Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents
Пайғамбарлар ва подшоҳлар - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    8-боб - ХАЛҚНИНГ ЧЕКИНИШИ

    Ярубом подшоҳ оламдан ўтди. Аҳоб подшоҳи ҳузурида Илёс пайғамбар пайдо бўлишигача, ушбу давр Исроил халқининг чуқур маънавий тушкунлик ҳолати билан таърифланади. Азалдан Бўлгандан қўрқмайдиган подшоҳларнинг қўл остида бегона диний усуллар парвариш қилинарди. Исроилликларнинг кўпчилиги барҳаёт Аллоҳга хизмат бурчини тезда унутдилар ва мажусий одатларни қабул қилиб, диний хизматга киритдилар.Пп 73.1

    Ярубом ўғли Надоб атиги бир неча ой ҳукм сурди. Унга қарши лашкарбошиларидан бири бўлган Баашо фитна уюштириб, унинг бетавфиқ ҳокимлигини якунлади. Надоб билан айни шу пайтда Ярубом томонидан унинг барча қариндошлари ҳам ўлдирилди. Шундай қилиб, Шилўлик пайғамбар Аҳиё орқали етказилган кароматли сўзлар юзага чиқди.Пп 73.2

    Ярубомнинг хонадонидан ҳаммаси ҳалок бўлишди. У киритган бутпарастлик айбдор чекинганларнинг устига Осмоннинг ҳаққоний жазоларини жалб қилди, шунда ҳам унинг кетидан тахтга юксалган подшоҳлар - Баашо, Эло, Зимри ва Ўмри - қирқ йил давомида шу тақдирий қонунсизликни қолдирмадилар.Пп 73.3

    Исройлнинг чекиниш давридаги катта қисми Жанубий Яҳудо подшоҳлигидаги Осо салтанатига мос келади. Кўп йиллар мобайнида “Осо Худованднинг, ўз Парвардигорининг кўз ўнгида, Унга маъқул эзгу ишлар қилиб яшади; у бегона худоларнинг қурбонгоҳларини ва тепаликларини тарк этди, санамларини бузди, муқаддас деб бағишланган дарахтларни кесиб ташлади; ва яҳудийликларга Худовандни, оталарининг Парвардигорини қидириб топмоққа, Унинг қонунини ва амрларини бажо келтиришга буюрди. Яҳудонинг барча шаҳарларида тепаликларни ва қуёшга бағишланган санамларни бекор қилди. Ва унинг даврида салтанат осойишта ҳаёт кечирарди” (2 Сол. 14:2-5).Пп 73.4

    Осонинг эътиқоди жиддий синовга топширилди. Ҳабашистонлик Зораҳ бир миллионлик лашкари билан ва уч юз аробаси билан Яҳудо устига ёпирилди” (2 Сол. 14:9). Шунчалик хавфли пайтда Осо ўзи қурган “Яҳудиядаги мустаҳкамланган шаҳарларга”, “дарвозалари қулфланадиган, минорали деворларга”, шунингдек ўзи синчиклаб ўргатган лашкаридаги “жасур аскарларига” ишонмас эди (2 Сол. 14:6-8). Қадимги даврда Исроилни ажойиб равишда халос қилган Сарвари Коинотга подшоҳ эътиқодини боғлади. Ўз лашкарини ҳарбий тартибга киритиб, у Аллоҳга ёрдам сўраб мурожаат қилди.Пп 74.1

    Қарши чиққан лашкарлар бир бирига юзма-юз яқинлашди. Худовандга хизмат қилганлар учун бу жуда қаттиқ синовлардан бўлди. Халқнинг йўлбошчилари хавотирланиб: ҳар бир гуноҳимиз эътироф этилганмикин? - деб ўзларига шу биргина саволни беришарди. — “Нажот топиш учун яҳудий эрлари етарли даражада Аллоҳнинг қудратига ишонадиларми?” Оддий нуқтаи назаридан мисрлик оммаси олдида ҳеч ким қарши тура олмас эди. Аммо тинчлик вақтида Осо ўз кунларини ҳузур-ҳаловатда ва томошаларда ўтказмасди. Унинг ҳаёти кутилмаган ҳодисаларга тайёргарлик кўришда ўтар эди. Лашкарининг жангга қобилияти баланд бўлса-да, у халқни Худованд билан кўниктириш учун ҳаракат қиларди. Энди эса душман олдида улар камсонли бўлсалар- да, у Аллоҳга таваккал қилди ва унинг эътиқоди тебранмади.Пп 74.2

    Фароғатда яшаган кунларида Осо Аллоҳга таянишга ўрганди, синов келганида у бутунлай Унга ишона оларди. Ажойиб Илоҳий кучи унга таниш бўлганига Осонинг муножоти гувоҳлик бермоқда: “Сенинг кучингга мансуб эмасми кучлигами, кучсизгами ёрдам бериш, - деб у ёлворди, - ё Худовандо, Тангримиз, бизга ёрдам бергил; зеро биз Сенга таваккал қилдик ва ушбу кўпчиликка қарши биз Сенинг номингга ихлос қўйиб чиқдик. Ё Худовандо! Сен бизнинг Парвардигоримиз: Сени инсон енгиб чиқмас” (2 Сол. 14:11).Пп 74.3

    Ҳар бир имонли инсон Осо каби ибодат қилса бўлади. “Бизнинг курашимиз ўткинчи башарга қарши эмас, балки самовий оламдаги ёвуз руҳий кучларга, ҳокимлару ҳокимиятларга, бу қоронғи дунёни бошқараётган руҳий ҳукмронларга қаршидир” (Эф. 6:12). Ҳаётимизда ҳақиқатга қарши ҳаракат қилаётган зулмат кучлари билан биз курашишга мажбур бўламиз. Курашимизда биз инсонга эмас, балки барҳаёт Аллоҳга ишонишимиз керак. Ўз исмининг шарафига У Ўз қудратини инсон жаҳду-ғайратига қўшишига биз ишонмоғимиз лозим. Кўксимис Унинг солиҳлигининг совути билан ҳимоя қилинганида, биз ҳар қайси душман устидан ғалаба қозона оламиз.Пп 75.1

    Осо подшоҳнинг эътиқоди мукофотланишга сазовор бўлди. “Ва Худованд Осонинг кўз ўнгида ва Яҳудонинг кўз ўнгида ҳабашистонликларни мағлуб этди. Осо ва унинг билан бўлган халқ кетларидан тушиб, то Гароргача қувиб бордилар, ва ҳабашистонликлар қуладилар, ҳатто уларда ҳеч ким тирик қолмади, чунки улар Худованд олдида ва Унинг қўшинлари олдида мағлуб бўлдилар” (2 Сол. 14:12, 13).Пп 75.2

    Яҳудо ва Беняминнинг ғалаба қозонган лашкарлари Қуддусга қайтгач, “шунда Ўдид ўғли Азаръёга Илоҳий Руҳ тушди. Ва у Осога пешвоз чиқиб, унга деди: Осо ва бутун Яҳудо ва Бенямин мени тингланг: сиз Худованд билан бўлсангиз, У сизлар билан бўлур; агар Уни қидирсангиз, — топасизлар; агар Уни қолдирсангиз — У сизларни қолдиради”. “Аммо сизлар дадилланинг ва қўлларингиз бўшашмасин, чунки ишларингиз учун қаримта тақдирлаган” (2 Сол. 15:1, 2, 7).Пп 75.3

    Ушбу сўзлардан ғайратга кирган Осо тезда Яҳудияда ўзгартиришларни давом этди. “Бутун Яҳудо ва Бенямин диёридан, Эфраим тоғидаги қўлига олган шаҳарлардан у мажусий макруҳликларни қириб ташлади, маъбадга киришида эса ўрнатилган Худованднинг қурбонгоҳини янгилади.Пп 75.4

    Ва бутун Яҳудо ва Бенямин, ҳамда улар билан истиқомат топган Эфраим, Манаше ва Шимъўн қавмларидан халқни бирга йиғди. Худованд Осо билан эканини кўрганларида, айтилган халойиқ унинг салтанатига кўчиб келди. Осо подшоҳлигининг ўн бешинчи йилида, учинчи ойида ҳамма Қуддусга йиғилди ва олиб келинган ўлжадан Худовандга қурбон келтирдилар. Ўша кун қора молдан етти юз ва майда чорвадан етти минг қурбон келтирилди. Ва бутун қалблари билан, бутун жонлари билан Худовандни, оталарининг Парвардигорини излаб топмоқлари учун, Унинг номига рижо этишлари учун аҳдга киришдилар”. “...Ва У ўзини топтирди. Ва ҳар томондан Худованд уларга тинчлик-осойишталик берди” (2 Сол. 15:8-12, 15).Пп 75.5

    Осо подшоҳнинг Аллоҳга бўлган садоқатли хизмати тўғрисида унинг ҳаёти гувоҳлайди. Аммо Унга умид боғлашимиз шартсиз бўлгандагина биз хатолардан озод бўла оламиз. Осо, ҳаётида бир қайси хатоларга йўл бериб, бенуқсон хизматини доғлади. Шундай бўлди-ки, исроиллик подшоҳ Яҳудия салтанатига ҳужум қилиб, Қуддусдан саккиз километрли масофада жойлашган мустаҳкамланган Рама шаҳарини қўлига олди. Осо, мудофаа қидириб, суриялик подшоҳи Бин-Ҳададга мурожаат қилди ва унинг билан иттифоқ тузди. Шундай оғир пайтда Аллоҳдан ёрдам сўраб, Унга мурожаат қилмагани учун Ҳанания пайғамбар Осони қаттиқ фош қилди. У деди:Пп 76.1

    “Сен Худовандга, сенинг Парвардигорингга таваккал қилмай, суриялик подшоҳга умид боғлаганинг сабабли Сурия подшоҳининг лашкари сенинг қўлингдан қутулди. Ҳабашистон ва Ливия ҳаддан кўпсаноқли аробалари ва отлиқлари билан каттароқ куч эмасмиди? Аммо сен Худовандга умид боғлаганинг учун, У сенинг қўлингга уларни топширди. Зеро Худованднинг назари бутун ерга йўналтирилган, токи қалби Унга содиқ қолганни қувватлаш учун. Бу сафар сен ақлсиз иш қилдинг. Эндигида сенда урушлар бўлур” (2 Сол. 16:7-9).Пп 76.2

    Ўз айбини англаб, Аллоҳ олдида ўзини камтар тутиш ўрнига, фош қилинганига “Осо кароматчидан жуда аччиқланди ва уни зиндонга қамади, чунки эшитганига ғазаби қайнаб кетди; айни замонда халойиқ ичидан қайси бирларини сиқувга олди” (2 Сол. 16:10).Пп 76.3

    “Ва салтанатининг ўттиз тўққизинчи йилида Осонинг оёқлари оғрийдиган бўлди, ва касаллиги баданининг бошқа узвларига ҳам ўтди; аммо у ўз касаллигида Аллоҳни эмас, балки шифокорларни излай бошлади” (2 Сол. 16:12). Ўз салтанатининг қирқ биринчи йилида Осо оламдан ўтди ва унинг ўғли Йўшафат тахтга чиқди.Пп 76.4

    Ундан икки йил олдин Исроилга Аҳоб подшоҳ бўлди. Энг бошидан унинг подшоҳлиги даҳшатли чекиниш билан белгиланди. Унинг отаси Зимри Самарияни барпо қилганди. “Худованд кўз ўнгида Зимри, Худованд рози бўлмаган ишлар билан шуғулланарди ва олдинги подшоҳлардан унинг қилиқлари баттар эди” (3 Под. 16:25), аммо ўғли Аҳобнинг жиноятлари ҳамманикидан ошиб тушди. “У Худовандни, Исроил Парвардигорини ғазаблантирадиган ишлар қиларди”. “Надоб ўғли Ярубомнинг гуноҳларига йўлиқиш унга кам эди” (3 Под. 16:31, 32). Байтлаҳм ва Данда ўтказилаётган диний хизматга кўнмай, виждонини йўқотиб, у энг пасткаш мажусий усулларини киритди. Азалдан Бўлганга хизмат қилиш ўрнига, Баалга топинадиган бўлди.Пп 77.1

    Баал олийруҳонийси ва айни пайтда Сидон подшоҳининг қизи Изавелга уйланиб, Аҳоб “Баалга хизмат қила бошлади. Баал қурбонхонасида унга қурбонгоҳ қурди. Ушбу тушкунлик Самарияда юз берди” (3 Под. 16:31, 32).Пп 77.2

    Аҳоб ўз салтанатининг пойтахтида Баалга бағишланган хизмат киритибгина қўймай, балки хотини Изавел сўзи бўйича кўпгина “тепаликларда” мажусий қурбонгоҳлар тиклади. Уларнинг удумлари қизиқарли бўлгани сабабли салбий таъсири руҳонийларга ва бошқа хизматкорларга тарқалди; бора-бора бутун Исроил Баал кетидан йўналди. “Шунчалик Худованд сўзидан чиқадиган, У рози бўлмаган ишларни қиладиган, хотини Изабелга шунчалик кўнадиган Аҳоб каби подшоҳ бўлмади. У санамлар кетидан юриб, ҳаддан зиёд разолат ботқоғига тушди, Исроил ўғилларининг кўз ўнгида Худованд ҳайдаб чиқарган Амўрийлар каби макруҳ ишлар қиларди” (3 Под. 21:25, 26).Пп 77.3

    Аҳоб суст иродали одам бўлди. Қатъиятли ва ўзбилармон мажусий хотинга уйланиш ўзи учун ва халқи учун ҳалокатли бўлди. Қатьиятсиз, аҳлоқи бузуқ Аҳоб бутун нарсада ўз хотини Изавелга издош бўлди. Унинг шахсиятпараст табиати Аллоҳнинг Исроилга кўрсатган меҳрибонлигини қадрлай олмас эди, шунга қўшимча айтиб ўтиш керак-ки, танланган ҳалққа нисбатан, унга амир ва пушти-паноҳ бўлиши лозим эканига тушуниб етолмас эди.Пп 77.4

    Аҳобнинг барбод қиладиган таъсирига берилиб, Исроил барҳаёт Тангридан узоқлашди, чекинди ва ўз йўлидан адашди. Узоқ йиллар давомида улар нуқсонликда гуноҳли ҳаёт кечиришди, ва уларнинг ичида куфрликни очиқ фош қиладиган, гуноҳга қарши чиқадиган ҳеч бир одам қолмагандай туюларди. Чекинишнинг даҳшатли зулмати бутун ерни қоплади. Баал ва Аштортанинг тасвирини ҳар томонда учратиш мумкин эди. Мажусий маъбадларнинг сони, бағишланган ўрмонзорлар кўпайган сари кўпая борарди. Одамлар инсон қўли билан яратилган санамларга топинишарди. Бутларга келтирилган қурбонларнинг аччиқ тутуни ҳавода сезилар эди. Тепаликлару увайдаларга маст коҳинларнинг бақириғи тарқаларди. Улар қуёш, ой ва юлдузлар шаънига қурбонлар келтиришарди.Пп 78.1

    Изавел ва унинг бадкирдор руҳонийлари орқали ўргатилган халойиқ, санамлар ўз сирли кучига муносиб ернинг, олов ва сувнинг унсурларини бошқаришади, деб авраларди. Осмоннинг барча саховатлари - шарқираган ариқлар, дарёлар, нафис шудринг, ерни янгилайдиган, мўл хосил олиш учун далаларни суғорадиган ёмғир, — булар ҳаммаси Баал ва Аштортанинг меҳрига тегишли, деб қабул қилинарди. Барча неъматларнинг ва баркамол ҳадяларнинг Берувчиси эътиборга олинмас бўлди. Тепаликлар ва увайдалар, дарёлар ва ариқлар барҳаёт Аллоҳнинг қўлида эканини халқ унутди. Фақат Парвардигори Олам қўёшу ойнинг, булутлар ва табиатдаги бутун кучларнинг Сарвари эканини халқ эсидан чиқарди.Пп 78.2

    Худованд Ўзининг содиқ элчилари орқали, бир марта эмас, бетавфиқ подшоҳни ва чекинган халқни огоҳлантирди, аммо ҳаракатлари беҳуда бўлди. Муқаддас Руҳдан илҳомланган вакиллари азалдан Бўлганнинг ҳуқуқини, фақат У Исроилнинг ягона Тангри Таолоси эканини беҳуда мудофаа қилишарди; У берган қонунларни улар беҳуда юксалтиришга интилардилар. Мажусий урф-одатларининг ҳашаматлиги ва хушруйлиги билан асирланган одамлар, подшоҳ ва унинг саройига эргашиб, ахлоқсиз, беҳаё эҳтиросларни уйғотадиган шаҳвоний ҳисларга берилдилар. Узларининг ожиз телбалигида улар Аллоҳни ва Унга хизматни тарк этдилар. Уларни шунчалик саховатли ёритган ҳакиқатнинг ёғдуси, зулматга айланди. Гўзал олтиннинг порлаши ўчди.Пп 78.3

    Афсуски! Исроилнинг шон-шуҳрати битди! Аллоҳнинг танланган халқи ўз чекинишида ушбу пайтгача шунчалик паст тушмаган эди. Уларда “Баал пайғамбарларидан тўрт юз эллик, эманзор пайғамбарларидан тўрт юз бор эди” (3 Под. 18:19). Фақат ажойиб Илоҳий куч уларни ҳалокатдан асраб қола оларди. Исроил ўз ихтиёри билан Аллоҳни қолдирди, аммо Тангри Таоло Ўзининг чексиз меҳрибонлиги туфайли гуноҳга йўлиққанларни севарди, ва уларни Ўзига қайтариш учун, У энг қудратли пайғамбарлардан бирини юборишга тайёр бўлди.Пп 79.1

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents