Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents
Пайғамбарлар ва подшоҳлар - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    10-боб - ҚАҲРЛИ ТАЪЗИРНИНГ НИДОСИ

    (3 Подшоҳлар Китобининг 17:8-24; 18:1-19 бобларида асосланган)

    Бир қайси вақт Илёс пайғамбар тоғлар орасида Ҳўриб сойининг ёнида паноҳ топиб яшади ва кўп ойлар давомида ажойиб тарзда таомланди. Сўнгроқ қуруқчилик давом этгани сабабли сой қуриди, ва Аллоҳ Ўз хизматкорига мажусий диёрида истеҳком топишига буюрди. “Тургин, - деди унга, - ва Сидон диёридаги Сарафат шаҳрига боргин, ва шу жойда қолгин; Мен ўша шаҳарда яшовчи бева аёлга сени таомлашга буюрдим”.Пп 87.1

    Сарафатлик аёл исроилликлардан эмас эди. Танланган Илоҳий халқнинг афзалликлари ва неъматларидан у ҳеч қачон фойдаланмаган эди, аммо у ҳақиқий Аллоҳга ишонарди, ва ўз ҳаётида унга Худованд аён этиб бергани билан раҳбарланарди. Энди эса, Илёс пайғамбар учун исроиллик ерида паноҳ қолмаган экан, Парвардигор уни ушбу аёлга юборди, унинг уйида у ўзига тинчлик топа оларди.Пп 87.2

    “Ва Илёс пайғамбар ўрнидан турди, ва Сарафатга йўл олди; шаҳар дарвозасига яқинлашганида, мана, бева аёл ўтин терар экан. Уни ёнига чақириб олди ва деди: менга сув олиб чиқсанг, Мен чанқагандим. У сув олиб чиққани кетаётганида орқасидан чақириб унга деди: менинг учун қўлингга бир бурда нон ҳам олгин”.Пп 87.3

    Бу қашшоқ уйида очарчилик ҳукм сурарди, таомнинг арзимас захираси битай деганди. Илёс пайғамбар келган кунда, худди шу кунда бева аёл ҳаёт учун курашни тўхтатмоқчи бўлди. Ҳаётида имони жиддий синовлардан ўтди, заруратини қондиришга барҳаёт Аллоҳнинг қурби етишига у ишонарди. Унинг олдига келган мусофир билан нонининг охирги бурдасини бўлишиб ейишга аёл рози эди.Пп 87.4

    Илёс пайғамбарнинг илтимосига жавобан бева аёл деди: “Сенинг Худойи Худовандинг тирикдир! Озиқ-овқатим қолмади, фақат халтада бир муштдек уним ва кўзада озгина ёғим бор. Мана, ҳозир ўтин йиғиб, ўғлимга ва ўзимга кулча ёпаман, шуни еймиз ва ўламиз”. Ва унга Илёс пайғамбар деди: “Қўрқма, бориб айтганингни қилгин; аммо илгари шу хамирдан кичкинагина кулча ёпиб, менга олиб келчи. Зеро Худованд, Исроил Тангриси шундай дейди: Худованд ер юзига ёмғир бермагунча халтадаги ун камаймайди ва кўзада ёғ битмайди”.Пп 88.1

    Бева аёлнинг имони синалди, ва бундан ортиқ синовни талаб қилиб бўлармикин. Унинг уйига йўли тушган мусофирларни аёл ҳамиша очиқ кўнгил ва саҳийлик билан кутиб оларди. Энди эса ўзининг ва ўғлининг келгуси азобларини эсламай, Исроил Парвардигори унинг муҳтожлигида ёрдам беришига ишонган ҳолда у, меҳмондорликни намоён этиб, синовдан ўтди ва “Илёс пайғамбар айтганини қилди”.Пп 88.2

    Илоҳий пайғамбарига сарафатлик аёл энг самимий меҳмондўстликни кўрсатди, ва унинг эътиқоди ва саховати нақадар ажойиб тарзда мукофотланди!Пп 88.3

    “Шундан сўнг хонадон эгаси, ушбу аёлнинг ўғли касал бўлди. Тоби шунчалик қочди-ки, ҳато нафаси қолмади. Ва у Илёс пайғамбарга деди: ё, Илоҳий бандаси, сенга ва менга нимаям бўлибди? Сен гуноҳларимни эслатиш учун ва ўғлимни ўлдириш учун келибсан”.Пп 88.4

    Ва пайғамбар: менга “ўғлингни бергин”, — деди. Уни аёл қўлидан олди, кўтариб, ўзи яшаган хонага олиб кирди ва тўшагига ётқизди... Ва, уч марта ўсмир устидан ёйилиб, у Худовандга хитоб қилди ва деди: “ё Раббий, менинг Худойим! ўсмирнинг жони қайтсин”! Ва Худованд Илёс пайғамбарнинг овозини эшитди, ва ўсмирнинг жони ўзига қайтди ва у тирилди.Пп 88.5

    Ва пайғамбар ўсмирни ўз хонасидан олиб чиқди, онасига қайтарди ва: “кўргин, ўғлинг тирикдир”, — деди. Ва ўша аёл Илёс пайғамбарга деди: “ана энди сен Илоҳий банда эканингни мен билдим, ва сенинг оғзингдан чиққан Худованд сўзи ҳақиқат экан”, — деди.Пп 88.6

    Сарафатли аёл охирги нон бурдасидан Илёсга бўлиб берди ва эҳсонга сазовор бўлди: унинг ҳаёти ва ўғлининг ҳаёти сақлаб қолинди. Ким-ки синовларда ва муҳтожлик пайтда ҳамдарлик намоён қилиб, ўзидан камбағал бўлганларга ёрдамлашса, шундай инсонга Аллоҳ буюк иноятларни ваъда қилган. Бугунги кунда У ўзгармади. Илёс пайғамбарнинг кунларида бўлгандай, Унинг қурби етарли. “Ким пайғамбарни пайғамбар деб қабул қилса, у пайғамбарга яраша эҳсон олади”, - Нажоткоримизнинг ушбу сўзлари ўз мазмунини ва кучини йўқотмаган (Мат. 10:41).Пп 89.1

    “Меҳмондўстликни унутманглар; баъзи кишилар меҳмонларимни яхши кутай, деб билмасдан фаришталарни кутиб олганлар” (Ибр. 13:2). Бу сўзларнинг маъносини ва кучини вақт ўчирмади. Бизнинг Самовий Отамиз доимо ўз фарзандларига ижобий имкониятларни юбориб туради, улар кўзга кўринмайдиган иноятлар, ва кимда-ким шу иноятлардан фойдалана олса, буюк қувончга эга бўлади. “Ва оч бўлганга жонингни бағишларсан, ва бечоранинг жонини кондирарсан: шунда зулматда ёруғлигинг балқиб чиқади, зулматинг қиём чоғидай бўлади; ва Худованд доимо сенинг доҳийинг бўлади, қуруқчилиқ пайтда жонингни қондиради ва суякларингни мустаҳкамлайди, ва сен суғорилган боғдай, суви ҳеч қачон битмайдиган чашмадай бўлурсан” (Иш. 58:10, 11).Пп 89.2

    Бугунги кунда ҳам Ўз садоқатли хизматчиларига мурожаат этиб, Масиҳ дейди: “Сизни қабул қилган Мени қабул қилади. Мени қабул қилган эса, Мени Юборганни қабул қилган бўлади!” Унинг исми шарафига қилинган ҳар бир эзгу иш эътиборсиз ёки мукофотланмай қолмайди. Илоҳий оиланинг энг кичик ва камтар аъзоларининг эзгу ишларини Масиҳ манзур кўришига ваъда берган. “Кимки шогирдлик ҳурмати деб, буларнинг ҳатто энг кичигига бир пиёла совуқ сувгина ичирса ҳам, чиндан сизларга айтаман- ки, у эҳсонга сазовор бўлур” (Мат. 10:40, 42). Раббимиз айтган сўзларнинг маъноси шунда-ки, ким имон ва диний қидиришда кучсиз бўлиб, арзимаган ёрдам олса, шу ёрдамга вақт топган банда Аллоҳнинг иноятига ёр бўлади.Пп 89.3

    Қуруқчилик ва очарчиликнинг узоқ йиллари давомида, Исроилни бутпарастлиқдан барҳаёт Аллоҳга қайтариш учун, Илёс пайғамбар самимийлик билан ибодат қиларди. Аллоҳнинг қўли оғир юк бўлиб лаънатланган ерга тушган вақтда пайғамбар чидамлик билан ўз вақт-соатини кутар эди. Ўсиб бораётган танқисликни ва азоб-уқубатларни у кўрар экан, ўзи чуқур изтироб чекарди. Жони куйганидан у фақат бир нарсани хоҳларди, яъни кучга кириб, янгилайдиган ўзгаришларни тезроқ амалга оширмоқни. Аммо Аллоҳ Ўз режасини Ўзи бажо келтиради, Унинг хизматкори эса, қатъиятли ҳаракатлар учун вақт етиб келмагунча, ишонч билан шу вақтни кутиб ибодат қила олади.Пп 90.1

    Аҳоб кунларида Исроилда ҳукмрон бўлган чекиниш кўп йиллар давомида ўрин топган қонунсизликнинг самараси бўлди. Қадам-бақадам, йилдан йилга Исроил борган сари ҳақиқий йўлдан чекинарди. Тўғри йўлни танлаш учун авлоддан авлодга одамлар ғамхўрлик қилмасдилар, пировардида кўпчилик зулмат кучларнинг ҳокимлигига бошини эгди. Довуд подшоҳ даВридан деярли юз йил ўтди. Уша ўтган замонларда исроилликлар бирга йиғилганларида ҳамду-санолар куйлашарди, Парвардигори Олам берган ҳар кунги неъматлари учун Унга мадҳиялар бағишлаб, ўз қарамлигини изҳор этишарди. Еру кўк неъматлари учун Унга шукрона айтиб куйлаган саноларини тингланг:Пп 90.2

    “Ё Тангри, бизнинг Нажоткоримиз...
    Сен кунчиқар ва кунботар ерларини ҳам
    Ўз шаънингга тараннум эттирасан.
    Сен ерни зиёрат этиб, сувга қондирасан,
    Унга мўл-кўлчилик ато қиласан.
    Аллоҳнинг дарёси сув билан тўлиб-тошади,
    Сен ерни шундай яратдинг-ким,
    Одамлар учун ғалла ҳосил этсин.
    Дала жўякларига сув тараб,
    Кесакларини Ўзинг текислайсан.
    Тупроғини ёмғир билан юмшатиб,
    Униб-ўсувига барака берасан.
    Йилнинг мўл-кўлчилиги таъминланар,
    Сенинг изларингдан фаровонлик келар. Чўлдаги ўтзорлар ҳам сувга қониб,
    Тепаликлар шодлик тусига бурканар.
    Яйловларга чорва ёйилар,
    Водийларда буғдой тўлғанар.
    Улар бари севинчдан ўйноқлаб,
    Тантана билан куйлайдилар ” (Заб. 64:6-14).
    Пп 90.3

    Шу даврларда Исроил Парвардигори Оламни тан олиб: “Ер то абад тебранмасин дея,Уни пойдевори узра маҳкам қургансан”, деб Коинотни Яратганга ва Асраганга шукр қилишарди. Ўз ишончини ифодалаб, улар куйлардилар:Пп 91.1

    “Унга уммонни либосдай кийдиргансан,
    Сувлар тоғ чўққиларигача етиб борди.
    Сенинг қатъий ажримингдан сувлар чекинди,
    Чақмоғинг гулдурашидан тез қочиб кетди.
    Улар Сен тайинлаган ерга оқди,
    Тоғ чўққиларигача чиқиб борди,
    Водийларни тўлдириб тошди.
    Тўфон қайтиб тошмасин,
    Ерни яна қопламасин дея,
    Сен унга чегара қўйгансан “. (Заб. 103:5-9).
    Пп 91.2

    Фақат Чексизнинг қудрати туфайли табиат унсурлари - ер, сув ва об-ҳаво ўз маъёридан чиқмайди. Ва барини У яратган зотларининг фаровонлиги учун истифода қилмоқда.” Унинг эзгу хазинаси” “қўлингнинг барча ишлари баракали бўлиши учун, ўз вақтида ерингга ёмғирни” бахш этади. (Такр. Шар. 28:12).Пп 91.3

    “Далаларда чашмаларни очиб юбординг,
    Cyвu тоғлар орасидан оқиб боради
    Сувига даштдаги ҳар бир жонивор қонади,
    Ёввойи эшак ҳам чанқовини босади.
    Ўша сувлар бўйида кўк қушлари қўнади,
    Дарахт шохлари аро улар сайрайди.
    Юқори даргоҳларингдан тоғларни суғорасан,
    Ер мўъжизаларинг маҳсулидан тўяр.
    Сен ҳайвон учун ўт-ўлан ўстириб, Инсонлар учун кўкат яратасан;
    Инсон ерига ишлов бериб овқат топар.
    Одам дилини хушнуд қиладиган шаробни,
    Инсон юзини ялтиратадиган мойни,
    Дилига қувват берадиган нонни ҳам Сен яратасан

    “Эй Худованд,
    Сенинг ишларинг қанчалик кўпдир!
    Ҳаммасини ҳикмат билан яратгансан,
    Ер Сенинг ижодларинг билан тўладир.
    Maнa буюк бепоён денгиз!
    Унда сон-саноғи йўқ жониворлар,
    Кичик ва катта ҳайвонлар бор...
    Уларнинг ҳаммаси Сенга кўз тикар,
    Вақтида овқатимизни берсин. деб умид қилар.
    Уларга берганингда, териб оларлар,
    Кўлингни очганингда, неъматингга тўярлар (Заб. 103:10-15, 24-28).
    Пп 91.4

    Хурсанд бўлиш учун Исроилнинг сабаблари кўп эди. Худованд исроилликларни олиб келган ерда сут ва асал оқарди. Улар чўлда саёҳат қилганларида Худованд ваъда бериб, сиз кирган диёрда ҳеч қачон ёмғирда муҳтожлик бўлмас, деган эди. “Зеро сен эга бўлишинг учун бораётган ер, — деди уларга Худованд, — сиз чиққан Миср еридай эмасдир. Сен Мисрда уруғ сепганингда, зайтун боғини суғорганингдай, оёқларинг ёрдамида суғорардинг. Аммо сиз эгаллашингиз учун ўтаётган Диёр тоғлар ва увайдалардан иборат, ва ушбу Диёр осмондан тушган ёмғир ила қондирилади. Унинг тўғрисида Худованд, сенинг Парвардигоринг қайғуради, ва Унинг назари йил бошидан то йилнинг охиригача тинмай шу Диёрдадир”.Пп 92.1

    Ёмғир тўғрисида назр бўйсунишлари шартида уларга аталган эди. “Агар Мен бугун сизларга назр атаб берган амрларимга риоя қилсангиз, — деди уларга Аллоҳ, - Худовандни, ўз Парвардигорингизни бутун қалбингиз билан ва бутун жонингиз билан севиб, Унга хизмат қилсангиз: шунда ерингизга ўз вақтида ёмғирни юбораман, эртанги ва кечки ёмғирни; ва сен ўз нонингни ҳам шаробингни ҳам, мойингни ҳам йиғиб оласан; молингни қондириш учун даштда кўкатни ҳам бераман, ўзинг ҳам тўйгунча ейсан.Пп 92.2

    Эҳтиёт бўлинглар, — ўз халқини огоҳлантирарди Худованд, - токи қалбларингиз адашмасин ва сиз йўлдан тойманглар, токи васвасага йўлиқиб бошқа худоларга хизмат қилманглар, уларга топинманглар. Акс ҳолда Худованднинг ғазаби сизга алангаланади, ва У осмонни бекитади, шунда ёмғир ёғмайди; ва ер ўз маҳсулини бермайди; ва сизлар тезда, Худованд сизларга бераётган ердан қирилиб ташланасизлар ” (Такр. Шар. 11:10-17).Пп 93.1

    “Агар Худованднинг, ўз Парвардигорингнинг овозига қулоқ солмасанг, ва Унинг амрларини, Унинг кўрсатмаларини бажармоқ учун тиришмасанг... шунда сенинг осмонинг, бошинг устидаги фалак мисдай бўлур, оёқ остингдаги ер эса темирдай. Ёмғир ўрнига Худованд ерингга фақат тўзон берар, ва сен қирилиб битмагунингча сенинг устингга осмондан тупроқ қуюлар” (Такр. Шap. 28:15, 23, 24).Пп 93.2

    Шундай ҳикматли насиҳатларни азалдан Бўлган қадимги Исроилга берган эди. “Бинобарин, ушбу Менинг сўзларимни қалбингизга ва жонингизга жойлаштиринг, — У Узининг танланган умматига буюрди, — уларни белги қилиб, қўлларингизга боғланг, ва улар кўзларингиз узра пешонангизда боғлағич бўлсин Уларга ўғилларингизни ўргатинг, уйингизда ўтирганда, йўлда кетаётганда, ётганда ва турганда уларнинг тўғрисида гапиринг” (Такр. Шар. 1:18-19). Ушбу Илоҳий кўрсатмалар жуда осон эди, аммо даврлар ўтар экан, кетма-кет алмашган авлодлар ўз маънавий соғломлигининг талабини унутардилар, чекинишнинг салбий таъсири Илоҳий меҳрибонлигининг ҳар қандай меъёрини бузишга таҳдид қиларди.Пп 93.3

    Мана қандай шароитларда Аллоҳ шунчалик жиддий равишда Ўз халқини такдирлади. Илёс пайғамбарнинг каромати энг даҳшатли даражада амал бўлди. Уч йил мобайнида барча шаҳарлар ва мамлакатлар аро бахтсизликнинг хабардорини қидиришди. Аҳоб подшоҳнинг фармони бўйича кўпгина ҳукумат бошлиқлари қасам ичиб, эгаликларида бегона пайғамбар йўқлигини тасдиқладилар. Аммо қидириш давом этиларди, чунки Изавел ва Баалнинг хизматкорлари пайғамбардан ортиқ даражада нафратланарди, ва уни топмоқ учун ҳар қандай восита олдида тўхтамас эдилар. Ёмғир эса ёғмасди.Пп 93.4

    Ниҳоят, “кўп кунлар ўтгандан сўнг”, Худованд сўзи Илёс пайғамбарга етиб келди: “Боргин, Аҳобга кўрингин, ва Мен ер юзига ёмғир бераман”.Пп 94.1

    Худованд буйруғига итоат қилиб “Илёс пайғамбар Аҳобга кўриниш учун йўлга чиди.” Пайғамбар Самарияга олиб борадиган йўл билан кетаётган худди шу вақда, Аҳоб даргоҳининг бошлиғи Убадёга буйруқ берди. Озиб ожизланган молга Убадё ҳеч бўлмаганида, синчковлик билан қидириб, чашмалар ва яйловлар топиши лозим эди. Шунчалик узоқ вақг давом этган қаҳрли қуруқчилик подшоҳнинг хонаданида ҳам сезиларди. Келажакдан чуқур ташвишланган подшоҳ ўз хизматкори билан биргалиқда чиқиб, яйловга ярайдиган жойларни қидирмоқчи бўлди. “Ва ерни айланиб чиқиш учун, уни ўз аро бўлишдилар: Аҳоб алоҳида йўл билан кетди, Убадё эса алоҳида бошқа йўлга чиқди.”Пп 94.2

    “Убадё йўл-йўлакай борар экан, мана, унга қарши Илёс пайғамбар келаётир. Убадё уни таниб, юз тубан тушди ва: “ҳазратим менинг, Илёс пайғамбар, сенмисан?” - деди.Пп 94.3

    Исроилнинг чекиниш даврида Убадё Аллоҳга содиқ қолаверди. Унинг эгаси, подшоҳ, барҳаёт Тангри Таолога бўлган имонини тебрата олмас эди. Мана энди Илёс пайғамбар: “Боргин, ўз хўжайинингга: Илёс шу ерда, дегин”, — деб унга шарафли буйруқ берди.Пп 94.4

    Жуда қўрқиб кетган Убадё хитоб килди: “Менинг айбим нимада, мени ўлдирсин учун ўз қулингни Аҳоб қўлига топширмоқчисан?” Шундай хабарни олиб келганни ҳақиқатдан ўлим кутарди. “Худованд, сенинг Парвардигоринг тирик, — у пайғамбарга мурожаат қилди, — сени қидирмоқ учун менинг султоним юбормаган на бир ҳалқ, на бир салтанат қолса агар; ва сени топмадик, деганларида, у қидириб топмаганларига шу халқдан ёки шу салтанатдан қасам ичишни талаб қиларди. Энди-чи сен: “Боргин ўз хўжайинингга: Илёс шу ерда дегин”, - деяпсан. Мен сенинг ҳузурингдан кетганим заҳоти, сени Худованднинг Руҳи олиб кетади, мен билмайман, қаерга эканини; мен бориб Аҳобга хабар келтирсам, у-чи сени топмаса, мени ўлдиради-ку”.Пп 94.5

    Унга шундай буйруқ бермаслигига Илёс пайғамбарга иссиқ илтижо қилди. “Сенинг қулинг, — ёлворарди у, — ёшлигидан художўй одам”. “Менинг ҳазратим наҳотки эшитмаган бўлса, Изавел Худованднинг пайғамбарларини ўлдирганида, мен Худованднинг юз пайғамбарини сақлаб қолиб, уларни эллик нафардан ғорларда пинҳона тутиб, нон ва сув билан таомлаганимни? Энди эса менга: “Боргин, ўз хўжайинингга айтгин: Илёс пайғамбар шу ерда”, - дейсан; у мени ўлдиради”.Пп 95.1

    Илёс пайғамбар ҳеч қаерга кетмаслигига қасам ичиб тантанали ваъда берди: “Мен олдида турган Парвардигори Олам тирикдир. Бугун мен Аҳобга ўзимни кўрсатаман”. Ишонтирилган Убадё “Аҳобга пешвоз чиқди ва унга етказди”.Пп 95.2

    Олдин айтилганидай, подшоҳ пайғамбардан қўрқарди, ўзи тинмай ҳар ёқда уни қидирса ҳам, ундан нафратланарди. Убадёнинг хабаридан у ҳайрон бўлди ва даҳшатга тушди. Унинг ишончи амин эди: фақат Аҳобни кўриш учун пайғамбар ўз ҳаётини таҳликага солмайди. Бехосдан пайғамбар Исроил бошига тушадиган яна бир бало-қазо тўғрисида эълон этса-чи? Подшоҳни ваҳима босди. У Ярубомнинг қотиб қолган қўлини эслади. Аҳоб пайғамбарнинг сўзидан чиқолмас эди, ёки унга, Илоҳий танланган бандасига зўравонлик қила олмас эди. Кўриқчи аскарлари ила кузатилиб ларзон урган подшоҳ пайғамбар билан учрашмоқ учун йўлланди.Пп 95.3

    Подшоҳ ва пайғамбар юзма-юз туришарди. Аҳоб куйдирадиган нафратга тўлган бўлса-да, аммо Илёс пайғамбарнинг ҳузурида мардлиги ва кучи қолмаганини сезди. Қатъиятсизлик билан: “сенми, Исроилни хижолатга соладиган?” — деганида, у онгсиз равишда қалбида бўлганини аён этди. Илоҳий сўзи бўйича осмон мисдай бўлганини Аҳоб биларди, аммо мамлакат бошига тушган ҳукмларнинг айбини пайғамбарга тўнкаришга интиларди.Пп 95.4

    Одамлар адолат йулидан чиққанларида, улар бошларига тушган фалокатлар учун бутун масъулиятни табиий Илоҳий элчиларининг устига юклайдилар. Ўзларини шайтон ҳокимлигига топшираётганлар, дунёни Аллоҳ кўрганидай кўра олмайдилар. Юзларига ҳақиқат кўзгуни яқинлаштирганда, уларнинг фикри-зикри очилиши мумкин бўлган фақат бир ўйдан улар аччикланадилар. Гуноҳдан кўзлари ожизланган ҳолатда, улар тавба қилишдан тонадилар, уларни фош қилаётган Илоҳий хизматкорларини эса энг жиддий таъна-маломатга сазовор, деб санашади.Пп 95.5

    Ўз айбсизлигини билган пайғамбар Аҳоб олдида турар экан, ўзини оқлаш учун ёки хушомад гаплар гапириш учун ҳеч бир ҳаракат қилмади. Қурғоқчилик тезда тўхташи тўғрисида яхши хабарни айтиб подшоҳнинг ғазабини юмшатишга шошилмас эди. Унга узр сўрамоқ учун сабаб йўқ эди. Фақат Илоҳий обрўси ҳақида муқаддас ғамхўрликка тўлган пайғамбар, Аҳоб айблашини тарк этди ва қўрқмай унга эълон қилди: ҳа, унинг гуноҳлари ва оталарининг гуноҳлари ушбу даҳшатли фалокатни Исроил устига жалб қилди. “Мен Исроилни хижолатга солмаяпман, — жасурона, ўзини ҳимоя қилиб деди Илёс пайғамбар, — сен ва отангнинг хонадони Худованднинг талабларидан нафратланиб, Баал кетидан кетяпсизлар”.Пп 96.1

    Замонавий инсонларга қаҳрли фош қиладиган овоз нақадар кераклидир: оғир гуноҳлар халқни Аллоҳдан узоқлаштирди. Имонсизлик одатга киришмоқда. “Бу одам бизга подшоҳ бўлишини истамаймиз”, - минглаб одамлар эълон қилишади (JIk. 19:14). Кайф-сафо берадиган юмшоқ ваъзлар кўпинча керакли таассурот қолдирмайди; карнай керакли овоз чиқармайди. Илоҳий Каломнинг ўткир ҳақиқати инсон қалбларини найзаламайди.Пп 96.2

    Шундай имонлилар кўп-ки, агар улар очиқ гапира олганларида: тўғридан тўғри гапиришнинг ҳожати борми? - дейишарди. Улар шунингдек савол бериб: не учун Яҳё пайғамбарга: “Ҳой илонлар зоти-ей! Бошингизга келаётган Аллоҳ ғазабидан қочишни сизларга ким уқтирди?” — деган сўзларни фарзийларга айтиш керак эди, дейишлари мумкин. Ҳирод, вилоят ҳокими, ўз укаси Филиппнинг хотини Ҳиродия туфайли Яҳёни тутиб кишанлаган ва зиндонга ташлаган эди, чунки Яҳё унга: “Бу хотинни олиш сен учун раво эмас”, - деб уни фош қилди. Ҳиродиянинг қаҳр- ғазабини уйғотмаса бўлмасмиди? Кўзга қараб ростини айтгани учун, Масиҳнинг ўтмишдоши ҳаётидан айирилди. Гуноҳга ботганнинг ғазабини ўзига жалб қилмай, ўта кетса бўлмасмиди?Пп 96.3

    Илоҳий қонуннинг садоқатли соябонлари бўлиб тайинланган эрлар ана шундай мулоҳаза юритадилар, айни вақтда садоқатликнинг ўрнини мунофиқлик босади, ва гуноҳ фош қилинмай қолади. Диний жамоатларда адолатли фош қилишнинг нидоси қачон янгидан янграр экан?Пп 97.1

    “Сен — ушбу инсонсан” (2 Под. 12:7). Натан Довудга айтган бу сўзлар бугунги кунда имомларнинг оғзидан жуда сийрак чиқади ва нашр этилади. Агарда улар ҳар замондагина учрайдиган ҳодиса бўлмаганида эди, биз инсонлар аро Илоҳий кучининг намоён бўлишини кўпроқ кўра олардик. Илоҳий элчилари, “бизнинг сарф қилган кучимиз тажрибасиз”, — деб шикоят қилмасинлар. Улар мақтаганни ёқтирадилар, одамларнинг кўнглини топишга интилган ҳолда, ҳақиқат аён бўлмай қолади. Шу гуноҳларда тавба қилмагунча, улар ҳеч бир тажриба орттирмайдилар.Пп 97.2

    Аллоҳ тинчлик тўғрисида гапирмаган вақтда, шундай диний раҳнамолар борки, улар одамларга фақат хушнаво сўзларни айтишни хоҳлайдилар, улар “тинчлик, тинчлик” дейишади. Шундай хизматкорлар Тангри Таоло олдида тиз чўкиб, ўз самимиятсизлиги ва маънавий кучи бўлмагани учун кечирим сўрашлари лозим. Уларга ишонтириб берилган хақиқатни улар сир сақлашларининг сабаби яқинларини севишда эмас, балки ўзини ва оромни севишдадир. Ҳақиқий севги энг олдин Аллоҳни шарафлайди, ва жонлар қутқаришни истайди. Қалбида шундай севгига ўрин топган инсон очиқ гапнинг нохуш оқибатидан ўзини сақлаб қоламан, деб ҳақиқатни бекитмайди. Жонлар хавфда бўлганларида, Илоҳий хизматкорлар ўзини ўйламай, мажбур бўлган сўзларни, ҳақли деб топмай, ва ёмонликни юмшатмай, айтишлари лозим.Пп 97.3

    Ҳар бир руҳоний ўз даъват этилишининг ва хизматининг муқаддаслигини англасин ва Илёс пағамбарга ўхшаб, жасурликни намоён этсин! Илоҳий танланганлари сифатида, руҳонийлар зиммасига улкан масъулият юкланган. Улар “бутун сабр-тоқат билан таълим бериб, одамларни мулзам қилишлари, таънаю насиҳат беришлари” лозим (2 Тим. 4:2). Ер юзида Масиҳни тақдим этиб, самовий сирларнинг соябонлари сифатида, улар итоат қилишга кўмаклашиб, итоатсизликни огоҳлантиришлари лозим. Дунёвий урф- одатлар улар учун ўз мазмунини йўқотиши керак. Масиҳ буюрган йўлдан улар четга чиқмай, ишонч билан фақат олға юришлари лозим. Уларнинг атрофида жуда кўп шоҳидлар борини эслаб яшасинлар. Уларга ўз сўзларини гапирмасдан, балки уларга Буюрган, ернинг барча эгаларидан энг қудратли Эганинг тайинлаган сўзларини етказишлари даркордир. Уларнинг сўзлари: “Худованд шундай дейди”,— бўлиши керак. Илёс пайғамбар, Натан ва Яҳё каби эрларни Аллоҳ даъват этмоқда. Ҳақиқатни етказиш учун энг катта қурбон келтириш керак бўлса-да, ҳақиқатни дадиллик билан хитоб қиладиган эрларни У танлайди.Пп 97.4

    Ким-ки хавфли пайтда, одамларни қизиқтириб, кетидан йўналтириш учун мардларча ва қатъий ҳаракат қилиш керак бўлганида, ҳақиқатни ҳимоя қилиб, қатъий нуқтаи назарда туришга қўрқса, Аллоҳ шундай инсонларга ишона олмайди. Ҳар қандай бетавфиқ нарсаларга қарши туриб, ишонч билан курашадиган инсонларни У даъват этмоқда. Самовий оламдаги ёвуз руҳий кучларга қарши, ҳокимлару ҳокимиятларга қарши, бу қоронғи дунёни бошқараётган руҳий ҳукмронларга қарши туриб, курашга тайёр бўлган инсонларни У даъват этмоқда. Ўз вақтида уларга қуйидаги сўзлар ундалади: “Баракалла, яхши ва содиқ хизматкор экансан!... Хўжайинингнинг шодлигини баҳам кўр” (Мат. 25:23).Пп 98.1

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents