Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents
Пайғамбарлар ва подшоҳлар - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    45-боб - ҚУЛЛИKдАН ҚАЙТИШ

    Бобил деворлари ёнида Хир лашкарининг зоҳир бўлиши яҳудийлар учун қуллиқдан халос этилишларининг аломати бўлди. Хир туғилишидан юз йилдан ортиқ Аллоҳ унинг исмини эслаб айтди, унга насиб этган ишларни пайғамбарга ёзиб қолдиришга ундади: ногаҳон Хир Бобилни забт этади ва Ўз фарзандларини қулликдан халос этиш учун Хир орқали йўл тайёрлайди. Ишаъё пайғамбар Аллоҳдан башорат олди:Пп 397.1

    “Ўз мойлагани Хирга Худованд шундай дейди: сенга халқларни бўйсундириш учун, Мен ўнг қўлингдан ушлаб турибман... токи сенга эшиклар очилсин, дарвозалар эса бекитилмасин; Мен олдингга тушиб, тоғларни текислайман, мис дарвозаларни яксон қиламан ва темир қулфларни бузаман. Ва қоронғида сақланаётган хазиналарни, пинҳон этилган давлатни сенга топшираман, токи исмингни эсимга олиб, сени даъват этган Мен Худованд, Исроил Тангриси эканини сен билишинг учундир”(Иш. 45:1-3).Пп 397.2

    Бобил пойтахтига Форс лашкарининг, оқими ўзгартирилган дарёнинг тагидан ва шунингдек қўриқчисиз бепарво очиқ қолган ички дарвозадан ногаҳон кириб келиши, яҳудийлар учун Ишаъё пайғамбарнинг башорати расо амалга ошганига ишончли исбот бўлди. Ҳақиқатан забткорлар тўсатдан қуладилар. Рўй берган ҳодиса баҳссиз аломат бўлиб, Аллоҳ халқлар манфаатини назарида тутиб, барча ишларига раҳбарлик қилаётгани намоён бўлсин эди, зеро Бобилни забт этиш ва унинг қулашини тасвирлайдиган башорат қуйидаги сўзлар билан узилмас боғланган: «қайси-ки Хир тўғрисида дейди: Менинг чўпоним ва у Менинг иродамга амал қилади ва Қуддусга: “Сен қайта барпо этиласан!” ва маъбадга: “сен қайта тикланасан!” — дейди». «Мен уни адолатда юксалтирдим, ва ҳамма йўлларини текислайман. У Менинг шаҳримни барпо этади, асоратга туширганларимни қўйиб юборади, тўлов ва ҳадяларга эмас, эркин қўйиб юборади, дейди Сарвари Коинот» (Иш. 44:28; 45:13).Пп 397.3

    Асирда бўлганлар тезда халос этилишларига булар ягона башоратлардан эмасди. Улар Еремия пайғамбар ёзувларини ўқий олишарди, уларда эса Исроил Бобилдан қайтиш вақти жуда аниқ тасвирланган эди. “Ва шундай бўлур: етмиш йил тўлгач, Мен Бобил подшоҳи ва ўша халқни, уларнинг бетавфиқлиги учун, ва Халдея диёрини жазолайман ва у диёрни абадий саҳрога айлантираман” (Ер. 25:12). Иссиқ муножотга жавобан Аллоҳ Ўз меҳр-шафқатини Яҳудо қолдиғига намоён этади. “Ва Мени сизлар топасизлар, дейди Худованд, сизни асирдан қайтараман, сизларни барча халқлардан ва сизларни ҳайдаб чиқарган ҳар қандай жойдан йиғиб оламан, дейди Худованд, ва сизларни кўчирган жойдан ўз жойингизга қайтараман” (Ер.29:14).Пп 398.1

    Ушбу мавзулар устидан ва Аллоҳнинг ўз халқига тегишли ниятлари тўғрисидаги ўхшаш башоратлар устидан Дониэл ва унинг дўстлари тез-тез мулоҳаза юритиб туришарди. Энди ҳам, юз бераётган ҳодисалар халқлар ишларида Илоҳий раҳбарлигини намоён этганида, Дониэл Исроилга аталган назрларга айнан аҳамият берарди. Каромат каломига эътиқоди туфайли у Муқаддас Ёзувлар муаллифларига очиб кўрсатилганини тушуна олди. “Зеро Худованд шундай дейди: Бобилда бўлишингизга етмиш йил тўлгач, Мен сизларни ушбу жойга қайтариш мақсадида сизларга ташриф буюраман ва сизлар тўғрингизда айтган яхши сўзимга амал қиламан. Зеро сизларга тегишли ниятимни фақат Мен биламан, дейди Худованд, ниятим ёмонликка эмас — яхшиликка, токи сизларга келажакни ва умид беришим учун Менга хитоб қиларсиз, келиб Менга муножот этарсиз, ва Мен сизларни эшитурман; Ва Мени қидирарсиз ва топарсиз, агар бутун қалбингиз билан Мени топмоқчи бўлсангиз” ( 10-13-оятлар).Пп 398.2

    Бобил қулашидан бир неча вақт олдин Дониэл ушбу башоратларни тушуниш учун, Аллоҳга мурожаат этиб муддатларини очиб беришига илтимос қилганида, унга салтанатлар юксалиши ва қулаши тўғрисида бир қанча ваҳий юборилди. Биринчи ваҳий, Дониэл Китобининг 7-бобида ёзиб қолдирилган, таъбир қилиниб кузатилди, аммо пайғамбар ҳаммасини тушунмади. “Мени, Дониэлни, тафаккурларим ғоят хижолатда қолдирди ва юзим ўзгариб кетди, аммо каломни қалбимда мен сақладим” (Дон. 7:28).Пп 398.3

    Иккинчи ваҳий келажак ҳодисаларни тағинда кўпроқ ёритди ва якунида Дониэл “бир азиз гапираётганини эшитди ва ушбу азиз банда савол бераётган кимгадир деди: “бу ваҳий қанча вақтга чўзилмоқда?” (Дон. 8:13). “Икки минг уч юз кечаю-тонгга; ва шунда макон тозаланади” - кетидан келган жавоб Дониэлни паришон қилди. У чин қалбидан ваҳий мазмунини билмоқчи эди. Еремия башорат этган етмиш йил қуллик ва икки минг уч юз кечаю-тонг орасида қандай алоқа бори ноаниқ эди, униси, самовий вакил сўзи бўйича, Илоҳий маъбадининг покланиши олдидан якунлаши керак эди. Жаброил фаришта унга қисман тушунтириш берди, аммо пайғамбар “бу ваҳий узоқдаги даврга тегишли” деган сўзларни эшитганида ҳушидан кетди. “Ва мен, Дониэл, ҳолдан тойиб бир неча кун касал бўлдим, кейин бошимни кўтариб, подшоҳ ишларига киришдим; кўрган ваҳийдан мен жуда ҳайрон қолдим ва уни тушунмас эдим” ( 26, 27- оятлар).Пп 399.1

    Олдингидай Исроилга ғамхўрликка тўлган, Дониэл янгидан бошлаб Еремия пайғамбарнинг башоратларини текшириб чиқди. Улар аниқ эди — шунчалик аниқ эди-ки, китобда бўлган гувоҳликлар асосида у тушунди: “Еремияга етказилган Худованд каломи бўйича Қуддус вайрон бўлганидан сўнг етмиш йил тўлади” (Дон. 9:2).Пп 399.2

    Башорат сўзининг баҳссизлигига қатьиян ишонган Дониэл, назрлар тезроқ риоя қилинсин, деб Аллоҳга ёлворди. Унинг исми шарафлансин, деб у ибодат қиларди. Илоҳий ниятдан чекинганлар қаторига у ибодатида ўзини ҳам қўшди ва уларнинг гуноҳларини ўзиникидай эътироф этди.Пп 399.3

    “Ва мен юзимни Худойи Худовандимга кўтардим”, - дейди пайғамбар, — муножотимда ёлвориб, рўзада ва жулдурга бурканиб, мен Худовандимга, ўз Парвардигоримга ибодат қилдим, ва гуноҳларимизга эътироф этдим” ( 3,4 - оятлар). Дониэл узоқ вақт Аллоҳга хизмат қилса-да, ва Осмон унинг тўғрисида “кўнгил тилагининг эри” деб изоҳласа-да, энди эса у Аллоҳ ҳузурида гуноҳкор сифатида турарди ва шунчалик севган халқи учун, унга меҳр-шафқатини сўраб ёлворарди. Оддийлиги ва самимийлигида унинг муножоти нақадар оташли эди. Унинг муножотини тингланг:Пп 399.4

    “Ё Худойи Худовандим, буюк ва ажойиб, Сени севадиганларга ва Сенинг буйруқларингга риоя қиладиганларга лутфикорлигинг нақадар! Биз гуноҳ қилдик, қонунсиз ҳаракат қилардик, бетавфиқ яшардик, қаршилик кўрсатардик, Сенинг амрларингдан ва Сенинг кўрсатмаларингдан чекиндик, Сен подшоҳларимизга ва мансабдорларимизга, оталаримизга ва бутун халқимизга пайғамбарлар орқали айтганингни эшитмас эдик.Пп 400.1

    Сенда, ё Худованд, ҳақиқат, бизнинг юзларимизда эса уят: ҳар бир яҳудийнинг, Қуддус аҳолиси ва бутун Исроилнинг, Сендан чекиниб, бегона юртларга тарқатилган яқин- узоқдагиларнинг юзи шувут...Пп 400.2

    Худойи Худовандимизда эса раҳмдиллик ва кечирим, зеро биз Унга қарши ғазабландик.” “Ё Раббим, бутун адолатинг туфайли Сенинг қаҳр-ғазабинг Сенинг пойтахтинг Қуддусдан, муқаддас тоғингдан олинсин; зеро гуноҳларимиз учун ва оталаримиз қонунсизлиги учун Қуддус ва Сенинг халқинг атрофдаги ҳаммаларнинг дилида ҳақоратланмоқда.Пп 400.3

    Бугунги кунда эса, ё Парвардигоримиз, қулингнинг ибодатини ва унинг муножотини эшитгил, Ўзинг ҳақи, ё Худованд, ойдин юзинг ила вайрон этилган маконингга назар солгин. Ё Тангрим, қулоғингни бергил ва эшитгил, кўзларингни очиб, бизнинг вайронагарчиликка ва Сенинг исминг ила аталган шаҳарга назар солгин; зеро биз ўз солиҳлигимизга эмас, балки Сенинг буюк раҳм-шафқатингга умид боғлаб, ўз муножотимизни Сенинг оёқларинг тагига олиб келдик.Пп 400.4

    Ё Худованд, эшитгил! Ё Худованд, кечиргил! Ё Худованд, тинглагин ва амал қилгин, Ўзинг ҳақи, ё менинг Аллоҳим, сустлаштирма, зеро Сенинг исминг шаҳарингда ва Сенинг халқингда аталган” ( 4-9, 16-19-оятлар).Пп 400.5

    Пайғамбарнинг самимий муножотини эшитишга осмон эгилди. Кечирим сўраб, халқи қайтарилишга унинг муножоти ҳали битмаган эди, энг қудратли фаришта Жаброил зуҳур бўлди, ва олдин, Балтасар ўлмагунча ва Бобил қуламагунча Дониэлга берилган ваҳийни унга эслатди. Ва шунда Фаришта батафсил, етмиш еттилиқдан иборат бўлган даврни тасвирлаб берди, “Қуддусни қайта тиклаш тўғрисида фармон чиққан заҳоти” бу давр бошланиши лозим эди ( 25-оят).Пп 400.6

    Дониэл муножоти “Дарийнинг биринчи йилида” ўрин топди. Дарий Мидиянинг подшоҳи, унинг сардори Хир Бобил подшоҳини салтанат хассасидан маҳрум этганди. Хирнинг салтанатини Аллоҳ хуш кўрди.” Унинг таянчиғи бўлиб, уни қувватлаш учун” Фаришта Жаброил унинг ҳузурига юборилди ( Дон. 11:1). Бобил қулагач икки йил ўтди, Дарий ўлди, тахтга Хир чиқди, унинг ҳокимияти бошланган вақт етмиш йил якунига белги бўлди. Эсимизда- ки, биринчи яҳудиялик асирлар ўша вақтда Яҳудиядан Навуходнесар тарафидан Бобилга олиб кетилдилар.Пп 401.1

    Дониэл шер ўрасидан халос этилишини Аллоҳ Буюк Хирга ижобий таассурот қолдиришга ишлатди. Илоҳий банданинг давлат арбоби ва пайғамбар бўлиши учун мисли кўрилмаган қобилияти Форс подшоҳининг иззату-ҳурматига сазовор этди. Энди эса, Илоҳий каломи бўйича Қуддусдаги маъбаднинг тикланиши лозим бўлган вақтда, Худованд Муқаддас Китобда ёзиб қолдирилган башоратга Хир эътиборини йўналтирмоқчи эди. Дониэл башорат билан таниш эди, Хир эса Парвардигори Оламнинг қўлида қурол сифатида ишлатилиб, Яҳудия халқига эркинлик бериши лозим эди.Пп 401.2

    Хир туғилишидан юз йил олдин Бобил забт этилади дейилганди. Унга мурожаат қилиб, бутун Оламнинг Ҳокими шундай деганди: “Мен белингни боғладим; сен Мени билмаган бўлсанг ҳам, кун чиқишдан то кун ботишгача Мендан бошқа йўқ эканини билсинлар дедим; Мен Худованд ва бошқаси йўқдир”. Абадий Аллоҳ мурожаат этиб яна: “Менинг қулим Ёқуб ҳақи, ва Мен танлаган Исроил ҳақи, Мен сени исминг бўйича чақирдим, сен Мени билмасанг-да, сени ҳурматладим”. “Мен уни ҳақиқатда юксалтирдим; ва унинг йўлларини текислайман. У Менинг шаҳримни барпо этади, асоратда бўлганларимни қўйиб юборади, тўлов ва ҳадялар учун эмас” (Иш. 45:5, 6, 4, 13). Подшоҳ муқаддас Битикда унинг тўғрисида, у туғилмас бурун айтилганини кўрганида, ўз кўзлари билан Аллоҳнинг мурожаатини ўқиганида, Илоҳий Каломни текширганида, — унинг қалбида чуқур таассурот қолди, ва зиммасига юкланган Илоҳий ишни у бажаришга қарор чиқарди. У яҳудийларни эркинликка чиқаради ва азалдан Бўлганнинг маъбадини тиклашга ёрдамлашади.Пп 401.3

    “Бутун салтанат бўйича” Хир буйруғи тарқатилди: яҳудийларни ўз диёрига қайтаришда ва маъбадларини қайта тиклашда ёрдам беришига хоҳишини эълон этди. “Заминнинг ҳамма салтанатларини Худованд, самодаги Аллоҳ менга берди, — миннатдорчилик билан халойиқ олдида подшоҳ ўз муножаатида белгилади, — ва у Яҳудиядаги Қуддус шаҳрида Унга бағишлаб уй қуришга тайинлади. Ичингиздан, бутун Унинг халқидан ким бор бўлса, — Аллоҳ унинг билан бўлсин, — Яҳудиядаги Қуддусга борақолсин, ва Қуддусда бор Бўлган Аллоҳга, Исроил Парвардигорига, Худовандга уй қурсин. Қолганлари эса, қаерда яшамасин, бутун жойлардан, уларга олтин, кумуш, бошқа кераги билан, моли, ихтиёрий эҳсонлар билан ёрдамлашсин” ( Эзро 6:3-5).Пп 402.1

    Фармон тўғрисида хабар салтанатнинг энг олис бурчакларигача етди, ва ҳар томонда тарқалган фарзандларининг қалбларида самимий қувонч ҳисини туғдирди. Кўплар Дониэлга ўхшаб башоратларни текширарди ва Аллоҳдан ёрдам сўраб, Сион учун ёлворишарди. Энди ўз муножотларига улар жавоб олдилар ва уларнинг шодиёна қалблари тантанали санога қўшилди:Пп 402.2

    “Худованд Сион аҳлини сургундан қайтарганда,
    Биз тушимизда кўраётгандай бўлар эдик.
    Шу кез оғзимиз кулги ила тўлиб-тошар,
    Тилимиздан эса узилмас эди тараннум.
    Шу кез эл-халқлар орасида:
    “Худованд улар учун буюк ишлар яратди ”,
    — деган гап-сўз ёйилар эди.
    Ҳа, Худованд бизлар учун буюк ишлар яратди,
    Бундан биз хуррам бўлар эдик ” (Заб. 125:1-3).
    Пп 402.3

    “Яҳудо ва Бенямин авлодларининг бош раҳнамолари, руҳонийлар ва левийлар кўтарилдилар, Аллоҳ руҳини уйғотган ҳар қайси инсон ўрнидан турди”, — бу диёнатли қолдиқ, деярли эллик минг одам, асорат ерида яҳудийлар ичидан кучли эрлар; улар ажойиб имкониятдан фойдаланиб “Қуддусдаги Худованд уйини қурадиган бўлдилар”. Дўстлари уларни бўш қўл қўйиб юбормадилар. “Ва уларнинг ҳамма қўшнилари кумуш идишлар, олтин ва бошқа мол-мулк билан, чорва ва қимматли нарсалар билан ёрдамлашдилар.” Шунга ва бошқа саҳийлик билан келтирилган ҳадяларга яна “Худованд уйидаги идишлар қўшилди. Уларни Навуходнесар Қуддусдан олган эди, Форс подшоҳи Кир хазиначиси орқали, маъбадда тикланишидан кейин истифода этилишга тайинланган беш минг тўрт юз буюмларни олиб чиққан эди” ( Эзро 1:5-11).Пп 402.4

    Довуд подшоҳнинг авлоди Зарубобилга Хир Яҳудияга қайтаётганларни етаклашга буюрди; унинг ёрдамчиси Ясу, буюк саркор эди. Саҳро оша узоқ муддатли саёҳат хайрли якунлади, ва бахтиёр халқ, Аллоҳнинг лутфкорлиги учун миннатдор ҳисларга тўлиб, келган заҳоти тиклаш ишларига тутинди. “Авлод бошлиқларидан” қайси бирлари маъбадни асл ҳолига келтириш учун ўз мол-мулкидан айириб эҳсонлар келтирдилар, ва халқ ибрат олиб, шунингдек ўз захирасидан ихтиёрий қурбон келтирди.Пп 403.1

    Қисқа муддат ичида маъбад ҳовлисида, қадимги қурбонгоҳ ўрнига янги қурбонгоҳ қурилди. Қурбонгоҳ очилиш маросимига “бутун халқ бирдай йиғилди,” ва бирлашиб ўша жойда одамлар муқаддас хизматни янгиладилар. Навуходнесар Қуддусни вайрон қилган кунидан диний хизмат ўтказилмас бўлганди. Уйларига тарқалиш олдин, уйларни ҳам тиклаш кутиларди, улар чайла байрамини нишонладилар” ( Эзро 3:1-6).Пп 403.2

    Мунтазам равишда куйдиришлар ўтказиш учун қурбонгоҳни барпо этиш содиқ қолганларни жуда дадиллантирди. Маъбадни қайта тиклашга керак бўлган тайёргарликка улар жаҳду-ғайрат ила киришдилар. Тайёргарлик борган сари уларнинг жасорати ошарди. Узоқ йиллар давомида улар Илоҳий ҳозирлигининг кўринадиган белгиларидан маҳрум эдилар. Энди эса, кўп нарсалар оталарининг чекинишини эслатиб турганида, улар Илоҳий кечирими ва илтифотининг доимий аломатларини кўришга чанқардилар. Парвардигорнинг илтифотини улар қадрлардилар. Шахсий мол-мулк қайтишидан ва қадимги афзалликларидан Унинг илтифоти қиёссиз қадрлироқ эди. Уларга берган неъматларини назарида тутиб, У ораларида эди, Унинг ҳозирлигини улар сезишарди ва янада кўпроқ иноятларга етишишга чанқаб орзу қилишарди. Қайта тикланган маъбадда Тангри Таолонинг шон-шуҳрати порлаш вақтини улар умидларида тасаввур этишарди.Пп 403.3

    Қурилиш материалларини тайёрлашда банд бўлган ишчилар вайронагарлик ичида бир нечта улкан тошларни топдилар, улар Сулаймон даврида маъбад қурилганида олиб келинган эди. Улар қурилишда яраб қолди. Янги қурилиш материалидан ҳам кўпгина йиғилди, иш шунчалик тез қайнаб кетди-ки, пойдеворни қўйишга ҳаракат қилина бошлади. Шу пайт минглаб одамлар йиғилдилар, улар биргалашиб қувончли тадбирда иштирок этишарди. Пештоқ тоши қўйилганида, халқ руҳонийлар карнайининг овозига қўшилиб, Худовандга ҳамду-санолар айтишарди, “зеро У лутфкор, зеро Унинг Исроилга илтифоти абадийдир” (Эзро 3:11).Пп 404.1

    Янгидан тикланган маъбад кўпгина башоратларнинг мавзусидир, улар Аллоҳнинг Сионга нисбатан чексиз меҳрибонлигининг исботи, ва пештоқ тош қўйилган пайтда ҳамма қатнашганлар чин қалбдан шунга суюнсинлар эди. Аммо ўша куни янграйдиган мусиқа ва ҳамду санолар овозига қандай-дир тартибсизлик киритадиган товуш ҳам қўшиларди. “Руҳонийлар ва левийлардан, авлод бошлиқларидан кўплари, олдинги маъбадни кўрган кекса ёшдагилар, бу маъбаднинг пойдевори қўйилар экан, қаттиқ йиғладилар” (Эзро 3:12).Пп 404.2

    Қайсар чекинишнинг оқибатини тасаввур этганларида, бу кексалар қалбини қайғу босгани табиий эди. Агар улар ва уларнинг авлоди Парвардигори Оламга бўйсуниб, Исроил тўғрисида Унинг ниятини амал қилганларида, шунда Сулаймон қурган маъбад бузилмаган бўларди ва асорат дегани юз бермасди. Миннатдорсизлик ва садоқатсизлик натижасида улар мажусийлар орасида тарқатилдилар.Пп 404.3

    Энди вазият ўзгарди. Ўзининг сезгир ҳамдардлигида Худованд яна халқига намоён бўлди ва туғилган диёрига қайтишга ижозат берди. Ўтмиш гуноҳлари орқали одамлар жонини эзаётган ғам-ғусса буюк шодиёнага айланиши лозим эди. Маъбадни қайта тиклашда ёрдам бериш учун Аллоҳ Хир қалбини эритди, ва бу ҳолат кўпларда чуқур миннатдорчилик ҳисларни уйғотди. Аммо қайбирлари бўлаётган ҳодисаларда Илоҳий даставвал билишни пайқамадилар. Тантана қилиш ўрнига, улар норозилик билдиришарди, кўнгилсизланардилар. Сулаймон маъбадининг ҳашаматлигини эслаганларида, янги маъбад энди шундай бўлолмайди, деб ўксиб фиғон чекардилар.Пп 404.4

    Норозилик, шикоят, икки маъбадни керакмас қиёслаш кўпларни эзиб ташлади ва қурувчилар қўлларини кучсизлантирди. Пойдевор қўйилишида шунчалик дод-фарёд эшитилса, норозилик билдирилса, балки қуришни давом этиш арзимас — қурувчилар шундай савол беришга ҳақ эдилар.Пп 405.1

    Аммо лекин, хайрият, йиғилганлар ичида бошқа гуруҳи кам эмасди. Уларнинг матонатли ишончи ва кенг дунёқараши қурилаётган маъбадни камроқ шарафлаб, норозилик билдиришга ижозат бермади. “Кўплар қувончидан овозини баланд чиқариб хитоб қилишар. Ва зафар шодиёнасини халқнинг фарёдидан ажратиб бўлмас эди, чунки халқ овозини чиқариб хитоб қиларди, ва овози узоққа эшитиларди” (Эзро 3:12, 13). Агар пойдевор қўйилганида хурсанд бўлмаганлар имонсизликларининг оқибатини ўша кун олдидан билганларида, улар ваҳимага тушардилар. Кўнгилсиз, маъқулламайдиган сўзлари нимага айланишини умуман тасаввур этмасдилар. Улар пинҳон қилолмаган норозилик Худованд маъбадини қайта тиклашга халақит беришини ҳам ўйламасдилар.Пп 405.2

    Биринчи маъбаднинг ҳашамати ва гўзаллиги, ҳашамдор диний хизмати, асоратга тушиш олдидан Исроил ифтихорининг манбаси эди; аммо ўтмиш хизматда Парвардигори Олам биздан кутаётган энг муҳими кўпинча бўлмасди. Биринчи маъбаднинг шуҳрати, хизматнинг ҳашаматлиги яҳудийларни Худованд назарида муносиб қила олмас эди, чунки улар ягона Аллоҳ қадрлайдиганини таклиф этмасдилар. Улар камтар ва мағлуб бўлган қалбнинг қурбонини Унга келтирмас эдилар.Пп 405.3

    Илоҳий салтанатининг муҳим ҳаётбахш асослари унутилганида, удумлар ҳашамати ва турлилиги унинг ўрнини эгаллайди. Табиатни мукаммал даражада ўзгартишга менсимаганда, жонни безатадиган йўқ бўлса, диёнатликнинг оддийлиги тарк этилса, — шунда ифтихорлик ва ташқи порлоқликка севги ҳашаматли маъбадларда, кўз ўйнатадиган маросимларда ўзини қондиришга интилади. Аммо булар орқали Аллоҳ шарафланмайди. Ташқи намоёнлари учун эмас, балки фоний дунёдан уни фарқлайдиган ҳақиқий диёнатлиги учун У Ўз диний жамоатини қадрлайди. Масиҳни таниб билганлар сони кўпайиши Унга муҳим, токи уларнинг руҳий ривожланиши тўғри йўналиш билан борсин. Уларнинг ҳаётида У севги ва лутфкорлик негизларининг ифодасини қидиради. Ҳеч қандай санъатнинг гўзаллиги Масиҳ издошида намоён бўлаётган хулқ-атвори ва табиатининг гўзаллиги билан қиёслана олмайди.Пп 406.1

    Диний жамоат камбағал бўлиши мумкин, балки у ташқи хушрўйликдан маҳрумдир, лекин агар унинг аъзолари Масиҳга ўхшашни тиласалар, шунда самовий фаришталар уларнинг хизматига қўшиладилар. Шунда миннатдор қалбларнинг чуқурлигидан ҳамду санолар хушбўй қурбон сифатида Аллоҳ ҳузурига юксалади.Пп 406.2

    “Худовандга шукр қилинглар, У олижанобдир,
    абадийдир инояти!
    Бундай десин Худованд қутқарган,
    Душман қўлидан нажот топган халқ!”
    “Қушиқлар айтиб, Унга тараннум этинг,
    Бутун мўъжизаларини сўзлаб беринг!
    Муқаддас исми билан ифтихор қилинг,
    Худовандни соғинганлар кўнгли шод бўлсин!”
    “Чунки У қондирди чанқоқ кўнгилни,
    Неъматлар билан тўйдирди очиққан жонни “. (Заб. 106:1, 2; 104:2, 3; 106:9).
    Пп 406.3

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents