Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents
Улуғ Кураш - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    34-боб - Ўликлар Биз Билан Гаплаша Оладиларми?

    Муқаддас Китобда айтилган азиз фаришталарнинг хизмати ҳар бир Масиҳ издоши учун тасалли берадиган ва қимматли ҳақиқатлардан бири ҳисобланади. Аммо Муқаддас Китоб ўргатадиган нарсалар айёр фасодчиларнинг оммавий илоҳиёти томонидан бузилиб, хиралаштирилган. Мажусийлар фалсафасидан ўзлаштириб олинган ва масиҳийлик эътиқодига киритилган руҳнинг табиий равишда ўлмаслиги, эътиқоддан қайтиш тўғрисидаги тасаввур зулмат даврларида ҳақиқат ўрнини эгаллади. Ҳақиқат аниқ ва тушунарли қилиб Муқаддас битик саҳифаларида баён килинган, хусусан, «ўликлар ҳеч нарсани билмайдилар”. Кўпчилик «нажотни мерос қилиб оладиганлар учун хизматга юбориладиган хизматчи руҳлар» марҳумларнинг руҳи эканига кўпчилик ишонди. Бундай ишонч Муқаддас Китобда самовий фаришталарнинг мавжудлиги ва уларнинг илк одам вафот этгунга кадар ҳам инсоният тарихида иштирок этгани тўғрисидаги маълум гувоҳликларга тескари равишда баён қилинган.УК 484.1

    Инсоннинг ўлимдан кейин хам онгли ҳолати тўғрисидаги таълимот, айниқса, ўлганларнинг руҳи тирикларга хизмат қилиш учун қайтишига ишонч ҳозирги спиритизмга йўл очиб берди. Агар марҳумлар Худо ва муқаддас фаришталар билан мулоқот қилсалар ва улар илгари эгаллаган билимлар билан қуролланган бўлсалар, нима учун тирикларнинг онгини ёритиш ва ўгит бериш учун ер юзигa қайтиб келмайдилар? Машҳур илоҳиётчилар таълим берганларидай, агар ўлганлар руҳи ер юзидаги уларнинг дўстлари устида айланиб юрса, нима учун рухлар ўзлари билан уларнинг мулоқот қилишларига йўл қўймайди, бахтсизликлардан огоҳлантирмайди, қайғуларига тасалли бермайди? Инсоннинг ўлимдан кейинги онгли ҳолатига ишонган одамлар Илоҳий нур сифатида маърифатли руҳлар орқали ўзларига бериладиганларни рад қиладилар? Кўпчиликнинг фикрига кўра, бу муқаддас йўл билан иблис ўзининг ниятларини амалга оширади. Иблиснинг буйруқларини бажарадиган тубан фаришталар одамларга руҳий оламдан хабарчилар сифатида зоҳир бўладилар. Зулмат беги, ўликлар билан мулоқот қилиш мумкин, деб одамларни ишонтириб, онгга сеҳрловчи таъсир кўрсатади.УК 484.2

    Тубан фаришталар марҳум дўстларнинг қиёфасига кириши мумкин. Улар ҳайратланарли аниқлик билан нафақат ташқи қиёфани, балки кўзлар, овоз, гапириш усуллари ифодасини ҳам амалга оширадилар. Кўпчилик, яқинларимиз осмонда бахтиёрдирлар, деб хурсанд бўладилар, хавфхатардан шубҳаланмай, “васвасачи руҳларга ва жинлар таълимотига” қулоқ соладилар.УК 485.1

    Марҳумлар ҳақиқатан улар билан мулоқот қилиш учун қайтишига улар ишона бошлаганларида, иблис шундай қиладики, одамларнинг кўзи олдида қабрга тайёр бўлмасдан кетганларнинг образи пайдо бўлади. Улар пайдо бўлиб, гўё осмондаги бахтли ҳаёти, у ердаги катта лавозими ҳақида ҳикоя қила бошлайдилар. Шундай йўл билан ҳамма ёкда, ўлимдан кейин солиҳ ва фосиқ ўртасида ҳеч қандай фарқ қолмас экан, деган хато фикр кенг тарқалади. Руҳлар оламидан сохта ташриф буюрувчилар баъзан ўз яқинларини огохлантирадилар ва муҳофаза этадилар, бунинг натижасида бу огоҳлантиришлар оқланади. Сўнга улар ишончни қозониб, Муқаддас Китобга ишончни йўқ қиладиган фикрларини ўтказа бошлайдилар. Бу руҳлар ер юзидаги дўстларининг муваффақиятларидан қаттиқ хавотирда эканликларини айтиб, уларга хавфли адашувларнинг энг юқори даражасини уқтиришга уринадилар. Вақти келиб, улар тўғрисини айтадилар ва баъзан келажакни башорат қилиш лаёқатига ҳам эга бўладилар. Ана шу башоратлари уларнинг гапларига ишончлилик тусини беради, сохта таълимот кўпчилик томонидан шунчалик сўзсиз ишонч билан қабул қилинадики, гўё булар Муқаддас Китоб ҳақиқатида й бўлиб кўринади. Худонинг Қонуни унутилган, ҳузур-ҳаловат руҳи рад қилинган, ахд қони бу одамларнинг кўзи олдида энди муқаддас эмас. Спиритизмчилар Масиҳнинг Илоҳийлигини рад қиладилар, ҳатто Яратувчини ҳам ўзлари билан бир қаторга қўядилар. Янги ниқоб остига яшириниб олиб, буюк исёнкор Худога қарши курашини бошлайди. Бу кураш олти минг йил олдин бошланиб, ер юзида давом этиб келмокда.УК 485.2

    Кўпчилик турли спиритизм ҳодисаларини товламачиликнинг натижалари ва афсунгарларнинг қўллари иши деб тушунтарадилар. Ҳақиқатан, кўпинча фокус натижалари ҳам реал ҳодисалар сифатида кўрсатилади, аммо бундай ҳолатларда ғайритабиий кучларнинг аниқ аралашувчи кузатилади. Сирли тақиллаган овозлар - ҳозирги спиритизм мавжудлиги шу орқали маълум эканлиги айтилган - енгил трюклар ёки товламачилик бўлмаган, балки жинларнинг аралашуви бўлиб, улар шу йўл билан адашувларнинг бирини шу тариқа бошлаган ва одамларнинг руҳини муваффақиятли равишда ҳалок қилган эди. Аввалига кўпчилик спиритизмга оддийгина қаллоблик деб қарайди. Аммо бу ҳодисалар билан юзма-юз тўқнашганда, улар ёлғонга учадилар ва буларни Худонинг буюк қудрати деб қабул қиладилар.УК 485.3

    Бу одамлар иблис ва унинг малайлари қилган мўъжизаларга нисбатан Муқаддас Китоб огоҳлантиришларини назардан қочирадилар. Фиръавннинг сеҳргарлари айнан иблиснинг аралашуви билан Худонинг ишига тақлид қила олдилар. Ҳаворий Павлус айтадики, Масиҳнинг иккинчи марта келиши билан иблис кучларининг бунга ўхшаш зоҳир бўлиши кузатилади. Раббий келгунга қадар “дажжол иблиснинг кучи билан ҳар турли қудратли ишлар, ажойиботлар, сохта мўъжизалар кўрсатади. У ҳалок бўладиганларни ҳар турли ноҳақ васвасалар билан йўлдан оздиради” (2Салоника. 2:9,10). Ҳаворий Юҳанно қиёмат кунида намоён бўладиган ғайритабиий кучларни тасвирлаб, шундай дейди: “иккинчи махлуқ ... ҳамманинг кўзи олдида осмондан ерга олов туширди. Биринчи маҳлуқнинг номидан бу мўъжизали аломатларни кўрсатишга унга изн берилганди. Бу аломатлари билан у ер юзидаги одамларни йўлдан оздирди” (Ваҳий 13:13,14). Ҳаворий бу ҳодисаларни шунчаки ёлғон деб ҳисобламайди. Жинлар одамларни фақат бир марта зоҳир бўлиш билан эмас, балки ҳақиқий мўъжизалар билан васвасага солади.УК 486.1

    Зулмат беги инсониятни васвасага солиш ишларида ўз қобилиятини янада ўткир қилиб, ҳамма табақадаги одамларни, улар қайси лавозимда бўлмасин, маҳорат билан васвасага солади. У билимдон, маданиятли одамларга спиритизмни шунчалик нозиклик ва интеллектуал шаклда кўрсатадики, кўпчилик ёйиб қўйилган тўрга тушиб қоладилар. Спиритизмнинг донолигини ҳаворий Ёқуб “дунёдан, моддиятдан, жин-ажинадан” (Ёқуб 3:15) деб айтади. Ўша буюк ёлғончи махфий тарзда ўз режаларини жуда яхшилаб амалга ошириш учун, буни яширади. Масиҳни саҳрода васвасага солиш учун нур сочаётган серафимдай келган ўша одамларга янада жозибалироқ - нур фариштаси сифатида зоҳир бўлади. У инсон билан баландпарвоз мавзуларда суҳбатлашиб, жозибали манзаралар билан унинг тасаввурларини кучайтиради ва сербўёқ тасвирлар билан севги, бағрикенглик туйғуларига таъсир этади. У инсон идроки баҳайбат образлар билан қанот бағишлайди, одамлар юракларида Худони унутсин деб, уларда ўзларига юқори баҳо бериш ва ўзларига ишончни уқтиради. Оламнинг Нажоткорини баланд тоққа ғайритабиий равишда олиб чиқиб, Унга бутун оламнинг гўзаллигини ва шуҳратини кўрсатган қудратли душман Худонинг кучи билан ҳимояланмаганларнинг идрокини зулматга ботириш учун ҳамма керакли йўлларни ва воситаларни топади.УК 486.2

    Иблис Одам ато ва Момо Ҳавони ўз даврида васвасага солгандай, у бизнинг давримизда ҳам одамларни васвасага солади - ёлғонни ишлатади, таъқиқланган билимларга ташналикни авж олдиради, ўзини юқори қўйишга интилишни рағбатлантиради. Айнан ана шу ҳиссиётлар унинг тубан кетишига сабаб бўлди. Айнан ана шулар орқали инсониятни ҳалоқ қилишни мўлжаллайди. “Сизлар худди худолардай бўлиб қоласизлар, - деди у, - эзгулик ва ёвузликни биладиган бўласизлар” (Ибтидо 3:5). Спиритизм шундай таълим беради: “инсон табиатан -ижодий шахс, унинг вазифаси шундан иборатки, абадий мукаммалликка тўхтовсиз интилади, шу йўл билан Худо билан битта даражага етишади”. Яна: “Ҳар ким бошқани эмас, фақат ўзини ҳукм қилиши керак”. “Бу ҳукм адолатли бўлади, чунки бу ҳукм ўзининг устидан ўзи ҳукм қилишдир”. “Тахт бизнинг ичимизда”. Спиритизмнинг рахнамоларидан бири, унда “руҳий англаш” уйғонганда, шундай деган эди: “Менинг биродарларим бўлган одамлар - ҳаммалари тубанлашмаган ярим худолардир”. Бошқаси эса шундай дейди: “Ҳар қандай адолатли ва комил мавжудот Масихдир”.УК 487.1

    Шундай қилиб, солиҳ ва ёлғиз сажда қилишга ва иззатлашга лойиқ Чексиз Худо ўрнига, Унинг Қонуни мукаммал солиҳлиги - инсон интилишларининг ҳақиқий ўлчови ўрнига, иблис инсоннинг гуноҳли, иллатли табиатига сажда қилишни таклиф этади ва бундай одамни ягона ҳукм қоидаси ва характер мезони деб ҳисоблайди. Бу аслида тараққиёт. Аммо юқорига эмас, аксинча, пастга.УК 487.2

    Ақлий ва руҳий тараққиётнинг асосий қонуни шундай жаранглайди: инсон нимага бепарво қараса, у ўша нарсага ўзгаради. Инсон аста-секин ўзи ўйлаётган буюмларга мослашади, нимани яхши кўрса ва таъзим қилса, ўша нарсага ўхшайди. Инсон ўзининг поклик, солиҳлик ва ҳақиқат намунасидан юқори кўтарила олмайди. Агар энг юқори идеал даража шахсий “мен” хисобланса, инсон ҳеч қачон ўзининг заифликларидан юқори кўтарила олмайди. Аксинча, у астасекин, аммо ишонч билан пастга тушади. Фақат Худонинг ҳузурҳаловати инсонни юқори кўтаришга қодир. Биз муқаррар равишда пастга юмалаймиз.УК 487.3

    Ҳар қандай лаззатни яхши кўрадиган шаҳвоний ва ривожланган сезгир спиритизм одамларга нозик интеллектдан кўра, нозик қиёфани кўрсатади; унинг вульгар шаклларида ўзларининг мойилликларига мос келадиган нарсаларни топадилар. Иблис инсон табиатининг ҳамма заифликларини ўрганади; ҳар бир одам мойил бўлган гуноҳларни у сезади, кейин ҳамма ҳаракатларини ёмон мойилликларининг намоён бўлишига ёрдам берадиган вазиятлар ўзларини узоқ куттириб қўймаслиги учун ишга солади. У одамларнинг табиий эҳтиёжларни бузиб кўрсатиб, уларнинг жисмоний, ақлий ва ахлоқий кучларини заифлаштиришга мажбур қилиб, керагидан ортиқ сарф-харажатларга ундаб васвасага солади. Одамлар ўз ҳиссиётлари бўйича ножўя иш қилишлари учун васвасага солиб ва уларни ҳайвон ҳолатига олиб келиб, иблис минглаб жонларни ҳалок қилди ва минглаб одамларни ҳалок қилишда давом этмокда. Ҳамма ишни охирига етказиш учун иблис руҳлар орқали гапиради: “ҳақиқий билим инсонни ҳамма қонунлардан юксакка кўтаради”, “ҳамма юз бераётган ишлар эзгуликдир”, “Худо ҳукм қилмайди”, “ҳамма қилинган гуноҳлар айбсиздир”. Одамларнинг истаклари - олий қонун, эркинлик - бу ҳар қандай истакни ижро этиш ҳуқуки эканига, одам фақат ўзи олдида масъулиятга эга эканига улар ишона бошлайдилар. Бундай ҳолда ҳамма ёкда ахлоқсизлик ва иллат ҳукмронлиги ҳайрон бўлишга арзийдими? Кўпчилик ўзларига тана юраги истакларига риоя қилишлари учун эркинлик берадиган таълимотларни ниҳоятда қониқиш билан қабул қиладилар. Шундай қилиб, қаноат шаҳватга қурбон бўлади, инсоннинг ақлий ва руҳий кучлари эса тубан инстинктларга итоат этадилар, ўзларини Масиҳ издошлари деб ҳисоблаган минглаб қурбонларни тантана қилган иблис ўз тўрларига илинтиради.УК 487.4

    Аммо спиритизмнинг ясама даъволарига алданиб қолмаслик керак. Одамлар иблиснинг қопқонини кўра олсин деб, Худо оламга етарли нурни юборди. Юқорида кўрсатилганидай, спиритизм таълимоти ўз асосига кўра, Муқаддас Битикнинг маълум ва тушунарли таълимотига зид келади. Муқаддас Китоб таълим берадики, ўликлар ҳеч нарсани билмайдилар ва ҳеч нарсани ўйламайдилар; ер юзида қачонлардир улар учун қимматли бўлганларнинг шодликлари ёки кечинмалари ҳақида марҳумларга ҳеч нарса маълум эмас.УК 488.1

    Бунинг устига, Худо марҳумларнинг сохта руҳлари билан ҳар қандай мулоқотни таъқиқлади. Яҳудийларда ҳам шундай одамлар бўлган эдики, улар ҳам, ҳозирги спиритизмчиларга ўхшаб, биз ҳам марҳумлар билан алоқада бўламиз, деб айтар эдилар. Аммо ўшандай “дўст руҳлар” ҳақида - бошқа оламдан келганларни шундай деб айтар эдилар - Муқаддас Китоб “жинлар руҳи” деб айтади (қаранг: Сахрода 25:1-8; Забур 105:28; 1Кор.10:20; Ваҳий 16:14). Бундай руҳлар билан ҳар қандай мулоқот Худо олдида ярамаслик деб ҳисобланган; ўлим жазоси билан қўрқитилган (қаранг: Левилар 19:31; 20:27). “Афсунгарлик” сўзи бизнинг давримизда нохуш туйғу пайдо қилади. Одамлар ёвуз руҳлар билан алоқада бўла оладилар, деган гaп ўрта аср бидъати сифатида қабул қилинади. Юз минглаб ва миллионлаб мухлисларини эргаштирган спиритизм эса илмий доираларга, жамоатларга, қонунчилик органларига, ҳатто шоҳлар саройларига кириб борди - бу ниҳоятда катта ёлғон қадимда қораланган ва таъқиқланган афсунгарликнинг ниқобланган ҳолда пайдо бўлишидан бошқа нарса эмас.УК 488.2

    Агар спиритизмнинг ҳақиқий характерининг бошка ҳеч қандай исботи бўлмаганда ҳам, солиҳлик ва гуноҳ ўртасида, Масиҳнинг пок ва олийжаноб ҳаворийлари билан иблиснинг энг бузуқ хизматкорлари ўртасида фарқни спиритчилар кўрмаганлар, мана шуларнинг ўзи масиҳий учун етарли бўлиши керак. Иблис, энг бузуқ одамлар осмонга олинади ва у ерда катта лавозимни эгаллайди, деб, оламга шундай дейди: “Сиз қанчалик гуноҳкорсиз, Худога ва Муқаддас Китобга ишонасизми. йўқми — бунинг аҳамияти йўқ. Ўзингизга қандай маъқул бўлса, шундай яшанг, сизнинг уйингиз - оcмoн”. Моҳиятан, спиритизм воизлари айтадиларки, “Ёмонлик қилган ҳаммани Эгамиз яхши кўради, улардан мамнун бўлади. Қани, адолат Худоси борми ўзи?!” (Малакий 2:17). Аммо Худонинг Каломи шундай дейди:УК 489.1

    “Ҳолингизга вой, эй ёмонни яхши,
    Яхшини ёмон деб айтадиганлар,
    Зулматни нур билан,
    Нурни эса зулмат билан алмаштирадиганлар!
    Эй аччиқни ширин,
    УК 489.2

    Ширинни аччиқ дейдиганлар!” (Ишаё 5:20).

    Бу ёлғон руҳлари ўзларини ҳаворийлар деб кўрсатадилар, Ёлғончи руҳлар охирги оятни Муқаддас Руҳнинг таъсири остида ёзганлари учун ҳаммасига зиддир. Улар Муқаддас Китобнинг келиб чиқиши илоҳийлигини рад қиладилар. Шундай қилиб, улар масиҳийлик умидларининг пойдеворини тамомила вайрон қилади, осмонга борадиган йўлни ёритадиган нурни йўқ қилади. Иблис одамларни, Муқаддас Китоб - бу бор-йўғи уйдирма, ёки инсоният уруғи тарихининг болалик даврига мос келган китоб, энди бу китобда жиддий муносабатда бўлиш шарт эмас, уни эскириб қолган деб унутиш керак, дея ишонтиришга ҳаракат қилади. Худонинг Каломи ўрнига эса ҳар хил спитиризм ҳодисаларини таклиф қилади. Бутунлай унинг назорати остида бўлган канал мана шу; бу каналнинг ёрдами билан у ўзига маъқул бўлган нарсага оламни ишонтиришга мажбур қилади. Иблисни ва унинг мухлисларини ҳукм қилиш керак бўлган китобни сояга суриб қўяди, чунки бу китобни иблис айнан шу ерда кўришни истайди. У оламнинг Нажоткори деб у оддий, одатдаги одамни кўрсатади. Худди Исонинг қўриқланаётган қабри тўғрисида рим соқчилари, руҳонийлар ва оқсоқоллар Исо тирилмайди, деб уқтирган ёлғон хабарни тарқатганидай, спиритизмга ишонган одамлар Нажоткорнинг ҳаётида ҳеч қандай ғаройиб ҳодиса бўлмаганини исботлайди, деб ўргатади. Шундай қилиб, Исони орқага суриб, улар ўзларининг мўжизаларига эътиборни тортади ва бу мўъжизалар - Масиҳнинг ишидан устун туради, деб айтадилар.УК 489.3

    Шуниси ишончлики, ҳозирги спиритизм ўз кўринишини ўзгартириб боради, кўп эътирозлар келтириб чиқарадиган ҳодисаларни яшириб, масиҳийлик либосига ўранади. Аммо унинг таълимоти принциплари узоқ йиллар давомида ваъзи қилинмоқда ва оммалаштирилмокда, шунинг учун спиритизмнинг ҳақиқий характерини ҳеч нарса яшира олмайди. Бу таълимотларни ниқоблаб ҳам, рад қилиб ҳам бўлмайди.УК 490.1

    Лекин ҳозирги ҳолатида ҳам у янада хавфлироқ, чунки у янада маккор ва моҳир ёлғонга бурканиб олган, асло илтифотли муносабатларга муносиб эмас. Илгари спиритизм Масиҳни ва Муқаддас Китобни рад қилган бўлса, ҳозирги пайтда унисини ҳам, ҳозиргисини ҳам рад қилаётгандай бўлади. Аммо уйғонмаган юракка бу маъқул келиши учун Муқаддас Китоб шундай талқин қилинадики, бу Китобнинг энг муҳим ва тантанали ҳақиқати эътиборсиз қолаверади. Худонинг энг асосий хусусиятларидан бири бўлган севги чучмал сентиментализм даражасига туширилган, бу сентиментализм эзгулик ва ёвузлик ўртасида ҳеч қандай фарқни кўрсатмайди. Худонинг адолатлилиги, гуноҳдан эҳтиёт бўлиш, Худонинг Муқаддас Қонунига риоя қилиш талаблари — буларнинг ҳаммаси одамлардан яширилади. Халққа, Ўнта Амрга худди ўлик ҳарфларга муносабатда бўлгандай қараш керак, деб таълим берадилар. Ёқимли, эҳтиросли эртаклар онгни асир қилади ва эътиқод асоси сифатида Муқаддас Китобни рад қилишга одамларни даъват этади. Масиҳ илгаригидай рад қилинади, аммо иблис инсонни шунчалик кўр қилиб қўйганки, у ёлғонни умуман сезмайди.УК 490.2

    Фақат озчилик спиритизмнинг ғаразли кучи ва унинг таъсири хавфи тўғрисидаги тўгри тасаввурларга эга. Одатда бу таълимот билан ишқибозлик юзасидан, тасодифан қизиқиб қоладилар. Одамларда спиритизмга реал ишонч йўқ, ваҳима уларнинг онгида, спиритизм ҳукмронлигига бўйсуниш керак, деган фикр уйғотади. Бу қудратли қотилнинг ҳукмронлиги остида қолганларидан кейин, иблис уларни ўзига хизмат қилдиришга мажбур этади. Охири, кунларнинг бирида одамлар онги, идрокини иблиснинг ихтиёрига топшириб, унинг қулига айланадилар, одамлар ўз кучлари билан иблиснинг сехр-жодусидан халос бўла олмайдилар. Уларнинг ишонч билан қилган ибодатларига жавоб сифатида инъом қилинган Худонинг кучидан бошқа ҳеч нарса бу алданган қалбларни халос қила олмайди.УК 490.3

    Кимки гуноҳ билан курашмаса ёки ихтиёрий равишда севимли гуноҳни ардоқласа, иблиснинг васвасаларини ўзларига қабул қилган бўладилар ва унга эшикларни очиб беради. Улар ўзларини Худодан ажратадилар, Унинг фаришталари ҳимоясидан ўзларини маҳрум қиладилар. Шайтон васвасалари билан унинг ичига кириб олгач, осонлик билан уни ўлжа қилиб олади. Ким ўзини иблис ҳукмронлигига топширса, бунинг оқибати нима билан тугаши тўгрисида тасаввурга эга бўлмайдилар. Шайтон уларни ўзига бўйсундириб, бошқа одамларни йўлдан оздириш учун ўша одамлардан фойдаланади.УК 491.1

    Пайғамбар Ишаё айтади: “Халқлар сизларга: “Оталар руҳига, фолбинларга, азайимхонларга ва афсунгарларга боринглар”, деб айтсалар, сизлар ўз Худойингизга бормайсизми?! Ахир, тириклар ўликлардан насиҳат излаб борадими?! 20 Шундай деганларга ёруғлик бўлмайди. Худонинг йўл-йўриқлари ва таълимотига маслаҳат солинг” (8:19, 20). Arap одамлар Муқаддас Битик саҳифаларида аниқ баён қилинган ҳақиқатни инсоннинг табиатига ва марҳумларнинг ҳолатига нисбатан қабул қилишни истасалар эди, спиритизм иблиснинг ҳамма даъволарибор кучи, ёлғон аломатлари ва мўъжизалари билан фаолият кўрсатиш орқали қилган кирдикорларини одамлар кўрган бўлардилар. Аммо танадаги юракка шунчалик ёқимли нарсалар бахш этадиган ўзбошимчаликлардан воз кечиш ва севимли гуноҳларини тарк этиш ўрнига, кўпчилик нурдан юз ўгиради ва биронта ҳам огоҳлантиришларга қарамасдан, то иблиснинг ўлжаси бўлиб, унинг тўрига ўралиб қолгунларига қадар юраверадилар. Чунки “У ҳалок бўладиганларни ҳар турли ноҳақ васвасалар билан йўлдан оздиради. Бу кишилар ҳақиқат севгисини қабул қилмаганлари учун ҳалок бўладилар, нажот топа олмайдилар” (2Салоника. 2:10, 11).УК 491.2

    Спиритизм таълимотига қаршилик кўрсатадиганлар нафақат одамлар билан, балки иблис ва унинг фаришталари билан кураш олиб борадилар. Улар “осмон остидаги бошлиқларга, ҳокимиятларга ва ёвуз руҳларга” қарши курашга киришадилар. Агар самовий хабарчиларни куч билан отиб юбормас эканлар, иблис заминнингбирон қаричини ҳам бермайди. Худонинг халқи иблисни, худди Нажоткор сингари, “шундай ёзилган” деган сўзлар билан қарши олиши керак. Иблис, худди Масиҳ давридагидай, Муқаддас Битикдан иқтибос келтира олади, у ўзининг ёлғонларини қўллаб-қувватлаш учун Муқаддас Китоб таълимотини бузиб кўрсатади. Бу хавфли пайтда бардош беришни истаган одамлар Муқаддас Битик гувоҳлигини очиқойдин билиб олиши лозим.УК 491.3

    Ёмон руҳлар кўпчиликка марҳум қариндошлари ёки дўстлари қиёфасида зоҳир бўладилар ва уларга энг ашаддий хато йўлларни уқтирадилар. Улар бизнинг энг нозик туйғуларимизга даъват қиладилар, ўз даъволарини тасдиқлаш учун мўъжизалар кўрсатадилар. Биз уларни Муқаддас Китоб ҳақиқати билан қарши олишга тайёр бўлишимиз лозим. Бу ҳақиқат шундан иборатки, марҳумлар ҳеч нарсани билмайдилар, уларнинг қиёфасида зоҳир бўладиганлар эса жинларнинг руҳи моҳиятидир.УК 491.4

    Бизни “ер юзида яшовчиларни синаш учун юбориладиган кулфат вақти” (Ваҳий 3:10) кутмоқда. Ишончи Худо Каломининг мустаҳкам пойдеворига таянмаганларнинг ҳаммаси йўлдан озиб, мағлуб бўладилар. Иблис ер юзи болаларини ўзига бўйсундириш учун “ҳар қандай фосиқ васвасалар билан” фаолият кўрсатади, унинг васвасалари кучи тўхтовсиз ўсиб боради. Одамлар ихтиёрий равишда унинг васвасаларига берилганларидагина, у ўзининг мақсадига эришиши мумкин. Ҳақиқатни билишга чин дилдан интилганлар ва итоаткорлик билан ўз руҳини поклаганлар бўлажак курашга тайёргарлик кўриш учун имкони борича ҳаммасини қилиб, Худода ишончли таянчни ва ҳақиқатни топадилар. “Сен Менинг сабрли бўлиш ҳақидаги амримга итоат этдинг, шундай экан... Мен сени асрайман”деб Нажоткорнинг овози янграйди (Ваҳий 3:10). У тез орада Ўз халқини ҳимоя қилиш учун жамики самовий фаришталарни юборади. Иблис ҳукмронлигида Унга ишонган биронтасини ҳам қолдирмайди. Фосиқлар, Худонинг ҳукми бизга келмайди, деб ҳисоблашини ва улар қанчалар алданишини пайғамбар Ишаё айтади. Фосиқлар шундай дейдилар:УК 492.1

    ” Биз ўлим билан аҳд қилганмиз, Ўликлар диёри ила битим тузганмиз. Даҳшатли офат келиб бошимизга тушмайди. Ахир, ёлғонни паноҳ қилиб олганмиз, сохталикни чодир қилиб олганмиз” (Ишаё 28:15). Бу ерда тасвирланган одамларга. гуноҳи бўла туриб қайсарлик қиладиган ва гуноҳкор учун ҳеч қандай жазо йўқ, ҳамма одамлар сингари, улар айнимаганлар, шу боис улар осмонга олинадилар ва Худонинг фаришталарига ўхшатиладилар, деган умид билан ўзини алдайдиганлар киради. Аммо қайғу кунида солиҳни ҳимоя қилиш учун осмон таклиф қилган ҳақиқатни рад қиладиганлар ўлим билан иттифоқ ва жаҳаннам билан шартномани янада қатьийроқ қилиб тузадилар, уларнинг ўрнига иблис таклиф қилган ёлғонни - спиритизмнинг сохта даъволарини қабул қиладилар.УК 492.2

    Бизнинг авлод сўқирлиги ҳақиқатан ҳайратланарли. Минглаб одамлар Худонинг Каломини нолойиқ имон сифатида рад қиладилар ва кўр-кўрона ишонч билан иблиснинг мифларини қабул қиладилар. Скептиклар ва масхараловчилар пайғамбарлар ва ҳаворийлар имони учун курашадиганларнинг “сўқир фанатизм” ини қоралайдилар, Масиҳ ҳақида. нажот режаси ва фосиқларни жазолаш хақида Муқаддас Китобдаги тантанали оятлардан куладилар. Худонинг талабларини тан оладиган, Унинг Қонунини бажарадиганлар, уларнинг фикрича, чекланган, бидъатпараст, онги заҳарланганлардир. Скептиклар уларга ачинишларини намойиш қилишдан толмайдилар. Улар шунчалик ишонч билан иш юритадиларки, гўё аслида улар ўлим билан аҳд тузганлар, дўзах билан шартнома қилганлар ва шу тариқа уларни Худонинг қасосидан ҳимоя қиладиган ўтиб бўлмас қалъа қурганлар. Ҳеч нарса уларни қўрқитишга қодир эмас. Улар шу қадар васвасага берилганларки, улар билан зич бирикиб, унинг руҳига ёриб кирганлар. Одамларда иблиснинг тўрларидан халос бўлишлари учун куч хам, истак ҳам йўқ.УК 492.3

    Иблис анчадан бери оламни васвасага солиш учун сўнгги уринишгa тайёрланмокда. Унинг иши Адан богида бошланган бўлиб, Момо Ҳавони ишонтирган эди: “Йўқ, ўлмайсизлар, чунки Худо биладики, сизлар бу мевалардан есаларингиз, кўзларингиз очилиб, сизлар ҳам барча яхши ва ёмон нарсаларни биладиган бўлиб, Худога* ўхшаб қоласизлар” (Ибтидо 3:4,5). Иблис аста-секин васвасанинг шоҳ асари - спиритизмга томон йўналди. У ҳали ўз мақсадини тўлиқ амалгa оширолгани йўқ, аммо қолган вақт давомида амалга оширади. Пайғамбар айтади: “Бундан кейин мен қурбақаларга ўхшаш учта ёвуз руҳни кўрдим. Улар аждаҳо, маҳлуқ ва сохта пайғамбарнинг оғизларидан чиқаётган эдилар. Булар жинлар бўлиб, мўъжизали аломатлар кўрсата оларди. Улар Қодир Худонинг улуғ кунида бўладиган жангга барча жаҳон шохларини тўплагани бордилар” (Ваҳий 16:13,14). Худонинг қудратини ҳимоя қиладиган ва Унинг Каломигa ишонадиганлардан ташқари, бутун олам бу ёлғонга жалб қилинган. Унга маҳлиё бўлган одамлар бехатарлик ҳиссиётига бериладилар, фақат Худонинг ғазаби қуйилгандан кейин улар уйғонадилар.УК 493.1

    Эгамиз айтади: “Мен адолат билан хукм қиламан, тўгрилик ўлчовим бўлади. Сохта паноҳингизни дўл ювиб кетади, чодирингизни селлар ювиб кетади. Ўлим билан тузган аҳдингиз бекор бўлади, Ўликлар диёри ила қилган битимингиз барбод бўлади. Даҳшатли офат юртдан ўтаётганда, Сизлар ер билан яксон бўласиз” (Ишаё 28:17,18).УК 493.2

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents