Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents
Пайғамбарлар ва подшоҳлар - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    50-боб - ЭЗРО - РУҲОНИЙ ВА КИТОБХОН

    Асирларнинг биринчи гуруҳи Зарубобил ва Юсодоқ ўғли Ясу раҳбарлигида Қуддусга қайтганларидан сўнг етмиш йил ўтди, ва Мидия-Форс салтанатининг тахтига Аҳашверўш юксалди. (Изоҳ: Аҳашверўш (бошқа исми Артаксеркс) Форс давлатини милоддан муқаддам 465 — 425 йилларда бошқарган, у Эстерга уйланган шоҳ эмас). Бу подшоҳнинг исми муқаддас тарихнинг саҳифаларида бир қатор белгили воқеалар билан боғланган. Улар азалдан Билганнинг ҳаракатлари тўғрисида баён этмоқда. Аҳашверўш кунларида Эзро ва Неҳемия эрлари яшадилар ва хизмат қилдилар. Худди бу подшоҳ милоддан муқаддам 457 йилда Қуддус тикланиши тўғрисида учинчи ва охирги фармонни чиқарди. Унинг салтанат йилларида яҳудийлар Эзро раҳбарлигида ўз диёрига қайтдилар; Неҳемия ва унинг ёрдамчилари Қуддус деворларини тиклаб бўлдилар; маъбад хизматида ўзгаришлар ўрин топди; шунингдек Эзро ва Неҳемия раҳбарлигида катта диний ислоҳотлар ўтказилди. Ўз ҳокимиятининг узоқ йиллари давомида у Илоҳий халқига нисбатан кўп марта раҳм-шафқат намоён этди, садоқатли ва севикли яҳудийлик дўстларида подшоҳ Илоҳий танланганларини эътироф этарди ва улар махсус ишга даъват этилганларини тушунарди.Пп 437.1

    Яҳудийлар Бобилда яшаганларида, Эзро бошидан кечирганларини подшоҳга эркин баён этиб турарди. Халқнинг тажрибалари ажойиб бўлиб, улар барҳаёт Худонинг қудратини, яҳудийларни Қуддусга қайтариш ниятини аён этарди. Очиқ кўнгилли Эзро Аҳашверўш билан самимий муомалаларга киришиб, унинг мурувватига сазовор бўлди.Пп 437.2

    Ҳорўн ўғилларининг авлодидан чиққан Эзро руҳоний маорифини олди, ундан ташқари Мидия-Форс давлатининг жодугар, юлдузшунос ва донишмандларининг тадқиқотлари билан таниш эди. Аммо унинг руҳий ҳолати уйғун эмасди. У Аллоҳ билан бутунлай ҳамоҳангликда яшашга орзу қиларди; Илоҳий иноятини амалга ошириш учун у доно бўлишни чанқарди. “Худованд қонунига ўрганиш учун, унга амал қилиш учун, у ўз қалбини шу масалага мослаштирди” (Эзро 7:10). Шундай бўлгач, у пайғамбарлар ва подшоҳлар ёзиб қолдирган Илоҳий халқининг тарихини синчиклаб ва жиддий равишда текшира бошлади. Нима сабабли Аллоҳ Қуддус шаҳарнинг вайрон бўлишига ва Ўз халқига мажусийлар асоратига тушишига йўл қўйганини у билишни хоҳларди ва Муқаддас Китобнинг тарихий ва шоирона саҳифаларига мурожаат этарди.Пп 437.3

    Иброҳим пайғамбар яшаган вақтдан бошлаб, унга аталган назрдан у текширар экан, Исроил бошидан кечирганига у айнан эътибор берарди. Халқ узоқ вақт саҳрода мусофирчилик ҳаёт кечираётганида, унга Синай тоғидан берилган кўрсатмаларни у текширарди. Ўқиган сари унинг билими ошарди, Аллоҳнинг Ўз фарзандларига муомаласини билганида, Синайда берилган қонуннинг муқаддаслигини тушунганида, у ҳаяжонланарди. Эзро янги чуқур билимга эга бўлди, унинг Аллоҳга нисбатан муомаласи ўзгарди, у муқаддас тарих билан батафсил танишмоқчи бўлди, токи кейин, олган билимини ишлатиб, ўз халқига иноят ва ёруғлик келтириш учун.Пп 438.1

    Эзрони катта иш кутарди, у шунга ишонарди ва ўз тарафидан ишга тайёргарлик кўриш учун унга керагини қилди. Исроилда дониш устоз бўлиш учун у энг жиддий равишда Аллоҳни қидирарди. Унинг онги ва иродаси Илоҳий назоратига бўйсунгани сари, ҳақиқий табаррук бўлишнинг асослари унинг ҳаётида аниқроқ намоён бўларди. Кейинги йилларда унинг етишган нуқтаи назари ёшларни шакллантиришга ёрдамлашарди, ва ёшларгагина эмас, балки унинг билан ишлаган ҳаммага у насиҳат берарди.Пп 438.2

    Аллоҳ Эзрони танлади, токи Эзро Исроилга яхшилик келтирсин учун, токи асоратда йўқотилган руҳонийликнинг иззат-икромини ва шуҳратини қайта тиклаш учундир. Эзро олий даражада ўқимишли инсон бўлди, “у Мусо қонунида билимли эр” эди ( Эзро 7:6). Мидия-Форс салтанатида у атоқли киши бўлди.Пп 438.3

    Эзро Илоҳий хитобчиси сифатида ўз яқинларини самовий асосларга ўргатарди. Ҳаётининг охирги кунларида, подшоҳ саройидами, Қуддусдами у муаллим бурчи билан банд эди. Ўзи етишган ҳақиқатлари билан бўлишган сари унинг меҳнатга қобилияти ривожлана борарди. У диёнатли ва ғайратли инсон бўлди. Дунё учун у Аллоҳнинг шоҳиди эди, библиявий ҳақиқат ҳаётни олижаноб қиладиган кучга эга эканини исботларди.Пп 439.1

    Муқаддас Ёзувларни ўрганиб билишга қизиқиш уйғотиш бутун ҳаёти мобайнида Эзронинг доимий ҳаракати эди; Муқаддас Ёзувлар эҳтиёт қилиниб тарқатилиши — интилишининг асосий тасвири эди. Қонун нусхаларини топганида, бахтли бўларди, уларни йиғарди, кейин кўчириб ёзиб, тарқатарди. Ҳақиқий Калом одамларнинг катта сонига муносиб бўлиб, уларни ўлчаб бўлмайдиган билим ҳазинасига эга қиларди.Пп 439.2

    Аллоҳ Ўз халқига буюк иш қилишига Эзро ишонарди. Қани энди Қуддусга қайтиб, халқда Илоҳий Каломни ўрганишга қизиқиш уйғота олса-чи, ўз биродарларига Муқаддас Шаҳарни тиклашга ёрдам берса-чи! У орзусини Аҳашверўшга баён этди. Эзронинг сўзлари Исроил Парвардигорига бўлган ишончини гувоҳларди; ҳа, фақат Тангри Таоло Ўз халқини ҳимоя қила олади ва ёрдам беради! Подшоҳ кучли таассурот олди. Исроилликлар Қуддусга қайтиб азалдан Бўлганга хизмат қилишларига подшоҳ жуда яхши тушунарди, аммо Эзронинг диёнатлигига подшоҳ шу қадар амин эди-ки, у айнақ илтифотини намоён этиб, унинг илтимосини қондирди ва маъбад учун бой эҳсонлар берди. Подшоҳ Эзрони Қуддусга Мидия-Форс салтанатининг махсус намоёндаси қилиб, жон орзуларини амалга ошириш учун унга кенг ваколат берди.Пп 439.3

    Қуддусни қайта тиклаш ва қуриш тўғрисидаги Аҳашверўшнинг фармони етмиш йиллик асоратдан кейин чиқарилиб, қуйидаги жиҳатдан аҳамиятга эга: фармон самодаги Аллоҳни тан олди, Эзро етишганларини инобатга олиб, Илоҳий халқнинг боқийига эркин ҳаракатга йўл берди. Аҳашверўш Эзрога “руҳоний, китобхон, Исроилда Худованд амрларига, Унинг қонунига ўргатадиган муаллим” сифатида муомала қиларди. Подшоҳ маслаҳатчилари билан биргаликда “макони Қуддусда” бўлган Исроил Тангрисига қурбон сифатида кумуш ва олтиндан айириб берди. (11, 12, 15, 20- оятлар).Пп 439.4

    “Сенинг қўлингдаги Парвардигорингнинг қонуни бўйича Яҳудо ва Қуддусни назорат қилиб чиқишинг учун, сен подшоҳ ва унинг еттита маслаҳатчилари тарафидан юборилмоқдасан”, — деди Аҳашверўш Эзрога. Давом этиб у буйруқ берди: “Самовий Аллоҳ нима буюрган бўлса, ҳаммаси синчковлик билан қилинсин, токи Унинг ғазаби салтанатга, подшоҳ ва унинг ўғилларига қўзғалмасин” (Эзро 7:14, 23).Пп 440.1

    Исроилликларга ватанига қайтишга ижозат бериб, руҳонийлар ўз қадимги удумларини бажаришлари учун ҳуқуқларида тикланишларига ва имтиёздан фойдаланишларига Аҳашверўш ғамхўрлик кўрди. “Сизларга белгили бўлсин-ки, — эълон этди у, — ҳеч бир руҳоний ёки левий, устига ашулачилари, дарвозабонлари ва Илоҳий макондаги ходимлари устига на закот, на бож, на солиқ қўйилмасин”. У шунингдек ҳокимларга буйруқ бериб, яҳудийлик қонунлар асосида халққа адолатли бошқаришни тайинлади. “Сен эса, Эзро, Парвардигоринг сенга ақл берган экан, қўлингда бўлган ҳикматинг туфайли ҳокимлару қозиларни қўйгин, улар дарёнинг нариги томонидаги халқни — Аллоҳ қонунини билган ҳаммасини ҳукм этсинлар, билмаганларга эса, таълим берсинлар. Ким-ки Илоҳий шариатга ва подшоҳнинг қонунига риоя қилмаса, устидан дарҳол ҳукм чиқарилсин, ўлимгами, бадарғагами, ёки маблағ тўлашига ёки зиндонга ҳибсга олинишигами ҳукм чиқарилсин” ( 24-26-оятлар).Пп 440.2

    Ва “Аллоҳнинг иноятли қўли Эзронинг устида бўлгани туфайли” “Қуддусга қайтишга хоҳлаган халққа”, у руҳонийлар ва левийларга озиқ-овқатдан катта захира айириб беришига подшоҳни инонтирди ( 9-13-оятлар). Шундай қилиб, қувғиндаги фарзандларга ўз диёрига мол-мулк билан қайтишларига имконият туғилди, Исроил хонадонига аталган назр бажарилди. Эзро билан ўз халқига тегишли Илоҳий режани текширганларга бу фармон кўпгина қувонч келтирди. “Оталаримиз Худойи Худованди муборак бўлсин, — хитоб қилди Эзро. — Қуддусдаги Худованд маконини безатишда подшоҳ қалбига солган фикр учун, ва подшоҳ илтифотини, маслаҳатчиларини ва барча қудратли амирларни менинг тарафимга жалб этган Худованд олқишлансин!” ( 27-28- оятлар).Пп 440.3

    Аҳашверўшнинг чиқарган фармонида азалдан Билганнинг қўли аниқ кўринарди! Қайбирлари буни тушуниб, хурсандчилик билан ватанга қайтиш ижобатли имкониятидан фойдаландилар. Йиғилиш жойи тайинланди ва белгиланган вақтда Қуддусга қайтадиганлар тўпландилар. “Мен уларни Аҳаво дарёсига тушадиган оқим ёнида тўпладим, — дейди Эзро, — ва биз ўша жойда уч кун турдик” (8:15).Пп 441.1

    Кўплар Қуддусга қайтишни орзу қиларлар, деган Эзронинг умиди, афсуски, бажо бўлмади. Хонадонлар ва ерларга эга бўлган яҳудийларнинг кўпчилиги шахсий мулкидан айирилишга хоҳламасди. Ҳаётлари уйғунлаштирилган жойдан туриб кетиш уларни қизиқтирмасди. Уларнинг ратвори бошқаларга ёмон намуна бўлди, ишонч билан олға чиққанларга қўшилишга тайёр бўлган қалбларни хижолатга солди.Пп 441.2

    Йиғилганларни Эзро қараб чиқар экан, уларнинг орасида Левий ўғилларидан ҳеч ким йўқлигини сезиб, у ҳайрон бўлди. Маъбадда муқаддас хизмат учун даъват этилган левийлар қаерга йўқ бўлдилар? “Худованд томонида ким?”- деган саволга улар биринчи бўлиб жавоб қайтаришлари кутилмоқда-ку! Қуллик замонида ва келгуси йилларда улар катта имтиёзлардан фойдаландилар. Қувғиндаги биродарларининг руҳий эҳтиёжларини қондиришда улар эркинлик билан лаззатланардилар. Синагогалар қурилди, руҳонийлар хизмат ўтказиб, халққа таълимот беришарди. Улар эркин шанбага риоя қилишарди ва Яҳудия динининг табаррук удумларини ўтказишарди.Пп 441.3

    Аммо вақт оқимида, асоратдан қайтгач шароит ўзгарди, ва Исроил халқининг доҳийлари зиммасига кўпгина янги бурчлар юкланди. Қуддусдаги маъбад тикланди ва табаррук этилди, энди хизмат ўтказиш учун кўпроқ руҳонийлар талаб қилинарди. Халқни ўргатадиган диёнатли эрларда муҳтожлик ўткир сезиларди. Ундан ташқари, Бобилда қолганларнинг диний эркинлиги таҳликада эди. Закариё пайғамбар орқали, шунингдек Эстер ва Мўрдахой даврида бошидан кечирган оғир синовлар туфайли, Мидия-Форс диёрида яшовчи яҳудийлар, ватанга қайтиш даркорлиги тўғрисида аниқ огоҳлантирилдилар. Шундай вақт келди-ки, мажусийлар аро яшаш хавфли бўлди. Бобилда яшаётган руҳонийлар, ўзгаришларни кўриб туриб, фармонда махсус даъватни эшитиб, Қуддусга қайтишлари лозим эди.Пп 441.4

    Подшоҳ ва амирлар яҳудийларга ватанига қайтишларига ижозат бериб, кутилмаган катта иш қилдилар. Улар маблағ ажратдилар, аммо одамлар қаерда? Левий ўғиллари қайтишдан тондилар, аммо улар қатьиян ўз биродарларига қўшилганларида, кўплар уларнинг намунасига қараб, йўлга чиққанларга эргашардилар. Уларнинг ажаблантирадиган бефарқлиги — Бобилда яшовчи исроилликларнинг хатти- ҳаракати Илоҳий халқига нисбатан ва Унинг режасига бўлган муомаланинг маъюс гувоҳлигидир.Пп 442.1

    Яна бир марта Эзро левийларга мурожаат этди, уларни тезда унинг гуруҳига қўшилишларига ундади. Улар тарафидан қатъиятли ҳаракатларнинг муҳимлигини айнан таъкидлаш учун, у ўз мактубига “Исроил Китобидан”, “олим эрларнинг” сўзларидан қўшди ( Эзро 7:28; 8:16).Пп 442.2

    Йиғилганлар Эзро билан қолаверганларида, ишонтирилган вакиллар, Исроил “Тангриси макони учун ходимлар” олиб келиш учун, мактуб билан шошилиб йўлга чиқдилар (Эзро 8:17). Хитобнома қабул қилинди; қолганлар, ниҳоят, қайтишга охирги қарор чиқардилар. Оқибатда манзилга қирқ руҳоний ва икки юз йигирма муаллим келтирилди — Эзро бу эрларга тўла-тўкис ишонса бўларди, зеро келганлар ҳимматли ва қобилиятли ўқитувчилар ва соф виждонли ёрдамчилар эди.Пп 442.3

    Ана энди ҳамма йўлга чиқишга тайёр бўлди. Йўлда бир неча ой юришлари кутиларди. Маъбад ва унда хизмат учун олинган сахий инъомлардан ташқари, улар хотин-болаларини ва мол-мулкини ўзлари билан олдилар. Йўлда уларни душман кутиб олиб, талон-тарож қилишга, ҳатто Эзрони ва халқини ўлдиришга тайёр эканига у огоҳлантирилди, лекин подшоҳдан қуролланган ҳимояни сўрамади. “Бизни душмандан мудофаа қилиш учун мен подшоҳдан лашкар ва отлиқларини сўрашга уялдим, — деб тушунтирди у, — зеро биз подшоҳ билан гапиришганимизда: Аллоҳнинг қўли Унга интилганларга илтифотли, Уни қолдирганларга — қудратли ва ғазабли! — дегандик” (22-оят).Пп 442.4

    Мажусийлар олдида Аллоҳ исмини шарафлаш ва улуғлаш учун тузилган шароитда Эзро ва унинг йўлдошлари шу имкониятни кўришарди. Ҳозирги пайтда исроилликлар ўзлари Илоҳий қўлланмага тўла таваккал қилсалар, мажусийлар имони ҳам барҳаёт Аллоҳнинг кучига таяниб, мустаҳкамланарди. Шу сабабли улар Тангри Таолога бутунлай таваккал қиладиган бўлдилар. Қуролланган мудофаани сўрамай, фақат Аллоҳга тегишли шон-шуҳратни инсонга тегишли қилиб кўрсатишга улар мажусийларга ён беришмади. Илоҳий уммат самимийлик билан ўз Парвардигорига таваккал қилишини мажусий дўстлари кўрсинлар эди, уларнинг онгида шубҳаланишга ҳеч бир сабаб топилмасин эди. Бойлик орқали эмас, мажусийлар кучи ва таъсирига муносиб эмас, балки фақат Илоҳий илтифоти туфайли улар кучга эга бўлдилар. Фақат Илоҳий қонунни эслаб, унга бўйсунишга интилиб, улар мудофаа олишарди.Пп 443.1

    Аллоҳнинг саховатли қўлидан доимо иноятлар олиб яшаш учун шартларни тушуниш, диний маросимни одатдан ташқари тантанали қиларди. Йўлга чиқиш олдидан Эзро ва унинг йўлдошлари табаррук бағишлаш маросимни ўтказдилар. “Мен шунда дарё соҳилида рўза эълон этдим, — бошидан кечирганини эслаб, ёзади Эзро, — токи бизларга Худованд юз ўнгида камтарликда ўзимизга, фарзандларимизга ва бутун мол-мулкимизга оқ йўл сўрашимиз учун”. “Демак, биз рўза тутдик ва Парвардигоримиздан шунисини сўрадик, ва У бизни эшитди” (21, 23-ятлар).Пп 443.2

    Аммо Илоҳий иноятларига қарамай фаҳм-фаросатни ва олдини олиш деганни четга қўйиш баҳона бўлмасин эди. Хазинага ғамхўрлик қилган Эзро “руҳонийлар устидан қўйилган раҳнамолардан ўн икки кишини айирди. Уларнинг диёнатлиги ва вафодорлиги шубҳасиз эди. “Ва бизнинг Худовандимиз макони учун келтирилган эҳсонларни: подшоҳ ва унинг маслаҳатчилари ва амирлари, ва ўша жойда бўлган исроилликлар келтирган қурбонларини — кумуш, олтин ва идишларини, Эзро сони билан уларга узатди”. Ушбу эрларга тантанали равишда ишонтириб берилган хазиналарни сақлашга масъулият юкланди. “Сиз - Худовандга табарруксиз, - деди Эзро, - идишлар ҳам табаррук, кумуш ҳам, олтин ҳам — Худовандга, оталарингиз Парвардигорига ихтиёрли эҳсонларингиз табаррукдир. Қуддусга қайтиб, Худованд маконидаги хазиначисига топширмагунингизча, бедор бўлинглар ва сизга ишонтирилиб берилганни сақлаб қолинглар” ( 24, 25, 28, 29-ятлар).Пп 443.3

    Худованд хазинасини кўчириш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги Эзронинг ғамхўрлиги — синчковли текширишга муносиб сабоқ. Диёнатлиги синалгангина танланди, ва улар масъулиятлари тўғрисида энг расо, батафсил насиҳатлар олдилар. Худованд инъомларига содиқ хизматкорларни тайинлаганида, Эзро Илоҳий ишида тартибга солишнинг ва уюштиришнинг даркорлигини ва муҳимлигини изҳор қилди.Пп 444.1

    Исроилликлар дарё соҳилида жойлашган бир неча кун давомида, узоқ муддатли саёҳат учун, бутун тайёргарлик кўринди. “Ва Қуддусга бориш мақсадда, биринчи ойнинг ўн иккинчи кунида, — ёзади Эзро, — биз йўлга чиқдик; Парвардигоримизнинг қўли устимизда бўлди, бизни йўлда кутиб турган душман қўлидан халос этарди” (31-оят). Саёҳатлари деярли тўрт ой давом этди. Эзрони кузатиб бораётганлар, хотин-болаларни ҳам қўшиб санаганда, бир неча мингдан иборат бўлди, улар аста-секин силжишарди, аммо бутунлай бехатар эдилар. Душманлар уларга ёмонлик қила олмадилар. Саёҳат эсон-омон якунлади, Аҳашверўш салтанатининг еттинчи йилида, бешинчи ойнинг биринчи кунида, улар Қуддусга етиб келдилар.Пп 444.2

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents