Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents
Пайғамбарлар ва подшоҳлар - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    37-боб - БОБИЛЛИК АСОРАТИГА ОЛИБ КЕТИЛГАНЛАР

    Сидқиё салтанатининг тўққизинчи йилида “Навуходнесар, Бобил подшоҳи, бутун лашкари билан келиб Қуддусни қуршаб олди” (4 Под. 25:1). Яҳудиянинг вазияти умидсиз эди. “Мана, Мен — сенинг устингга, шамширимни инидан чиқараман ва маҳв этаман... ва у эндигида қайтмайди.. ва ҳар бир қалб эрийди, ва ҳамма қўллар бемажол қолади, ва тиззалар сувдек титрайди”. “Ғазабимни устингга қуяман, зуғумимнинг оташин нафасини Мен сенинг устингга чиқазаман, ва сени ваҳший, қотилликда тажрибали одамларнинг қўлига топшираман” (Ҳез. 21:3, 5-7, 31).Пп 328.1

    Мисрликлар забт этилган шаҳарга ёрдам беришга шошиларди, ва халдейлар, уларни тўхтатиш учун, бир қайси вақтга пойтахтидан қуршовни олдилар. Сидқиё қалбида умиднинг нурчаси пайдо бўлди, ва у элчисини Еремия пайғамбар кетидан юборди, яҳудий халқи учун у Аллоҳга муножот қилсин деб сўради.Пп 328.2

    Пайғамбарнинг жавоби қўрқинчли бўлди, халдейлар қайтиб шаҳарни вайрон қиладилар, деди у. Илоҳий қарор чиқарилди ва энди қонунбузар халқ вазиятни ўзгарта олмас эди. “Халдейлар албатта орқага қайтадилар, деб ўзингизни алдаманглар”, — Худованд Ўз халқини огоҳлантирди, — зероки сизларга қарши уруш олиб бораётган халдейларнинг бутун лашкарини ҳам сизлар енгиб чиқсангиз ва уларда фақат ярадорларгина қолганида ҳам, шунда ҳар бири ўз чодиридан туриб, ушбу шаҳарни оташ ила ёқиб ташлардилар” (Ер. 37:9, 10). Ижобат чоғида қадрига етмаган нарсаларга, Яҳудия қолдиғи асоратга тушиб ва аччиқ тажриба орттириб ўрганиши лозим эди. Жабборнинг чиқарган ҳукми бекор қилина олмасди.Пп 328.3

    Қуддусда қолган ва Илоҳий ниятни аниқ тушунган тақводорлар аро шундайлар топилди-ки, улар тош лавҳаларга ёзилган ва Аҳд Сандиғида бўлган Қонунни эслаганларида, уни шафқатсиз душмандан қутқаришга жазм этдилар ва ҳаракат қилдилар. Чуқур изтироб чекиб, улар Сандиқни бир ғорга яширдилар, у ғорда Сандиқ Исроил ва Яҳудиядан пинҳон сақланиб қолаверди ва гуноҳлари учун ҳеч қачон уларга қайтарилмас бўлди. Бу муқаддас Сандиқ ҳалигача топилмади. Уни бекитган пайтдан ҳеч ким унинг оромини бузмади.Пп 328.4

    Узоқ йиллар давомида Еремия пайғамбар халқ олдида Аллоҳнинг содиқ шоҳиди бўлиб колаверди; энди эса, тақдирланган шаҳар мажусийлар қўлига тушай деганда, у хизмати тугаганига ишониб, шаҳардан чиқиб кетмоқчи бўлди, аммо бир сохта пайғамбарнинг ўғли унга халақит берди. Бобилликларга бўйсунишга даъват этганини хотирлаб, Еремияни хоинликда айблади. Ёлғонни пайғамбар тарк этди, шунда ҳам “амирларнинг жаҳллари чиқиб, улар Еремияни калтакладилар ва зиндонга ташладилар” (15-оят).Пп 329.1

    Навуходнесарнинг лашкари жанубга қайтганида амирлар ва халқнинг қалбида туғилган умид тезда ўтди кетди. Худованд каломи хитоб қиларди: “Мана, Мен сенинг устингга, фиръавн, Миср подшоҳи”. Мисрликлар қудрати синишига оз қолган хассага ўхшарди. “Ва Мисрнинг барча истиқоматчилари, Мен Худованд эканимни биладилар, — дейди Муқаддас Ёзув, - чунки улар Исроил хонадонига қамишдан ясалган таянчиқ қаби бўлди”. “Бобил подшоҳининг қўл кучини қувватлайман, фиръавннинг қўлида эса кучи қолмайди; ва Бобил подшоҳининг қўлига шамширимни берганимда, ва у шамширимни Миср диёрига узатганида, шунда Мен — Худованд эканимни биладилар. Мисрликларни халқлар аро тарқатаман, бошқа ерларга ҳар томон паришон қиламан, ва шунда Мен — Худованд эканимни биладилар” (Ҳез. 29:3, 6; 30:25, 26).Пп 329.2

    Яҳудиялик амирлар ҳалигача Миср ёрдамига ишонган вақтда, Сидқиё зулматли ҳисларга ботиб, зиндонга ташланган Илоҳий пайғамбари тўғрисида ўйларди. Кўпгина кунлар ўтгач подшоҳ кетидан юборди, кейин, Еремия ҳузурига келгач, ундан сир сақлаб: “Худованддан хабар йўқми?” — деб сўради. “Бор... сен Бобил подшоҳининг қўлига топшириласан”, — жавоб берди Еремия.Пп 329.3

    «Ва Еремия Сидқиё подшоҳга деди: сенинг кўз ўнгингда ва сенинг хизматчиларинг олдида, ушбу халқ олдида мен қандай гуноҳ қилдим, мени зиндонга ташламасангиз? Пайғамбарларингиз қаерда? Улар: “Бобил подшоҳи сизларга қарши ва ушбу диёрга қарши чиқмайди”, — деганлар эди-ку? Энди эса, ё подшоҳим, ё ҳазратим менинг, илтимосимни юзинг олдига тақдим этяпман, мен ёзувчи Йўнатан уйида ўлмаслигим учун, мени унинг уйига зинҳор қайтара кўрма” (Ер. 37:17-20).Пп 330.1

    Шундан сўнг подшоҳ Сидқиё фармон чиқарди. “Еремия посбон ҳовлисида тутилсин ва, шаҳарда озиқ-овқат битмагунча, унга новвойлар кўчасидан кун сайин бир бурда нондан берилсин” (21-оят ).Пп 330.2

    Еремия айтган сўзларига очиқ эътиқодини намоён этишга подшоҳ журъатланмади. Қўрққанида у пайғамбарга пинҳон мурожаат қилган бўлса-да, иродаси жуда ожиз бўлгани туфайли у амирлар ва халқнинг ғазабидан ўзини сақлаб, Илоҳий иродасига таваккал қилолмади.Пп 330.3

    Ўз эркинсизлигидан Еремия халққа панд-насиҳатларини давом этарди, бобиллик иқтидорига бўйсунишларига ундарди. У қаршиликка даъват этолмас эди, чунки қаршилик ҳалокатга йўлиқтирарди. Худованд Яҳудияга мурожаат этиб, деди: “Ким ушбу шаҳарда қолса, шамширдан, очликдан ва ўлатдан ҳалок бўлади; ким-ки халдейлар олдига чиқса, тирик қолади, унинг жони ўлжа ўрнига бўлади ва у тирик қолади”. Бу сўзлар нақадар аниқ ва белгили эди! Азбаройи Худованд пайғамбар мардлик билан эълон этди: “Бу шаҳар баҳссиз Бобиллик подшоҳнинг қўлига топширилади, ва уни у қўлга киритади” (Ер. 38:2, 3).Пп 330.4

    Ниҳоят амирлар Еремиянинг матонатли насиҳатларига ғазабланиб, чунки унинг насиҳатлари уларнинг ниятларига зид эди, биргалашиб подшоҳга мурожаат қилдилар. Пайғамбар халққа зарарли, ўз сўзлари билан у халқнинг эътиборини курашдан узоқлаштирмоқда ва фақат бало- қазони кўпайтирмоқда, хулласи калом у ўлиши лозим, деб қарор чиқардилар улар.Пп 330.5

    Таъна этилиш ёлғон эканини қўрқоқ подшоҳ жуда яхши тушунарди, аммо салтанатда баланд ва масъулиятли лавозимга етишганларнинг кўнглини кўришга истаб, подшоҳ ёлғонга ишонганини исботлади ва Еремияни бутунлай уларнинг қўлига топширди. Пайғамбар “посбон ҳовлисида бўлган, подшоҳ ўғли Малкиё ўрасига ташланди, уни ўрага арқонларда туширдилар; бу ўрада суви йўқ эди, фақат лой, ва Еремия лойга ботди” (6-оят). Аммо Илоҳий қатнашувчи туфайли дўстлар топилди, улар подшоҳ олдида пайғамбар учун шафоат қилдилар, ва у ўрадан чиқарилиб, қайтадан зиндон ҳовлисига кўчирилди.Пп 331.1

    Подшоҳ яна сирли равишда ҳақиқатни билмоқчи бўлди. Қуддусга тегишли Аллоҳнинг нияти қандай экан? — шуни билишни хоҳлаган подшоҳ Еремия кетидан юборди. Жавобан пайғамбар ундан сўради: “Мен сенга очиб берсам, сен мени ўлимга маҳкум этмассанми? Ва агар сенга насиҳат берсам, сен итоат қилармисан?” Подшоҳ сир сақлаб унга ваъда берди. “Бизнинг жонимизни яратган Худованд тирикдир, — деди у, — сени ўлимга маҳкум этмайман, ва жонингни қидираётган одамларнинг қўлига сени бермайман” (15, 16-оятлар).Пп 331.2

    Ҳатто ўша онда азалдан Бўлганнинг огоҳлантиришларига қулоқ солиб, шаҳар ва халқнинг тақдирини енгиллаштирса бўлар эди. Подшоҳда яна биргина имконият туғилди. “Агар сен Бобил подшоҳининг амирлари олдига чиқсанг, — подшоҳга айтилди, — жонинг омон қолади, ва ушбу шаҳар оташга топширилмайди, сен ҳам, хонадонинг ҳам тирик қоласизлар; arap Бобил подшоҳининг амирлари ёнига чиқмасанг, ушбу шаҳар халдейлар қўлига ўтади, улар шаҳарни ёқиб ташлайдилар, ва сен уларнинг қўлидан қочиб қутулмайсан”.Пп 331.3

    “Мен халдейлар тарафига ўтган яҳудийлардан қўрқаман, — жавоб берди подшоҳ, — токи халдейлар мени уларнинг қўлига топшириб, устимдан зўравонлик қилмасинлар эди”. Пайғамбар ваъда бериб: “топширмайдилар” - деди. Яна давом этиб: “Мен сенга айтаётган Худованд овозига кўнгин, ва сенга яхши бўлади, жонинг ҳам тирик қолади”, - ёлворди Еремия (17-20-оятлар).Пп 331.4

    Шундай қилиб, Аллоҳнинг адолатли талабларига бўйсунганларга меҳр-шафқатини намоён қилишга У охирги пайтгача тайёр эди. Агар подшоҳ кўнганида эди, халқ сақланиб қоларди, шаҳар эса ёнғидан қутқариларди, аммо Сидқиё орқага қайтиш йўлни кўрмасди. У яҳудийлардан қўрқарди, масхара бўлишига хавотирланарди ва ўз ҳаёти учун юраксиз қолиб титрарди. Шунча йил давомида Аллоҳга қарши ғазабини намоён этиб, энди қандай қилиб Еремия пайғамбарнинг, яъни Худованд айтган сўзларни у қабул қилади, қандай қилиб у халққа: мен Худованд сўзини тан оламан, огоҳлантиришларни билиб туриб, мен душман билан курашга чиқишга жасурланмайман, деб айта олади?Пп 332.1

    Сидқиё ўзини ва халқни қутқарсин учун Еремия кўз ёши билан подшоҳга ёлворарди. Парвардигор талабларига бўйсунишдан тониб, подшоҳ нобуд бўлади ва унинг эгалиги бобилликларга ўтади, деб чуқур изтиробида Сидқиёни инонтиришга тиришарди. Аммо подшоҳ нотўғри йўлга тушиб, ўз қарорини ўзгартишга хоҳламади. Ҳақиқатда сохта пайғамбарларидан нафратланса ҳам, уларнинг насиҳатларига йўналди, ва уларнинг орзуларини бажо келтиришга тайёр турди. Эрнинг қадр-қимматини қурбон келтириб, у жамоатчилик фикрининг ўкинчли қулига айланди. Ёмонлик қилишга нияти бўлмаса-да, у айни замонда ҳақиқатни ҳам мудофаа этишга тайёр эмасди. Еремия пайғамбарнинг ҳақлигига амин бўлган ҳолда, унинг кўрсатмалари бўйича ҳаракат қилиш учун ўзида маънавий куч топмади, ва, натижада, муқаррарлик билан нотўғри йўлга тушди.Пп 332.2

    Подшоҳ қалбини шунчалик қўрқув қуршаб олди-ки, ҳатто саройда унга тобе бўлганларга у Еремия билан суҳбатлашгани тўғрисида на бир сўз айтса экан. Агар Сидқиё пайғамбар сўзига ўз эътиқодини жасурлик билан эълон этганида, қандай улкан вайронагарчиликнинг олдини олиб бўларди! “Мен Аллоҳга бўйсунаман ва шаҳарни бутунлай бузулишидан қутқараман”, — дейиш керак эди. “Одамлардан ёки уларнинг ҳурматидан маҳрум бўлишдан қўрқиб, Илоҳий кўрсатмаларга итоат қилмасликка жасурланмайман; мен гуноҳдан нафратланаман ва хақиқатни севаман, ва мен Исроилнинг жаббор Худоси насиҳатининг изига тушишим лозим”, — деб айтса эди!Пп 332.3

    Шунда халқ унинг жасурлигини кўриб, уни ҳурматга лойиқ қиларди, имон ва имонсизлик орасида тебранганлар саботлилик билан ҳақиқат тарафига ўтишарди. Подшоҳнинг мардлиги ва адолатлиги унга тобе бўлганларнинг қалбида завқланиш ва садоқат ҳисларини қўзғотарди. Подшоҳ уларнинг томонидан ёрдам оларди ва яҳудийлар пичоқбозликдан, қаҳатчилик ва ёнғиндан қочиб қутулардилар.Пп 333.1

    Сидқиёнинг иродасизлиги гуноҳ эди, ва шу гуноҳи учун у даҳшатли жазо олди. Душман енгиб бўлмайдиган вулқон оқими каби шаҳарга тушди. Яҳудийлар лашкари бутунлай мағлуб бўлди. Халқ ғолиб чиққанларнинг ўлжасига айланди. Сидқиё асирга олинди, унинг ўғиллари кўз ўнгида ҳалок бўлдилар. Подшоҳнинг кўзларини ўйиб олдилар ва Бобилга асоратга олиб элтдилар, кейинчалик у бечоранинг ўлими билан оламдан ўтди. Халдейлар, Сион тепасини тўрт аср мобайнида тож каби ясатган маъбадни аямадилар. “Илоҳий маконни ёндирдилар ва Қуддус деворларини буздилар; ҳамма хонадонларини оташга топширдилар, ва ҳамма ҳазиналарини маҳв этдилар” (2 Воқ. 36:19).Пп 333.2

    Навуходнесар тамоман Қуддусни вайрон қилган вақтида кўплар узоқ даврли забт этилишдан қутилдилар, аммо уларни шамшир қувиб етди. Тирик қолганлардан, асосан олийруҳонийлар, хизматчилар ва амирлар Бобилга олиб кетилдилар, ўша жойда улар хоинликда айбланиб ўлим жазосига топширилдилар. Бошқалари бегона юртларда асирликда яшаб, вақт соати келгунча ва “Еремия орқали Худованднинг сўзи амалга ошмагунча, ва Форс подшоҳи тахтга чиқмагунча”, Навуходнесарга хизмат қилдилар (20, 21- оятлар).Пп 333.3

    Еремия тўғрисида эса Муқаддас Калом шундай дейди: «Бобил подшоҳи, Навуходнесар посбон сардори Набузарданга буйруқ бериб, деди: “Уни ўзингга олгин ва у сенинг эътиборингда бўлсин, унга ҳеч бир ёмонлик қилма, ўзи сенга айтгандай унинг билан муомалада бўлгин”» (Ер. 39:11, 12).Пп 333.4

    Бобил аскарлари тарафидан зиндондан озодланган пайғамбар “халдейлар аяб қолдирган қолдиқнинг тақдирига” шерик бўлишга жазм этди. Асосан “мамлакатнинг камбағаллари” дала ишларида шуғулланиш учун қолдирилган эдилар. Халдейлар устиларидан Гўдальёни сардор қилиб қўйдилар. Атиги бир неча ой ўтди ва янги ҳоким хоинлик қилиниб ўлдирилди. Бечора халқ саноқсиз синовларни бошидан кечириб, Миср диёрига қочиш қарорини чиқарди. Еремия қатъийлик билан бу қарорга қарши бўлди. “Мисрга борманглар”, — ёлворарди у. Аммо одамлар унинг юқоридан илҳомланган маслаҳатига кўнмадилар, ва “Яҳудийларнинг бутун қолдиғи”: эру-хотинлар ва болалари, — “Миср диёрига йўналдилар”. Улар “Худованд нидосига қулоқ солмадилар, ва Тафнисгача етдилар” (Ер. 43:5-7).Пп 334.1

    Навуходнесарга қарши кўтарилган қолдиқ Мисрга қочганида, Еремия пайғамбарга Аллоҳдан ваҳий келди. Ақлсизлигини тушуниб, надомат чеккан ҳолда, ким орқага қайтишга тайёр бўлса, уни кечирим кутмоқда, — башорат шундан иборат эди. Акс ҳолда қолдиқ ҳалок бўларди. Унинг маслаҳатидан чиққанларни ва мисрлик бутпарастликнинг таъсирига берилганларни Худованд аяб қолдира олмас эди, аммо ким-ки вафодор ва солиҳ қолса, шундайларга У Ўз луфт-карамини намоён этишга тайёр эди. Фақат шамширдан қолган камдан-ками Миср диёридан Яҳудияга қайтади, ва Миср диёрига яшаш учун келган Яҳудия қолдиғидан бари, кимнинг сўзи амалга ошар экан: Меникими ёки уларникими, биладилар” (Ер. 44:28).Пп 334.2

    Дунёга руҳий ёруғликни келтиришга даъват этилганларнинг ҳаддан бузуқлигини Еремия пайғамбар кузатар экан, Бобилга олиб кетилган халқнинг тақдирини кўздан кечирар экан, унинг изтироби кучаярди. Халқининг бошига тушган мусибатларга азоб чеккан ҳолда, у Йиғи Китобини ёзиб қолдирди. Муқаддас Каломга киритилиб, бу Китоб азалдан Бўлганнинг насиҳатларини унутган ва инсоний доноликка мурожаат қилган халқнинг телбалигига ёдгорликдир. Тамомила вайронагарчилик аро: “Худованднинг раҳми туфайли биз ҳалигача йўқ бўлиб кетмадик”, — деб Еремия айта оларди. “Синаб кўрайлик ва йўлларимизни синчиклаб текширайлик” — унинг доимий ибодати эди (Ер. Йиғи 3:32, 40). Яҳудия давлат сифатида халқлар аро олдинги вазиятда экан, у Худодан сўрарди: “Наҳотки Сен бутунлай Яҳудани тарк этган бўлсанг? Наҳотки Сенинг жонингга Сион нафратли бўлса?” Ва жасорат билан Худовандга ноласини давом этарди: “Ўз исминг шаънига бизларни тарк этмагин” (Ер. 14:19, 21). Матонатли ибодатига наҳотки сабаб бўлса? Ҳа, Аллоҳнинг абадий нияти, тартибсизликдан тартиб ўрнатмоқ, еримизнинг барча халқларига ва бутун Оламга Ўз адолатининг ва севгисининг асосларини намоён этишдир. Пайғамбарнинг имони тебранмасди. Унинг имони, ёмонликдан яхшиликка ўзгара оладиган инсонлар учун, ибодат қилишига уни ундар эди.Пп 334.3

    Аммо энди Сион бутунлай вайрон бўлди, Илоҳий халқ асоратга кетди. Ифодалаб бўлмайдиган изтироб чеккан ҳолда, пайғамбар хитоб қилмоқда: “Бир замонларда кўпчилик шаҳар энди нақадар яккаю танҳо ўтирар! У бевадай бўлди; халқлар аро буюк, музофотлар устидан амир — солиқ тўловчига айланди. Аччиқ йиғлайди у кечалари, ва кўз ёши унинг чеҳрасига тушар. Уни севганлардан юпатувчиси йўқ, барча дўстлари хиёнат қилиб, уни қолдирдилар, унга душман бўлдилар.Пп 335.1

    Яҳудо фалокат ва оғир қулликка боис ватанидан чиқиб, мажусийлар аро истиқомат қилди, шунда ҳам ором топмади; уни тақиб қилганлардан ҳаммаси танг жойларда уни қувиб етдилар. Сион роҳлари мотамга гирифтор бўлмоқда, чунки зиёратга бораётганлар йўқдир; ҳамма дарвозалари бўм-бўш; руҳонийлари оҳ-воҳ тортмоқдалар, қизлари ғамгин, ўзи ўзига ҳам аччиқдир. Унинг душманлари бошида турдилар, ажнабийлар комрон бўлмоқдалар, чунки саноқсиз қонунсизликлари учун Худованд устиларига ғам-ғусалар юборди; унинг фарзандлари душман олдида пешма-пеш асир кетдилар”.Пп 335.2

    “Худованд ғазабида Сион қизини нақадар зулматга йўлиқтирди! Исроил афзаллигини осмондан ерга ирғитди, ва ғазаби кунида оёғининг пойандози тўғрисида эсламади. Ёқубнинг ҳамма масканларини талаф этди, аямади, Ўзининг қаҳр-ғазабида Яҳудо қизининг қалъаларини бузди, ерга ирғитди, нопок бўлганлари учун салтанатни ва унинг амирларини тарк этди; оташин зўғимида Исроилнинг шохларини синдирди; теваракни еб битирадиган оташ забони каби Ёқубга алангаланди ва қўлини душманидан олиб қўйди; ёқимсиз одамдай Ўз камонини тайёр қилди, қўлини душмандай узатди, ва кўзига тушган ҳаммани ўлдирди; Сион қизининг маконига оташ каби зўғимини қуйди”.Пп 335.3

    “Ё Қуддус қизи, сенга нималар деяй, сени нималар билан қиёслай? Сенга тасалли бериш учун, ё Сион қизи, ё бокира, сени кимга ўхшатай? Зеро шикастинг денгиздай катта; сени ким шифолай олади?”Пп 336.1

    “Ё Худовандо! Устимиздан руй берганини эслагин; бизнинг ҳақоратланишимизга назар солгин: меросимиз ажнабийларга ўтди, хонадонларимизни — бегона одамлар қўлга киритди; падарсиз етим қолдик биз; оналаримиз — бевалардек... Оталаримиз гуноҳ қилиб яшадилар — улар бугун йўқдир, биз эса уларнинг қонунсизлиги учун жазога гирифтор бўлмоқдамиз. Қуллар устимиздан ҳокимлик қилмоқдалар, ва уларнинг қўлидан халос этадиган йўқдир... Шу боис дилимиз дардга тўлди; шу боис кўзларимиз хиралашди”.Пп 336.2

    “Лекин Сен, ё Худовандо, абадулабад борсан; Сенинг тахтинг — авлоддан авлодга абадийдир. Нима учун бизларни унутмоқдасан, нима учун узоқ муддатга бизларни қолдирмоқдасан? Ё Худовандо, бизларни Ўзингга қайтаргин, ва биз қайтармиз; қадимгида бўлгандай, кунларимизни янгилагин” (Ер. Йиғи 1:1-5; 2:1-4, 13; 5:1-3, 7, 8, 17, 19-21).Пп 336.3

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents