Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents
Пайғамбарлар ва подшоҳлар - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    7-боб - ЯРУБОМ

    Довуд хонадонига қарши чиқиб ғазаби қайнаган Исроилнинг ўн қавми Ярубомни подшоҳ қилиб сайлади. Сулаймон хизматкори бўлган Ярубомдан жамият ишларида ва диний ҳаётда заруратли ўзгаришлар киритиш кутиларди. Сулаймон даврида Ярубом ўзини фаросатли ва қатъиятли инсон эканини намоён қилган эди, ва фидокорона меҳнатида орттирган тажрибаси кейинчалик унга дониш ҳоким бўлишига ёрдамлашди. Аммо, афсуски, Ярубом Аллоҳни ўз умидвори ва таянчи қилиб танламади.Пп 67.1

    Уни қандайдир даҳшатли ҳислар қолдирмасди. Унга тобе бўлганлар келажакда ундан қайтиб, балки Довуд тахтида ўтирган подшоҳни афзал кўрарлар. Шундай фикрдан жони ваҳимага тушарди. Сулаймон салтанатининг барча кунларида диний хизмат Қуддусдаги қурилган маъбадда ўтказиларди. Агарда эндигида Яҳудия подшоҳларининг пойтахтидаги маъбадга ташриф буюриш учун халққа ижозат берилса, яна шу мамлакатга қайтиш хоҳиши кўпларда пайдо бўлса-чи? Подшоҳ тинчлигини йўқотди. Яқинлари билан маслаҳатлашиб, Ярубом, имконияти борича бир жасур зарба бериб, ўз салтанатида қўзғолон кўтарилиш эҳтимоллигининг олдини олмоқчи бўлди. Шу мақсад билан у, диний хизмат ўтказиш учун, янги давлатнинг доирасида икки марказ ташкил этди: бириси — Байтлаҳмда, иккинчиси эса - Данда. Қуддус шаҳрида эмас, балки ушбу марказларда Исроилнинг ўн қавми Аллоҳга топиниш учун йиғилишлари тайинланди.Пп 67.2

    Айтилган ўзгаришларни киритиб, Ярубом кўринмас Аллоҳнинг рамзи бўлган кўринадиган тасвирлар орқали исроилликларнинг тасаввурини уйғотишга ишонарди. Шу мақсадни кўзда тутиб, олтиндан икки буқани ясашга буюрди, кейин улар юқорида айтилган шаҳарларда ўрнатилди. Илоҳий сиймо яратиш орзусида, у Аллоҳнинг амрига қарши иш қилди. ўзингга бут қилма, уларнинг тасвирини ясаб, топинма ва хизмат қилма” (Чиқ. 20:4, 5), деб Мусо пайғамбарга берилган амрларида ёзилган эди.Пп 67.3

    Ўзига тобе бўлганларни Қуддусдан узоқроқ масофада тутиш орзуси Ярубомда шу қадар катта эди-ки, у ўз қилиғининг телбалигини ҳатто тушунмас эди. Унинг аждодлари Мисрда қул бўлиб яшаган даврда ўхшаш мажусий рамзлар уларга таниш эди. Энди эса Исроилда мажусий рамзларни ўрнатганида, халқни буюк хавфга йўлиқтирганини Ярубом ўйламасди. Аллоҳ эвазига халқ олдида санамларни намоён этиш телбалик эканига Ярубом ўзи Мисрда бўлганида ўрганган эди-ку! Шимолий қавмларнинг Муқаддас Шаҳарга ҳар йилли қайтишларини тўхтатиш қатьий ахдида, подшоҳ энг фаҳмсиз чора кўришига ундалди. “Қуддусга қайтишингизнинг ҳожати йўқ, — буйруқ берди у, — мана Исроил, сени Миср еридан чиқарган худоларинг” (3 Под. 12:28). Шу йўсинда улар олтин тасвирларга топинишга ва диний хизматда бегона усулни қабул қилишга мажбур бўлдилар.Пп 68.1

    Ўз мамлакатида подшоҳ левийларни янги қурбонгоҳларда руҳоний хизматига зўрламоқчи бўлганида, улар кўнмадилар. Шунда у “Левий қавмидан бўлмаганлардан танлаб, халқ ичидан руҳонийлар тайинлашга” мажбур бўлди (3 Под. 12:31). Юз берган ҳодисалардан безовталанган левийлар ва кўпгина кишилар Қуддусга қочдилар, токи Илоҳий талабига муносиб Унга топиниш учун.Пп 68.2

    “Ва Яҳудияда қабул қилингандай, Ярубом саккизинчи ой, ўн бешинчи кунида байрам маросимини тайинлади, ва қурбонгоҳда қурбонлар келтирилди. Байтлаҳмда ҳам буқаларга қурбон келтирилди. Байтлаҳмда ҳам тепаликлар қуриб, руҳонийларни қўйди” (3 Под. 12:32).Пп 68.3

    Аллоҳ кўрсатмаларини тарк этган Ярубом сурбетларча иш юритиб, Парвардигорга чақириқ ташлади ва жазосиз қололмас эди. Байтлаҳмдаги бегона қурбонгоҳни муқаддас хизматга худди бағишлаган пайтда, Ярубом ўз қўлига тутатқич олиб турган вақтда, янги топиниш усулини киритишга ботингани сабабли унга ҳукм чиқариш учун, Яҳудиядан Илоҳий кишиси етиб келди. Пайғамбар “Худованд сўзини қурбонгоҳга қараб баён этди. У деди: “қурбонгоҳ, қурбонгоҳ! Худованд шундай деяпти: мана Довуд хонадонига ўғил туғилажак, унинг исми Йўшиё, сенда тутатқи тутатаётган руҳонийларни қурбон келтиражак ва сенинг устингда уларнинг суякларини куйдиражак.Пп 68.4

    Ва ўша кунда аломат бериб деди: Худованд шуни айтганига аломат шундан иборат-ки: мана, ушбу қурбонгоҳ бузилади, устидаги кули эса сочилади”. Шу сўзларидан кейин дарҳол “қурбонгоҳ бузилди, ва Худованд Илоҳий кишига берган каломи бўйича, аломатига муносиб, қурбонгоҳ устидаги кул сочилди” (ЗПод. 13:2-5).Пп 69.1

    Шуни кўриб турган Ярубом Аллоҳга бўйсунмаслик мақсадида хабар келтирган пайғамбарни қўлга олмоқчи бўлди. Ғазабга тўлган ҳолатда у “қўлини қурбонгоҳдан олиб”, пайғамбар томон чўзди, “уни қўлга олинглар”, деб бақирди, шу онда унинг устига жазо тушди. Азалдан Бўлганнинг элчисига кўтарилган қўл ногоҳ чўзилган ҳолида қотиб қолди, кучсизланган қўлини ҳатто қимирлатолмас бўлди.Пп 69.2

    Ваҳимага тушган подшоҳ пайғамбарга ёлворишга мажбур бўлди: Худовандинг, сенинг Парвардигоринг юзини менга таважжуҳ қилдириб, марҳаматини уйғотиш учун, Унга тавалло қилгин — менинг қўлим жойига қайтсин. Ва Илоҳий бандаси Худованд юзини марҳматли қила олди, ва подшоҳнинг қўли ўз ҳолига қайтди” (3 Под. 13:4, 6).Пп 69.3

    Мажусий қурбонгоҳнинг бағишланишига Ярубом тантанали эътибор беришга тиришди, аммо унинг куч- ҳаракати беҳуда бўлди, чунки санамни ҳурматлаганда Қуддус маъбадидаги азалдан Бўлганга хизмат камситиларди. Пайғамбарнинг сўзлари подшоҳни пушаймон қолдириб, бетавфиқ ниятидан тонишига олиб бориши ўрнига, унинг қалбини шафқатсизлантирди; халқни Тангри Таолога бағишланадиган ҳақиқий хизматдан совутиб, у қайсарлик билан ўз йўли билан кетаверишни танлади.Пп 69.4

    Байтлаҳмда ўтаётган байрам вақтида исроилликларнинг қалби ҳали тамомила шафқатсизланмаган эди. Кўплар Муқаддас Руҳнинг таъсирига берилдилар. Ким-ки ўйламай чекиниш йўлига қадам қўйган бўлса, кеч бўлмагунча тўхташини Худованд хоҳларди. Мажусий ниятларга халақит бериш учун, подшоҳ ва халқни қандай оқибатга олиб келишини кўрсатиш учун, У ўз элчисини юборди. Қурбонгоҳнинг бузилиши Исроилда ўрин топган макруҳликдан Аллоҳ нафратланишининг гувоҳлиги бўлди.Пп 69.5

    Худованд ҳалок қилиш эмас, қутқаришга тиришади. Гуноҳкорларни қутқаришда У энг катта қувонч топади. “Борман Мен, дейди Худойи Худовандо; гуноҳкорнинг ўлимини хоҳламайман” (Ҳез. 33:11). Огоҳлантириб, ёлвориб, У ўжарларни ёвузлик йўлини қолдиришларига даъват этади, Унга қайтиб абадий ҳаётга сазовор бўлишларига ундайди. Унинг элчиларини эшитиб қўрқсинлар, тавба қилсинлар, деб уларга муқаддас мардоналикни беради. Нақадар қатьиятли равишда Илоҳий банда подшоҳни фош қилди! Ва ушбу қатъиятлик керак эди, зеро бошқа ҳеч қандай йўл билан ёмонликни фош қилиб бўлмайди. Худованд Ўз қулига жасурлик берди, токи унинг сўзлари муносиб ҳаракатга келтириши учун. Илоҳий элчилар ҳақиқатни қўрқмай мудофаа қилишлари учун, қўрқув деган нарса уларга таниш бўлмасин. Улар Аллоҳга ишонгунча қўрқмасалар мумкин, чунки уларни юборар экан, Ўзи ҳимоя қилади.Пп 70.1

    Илоҳий сўзларини подшоҳга узатиб, пайғамбар кетаман деб турганида, Ярубом унга мурожаат қилиб: “менинг уйимга киргин, ўзингни таом ила қувватлагин, ва мен сенга совға берайин”, — деди. “Ҳатто салтанатинг ярмини берсанг ҳам, — жавоб берди пайғамбар, — мен сен билан бормайман, ва ушбу жойда нон ҳам емайман, сув ҳам ичмайман. Зеро Худованд амр атаб менга: “борган жойда нон емагин, сув ҳам ичмагин, ва борган йўлингдан қайтмагин” — деди (3 Под. 13:7-9).Пп 70.2

    Ўз қарорига содиқ қолиб, тўхтамай Яҳудияга қайтганида, пайғамбар жуда тўғри ҳаракат қилган бўларди. Бошқа йўл билан уйига қайтар экан, орқасидан бир оқсоқол етиб олди. Ўзини Илоҳий пайғамбар деб танитиб, ҳақиқатда уни алдаб деди: “мен ҳам сенга ўхшаган пайғамбарман, менга ҳам Фаришта Худованд сўзини келтирди: “уни ўз уйингга қайтаргин, еб ичсин”, — деди Фаришта. Шу ёлғонни бир неча марта такрорлаб, у саботлик билан таклифини қабул қилишга ундади, шунда Илоҳий кишиси, ниҳоят, унинг илтимосини қабул қилди.Пп 70.3

    Ҳақиқий пайғамбар ўз бурчига нисбатан зиддиятли ҳаракат қилишга ўзига ижозат бергани учун, унинг жазо олишига Аллоҳ йўл қўйди. Уни Байтлаҳмга қайтарган одам билан дастурхон атрофида ўтирганида, Жаббор соҳта пайғамбарни илҳомлантирди. “Ва у Илоҳий бандасига, Яҳудиядан келган пайғамбарга деди: Худованд шундай деяпти: Худованд сўзига бўйсунмаганинг учун, Худованд, сенинг Парвардигоринг амр атаб буюрганига амал қилмаганинг учун, ... сенинг баданинг оталаринг мақбарасига кирмайди” (3 Под. 13:18-22).Пп 71.1

    Бу даҳшатли каромат тезда расо бажо бўлди. “Еб ичганидан кейин у эшагини эгарлади. Ва йўлга чиқди. Йўлида унга арслон чиқиб қолди, ва уни ўлдирди. Ва унинг танаси танҳоликда, йўлда ташланган ётарди; эшаги эса олдида турарди, арслон ҳам танаси олдида турар эди. Ва мана, ўтиб кетаётган одамлар ерда ётган жасадни кўрдилар... ва оқсоқол-пайғамбар яшаган шаҳарга қайтиб баён этдилар. Ҳақиқий пайғамбарни йўлдан қайтарган соҳта пайғамбар бўлган ҳолни эшитгач: “ушбу Худованд гапига бўйсунмаган Илоҳий кишиси” — деди (3 Под. 13:23-26).Пп 71.2

    Содиқ қолмаган элчининг бошига тушган жазо унинг қурбонгоҳ устида айтилган башоратининг ҳақиқатлигига яна бир исбот бўлди. Агар пайғамбар Худованд сўзидан чиқишга жасурланиб, бехатар йўлини давом этганида, подшоҳ ўз итоатсизлигини оқлаш учун бўлиб ўтгандан фойдаланарди. Бузуқ қурбонгоҳда, ҳаракатсиз қолган қўлини эслаб, азалдан Бўлганнинг буйруғига итоат қилмаганнинг даҳшатли тақдири орқали Ярубом ҳақоратланган Парвардигорнинг норозлигини кўриши лозим эди, ва эндигида ёвузлик қилмаслиги учун, ушбу чоралар унинг учун огоҳлантириш бўлсин эди. Аммо тавба қилишдан узоқ бўлган Ярубом “халқдан ажратиб тепаликка руҳонийларни қўйишга давом этаверди; ким xoҳлaca, шунинг тилагини қондирарди, уни муқаддас хизматга бағишлаб, тепалик руҳонийлари қилиб қўярди”. Шундай қилиб, у ўзигина гуноҳга ботмай, “Исроилни ҳам гуноҳга йўлиқтирди”; “ушбу ҳолат Ярубом хонадонини гуноҳга, ҳалокатга ва бутунлай ер юзидан маҳв этилишига маҳкум қилди” (3 Под. 13:33, 34; 14:16).Пп 71.3

    Ярубом салтанатининг йилларида бошланган чекиниш шундай даражада ўсди-ки, пировардида Исроил подшоҳлиги тўла-тўкис мағлуб бўлди. Ярубомнинг ўлими олдидан унинг ҳузурига Шелўда яшовчи кекса пайғамбар Аҳиё келди. Кўп йиллар олдин у Ярубомнинг тахтга чиқиши тўғрисида каромат қилган эди. Энди эса у деди: “Худованд Исроилни мағлуб қилади, ва у сувда тебранадиган қамишга ўхшайди; исроилликларни ушбу гўзал диёрдан, оталарига берилган ердан чиқариб ташлайди; Худовандни ғазаблантириб ўзларига санамлар қилганлари учун, уларни дарёнинг нариги томонига тарқатади. Ва Ярубомнинг гуноҳлари учун, ўзи қилган ва Исроилни йўлиқтирган гуноҳлари учун Худованд Исроилни ташлаб қолдиради” (3 Под. 14:15, 16).Пп 72.1

    Худованд ҳар қандай чоралар кўриб, Исроилни ўзига қайтармоқчи бўлди, ва охиригача тарк этмади. Узоқ зулматли йиллар мобайнида, бирин-кетин тахтга юксалаётган подшоҳлар қайтсарлик билан Осмонга итоат қилмай, Исроилни даҳшатли бутпарастликка йўлиқтираверганларида, Аллоҳ Ундан чекинган имонсиз халқига хабар кетидан хабар юбораверарди. Чекиниш оқимини тўхтатиш учун, ўзига халқини қайтариб олиш учун, У пайғамбарлари орқали нақадар имкониятлар туғдирди. Подшоҳликнинг бўлинишидан кейин келган йилларда Илёс пайғамбар ва Элиша пайғамбар яшаб хизмат қилдилар; Ҳўшея, Омўс ва Ободиё пайғамбарларнинг жон куйдирадиган нидолари бутун ер бўйлаб янграрди. Парвардигори Оламнинг қудратли кучи гуноҳдан қутқара олишга Исроил подшоҳлигида олижаноб шоҳидлар битмас эди. Ҳатто энг зулматли даврларда, ҳукмрон бўлган бутпарастлик ичида, ўз Илоҳий Эгасига содиқ қолган инсонлар топиларди. Улар муқаддас Аллоҳ олдида бенуқсон қолишарди. Ушбу инсонлар танланган қолдиққа мансуб эдилар. Улар орқали азалдан Бўлганнинг абадий нияти амалга ошмоғи лозим эди.Пп 72.2

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents