Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents
Улуғ Кураш - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    7-боб - Ўз Даврининг Одами

    Жамоатни папа ҳокимияти зулматидан мукаммал ва пок эътикод нурига олиб чиқишга даъват этилганларнинг орасида энг юксак ўринни Мартин Лютер эгаллайди. Муқаддас Битикдан ўзга эътиқод асосини тан олмайдиган жонкуяр, оташин ва содиқ Лютер ўз даврининг фидойи хабарчиси эди. Худованд Жамоатни тубдан ўзгартириш ва оламга билим бериш мақсадида у орқали буюк ишларни амалга оширди.УК 100.1

    Инжилнинг илк хушхабарчилари сингари, у камбағал оиладан чиққан. Илк болалигини у немис деҳқонининг камтаргина кулбасида ўтказди. Унинг отаси кон қазувчи бўлиб, Лютерни ўқитиш учун тинмай меҳнат қиларди ва аранг пул тўпларди. Ота ўғлини ўқитиб, ҳуқуқшунос бўлишини хоҳларди, аммо Худо бир неча асрлар давомида яратилган буюк ибодатхонанинг курувчиси сифатида Мартинни танлашга қарор қилди. Қийинчиликлар, айрилиқлар ва қатъий интизом Мартиига шундай мактаб бўлди, Мислсиз Донолик эса бу мактабда Лютерни асосий хизмат учун тайёрлади.УК 100.2

    Лютернинг отаси мард, ростгўй ва ҳалол одам бўлган; у ниҳоятда қатъиятли табиатга эга бўлиб, ўткир зеҳни ва мустаҳкам иродаси билан бошкалардан ажралиб турган. Охир-оқибати нималар билан якунланишидан қатьий назар, у ўз бурчига содиқ қолган. Соглом фикр унда руҳонийларга нисбатан, ишончсизлик билан қараш ҳиссини уйғотган. Ўғли отадан рухсат сўрамай, монастирга кириб ўқиганидан у норози бўлди. Орадан икки йил ўтди деганда, ота ўғли билан ярашди, бироқ ўшанда ҳам унинг дунёқараши ўзгармади.УК 100.3

    Лютернинг ота-онаси оилада болаларнинг тарбиясига ва билим олишларига ниҳоятда катта эътибор қаратишган. Улар фарзандларини Худони билиб ўстиришга ва уларда масиҳийлик фазилатларини ривожлантиришга ҳаракат қилганлар. Кўпинча ўғилнингҳузурида Мартин ҳар доим Худони дилида сақлаши ва Унинг ҳақиқатларини тарқатишга хизмат қилиши учун ота ибодат қилган. Ота-она болаларининг ақлий ва ахлоқий томондан ўсиши учун, албатта, машаққатли меҳнат имконияти даражасига қараб, ҳар қандай имкониятлардан унумли фойдаланганлар. Улар ўзларининг қатъиятлиги ва журъатлилиги борасида баъзида, бениҳоят ҳаддан ташқари ҳаракат қилиб, тарбия ва талабчанликни меёридан ошириб юборардилар. Ислоҳотчининг тан олишича, гарчи улар баъзида хато қилсалар-да, ота-онанинг тарбияси танбеҳга эмас, балки кўпроқ қўллаб-қувватлашга қаратилганди.УК 100.4

    Лютер мактабга жуда эрта борди. Мактабда унга нисбатан қаттиққўл бўлганлар, баъзан уни урардилар ҳам. Ота-онаси қашшоқ бўлгани учун бошқа шаҳарга ўқишга кетган Лютер, уймауй юриб қўшиқ айтарди ва ўз нонини топиб ейишга ҳаракат қиларди. Кўпинча эса, у оч қоларди. Ўша вақтда эътиқод кўринишига бурканиб олган зулматдиги хурофотлар ҳукмронлик қиларди ва болакай бундан ваҳимага тушарди. Келажакни тасаввур қилишдан безиллаган Лютер ҳар куни қалбидаги оғир юк билан ухлашга ётарди. Худо ҳақида ўйлаганида эса, уни қўрқув ва ваҳима босарди, чунки у Худони марҳаматли Самовий Ота сифатида эмас, балки шафқатсиз, бераҳм ҳакам, золим ҳукмдор сифатида тасаввур қиларди.УК 101.1

    Бироқ кўплаб ва шундай қаттиқ умидсизликларга қарамасдан, Лютер шиддат билан олдинга, унинг қалби орзуманд бўлган руҳий ва ақлий мукаммаллик тимсоли томон интиларди. У иштиёқ билан фанларни ўзлаштирарди, унинг серғайрат ақли юзаки ва хўжакўрсинга қилинган нарсалардан қониқмасди, у катта аҳамиятга эга ва ишончли бўлган ҳақиқатларни излаб топишга ҳаракат қиларди.УК 101.2

    У ўн саккиз ёшида Эрфурт университетига ўқишга кирганда, унинг моддий шароити олдингига қараганда, анчагина дуруст эди. Лютернинг меҳнаткаш ва тежамкор ота-онаси ўша вақтга келиб бир мунча пул тўпладилар ва эндиликда ўғилларига нима керак бўлса, олиб беришга қодир эдилар. Меҳрибон ва соғлом фикрли дўстлар ва биродарлар билан бўлган мулоқот маълум бир даражада мактаб давридан қолган ёмон таассуротларни тарқатиб юборди. У қунт билан энг зўр ёзувчиларнинг асарларини ўрганди, уларнинг онгини ёрқин фикрлар билан бойитди ва доноларнинг донолигини ўзининг мулкига айлантирди. Ҳаттоки олдинги ўқитувчилар томонидан сингдирилган қаттиқ тартиб-интизом пайтида ҳам у ўзининг иқтидорли қобилиятини намоён қила олди, энди эса қулай шарт-шароитда унинг онги янада тез ривожланарди. Ажойиб хотира, жонли тасаввур, ривожланган мантиқий тафаккур ва унинг тиришқоклиги тез орада дўстлари орасида биринчи ўринни эгаллашига ёрдам берди. Машғулотлардаги интизом уни етук мутафаккирга айлантирди ва ҳақиқатни англашини кучайтирди.УК 101.3

    Лютер ниҳоятда Худодан қўрқарди, бу эса қўйилган мақсаддан четга чиқмасликка ёрдам берарди, шунингдек, Раббий қаршисида итоат этишга кўмаклашарди. У мунтазам равишда Худонинг ёрдамига муҳтож эканлигини сезарди, шунинг учун ҳар бир кунини эрталабки ибодатдан бошларди. Унинг қалби ҳар доим Худовандга каратилган бўлиб, Яратувчи унга мадад беришини ва йўлйўриқ кўрсатишини илтижо қилиб сўрарди. “Ибодат қилиш жуда ҳам яхши, - деб айтарди у кўпинча, - ҳаттоки берилган машғулотни чала ёдлагандан кўра, чин дилдан ибодат қилган яхши” 45Д’ Обинье. 2 китоб, 2-боб..УК 101.4

    Кунларнинг бирида Лютер университет кутубхонасида китобларни кўздан кечираётиб, бирдан лотин тилидаги Муқаддас Китобни кўриб қолади. Шу вақтга қадар у ҳеч қачон бундай китобни кўрмаган, ҳаттоки унинг борлигини ҳам билмаган. Жамоат йиғинларида у Инжилдан келтирилган баъзи бир парчалар ва Мактубларни эшитган. Муқаддас Китоб фақатгина айнан у эшитган парчалару Мактублардан иборат бўлса керак, деб ўйлаган. Мана энди у Муқаддас Китобни тўлалигича кўрди. Ҳайрат ва иззат-икром хисси билан у муқаддас саҳифаларни варақлади; юраги дукиллаб, қалби кувончдан жўшиб у ҳаёт сўзларини бирма-бир ўқирди. Баъзида тўхтаб-тўхтаб, у шундай деб хитоб қиларди: “Эҳ қанийди, Худо шахсан менга шундай китобни ҳадя қилганда эди!” 46Ўша жойда. Самовий фаришталар уни ўраб олган эдилар. Худонинг тахтидан таралаётган ёруғлик нури унга ҳақиқат хазиналарини очиб берди. Лютер ҳар доим Худони таҳқирлашдан жуда кўркарди, энди бўлса, олдингидам ҳам кўра ўзининг гуноҳкорона ҳолатини янада чуқур англаб етди.УК 102.1

    Гуноҳларининг кечирилишига бўлган қагьий хоҳиш ва ҳузурхаловатга Худонинг ёрдами билан эришиш истаги уни монастирга киришга ундади. У ерда Лютерни турлича қора ишларни бажаришга мажбурлашарди, ҳаттоки хайр-эҳсон сўрашга чиқариб юборишарди. У айнан, одамлар ўзига нисбатан иззат -ҳурмат талаб киладиган ёшида эди ва бундай хушомадгўйликдан унинг нозик кўнгли хўрланарди. Бироқ булар унинг қилган гуноҳлари учун жазо эканлигини тушуниб, у ҳамма камситилишларга чидади.УК 102.2

    Тежалган ҳар бир дақиқани у ўкишга бағишларди, кўпинча уйқудан ва ҳаттоки, тамадди қилиш вақтидан ҳам воз кечарди. Худонинг Каломини ўқиб-ўрганишдан у жуда катта қониқиш ҳис қиларди. У монастир деворига занжирлар билан қотирилган Муқаддас Китобни кўради ва кўпинча мана шу жойда тўхтаб уни томоша қилади. Лютер ўз гуноҳкорлигини қанчалик кучли ҳис килса, шунчалик кунт билан ўз хизматлари орқали гуноҳларини ювиб, тинчлик-ҳотиржамликка эришишга интилади. У роҳибларга хос бўлган итоаткорлик туфайли эриша олмаган кечирилишга тақводорларча ҳаёт, ўзининг тоатибодати ва рўза тутиши, бедорлиги ва ёмон одатларидан воз кечиши туфайли эришишга ҳаракат қилади. У ўз қалбини поклаш ва Худонинг оқлаш ҳукмини эшитиш учун жонини фидо қилишга ҳам рози эди. “Мен чиндан ҳам тақводор роҳиб бўлганман, - дейди у кейинчалик, - ва мазҳабнинг ҳамма кўрсатмаларини тасаввур қилгандан ҳам аниқроқ бажарардим. Агар монахлардан бирортаси кўрсатган ўз хизмати ёки қаҳрамонлиги туфайли Самовий Шоҳликка киришга муяссар бўлганда эди, шубҳасиз, мен шундай ҳуқуққа эга бўлишим мумкин эди... Aгap шундай аҳвол яна бироз вақтга чўзилганда эди, мен аллақачон ўзимни гўрга тиққан бўлардим” 47Ўша жойда, З-боб.. Кўп нарсалардан воз кечиш натижасида у ниҳоятда кўп куч йўқотди, кейинчалик у тез-гез ҳушидан кетиб қоладиган ва томирлари тортишадиган бўлиб қолди. Аммо Лютернинг шунча ҳаракат қилишига қарамасдан, унинг чанқоқ қалби таскин топа олмасди. Борабора у тушкунликка тушиб қолди.УК 102.3

    Лютер энди ҳаммаси тугади деб турган бир пайтда, Худованд унга ёрдамчи ва биродар юборди. Тақводор Штаупиц Лютерга Худонинг Каломини тушунишга ёрдам берди; эътиборини унинг ўзидан чалғитди, Худонинг Қонунини бузиб, катта гуноҳга йўл қўйганлиги ҳиссидан қутулишга ёрдам берди ва унинг нигоҳини Исога - ҳамма гуноҳларни кечиргувчи Нажоткорга қаратди... “Қилган гуноҳларинг учун ўзингни ўзинг қийнаб азоб тортишдан кўра, Қутқарувчининг бағрига кел. Унга таянгин, Унинг ҳаётининг солиҳлигига суянгин, Унинг ўлимининг нажот берувчи кучига ишон... Худонинг Ўғлига итоат қилгин. Раббийнинг иззатҳурматда бўлишига ишонишинг учун У Инсон бўлди. Уни севгин, зеро У биринчи бўлиб сени севди” 48Д” Обинье. 2 китоб, 4-боб..УК 103.1

    Ҳузур-ҳаловат хабарчиси ана шундай деган. Унинг сўзлари Лютерда эсдан чиқариб бўлмайдиган таассурот қолдирди. Томир отиб кетган иллатларга қарши узоқ урушдан сўнг ва ниҳоят у ҳақиқатни англаб етишга муяссар бўлди. Унинг ўртанган қалби таскин топди.УК 103.2

    Лютер руҳонийлик рутбасини қабул қилгандаи кейин у Виттенбург университетига - ўқитувчилик вазифасига таклиф қилинди. Университетда у асл нусха тилида ёзилган Муқаддас Китобни ўрганиш билан машғул бўлди. Шу билан бирга, у Муқаддас Китоб бўйича маърузалар ўқишни бошлади ва ундан завқланган тингловчилар Забур, Инжил ва Мактублардан хабардор бўлдилар. Лютернинг биродари ва устози Штаупиц уни кафедрадан туриб Худонинг Каломини тарғиб қилишга ундади. Исо номидан халққа мурожаат қилишга у ўзини нолойиқ эканлигини ҳис этиб олдинига иккиланди. Фақат узоқ давом этган ички курашдан сўнг у биродарларининг илтимосларига розилик билдирди. Ўша вақтга келиб, у Муқаддас Китобни мукаммал биларди ва Худонинг ҳузур-ҳаловати унда мужассам эди. Унинг нотиқлик санъати тингловчиларни ўзига жалб қилди: у баён этаётган ҳақиқатнинг кучи ва ёрқинлиги тингловчиларнинг онгига таъсир кўрсатди, унинг завқ-шавқи эса барчанинг қалбини ром этди.УК 103.3

    Лютер аввалгидай папа жамоатининг содиқ ўғли бўлиб, келажакда қарашлари ўзгариши мумкинлигини у хаёлига ҳам келтирмаган эди. Худонинг ваҳийи уни Римга бошлади. У яёв сафар қилиб юрар экан, йўл-йўлакай монастирларда тўхтаб кетарди. Монахларнинг бир итальян истиқоматгоҳи ўзининг ҳашаматлиги, бойлиги ва дабдабалиги билан унинг диққатини тортди. Давлат хазинасидан маблағ олаётган роҳиблар дангиллама уйларда фаровон ҳаёт кечириб, кимматбахо кийимларда юрардилар ва жуда яхши овқатланардилар. Ихтиёрий равишда ҳамма нарсадан воз кечган ва йўқчиликларии бошидан кечирган Лютер ўз ҳаётини мана шундай тасвир билан солиштириб кўргач, эсанкираб қолди. Уни қандайдир ёмон хавф-хатарлар изтиробга соларди.УК 104.1

    Ва ниҳоят у узокда етти тепаликнинг устида турган ардоқли шаҳарни кўрди. Ҳайратдан Лютер epra мук тушди ва шундай деб хитоб қилди: “Сени қутлайман, муқаддас Рим!” 49Д” Обинье. 2 китоб, б-боб. У шаҳарни зиёрат қилди, ибодатхоналарга кирди, тинимсиз ажойиб мўъжизалар ҳақида сўзловчи роҳиблар ва руҳонийларга кулок тутди, барча диний маросимларда иштирок этди. Ҳамма жойда ўзининг бемаънигарчилиги ва тартибсизлиги билан уни ҳайратда колдирган тасвирларни кўрди. Барча унвондаги руҳонийларнинг орасида ҳукмронлик қилаётган қонунсизликларни кўрди. Прелатларнинг беадаб ва уятсиз ҳазилларини эшитди ва ҳаттоки, уларнинг Ёғ суртиш маросимида намоён бўлган жирканчли шаккоклигидан даҳшатга тушди. Роҳиблар ўртасида ҳам, шахар аҳолиси ўртасида ҳам авж олиб кетган фоҳишабозлик ва исрофгарчиликларнинг шоҳиди бўлди. Ҳамма жойда у тақводорлик ўрнига фосик одамларга дуч келди. «Тасаввур қилиш жуда қийин, - деб ёзади Лютер, - Римда нақадар айбли гуноҳлар ва шармандаларча хатти-ҳаракатлар амалга ошаётган экан; шуларнинг ҳаммасига ишониш учун уларни кўриш ва эшитиш керак. Бу ерда шундай матал бор экан: “Агар дўзах мавжуд бўлса, Рим унинг устида курилган. Бу шундай тубсиз чукурликки, ундан барча гуноҳлар келиб чиқади”»50Уша жойда, 2 китоб, 2-боб..УК 104.2

    Папа ўз қарорида кимки “Пилат зинопояси” деб аталган ва миш-мишларга кўра, Римнинг олий ҳукмидан чиқиб бизнинг Қутқарувчимиз тушган, қандайдир мўъжиза туфайли Қуддусдан Римга кўчиб ўтиб қолган зинапоядан тиззалаб юкорига кўтарилса, гуноҳларини кечиришни ваъда қилган. Кунларнинг бирида Лютер итоаткорлик билан тиззалаб зинапоядаи кўтарилаётганда, бирданига куйидагича сўзларни айтган кудратли овозни эшитиб қолади: “Имони билан оқланган киши ҳаёт бўлур” (Римликларга 1:17). У дик этиб ўрнидан туради, қўрқув ва даҳшат ила тез қочиб кетади. Ана ўша пайтдан бошлаб Муқаддас Китобнинг ушбу сўзлари ҳар доим унинг қалбида янграйди. Инсон ўзининг шахсий ишлари ёрдамида қутқарилишга бўлган умиднинг барчаси ёлғон эканлигини тўсатдан англаб етади ва мунтазам равишда Худонинг хизматига ишониш кераклигини тушунади. У Римдан юз ўгирганда, чин дилдан ва узил-кесил “юз ўгирди’’, ана ўша пайтдан бошлаб у папа жамоатидан узоқлаша бошлади ва ниҳоят у жамоат билан бўлган ҳар қандай алокани тамомила узди.УК 104.3

    Римдан қайтиб келгандан кейин Лютер Виттенберг университетида илоҳиёт доктори даражасини олади. Эндиликда унинг жуда кўп вакти бўлиб, вақтини ўзи эъзозлаган Муқаддас Битикни яқиндан ўрганишга сарф қилиши мумкин эди. У бутун қолган умрини сидқидилдан Худонинг Каломини англаб етишга, папа ҳокимиятининг ақида ва бидъатларини эмас, балки Каломни содиқлик билан тарғиб қилишга тантанали равишда ваъда берди. Бироқ энди у оддий монах ёки илоҳиёт профессори эмас, у ҳақиқатга интилувчи ва ташна бўлган Худонинг подасини боқишга даъват қилинган Муқаддас Китоб хабарчиси. Масиҳийларнинг ўрганиши керак бўлган ягона таълимот - бу Муқаддас Битик бўлиши керак, деб қатъий эътироз билдиради Лютер. Ушбу сўзлар папа ҳокимиятининг пойдеворига қақшатқич зарба берди, ушбу сўзларда Илоҳиётнинг ҳаётий ва асосий қонун-қоидалари мужассамлашган.УК 105.1

    Лютер инсоний назарияларни Худонинг Каломидан устун қўйиш кандай хавф туғдириши мумкинлигини кўра билди. Одамларнинг онгида узоқ вақтдан бери хукмронлик қилиб келган илоҳиётни танқид килар экан, у қўрқмасдан даҳрий схоластик фалсафага ҳужум қилди. Бундай беҳуда фикр юритишларни инкор этар экан, Лютер уларнинг нафақат кераксизлигини, балки зарарли эканлигини кўрсатади. ШУК 105.2

    Шy билан бирга, у ўз тингловчиларини файласуфларнинг ва илоҳиётчиларнинг сохта таълимотларидан юз ўгиртириш мақсадида пайгамбарлар ва ҳаворийларнинг баён этган абадий ҳақиқатига қаратишга интилади.УК 105.3

    Унинг ҳар бир сўзини катта диққат-эътибор билан тинглаётган ташна халққа у нақадар бебаҳо хабарни етказиб бермоқца! Одамлар ҳали ҳеч качон бу каби хабарни эшитмаган. Нажоткорнинг севгиси ҳақидаги Хушхабар, Унинг тўкилган Қони эвазига инъом этилг ан кечирилиш ва тинчлик ато этиш ҳақида ваъда, - буларнинг ҳаммаси уларнинг қалбларида қувонч ва хурсандчилик ҳосил қилиб, абадий ва мангу нажот уйғотади. Виттенбергда ҳаёт чироғи ёқилди, чироқ нурлари дунёнинг энг узоқ бурчакларига етиб бориб, охирзамон кунлари яқинлашгани сари янада порлаб таралаверади.УК 105.4

    Аммо нур ва зулмат бир-бири билан ҳеч қачон дўстлаша олмайди. Ҳақиқат ва адашиш ўртасида муросасиз кураш кетмоқда. Ниманидир ҳимоя қилиш ва қўллаб -қувватлаш, бошқа бир нарсага қарши курашни ва уни инкор этишни англатади. Нажоткоримизнинг Ўзи шундай деган: “Мени ер юзига тинчлик келтириш учун келган, деб ўйламанглар. Мен тинчлик эмас, балки қилич келтиргани келганман” (Матто 10:34). Лютер ислоҳотчилик фаолиятини бошлагандан кейин бир неча йил ўтгач, шундай деган: “Худо нафақат мени йўлга бошлайди, балки менинг диққатимни Ўзига жалб қилиб, олдинга юришга ундайди. Менинг ихтиёрим энди ўзимда эмас. Мен тинчлик-хотиржамликда яшашни хоҳлар эдим, бироқ бунинг ўрнига ҳаяжон ва изтироб қайнаган жойга тушиб қолдим” 51Д” Обинье. 5 китоб. 2-боб.. Эндиликда уни ҳақиқий жанг майдони кутаётган эди.УК 106.1

    Католик Жамоатининг аъзолари Худонинг ҳузур-ҳаловатини савдолашиб сотардилар. Маъбаднинг меҳроби олдида саррофларнинг хонтахталари турарди. Маъбад ичи сотувчилар ва олувчиларнинг бақирчақиригига тўла эди. Римда буюк Пётр ибодатхонасининг қурилиши учун маблағ тўплаш баҳонасида, папа томонидан умумхалқ индульгенцияларни сотиш эълон қилинди; индульгенцияга кўра гуноҳлар пулга кечириларди ва шу ҳакда Рим папаси томонидан ёрлиқ бериларди. Жиноят эвазига Худонинг номини улуғлаш учун ибодатхона қуриш, ноқонуний йўллар билан тўпланга пулларга—пойдевор тошини қўйиш! Бироқ Римнинг шон-шуҳратига ва улуғланишига қилинган ҳаракат, шаҳарнинг қудрати ва салтанатига қақшатқич зарба берди. Папа ҳокимиятининг ҳаракатлари қатъий ва кучли душманларнинг келиб чиқишига сабаб бўлди. Папа тахтини ва Рим руҳонийсининг бошидаги уч тишлик тиарасини ларзага келтирган уруш бошланди.УК 106.2

    Германияда индульгенцияларни сотишни бошқарувчи Тецел исмли хизматчи илгари ҳам жамоат ва Худонинг Конунига қарши энг ёвуз жиноятлар қилганликда айбланганди, лекин жазодан қочиб қутулиб қолганди. Бундаи ташқари, унга папанинг манфаатпарастлик ва ноинсоф ниятларини амалга ошириш топширилганди. У уялмасдан, беҳаёлик билан ҳамма нарсаларга ишонадиган оми халқни йўлдан уриш мақсадида, мўъжизалар ҳақида турлича чўпчаклар айтиб юрди. Агар Худонинг Каломи ҳаммабоп бўлганда эди, халқни бунчалик тез ва осонлик билан алдаб бўлмасди. Одамларни Рим Жамоати назорати остида тутиб туриш, мансабдор раҳнамоларнинг ҳокимиятини кучайтириб, бойлик орттиришни янада кўпайтириш учун ҳам халкдан Муқаддас Китоблар беркитилган52Джон Гизелер. “Краткое руководство по стории церкви”, 4 жилд, 1 бўлим, параграф 5..УК 106.3

    Шаҳарга отланган Тецелнинг олдида жарчи шундай деб ҳайқириб борарди: “Худонинг ва муқаддас отанинг ҳузур-ҳаловати сизларнинг эшикларингиз олдида” 53Д’ Обинье. 3 китоб, 1-боб.. Содда халқ нопок таҳқирловчини уларнинг олдига осмондан тушиб келаётган Худованд сингари, хурсандчилик билан кутиб оларди. Маъбадда шармандали савдо-сотиқ авж олар, Тецел эса минбардан туриб, индульгенцияни Худонинг энг қимматли инъоми сифатида кўкларга кўтарарди. Унинг тушунтиришича, индульгенциялар гунох эгасига топширилар экан, индульгенцияга эга бўлганларнинг ҳозирдаги ва келажакдаги гуноҳлари кечирилар экан, ҳаттоки улар “тавба килишининг зарурати” ҳам йўқ экан54Ўша жойда.. Бундан ташқари, Тецелнинг ёлғон гапларига кўра, индульгенциялар нафақат тирикларни, балки ўликларни ҳам кутқариш кучига эга эканлигига тингловчиларни ишонтирарди; унинг қутисида пулларнинг жиринглаши эшитилиши биланоқ, ўлган одамнинг покланган руҳи маҳшаргоҳдан учиб чиқиб, тўғридан-тўғри осмонга кўтарилар экан55Халенбах. “История Рсформации”, 1 жилд, 96-бет..УК 107.1

    Сеҳргар Симун қўл қўйиб Муқаддас Руҳни ато қилиш ва мўъжизалар кўрсатиш мақсадида, ҳаворийлардан шундай қудратни сотиб олмоқчи бўлиб, уларга пул беради. Бутрус унга шундай жавоб қилади: “Кумушинг сен билан бирга ҳалок бўлсин; сен Худонинг ҳадясини пул билан олиш мумкин деб хаёл қилдинг шекилли” (Ҳаворийлар 8:20). Аммо Тецелнинг таклифини минглаб одамлар қабул қилдилар. Олтин билан кумуш унинг хазинасига сувдай оқиб келарди. Гуноҳкордан тавбатазарру қилиш талаб этилиб, азобуқубат, ишонч ва гуноҳларга қарши мунтазам равишда олиб борилган кураш туфайли қўлга киритилган қутқарилишга қараганда, пулга сотиб олинган қутқарилишга эга бўлиш ниҳоятда осон эди.УК 107.2

    Католик Жамоатининг тақводор эрлари ва олимлар индульгенциялар ҳақидаги таълимотга қарши чикдилар. Жуда кўп одамлар Худонинг ваҳийига ва соғлом фикрга зид бўлган даъволарга ишонмадилар. Бирорта прелат адолатсиз савдосотиққа қарши бир оғиз сўз айтолмади, аммо чукур фикр қилувчи одамлар бундай ҳолатдан безовталандилар ва жиддий муаммони олға сурдилар: нега энди Раббий Жамоатни Ўзининг танланган қуроллари орқали поклай олмайди?УК 107.3

    Ҳамон папа ҳокимиятининг жонбоз издоши ҳисобланган Лютер индульгенция савдогарларининг бундай куфрли қўрслигидан даҳшатга тушди. Унинг қавмидан бўлган кўплаб одамлар индульгенция қоғозини сoтиб олганларидан кейин ўзларининг қавмбошиси сифатида Лютернинг ҳузурига келиб, турлича гуноҳларини тан олдилар, тавба қилиб янги ҳаётни бошлашни истаганлари учун эмас, балки индульгенцияга эга бўлганлари учун ҳам улар тўлиқ кечирилишга эга бўлишни хоҳладилар. Агар шундай одамлар гуноҳларига тавба қилиб ҳаёт тарзини ўзгартирмас эканлар, ҳалок бўлишлари мумкинлигини айтиб, Лютер уларни тавбага олиб келишдан бош тортди. Ҳайрон бўлиб саросимага тушган одамлар Тецелнинг олдига қайтиб бориб, руҳоний Лютер уларни қабул қилишдан бош тортганини айтиб арз қиладилар, бирозгина журъатли бўлганлар эса пулларини қайтиб беришларини талаб қилдилар. Бундай муомаладан роҳибнинг ниҳоятда жахли чиқади. Тецел оғзига келган энг даҳшатли лаънатларни ўқийди, у жамоат жойларида олов ёқиб “папанинг муқаддас индульгенцияларига қарши чиқишга уринган барча бидъатчиларни ёқиш ваколати” унга берилганлигини айтади ва мана шу ҳуқуқни амалга оширишга ваъда беради” 56Д” Обинье. 3 китоб, 4-боб..УК 107.4

    Ана шунда Лютер ҳақиқат учун жасурлик билан кураша бошлайди. У минбардан туриб халқни жиддий тарзда ва дабдабали оҳангда огоҳлантиради. Гуноҳнинг бутун қабиҳликларини очиб ташлаб, одам шахсий ишлари туфайли ўзининг гуноҳларини камайтира олмаслигини ёки жазодан қочиб қутула олмаслигини у ўргатди. Фақатгина Худо олдида тавба қилиш, фақатгина Масиҳга ишониш гуноҳкорга нажот бериши мумкин. Масиҳнинг ҳузур-ҳаловатини пулга сотиб олиб бўлмайди - бу текин, беғараз инъом. Лютер индульгенцияларни сотиб олмасликни, бироқ ишонч билан хочга тортилган Нажоткорга қарашни маслаҳат берди. У ўзининг аянчли тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, ўзини қийнаб, ҳамма нарсадан воз кечиш орқали қутқарилишга эга бўлишни хоҳлаганини, аммо барча нарсалардан, энг муҳими ўзлигидан айрилиб, тушкунликда қолганини сўзлаб берди. Лютер ўзига ишонишдан тўхтаб, бутун диққат-эътиборини ишонч билан Масиҳга қаратганидагина, тинчлик ва хурсандчиликка эга бўлганига одамларни ишонтирди.УК 108.1

    Тецел ҳамон индульгенциялар савдосини давом эттириб, нопок даъволарини олға сурарди ва Лютер одамларни ғазаблантирадиган бундай жиноятга қарши қатъий эътироз билдиришга қарор қилди. Ва тез орада унда шундай имконият пайдо бўлди. Виттенберг жамоатида катта-катта байрамлар муносабати билан халқнинг олдига муқаддас ҳисобланган суяклар ва чиримай қолган мурдалар олиб чиқиб қўйиларди. Жамоатга келган ҳар бир кимса тавба-тазарру қилганидан кейин, унинг гуноҳлари кечириларди. Айнан шундай кунларда одамлар ниҳоятда кўп тўпланарди. Энг катта байрамлардан бири - “барча муқаддаслар” куни яқинлашиб қолганди. Ана шу байрам арафасида жамоатга йўл олаётган оломон ичига Лютер қўшилиб олади ва индульгенцияларга қарши тўқсон бешта тезис ёзилган қоғозни жамоат эшикларига ёпиштириб қўяди. Бундан ташқари, университетда ўзининг рақиблари олдида ана шу тезисларни ҳимоя қилишга тайёр эканлигини билдиради.УК 108.2

    Тезисларнинг тўқсон беш банди ҳам ҳамманинг эътиборини ўзига жалб қилди. Одамлар уларни қайта -қайта, бир неча мартадан ўқиб чиқишарди. Шаҳар ва университетда катта галаёнлар юз берди. Лютернинг тезисларида ёзилишича, на папага, на бирор бир бошқа одамга гуноҳларни кечириш ва улар учун кўзда тутилган жазони бекор қилиш ҳуқуки ҳам, ваколати ҳам ҳеч қачон берилмаган. Буларнинг ҳаммаси ғирт ёлғон бўлиб, халкдан кўпроқ пул ундириш мақсадида ўйлаб топилган бидъатдир; ким ана шу бўҳтонга ишонса, унинг қалбини вайрон қилиш мақсадида бўлган маккор иблиснинг доғули режасидир бу. Жамоатнинг энг бебаҳо хазинаси - бу Масиҳнинг Инжили эканлигини, унда очиб берилган Худонинг ҳузур-ҳаловати эса ўз гуноҳларига тавба-тазарру қилиб, ишонч йўлини излаганларнинг ҳар бирига бу инъом бепул ҳадя қилинишини Лютер исботлаб берди.УК 109.1

    Лютернинг тезислари ҳақиқат душманларига қарши қаратилган даъват бўлди, аммо ҳеч ким бу даъватни қабул килишга журъат қилолмади. Бир неча кундан кейин Лютер кўтарган масалалар ҳақида бутун Германия билганди, яна тез орада тезислар тўғрисида бутун масиҳий олам гапирди. Жамоатда ҳукм сураётган даҳшатли қонунсизликларни кўриб турган, аммо уларга қарши қандай тўсқинлик қилишни билмаган тақводор католикларнинг кўпчилиги Лютернинг тезисларида Худонинг овозини эшитиб, уларни хурсандчилик билан қабул қилдилар. Тақводорлар бунда Рим аршидан оқиб келаётган қонунсизликларга чек қўйишни хоҳлаган Худонинг марҳаматли қўлини кўрдилар. Князлар ва судьялар, папа қарорларига қарши чиққан одамлар уларнинг ҳақ-ҳуқуқини чеклаб қўйган қаландимоғ папа ҳокимияти фаолиятининг тугатилишидан яширинча хурсанд бўлдилар.УК 109.2

    Бироқ гуноҳларни яхши кўрувчи бидъатчи халк, барча кўрқувларни ва хавф-хатарни тинчлантирувчи ушбу ширин ёлғонни ундан тортиб олишлари мумкинлигидан қўрқиб кетди. Жиноятни кўллаб турувчи айёр руҳонийлар ўз даромадларига тахдид солинаётганини ҳис қилиб, ниҳоятда ғазабландилар. Ўз даъволарини ҳимоя қилиш мақсадида руҳонийлар бирлашдилар. Ислоҳотчини энг ашаддий душманлар билан учрашув кутарди. Кўпчилик уни шошма-шошарликда ва қизиққонликда айблади. Бошқалар эса, у Худонинг иродасига қараб эмас, манманлик ва ёлғондакам ботирликка асосланиб ҳаракат қилаётганини ҳисобга олиб, уни ўзига оргиқча бино қўйганлигини танқид қилдилар. “Қандайдир янги ғояни олға сурган одам, - деб жавоб ёзади Лютер, - кўпинча ғурурли кўринишга эга бўлишини ва сўзсиз, низоларнинг келиб чиқишининг асосий сабабчиси ҳисобланишини ким билмайди дейсиз? Нима учун Масиҳ ва бошқа барча жабрдийдалар ўлимга ҳукм қилинган? Чунки уларга ўта каландимоғ одамлар сифатида қараб, ўша даврнинг донишмандлигини назар-писанд қилмаганликда уларни айблаганлар. Қолаверса, ахир улар ўрнатилган урф-одатлар ва тушунчаларнинг издошлари билан маслаҳатлашмай, янгидан-янги ғояларни қўрқмасдан таклиф қилганлар”.УК 109.3

    Лютер яна шундай ёзади: “Мен қилаётган ҳамма ишлар инсон донолиги туфайли эмас, балки Худонинг иродаси орқали амалга оширилади. Агар бу Худонинг иши бўлса, ким уни тўхтата олади? Aгap бу Худодан бўлмаса, ким ҳам уни олға сурарди? Эй муқаддас Отажоним, осмондаги Борлиқ, менинг эмас, уларнинг ҳам эмас, бизнинг ҳам эмас, фақатгина Сенинг хоҳиш-ироданг амалга ошсин” 57S”uia жойда, б-боб..УК 110.1

    Гарчи бу ишда Лютерни Муқаддас Руҳ бошқараётган бўлса-да, уни олдинда ниҳоятда шафқатсиз уруш кутмокда эди. Кучли ва шиддатли оқим сингари душманларнинг гина-қудратлари ўпирилди, шу жумладан, унинг мақсадларини нотўғри талқиш қилиш, унинг юриш-туришига ва шахсиятига берилган адолатсиз ва салбий баҳо - буларнинг ҳаммаси изсиз қолмади ва ўз таъсирини кўрсатди. Ислоҳот иши йўлида жамоатдаги халқ йўлбошчилари, шунингдек, ўқув юртлари раҳбарлари у билан бирлашишга тайёр эканликларига Лютер ишонарди. Юқори лавозимдаги одамлар уни тушунганларини кўриб, улардан далда берувчи сўзларни эшитганда, Лютернинг қалби хурсандчилик ва умид-ишончга тўларди. Жамоат учун янги куннинг тонги отишига у ишонарди. Аммо тез орада бундай қўллаб-қувватловчи рағбатлар жамоатчиликнинг танбеҳ ва қаттиқ таъналарига айланди. Кўплаб давлат ва жамоат арбоблари Лютер тезисларинииг ҳақиқийлигига ишонганлар, бироқ тез орада уларга шу нарса аниқ бўлдики, Лютернинг таълимоти қабул қилинганидан кейин катта ўзгаришлар юз бериши табиий эди. Халқ орасидаги маърифат ва ислоҳот, аслида Римнинг чексиз ҳукмронлигининг барбод бўлишини англатади; папа саройлари зеб-зийнатини таъминлаб турувчи унинг ғазналарига мўмай пуллар келишининг адо бўлиши аниқ эди. Қолаверса, халқни мустақил ўйлашга ва ҳаракат қилишга, Масиҳ сиймосида қутқарилишга бўлган ягона нажотни кўришга ўргатиш, папа ҳокимиятининг заифлашишини англатар эди. Бундай ҳолат эса охир-оқибатда бу амалдорларнинг обрў-эътиборини ер билан яксон қилиши мумкин эди. Maнa шу нуқтаи назардан Худо уларга таклиф қилган йўлни қабул қилишдан амалдорлар бош тортдилар. Уларга йўл қўрсатишга юборилган одамни рад этиб, шу билан бирга, улар Масиҳ ва Унинг ҳақиқатига қарши чикдилар.УК 110.2

    Баъзида Лютер ўз қисматини ўйлаб, ҳаяжонланарди: бу дунёнинг кучлиларига қарши унинг бир ўзи курашмокда эди. Баъзида унинг ўзи ҳам, Худо ҳақиқатан ҳам жамоат ҳокимиятига қаршилик кўрсатишга уни ундаётганидан шубҳаланиб қоларди. “Мен ким бўлибманки, - деб ёзади у, - дунё шоҳлари ва бутун олам папа олдида титраган бир пайтда, унинг ҳокимиятига қарши курашсам?.. Дастлабки икки йил давомида қанчадан-канча азобуқубатлар чекканимни ва рухан тушкунликда қолганимни ҳеч ким билмайди” 58Ўша жойда.. Лекин унинг ихлоси тамомила қайтмаган эди. Ҳар қандай инсоний кўмак барҳам топганда, у бутун нигоҳини фақатгина Худога каратиб, Унинг қудратли кўлига мутлақо суянишни ўрганиб олди.УК 111.1

    Лютер ўз замондошига мурожаат қилиб шундай ёзади: «Биз Муқаддас Битикни мунтазам равишдаги машғулотлар билан ҳам, ўзимизнинг ақл-идрокимизнинг кучи билан ҳам тушунишга етиша олмаймиз. Сизнинг биринчи бурчингиз - Худодан У Ўзининг буюк раҳм-шафқати туфайли сизга Ўз Каломининг ҳақиқий маъносини очиб беришини сўраб, ибодат қилишингиздир. Зеро, Худо Каломининг ягона талқинчиси Калом Муаллифининг Ўзидир ва Унинг Ўзи шундай деган: “Ҳаммага Худонинг Ўзи йўл кўрсатади”. Ўз кучингиз билан бирор нимага эришишга умид қилманг; ўз ақлингизга ишонманг; фақатгина Раббий ва Унинг Руҳи таъсирига таянинг. Буларнинг ҳаммасини шахсий тажрибада синаб кўрган одам сифатида, менга ишонинг»59Д’ Обилье. 3 ichto6, 7-боб.. Ўз даврида ҳақиқатларни тантанали равишда тарғиб қилиш учун Худо томонидан даъват этилганларнинг барчаси, айтилган гаплардан ўзларига фойдали сабоқ чиқариб олишлари мумкин. Бундай ҳақиқатлар чўпчак эшитишни яхши кўрган одамларни ва иблисни қаттиқ ғазаблантиради. Ёвузлик кучлари билан курашиш учун инсоний донолик ва ақлидрокнинг ўзи камлик қилади.УК 111.2

    Агар Лютернинг душманлари урф-одатлар ва маросимларга ёки бўлмаса, папа томонидан қабул қил инган қарорлар ва кўрсатмаларга асосланган бўлсалар, ислоҳотчи Муқаддас Китобга ва факатгина Муқаддас Китобга мурожаат қилган. Бидъатчилик ва расмиятчиликнинг ғазабланган қуллари Муқаддас Ёзувдан олинган далилларни инкор эта олмадилар, шунинг учун ҳам ибронийлар Масиҳнинг қонини қаттиқ истаганлари сингари, улар ҳам Лютер қонининг тўкилишига орзуманд бўлдилар. “У бидъатчи! -деб бақиришарди Римнинг жонкуярлари. - Бу ашаддий бидъатчига яна бир соатга бўлса ҳам яшашга рухсат бериш - Жамоат ишининг барбод бўлишини англатади. Унга жаллоднинг дори муҳтож!!!” 60Ўша жойла. 9-боб. Бироқ Лютер уларнинг қахр-ғазаби қурбонига айланмади. Ислоҳотчи Худо унга белгилаб берган хизматни амалга ошириши керак эди, шунинг учун самовий фаришталар уни ҳимоя қилардилар. Шундай бўлса-да, Лютердан қимматли нурни қабул қилганлар иблис нафратининг сабабчисига айландилар ва охир-оқибатда, ҳақиқат учун қўрқмасдан азоб-уқубатга юз тутдилар, ва ҳаттоки ўлимга ҳам рози бўлдилар.УК 111.3

    Лютернинг таълимоти мантиқий фикр юритувчи Германия эътиборини ўзига қаратди. Унинг ваъзи ва асарлари нур олиб келиб, минглаб одамларнинг онгини ёритди. Жамоат узоқ вақт асирликда бўлиб келган ўлик расмиятчилик ўрнини жонли эътиқод эгаллади. Кунлар ўтгани сайин халқ католицизмнинг бидьатларига бўлган ишончини тобора йўқотиб борарди. Хурофот занжирлари аста-секинлик билан емирилиб борарди. Лютер ҳар қандай арзу ҳол ва таълимотни икки томонлама ўткир қилич сингари сезган Худонинг Каломи, инсоният қалбига йўл очиб борарди. Ҳамма жойда руҳий маърифат ва тараққиётга интилиш сезилиб турарди. Барча одамлар солиҳликка бўлган ўткир ташналикни ҳис этардилар. Бутун асрлар давомида ҳеч қачон бундай бўлмаган. Урф-одат ва маросимларга, дунёвий ҳимоячиларга анчадан бери таяниб келган халқ, эндиликда хочга тортилган Масиҳга тавба-тазарру ва ишонч ила илтижо қиларди.УК 112.1

    Халқнинг бундай руҳга тўлиши папа ҳокимияти амалдорларига янада кўпроқ ғулғула солди. Бидъатчиликда айбланган Лютер қилган ишларига жавоб бериш учун Римга чақиртирилди. Лютернинг биродарлари бундай буйрукдан ниҳоягда ҳавотирда эдилар. Чунки Исо Масиҳ йўлида жабрдийдаларнинг қонига тўлган бу қабиҳ шаҳарда биродарларини катта хавф-хатар кутаётганини улар яхши билардилар. Улар Лютернинг Римга боришига қарши чикдилар. Лютер Германияда қолганича ҳаммасини тушунтириб беришини, дўстлари руҳонийлардан талаб қилдилар.УК 112.2

    Ва ниҳоят уларнинг талаби қондирилди. Лютернинг иши бўйича кенгаш ўтказиш учун Римдан, уни бидъатчиликда айблаган қоғозни олиб папа ҳокимияти вакили келди. Папанинг легати “зудлик равишда даъвогарлик ишини қўзғаб, уни қамоққа олиши” керак эди. Агар Лютер унга бўйсунмаса, яъни прелат унинг фикрини ўзгартиролмаса, прелатга “уни бутун Германия бўйича қонундан ташқари деб эълон қилиб, шунингдек, унинг издошлари ва маслакдошларини ҳам қувғин қилиш ва лаънатлаш, Жамоатдан чиқариб ташлаш” ваколати берилганди61Д’ Обинье. 4 китоб, 2-боб.. Булардан ташқари, папа ўз легатига ҳалокатли сафсатабозликни тагтомири билан йўқ қилиб ташлаш, кимки Лютер ва унинг издошлари ҳатти-ҳаракатларини қўллабқувватласа, императордан ташқари ҳаммасини давлат ёки Жамоатда улар эгаллаб турган бирор бир лавозимларидан қатъий назар, Жамоатдан чиқартирилиб Рим ҳокимияти қўлига топширишни буюрди.УК 112.3

    Буларнинг ҳаммаси эса имкон қадар папа ҳокимиятининг асл руҳини кўрсатиб беради. Ушбу ҳужжатда масиҳий хулқ-атворининг ахлоқ ёки ҳаттоки, энг оддий адолат қоидаларига ишора ҳам йўқ. Лютер Римдан анча узокда яшади ва меҳнат қилди, ўз қарашларини тушунтириб бериш имкониятига эга эмасди. Аммо хали Лютер ишининг расмий муҳокамаси бошланмасидан олдин, уни аллақачон бидъатчи деб эълон қилдилар ва бир кунда текшириш ўтказиб, уни айбладилар ва ҳукм чиқардилар. Буларнинг ҳаммаси қаллоб “муқаддас ота”, яъни давлат ва Жамоатнинг ягона ва кўзга кўринган буюк шахси ҳисобланмиш папа томонидан амалга оширилди!!!УК 113.1

    Лютер ҳақиқий дўст ва биродарнинг кўмаги ва маслаҳатига жуда муҳтож бўлган бир пайтда, Худонинг иродасига биноан Виттенбергга Меланхтон келади. Ёшгина, камтар ва уялчанг Меланхтон ўзининг соғлом фикри, кенг дунёқараши, гапга усталиги, поклиги ва самимийлиги билан ҳамманинг диққатэътиборини ўзига қаратиб, ҳурмат қозонади. Меланхтоннинг ажойиб иқтидори унинг феъл-атворидаги кўнгилчанлик ва хушмуомалалигига соя солмади. Тез орада у Инжилнинг ҳақиқий издошига, Лютернинг содиқ дўстига ва унинг энг яқин ёрдамчисига айланди, унинг одоблилиги, зийраклиги, ишни пухта ва ўз вақтида бажариши Лютернинг жасурлиги ва ғайратини муваффақият билан тўлдириб турарди. Уларнинг ҳамкорлиги Лютер учун жуда катта таянч бўлди ва Ислоҳот ишига янгидан янги куч ато этди.УК 113.2

    Суд ўтказиш жойи этиб Ayrсбург тайинланди ва Лютер у ерга яёв йўл олди. Уни жиддий хавфхатар кутарди. У йўлда кетаётганида душманлар уни ўлдиришга пўписа қилишди, шунинг учун ҳам дўстлари ундан таваккал қилимасликни, маълум вақтга Виттенбергдан кетиб, биродарлардан биронтасининг уйида яшаб туришни маслаҳат берадилар. Аммо Лютер Худо унга белгилаб берган хизматдан воз кечишни хоҳламади. Атрофда ғазаб туғёни шиддат билан кўтарилганига ва ҳамма ёкда тўс-тўполон бўлишига қарамай, ҳақиқат ҳимоячиси бўлиши кераклигини у тушунарди. У шундай деб айтган ҳам: «Мен Еремиёга — “қарз олмаган ва қарз бермаган одамга” ўхшайман (Қаранг: Еремиё 15:10). Бироқ менга қанчалик кучли тахдид қилсалар, мен шунчалик кўп хурсанд бўламан... Улар аллақачон менинг ор-номусимни ва обрў-эътиборимни ер билан яксон қилдилар. Фақат бир нарса қолди: бу менинг ғарибона танам. Майли, уни ҳам мендан тортиб олсинлар: улар менинг ҳаётимни бир неча соатга қисқартирадилар холос. Аммо қалбимга келсак, улар қалбимни тортиб ололмайдилар. Ким Худонинг Каломини оламга эълон қилишга интилса, ҳар лаҳзада ўлимини кутиб туриши керак»62Ўша жойда, 4-боб..УК 113.3

    Лютернинг Аугсбургга етиб келганлиги ҳақидаги хабардан папа легати улкан қониқиш ҳис қилди. Бутун дунёнинг диққат-эътиборини ўзига қаратган, тиниб-тинчимас бидъатчи, гўёки эндиликда Римнинг ҳукми остида эди. Легат ўлжани бой бериб қўймаслик учун қўлидан келган барча ҳаракатларни амалга оширишга қарор қилди. Ислоҳотчи ўзи учун муҳофаза қилиш қоғозиии олиш имконини тополмади. Лютернинг дўстлари легатнинг ҳузурига муҳофаза қоғозисиз бориш хавфли эканлигидан огоҳлантириб, бормасликни маслахат бердилар. Ўзлари эса императордан шундай қоғозни олишга ҳаракат қилдилар. Легат Лютерни ўз эътиқодидан воз кечтиришга умид қиларди, акс ҳолда, уни Римга етказиши керак бўлади. У ерда эса Лютерни Гус ва Иеронимнинг қисмати кутарди. Прелат томонидан ёлланган одамлар унинг марҳаматига ишонган ҳолда, ҳузурига муҳофаза қоғозисиз келишга Лютерни ишонтирдилар. Аммо ислоҳотчи папа вакилининг ҳузурига императорнинг унга нисбатан ҳимоясини таъминловчи муҳофаза қоғозисиз боришдан қатъий бош тортди.УК 114.1

    Шунда Лютернинг душманлари унга меҳрибонлик ва хушмуомалалик билан таъсир кўрсатишга ҳаракат қилиб кўрмоқчи бўлдилар. Лютер билан учрашганда, легат имкон қадар дўстона суҳбатлашди, аммо Жамоат нуфузига бўйсунишни ва хеч қандай эътироз ва исботларсиз ўз таълимотининг ҳар бир бандидан воз кечишни талаб қилди. Легат ўзи билан суҳбатлашаётган рақибига муносиб баҳо бермаганди. Легатга жавоб тариқасида, Лютер Жамоатга нисбатан ўз ҳурматини, ҳақиқатга интилишини ва унинг таълимоти билан боғлиқ бўлган барча саволларга жавоб беришга тайёрлигини ва ўз жавобларини етакчи университетларда кўриб чиқиш учун такдим қилишини билдирди. Шу билан бир вақтда, у ҳеч бир дастлабки музокара ва тортишувсиз ўз таълимотидан воз кечишни талаб қилган легатнинг таклифидан норози бўлди.УК 114.2

    Лютерга тинмасдан бир гапни так pop ва такрор айтишарди: “Воз кеч, воз кеч!” Ислоҳотчи эса Муқаддас Битикка асосланганини кўрсатиб, ҳақиқатдан воз кеча олмаслигини қатъий маълум қилди. Лютернинг исботларини инкор эта олмаган прелат, дам уни сўкиб қарғарди, дам уни мақтаб тилёғламалик қиларди, ислоҳотчига бирор бир сўз айтишгa имкон бермай, дарғазаб бўлиб Жамоат оталари хикматларидан ва турлича нақл-ривоятлардан цитаталар келтирарди. Шунга ўхшаш гапларни айтиш бефойдалигини кўрган Лютер, охир-оқибатда ёзма равишда жавоб бериш учун рухсат қоғозини хоҳламасдан олди.УК 114.3

    “Бундай ҳуқуқни қўлга киритишдан мақсад, - деб ёзади Лютер биродарига, - айбланувчи икки томонлама фойда кўради: биринчидан, ёзилган жавоб турлича одамларнинг ҳукмига ҳавола қилиниши мумкин, иккинчидан эса, агар инсофга чақиришнинг имкони бўлмаса, такаббур, тушунарсиз тарзда минғиллаб ўтирган золим ҳеч бўлмаган-да, сизни кўриб ваҳимага тушади; акс ҳолда, у ўзининг такаббурона нутқи орқали бизнинг овозимизни ўчиришга ҳаракат қилиб кўради” 63Мартин. “Жизиь и эпоха Лютера”, 271, 272-бетлар..УК 115.1

    Кейинги учрашувда эса Лютер қисқа, бироқ лўнда ва тўлиқ жавоб берди. У ўзининг жавобларини Муқаддас Ёзувдан келтирилган кўплаб парчалар билан тасдиқлади. Ёзилганларни овоз чиқариб ўқиб бўлгач, Лютер қоғозни кардиналга топширди. Кардинал эса қоғозни олди-да, менсимай уни нафрат билан отиб юборди, прелат бу қуруқ сўзлар ва турган битгани сафсата эканлигини, бунинг ишга ҳеч қандай тааллуқли жойи йўқлигини айтиб, бақирди. Лютер ана шунда прелат ишонадиган нарсалар - Жамоат маросимлари ва назариялари ҳақида завқ-шавқ билан гапирди ва уларнинг ёрдамида прелатнинг барча янглиш даъволарини тамомила рад этди.УК 115.2

    Лютернинг исбот-далиллари бекаму кўст эди, прелат ўзини йўқотиб қўйди ва нима қиларини билмай дарғазаб бўлиб бақирди: “Эътиқодингдан воз кеч! Агар шундай қилмасанг, мен сени Римга жўнатаман. У ерда сен ўз ишини яхши билган судьяларнинг ҳукмида бўласан. Сен ва сенинг издошларинг лаънатланадилар, сенга хайрихоҳлик билдирганларнинг ҳаммаси муртад деб эълон қилиниб, Жамоатдан четлаштирилади”. Сўнгра гердайиб қўшиб қўйди: “Эътиқодингдан воз кеч ёки бошқа кўзимга кўринма” 64Д” Обииье. 4 китоб, 8-боб..УК 115.3

    Лютер ўз биродарлари билан тезда прелатнинг ҳузуридан чиқиб кетди. Шу тарзда у эътиқоддан асло воз кечмаслигини ва бу ҳакда гaп ҳам бўлиши мумкин эмаслигини тушунтирди. Кардинал ишнинг бундай якун топишини ҳеч кутмаган эди. У куч ишлатиб, зўрлик билан Лютерни бўйсундиришга мажбур эттириш қўлимдан келади, деб умид қилганди.УК 115.4

    Лютернинг жасурона ва мазмунли чиқиши ном-нишонсиз қолмади. Учрашувда иштирок этган одамлар икки эрнинг хулқ-атворини солиштириш, уларнинг ҳар бирининг ҳақиқат ва кучи борасида керакли бўлган хулосаларни чиқариш имкониятига эга бўлдилар. Нақадар ҳайратда қолдирадиган фарқ! Камтар, содда ва матонатли ислоҳотчи Худонинг кучига таяниб, ҳақиқатни ҳимоя қилди. Ўзига бино қўйган ва гердайган, такаббур ва ўйламай иш тутадиган папа элчиси Муқаддас Китобдан бирорта исбот келтира олмади ва ғазаб билан бақирди: “Воз кеч! Акс ҳолда Римга жўнатиласан ва у ерда қилган ишингга яраша жазо оласан!”УК 115.5

    Лютернинг муҳофаза қоғози борлигига карамасдан, уни қамоққа олиш хавфи мавжуд эди. Ислоҳотчининг дўстлари унинг энди Аугсбургда қолишининг бефойдалигини кўриб, унга, зудлик билан Виттенбергга қайтиб кетишингиз керак, деб айтдилар. Ниҳоятда эҳтиёткорлик талаб этиларди. Ярим кечаси отга минганича, магистрат томонидан юборилган битта йўл кўрсатувчи билан бирга Лютер Аугсбругни тарк этади. Қайғули нохушликларни олдиндан сезган ислоҳотчи шаҳарнинг қоронғу ва хилват кўчаларидан маюс ўтиб борарди. Ёвуз ва ҳийлакор душманлар уни йўқ қилиш мақсадида Лютернинг ҳар бир қадамини пойлаб юрганликларини у яхши биларди. Қўйилган тузоқлардан у омон чиқиб кета олармикан? Бу кучли хавф-хатар ва қизғин ибодатлар дақиқалари эди. Мана, у шаҳар дарвозаларига етиб келди. Шаҳар дарвозалари очилди ва у хамроҳи билан биргаликда, ҳеч қандай қаршиликсиз тинчгина шаҳардан чиқиб кетди. Ўзларини бехавотирликда ҳис қилган кочоқлар отларни қамчиладилар ва Рим прелати Лютернинг кетганлигидан хабар топмасдан олдинроқ, улар аллақачон олисларга кетиб бўлган эдилар. Қуштутарнинг тўридан қочиб кетгани қуш сингари, ўлжа энди бизнинг қўлимизда деб ўйлаган душманлар, қўлларидаги ўлжадан айрилиб ўтирибдилар.УК 116.1

    Лютернинг қочиб кетганлигини эшитган прелат олдинига хайрон бўлди, кейин эса ғазаби қайнади. Жамоат тинчлигини бузган бу исёнкорни яхшилаб таъзирини бериб қўйганлигига аниқ ишонган ва қилган ишига муносиб такдирланишни кутган лрелат, эндиликда ҳаммаси шармандаларча барбод бўлганини тушунди. Саксония курфюрсти (қадимги Германияда император сайлаш ҳуқуқига эга бўлган давлатманд князь - uзоҳ тарж.), Фридрихга ёзган хатида у бутун қаҳр-ғазабини тўкиб сочди. Прелат Лютерни айблаб, ислоҳотчини Римга жўнатишни ёки Саксониядан қувиб чиқаришни Фридрихдан илтимос қилди.УК 116.2

    Ўз навбатида Лютер ҳам прелат ёки папа Муқаддас Битикка асосланган ҳолда, унинг хато фикрларини исботлаб беришларини талаб қилди. Arap шундай ҳолат юз берса, Лютер ўз қарашларидан тантанали равишда воз кечишини ваьда қилди. Шунда ҳам Лютер тинмай Худога ибодат қилиб, муқаддас ва эзгу хизмат йўлида уни азоб чекишга лойиқ деб топганидан, Раббийга миннатдорчилик билдирди ва шукроналар айтди.УК 116.3

    Курфюрст Лютернинг таълимоти билан яхши таниш эмасди, аммо ислоҳотчининг самимийлиги, кучи ва сўзларининг равонлиги уни ҳайратда қолдирди. Шунинг учун ҳам иш тўлиқ равшан бўлгунга қадар, у Лютерни ҳимоялашга қарор қилди. Прелатнинг мурожаатига жавобан Фридрих шундай ёзади: “Доктор Мартин Лютернинг Аугсбургга етиб келганлигидан сиз хурсанд бўлишингиз керак. Сиз уни ишонтириш ўрнига, ўз эътиқодидан воз кечишга мажбурлашингизни биз сиздан кутмаган эдик. Юртимизнинг улуғ зотлари ва ўқимишли машҳур олимларининг ҳеч бири, Мартин Лютернинт таълимоти ёлғонлигини, масиҳийларга қарши қаратилганини ёки бидъат эканлигини ҳеч ким менга айтмаган”. Айнан шу сабабдан курфюрст Лютерни Римга жўнатишдан ёки бўлмаса, ўзи бошқараётган Саксониядан чиқариб юборишдан бош тортди65Ўша жойда, 10-боб..УК 116.4

    Фридрих жамиятдаги ахлоқ қоидаларининг ўта ачинарли ҳолатда эканлигини кўрди. Катта ислоҳотга муҳтожлик сезилиб турарди. Агар одамлар Худонинг талабларини бажариб, хдқиқат ила покланган виждонларига асосланиб ҳаракат қилганларида эди, жиноятчиликка қарши кураш учун шунчалик катта маблағ сарф қилинмаслигини Фридрих яхши тушунарди. Лютернинг асарлари айнан ана шундай улуғвор мақсадларга қаратилганига у амин бўлди ва Жамоатда ўзгаришларнинг янги шабодаси эса бошлаганидан чин дилдан хурсанд бўлди.УК 117.1

    Лютер университет профессори сифатида бошқаларга қараганда, катта муваффақиятга эришганини ҳам Фридрих сезмай қолмаган бўлмаса керак. Маъбаднинг эшикларига Лютер ўз тезисларини ёпиштирганига эндигина бир йил бўлди, аммо жамоатга барча муқаддасларнинг байрамига келувчи зиёратчиларнинг сони сезиларли даражада кўпайди. Рим ўзининг олдинги издошларидан айрилди, назр ва қурбонликлар келтириш оқими қисқарди. Бироқ Виттенберг ҳувиллаб қолмади - энди бу ерни муқаддасларга сиғингани келган зиёратчилар эмас, университетнинг кўплаб талабалари тўлдирардилар. Лютернинг асарлари Муқаддас Битикка бўлган оммавий қизиқишни нафақат Германияда уйғотди, бу epra Виттенберг университетида билим олиш учун турли мамлакатлардан кўплаб ёшлар келишарди. Виттенбергга яқинлашган ўспиринлар, уни биринчи бор кўргач, “қадимий даврларда Сиондан узоқ мамлакатларга нур тарқалгани сингари, бу шаҳардан ҳам ҳақиқат чироғининг нурлари ёйилгани учун қўлларини осмонга кўтариб, Худога шукроналар айтардилар” 66Ўша жойда, 3 китоб. 10-боб..УК 117.2

    Шундай бўлса-да, Лютер католицизм таълимотидан батамом кўнгли қолмади. Аммо муқадцас ҳақиқатларни папа таълимоти ва қарорлари билан солиштирар экан, у ҳайратга тушарди. “Мен папанинг қарорларини ўқир эканман, - деб ёзади у, - папанинг ўзи дажжолми ёки ҳаворийми билмадим. - унинг расмий қоғозларида Масиҳ ниҳоятда қораланган ва хочга тортилиб бадном қилинган” 67Ўша жойда, 5 китоб, 1-боб.. Ҳар ҳолда Лютер шу пайтда олдингидай, Рим Жамоатининг издоши бўлган ва қачонлардир жамоатдан четлатилишини асло ўйламаган.УК 117.3

    Лютернинг асарлари ва унинг таълимоти барча масиҳий халқлар ўртасида кенг тарқалиб кетди. Унинг ғоялари Швейцария ва Голландияда ҳам куртак отди. Унинг асарлари Франция ва Испанияга ўзига йўл очди. Англияда унинг таълимоти ҳаёт каломи сифатида қабул қилинди. Ҳақиқат яна Бельгия ва Италияга ҳам кириб борди. Минглаб одамлар қотиб қолган ўлим хавфини ўзларидан нари улоқтириб ташлаб, имонда хурсандчилик ва порлоқ ҳаёт умидида уйғоидилар.УК 118.1

    Лютернинг ҳужумлари борган сари Римнинг янада кучлироқ жаҳолатини кўзгатди. Шунинг учун баъзи бир католик фидойилари, шу жумладан, католик университетларининг баъзи олимлари, кимки мана шу исёнкор монахни ўлдирса, ҳеч қандай гуноҳ қилмаган бўлади, деган гапни айтдилар. Кунларнинг бирида ислоҳотчининг ёнига чўнтагида пистолет яшириб олган нотаниш одам келиб, нима учун унинг ўзи кетаётганини сўрайди. “Менинг ҳаётим Раббимнинг кўлидадир, - деб жавоб беради Лютер. - У - менинг Кучим ва менинг Қалқоним. Оддий банда менга нима ҳам қила олар эди?” 68Ўша жойда, 6 китоб, 2-боб. Шундай сўзларни эшитиб нотаниш одамнинг ранги оқариб кетди ва у, гўёки самовий фариштани кўрганидек, шошилганича Лютердан узоқлашди.УК 118.2

    Рим Лютерни йўқ қилиш мақсадида бутун имкониятларини ишга соларди, аммо Раббий уни ҳимоя қиларди. Унинг таьлимоти ҳамма жойда - “кулба ва ибодатхоналарда... зодагонларнинг саройларида, университетларда, шоҳларнинг кошоналарида” тарғиб қилинарди, ва ҳар ерда уни ҳимоя қилишга тайёр турган олижаноб эрлар топиларди69Ўша жойда..УК 118.3

    Гуснинг асарлари билан танишиб чиққан Лютер, Богема ислоҳотчиси ишонч орқали оқланишнинг буюк ҳақиқатини тан олганлигини аниқлайди. Бу йўлни Лютернинг ўзи ҳам узоқ излади ва хозирда айнан ана шу йўлни у ҳам тарғиб қиларди. “Биз ҳаммамиз, - деган эди Лютер, - Павел, Августин ва мен ўзимиз билмаган ҳолда, Гуснинг издошлари бўлганмиз!” Лютер гапини давом эттириб шундай дейди: “Дунё унга юз йил олдин хабар қилинган ҳақиқатни куйдириб юборгани учун, Худо оламни жазоламокда!” 70Уашти. 6 ки гоб. 1-боб.УК 118.4

    Германия императори ва князларга қилган мурожаатида Лютер масиҳийликни ислоҳотга даъват этиб, папа ҳақида шундай ёзган эди: «Узини Масиҳнинг вакили деб ҳисоблаган одамни шунчалик бой ва бадавлат, шоҳона яшашини кўриш ниҳоятда даҳшатли ва огир. Бу масалада у билан ҳаттоки император ҳам тенглаша олмасди. Наҳотки бундай ҳаёт тарзи камбағал Исонинг ёки камтар Бутруснинг ҳаётига ўхшаса? Айтишларича, папа - дунёнинг ҳукмдори! Аммо папа ўзини Ўша Зотнинг вакили деб ҳисоблаган Масиҳ шундай дейди: “Менинг шоҳлигим бу дунёдан эмас”. Наҳотки қулнинг молмулки унинг Хўжайинининг молмулкидан ортиқ бўлса?» 71Д” Обинье. 6 китоб, З-боб.УК 118.5

    Университетлар ҳақида Лютер шундай ёзади: “Aгap университетларда Муқаддас Битик қунт билан ўрганилмаса ва агар ёшлар унга таянмасалар, олий ўқув юртлари жаҳаннам ўчоғига айланиб қолишидан жуда қўрқаман. Муқаддас Битик асосий ўринни эгалламаган жойга болаларни беришни ҳеч кимга маслаҳат қилмайман. Худонинг Каломи диққат билан ўрганилмаган ҳар қандай ўқув юрти ёшларнинг ахлоқини бузади” 72Ўша жойда..УК 119.1

    Бу мурожаат яшин тезлигида бутун Германия бўйлаб тарқалди ва халкда кучли ғалаённинг сабабчисига айланди. Кўпчилик Ислоҳот байроғи остига туриш даъватини ҳис қилди. Лютердан қасос олиш учун унинг душманлари қатъий чоралар кўриш кераклигига папани ишонтирдилар. Зудлик билан унинг таълимотига лаънат ёғдиришга қарор қилинди. Ислоҳотчи ва унинг издошларига ўйлаб кўриш учун олтмиш кун вақт берилди. Ана шу вақт ичида агар Лютер ва унинг издошлари ўз ғояларидан воз кечмасалар, Жамоатдан четлаштирилиш тўғрисида улар огоҳлантирилдилар.УК 119.2

    Ислоҳот учун бу шафқатсиз ва ҳал қилувчи пайт эди. Бир неча асрлар давомида Жамоатдан четлатиш ҳақидаги Рим ҳукми энг буюк роҳибларда ҳам қўрқув ҳиссини уйғотган; Жамоатдан чиқариб ташлаш тахдиди буюк империяларга мусибатлар ва фалокатлар олиб келган. Ана шундай лаънат остида қолганларга қўрқинч ва ваҳима билан қарашган; улар сўзсиз ўзларининг олдинги дўстларидан айрилардилар; уларга нисбатан жиноятчилар сифатида муносабатга бўлганлар ва ёввой ваҳший ҳайвонлар сингари уларни заҳарлаб ўлдирганлар. Лютер унинг боши узра яқинлашиб келаётган вахимали тугён ҳақида билса-да, Масиҳнинг ёрдами ва ҳимоясига таянган ҳолда, ўз эътиқодида қатъий турарди. Жафокаш ишонч ва мардлик билан шундай ёзган: “Нималар юз беришини мен билмайман, ҳаттоки билишни ҳам истамайман... Зарба қаёқдан келса ҳам, мен хотиржам бўламан... Ҳаттоки барглар ҳам Отанинг иродаси билан тўкилар экан, айниқса Унинг меҳрибончилигига янада ишончимиз комил бўлиши керак. Худонинг Каломи учун ҳалок бўлиш осон, чунки танага айланган Каломнинг Ўзи ҳалок бўлган. Агар биз У билан ҳалок бўлсак, албатта У билан бирга тириламиз. Агар У биздан олдин ҳис қилган нарсаларни эндиликда биз ҳис қилсак, У ҳозирда бўлган жойда, биз ҳам албатта тоабад ўша ерда бўламиз” 73Ўша жойда, 9-боб..УК 119.3

    Рим папасининг қоғози Лютернинг қўлига етиб борганда, у деди: “Бу қоғоздан мен нафратланаман, уни сохта ва ёлғондакам қоғоз сифатида инкор киламан... Зеро бу қоғоз Исо Масиҳни маҳкум қилади... Бундай улуғвор иш учун мен азоб чекишдан хурсандман. Мен ҳаттоки ўзимни эркинроқ хис қиляпман, зеро папа - дажжол ва унинг тахти - бу иблиснинг тахти эканлигига энди ишонч ҳосил қилдим” 74Ўша жойда..УК 119.4

    Римнинг декрети натижасиз қолмади. Инсонни бўйсундириш учун қамоқхона, қийноқ, азоблар ва қилич етарлича даражада кучли воситалар эди. Заиф ва имони сустлар Лютерни хуш кўрсалар-да, папанинг қароридан қўрқардилар. Уларнинг фикрича, Ислоҳот ишига ҳаётни багишлаш ниҳоятда қимматга тушар экан. Гўёки, хамма нарса ислоҳотчи хизматининг якун топаётганидан дарак бераётгандай эди.УК 120.1

    Аммо Лютер ҳамон олдингидай ботир жангчи эди. Рим уни муртад деб эълон қилди ва ҳамма Лютерни ўз эътиқодидан воз кечишини ёки ҳалок бўлишини кутарди. Бироқ Лютер ақл бовар қилмайдиган куч билан Римга қарши жавоб ҳужумини уюштирди ва ошкора равишда Жамоатдан чиқиб кетиш нияти борлигини эълон қилди. Кўплаб талабалар, олимлар, шаҳар аҳолиси ҳузурида у папа ҳокимиятининг обрўсига таянган қонун-қоидалар, қарорлар ва махсус ҳужжатлар ёзилган қоғозларни, яъни папанинг булласини ёқиб юборди. “Оддий инсонлар қалбида ҳақикатни таг-томири билан йўқ қилиб ташлаш учун, - деб ёзади Лютер, - менинг душманларим асарларимни ёқиб ташладилар, ана энди буларнинг ҳаммасига жавобан мен уларнинг китобларини ёқиб ташламокдаман. Мана энди ҳақиқий жиддий кураш бошланади. Ҳозирга қадар папани мен енгилгина безовта қилиб, койиб келгандим. Мен бу ишни Худонинг номи учун бошладим ва кураш энди менсиз, Унинг кучи билан якунланади” 75Ўша жойда, 6 китоб, 10 боб..УК 120.2

    Лютернинг иши юзасидан турлича кинояли ва заҳарханда таъна қилган дўшманларига у шундай жавоб қилади: “Мени Худо даъват қилганини ким ҳам билмайди; улар мени инкор этиб, Худонинг Узига қарши чиқаётганликларидан қўрқмайдиларми? Мисрдан чиқишда Мусонинг ўзи бўлган; Илёс Ахаб шоҳлигида бир ўзи бўлган; Ишаё Қуддусда бир ўзи бўлган; Ҳизқиёнинг бир ўзи Бобилда... Худованд ҳеч қачон олий руҳонийларни ёки бошқа улуғвор шахсларни пайғамбарликка даъват қилмаган, лекин У оддий, камтар инсонларни танлаган; ҳаттоки кунларнинг бирида чўпон Амосни танлаб олади. Ҳар бир авлодда ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, бу дунёнинг буюкларини, шоҳларни, князларни, руҳонийларни ва олимларни фош қилувчи солиҳ фидойилар топилган... Мен пайғамбарман деб айтмайман, бироқ улар мендан қўрқишлари керак, чунки улар кўпчилик, мен эса ёлғизман. Раббий мен орқали гапираётганига ишончим комил, Худо улар билан бирга эмас” 76Ўша жойда..УК 120.3

    Бирок Лютернинг Жамоатдан чиқиб кетиши осонликча, ички курашсиз амалша ошмади. Ўша вақтда у шундай ёзган: “Она сути билан менга кирган салбий фикрлардан воз кечиш нақадар қийинлигини мен кундан-кунга ҳис қиляпман. Гарчи Муқаддас Битик мен томонда бўлса ҳам, папага дажжол сифатида қарши чикиш карорига келгунимга қадар, қанчадан қанча азоб-уқубатларга дуч келганман! Нақадар оғир қалб машакқатларини бошимдан кечиришимга тўғри келди! Кўпинча аччиқ ва надомат ила папа издошларининг оғзидан тинмай эшитган бир саволни ўзимга ўзим бераман: “Наҳотки сен бир ўзинг доно бўлиб, қолган ҳамма хато қилса? Сен янглишаётганинг аниқланса ва сенинг таълимотингга эргашган кўплаб қалблар абадий ҳукм қилинсалар, унда нима бўлади?” To Масиҳ Ўзининг пок Каломи билан барча шакшубҳага қарши менинг қалбимни мустаҳкамламагунича, мен ўзим билан ўзим иблисга қарши курашиб келдим” 77Мартин. 372,373-бетлар.УК 121.1

    Агар Лютер ўз таълимотидан воз кечмаса, уни Жамоатдан чиқариб ташлашга папа ваъда берган эди, мана у ўз тахдидини амалга оширди. Ислоҳотчини Рим Жамоатидан қувиб чиқаришини эълон қилувчи янги булла Лютерга ва унинг таълимотини қабул қилганларга даҳшатли лаънат ёғдирдилар. Эндиликда буюк кураш ниҳоятда авж олиб кетди.УК 121.2

    Кураш - бу Худо ўз даврида Хушхабарни тарғиб қилишни топширган барча одамларнинг қисматидир. Лютер даврида ўша пайт учун муҳим бўлган ҳақиқат тарғиб қилинган, ҳозирги кунларда эса бизнинг давримизнинг Жамоати учун муҳим хисобланган ҳақиқат тарғиб қилинмокда. Унинг иродаси билан юз бераётган ҳодисаларда Ўша Зот одамларни турлича вазиятларга ёки ҳолатларга қўяди ва одамларга улар яшаб турган давр, шарт-шароитга мос келувчи махсус ишларни топширади. Агар одамлар уларгa юборилган нурни қадрласалар, уларнинг олдида янада кенг имкониятлар очилади. Аммо ҳозирги кунларда кўплаб одамлар, Лютерга қарши курашган папа издошлари сингари, сохта ҳақиқатни англашга интиладилар. Олдинги асрлардаги каби Худонинг Каломини эмас, балки кўпроқ инсоний назария ва маросимларни устун кўядилар. Ҳозирги вақтда ҳақиқатни тарғиб қилувчилар, ислоҳотчилар давригa қараганда, одамлар ҳақиқатни катта хайрихоҳлик билан қабул қилишларини кутмасинлар. Ҳақиқат ва гумроҳлик, Масиҳ ва иблис ўртасидаги буюк кураш бизнинг дунёмиз тарихи сўнгигача янада кучайиб бораверади.УК 121.3

    Исо Ўз шогирдларига шундай деган: “Сизлар бу дунёники бўлсангиз эди, дунё сизларни ўзиники каби севар эди. Ҳолбуки, сизлар бу дунёники эмассизлар; Мен сизларни дунёдан танлаб олдим. Ана шу сабабдан дунё сизлардан нафратланади. Қул ўз хўжайинидан юқори бўлмас, деган сўзимни эсланглар. Агар Мени қувғин қилган бўлсалар, сизларни ҳам қувғин қиладилар. Агар Менинг сўзларимга риоя қилган бўлсалар, сизларникига ҳам риоя қиладилар” (Юҳанио 15:19, 20). Бундан ташқари, Раббимиз аниқ ва равшан қилиб шундай дейди: “Сиз ҳақингизда хуш гапирса-да ҳамма инсонлар, бу ҳолда ҳам ҳолингизга вой! Сохта пайғамбарларга ҳам атолари шу йўлни тутган” (Луқо 6:26). Ҳозирги замон дунёсининг руҳи, Худонинг ҳақиқий Каломини олдинги даврлардаги каби ва уларнинг ўтмишдошлари сингари, тўлатўкис таргиб қилинишига ҳозирда унчалик катта эътибор берилмайди ва Масиҳ руҳига зид бўлиб, у инкор этилади. Ҳақиқатга қарши уруш шакллари ўзгариши мумкин, адоват аввалгидай унчалик рўйирост ва ошкора бўлмаса-да, аммо ҳақиқатга бўлган нафрат ҳамон давом этиб келмокда ва дунёнинг охиригача у барҳам топмайди.УК 121.4

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents