Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents
Пайғамбарлар ва подшоҳлар - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    30-боб - ОССУРИЎ ЗУЛМИНИ АҒДАРИБ ТАШЛАШ

    Оссурия лашкарлари Яҳудияга ҳужум қилиб кирганларида ва салтанат жиддий хавф остида қолганида, ҳатто Қуддусни ҳалокатдан қутқарадиган чора қолмагандек туюлганида, Ҳизқиё-подшоҳ Илоҳий кучга таваккал қилиб, тебранмас жасорат билан мажусий зулмкорлар ила курашмоқ учун бутун куч-қудратини йиғиб олди. “Маҳкам туринглар ва жасур бўлинглар, Оссуриялик подшоҳдан ва бутун оммадан қўрқманглар ва даҳшатга тушманглар, деб Ҳизқиё Яҳудиянинг эрларини дадиллантирарди, - чунки бизнинг билан бўлганлар уларникига нисбатан кўпроқдир: улар билан фоний куч, бизлар билан эса — Худованд, бизнинг Худойимиз, токи жангда бизга ёрдам бериш учун, урушда биз билан курашиш учундир” (2 Воқ. 32:7, 8).Пп 254.1

    Жанг муваффақиятли якунланишига Ҳизқиёнинг умиди асоссиз эмасди. Бир қайси вақтгача Худованд оссурияликларни Ўз ғазабининг қуроли сифатида истифода қилган бўлса-да, уларнинг мақтанчоқли ҳокимлигига хотима берилиши лозим эди (Иш. 10:6 қаранг). “ Оссурдан қўрқма, — Ишаъё пайғамбар орқали Худованд Сион аҳолисининг қолдиғига мурожаат этди. - Яна озгина, жуда тезда... Сарвари Коинот хивичини кўтаради; Мидиён Ўриб қояси олдида мағлуб бўлганидай, ёки ҳассасини денгизга узатганида, уни Мисрга қарши кўтарганидай, Оссур устига хивичини кўтаради. Ва ўша кунда шундай бўлади-ки, унинг юки сенинг елкангдан, ва унинг бўйинтуруғи сенинг бўйинингдан олинади; ва бўйинтуруқ Менинг ноз- неъматларимдан парчаланади” (24-27-оятлар).Пп 254.2

    Бошқа башоратда, “Аҳоз-подшоҳ ўлган йилда қилинган башоратда, пайғамбар тасдиқлади: “Қасам ичиб дейди Сарвари Коинот: Мен қандай фикрласам, шундай бўлади; Оссурии Менинг диёримда яксон этиш учун ва уни Менинг тоғларимда оёқ остида поймол қилиш учун, Мен тайинлаганим, худди Мен айтганимдай бажо келтирилади; ва бўйинтуруқ устиларидан тушади ва юк елкаларидан олинади. Бутун ер тўғрисида белгиланган таърифлаш шундан иборатдир, ва мана, барча халқларга узатилган қўл. Зеро Сарвари Коинот аниқладими - уни ким бекор қила олади? Унинг қўли узатилганми, — ва ким уни қайтара олади? ” (Иш. 14:28, 24-27).Пп 254.3

    Зулмкорнинг иқтидори олиб ташланиши лозим эди. Аммо Ҳизқиё, оссурияликларга Аҳоз томонидан келишувига муносиб, салтанатининг биринчи йилларида уларга бож тўлашни давом эттирди. Айни вақтда подшоҳ ўз “амирлари ва ҳарбий одамлари” билан маслаҳатлашиб, салтанатни мустаҳкамлаш учун имконияти борини қиларди. Қуддус сув билан ишончли таъминланишига у ғамхўрлик қилди, қолаверса шаҳар деворидан ташқарида одамлар сувнинг етишмовчилигидан азобланарди. “Ва у дадилланди, қулаган деворни тиклади, уни минорага қадар кўтарди, ва ташқаридан иккинчи деворни қурди; Довуд шаҳрида Миллони мустаҳкамлади, ва жуда кўп қурол ва қалқондан тайёрлади. Ва ҳарбий-бошлиқларни халқ устидан қўйди, ва уларни ўз ҳузурига майдонга тўплади” (2 Воқ. 32:3, 5, 6). Забт этилиш вақтида керак бўлган ҳаммасига подшоҳ тайёргарлик кўрди.Пп 255.1

    Ҳизқиёнинг Яҳудия тахтига юксалиш вақтида, оссурияликлар Шимолий салтанатдан кўпгина Исроил фарзандларини асоратга олиб кетгандилар. Салтанатининг бошидан бир неча йил ўтгач, Қуддусни мустаҳкамлаш учун Ҳизқиё барча чоралар кўрганидан сўнг, оссурияликлар Самарияни забт этдилар ва қўлга киритдилар, ўн қавмни эса оссуриялик салтанати бўйича, бутун музофотларга тарқатдилар. Яҳудия чегараси жуда яқин масофада бўлиб, Қуддусга қадар атиги саксон километр қолган эди, маъбаднинг хазиналари қўшимча душманни қизиқтирса, ҳужум қилиш учун сабаб тезда топиларди.Пп 255.2

    Яҳудия подшоҳи душманга қарши керакли мудофаани тузишга қарор қилди, ва инсон кучида бўлган ҳамма тайёргарликни кўриб, лашкарларни тўплади ва уларга жасур бўлишларига даъват этди. Ундан илгари Ишаъё пайғамбар Яҳудияга мурожаат қилиб: “Муқаддас Исроил сенинг аро буюкдир”, - деганди (Иш. 12:6). Мана энди тебранмас эътиқод билан подшоҳ эълон этди: “Бизга ёрдам бериб, бизнинг жангларимизда курашмоқ учун Худованд, бизнинг Парвардигоримиз бизлар биландир” (2 Воқ. 32:8).Пп 255.3

    Аллоҳга таваккал қилишдан бошқа ҳеч бир нарса шунчалик тез имоннинг намоён бўлишига кўмаклашмайди. Яҳудиялик подшоҳ яқинлашаётган довулни кутиб олмоққа тайёрланди, ва энди эса, оссурияликлар тўғрисида башорат амал бўлишига ишониб, Илоҳий иродага бутунлай таваккал қилди. “Ва халқ Яҳудия подшоҳи Ҳизқиё айтган сўзларидан қувватланди” (2 Воқ. 32:8). Оссурия лашкарлари, қайсиларнинг онгида қудратли халқлар устидан ва Исроилдаги Самария устидан ғалаба қозонганларининг хотираси тирик экан, майли Яҳудияга ҳужум қилсинлар. Майли улар мақтаниб: “Агар менинг қўлим, Қуддус ва Самариядан кўра санамларга сероб бўлган бутпараст салтанатларни эгаллаган бўлса, худди шуни, яъни Самария ва унинг санамлари билан қилганимни, наҳотки Қуддус ва унинг ҳайкаллари билан шуни қилолмасам?” — деб эълон қилишсин (Иш. 10:10, 11). Яҳудия аҳолисига даҳшатга тушиш учун сабаб йўқ, зеро улар азалдан Бўлганга ишондилар.Пп 256.1

    Ва мана, қатъиятли соат муқаррарлик билан етиб келди. Оссурия лашкарлари бирин-кетин ғалаба қозониб, Яҳудияга ҳужум қилиб келиб кирдилар. Ғалабада амин бўлган ҳолатда лашкарбошилар ўз кучини икки лашкарга бўлдилар, бириси мисрлик лашкарнинг ҳужумига жануб томонидан қарши турмоғи лозим эди, иккинчиси Қуддусни забт этадиган бўлди.Пп 256.2

    Энди Яҳудияга фақат Аллоҳга таваккал қилиш қолди. Миср томонидан ҳар қандай ёрдам кутиш кесилди, атрофдаги халқлардан дўстона қўлини узатадиган ҳеч ким қолмади.Пп 256.3

    Ўз лашкарларининг ҳарбий тайёргарлигида амин бўлган лашкарбошилар яҳудиялик қарияларни музокаралар олиб боришга чақиртирдилар, музокара пайтида сурбетлик билан шаҳарни топширишни талаб қилдилар. Ушбу талаб яҳудийларнинг Худосини ҳақоратлаш билан кузатилди. Исроил ва Яҳудиянинг чекиниши сабабли Илоҳий исми халқлар аро ҳурматланмайдиган бўлди, доимо ҳақоратланадиган нарсага айланди ( Иш. 52:5-га қаранг).Пп 256.4

    “Ҳизқиёга айтинг, - деди Рабшоқ, лашкарбошилардан бири, — оссуриялик подшоҳ, буюк подшоҳ шундай дейди: сен таваккал қилганинг нимаям бўлди? Уруш юритиш учун иттифоқ ва куч керак, деб сен фақат пуч сўзлар гапирдинг. Ҳа, мендан четлашиб, эндигида кимга таваккал қилмоқдасан?” (4 Под. 18:19, 20).Пп 257.1

    Музокаралар шаҳар дарвозасидан ташқарида ўтарди, лекин айтилган сўзлар шаҳар деворида турган назоратчилар қулоғига эшитиларди. Ва Оссурия подшоҳининг элчилари овозларини баланд чиқариб Яҳудия доҳийларига ўз талабларини айтганларида, девордаги одамлардан музокара юришини пинҳон этиш учун, оссурияликлар яҳудий тилида эмас, арамей тилида гапиришларига илтимос қилинди. Рабшоқ эса, илтимосга қўполлик ила менсимай, янада овозини баландроқ чиқариб яҳудий тилида гапини давом этди: “Оссурия подшоҳи, буюк подшоҳнинг сўзини эшитинглар! Подшоҳ шундай дейди: сизларни Ҳизқиё аврамасин, зеро у сизларни қутқара олмайди; ва сизларни Ҳизқиё: “Худованд бизни қутқаради, ушбу шаҳар Оссурия подшоҳи қўлига топширилмайди”, — деб сизларни Худованд билан ишонтирмасин.Пп 257.2

    Ҳизқиёни тингламанглар; зеро оссуриялик подшоҳ шундай дейди: менинг билан сулҳ-салоҳга келишиб, менинг олдимга чиқинглар ва ҳар бирингиз узум новданинг самарасидан ва ўз анжиридан есин, ва мен келиб, сизларни худди сизларнинг ерингизга ўхшаган ерга, нон ва шароб сероб ерга, мева ва узумзорларга бой ерга кўчирмагунимча, ўз қудуғининг сувидан ичиб турсин ва ўз мевасидан есин.Пп 257.3

    Демак, Ҳизқиё сизларга: “Худованд сизларни халос этади”, — деб сизларни аврамасин. Халқларнинг худолари, ҳар бириси ўз диёрини Оссурия подшоҳининг қўлидан қутқардими? Емаф ва Арпад худолари қаерда? Сафарвоим худолари-чи? Улар Самарияни менинг қўлимдан қутқардиларми? Ушбу ерларнинг худоларидан қайси бири менинг қўлимдан уларни халос эта олди? Наҳотки Худованд менинг қўлимдан Исроилни халос эта олса?” (Иш. 36:13-20).Пп 257.4

    Масхара қилинишга “жавобан яҳудийлар на бир сўз қайтармадилар”. Музокаралар якунлади. Яҳудий халқининг намояндалари “йиртилган кийимларида” Ҳизқиё ҳузурига қайтдилар ва Рабшоқ айтган ҳамма сўзларини унга баён этдилар. Подшоҳ, ҳақоратли сўзларни эшитиб бўлгач, “ўз кийимларини йиртди, жулдурга бурканди ва Худованд маконига йўналди” (4 Под. 19:1).Пп 258.1

    Ишаъё пайғамбарга музокаранинг натижасини етказиш учун, унга хабарчилар юборилди. “Ва унга дедилар улар: Ҳизқиё шундай деяпти: изтироб куни ва жазо чекиш ва шармандага қолиш ушбу кун.” “Балки эшитар Худованд, сенинг Худойинг Рабшоқнинг айтган сўзларини. Унинг жаноби Оссурия подшоҳи барҳаёт Аллоҳни ҳақорат қилиш учун уни юборибди; Худованд, сенинг Парвардигоринг айтган сўзларини эшитди. Илтимос, ҳали тирик қолганлар учун ибодатингни келтиргин” (4 Под. 19:3, 4).Пп 258.2

    “Ва подшоҳ Ҳизқиё Ишаъё пайғамбар билан муножот қилдилар ва фарёдлари осмонга юксалди” (2 Воқ. 32:20).Пп 258.3

    Тангри Таоло Ўз хизматкорларининг муножотига жавоб берди. Ишаъё пайғамбар қуйидаги сўзларни Ҳизқиёга етказиши керак эди: “Худованд шундай дейди: Оссуриялик подшоҳнинг қуллари Мени ҳақоратлаб айтган сўзларидан сен қўрқма. Унинг вужудига Мен руҳ юбораман, ва у бир хабар эшитади, ва ўз ерига қайтиб кетади, ва унинг ерида Мен уни шамшир билан мағлуб этаман” (4 Под. 19:6, 7).Пп 258.4

    Яҳудиялик қариялар кетгани заҳоти оссуриялик намоёндалар ҳамма бўлган гапларни подшоҳга эълон этдилар. Шу пайт подшоҳ ўз лашкари билан миср лашкарининг яқинлашишини кутарди. Санҳероб ахборотни эшитгач хатлар ёзди, “хатларида Худовандни, Исроил Худосини ҳақоратлади, ва Унга қарши шундай сўзлар айтди: ер халқларининг худолари ўз халқларини менинг қўлимдан қутқара олмаганидай, худди шундай Ҳизқиёнинг Худоси Ўз халқини менинг қўлимдан қутқара олмайди” (2 Воқ. 32:17).Пп 258.5

    Мақтанчоқ таҳлика қуйидаги сўзлар билан кузатилди: “Сен таваккал қилган Худойинг сени алдамасин. Қуддус оссуриялик подшоҳи қўлига берилмайди, деб сен ўйламоқдасан. Оссуриялик подшоҳлари барча ерларга нима қилганини, уларнинг устига қасам қўйганини сен эшитган эдинг-ку, — энди наҳотки сен бутун қолсанг?.. Емаф подшоҳи қаерда, Арпад подшоҳи-чи, Сафарвоим шаҳрининг подшоҳи ҳам? Ена ва Ивва подшоҳлари-чи?” (4 Под. 19:10-13).Пп 258.6

    Яҳудия подшоҳи шу қадар ўлатли хатни олгач, уни ўзи билан маъбадга олиб кирди, “уни Худованд юзи олдида очди” ва юқоридан унга ёрдам юборилишини ёлвориб, эътиқодида тебранмади. Яҳудийлар Аллоҳи барҳаёт ва салтанати абадий эканини ернинг барча халқлари шундай қилиб билсинлар эди (14-оят). Танқидий ҳолатнинг якунига азалдан Бўлганнинг обрўси қарам эди, ва фақатгина У яҳудиялик халқни халос эта оларди.Пп 259.1

    “Ё Раббий, малакларда савлат қуриб ўтирган Исроил Тангриси! Бутун жаҳон салтанатларининг ягона Аллоҳи Сенсан, Сен осмону ерни яратдинг. Ё Худованд, қулоғингни мен томон тутгин ва эшитгин, ё Худованд, кўзларингни очиб, Санҳеробга назар солгин, ва барҳаёт Худони ҳақоратлаб айтган унинг сўзларини эшитгин! Ё Худованд, Оссурия подшоҳлари ҳалқларни ва ерларини вайрон қилганлари, худоларини оловга ташлаганлари ҳақиқат; аммо улар худолар эмас, фақат инсон қўли билан ёғоч ва тошдан ишланган санамлар; шу сабабли улар маҳв этилдилар. Энди эса, ё Худованд, бизнинг Парвардигоримиз, унинг қўлидан бизни қутқаргин, шунда ернинг барча салтанатлари, Сен, ё Раббий — ягона Аллоҳ эканингни биладилар” (4 Под. 19:15-19).Пп 259.2

    “Эй Исроил Чўпони, бизни тинглагин! Зуҳур этгин, эй Юсуфни сурувдай бошқарган, малаклар устида тахт қурган Худо! Эфраим, Бенямин, Манаше авлодлари олдида Ўз қудратингни намоён қилгин, бизни халос этмоққа келгин! Ё Тангри Таоло! Бизларни қайта тиклагин, ва бизларни асл ҳолимизга келтиргин, мунаввар юзингни кўрсатгин, биз халос бўламиз! Эй Худованд, Сарвари Коинот, қачонгача халқинг ибодатига дарғазаб бўласан? Сен бизга кўз ёши билан нон едирдинг, коса-коса кўз ёши ичирдинг. Бизнинг кўшниларимиз гaп сотишларига йўл қўйдинг, ва душманларимиз бизни масхара қилмоқдалар. Эй Худованд, Сарвари Коинот! Бизларни асл ҳолимизга қайтаргин, мунаввар юзингни кўрсатгин, биз халос бўламиз!Пп 259.3

    Мисрдан Сен ток новдасини кўчирдинг, халқларни қувиб уни ўтқаздинг, унга ўрин тозаладинг, унинг илдизини қувватладинг, у чуқур илдиз ёйиб мамлакатни қоплади. Ҳатто тоғлар ҳам унинг сояси остида қолди, бутоқлари эса Илоҳий лубнонидай мустаҳкамланди. Унинг бутоқлари денгизга қадар, шохлари эса Фрот дарёсигача ёйилди.Пп 260.1

    Энди нега Сен унинг иҳоталарини буздинг? Ўтган- кетган унинг унумини юлиб ўтмоқда. Ўрмон тўнғизлари унинг илдизини емирмоқда ва дашт ҳайвони новдасини ғажиб битирмоқда ... Ўз қўлинг билан ўтқазган кўчатни, Ўзинг учун ўстирган ўғлонни асрагин! ... Биз энди Сендан юз ўгирмаймиз, жонимизга Ўзинг жон бўлгин, токи Сенинг номингни чақириб юрайлик. Эй Худованд, Сарвари Коинот, бизларни асл ҳолимизга келтиргин, мунаввар юзингни кўрсатгин, бизлар нажот топайлик!” (Заб. 79).Пп 260.2

    Ҳизқиёнинг Яҳудия тўғрисида ва Сарвари Коинот шаънига тегишли ибодати Аллоҳ ниятларига жавобан эди. Маъбад очилишида Сулаймон ўз ибодатида Худога ёлвориб, “барча халқлар Худованд ягона Аллоҳ, Ундан бошқаси йўқ эканини билишлари учун, кундан кунга Ўз халқи Исроилга нисбатан керагини қилсин”, — деганди (3 Под. 8:59, 60). Айнан уруш пайтида ва забт этилганларида, халқнинг раҳнамолари Илоҳий уйга келиб, Ундан халос этилишини ёлворганларида, У Ўз меҳр-шафқатини уларга намоён қилиши керак (3 Под. 8:33, 34-га қаранг).Пп 260.3

    Ҳизқиё умидсиз қолдирилмади. Унга Ишаъё пайғамбардан хабар келди: «Худованд, Исроил Парвардигори шундай дейди: Оссурия подшоҳи Санҳеробга қарши қилган муножотингни мен эшитдим. Мана унинг тўғрисида Худованднинг каломи: нафратланади сендан, кулади устингдан Сионнинг маъсум қизи; Қуддус қизи кетингдан бошини чайқатади.Пп 260.4

    Кимни сен фош қилдинг ва ҳақорат этдинг? Овозингни баланд этиб, кўзларингни кимга кўтардинг? Муқаддас Исроилга. Элчиларинг орқали сен Худовандни фош қилдинг ва шундай дединг: кўпчилик аробаларим билан мен тоғларнинг тепасига, Лубнон қовурғасига чиқдим, ва баланд кедрларини, унинг гўзал сарвларини кесдим, ва энг четдаги унинг масканига, боғининг дарахтзорига кириб келдим; ва қазиб олдим, ўзга сувдан ичдим, ва мен оёғимнинг товони ила ҳамма Мисрлик дарёларни қуритаман.Пп 260.5

    Наҳотки сен эшитмаган бўлсанг, Мен қадимгидан шуни қилдим, бўладиганини азалдан айтдим, энди эса мустаҳкамланган шаҳарларни қириб, уларни вайронагарчиликка айлантириб, сен айтганимни бажо келтирдинг эмасми? Истиқоматчилари кучсизланиб, титрайдилар ва уятга қоладилар. Улар даштдаги ўтга, энди чиққан кўкатга, томда ўсиб чиққан майсага ва униб етмаган ёнган ғаллага ўхшайдилар.Пп 261.1

    Ўтирасанми, чиқасанми, кирасанми, Мен барини биламан; Менга қарши сурбетлигингни ҳам биламан. Менга қарши сурбетлигинг учун, сенинг мағрурлигинг Менинг қулоғимга етиб боргани учун, Мен бурнингга ҳалқамни, оғзингга эса сулуқни киритаман ва сени орқага, сен келган йўлингга қайтараман» (4 Под. 19:20-28).Пп 261.2

    Яҳудия диёри душманларнинг ҳужум қилишлари орқали вайрона бўлганди, аммо Аллоҳ ажойиб тарзда халқнинг эҳтиёжини қондиришга ваъда берди. Ҳизқиёга айтилди: “Мана сенга, Ҳизқиё, аломат: ушбу йил тўкилган ғалладан ўсиб чиққанини ейинглар, иккинчи йил ҳам ўзидан-ўзи ўсиб чиққанини, учинчи йил эса сепинглар ва ўринглар, узумзорлар ўтқазинглар ва мевасидан ейинглар.Пп 261.3

    Ва Яҳудо хонадонида бутун қолгани қайтадан илдиз отади ва самара келтиради; зеро Қуддусдан қолдиқ келиб чиқади ва Сион тоғидан нажот келади. Сарвари Коинотнинг рашки шуни қилади.Пп 261.4

    Бинобарин Оссурия подшоҳи тўғрисида Худованд шундай дейди: ушбу шаҳарга у кирмайди, унга қаратиб на бир ўқ ташламайди, қалқони билан босиб кирмайди ва унга муқобил кўтарма барпо этмайди. Келган йўли билан қайтиб кетади, ва ушбу шаҳарга кирмайди, дейди Худованд. Ўзим ҳақи ва Сенинг қулим Довуд ҳақи ушбу шаҳарни қутқариш учун Мен уни мудофаа қиламан” (4 Под. 19:29-34).Пп 261.5

    Худди ўша кечада озодлик етиб келди. “Худованд Фариштаси чиқиб, Оссурия манзилида бир юз саксон беш мингни мағлуб этди” (4 Под. 19:35). “Ва у ҳамма жасурларини ва бош раҳномаларини, ва Оссурия подшоҳининг лашкаридаги сардорларини қириб ташлади” (2 Воқ. 32:21).Пп 262.1

    Тезда Оссурия лашкари бошига тушган даҳшатли жазо тўғрисидаги хабар подшоҳгача етди, у шу пайт мисрлик лашкар яҳудийларга ёрдам бермасин учун, унга қарши чиқиб турганди. Оссуриялик подшоҳ эшитганидан ваҳимага тушди ва чекинишга шошилди; “уятга қолиб, ўз ерига қайтди” (2 Воқ. 32:21). Аммо унинг салтанати узоққа чўзилмади. У тўсатдан ўлишига башорат этилганди. Башоратга муносиб у ўз хонадонидагилари томонидан ўлдирилди. “Ва унинг ўрнига ўғли Асардўн тахтга чиқди” (Иш. 37:38).Пп 262.2

    Яҳудийларнинг Худоси мағрур оссурияликларни енгиб чиқди. Атрофдаги халқлар аро азалдан Бўлганнинг обрўси қайта тикланди. Қуддусдаги бутун халқ хурсанд эди. Халос бўлганлари учун чин қалбдан чиққан миннатдорчилик сўзлари энг самимий надомат чекиш кўз ёшлари билан қўшиларди. Ўткир хавф пайтида улар ўз нажотини бутунлай Илоҳий қудратига ишонтирдилар, ва Парвардигори Олам уларнинг умидини қондирди. Энди эса маъбад ҳовлилари тантанали ҳамду саноларга тўлиб кетди.Пп 262.3

    “Яҳудо юртида Аллоҳ маълумдир; Исроилда Унинг исми буюкдир. Салимда Унинг макони бўлган, Сионни Ўзига маскан қилиб олган. Ўша ерда У ловуллаган ўқларни синдириб, қалқону, шамширу жанг яроғларини яксон қилган эди.Пп 262.4

    Сен шухратлисан, улкан тоғлардан баҳайбатсан. Дили ботирлар ўлжа бўлиб, ўлим уйқусига йўлиқдилар; эрларинг ҳеч бири қўлига мадор тополмади. Эй Ёқуб Худоси, Сенинг танбеҳингдан арава ҳам, OT ҳам карахт бўлиб кетди.Пп 262.5

    Сен, ҳа, Сен даҳшатлисан; ғазабинг келганида, олдингда ким тура олар? Самодан Сен ҳукмингни эълон этдинг; ердаги барча мазлумларни қутқариш умидида Аллоҳ ҳукмига зуҳур бўлганида, ер қўрқиб, сукутга чўмди.Пп 262.6

    Инсонлар қаҳри Сенга ҳамду санога айланди; қолган ғазабни эса Сен бўйсундирасан. Раббингиз Худовандга назр атаб, уни бажо келтиринглар! Эй, барча Унинг атрофида бўлганлар, даҳшатга келтирадиган Тангрига ҳадялар келтирилсин! У амирлар руҳини бўйсундирур, У дунё подшоҳлари учун қўрқинчлидур” (Заб. 75).Пп 263.1

    Оссурия салтанатининг гуллаб-яшнаши ва қулаши замонавий халқлар учун беқиёс даражадаги дарсдир. Оссурия қудратининг равнақини Муқаддас Ёзув Худованд боғидаги баҳайбат дарахтга тенг қилади, қайси-ки қолган барча дарахтлардан юксаларди.Пп 263.2

    “Мана, Оссур ажойиб шохли ва соя берадиган баргли ва баланд бўйли Лобнондаги кедр эди; чўққиси қалин бутоқлари аро эди... унинг кўланкасида ҳар қандай кўпчилик халқлар истиқомат топгандилар. У ўзининг қомати билан, шохларининг кенглиги билан безанганди, зеро унинг томири улуғ дарёларга етарди. Илоҳий боғдаги кедрлар унга соясини ташламасди; сарв унинг шохларига тенг келмасди ва қастон новдаси унинг бир бутоғига ярамас эди; Илоҳий боғдаги ҳеч бир дарахт гўзаллиги билан унга тенг бўлолмас эди ... Илоҳий боғдаги ҳамма Адан дарахтлари унга ҳасад қилишарди” (Ҳез. 31:3-9).Пп 263.3

    Аммо оссуриялик подшоҳлари ушбу ажойиб иноятларни инсоният неъматига истифода этиш ўрнига, кўпчилик халқлар учун фалокатли бўлдилар. Шафқатсиз, Аллоҳдан ва одамлардан қўрқмай, улар Сарвари Коинотдан баландроқ юксалтирган Найнаво худоларининг обрўсини тан олишга барча халқларни зўрлардилар. Аллоҳ уларни огоҳлантириш учун Юнус пайғамбарни юборди, ва бир қайси вақтгача улар Сарвари Коинот олдида камтар бўлиб кечирим қидиришарди. Аммо тезда бегона худоларга қайтадан топина бошладилар ва уларни ягона орзуси — ўзларига бутун дунёни бўйсундириш бўлди.Пп 263.4

    Наҳум пайғамбар, Найнаво қонунсизлигини фош қилиб, дейди: “Қон тўкадиган шаҳарнинг ҳолига вой! У бутунлай ёлғон ва қотилликка ботди; зўравонлик унинг деворлари ичида тўхтамаяпти.Пп 263.5

    Қамчининг савалайдиган овози, айланаётган ғилдирак товуши, отларнинг кишнаши, аробаларнинг янграши эшитилмоқда. Отлиқ аскарлар босиб келмоқдалар, шамшир порламоқда, найзалар ялтирамоқда; ҳалок этилганлар саноқсиз... Мана Мен — сенинг устингга, дейди Сарвари Коинот” (Наҳум 3:1-5).Пп 264.1

    Ҳар бир давлатда рўй берган ҳамма ҳодисаларга хатосиз тўғрилик билан Чексиз бўлган ҳисоб-китоб олиб бормоқда. Ўзининг раҳм-шафқати туфайли У тавба қилиш вақтини чўзиб, тавбага даъват этмоқда. Аммо Илоҳий узоқ чидамлигининг меъёри тўлиб тошганида, Унинг раҳм- шафқати адолатли ҳукмга ўрин беради. Ҳисоб-китоб ёпилмоқда. Илоҳий чидамлик битмоқда ва раҳм-шафқатни кутиш беҳудага чиқмоқда.Пп 264.2

    “Худованд узоқчидамли ва қудрати буюк, У танбеҳсиз қолдирмайди; шиддатли бўронда Унинг келиши, оёқ остида эса тўзон булути. У денгизга ман қилса — униси қурийди ва ҳамма дарёлар сувсиз қолади; Бошон ва Кармил сўлиб тамом бўлади ва Лубнондаги гуллар ўз гўзаллигини йўқотади. Тоғлар Унинг олдида тебранади ва тепаликлар эриб кетади. Унинг ҳузурида замин тебранмоқда, бутун олам ва унда яшовчиларнинг ҳаммаси ларзага келмоқдалар. Унинг ғазаби олдида ким тура олади? Унинг оташин қаҳрига ким чидай олади? Унинг қаҳр-ғазаби ўтдай тўкилмоқда; Унинг олдида қоялар пора-пора бўлмоқда” (Наҳум 1:3-6).Пп 264.3

    Мана қандай йўсинда Найнаво шаҳри, “тантана қиладиган, бепарво яшайдиган шаҳар” вайрон қилинди, талон-торож этилди ва бўшлиққа айланди; шаҳар ўрнида энди арслон уялари; арслон онасини ва болаларини ҳеч ким қўрқитмасин учун, уларга эркин юриш учун яйловлар” (Саф. 2:15; Наҳум 2:10, 11).Пп 264.4

    Оссурияликлар мағрурлиги оёқ ости бўладиган вақтни олдиндан кўрган Сафаниё пайғамбар Найнаво тўғрисида башорат қилган: “Унинг ўрнида подалар ва ҳар турли жониворлар ором топадилар; соқоқуш ва типратикан унинг безатилган хоналарида тунайдилар, уларнинг овози деразаларида эшитилар, эшик устунларида хароба излари намоён бўлар, зеро кедр ёғочидан ишлатилган рўяси вайрон этилади” (Саф. 2:14).Пп 264.5

    Оссурия салтанатининг шон-шуҳрати буюк эди, қулаши ҳам буюк бўлди. Ҳезеқил пайғамбар, Оссурия салтанатини рамзли равишда маҳобатли кедр дарахти каби тақдим этиб, мағрурлик ва шафқатсизлик уни вайрон бўлишига олиб келади, деб башорат қилган эди.Пп 265.1

    “Бинобарин Худойи Худовандо шундай деди: бўйи баланд бўлиб, чўққисини қалин бутоқлар орасида кўрсатиб қўйгани учун, салобатидан қалби ифтихорга тўлгани учун, — шунинг учун Мен уни халқлар ҳокимининг қўлига топширдим; у қилмишига яраша жазоланди; қонунсизлиги учун Мен уни тарк этдим. Ва халқларнинг энг ёвуз ажнабийлари уни кесиб, тоғлар устига ташладилар; бутоқлари водийларга тушди, шохлари барча замин уваларида яксон бўлди, унинг соясидан ернинг ҳамма халқлари чиқиб кетдилар, уни қолдирдилар. Унинг вайроналигида ҳар қандай осмон қушлари жойлашдилар, шохларида ҳар турли дашт ҳайвонлари ин солдилар. Токи сув ёнида ўсган ҳеч қандай дарахтлар ўз баланд бўйи билан юксалмасин учун бунинг бариси намоён бўлди...Пп 265.2

    Худойи Худовандо шундай дейди: у гўрга тушган кунида Мен уни эслаб қайғурдим... ва барча дашт дарахтлари уни эслаб маъюсланди. Унинг қулашининг шовқинидан Мен халқларни ларзага келтирдим” (Ҳез. 31:10-16).Пп 265.3

    Оссурия мамлакатининг яшнаши ва қулаши даврларнинг охиригача одамларга намуна сифатида келтирилган. Ўзининг такаббурлиги ва мағрурлигида Аллоҳга қарши кўтарилган халқлардан У бугунги кунда сўроқ қилмоқда: сен шуҳратинг ва юксаклигингда Адан боғининг қайси бир дарахтига тенг бўлдинг? Энди эса Адан боғининг дарахтлари билан сен дўзахга ирғитиласан” (Ҳез. 31:18).Пп 265.4

    “Лутфкор Худованд - қайғу-ҳасрат кунида паноҳ - ва унга ишонганларни билади. Аммо Сарвари Коинотга қарши ким ўзини юксалтиришга интилса, шундайларни негизигача тўфон сувини келтириб маҳв этади” (Наҳум 1:7, 8).Пп 265.5

    “Оссурнинг ифтихори камтарланур ва Мисрдан хассаси олинур” (Зак. 10:11). Бу сўзлар фақат қадимги замонда Худога қарши кўтарилган халқлар тўғрисидагина эмас, балки ҳозирги замонда Илоҳий ниятларига қўшилишдан тонган халқларга ҳам тегишлидир. Қасд олиш кунида, бутун оламнинг адолатли Ҳаками халқларга ҳукм чиқарганида ва Унинг ҳақиқатига риоя қилганлар Илоҳий шаҳарга кирганларида, фориғ бўлганларнинг ғалабали санолари фалак гумбази остида янграйди. “Сизларда эса ашулалар бўлур, — дейди пайғамбар, — табаррук байрам кечасида каби, Худованд тоғига, Исроилнинг қўрғонига най тутиб йўл олганнинг қалбида қувонч бўлур. Ва Худованд маҳобатли овози билан гумбирлар”. “Зеро Худованд овозидан Оссур ларзага тушур, ҳассадан мағлуб бўлур. Ва унга тайинланган ҳассанинг ҳар бир ҳаракати, унинг устига йўналтирилган ҳар бир ҳаракат чилдирма ва най овози билан кузатилур” (Иш. 30:29-32).Пп 265.6

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents