Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents
Пайғамбарлар ва подшоҳлар - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    27-боб - АҲОЗ

    Аҳознинг тахтга юксалиши Ишаъё пайғамбар ва унинг ҳамкорларини шу қадар қийин вазиятга қўйдики, шундай ҳолат Яҳудияда ҳалигача бўлмаган эди. Мажусийларнинг завқлантирадиган одатларига олдин берилмаган кўплар, энди мажусий худоларига хизматда иштирок этишга кўндилар. Исроил халқининг доҳийлари уларга кўрсатилган ишончни оқламасдилар, пайдо бўлаётган сохта пайғамбарлар одамларни адаштиришга интиларди, ҳатто қайбир руҳонийлар фақат тамагирлик билан раҳбарланардилар. Шунинг қаторида чекинишнинг бошчилари диний хизматда олдинги усулларни ишлатардилар, шунинг билан ўзларини Илоҳий халқининг вафодорларига қўшардилар.Пп 232.1

    Ўша хавотирли вақтда меҳнат қилган Миха пайғамбар гувоҳлаб, Сиондаги гуноҳкорлар “Худовандга таянамиз” деб ишонтириб ва “ичимизда Худованд эмасми” деб ҳақоратли мақтаниб, Сионни қон билан ва Қуддусни — ноҳақлик билан қуришни давом этмоқдалар, деди. “Бошимимзга бало тушмайди” дейишарди шундай руҳонийлар (Мих. 3:11, 10). Шу қонунсизликка қарши, халқни жиддий фош қилиб, Ишаъё пайғамбар овозини юксалтирди: “Ё Садўм амирлари, Худованд каломини тингланг, Ғамўранинг халқи, Аллоҳнинг қонунини эшитгил! Қурбонларингизнинг кўплиги Менга нима учун? — дейди Худованд... Менинг ҳузуримга келганингизда, — Менинг ҳовлиларимни поймол қилмоқни сиздан ким талаб этмоқда?” (Иш. 1:10-12).Пп 232.2

    Муқаддас Ёзув дейди: “Бетавфиқлар қурбони — макруҳлик, айнан у қувлик билан келтирилганида” (Нақл. 21:27). Худованднинг “ҳалол кўзларига” ёвузликка назар солиш, зўравонликка қараш хос эмасдир” (Ҳав. 1:13). Аллоҳ гуноҳкорни қилган гуноҳидан халос этаолмаганининг ёки кечиришни хоҳламаганининг сабаби фақат шунда-ки, гуноҳкор ўзи Унинг иноятининг бойлигидан тонмоқда. “Мана, қутқариш деганда Худованд қўли қисқармади, ва Унинг қулоғи эшитиш учун оғирлашмади. Аммо қонунсизликларингиз сизни Парвардигорингиздан айирди, ва гуноҳларингиз, сизларни эшитмас учун, Унинг кўнглини совутди” (Иш. 59:1, 2).Пп 232.3

    Сулаймон ёзган эди: “Ё ер, подшоҳинг ўсмир бўлганида, сенинг ҳолингга вой!” (Воиз 10:16). Яҳудиянинг тақдири шундай бўлди. Унинг раҳнамолари гуноҳли ҳаёт кечириб, болаларга ўхшадилар. Ишаъё пайғамбар Исроилнинг халқлар аро ҳолатининг ожизлигига эътиборини йўналтирди; сабаби — юқори савияда ҳукмрон бўлган қонунсизликка кўрсатди. “Мана, — дейди пайғамбар, — Худованд, Сарвари Коинот, Қуддус ва Яҳудодан ҳассасини, ҳар қандай нон билан қувватлашни ва ҳар қандай сув билан таъминлашни олиб қўяди: Жасур доҳийни ва аскарни, ҳакам ва пайғамбарни, ва башоратчини, ва муйсафидни, эллик устидан бошлиқни ва мансабдорни, маслаҳатчини ва ақлли рассомни, ва нутқда моҳирни. Ва уларга бошлиқ қилиб ўсмирларни қўюрман, ва ўсмирлар улар устидан ҳокимлик қилурлар”. “Шундай қилиб Қуддус вайрона бўлди ва Яҳудо қулади, чунки уларнинг сўзлари ва қилаётган ишлари — Худовандга қаршидир” (Иш. 3:1-4, 8).Пп 233.1

    “Менинг халқим, — Илоҳий каломни давом этди пайғамбар, — сенинг доҳийларинг сени адаштирмоқдалар, ва юрар йўлларингни буздилар” (12-оят). Аҳоз салтанатида худди шундай бўлди, зеро унинг тўғрисида айтилган: “У Исроил подшоҳлари йўлидан кетаверди, ҳатто Баалнинг қуйма ҳайкалини ясади; ва Еном ўғилларининг увасида тутатқилар тутатарди” (2 Воқ. 8:2-3); “Худованд Исроил ўғилларининг кўз ўнгидан ҳайдаб чиқарган халқларнинг мурдорликларига ўрганиб, ҳатто ўғлини оловдан ўтказди” (4 Под. 16:3).Пп 233.2

    Дарҳақиқат, танланган халқ учун бу замон жуда хавфли эди. Яна бир неча йил — ва Исроилнинг ўн қавми мажусийлар аро тарқатилади. Яҳудиянинг ҳолати ундан яхшироқ эмасди. Яхшиликка интилиш борган сари камаярди, ёвузликка эса — кучаярди. Шуни кўриб турган Миха пайғамбар хитоб қилишга мажбур бўлди: “Ер юзида раҳмдиллар қолмади, инсонлар аро адолатлилар йўқдир”. “Энг яхши дегани — тиканакдай, ва улардан энг адолатли дегани — тиканли иҳотадан баттардир” (Мих. 7:2, 4). “Агар Сарвари Коинот бизларга кичкинагина қолдиқни сақлаб қолмаганида, биз Садўм каби бўлардик, Ғамўрага ўхшаб тақдиримиз ечиларди” (Иш. 1:9).Пп 233.3

    Вафодор қолганлар ҳақи, шунингдек адашганларга нисбатан чексиз севги-муҳаббати туфайли, Аллоҳ доимо сабр-тоқат ила исёнкорларга муомала қиларди, гуноҳкор ҳаёт тарзини қолдириб, Унга қайтишга ёлворарди. “Зеро ҳаммаси амр устига амр... қоида устига қоида... шу ерда озмунча ва наригида озмунча”, ана шундай Ўзи танлаган инсонлар орқали қонунбузарларни У адолат йўлларига ўргатарди (Иш. 28:10).Пп 234.1

    Аҳоз подшоҳлигининг кунларида ҳам шундай бўлди. Адашган Исроил, бир марта эмас, азалдан Бўлганга қайтишига даъват этилди. Пайғамбарлар ҳормай-толмай севги-муҳаббатни намоён этиб, халқни тавба-тазарруга даъват этишарди, ҳаётларини ўзгартмоққа ундашарди, натижада уларнинг сўзлари Худо шаънига муносиб самарани келтирди.Пп 234.2

    Миха пайғамбар орқали Худованд исроилликларга ажойиб тарзда даъват этди: “Худованд айтганига қулоғингизни солинг: тургин, тоғлар олдида ҳукм қилгин, ва тепаликлар товушингни эшитсин! Тингланг, тоғлар, Худованд ҳукмини, ва сиз, ернинг қаттиқ пойдеворлари, зеро Худованд Ўз халқи, Исроил билан ҳукм сурмоқда ва Исроил билан У мусобақа ўтказмоқда.Пп 234.3

    Менинг халқим! Мен сенга нима қилдим ва сени нима билан оғирлаштирдим? Менга жавоб бергил. Мен сени Миср еридан чиқардим, қулликдан фориғ қилдим ва сенинг олдингга Мусони, Ҳорун ва Марямни юбордим.Пп 234.4

    Менинг халқим, эсла! Мўов подшоҳи Болоқ қандай фикр юритганини ва унга Балъом қандай жавоб берганини, Сиддим ва Галгалгача нималар бўлганини эсла, токи сен Худованднинг адолатли ҳаракатларини билишинг учун” (Мих. 6:1-5).Пп 234.5

    Биз хизмат қилаётган Аллоҳ узоқчидамли. “Унинг раҳм- шафқати битмайди” (Иер. йиғи 3:22). Синовнинг бутун вақти давомида Унинг Руҳи одамларга ёлвориб, ҳаёт инъомини қабул қилишга ундайди. “Яшайман Мен, дейди Худойи Худовандо: гуноҳкорнинг ўлимини хоҳламайман, аммо гуноҳкор йўлидан қайтиб тирик бўлишини... ўлишингизга наҳотки зарурат бўлса” (Ҳез. 33:11). Шайтоннинг махсус нияти шунда-ки, одамни гуноҳга жалб қилиб, кейин уни, умидини йўқотган ва кечирим сўрашга қўрқадиган ҳолатида қолдириб кетишда. Аммо Худованд чақириб: “Менинг паноҳимга келсин, мудофаа олиб, Менинг билан сулҳ-салоҳ тузсин,” дейди (Иш. 27:5). Исо Масиҳда нажот топиш йўли ҳам, ёрдам ҳам таклиф этилди.Пп 234.6

    Яҳудия ва Исроилнинг чекиниш кунларида кўплар: “Нимам билан Худованд ҳузурига келайин, Самовий Аллоҳ олдида қандай қилиб тиз чўкайин?” - деб сўрашарди, - куйдиришларим, ва бир яшар буқаларим билан келайинми? Аммо минглаб қўчқорлар билан ва мойнинг саноқсиз оқими билан Худовандни кўндириб бўладими?” Жавоб аниқ ва белгили: “Ё, инсон! Нима яхши ва сендан Худованд нимани талаб қилгани сенга айтилган-ку: адолатли ҳаракат қилиш, раҳм-шафқатли ишларни севиш ва Парвардигоринг олдида камтарлиқда доно юриш” (Миҳ. 6:6-8).Пп 235.1

    Халқнинг амалий диёнатлигига жиддий эътибор бериб, пайғамбар, Исроилга бир неча аср олдин берилган насиҳатларни фақат такрорларди. Назр аталган диёрга кириш арафасида Худованд Мусо пайғамбар орқали деди: “Демак, Исроил, Худованд, сенинг Парвардигоринг сендан нимани талаб қилмоқда? Атиги шуни-ки, токи сен Худованддан қўрқиб, Унинг йўллари билан юришингни, Худовандни, ўз Парвардигорингни севиб, бутун қалбингдан, бутун жонинг билан Унга хизмат қилишингни, ва сен тинчлик топишинг учун, сенга бугун атаб берган Худованднинг амрларига ва Унинг кўрсатмаларига риоя қилишингни” (Такр. Шар. 10:12, 13). Асрдан асрга азалдан Бўлганнинг хизматкорлари ушбу сўзларни расмиятчиликка тушиш ва раҳм-шафқатни унутиш таҳлика остида қолганларга такрорлашарди.Пп 235.2

    Масиҳ ер юзида хизмат қилган замонда «Унинг олдига қонуншунос келиб: “Устоз, Тавротнинг қайси амри буюк?” — деб сўради. Исо унга: “Раббинг бўлган Худовандни бутун қалбинг билан, бутун жонинг билан ва бутун онгинг билан севгин”. Бу биринчи ва энг буюк амр. Иккинчиси эса унга ўхшашдир: “Ўзгани ўзинг каби севгин”. Бутун Илоҳий Буйруқ ва пайғамбар оятларининг ҳаммаси ҳам мана шу икки амрга таянади” (Мат. 22:36-40).Пп 235.3

    Пайғамбарлар ва Масиҳнинг ушбу оддий ва аниқ сўзларини биз Илоҳий овоз сифатида қалбимизга олишимиз керак, чунки у ҳар бир жонга мурожаат қилмоқда. Эзгу ишлар қилишга фурсат пайдо бўлса, азоб чекиб, қайғу- ҳасратда бўлганларга нисбатан ҳамдардлик намоён қилиши керак бўлса, биз вақтни ғанимат топиб, фойдаланишимиз лозим. Балки ёрдам беришга имкониятимиз йўқдир. Шундай бўлса, Худони билмаганларга ҳамдардлик ва севги йўли билан яқинлашиб, биз уларнинг қалбида умид нурини ярата оламиз, дадиллантирадиган сўзлар билан уларни юпата оламиз.Пп 236.1

    Ким-ки бошқалар билан қувонч ва иноятларни бўлишиш имкониятни ҳеч қачон қўлидан чиқармаса, шундайларга саховатли ва мўл-кўл назрлар аталган: Агар “жонингни оч қолганга бағишласанг ва бечоранинг жонини таъминласанг: шунда зулматда сенинг ёруғлигинг чиқади ва зулматинг қиём чоғига айланади; ва Худованд доимо сенинг доҳийинг бўлади, ва қурғоқчилик пайтда сен жонингни қондирасан ва суякларингни қувватлайсан, сен суғорилган боғдай, ва сувлари ҳеч қачон битмайдиган манба каби бўлурсан” (Иш. 58:10, 11).Пп 236.2

    Пайғамбарларнинг алангали нидосига қарамай, Аҳоз подшоҳнинг қонунсиз ҳаёти фақат бир хотима билан якунлана оларди. “Худованднинг ғазаби Яҳудия ва Қуддусга бўлди; ва У уларни шармандагарчиликка, қирғин ва масҳарага топширди” (2 Воқ. 29:8). Аҳоз салтанати тўхтовсиз тушкунликка юз тутарди ва тезда душман томонидан ҳужум қилинди. “Шунда Суриялик подшоҳ Расин ва Исроил подшоҳи Пеқаҳ Қуддусга қарши бирлашдилар ва Аҳозни забт этдилар” ( 4 Под. 16:5).Пп 236.3

    Агарда Аҳоз ва халқнинг қариялари Тангри Таолонинг содиқ хизматкорлари бўлиб қолганларида эди, шунда уларга қарши тузилган нотабиий иттифоқдан таҳликага тушуш учун сабаб бўлмасди. Аммо уларнинг қайсарлиги ва адолатсизликлари туфайли мардлик уларни қолдирди. Ҳақоратланган Аллоҳнинг ҳукмлари олдида тасвирлаб бўлмайдиган даҳшатга тушган подшоҳнинг “қалбини титроқ босди” “ва халқнинг қалби ҳам, ўрмонда дарахтлар шамолдан тебрангандай, ўрнидан қўзғолди” (Иш. 7:2). Ўша танқидий пайтда Худованд Ишаъё пайғамбарга буйруқ бериб, унинг орқали хабарини титраган подшоҳга юборди:Пп 236.4

    “Кузатгин, ва осойишта бўлгин; қўрқмагин... Сурия, Эфраим ва Рамалё ўғли сенга қарши ёмон фикр юритиб: “Яҳудия устига босиб борамиз, уни ғазабга солиб, эгаллаб оламиз ва подшоҳ қилиб Тобеил ўғлини қўямиз”, — дейишади. Аммо Худойи Худовандо шундай дейди: айтганлари воқе бўлмайди ва амалга ошмайди”. Тезда Исроил подшоҳлиги ва Сурия подшоҳлиги ўз якунига етиб борадилар, дейди пайғамбар. “Агар ишонмасангиз, сабаби гувоҳнома олмаганингизда” (4-7, 9-оятлар).Пп 237.1

    Ушбу хабар осмондан келганини Аҳоз тушунганида эди, яҳудийларга нақадар яхши бўларди. Аммо одамларга таваккал қилиб, у мажусийларга мурожаат этди. Мушкул аҳволга тушган Аҳоз оссурия подшоҳига элчи юборди: “Мен сенинг қулинг ва сенинг ўғлинг; келгин ва мени Сурия подшоҳи қўлидан ва Исроил подшоҳи қўлидан ҳимоя қилгин, улар менга ёпирилдилар” (4 Под. 16:7). Подшоҳ ўз илтимосини давлат ҳазинасидан ва маъбаддан олган қиммат ҳадялар билан кузатди.Пп 237.2

    Оссурия подшоҳи Аҳоз илтимосига жавоб берди, ва вақтинчалик унинг ҳолати енгиллашди, лекин Яҳудия учун нақадар қимматбаҳо ҳадялар эвазига! Таклиф этилган ҳадя оссуриялик подшоҳининг тамагирлигини қўзғотди фақат, ва тезда Оссурия Яҳудияга таҳдид қила бошлади, унга ҳужум қилиб истило этмоқчи бўлди. Энди Аҳоз ва унга тобе бўлганлар шафқатсиз оссурияликлар қўлига тушишларидан қаттиқ хавотирлана бошладилар.Пп 237.3

    “Ана шундай Худованд Яҳудияни камситди”, унинг қайсарлиги ва қонунсизликлари учун. Аллоҳ Аҳозга танбеҳ берганида, у тавба қилиш ўрнига “Худованд олдида қонунсиз хатти-ҳаракатини давом этаверди... ва Дамашқ худоларига у қурбонлар келтирарди”. Чунки “Сурия подшоҳларининг худолари уларга ёрдамлашадилар, — деярди у, — мен ҳам уларга қурбон келтирайин, ва улар менга ёрдам беришар” (2Воқ. 28:19, 22, 23).Пп 237.4

    Салтанатининг охирида бетавфиқ подшоҳ маъбадда хизматни тўхтатишга буюрди, ва бу бажарилди. Эндигида қурбонгоҳ олдида шамдонлар ёнмасди. Халқнинг гуноҳлари учун қурбон келтирилмас бўлди. Эндигида Илоҳий арши аълога эртанги ва кечки қурбоннинг хушбўй ҳидлари кўтарилмас бўлди. Илоҳий маъбаднинг ҳовлиларини қолдириб, унинг эшикларини ёпиб ташлаб, бетавфиқ шаҳарнинг истиқоматчилари қайсарлик билан бутун Қуддусни мажусий қурбонгоҳларига тўлғаздилар. Мажусийлик ғалаба қозониб, зулмат кучлари тантана қилгандек туюларди.Пп 238.1

    Аммо Яҳудияда азалдан Бўлганга содиқ қолган инсонлар ҳали бор эди, улар саботлилик билан мажусийликка қарши турдилар. Аҳоз салтанатининг охирги йилларидаги вайронликни кузатиб, айнан ушбу эрлар умид билан Ишаъё, Миха ва унинг ҳамкорларига назар солишарди. Уларнинг муқаддас макони ёпилди, аммо вафодор Илоҳий фарзандларига назр аталди: “Аллоҳ бизлар билан”. Сарвари Коинот — табаррукдир, ва У — сизнинг даҳшатингиз. Ундан қўрқинг ва У сизни табаррук қилғай” (Иш. 8:10, 13,14).Пп 238.2

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents