Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents
Пайғамбарлар ва подшоҳлар - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First

    4-боб - ҚОНУНСИЗЛИКНИНГ ОқИБАТЛАРИ

    Сулаймон подшоҳни бепарволик ва зўравонликка келтирган сабаблардан асосийси шундан иборат бўлди-ки, у ўзида қурбонлик руҳини ривожлантирмас эди.Пп 39.1

    Синай тоғининг пойдеворида Мусо пайғамбар Исроил халқига Илоҳий буйруқни эълон этди. «Улар Менга муқаддас макон қурурлар, ва Мен улар аро истиқомат топурман”, — деган эди Худованд, ва шунда исроилликлар жавобан муносиб ҳадялар келтирдилар (Чиқ. 25:8). «Шунга кўнгли тортган ва руҳ интилиш берган ҳамма келишарди ва ўз инъомларини келтиришарди» (Чиқ. 35:21). Маконни қуриш учун катта тайёргарлик талаб қилинарди, улкан миқдорда қимматбаҳо қурилиш ашёлари керак бўлди, аммо Худованд фақат ихтиёрий эҳсонларни қабул қилди. «Ҳар қандай инсондан, тиришқоқлигига мувофиқ, Менга эҳсонларни қабул қилинганлар”, — Мусога узатилган буйруқ барча имонлиларга тегишли эди (Чиқ. 25:2). Парвардигори Оламга макон қурилганда энг биринчи навбатда Аллоҳга садоқатлик ва қурбонлик руҳи талаб қилинарди.Пп 39.2

    Довуд, Сулаймон зиммасига маъбад қурилишининг масъулиятини юклаганида, қурбонлик руҳини уйғотиш учун ўхшаш даъват қилинди. Йиғилганларга мурожаат этиб, Довуд: «Бугунги кунда Худованд учун ким чин қалбидан тайёр экан?” — деб чорлаганди (1 Сол. 29:5). Маъбадни қуришга киришган ҳамманинг қулоғида, ихтиёрий ва ўзидан кечиб интиладиган хизматга ушбу чақириқ, доимо янграсин эди.Пп 39.3

    Саҳрода чодирни қуриш учун танлаган эрларига Аллоҳ алоҳида моҳирлик ва доноликни берди. «Ва Мусо Исроил ўғилларига деди: қаранглар, Худованд Яҳуда қавмидан айнан Бўсилъилни тайинлади ва унга Ўз Руҳидан берди, донолик ва фаҳм-фаросатга сазовор қилди, билим ва ҳар турли санъатга ўргатди... Унинг қалбига, унинг ва Дан қавмидан чиққан Оҳолиоб қалбига бошқаларни ўргатиш қобилиятини солди. Кескич билан ҳар қандай ишни қила билиш учун, моҳирлик билан тикиш ишларини бажармоқ учун, газламани усталик билан ишлатиш учун уларни донишманд қилди. Бўсилъил ва Оҳолиоб, ва ҳамма оқилона юракли кишилар, уларга Худованд ақл ва фаҳм берган экан, ишни бошладилар» (Чиқ. 35:30-35; 36:1). Аллоҳ Ўзи сайлаган инсонларга самовий донолик йўлдош бўлди.Пп 39.4

    Ушбу ҳунармандларнинг авлоди кўпинча бобо- калонларининг моҳирлигини мерос қилиб олди. Яҳуда ва Дан қавмидан чиққан ушбу эрлар бир қайси вақтгача камтарона ва беғараз хизмат қилишарди, аммо аста-секин, деярли билинмас, улар Аллоҳга таянмас бўлдилар, натижада Унга тамагирсиз хизмат қилиш хоҳиши уларда умуман йўқолди. Нозик санъатда ўз устунлигидан фойдаланиб, улар ўз меҳнатига қўпроқ тўловни талаб қилишарди. Гоҳида уларнинг талаблари қондириларди, аммо кўпинча улар қўшни халқларда фойдали ишни топадиган бўлдилар. Атоқли аждодининг қалбларида ҳозир бўлган олижаноб қурбонлик руҳи, замонавий ўғилларида хасисликка ва кўпроқ пул топиш интилишига айланди. Ўз шахсиятпараст эҳтиёжларини қондириш учун, улар Аллоҳ берган истеъдодни мажусий подшоҳларга хизмат қилиш учун бағишлардилар ва шунинг билан Ижодкорнинг исмини бадном қилишарди.Пп 40.1

    Мўриё тоғида қурилаётган маъбадга раҳбарлик қилиш учун Сулаймон подшоҳ худди ушбу одамлар ичидан моҳир устани қидирарди. Муқаддас қурилишнинг ҳар бир қисмига, ёзувларнинг батафсиллиги учун подшоҳ жавобгар эди, ва у ишонч билан Худовандга мурожаат қила оларди, токи айнан тўғрилик талаб қилган ишга Худованднинг Ўзи қатнашиб, ишга фидокорона муомала этадиган кишини кўрсатиш учун. Аммо ушбу имкониятга Сулаймон бепарволик қилди. У Тир подшоҳига мактуб юбориб: «Яҳудия ва Қуддусдаги ижодкорлар билан биргаликда, зар ва кумушдан, мис ва темирдан буюмлар қила оладиган, ҳар турли юнгни моҳирона ишлата оладиган, кесиш ишни биладиган одамни менга юборгин», деб ёзди (2 Сол. 2:7).Пп 40.2

    Сулаймон мактубига жавобан финикийлик подшоҳ Ҳуром исмли кишини юборди. «Унинг онаси Дан авлодидан, отаси — тириялик эди” (2 Сол. 2:14). Онаси томонидан Ҳуром Оҳолиоб аждодига тегишли эди, Оҳолиоб эса, юқорида айтилганидай, бир неча юз йиллар олдин муқаддас Чодир қурилганида иштироқ этганди.Пп 41.1

    Шундай қилиб Сулаймоннинг усталарига бош бўлган одам шу пайт тамагирсиз хизмат ҳиси билан раҳбарланмас эди. У кўпроқ бу дунёнинг худоси — пулга хизмат қиларди. Қалбининг бутун интилишлари худбинлигига боғланган эди.Пп 41.2

    Ўзининг сийрак учрайдиган моҳирлигига Ҳуром катта тўловни талаб қиларди. Бора туриб унинг нуқтаи назари ёрдамчиларига ҳам намуна бўлди. Ҳар кун унинг билан меҳнат қилар экан, ўз иш ҳақини Ҳуром маоши билан солиштириб, улар муқаддас хизматда иштирок этаётганларини унута бошладилар. Ўзидан кечиш руҳи ўрнига, уларни тамагирлик руҳи эгаллади. Натижада улар кўпроқ тўловни талаб қилдилар, ва уларнинг эҳтиёжи қондирилди.Пп 41.3

    Бу нобуд қиладиган таъсир Аллоҳ шаънига бажарилаётган ишда аксланди ва бутун салтанатни қуршаб олди. Меҳнатга баланд тўлов олиш кўпларга бойлик ва ортиқчаликка йўл очарди. Бойлар қамбағалларга жарб-зулм қилишарди; ўзидан кечиш руҳи деярлик ўчди. Бу ҳодисанинг кенг тарқалган оқибатлари энг донишманд одамларнинг чекиниш сабабларидан асосий сабаб бўлди.Пп 41.4

    Саҳродаги Чодир қурувчилар билан Сулаймон маъбадининг бинокорлари орасида ҳозир бўлган кескин фарқланиш чуқур маънога тўла. Маъбад қурувчиларининг шахсиятпарастлиги ва тамагирлиги бугунги кунда дунёнинг ҳокимларида аксланмоқда. Хасислик, баланд мавқега интилиш ва катта пулга етишиш бизнинг жамиятда оддий ва кўп учрайдиган бўляпти. Аксинча, Чодирни қуришда одамларга раҳбарлик қилган ихтиёрий равишда хизмат руҳи, қувончли, ўзидан кечиш руҳи камдан-кам учрайди. Аммо Масиҳ издошларини фақат шундай туйғулар йуллантириши лозим. Унинг шогирдлари қандай меҳнат қилиши кераклигини бизнинг Илоҳий Устозимиз тушунтирди. «Менинг орқамдан юринглар, Мен сизни инсон овчилари қиламан”, — деб У буйруқ берганларига, уларнинг меҳнати учун, катта мукофот таклиф этмади. Улар ўзидан кечиб, Унинг меҳнатига кўшилиб, қурбонлик руҳи ила фидокорона хизмат қилишлари керак эди.Пп 41.5

    Пулга қизиқиб меҳнат қилмайлик. Аллоҳ шаънига ишлар эканмиз, фойдага етишиш кўланкаси ҳам бўлмасин. Беғараз ихлосмандлик ва қурбон келтиришга тайёргарлик Парвардигоримиз ўлчовида хизматимиз қабул қилинишининг энг биринчи шарти доимо бўлган ва бўлур. Худовандга хизмат қилар эканмиз, ишимизга на бир худпараст ип тўқилиб қолмаслигини Устозимиз хоҳлайди. Фаолиятимизда иззат-икром, билим, тартиблик, донолик ва ўхшаш хусусиятлар белгилансин. Ушбу фазилатларни Аллоҳ ердаги маконнинг қурувчиларидан талаб қиларди. Ўзи баркамол Тангри Таоло Ўз фарзандлари ҳам камолотли бўлишларини орзу қилади. Энди нимаики қилмасак, шуни ёдда тутиш керак-ки, ҳар қандай буюк фазилатлар ёки парлоқ хизматимиз фақат шундагина қабул қилинади-ки, қачон бизнинг ўзлигимиз тирик куйдириш қурбон сифатида Аллоҳнинг ҳузурига келтирилса.Пп 42.1

    Исроил подшоҳининг адолат ва ҳақиқат асосларидан чекиниб қулаганига яна бир сабаб бор эди. Сулаймон фақат ягона Тангри Таолога тегишли улуғворликни ўзлаштириб олиш васвасасига берилди. Маъбад қуриш масъулияти Сулаймон зиммасига юкланган кундан то ҳамма қурилиш ишлар битмагунча, унга раҳнамолик қилган орзуси — «Худованд, Исроил Парвардигори номига уй қуриш” бўлди (2 Сол. 6:7). Маъбад битиб, муқаддас хизматга бағишланганида йиғилган исроилликлар бу орзуни аниқ ифодаладилар. Подшоҳ ҳам ўз дуосида азалдан Бўлганнинг сўзларини тасдиқлаб: «Менинг исмим шу ерда бўлур», — деганди (3 Под. 8:29).Пп 42.2

    Сулаймоннинг ибодатида, қалбда кучли таъсир қолдирадиган пайтдан бири — мамлакатга бошқа ерлардан келган ажнабийлар тўғрисида Аллоҳга юксалтирган муножоти бўлди, зеро уларнинг келиш мақсади — донғи бутун оламга тарқалган Парвардигор тўғрисида билим орттириш эди. «Зеро улар ҳам Сенинг буюк исминг ҳақида эшитадилар ва Сенинг қудратли қўлинг тўғрисида”. Ҳар бири учун Сулаймон ёлворар эди: «Осмондан эшитгил... ва ажнабий Сенга нола қилиб сўраганини бергил, токи барча халқлар Сенинг исмингни билсинлар, сендан кўрқсинлар, токи билсинлар- ки, мен қурган ушбу маъбад Сенинг исминг ила аталганини» (3 Под 8:42).Пп 42.3

    Диний маросим якунлаганида Исроилга мурожаат қилиб, уларни фидокорликка ундади, садоқатли бўлишга даъват этди, токи «ҳамма халқлар, — деди у, — Худованд ягона Аллоҳ эканини ва Ундан бошқа йўқлигини билсинлар” (3 Под. 8:60).Пп 43.1

    Маъбаднинг рассоми Сулаймондан улканроқ Зот эди: Илоҳий донолик ва улуғворлик бутун нарсаларида намоён бўларди. Шуни билмаганлар, табиий, Сулаймондан завқланиб, уни юксалтиришарди, аммо подшоҳ ҳар қандай эҳтиром қилишни жиддий равишда тарк этарди.Пп 43.2

    Худди шу вақтда Сулаймон ҳузурига Савия мамлакатнинг маликаси етиб келди. Подшоҳнинг донолиги тўғрисида, у қурган ҳашаматли маъбад ҳақида эшитиб, малика унинг машҳур ишларини ўз кўзи ила кўрмоқчи эди. Кўпчилик хизматкорлари билан кузатилиб, «хушбўй ёғлар, атирлар, жуда кўп олтин ва нодир тошлар ортилган туяларида», у Куддус шаҳрига узоқ кунли саёҳат қилди ва Сулаймонга ташриф буюрди. «Ва Сулаймон билан учрашиб, қалбида бўлган барча нарсалар тўғрисида суҳбатлашди». Сулаймон билан табиат сирлари ҳақида мулоҳаза юритди, Сулаймон эса Аллоҳ бунёд этган Олам тўғрисида, фалакнинг тепаликларида истиқомат топган, бутун чексиз Дунёларга раҳбарлик қилаётган буюк Ижодкор тўғрисида баён этди. «Ва Сулаймон маликада бўлган саволларини ечди. Ва унга тушунтирмай қолдирган савол қолмади” (3 Под. 10:1--3; 2 Сол. 9:1, 2).Пп 43.3

    «Ва Савия маликаси Сулаймоннинг донишмандлигига шоҳид бўлди ва у қурган бинони ҳам баҳолади... Ва ўзини ҳаддан зиёд тутолмади”. «Дарҳақиқатдир шу, — эътироф қилди у, — сенинг ишларинг тўғрисида ва сенинг донолигинг тўғрисида ўз диёримда мен эшитган эдим; аммо ўзим келиб кўрмагунимча, мен эшитган сўзларга ишонмасдим. Дарвоқе, донолигинг тўғрисида ярми ҳам менга етказилмабди: мен эшитган хабардан сен афзалроқ экансан. Сенинг кишиларинг саодатли, ва доимо сенинг ҳузурингда туриб, сенинг оқилона сўзларингни эшитаётган ушбу хизматкорларинг саодатлидир!» (3 Под. 10:4-8; 2 Сол. 9:3-7).Пп 43.4

    Малика Сулаймон уйида меҳмон бўлгунча, подшоҳ уни донишмандлигининг ва фаровонлигининг сабабини шунчалик чуқур ойдинлаштирди-ки, ўз салтанатига қайтиш олдидан у инсонни эмас, балки Аллоҳни юксалтиришга муҳтож бўлди. У шундай деди: «Сени Исроил тахтига юксалтириш учун, сени мурувватига сазовор қилган Худованднинг, сенинг Парвардигорингнинг исми муборак бўлсин! Худованд, Исроилга бўлган мангу севгиси туфайли, сени, адолатли ҳукм чиқаришинг учун, ҳақиқатни мудофаа қилишинг учун, подшоҳ қилиб қўйди” (3 Под. 10:9). Худованд хоҳларди-ки, токи бутун халқлар Унинг тўғрисида шундай тушунгача эга бўлишларини. Ва «ер юзидаги ҳамма подшоҳлар, Сулаймонга Аллоҳ берган донолигига шоҳид бўлиш мақсадда, унинг ҳузурига келишни қидирганларида» (2 Сол. 9:23), Сулаймон бир неча вақт Аллоҳни олқишларди, эҳтиром билан уларнинг эътиборини еру фалак Ижодкорига йўналтирарди, Ўз донолигида чексиз бўлган сарвари Коинотга уларда эҳтиромли қўрқув туғдирарди.Пп 44.1

    Агарда Сулаймон юрагининг камтарлигида инсонлар эътиборини ўзига жалб қилмай, унга ақл, бойлик ва шуҳрат Берганга йўналтираверганида эди, унинг ҳаёти нақадар гўзал бўларди! Аммо Муқаддас Китоб унинг кўрсатган хизматига муносиб айни замонда тушкунлиги тўғрисида гувоҳлайди. Кудратининг чўққисига юксалтирилган, ернинг бутун неъматларига етишган ичида Сулаймон тебранди ва ўзини тутиб қололмай, йиқилди. Бу дунёнинг улуғ эрлари томонидан доимо олқишланиб, уни қуршаб олган тилёғмачиларнинг хушомад гапларига у қарши тура олмас бўлди. Ижодкорни улуғлаш учун унга берилган ақл юрагини ифтихор ҳисларга тўлғазди. Пировардида у ўзи тўғрисида шон-шуҳратга сазовор бўлган инсон каби гапиришга ижозат берди, кошки «Худованд, Исроил Тангриси шаънига” фикрланган ва қурилган маъбаднинг гўзаллиги ва ҳашаматлиги унга тегишли бўлса экан.Пп 44.2

    Мана қандай шароитда азалдан Бўлганнинг маъбади бутун халқларга «Сулаймон маъбади”, деб ном олиб белгили бўлди, зеро инсон «юксакдан юксак” Бўлганнинг шуҳратини ўзига олди. Ҳатто бугунги кунга қадар Қуддус маъбади тўғрисида гaп юритилганида, «мен қурган уй Сенинг исминг ила аталади”, — деган Сулаймоннинг сўзлари унутилиб, «Сулаймон маъбади” дейишади, азалдан Бўлган эса четда қолади.Пп 45.1

    Осмон инсонга истеъдодлар берганида, ва у ўзини олқишлаш учун йўл қўйганида, унинг ожизлиги аён этилади. Ҳақиқий имонли инсон бутун ҳаёти билан ўз Парвардигорини юксалтиришга тиришади. Ҳеч қандай шахсиятпараст туйғулар Унинг қалбида Худовандга севгини ожизлантира олмайди. Тебранмай, астойдиллик билан у Самовий Отасини ҳурматлайди. Илоҳий исмини биз ихлосмандлик билан мадҳ этганимизда, туйғуларимиз Илоҳий назорат остига олинади, шунда биз ўз ўзимизда руҳий ва онгли кучларни ривожлантира оламиз.Пп 45.2

    Исо Масиҳ — Илоҳий Муаллим — Самовий Отанинг исмини доимо юксалтирар эди. Ўз шогирдларини ибодатга ўргатар экан: «Бизнинг осмондаги Отамиз, Сенинг муқаддас исминг улуғлансин», — деб айтишга таклиф этарди. «Салтанат, куч қудрат ва шон-шуҳрат то абад Сеникидир”, — дейишни ва тан олишни улар унутмасинлар эди. Буюк Шифокор шу қадар ғамхўрлик билан эътиборни Ўзидан олиб, Ўз кучининг Манбаига йўналтирар эди-ки, ҳатто ҳайрон қолган оломон, «соқовларнинг гапираётганини, майибларнинг соғлом бўлиб кетаётганини, чўлоқларнинг юриб, кўрларнинг кўзлари очилаётганини кўриб, Исони эмас, Исроилнинг Парвардигорига ҳамду-сано» айтарди (Мат 15:31). Хочга михланиш олдидан шунчалик гўзал ибодатида У деди: «Сен Менга топширган вазифани мен адо этиб, ер юзида Сени улуғладим». «Эй Ота! Ўғлинг Сени улуғлаши учун Сен ҳам Ўз Ўғлингни улуғлагин”. «Эй Одил Ота! Дунё Сени билмаса ҳам, Мен Сени биламан. Булар ҳам Мени Сен юборганингни билиб олдилар. Сенинг исмингни уларга билдирганман ва янада билдираман. Менга боғлаган муҳаббатинг улардан ўрин топсин, Мен ҳам улардан ўрин олайин» (Юҳ. 17:4, 1, 25, 26).Пп 45.3

    «Худованд шундай дейди: донишманд донолиги билан мақанмасин, кучли ўз кучи билан мақтанмасин. Мақтанадиган инсон Мени фаҳмлаб билганида мақтансин; Мен — Худованд, ер юзида меҳрибонлик ва ҳақиқатни ўрнатадиган; зеро фақат шуни Мен хуш кўргайман, дейди Худованд» (Иер. 9:23, 24).Пп 46.1

    «Кўшиғимда Аллоҳ номини шарафлайман,
    Шукроналар билан Уни улуглғайман

    “Ё Раббимиз, ё Худовандимиз,
    Сен шон-шуҳрат, иззат-икром,
    Куч-қудратни эгаллашга лойиқсан”.

    «Ё Раббим, чин юракдан Сенга шукр дейман,
    Абадий исмингни шрафлайман, ё Тангрим!»

    «Мен билан бирга Худовандни улуғланг,
    Келинг, бирга Унинг исмини шарафлайлик!” (Заб. 68:31; Ваҳ. 4:11; Заб. 85:12; 33:4).
    Пп 46.2

    Қурбонлик руҳини менсимаслик ва шахсиятпарастлик Исроилга тегишли Илоҳий режага яна бир ўзгариш киритди. Илоҳий халқ дунёга нур бўлишини Аллоҳ орзу қиларди. Исроилликлар ҳаёти Унинг қонунининг ёруғлигини акслантирмоғи лозим эди. Бу ният амалга оширилиши учун У Ўз танлаган халқига ер юзидаги бошқа халқлар аро диққат марказида бўлишларига тайинлади.Пп 46.3

    Сулаймон даврида исроиллик салтанати шимолидаги Эмафдан то жанубдаги Мисргача ва Ўрта денгиздан то Фрот дарёсигача ёйилган эди. Ушбу ўлкалардан кўпгина табиий савдо йўллари ўтарди, узоқ диёрлардан келган карвонлар ушбу йўллардан тўхтовсиз силжирди. Шу йўсинда Сулаймон ва унинг халқига подшоҳлар Подшоҳининг моҳиятини ҳаммаларга очиб бериш учун, Уни ҳурмат қилиб, Унга бўйсунишни ўргатиш учун, имконият берилган эди. Бутун дунё барҳаёт Тангри Таоло тўғрисида билиши лозим эди. Қурбон келтириш таълимоти ёрдамида бутун халқлар олдида Масиҳни юксалтириш кутиларди, токи ҳар бир инсон яшаш имкониятини олсин учун.Пп 46.4

    Исроил халқи машъал каби атрофдаги қавмларнинг зулматли ҳаётини ёритишга даъват этилганди. Сулаймон унга ишонтирилган халқ орқали ва унга берилган доноликни ва таъсирининг кучини, Аллоҳни ва Унинг ҳақиқатини билмаганларда истъемол қилиб, уларни қуршаб олган зулматдан чиқариш кутиларди. Шу хизматга муносиб минглаб одамлар Илоҳий амрларига риоя қила бошлардилар. Мажусий диннинг салбий таъсиридан Исроил иҳоталанган бўларди ва Худованднинг исми баладликка юксалтириларди. Аммо Сулаймон ушбу баланд мақсадни йўқотди. Унинг ўлкасидан доимо ўтадиган ва катта шаҳарларда тўхтайдиган саёҳатчиларни ҳақиқат нури ёритсин учун, унда бўлган ажойиб имкониятларни у ишлатмади.Пп 47.1

    Сулаймон ва бошқа садоқатли исроилликларга Аллоҳ тарғиботчилик руҳини инъом атаб берди, аммо савдогарлик руҳи Илоҳий руҳни маҳв этди. Бошқа халқлар билан тузилган алоқаларнинг имтиёзи шахсий манфаатларга истифода қилинарди. Савдо-сотиқ нуқтаи назаридан қулай жойларда мустаҳкамланган шаҳарлар қуриб, Сулаймон ўз ташқи сиёсатини маҳкамларди. У Мисрдан Сурияга бориш йўлида, Яффа шаҳридан яқин масофада жойлашган Газер шаҳрини қайта тиклади, яна Яҳудия марказидан Газер ва Ўрта денгизга олиб борадиган йўлда, Қуддусдан ғарбда Байт-Хўрўнни қурди; Дамашқдан Мисрга кетаётган карвон йўлида, Куддусдан шимолда Мегиддўн шаҳрини қурди, ва саҳрода шарқий йўлда Тадмўрни қурди. Айтилган шаҳарлар жуда мустаҳкамланган эди. Савдо алоқалари асосан Қизил денгиз орқали амалга ошириларди; «Эдўм ерида, Қизил денгиз соҳилида Эсъён-Хабар” номли шаҳар қурилиши туфайли савдо алоқалари айтарли кенгайди. Тирдан чиққан тажрибали денгизчилар «Сулаймонга тобе бўлганлар” билан биргаликда, “Ўфирга жўнадилар ва ундан олтин, қизил дарахтдан ва нодир тошлардан бир талай” олдилар (3 Под. 9:26, 28; 10:11). Подшоҳ ва унга тобе бўлганларнинг даромадлари роса ўсди, аммо қандай баҳо билан! Илоҳий ҳақиқатлар ишонтирилганларнинг тамагирлиги ва узоқни қўрмаслиги туфайли ҳаддан кўп мусофирлар зулматда қолиб азалдан Бўлганни таниб билмадилар.Пп 47.2

    Масиҳ ер юзига келганида, Унинг фаолияти Сулаймонинг ҳатти-ҳаракатларидан нақадар фарқланарди. Нажоткоримиз «ҳар қандай кучга” эга бўлсада, Ўзини юксалтириш учун кучини ишлатмасди. Камолотли хизматида у фақат инсониятнинг эзгу неъматларини кўзда тутарди; ўткинч фоний улуғворлик тўғрисида на бир фикр Унинг хизматини доғласа. «Тулкиларнинг инлари бор, осмон қушларнинг уялари бор. Лекин инсон Ўғлининг бош суқадиган жойи йўқдир», - деди Исо (Мат. 8:20). Илоҳий даъватга жавобан Унга хизматга берилган инсон Ундан ўрганса бўлади. Энг оммавий йўлларда бўлиш имкониятини Раббимиз ҳеч қачон қўлидан чиқармаган.Пп 48.1

    Саёҳатларидан дам олганида Исо, «Унинг шаҳари» (Мат. 9:1), деб ном олган Кафарнаҳумда яшарди. Нажоткоримизнинг асосий фаолияти ушбу шаҳарда жамланишига сабаб бор эди. Дамашқдан Қуддусга, Миср ва Ўрта Денгизга кетаётган бош йўлида жойлашиб, унинг орқали кўп мамлакатлардан чиққан йўловчилар ўтишарди. Саёҳатидан тўхтаб, Исонинг берган таълимотига қулоқ солишарди. Шундай қилиб, миллати ва динига қарамай, ҳақиқат хабари олис элларгача етиб борарди. Исо берган таълимоти тарқалгани туфайли, Масиҳ келишига кўрсатадиган башоратларга қизиқиш пайдо бўлди: халқнинг эътибори Нажоткорга жалб қилинди, ва Унинг вазифаси дунёга маълум бўлди.Пп 48.2

    Бизнинг кунларимизда, қавм ва миллатига қарамай, одамлар билан муомалада бўлиш имкониятлари, Исроил кунларига нисбатан кенгроқдир. Йўллар ҳам энди ўтган даврларга нисбатан минг марта кўпроқдир.Пп 48.3

    Масиҳга ўхшаб, Парвардигори Оламнинг элчилари шундай оммали жойларда хизмат қилишлари керак. Унга ўхшаб, Аллоҳда пинҳон бўлиб, улар Хуш Хабарнинг уруғини сепишлари керак, Муқаддас Китобнинг ҳақиқатларини бошқаларга таклиф қилишлари лозим, токи онгда ва қалбда чуқур илдиз қўйиб, бу уруғ абадий ҳаётга самара келтирсин.Пп 48.4

    Исроилнинг чекиниш тарихидан, подшоҳ ва халқнинг даъват этилган буюк ҳақиқатдан чекиниш тарихидан нақадар жиддий дарс олиб, хулоса чиқарса бўлади. Ва улар ожиз бўлган жойда, бугунги руҳий Исроил, барча миллатлардан даъват этилган Илоҳий халқ, кучли бўлиши лозим, зеро инсониятга ишонтирилган ишни якунлаш масъулияти унинг елкаларига юкланган. Руҳий Исроил дунёни келажак ҳукм тўғрисида огоҳлантириши даркордир. Сулаймон подшоҳлигининг кунларида Исроилга писмиқлик билан зарар етказган ёвузликни содиқ элчилар ҳам учратадилар. Ҳар қандай ҳақиқатни инкор этадиган душманнинг кучи катта даражада ўсди, ва фақат Илоҳий ёрдами билан ғалаба қозониш мумкин. Бизни кураш кутмоқда. У кураш ўзимиздан кечишни, ўз кучимизга шубҳаланишни, Аллоҳга бутунлай қарамлигимизни англашни, одамларни қутқариш учун ҳар бир имкониятни онгли равишда истифода қилишни талаб қилмоқда. Илоҳий жамоатининг аъзолари биргалиқда олға юриб, гуноҳ зулматига чўмган дунёга муқаддасликнинг гўзаллигини очганларида, Илоҳий иноятлар уларни кузатиб борур. Масиҳ каби, ҳар нарсада қурбонлик руҳини намоён этиб, улар инсониятни эмас, Илоҳиятни юксалтиришади ва Хуш Хабарнинг баракаларида муҳтож бўлганлар учун тинмай фидокорона меҳнат қиладилар.Пп 49.1