллиқдан озодлантирди, ва “уларга элу элатлар диёрини берди,... токи улар Аллоҳу Таолонинг қонунларини тутиб, қўрсатган йўл-йўлиқларига риоя қилсинлар” (Заб. 104:44, 45). Аммо азалдан Бўлганнинг эзгу ниятлари эсдан чиқарилди. Тезда танланган халқнинг имонсизлиги, уни кучининг Манбаидан узоқлаштирди. Ўзининг якка-ёлғиз масканидан Илёс бўлаётган воқеаларни кузатар экан, қайғули ҳислар унга тинчлик бермасди. Жони қуйганидан у Аллоҳга ёлворарди, қачонлардир севикли халқини, унинг бетавфик йўлида кошки тўхтатиб бўлса эди. Агар исроилликлар Осмондан чекинганларини ҳақиқий нурда кўра олсалар эди! Уларнинг манфаати учун Илёс Аллохдан уларга танбеҳ беришини илтимос қиларди. Наҳотки улар қонунсизликлари туфайли шундай ҳолатга йўлиқадилар-ки, Тангри Таоло уларни тамомила яксон қилса? Чанқаган киши каби у исроилликларнинг надомат чекишини кутарди.Пп 80.2

    Илёснинг муножоти эшитилди. Уст-устига ўтинишлар ва огоҳлантиришлар Исроилни тавбага олиб келмади. Аллоҳнинг ғазаби авжига чиқди, халққа жазо беришнинг вақти етиб келди. Осмоннинг инъомлари — шудринг ва ёмғир — азалдан Бўлгандан эмас, бу табиат кучлари, фақат қуёшнинг ижодий қудрати туфайли ер ўз маҳсулини беради, деб Баалга топинадиганлар эълон этишарди. Чексиз Оламлар ва бизнинг сайёрамиз Илоҳий қўли билан яратилганини тарк этган халққа ва шу сабабли ҳаромланган ерга Аллоҳнинг лаънати оғир бало бўлиб тушди. Баалдан иноятларни кутиш нақадар телбалик эканини чекинган Исроилнинг қавмлари кўришлари лозим бўлди. Парвардигор олдида пушаймон еб тавба қилмагунча, ва Уни барча неъматларнинг Манбаи эканини тан олмагунча, ер юзига шудринг ёки ёмғирнинг на бир томчиси тушса.Пп 81.1

    Илёс пайғамбарга Осмон буйруғини Аҳоб подшоҳга эълон этиш тайинланди. У Илоҳий хабарчи бўлишга интилмасди, аммо Худованднинг Сўзи унга етиб келди. Ва шунда, Аллоҳ ишининг обрў-иззати ҳақига у Илоҳий овозига бўйсунишга тебранмади, гарчи унинг ҳаракати шубҳасиз бетавфиқ подшоҳнинг қўлидан ўлимга олиб келарди. Сустлик қилмай Илёс пайғамбар тинч масканини қолдириб дарҳол йўлга чиқди, ва куну тун юриб Самария шаҳарига етмагунча тўхтамади. Саройга етиб келгач у подшоҳ билан учрашиш учун ҳеч кимга ялиниб-ёлвормади. Кўринмай у қўриқчилар олдидан ўтди ва бир неча лаҳзадан кейин, ўша даврларда пайғамбарлар оддийча кийинадиган дағал чопонида, Аҳоб олдида тикка турди.Пп 81.2

    Илёс пайғамбар ўзининг тўсатдан ёпирилиб келишига узр сўрамади. Исроил подшоҳига нисбатан қудратлироқ Амир унга гапиришига буйруқ берди, ва кўлини осмонга кўтариб барҳаёт Аллоҳнинг номига, Исроил устига тезда Парвардигори Оламнинг ҳукми тушишини тантанали эълон этди. “Мен олдида турган Исроил Тангриси, Худованд тирикдир, — деди у, — ушбу йилларда шудринг ҳам, ёмғир ҳам бўлмайди, наҳотки фақат менинг сўзим бўйича”. Илоҳий Каломнинг кучига мустаҳкам имони бўлгани туфайли Илёс пайғамбар ушбу хабарни подшоҳга айта олди. Ўзи танлаган, хизмат қилган Зотга у бутунлай инонмаганида эди, у ҳеч қачон Аҳоб ҳузурига келмасди. Самарияга кетаётганида пайғамбар то абад оқадиган дарёлар ёнидан, ҳеч қачон қуруқчилик тегмаган юксак ўрмонлар ва кўм-кўк тепаликлар ёнидан ўтди. Назарига очилаётган манзара жуда гўзал кўринарди. Ҳеч қачон оқими тўхтамаган дарёларнинг суви қандай қилиб қуриши мумкин ёки тепалик ва увайдапарни қандай қилиб қуруқчилик ёндириб ташлар, деб балки Илёс пайғамбар шубҳаланса бўларди. Аммо унинг қалбида шубҳага ўрин топилмади. У самимийлик билан ишонарди-ки, Аллоҳ бетавфиқ Исроилни тавозелантиришига ва халқнинг бошига тушган ҳукмлар уларни тавбага олиб келишига. Шундай буйруқни Осмон берган экан, Илоҳий Калом амалга ошмай қолмайди, ва, ҳаётини таҳликага солиб, Илёс пайғамбар қўрқмай Илоҳий буйруқни бажарди. Келаётган жазонинг хабари, очиқ кун узра момақалдироқ гумбурлагандай, бетавфиқ подшоҳнинг бошига тушди, аммо Аҳоб ажабланганидан ўзига келгунча ёки жавобан бир неча сўз айта олгунча, Илёс пайғамбар ногаҳон келганидай, худди шундай подшоҳ ҳузуридан чиқиб кетди, қандай таассурот қолдирганини ўзи кўрмади. Худованд унинг олдида, йўл кўрсатиб борарди. “Шарққа бурилгин, — сўнгра унга буйруқ берилди, — Иордан қаршисидаги Ҳўриб сойининг ёнида паноҳ топгин. Шу сойдан сен ичасан, қарғаларга эса сени таомлашга Мен буюрдим”.Пп 81.3

    Подшоҳ фармонига биноан синчковлик ила қидиришлар ўтказилди, аммо пайғамбарни топмадилар. Осмон ҳазинаси ёпилиши тўғрисида таҳликали хабардан ғазаб-зўғимга тушган малика Изавел пайғамбарни лаънатлаш учун Баал руҳонийлари кетидан юборди, аммо хоҳиш-ҳаракатларига қарамай фалокатни каромат қилганни топа олмадилар. Чекинганлари сабабли устиларига тушадиган жазо тўғрисида билмаганликка солиниб бўлмади. Илёс пайғамбар Исроил гуноҳларини фош қилиб, тезда жазо олишлари тўғрисида каромат хабари бутун мамлакатга тарқалди. Эшитганлардан қайбирлари даҳшатга тушдилар, аммо кўпчилик самовий хабарни нафратланиб, масхара этиб қабул қилди.Пп 82.1

    Пайғамбарнинг башорати узоққа чўзилмай амалга ошди. Келажак фалокатга масхарабоз муомала қилганларга жиддий фаҳмлаб кўриш учун эндигида сабаб бор эди, зеро бир неча ойдан сўнг сувсиз қолган ўсимликлар қурий бошлади. Вақт ўтар экан, тўлиқсувли дарёлар ва сойлар қуриди. Лекин ўз доҳийлари орқали тинчлатилган халқ Илёс пайғамбарнинг башоратини арзимас деб тарк этаверарди ва Баалга ишонаверарди. Фақат Баал қудратига мувофиқ ерга ёмғир ёғишига руҳонийлар олдингидай ўргатишарди. Улар даъват этиб, Илёс Аллоҳидан қўрқманглар, Унинг сўзидан ларзага тушманглар, Баал ўз вақтида ҳосил юборади, инсон ва ҳайвонга ғамхўрлик қилади, дейишарди.Пп 83.1

    Аҳобга юборилган Илоҳий мактубга биноан Изавелга, коҳинларига ва Баал билан Аштортанинг издошларига, ўз худоларининг кучини синаб, Илёс ёлғон башорат қилганига исбот топиш учун имконият берилди. Юзлаб мажусий руҳонийларнинг исботларига Илёс пайғамбарнинг башорати қарши чиққан эди. Агар, Илёснинг эълон қилганига қарамай, Баал олдингидай ер юзига шудринг ва ёмғирни юборса, дарёларни сувга тўлғазиб, ўсимликларга ҳаёт берса, шунда майли, Исроил подшоҳи ва халойиқ унга сажда қилсин ва у Худойи Таоло эканини тан ола қолсин.Пп 83.2

    Халқни адашган ҳолатида тутиш мақсадда, Баал коҳинлари ўз худоларига қурбонлар келтиришни давом этишарди ва куну тун ёмғир сўраб уларга нола қилишарди. Қурбон келтириш орқали улар худоларнинг ғазабини меҳрга айлантиришга тиришардилар, астойдил, саботлилик билан мажусий қурбонгоҳлардан кетмай, улар ёмғир сўраб ибодат қилишарди. Тунлар бир бирини алмашар, тақдирланган мамлакат узра нола ва фиғон кўтариларди. Қуёшнинг оташли жазирамасини бекитиш учун, кундузи осмонда на бир булут пайдо бўлса экан. Қуриб чанқаган ерни ҳеч бир шудринг ёки ёмғир томчиси шифоламас эди. Баал коҳинларининг барча ҳаракатларига қарамай, азалдан Бўлганнинг сўзлари ўзгармае эди.Пп 83.3

    Бир йил ўтди, ёмғир ёғмади. Ер ўчоқда ёнгандай қуриди. Куйдйрадиган қуёш нурлари охирги кўкатни йўқ қилди. Дарёлар қуриди, кучсизланган молнинг бақириғи ҳар томонга ёйиларди. Қачонлардир гуллаб-яшнаган далалар қуёшда ёнган, яшаб бўлмайдиган қумли саҳроларга айланди. Бутпараст хизматга тайинланган ўрмонлар баргини тўкди, дарахтлар қуруқ скелетларга айланиб, соя бермасди. Ҳаво димиққан, нафас олишга энтиктирарди, тўзон бўронлари эса кўзни ожизлантирарди. Шаҳарлар ва қишлоқлар қайғу-ҳасрат диёрига айланди. Очарчилик ва чанқов одамларда ва ҳайвонда даҳшатли ўлат орқали аксланди. Қаҳатчилик мудҳиш оқибати билан борган сари яқинлашарди.Пп 84.1

    Аммо, Аллоҳ кудратининг ушбу исботларига қарамай, Исроил тавба қилмади, Худованд берган сабоққа тушуниб етмади. Улар бир нарсани кўрмас эдилар: табиатни Яратган, унинг қонунларини бошқаради ва уларни ёки иноятларга, ёки лаънат қуролига айлантира олади. Баландпарвоз, мажусийликка берилган ҳолда, улар Аллоҳнинг қудратли қўли остига киришишга хоҳламадилар, ва бошларига тушган кулфатни тушунтириш учун бошқа сабаблар қидира бошладилар.Пп 84.2

    Қуруқчиликни азалдан Бўлганнинг танбеҳи сифатида Изавел тан олишдан кескин даражада тонди. Сарвари Коинотни эгилмас азмкорлигида тарк этиб, у деярли бутун Исроил билан Илёс пайғамбарни, мамлакат устига тушган фалокатга айбдор, деб эълон этди. Уларнинг худоларига қарши у шоҳидлик қилмадими? Агар уни йўқ қилиб бўлса эди, у ўз гапидан чиқмасди, шунда худоларнинг қайнаган ғазаби тинчиб, бало-қазолар тўхтарди.Пп 84.3

    Маликанинг қаттиқ туриб талаб қилганига кўнган Аҳоб пайғамбарни топиш мақсадида синчковлик билан қидириш бошлади. Барча қўшни салтанатларга одамлар юборди, ҳатто пайғамбар паноҳ топган жойини билмаганларига улардан қасам ичишни талаб қилди, чунки пайғамбардан нафратланса-да, ундан қўрқарди. Аммо унинг ҳаракатлари беҳуда бўлди. Пайғамбар бехатар жойда эди ва мамлакатни Илоҳий лаънатга йўлиқтирган гуноҳкор подшоҳнинг зўғими унга ета олмасди.Пп 84.4

    Илёсни топиш фойдасиз эканини тушунган Изавел ўзи учун қасд олмоқчи бўлди, яъни Исроилдаги азалдан Бўлганнинг барча пайғамбарларини ўлдирмоқчи бўлди. Ҳеч ким ушбу даҳшатли тақдирдан қочиб қутулмасин эди. Мудҳиш қаҳр-ғазаб ила у режасини амалга оширди, кўпгина Илоҳий хизматкорларини ҳалокатга маҳкум этди. Аммо ҳаммаси ҳалок бўлмади. Сарой нозири Убайдё, бағоят художўй инсон, ҳаётини хавф остига қўйиб, “бир юз пайғамбарни сақлаб қолди”. Уларни “эллик нафардан айириб ғорларда пинҳон сақлади, таомлади ва ичирди” (3 Под. 18:4).Пп 85.1

    Қаҳатчиликнинг иккинчи йили бошланди, олдингидай шафқатсиз осмон бир томчи ёмғир юбормасди. Қуруқчилик ва очарчилик мамлакат бўйлаб ўз вайронагарчилик ишини қиларди. Ота-оналар фарзандларининг азобини енгиллаштира олмай, уларни ўлим олиб кетаётганини кўришга мажбур эдилар. Шунда-ям қонунбузар Исроил ҳалигача Парвардигори олдида юрагини камтар қилмас эди, устига тушган даҳшатли фалокат учун, шу фалокат тўғрисида хабарни олиб келган инсондан ҳалигача нафратланарди. Ўз азоб-уқубатларида ва бахтсизлигида улар тавба қилишга чақираётган овозни, уларга яна бир тақдирий қадам қўйишга йўл тўсаётган Илоҳий қатнашувни эшитмагандай бўлишарди. Бу ҳолда Осмон уларни кечира олмасди.Пп 85.2

    Ўсиб бораётган очликнинг даҳшатига нисбатан Исроилнинг чекиниши анча кўпроқ даҳшатлироқ эди. Аллоҳ Ўз халқини адашган ҳолатидан чиқаришга орзиқарди. Ўз ҳаётлари, Унинг барча неъматлари учун улар Кимга миннатдор бўлишлари керак, Кимга қарам эканларини билмоқлари лозим - шуни англашларини Худованд хоҳларди. Улар йўқотган имонни қайтаришга ёрдам беришни истарди ва шунинг учун устиларига янада каттароқ фалокатни юборишга мажбур бўлди.Пп 85.3

    “Қонунсиз яшайдиганнинг ўлимини хоҳлармидим? - дейди Худойи Худовандо. — Ўз йўлларидан қайтиб, тирик бўлишини эмасми?... Гуноҳга йўлиқтирган ҳамма ёзиқларингизни ўзингиздан тарк этинг ва ўзингизда янги қалб ва янги руҳни бунёд этинг, ё Исроилнинг хонадони, ўлишингиз шарт эмас-ку? Зеро ўлаётганнинг нобуд бўлишини хоҳламайман, дейди Худойи Худовандо; аммо қайтинглар — ва яшанглар!” “Қайтинглар, ёвузлик йўлларингиздан қайтинглар, Исроил хонадони, ўлишингиз шарт эмас-ку?” (Ҳез. 18:23, 31, 32; 33:11).Пп 85.4

    Аллоҳ Унга қайтишни даъват этиб, Исроилга хабарчиларни юборарди. Агар одамлар Унинг нидосига қулоқ солиб, Баални қолдириб, барҳаёт Парвардигорига қайтганларида эди, танбеҳ бериш тўғрисидаги Илёс пайғамбарнинг каромати ҳеч қачон руёбга чиқмас эди. Аммо ушбу огоҳлантиришлар “халос бўладиганлар учун яшатувчи ҳаёт ҳиди” ўрнига “ҳалокатли ўлим ҳидига” айланди. Уларнинг ифтихорлиги камситилди ва улар Илоҳий элчиларига ғазабландилар ва энди янада каттароқ нафрат билан Илёс пайғамбарга муомала қилишарди. Уларнинг қўлига тушганида, қандай тантана билан уни Изавелга топширардилар, — худди унинг оғзини ёпиб, кароматнинг амалга ошишини тўхтатиб бўлгандай. Шунчалик даҳшатли жазо олиш олдида туриб, улар барибир ўз бутпарастликларида қайсарлик қилишни давом этишарди. Шундай хатти-ҳаракати билан улар айбларини фақат кўпайтиришар экан, Осмоннинг жазоси ер юзига тушадиган бўлди.Пп 86.1

    Бало-қазодан мағлуб бўлган Исроилнинг фақат бир йўли бор эди — халқ устига Жаббор қўлини жалб қилган гуноҳларни қолдириб, бутун қалблари билан Аллоҳга қайтиш эди. Уларга ваъда берилганди: “Агар Мен осмонни ёпиб ёмғир бермасам, ва arap чигирткага ерга зарар етказишга буюрсам, ёки Ўз халқимнинг устига ўлим юборсам; ва Менинг исмим билан номланган Менинг халқим ювошланса, юрагини камтар қилиб муножот қилса, ёмон йўлларидан қайтиб, Менинг юзимни қидирса: Мен осмондан эшитиб, уларнинг гуноҳини кечираман ва ерларини даволайман” (2 Сол. 7:13, 14). Ушбу шартнома амал қилинишини ва исроилликлар ҳаётида жиддий ўзгаришлар кутиб, Аллоҳ олдингидек ер юзига на шудринг, на ёмғир юбормас эди.Пп 86.2

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents