Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents
Пайғамбарлар ва подшоҳлар - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    АЛЛОҲНИНГ УЗУМЗОРИ

    Осмоннинг энг афзал инъомларини барча халқлар устидан қўймоқни орзу қилган Аллоҳ, Иброҳимни мажусийлар муҳитидан чиқариб, унга Канъон диёрида истиқомат топмоғига буюрди. «Мен сендан буюк халқ вужудга келтираман. Сени табаррук қилиб, номингни улуғлайман. Сен баракали бўлгайсан” (Ибт. 12:2).Пп 6.1

    Иброҳим буюк иззат-икромга сазовор бўлди — у Илоҳий халқининг отаси сифатида даъват этилди. Ушбу танланган халқ даврлар мобайнида Илоҳий ҳақиқатни ер юзида қўриқлаб ва сақлаб қолмоғи кутиларди. Назр аталган Масиҳ келишида, сайёрамизнинг барча қабилалари ушбу халқ орқали баракатларга етишардилар.Пп 6.2

    Ҳақиқий Аллоҳ тўғрисида инсонлар билимни деярли йўқотдилар. Уларнинг ақл-заковати бутпарастлик ила зулматга чўмган эди. «Муқаддас, одил ва яхши» (Рим. 7:12) бўлган Илоҳий кўрсатмаларни одамлар, ўз жонларининг шафқатсиз ва шахсиятпараст интилишларига жавобан, инсоний таълимотларга алмаштирдилар. Аммо Худованд Ўз раҳм-шафқатлигида одамларни қириб ташламади. Ўз диний жамоати ёрдамида Уни таниб билишга имконият беришни У истарди. Парвардигоримизнинг тилаги шундан иборат эди- ки, токи Унинг танланган халқининг ҳаёт тарзи башариятда Илоҳий сиймони тиклаш хизматида асослансин эди.Пп 6.3

    Тангри Таолонинг Қонуни юксалтирилиши, Унинг салтанати мустаҳкамланиши лозим эди, ва ушбу улкан ва олижаноб вазифа Исроил хонадонига юкланди. Ушбу табаррук топшириқни яҳудийлар зиммасига юклаш учун, Аллоҳ уларни бошқа миллатлардан айирди. Уларни Ўз қонунини сақловчи қилиб, инсониятга диний таълимотни етказишларини У хоҳларди.Пп 6.4

    Шy тариқада, зулматга ботган дунёда, самовий нур порламоғи лозим бўлди, ва барча халқлар бутпарастликни қолдириш нидосини эшитиб, барҳаёт Худога хизмат қилишни бошласинлар эди.Пп 6.5

    «Буюк қудрати ила ва бақувват қўли ила” Аллоҳ Ўз халқини Миср еридан чиқарди (Чиқ. 32:11). «У Ўз қули Мусо пайғамбарни, Ўзи танлаган Ҳорунни йўллади. Улар Ҳом диёрида Худованд ажойиботини, Илоҳий аломатларни намоён қилишди”. «У Қизил денгизга дўқ урди, денгиз қоқ қуруқ бўлди. Худди чўл ўртасидан кездиргандай, уларни гирдоб ўртасидан қуруқ ўтказди” (Заб. 104:26, 27; 105:9). Уларни қуллиқдан озодлантирди ва гўзал диёрга йўналтирди. Ўзининг азалдан билиши туфайли, душманлардан паноҳ сифатида ушбу диёрни уларга тайёрлади. Уларни Ўзига яқинлаштириб, Ўзининг абадий қучоғига қабул қилмоқни Парвардигоримиз орзу қилар эди, ва шу яхшиликка ва илтифотига жавобан яҳудий халқи бутун миллатлар аро Унинг исмини юксалтириб, шарафламоқлари лозим эди.Пп 6.6

    «Зеро Худованд қисми Унинг уммати; Ёқуб Унинг меросли улушидир. Худованд уни саҳрода топди, маъюс ва даҳшатли чўлда; уни иҳоталади, ундан назарини олмади, Ўзининг кўз қорачиғидай уларни сақлади. Бургут ўз уясини қўриқлаганидай, қанотларини ёйиб, палапонларини ўз қанотларида кўтариб юрганидай, Худованд ягоналигида уларни юргизди ва Унинг ёнида ағёр худолар бўлмади” (Такр. Шар. 32:9-12). Исроил халқи Худойи Таолонинг соясида ором топсин учун, уларни шу йўл билан Ўзига яқинлаштирди. Чўлда мусофир ҳаёт кечирганларида, улар ажойиб тарзда хатарлардан сақланиб, пировардида, танланган халқ сифатида, назр аталган диёрда истиқомат топдилар.Пп 7.1

    Ишаъё пайғамбар, нақлнинг символик тилида, Исроилнинг даъват этилиш тарихи тўғрисида илҳомланиб баён этади; азалдан Бўлган ушбу халқни дунёда Унинг вакили қилиб тайёрлагани тўғрисида; ва исроилликларнинг ҳар қандай эзгулигида муваффақият қозониши лозим эди.Пп 7.2

    «Менинг Севгилимга Унинг узумзори тўғрисида Менинг Севгилимнинг саносини куйлайин. Унумдор тоғнинг тепасида Менинг Севгилимнинг узумзори бор эди. У уни иҳота ила айлантириб олди, уни тошлардан тозалаб, танланган узум токларини ўтқазди, ўртасига минора қурди, шароб тайёрлашга мосланган чархни ҳам ўрнатди, ва ширин шингиллар беришини кутганида, узумзор ёввойи мева ҳосил қилди” (Иш. 5:1, 2).Пп 7.3

    Ўзининг танланган халқи орқали Тангри Таоло бутун башариятга Ўз иноятларини қуймоқчи эди. «Сарвари Коинотнинг узумзори, - дейди пайғамбар, — Исроилнинг хонадонидир, Яҳуданинг эрлари эса — Унинг севимли ўтқазилганидир» (Иш. 5:7).Пп 8.1

    Ушбу халойиққа Илоҳий ҳақиқатлар ишонтирилиб берилган эди. Қонунининг низомлари билан, ҳақиқат, адолат ва садоқатнинг абадий асослари билан у мукофотланган эди. Шу асосларга бўйсуниш уларга мудофаа бўлиши лозим эди. Фақат уларга бўйсуниш, дунёнинг гуноҳли урф-одатларининг нобуд қиладиган таъсиридан халқни қутқара оларди. Узумзордаги миноранинг эвазига, Аллоҳ Ўз диёри аро муқаддас маъбадини жойлаштирди.Пп 8.2

    Уларнинг устози Масиҳ эди. У халқи билан саҳрода бўлди, ва кейинчалик уларнинг Муаллифи ва Маслаҳатчиси бўлиб қолиши кутиларди. Маконда ва маъбадда Унинг улуғворлиги муқаддаслар Муқаддасининг илтифот тахти устида намоён бўлиб турарди. Уларнинг баракаси учун У доимо устиларидан Ўз севги ва тоқатини қуярди.Пп 8.3

    Мусо пайғамбар орқали Худованд исроилликларга Ўз ниятларини очиб, уларнинг фаровонлигининг шароитини тушунтирди. «Зеро сен Худовандингда, сенинг Худойингда табаррук халқ, - деди у, - сени Худойи Худовандо танлади, токи сен, ер юзидаги барча халқлар ичидан Унинг мулки бўлсин дея».Пп 8.4

    «Бугунги кунда сен Хувдовандингга ваъда бериб, Уни ўз Тангрим деб тан оламан, У буюрган йўл билан юрарман, Унинг кўрсатмаларини, Унинг амрларини ва Унинг қонун- қоидаларини сақлаб, Унинг нидосига қулоқ соламан дединг. Ва Худованд сенга ваъда берди. Агар сен Унинг ҳамма амрларига риоя қилсанг, У сенга айтганидай, Унинг шахсий уммати бўласан, ва У сени барча яратилган халқлардан устун қўйиб шарафлайди, ва, Худованд айтганидай, сен Худойингнинг муқаддас халқи бўлурсан» (Такр. Шар. 7:6; 26:17-19).Пп 8.5

    Исроил фарзандлари, улар учун Аллоҳ тайинлаган бутун ерларни эгаллаб олишлари керак эди. Ҳақиқий Тангри Таолога хизмат қилишни ва топинишни тарк этган халқлар эгалик ҳуқуқидан маҳрум бўлишарди. Исроил халқи орқали Аллоҳнинг моҳияти очилганида, инсонлар Унга яқинлашишларини Худованд хоҳларди. Бутун олам Хуш Хабарни эшитсин эди. Қурбон келтириш хизмати бутун халқлар олдида Масиҳни юксалтириши лозим эди, токи ҳар бир Унга назар соладиган кимса ҳаётга эришсин учун. Канъонийлик Раҳоба ва муовийлик Рут сингари, бутпарастликни қолдириб ҳақиқий Аллоҳга хизмат қилишни бошлаган ҳамма, натижада Унинг танланган халқи билан қўшилмоғи кутилар эди. Кўпая борган сари, Исроил ўз чегараларини кенгайтириб, унинг салтанати бутун ерни қуршаб оларди.Пп 8.6

    Аммо қадимги Исроил Илоҳий ниятни бажармади. Худованд деди: «Мен сени олижаноб ток новдаси каби эккан эдим, — энг яхши уруғдан; не сабабли сен Менда бўла туриб, бегона новданинг ёввойи шохига айландинг?» «Исроил — сершох узум, ўзи учун самарасини кўпайтиради». «Энди эса, ё Қуддуснинг аҳоли ва Яҳуданинг эрлари, Менга ва Менинг узумзоримга ҳукм чиқарилсин. Узумзорим учун қилиш керак бўлганидан, айтинг, нимаики Мен қилмадим? He учун Мен ундан яхши самара кутганимда, у ёввойи емиш ундирди? Бинобарин, Мен Ўз узумзоримга нимаики қилишимни сизларга айтаман: иҳотани олиб қўяман, ва вайрон этилади; унинг деворларини бузаман, ва у оёқ ости бўлади. Ва уни ташлаб қолдираман; на хомток қиладилар, на ерини юмшатадилар; тикану янтоқ уни қоплайди, ва булутга ёмғир ёғдирмаслигига буйруқ бераман... Ва адолатли ҳукмни У кутди, аммо мана - қон тўкиляпти; ҳақиқатни кутди, мана - фарёд кўтариляпти” (Иер. 2:21; Ҳўш. 10:1; Иш. 5:3-7).Пп 9.1

    Мусо орқали Худованд Ўз халқига садоқатсизликнинг оқибатини кўрсатди. Унинг аҳдини сақламоқдан тониб, исроилликлар ҳаёт Манбаидан узоқдашдилар ва Унинг иноятларини йўқотдилар. Гоҳида Унинг огоҳлантиришига улар эътибор беришарди, шунда Илоҳий иноятлар яҳудий халқи устига ва улар орқали эса атрофдаги халқларга ҳам қуйиларди. Лекин кўпинча инсонлар Тангри Таолони ва Унинг танланган халқи сифатида ўз буюк чорланишини унутардилар. У талаб қилганидай, улар хизмат қилмадилар, ва, шундай қилиб, ўз яқинларини руҳий раҳбарликдан ва муқаддас намунадан маҳрум этдилар. Узумзорнинг қўриқчилари бўлиб тайинланган ҳолатда, улар самарасини ўзларига тегишли деб ният қилдилар. Ҳасадгўйликка тушган исроилликлардан ҳатто мажусийлар нафратлана бошладилар. Уларнинг ҳаёт тарзи Худовандни ва Унинг салтанатининг қонунларини мажусийлик дунёга ёлғон суратда тақдим этди.Пп 9.2

    Аллоҳ ота сингари Ўз халқига муомала қиларди. Уларни чақирарди, иноятларини юборарди, улар эса иноятларини тарк этишарди. Сабр-тоқат ила одамларнинг гуноҳларини фош қиларди, меҳрибонлигида улардан надомат чекишни кутарди. Исроил ўғилларига пайғамбарлар ва вакиллар юборилди, боғбонларни огоҳлантириб, улар Илоҳий талабларини эслатдилар, аммо руҳий куч ва билимга эга бўлган одамларни қабул қилиш ўрнига, ўз душмани каби уларга муомала қилдилар. Қайсарликда уларни ситам этдилар, ўлдирдилар. Аллоҳ бошқа элчиларини юборди, уларнинг тақдири ҳам ўхшаш эди, боғбонларнинг нафрати эса алангаланар бўлди.Пп 10.1

    Қувғин пайтида Илоҳий раҳм-шафқатидан маҳрум бўлган кўплари тавба қилдилар, лекин, назр аталган диёрга қайтгандан кейин, яҳудий халқи олдинги авлодларнинг хатоларини такрорлади ва атрофдаги халқлар билан курашга тушди. Ҳукмрон бўлган ёвузликни барбод қилмоқ учун, Парвардигор юборган пайғамбарларни улар, худди қадимгида бўлганидай, нафрат ва масҳара ила кутиб олишарди, ва шу йўсинда даврдан даврга узумзорнинг соябонлари ўз айбини кўпайтиришарди.Пп 10.2

    Фаластин тепаликларида Илоҳий Боғбон ўтқазган ажойиб узум токини Исроил қайсарлик билан кўрмай дея, пировардида, уни узумзорнинг девори орқасига ирғитди. Уни тамомила қириб ташлаш умидида, уни оёқ ости қилдилар, тепдилар. Шунда азиз Боғбон узумини деворнинг нариги томонида қолдириб, уни парвариш қилди, ва шундай қилди- ки, бутоғи кўринмас бўлди. Узум новдаси девордан осилиб тушар, ва новдадан кесиб олиб, янада парвариш қилса бўлар эди, аммо инсон қўли бутоққа етмай, токка зарар келтира олмасди.Пп 10.3

    Худованднинг инсониятга тегишли ўзгармас нияти пайғамбарлар орқали етказилган эди. Уларнинг насиҳатлари ва огоҳлантиришлари бугунги кунда ер юзидаги Илоҳий жамоати учун, айнан узумзорининг қўриқчилари учун бебаҳо деса бўлади. Қулаган қавмга бўлган Илоҳий севги-муҳаббатни ва ушбу қавмни қутқариш йўлида Унинг режасини ваҳийлар аён этади. Исроилнинг даъват этилиш тарихи, яҳудийларнинг муваффақиятлари ва тушкунлиги, уларнинг янада Илоҳий раҳм-шафқатига қайтишлари, кейин узумзор Соҳибини тарк этишлари, Илоҳий режани рўёбга чиқарадиган, ҳамма назрларини амалга оширадиган, бутун даврлар мобайнида белгили қолдиқнинг даъват этилиши — ушбу воқеаларни асрлар ўта Аллоҳнинг элчилари ва Унинг жамоати эълон қилишарди. Бугунги кунда ҳам Худованднинг Ўз жамоатига хабари, Унинг узумзорига содиқ хизматчиларига йўналтирилган хабари, қадимги пайғамбарнинг баёнотида жуда яхши ифодаланган:Пп 11.1

    «Машҳур кунида севгили узумзорим тўғрисида куйланг: Мен, Худованд, уни сақлайдиган, ҳар лаҳзада уни суғораман; унга биров босиб кирмасин учун туну кун қўриқлайман уни” (Иш. 27:2, 3).Пп 11.2

    Исроил Аллоҳга умид боғласин. Узумзорнинг Эгаси, шунча вақт кутган мевасини, эндигида ҳам халқлар ва қабилалар аро йиғмоқдадир. У Ўз эгалигига албатта келади, ва шу қувончли кунда Унинг Исроил хонадони тўғрисида абадий нияти ахир тўла амалга ошади. «Келажак кунларда Ёқубнинг илдизи мустаҳкамланади, кўкати униб чиқади ва Исроил гуллайди; ва олам мевага тўлади» (Иш. 27:6).Пп 11.3

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents