Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents
Пайғамбарлар ва подшоҳлар - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    28-боб - ҲИЗҚИЁ

    Аҳознинг ақлсиз раҳбарлиги ўғлининг ҳокимлигидан умуман фарқланарди. Унинг ўғли Ҳизқиё ислоҳат қилгани туфайли мамлакатни фаровонликка келтирди. У жиддий қасд ила тахтга чикди. Унинг нияти, Яҳудияни Шимолий подшоҳликнинг тақдиридан қутқариш учун имконияти борича чоралар кўриш эди. Пайғамбар маслаҳатларига биноан, мамлакатни Худованд ҳукмидан қутқариш учун, тубдан қайта жиддий ўзгаришлар ўтказилмоғи керак эди.Пп 239.1

    Оғир аҳволда қолган вақтда Ҳизқиё ўзини серфаҳм ва уддабуро одам сифатида намоён этди. Тахтга юксалгани заҳоти у жиддий равишда ишга тутинди. Энг олдин у маъбадда узоқ вақт ўтказилмаган хизматни қайта тикламоқчи бўлди. Ҳамма ишни муваффақиятли бажариш мақсадида у ўз мукаррам хизматига содиқ қолган руҳонийлар ва левийларга мурожаат қилди. Уларнинг қувватлашига амин бўлган подшоҳ, негизли ва ҳар тарафли ислоҳот ўтказиш орзуси тўғрисида очиқчасига уларга баён этди. “Зеро оталаримиз қонунсиз хатти-ҳаракат қилишарди, Худованд, Парвардигоримиз кўз ўнгида, Унга бемаъқул ишлар қилишарди, Уни қолдирдилар, ўз юзларини Худованд маконидан тескари бурдилар... Энди — Худованд, Исроилнинг Тангриси билан аҳд тузиш менинг қалбимда, кошки бизлардан Ўз ғазабининг алангасини қайтарса” (2 Воқ. 29:6, 10).Пп 239.2

    Қисқа, аммо тушунарли сўзларда подшоҳ уларнинг ҳозирги ҳолатини тасвирлади, у дарвозалари ёпиқ маъбадга ва хизмат тўхтатилганига уларнинг эътиборини йўналтирди, шаҳарда ва бутун мамлакатда ҳукмрон бўлган бутпарастликка, халқнинг оммавий чекинишига кўрсатди. Агар Яҳудиянинг доҳийлари яхши ўрнак кўрсатганларида, балки халқ Аллоҳга вафодор қолган бўларди. Атрофдаги халқлар аро обрўсини йўқотган салтанатнинг тушкунлигига ҳам у кўрсатди. Шимолий подшоҳлик тез бўлинарди, аҳолининг кўплари шамшир остида ҳалок бўлишарди, асоратга тушганлар ҳам саноқсиз эди, ва тезда Исроил бутунлай оссурияликлар томонидан забт этилиб, қирилиб ташланиши лозим эди. Агар Аллоҳ танлаган эрлар орқали Яҳудияни ҳимоя қилмаса, Яҳудиянинг тақдири ҳам ечилади.Пп 239.3

    Керакли ислоҳотларда бевосита қатнашишлари учун, Ҳизқиё руҳонийларга мурожаат этди. “Бепарво бўлманглар, — уларни эҳтиётлантирди у, — зеро сизларни Худованд Ўз ҳузурида туриш учун, Унга хизмат қилиб, тутатқилар тутатиш учун танлади”. “Ўзларингиз табаррук бўлинг ва, оталарингиз Парвардигори, Худованд маконини табаррук этинг” (11, 5- оятлар).Пп 240.1

    Дадил ҳаракатларга вақт-соати келди. Руҳонийлар шу онда ишга тушдилар. Ёрдамчилари билан бирлашиб, улар ғайрат қўйиб маъбадни поклашга ва табаррук этишга тутиндилар. Маъбадда узоқ вақт давомида диний маросимлар ўтказилмаган сабабли, улар ҳар қандай қийинчиликлар билан учрашдилар, аммо тинмай ўз ишларини давом этдилар, ва қисқа муддат ичида барча ишлар якунлаганига подшоҳга ахборот бердилар. Маъбадга кириш йўлакчалари тозаланди, муқаддас анжомлари ўз жойига ўрнатилди, ҳаммаси хизмат учун тайёрланди.Пп 240.2

    Биринчи диний хизмат вақтида шаҳарнинг мартабали амалдорлари йиғилишди — Ҳизқиё, руҳонийлар ва левийлар билан биргалашиб, улар Аллоҳга мурожаат қилдилар, халқнинг гуноҳларини кечиришга ёлвордилар. “Бутун Исроилнинг гуноҳлари бекор бўлсин учун” қурбонгоҳ устида қурбон келтирилди. “Куйдиришлар тамом бўлганидан сўнг, подшоҳ ва унинг олдида бўлган ҳамма тизланиб эгилдилар”. Яна бир марта маъбад шипига мадҳия ва миннатдорчилик сўзлар кўтарилди. Ибодатдагилар гуноҳ қуллигидан ва чекинишдан озод бўлганларини тушунганларида, Довуд ва Асаф санолари нақадар қувончли янгради. “Аллоҳ халқни Ўзига жалб қилганига Ҳизқиё ва бутун халқ тантана қилди, зеро бу воқеа кутмаганда рўй берди” (24, 29, 36-оятлар).Пп 240.3

    Қатъиятли ўзгаришлар ўтказиш учун ва, шундай қилиб қонунсизликнинг оқимини тўхтатиш учун, Аллоқ ҳақиқатан таъсирчан эрларнинг қалбларини тайёрлади. У бир мартагина эмас огоҳлантириш хабарларини Ўз пайғамбарлари орқали юборди — бу хабарларни Исроилнинг ўн қавми нафратланиб тарк этдилар, натижада улар душман тўрларига тушдилар. Аммо Яҳудияда вафодор қолдиғи ҳали бор эди, ва пайғамбарнинг баёноти уларга йўналтирилди. Ишаъё деди: “Ё Исроил ўғиллари! Кимдан чекинган бўлсангиз, Унга қайтинг!” (Иш. 31:6). Қандай эътиқод билан Миха шоҳидлик қилди: “Мен эса Худовандга назар соламан, менинг нажотим бўлган Парвардигорга таваккал қиламан: менинг Худойим мени эшитади. Менинг дўстим бўлмаган, мен ҳақи қувонмагин! Мен йиқилган бўлсам-да — тураман; мен зулматда бўлсам-да — Худованд меним нурим. Худованд ғазабини мен кўтараман, чунки мен Унга гуноҳ қилдим; менинг ишимни қараб чиқмагунча, устимдан ҳукм чиқармагунча, Худованд ғазабини устимга оламан; шунда У мени ёруғликка олиб чиқади, ва мен Унинг ҳақиқатини кўраман” (Мих. 7:7-9).Пп 240.4

    Ушбу ва унга ўхшаш сўзлар Аллоҳнинг меҳрибонлигига шоҳид эди. Ўша зулматли даврларда, маъбад копқалари ёпиқ бўлганида, ҳолдан тойганларнинг қалбида ушбу сўзлар умид туғдирарди. Ҳа, бутун қалбдан Унга мурожаат қилганларни У кечиришга ва қабул қилишга тайёр. Энди, бошлиқлар ислоҳот ишларига киришганларини кўриб, халқнинг катта қисми, гуноҳнинг оғирлигидан қийналганини била туриб, тайёргарлик билан уларга кўмаклашди.Пп 241.1

    Кечирим топиш учун ва азалдан Бўлганга ўз садоқат назрларини янгилаш учун келганларга, Муқаддас Ёзувнинг ваҳий Китобларидан олинган дадиллантирадиган ажойиб сўзлар баён этилди. Мусо орқали бутпарастликка қарши бутун Исроилга етказилган тантанали огоҳлантиришлар, чекиниш вақтида яна бутун қалбидан Аллоҳга мурожаат қилганларга нисбатан, Унинг эшитиб кечиришига ваъдаси билан қаттиқ боғланганди. Агар “Худовандга, ўз Худойингга қайтсанг, — деди Мусо, — ва Унинг овозига қулоқ солсанг”, “Худованд, сенинг Парвардигоринг меҳр-шафқатли Худодир; У сени ташлаб қўймайди, сени ҳалок этмайди, ва Ўзи қасам ичиб оталаринг билан тасдиқлаган аҳдини унутмайди” (Такр. Шар. 4:30, 31).Пп 241.2

    Ана энди Сулаймон қурган маъбадни Ҳизқиё ёрдамчилари билан қайта тиклади. Ўтган замонда маъбад очилганда ўз башоратли ибодатида Сулаймон шундай деганди: “Сенга гуноҳ қилгани сабабли Сенинг халқинг Исроил душман томонидан мағлуб бўлганида, ва Сенга қайтиб, Сенинг исмингни эътироф этганларида, ва ушбу маъбадда Сендан сўраб ёлворганларида, — шунда Сен осмондан эшитгин ва халқинг Исроилнинг гуноҳини кечиргин” (3 Под. 8:33, 34). Худованд ибодатни маъқул кўрди, зеро ибодат айтиб битирувига осмондан ўт тушди, куйдиришларни ва қурбонларни ютди, кейин Худованднинг шон-шуҳрати маъбадни тўлғазди. (2 Воқ. 7:1 қаранг). Кечаси эса Худованд Сулаймонга намоён бўлди ва унинг ибодати эшитилганини, ва маъбадда топинадиганларга Илоҳий илтифоти инъом қилиб берилиши тўғрисида айтди. Меҳрибон Худо ваъда берди: “Агар Менинг халқим деб ўзини санаган Менинг халқим ўзини камтар қилса, ибодатларида Менинг юзимни қидирса ва ёмон йўлларидан қайтса: шунда Мен осмондан эшитурман, ва уларнинг гуноҳларини кечирурман, ва уларнинг ерини даволарман” (14-оят).Пп 242.1

    Ушбу аталган назрлар тўла-тўкис Ҳизқиёнинг ислоҳот қилиш кунларида амалга ошди.Пп 242.2

    Маъбад покланганидан кейин кетидан яна бир улкан воқеа ўрин топди, унда Яҳудия ҳам, Исроил ҳам иштирок этдилар. Маъбаддаги хизмат халққа ҳақиқий иноятлар келтиришини орзу қилган Ҳизқиё қадимги удум бўлган, Пасха маросимини қайта тикламоқчи бўлди. Ўша даврларда бутун Исроил Пасха байрамига йиғиларди.Пп 242.3

    Кўп йиллар давомида Пасха миллий байрам сифатида нишонланмас эди. Сулаймон оламдан ўтганидан сўнг салтанатнинг бўлиниши байрам ўтказишни имконсиз қилгандай туюларди, аммо ўн қавмнинг бошига тушган даҳшатли жазолар кўпларнинг қалбида яхшиликка интилиш ҳисларни уйғотди, ва пайғамбарларнинг ҳаяжонга соладиган хабарлари ўз таъсирини кўрсатди. Мамлакатнинг барча ўлкаларига подшоҳнинг хабарчилари юборилди, “улар шаҳардан шаҳарга Эфраим ва Манаше ерларидан юриб ва Завулун диёригача етиб”, ҳаммани Қуддусга Пасха маросимига таклиф этишарди. Иноятли таклифномага деярли ҳеч ким қулоқ солмади. Қонунсизликка ботганлар хабарга енгилтаклик намоён қилдилар, аммо ўзларини камтар қилиб”, Қуддусга қайтганлар” ҳам бор эди. Улар “самимийлик билан Аллоҳни қидириб топмоққа интилишарди” (2 Воқ. 30:10, 11).Пп 242.4

    Яҳудия аҳолиси ҳамдиллик билан таклифга жавоб қайтарди, чунки подшоҳ ва амирларнинг буйруғини бажо келтириши учун, уларга “бир қалб берган Аллоҳнинг қўли” устиларида эди. Бу буйруқ Унинг пайғамбарлари томонидан ён этилган, Илоҳий ирода билан бутунлай ҳамоҳангликда эди.” (12-оят).Пп 243.1

    Халқнинг улкан оммаси йиғилди — бу воқеа улар учун энг буюк иноятлилардан бири бўлди. Шаҳарнинг кўчалари Аҳоз салтанатининг кунларида мажусий қурбонгоҳларига тўлиб-тошган эди, энди эса кўчалар бўшатилди ва тозаланди. Тайинланган кунда Пасха байрами бошланди, хафтанинг давомида одамлар тинчлик қурбонларини келтирдилар, Аллоҳ улардан нимани кутганига тушунча олдилар. Левийлар ҳар куни халққа Тангри Таолонинг моҳиятини очиб ўргатардилар, Уни қидирганлар кечирим топардилар. Ҳамманинг ҳислари бир эди, буюк қувонч уларни қуршаб олди. “Левийлар ва руҳонийлар Худовандни шарафлаш учун тайинланган асбобларда кун сайин Унга ҳамду санолар айтишарди” (21-оят). Ҳамманинг орзу-ҳаваси бир бўлиб — уларга шунчалик меҳр-шафқат кўрсатган Аллоҳни олқишлаш эди.Пп 243.2

    Одатдагича Пасха байрамини нишонлаш учун белгиланган етти кун жуда тез ўтди-кетди, ва ушбу маросимда қатнашган ҳамма, Илоҳий иродани чуқурроқ билиш учун, яна 7 кунга шу жойда қолишди. Руҳоний- муаллифлар қонун китоби бўйича таълимот беришни давом эттирдилар; ҳар куни одамлар маъбадда йиғилишарди, Худованд ҳақи мадҳия ўқишарди, Унга миннатдорчиликларини билдиришарди. Кунлар бирин-кетин ўтар экан, Худованд ажойиб тарзда Яҳудиянинг адашган аҳолисини Ўзига қайтаргани аниқ намоён бўларди, мажусийликнинг вайронагарлик оқимини тўхтатгани ҳам очиларди. Пайғамбарларнинг жиддий огоҳлантиришлари эшитилди. “Ва Қуддусда буюк хурсандчилик бўлди, чунки Исроил подшоҳи Довуднинг ўғли Сулаймон кунларидан бери ўхшаш хурсандчилик Қуддусда бўлмаган эди” (26-оят).Пп 243.3

    Пасха байрамида иштироқ этганларга ниҳоят уй- жойларига кетиш вақти етди. “Руҳоний ва левийлар туриб халққа дуо қилдилар; уларнинг ибодати самога юксалди ва Илоҳий муқаддас маконда қабул қилинди” (27-оят). Эзилган кўнгли билан ўз гуноҳларини эътироф этганларни, кечирим ва ёрдам сўраб, тебранмас дадилликда Аллоҳга қайтганларни У қабул қилди.Пп 244.1

    Уйларига жўнаб кетаётганларни яна бир муҳим иш кутарди, хатти-ҳаракат деса бўлади, уни бажариш ўрин топган ўзгаришлар ҳақиқатдан бўлганини исботларди. Муқаддас Ёзув дейди: “Байрам кунларини якунлагач барча яҳудийлар яқин атрофдаги шаҳарларга тарқалдилар, ва Яҳудия шаҳарларида бўлган ҳайкалларни буздилар, бағишланган дарахтларни кесиб ташладилар, бутун Яҳудия ва Бенямин ерларида, Эфраим ва Манаше ўлкаларида, то охиригача тепаликларни ва қурбонгоҳларни буздилар. Кейин исроил ўғиллари, ҳар бириси ўз эгалигига, ўз шаҳарига қайтдилар” (2 Воқ. 31:1).Пп 244.2

    Мамлакат фаровонлигини кўзлаб, Ҳизқиё ўз яқиндошлари билан биргаликда, маънавий ва моддий томонидан ҳар турли чоралар ишлаб чиқди.Пп 244.3

    “Бутун Яҳудияда” подшоҳ “Худованднинг, ўз Парвардигорининг юзи олдида яхши ва адолатли ва ҳақиқий ишлар қилди. Худойи Худовандни онгида тутиб, Унинг қонун-амрларига риоя қилиш учун, муқаддас маконида қилган ҳаракати чин кўнглидан бўлди ва муваффақият қозонди”.Пп 244.4

    “Худовандга, Исроил Худосига у таваккал қилди... ва Ундан чекинмади, Худованд Мусога атаб берган амрларига риоя қилди. Ва Худованд унинг билан бўлди...” (20, 21- оятлар; 4 Под. 18:5-7).Пп 244.5

    Ҳизқиёнинг ҳокимияти ажойиб бошланмалар билан белгиланди, Исроил Аллоҳи Ўз халқи билан эканига улар шоҳид бўлдилар. Салтанатининг эртанги даврида Самария Оссурия томонидан забт этилиши ва ўн қавмдан қолганларнинг тарқатилиши кўпларнинг онгида яҳудийлар Худосининг қудратига шубҳаланиш қисларини туғдирди. Муваффақиятдан қанотланган найнаволиклар Юнус пайғамбарнинг ваъзларини аллақачон унутдилар ва энг шафқатсиз тарзда самовий ниятларига тўсқинлик қилишарди. Самария қулашидан кейин бир неча йил ўтди, ва уларнинг ғалабали лашкари яна Фаластинда пайдо бўлди, ва тўппа- тўғри маҳкамланган Яҳудия шаҳарлари томон йўл олди.Пп 245.1

    Бир неча ютуқлардан сўнг улар орқага, уйларига қайтишга мажбур бўлдилар. Сабаби: ватанларида ғалаён кўтарилди. Аммо вақт ўтгач, Ҳизқиё ўлими олдидан, улар яна қайтиб келдилар. Наҳотки мажусий худоларини енгиб бўлмас? — бу саволга тарих жавоб олишга истарди.Пп 245.2

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents