10-боб - Ислоҳот Муваффақиятлари
- Оглавление
- Кириш
- 1-боб - Macиҳнинг Севгиси Ва Сабрлилиги
- 2-боб - Илк Асрларда ТаъқиблаР
- 3-боб - Руҳий Зулмат Даври
- 4-боб - Тоғларда ишонч Ҳимояси
- 5-боб - Англияда Тонг Отади
- 6-боб - Икки Қаҳрамон Ўлим Билан Юзма-Юз
- 7-боб - Ўз Даврининг Одами
- 8-боб - Ҳақиқат Курашчиси
- 9-боб - Ҳақиқат Нури Швейцарияда Порлайди
- 10-боб - Ислоҳот Муваффақиятлари
- 11-боб - Князларнинг Исёни
- 12-боб - Францияда Уйғониш
- 13-боб - Нидерландия Ва Скандинавияда Имон Қаҳрамонлари
- 14-боб - Британия Оролларида Хабарнинг Тарқалиши
- 15-боб - Францияда Ваҳима Ва Қасос
- 16-боб - Янги Оламда Озодликни Излаш
- 17-боб - Тонг Даракчилари
- 18-боб - Умид даракчиси
- 19-боб - Зулматдаги нур
- 20-боб - Глобал Диний Уйғониш
- 21-боб - Инкор Этилган Огоҳлантириш
- 22-боб - Амалга Ошган Башоратлар
- 23-боб - Худованд Ибодатхонасининг Сири
- 24-боб - Муқаддаслар Муқаддасида
- 25-боб - Америка Муқаддас Китоб Башоратида
- 26-боб - Ҳақиқат Ҳимоячилари
- 27-боб - Ҳозирги Кундаги Уйғониш
- 28-боб - Ҳаёт Китоби Билан Юзма-Юз
- 29-боб - Нима Учун Гуноҳ Ва Азоб-Уқубатга Ижозат Берилган
- 30-боб - Инсоннинг Ашаддий Душмани
- 31 —боб - Худо Фаришталари ВА Ёвуз Руҳлар
- 32-боб - Иблис тўрлари
- 33-боб - Боқийлик сири
- 34-боб - Ўликлар Биз Билан Гаплаша Оладиларми?
- 35-боб - Виждон Эркинлиги Хавф остида
- 36-боб - Муқаррар Тўқнашув
- 37-боб - Бизнинг Ягона Ҳимоямиз
- 38-боб - Худонинг Сўнгги Огоҳлантириши
- 39-боб - Дард-алам вақти
- 40-боб - Умиднинг Амалга Ошиши
- 41-боб - ВАЙРОНАГАРЧИЛИК
- 42-боб - Кураш Якунланди
Search Results
- Results
- Related
- Featured
- Weighted Relevancy
- Content Sequence
- Relevancy
- Earliest First
- Latest First
- Exact Match First, Root Words Second
- Exact word match
- Root word match
- EGW Collections
- All collections
- Lifetime Works (1845-1917)
- Compilations (1918-present)
- Adventist Pioneer Library
- My Bible
- Dictionary
- Reference
- Short
- Long
- Paragraph
No results.
EGW Extras
Directory
10-боб - Ислоҳот Муваффақиятлари
Лютернинг сирли равишда ғойиб бўлиши бутун Германияни хавотирга солди. Ҳамма жойда уни сўрашарди. Эҳтимолдан узоқ миш-мишлар юрар, кўпчилик унинг ўлдирилганига ишонар эди. Нафақат Лютернинг дўстлари, балки Ислоқот томонида бўлишга очиқ қарор қилмаган бошқа минглаб одамлар юз берган воқеадан қайғуда эдилар. Кўпчилик унинг ўлими учун қасос олишга тантанали қасамёд қилдилар.УК 156.1
Олий даражадаги папа амалдорлари ваҳима билан шуни англаб етдиларки, халқ улардан қаттиқ нафратланади. Гарчи дастлаб улар Лютернинг ўлими ҳақидаги фикр лардан хурсанд бўлган бўлсаларда, бора-бора уларда ягона бир истак қолди - бу ҳам бўлса халқнинг ғазабидан яшириниш эди. Лютернинг душманлари унинг озодликда қилинган дадил ва қатъий хаттиҳаракатларидан кўра, унинг яширин фаолиятидан кўпроқ қўрқардилар. Бу жасур ислоҳотчини ғазаб билан ҳалок қилишни истаганлар энди бу ҳимоясиз асирдан қўрқардилар. “Ўзингизни қутқаришнинг ягона усули, - деган эди улардан кимдир, - қўлда аланга билан бутун олам бўйлаб Лютерни излаш ва уни халққа қайтаришдир”. 133Д‘ Обинье. 9 кигоб, 1-боб. Императорнинг фармони ҳеч қандай кучга эга бўлмай қолди. Папа амалдорлари шундан қаттиқ хавотирда эдиларки, бу фармондан кўра, Лютернинг тақдири халқни кўпроқ хавотирга соляпти.УК 156.2
Лютер тирик, мустаҳкам қалъада, унга ҳеч қандай хавф йўқ деган шодиёна хабар халқни фақат хотиржам қилиб қолмади, балки унга нисбатан чуқур хайрихоҳлик пайдо бўлди. Энди унинг асарларини, илгарига қараганда, катта иштиёқ билан ўқий бошлади. Худонинг Каломини қўрқмасдан ҳимоя қиладиган бу қаҳрамон одам томонида турадиган инсонлар сони кўпайиб борди. Ислоҳот кенг қулоч ёйди. Лютер эккан уруғлар ҳамма ёққа тарқалди. У йўқлигида, ҳатто борлигида ҳам қилиш мумкин бўлмаган ишларни қилишга имкон пайдо бўлди. Буюк рахбар ғойиб бўлганда, бошқа ишчилар алоҳида масъулиятни ҳис қилдилар. Шонли бошланган иш қаршиликсиз бундан кейин ҳам ривожланиши учун ҳамма имкониятларни яратиб, янги ишонч билан ва бор кучини сарф қилиб олға ҳаракат килдилар.УК 156.3
Аммо иблис ҳам жим турмади. Энди у ҳар доим ҳар қандай жонланиш жараёнида ёки ислоҳотчилик ҳаракатида қилганларини - ҳақиқатни ёлгонга алмаштириб, одамларни алдашга ва ҳалок қилишга ҳаракат бошлади. Биринчи асрларда масиҳийлик Жамоатида сохта Масиҳлар пайдо бўлгани сингари, энди XV1 асрда сохта пайғамбарлар пайдо бўлди.УК 157.1
Масиҳийлик оламида юз бераётган диний юксалишга мафтун бўлган бир неча одам, бизга Осмондан алоҳида ваҳий берилган, деб фараз килдилар ва, Лютер бошлаган Ислоҳот ишини Раббий бизга охирига етказишимизни буюрди, деб эълон қилдилар. Аслида эса улар Лютер бошлаган ишларни йўк қилдилар, холос. Улар Ислоҳотнинг асосий тамойилларидан бири - Худонинг Каломи имон ва ҳаётнинг ягона қоидаси эканлигини рад этдилар. Бу хатосиз йўлкўрсатгич ўрнига, улар ўзгарувчан ва ишончсиз мезонга - ўзларининг ҳиссиётларига ва тасаввурларига мурожаат этадиган бўлдилар. Хақиқат ва хатоларнинг буюк ўлчовига барҳам бериб, улар иблисга ўзларининг фикрларини бошқариш имкониятини бердилар.УК 157.2
Бу пайғамбарлардан бири, бизга фаришта Жаброилнинг ўзи йўл кўрсатяпти, деб тасдиқлади. Уларга бир талаба ҳам қўшилди, У машғулотларини йиғиштириб қўйиб, Худо Ўз Каломини талқин қилишим учун менга зарур донолик берди, деб эълон қилди. Уларга эса, ўз навбатида, фанатизмга табиий мойиллиги бор одамлар қўшилдилар. Бу ташаббускорларнинг фаолияти анча шов-шовуларга сабаб бўлди. Лютернинг ваъзлари ислоҳотнинг зарурлигини англашлари учун одамларга ёрдам берган эди, энди эса ўша самимий одамлардан баъзиларини янги пайгамбарлар хато йўлга олиб кирдилар.УК 157.3
Янги ҳаракатнинг раҳбарлари Виттенбергга Меланхтон ва унинг ходимлари ҳузурига бориб, ўзларининг ҳуқуқлари тўғрисида гапирдилар. Улар шундай дедилар: “Биз халққа насиҳат килиш учун Худо томонидан юборилганмиз. У билан энг яқин алоқа қиладиган бизмиз. Келажак бизга маълум, қисқаси, доктор Лютерга шикоя қиладиган пайғамбарлар ва ҳаворийлармиз”. 134Ўша жойда, 7-боб.УК 157.4
Бу воқеалар ислоҳотчиларни иккилантириб, ташвишга соиб қўйди. Шу пайтгача улар бунга ўхшаш воқеага дуч келмаган, шунинг учун нима қилишни билмас эдилар. Меланхтон шундай деди: “Бу одамлар ҳақиқатан, аллақандай ғайритабиий руҳларнинг ҳукмронлиги остида турибдилар, аммо булар қандай руҳлар? Бир томондан, Худо Руҳини қайтармаслик учун эҳтиёт бўлиш керак, иккинчи томондан, иблис руҳи бизни васвасага солмаслиги учун диққат қилишимиз керак”. 135Ўша жойда.УК 157.5
Тез орада янги таълимотнинг самаралари маълум бўлиб қолди. Одамлар Муқаддас Китобни менсимайдиган бўлиб қолдилар, тез орада бу Китобни тамомила улоқтирдилар. Ўқув юртларида саросима бошланди. Талабалар ҳамма чеклашларни ўзларидан соқит қилиб, машғулотларни тарк этдилар ва университетлардан кетдилар. Узларини Ислоҳот ишлари учун масъул деб ҳисоблаган одамлар сал бўлмаса бу ишни барбод қилай дедилар. Рим тарафдорлари тантанавор оҳангда дедилар: “Яна бир марта ҳаракат қилсак - ҳамма нарса яна бизнинг қўлимизда бўлади”. 136Ўшажойда.УК 157.6
Бу хабар Вартбургга етиб борганда, Лютер афсус билан шундай деди: “Иблис бизга шундай кулфатни юборишини ҳам ҳар доим кутардим”. 137Ўша жойда. У ана шу сохта пайгамбарларнинг ва ҳақиқат ишига тахдид солган хавфни кўриб турарди. Папа ва императорнинг ҳужумлари ҳам бу сингари бахтиқароликдай хавотирлик ва умидсизликни пайдо қилмаган эди. Ислоҳотнинг сохта дўстлари унинг энг ёвуз душманларига айланди. Лютернинг азоб чекаётган қалбига шодлик ва тасалли олиб келган ҳақиқат энди Жамоатда ғийбат ва саросимага сабаб бўлиб қолди.УК 158.1
Ислоҳотни ўтказишда Худо Руҳи Лютерга раҳнамолик қилди, Руҳ раҳнамолигида Лютер бир инсон қилганидан ҳам кўпроқ ишларни қилди. У қатъият билан ҳаракат қилмоқчи эмас эди, аслида эса у шундай фаолият олиб борган эди. Шундай кескин ўзгаришлар қилиш унинг мўлжали эмас эди. Лютер Чексиз Қудрат эгасининг қўлида фақат қурол эди, холос. У ўз ишининг оқибатлари ҳақида фикр юритганда, уни титроқ босарди ва кунларнинг бирида шундай деди: “Менинг таълимотим ҳеч бўлмаганда биттагина оддий, ҳатто шубҳали одамга ҳам зарар келтирганини билганимдан кўра, ўн марта ўлишга рози бўлардим. Албатта. бунақаси бўлиши мумкин эмас. Чунки менинг таълимотим Хушхабарнинг айнан моҳиятидир”. 138Ўша жойда.УК 158.2
Ислоҳотнинг маркази Виттенберг биринчи бўлиб фанатизм ва қонунсизликнинг ҳукмронлиги остига тушиб қолди. Бу қайғули вазиятда бир оз Лютернинг таълимоти айби ҳам бор эди, аммо унинг Германия бўйлаб ҳамма душманлари айнан шундай деб айтишарди. У ғам-алам билан баъзан ўзидан сўрарди: “Наҳотки Ислоҳотнинг буюк иши ном-нишонсиз тугаб кетса?” 139Ўша жойда. У ибодат орқали Худо билан курашгандан кейин унинг қалби тинчликка тўлди. “Бу менинг ишим эмас, Худойим, балки Сенинг ишингдир, - деди у, - бу ишни фанатизм ва бидъат айнитишига Сен йўл қўймайсан”. Бироқ у бундай таҳликали лаҳзаларда курашдан узоқда қола олмасди. Лютер Виттенбергга қайтишга қарор қилди.УК 158.3
Лютер кечиктирмай бу хавфли саёҳатга жўнади. Империяда у қонундан ташқарида эди. Душманлар илгаригидай, уни ўлдириш ҳуқуқига эга эдилар. Дўстлар, илгаригидай, унга ёрдам бериши ва ҳатто меҳмондўстлик кўрсатиши ҳам таъқиқланган эди. Император ҳокимияти унинг издошларига энг қаттик чораларни кўрдилар. Аммо Лютер кўрдики, Хушхабар ишига хавф-хатар келди. Энди у ҳақиқат учун Раббий номи билан олға юрди.УК 158.4
Лютер, Вартбургда қолинг, деб даъват килган бадавлат амалдорга ўз мактубида кетишининг сабабларини кўрсатиб, шундай ёзган эди: “Сиз - княз жаноби олийларига маълум бўлсинки, мен Виттенбергга қайтяпман, мен у epra князликдан ҳам кўра ишончлироқ химоя остида бораман. Мен сиздан. жаноби олийлари, ҳимоя ва ҳомийлик сўрайман, деб ўйламайман. Аммо Сиз мендан кўра, мен Сизни кўпроқ ҳимоя қилишни истар эдим. Сиз - жаноби олийлари, мени ҳимоя қилаётганингизни билганимда эди, ҳеч ҳам Виттенбергга бормаган бўлар эдим. Бу ишни қилич билан олдинга юритиш мумкин эмас. Худо ҳаммасини инсонларнинг ёрдамисиз ёки инсонларнинг розилигисиз килиши керак. Шунинг учун ким кўп ишонса, у ҳаммадан кўп ҳимояланган бўлади”. 140Д’ Обинье. 9 китоб, 8-боб.УК 159.1
Виттенберг йўлида ёзган иккинчи мактубида Лютер шуни қўшимча қилди: “Мен Сиз, жаноби олийларининг норозилигини ва бутун оламнинг ғазабини ўз зиммамга олишга тайёрман. Нима, Виттенберг аҳолиси менинг кўйларим эмасми?!Худо уларни менга ишониб топширмаганми?! Агар зарур бўлиб қолса, улар учун мен ўлимга боришим керак эмасми?! Бунинг устига, Германияда халқ қўзгалиб қолмасин, Худо халқимизни жазоламасин, деб хавфсираяпман”. 141Ўша жойда, 7-боб.УК 159.2
Лютер ниҳоятда ҳушёрлик ва итаоткорлик билан, бунинг устига, қатъият билан ва астойдил ўз ишига киришди. “Бир сўз билан айтганда, - деди у, - зўрлик билан киритилган ҳамма нарсани биз вайрон қилиб, йўқ қилишимиз керак. Мен куч билан бидъат ва имонсизликни қўпориб ташлашни ният қилмаганман. Хеч кимни мажбурлаш керак эмас. Озодлик - мана имоннинг моҳияти”. 142Ўша жойда, 8-боб.УК 159.3
Тез орада бутун Виттенберг бўйлаб, Лютер қайтиб келибди, ваъз қилар экан, деган хабар тарқалди. Халқ ҳар томондан оқиб кела бошлади, жамоат лиқ тўлди. Лютер минбарга чиқиб, ғайриодатий донолик ва мўминлик билан таълим берди, насиҳат қилди, қоралади. Мессани зўрлик билан бекор қилишга уринишни эслаб, деди: “Mecca - кераксиз удум, бу - Худонинг хоҳиш-иродасига қарши қилинади, бу удум рад қилиниши керак. Мен шуни истар эдимки, бу удумнинг ўрнига, Хушхабарда ўрнатилган Оқшом зиёфати ўтказилсин. Лекин биз ҳеч кимни бунга мажбур қилмаслигимиз керак. Ҳаммаси Худойимнинг қўлида. Биз эмас, Унинг Каломи ишлаши керак. Нима учун? - деб сизлар сўранглар. Чунки кулол кўлида лойни ушлагандай, мен инсонларнинг юракларини қўлларимда ушлаб турмайман. Биз гапириш ҳуқуқига эгамиз, лекин фаолият кўрсатиш ҳуқуқига эга эмасмиз. Биз ваъз қилишимиз керак, қолган ҳаммасини Худонинг қўлига беришимиз лозим. Агар мен куч ишлатадиган бўлсам, бу нимага олиб келади? Фақат муғомбирлик, формализмга, тақлидчиликка, иккиюзламачиликка, турли қарорларнинг келиб чиқишига...Аммо буларнинг биронтасида чинакам самимийлик, ишонч, севги бўлмайди. Бу учала фазилат йўқ жойда ҳеч нарса йўқ, бундай ишга мен қора чақа ҳам бермаган бўлардим... Худо Ўз Каломи орқали, сиз, мен ва бутун олам қилганидан кўра кўпрогини амалга оширади. Худо юракларни забт этади, юрак забт этилганда, ҳамма нарса забт этилган бўлади...”УК 159.4
“Мен ваъз қиламан, мунозара олиб бораман, ёзаман, аммо ҳеч кимни мажбур қилмайман, чунки имон фақат ихтиёрий бўлиши мумкин. Менинг хатти-ҳаракатларимни ўйлаб кўринглар. Мен папага, гуноҳ кечирилгани ҳақидаги ёрлиққа, папа тарафдорларига қарши чикдим, аммо ҳеч қачон ҳеч кимни зўравонликка чақирмадим, халқни ғалаёнга чорламадим. Мен фақат Худонинг Каломини эълон қилдим, ваъз қилдим, ёздим - борйўги шу. Ҳатто ухлаганимда ҳам менинг ваъзим биронта императорнинг ва князнинг кучи етмаган папа ҳокимиятининг қалъасини вайрон қилди. Мен барибир ҳеч нарса қилмадим. Ҳаммасини Калом қилди. Агар мен зўравонликни қўллаганимда эди, бутун Германия қонга ботган бўларди. Бу нимага олиб келган бўларди? Руҳ ва тананинг ҳалокатига. Шунинг учун мен хотиржамликни сақлайман, фақат Калом оламни эгалласин”. 143Д’ Обинье. 9 китоб, 8-боб.УК 160.1
Бутун ҳафта давомида Лютер ташна халққа ваъз қилди. Худонинг Каломи фанатизмнинг қадаҳини синдириб ташлади. Хушхабарнинг қудрати адашганларни ҳақиқат йўлига қайтарди.УК 160.2
Лютер фанатиклар билан учрашишни асло истамас эди. Чунки улар ўзларининг хатти-ҳаракатлари билан Ислоҳот ишига катта зарар етказган эди. Бу тийиқсиз, носоғлом фикрлайдиган одамлар Осмоннинг алоҳида ваҳийсига даъвогарлик қилиб, кичкина эътирозга ва ҳатто юмшоқ танқидга ва маслаҳатга тоқат қилолмасликларини Лютер биларди. Юқори ҳокимиятга даъвогарлик қилиб, ҳар бир одамдан ўзларининг ҳуқуқларини сўзсиз тан олишларини талаб қилардилар. Улар Лютер билан учрашувда ўзларининг гапларини маъқуллатганларида, Лютер рози бўлди ва уларни фош қилди ҳамда бу қаллоблар тезлик билан Виттенбергни тарк этишларини талаб қилди.УК 160.3
Бу ҳаракат вақтинча тўхтади, аммо бир неча йил ўтгач, фанатизм яна алангаланди, бу сафаргиси янада зўравонликка ва янада оғирроқ оқибатларга олиб келди. Бу ҳаракатнинг раҳбарлари ҳақида Лютер шундай деди: “Улар учун Муқаддас Битик - фақат жонсиз ҳарфлар, шунинг учун бўлса керак, улар “Руҳ!” “Руҳ” деб бақирадилар. Бу руҳ йўналтирадиган томонга мен бормоқчи эмасман. Ҳаммаси муқаддас бўлган бундай жамоатдан меҳрибон Худойим мени сақласин. Мен оддий, заиф ва ҳасталар билан - гуноҳларини англайдиганлар, Худодан тасалли ва ёрдам сўраб, юрагининг қаъридан илтижо қилиб, Унга ёлворадиганлар билан бирга бўлишни хоҳлайман” 144Ўшажойда, Юкигоб, 10-боб..УК 160.4
Энг кўзга кўринган фанатиклардан бири Томас Мюнцер қобилиятли одам эди. Агар у ҳақиқий йўлдан кетганда эди, кўп фойда келтирган бўларди. Аммо у ҳақиқий диннинг асосий тамойилларини қабул қилмади. “У оламни ўзгартириш учун астойдил, бутун вужуди билан берилган эди. Аммо бу кўпинча ташаббускорларда бўлади, у битта нарсани - ўзгартиришни ўзидан бошлаш кераклигини унутиб қўйган эди”. 145Ўша жойда, 9 китоб, 8-боб. Томас ўз замондошларига таъсир ўтказиш учун жамиятда кўзга кўринарли ўринни эгаллашга интилди. Ҳатто у иккинчи ўринда - Лютердан кейин ҳам бўлишни истамасди. Унингча, Муқаддас Китобнинг обрўйига таянадиган ислоҳотчилар яна битта папачиликка асос соляптилар. Ўзининг тасдиқлашича, айнан унга Худо ҳақиқий ислох,от ўтказишни топширган экан. “Бу руҳга эга бўлганлар, - деб айтарди Мюнцер, - ҳақиқий имонга эга бўлади,ҳатто у Муқаддас Битикни умрида кўрмаган бўлса ҳам”. 146Ўша жойда, 10 китоб, 10-боб,УК 161.1
Бу фанатик муаллимлар тамомила ҳиссиётлар таъсири остида бўлиб, ўзларининг ҳар қандай фикрларини ва руҳнинг ҳаракатини Худонинг овози деб қабул қилдилар, бу эса гайриодатий оқибатларга олиб келди. Улардан баъзилари ўзларининг Муқаддас Китобни ёқиб: “Ҳарф ўлдиради, Руҳ тирилтиради”, дедилар. Мюнцернинг таълимоти одамларни аллақандай ғайритабиий нарсаларга ундади, уларнинг такаббурлигига туртки берди, ахир, уларнинг инсоний ғоялари ва фикрлари Худонинг каломидан юқори қўйилди-да. Минглаб одамлар унинг таълимотига эргашди. Кўп ўтмай, жамоа бўлиб Худога хизмат қилиш пайтидаги ҳар қандай тартибни қоралади ва шундай деди: князларга итоат этиш - Худога ҳам, Белиарга ҳам хизмат қилишга интилиш демакдир.УК 161.2
Папа зулмидан эндигина озод бўла бошлаган одамлар дунёвий ҳокимиятнинг сиқувлари билан келишувни истамадилар. Мюнцернинг инқилобий таълимоти гўё Худодан келиб чиққан бўлиб, унинг издошларига шундай имкон бердики, улар ўзларини ҳар қандай ҳукмронликдан озод деб ҳисоблайдиган бўлдилар, уларнинг бидьатларига ва ҳиссиётларига Мюнцернинг таълимоти эркинлик берди. Оқибатлари ҳам дарҳол кўринди: тўқнашувлар, исёнлар бошламиб кетди, Германия қонга ботди.УК 161.3
Лютер Ислоҳотга нисбат берилган фанатизмнинг оқибатларини кўриб, яна руҳий азобда қолди, шундай азобни қачонлардир Эрфрутда бошидан кечирган эди. Папа доҳийлари, исён Лютер таълимотинингтабиий натижасидир, деб айтдилар, кўпчилик уларнинг фикрларига қўшилди. Гарчи бу айблов учун заррача асос бўлмаса ҳам, бу ислоҳотчини умидсизликка олиб келди. Бунга Лютернинг кучи етмасди - ҳақиқатни ибтидоий фанатизм билан тенглаштирганларини ва қолаверса, ҳақиқатни бадном қилганини кўриб турарди. Иккинчи томондан, исён бошида турганлар Лютерни кўргани кўзлари йўқ эди. Чунки Лютер нафақат уларнинг қарашларига очиқчасига қарши курашиб, сохта тақводорликларини рад қилди, балки уларни дунёвий ҳокимиятга қарши исёнкорлар, деб эълон қилди. Улар эса Лютерни тубан иккиюзламачи, деб атадилар. Хуллас, Лютер князларнинг ва халқнинг газабини ўз зиммасига олгандай туюларди.УК 162.1
Хурсанд бўлган папачилар, ҳадемай Ислоҳот барбод бўлади, деб кутдилар. Лютерни ҳатто чин дилдан тўғриламоқчи бўлган хатоларини улар таъпа қилдилар.УК 162.2
Сохта ислоҳотнинг издошлари имкон кадар ёлғон найранглар билан, бизга адолатсизлик қилдилар, бундай адолатсизлик кўпинча мунофиқларга нисбатан килинади-ку. деб исботламокчи бўлдилар. Шундай қилиб, одамлар уларга жафокашлар сифатидаУК 162.3
қарашларига эришдилар. Шундай йўл билан ким кучи борича Ислоҳотга қарши курашган бўлса, уларга шафқатсизлик ва зўравонлик курбони деб қарадилар, уларга ачиниш ва ҳурмат билан қарадилар. Бу иблиснинг иши эди. Иблис осмонда исён қилганда, ана шундай нафрат руҳи билан раҳнамолик қилган эди.УК 162.4
Иблис доимо одамларни алдаш, уларга гуноҳни - солиҳлик, солиҳликни - гуноҳ дея мажбурлаб уқтириш билан банд. Иблис қандай ажойиб муваффақиятга эришди-я! Худонинг содиқ қуллари ҳақиқатни қўрқмасдан ҳимоя қилганлари учун қанчалар кўп таъна-дашномларга, айбловларга дучор бўладилар. Иблиснинг малайлари бўлган одамлар эса ҳурматга сазовор бўладилар, уларни мақтайдилар, уларга хушомадгўйлик қиладилар, уларгa хатто жафокаш деб қарайдилар. Аслида Худога содиқлиги учун кимни ҳурмат қилиш ва қўллабқувватлаш керак бўлса, улардан нафратланадилар, тубан ният билан шубҳаланадилар.УК 162.5
Мунофиқларча азизлик, ясама муқаддаслик одамларни боши берк кўчага олиб киришда давом этмокда. Улар ҳар қандай шаклларни топиб, Лютер давридаги сингари фаолият кўрсатмоқдалар, одамларга Худонинг Қонунига итоат этишдан кўра, ўзининг ҳиссиётларига кўпроқ қулоқ солишга мажбур қилиб, Муқадда Битикдан одамларни қайтармокдалар. Иблис покликни ва ҳақиқатни шарманда қилиб, доимо шу тарзда фаолият кўрсатмокда ва муваффақиятга эришмокда.УК 162.6
Лютер Инжилни ҳамма томонлама ҳужумлардан далиллик билан ҳимоя қилди. Худонинг Каломи ўзини қудратли, музаффар қурол сифатида зоҳир қилди. Бу Калом орқали Лютер папанинг шаккок ҳокимияти билан, олимларининг рационал фалсафаси билан курашди. Айни пайтда у қоя сингари, иккиланмасдан Ислоҳотга қўшилишга интилган фанатизмнинг ҳужумларини қайтарди.УК 163.1
Курашаётган бу кучларнинг ҳар бири ўз йўли бўйича Муқаддас Битикни рад қилди ва инсоннинг донолигини илоҳийлик манбаи деб ҳисоблади. Рационализм ақлидрокни ҳақиқатнинг мезони деб билиб, ҳақиқатнинг олдида таъзим қилади. Рим Жамоати папанинг илоҳийлигига даъво қилади, папанинг илоҳийлиги ҳаворийлар давридан мерос бўлиб қолган ва асрлар давомида ўзгаришсиз қолган деб хисоблайдилар. Рим Жамоати ҳар қандай ахлоқсизлик ва сотқинликни ҳаворийлик унвонининг муқаддас мантияси билан беркитади. Мюнцер ва унинг тарафдорларининг илоҳийликка даъвоси фақат куруқ хаёл самараси бўлиб, бу дунёвий ҳокимиятни ҳам, диний ҳокимиятни ҳам бир хилда ҳалокатга олиб келарди. Чинакам масиҳийлик Худонинг Каломини Илоҳий ҳақиқатнинг буюк хазинаси сифатида ҳам, ҳар қандай ғоянинг ўлчови сифатида ҳам қабул қилади.УК 163.2
Лютер Вартбургдан қайтгач, Янги Ахд таржимасини тугатди, тез орада герман халқи Инжилни ўз она тилида ўқийдиган бўлди. Ҳақиқатни севганларнинг ҳаммаси Инжилнинг бу таржимасини ғоят шод-хуррамлик билан қабул қилди, лекин инсоний анъаналар ва қоидаларга риоя қилганлар бу китобни нафрат билан рад қилди.УК 163.3
Руҳонийлар шу нарсадан хавотирда эдиларки, оддий халқ улар билан бир қаторда Худонинг Каломини муҳокама қилиш имкониятига эга бўлдилар, энди руҳонийларнинг жоҳиллиги фош бўладиган бўлди. Уларнинг заминий донолиги Руҳнинг қиличига қирши ожиз эди. Рим бутун ҳокимиятини ёрдамга чақириб, Муқаддас Битикнинг тарқалиши учун қаршилик кўрсатишга интилди. Лекин ҳамма фармонлар, қарғишлар, қийноқдар беҳуда кетди. Рим Муқаддас Китобни қанчалик қоралаб, таъқиқлаган бўлса, халқнинг чинакам ҳақиқатни билишга истаги шунчалик кучли эди. Ҳамма саводли одамлар Худонинг Каломи билан танишишга ҳаракат қилди. Китобни ёнларига олиб юриб, узун жумлаларни ёдлаб олгунларича қайта-қайта ўқирдилар. Лютер Янги Ахднинг қанчалар қизиқиш билан қарши олинганини кўриб, кечиктирмай, Эски Ахд таржимасига киришди ва ишининг олға силжишига қараб, қисм-қисмлар қилиб нашр эттирди.УК 163.4
Лютернинг асарлари шаҳарларда ҳам, қишлоқларда ҳам баравар қарши олинди. “Лютер ва унинг дўстлари ёзганлари бошқалар томонидан тарқатиларди. Роҳиблик ваъдасининг мазмунсизлигига ишонган ва узоқ вақт фаолиятсизликдан кейин меҳнатга киришишни истовчилар, аммо Худонинг каломини ваьз қилиш учун ниҳоятда бехабар роҳиблар шаҳар ва қишлоқларни айланиб юриб, Лютернинг ва унинг дўстларининг китобларини сотардилар, Тез орада бутун Германия бўйлаб бу жасур китоб тарқатувчилар кезиб юрадиган бўлдилар”. 147Ўша жойда, 9 китоб, 11-боб.УК 164.1
Бу асарлар бойларда ҳам. камбағалларда ҳам, олимларда ҳам, маълумоти йўқларда ҳам катта қизиқиш уйғотди. Кечалари қишлоқ мактаби ўкитувчилари камин олдида йиғилишган кичик гуруҳларга бу китобларни овоз чиқариб ўқиб берардилар. Ҳар сафар бир неча одам ҳақиқатга ишониб, ўз навбатида Хушхабарни бошқалар билан ўртоқлашардилар.УК 164.2
Муқаддас Битик сўзлари бажо бўлди: “Каломингнинг таълимоти зиё сочади, соддаларга ақл-идрок беради” (Забур 118:130). Муқаддас Китобни ўрганиш одамларнинг онгида, қалбида катта ўзгаришлар қилди. Бу одамлар узоқ вақт папа ҳукмронлигининг темир кишанларида бўлган эдилар. Бидъатларга ишонганлар ҳамма урф-одатларни жойига қўйиб бажарардилар, аммо уларнинг ақл-идроклари, қалблари ўзгаришсиз қоларди. Лютер ўз ваъзларида, шунингдек, оддий халк қўлига берилган Калом айтган Худо Каломининг тушунарли ҳақиқати мудраган кучларни уйғотди ва инсоннинг руҳий табиатини нафақат поклаб, маънавий жиҳатдан яхшилади, балки ақлий ривожланишига ҳам ёрдам берди.УК 164.3
Ҳамма жойда қўлларидан Муқаддас Китоб ушлаган турли табақадаги одамларни учратиш мумкин эди. Улар Ислохот таълимотини ҳимоя қилдилар. Папачилар ўз вақтида Муқаддас битикларни тадқиқ этиш руҳонийлар ва роҳибларнинг иши, деб қараган бўлсалар, энди янги таълимотни рад этиш учун чиқишлар қилишга уларни астойдил таклиф қилдилар. Аммо Битиклардан ва Худонинг кудратидан мутлақо бехабар бўлган руҳонийлар бидъатчилар, нодонлар деб ўзлари эълон қилганлардан қаттиқ мағлубиятга учрадилар. “Афсуски, - деб ёзган эди бир католик, - Лютер ўз издошларига, Муқаддас Битикдан бошқа ҳеч нарсага ишонманглар, деб уқтирди”. 148Ўша жойда. Маълумоти кам одамлар кандай қилиб олимлар ва илоҳиётчи нотиқлар билан мунозарада ҳақиқатни ҳимоя қилишларини эшитиш учун халқ оломони йиғилди. Уларнинг далиллари Худонинг Каломидаги оддий ҳақиқатга келиб тақалганда, бу эътиборли одамларнинг шармандали жоҳиллиги яққол кўзга ташланиб қолди. Руҳонийлар ва илоҳиётчи олимларга қараганда, ҳунармандлар, аскарлар, аёллар ва ҳатто болалар Муқаддас Китоб таълимоти билан кўпроқ таниш эканликлари маълум бўлди.УК 164.4
Инжил шогирдлари ва папа бидъатларининг издошлари ўртасидаги фарқолимлар ўртасида, оддий халққа қараганда, оз эмас эди. “Тилларни ва адабиётни билмаган иерархиянинг эски ҳимоячиларига виждонли протетсант ёшлари қарши турдилар. Бу ёшлар Муқаддас Битикни ўрганишга шўнғиб, антик даврнинг қадимиятига мансуб шоҳ асарлар билан танишдилар. Улар жонли ақлидрок эгалари, юксак руҳ, жасоратли қалб эгалари бўлиб, шундай билимларни эгалладиларки, узоқ вақт улар билан ҳеч ким баҳслашишга қодир бўлмай қолди. .. Ислоҳотнинг ёш ҳимоячилари католик илоҳиётчилар билан тўқнаш келганларида, уларнинг далилларини шунчалик эпчиллик ва ишонч билан рад қилиб ташладиларки, бу жоҳиллар боши берк кўчага кириб қолдилар, ўзларини йўқотиб, ҳамманинг нафратига дучор бўлдилар”. 149Д” Обинье. 9 ки гоб. 11-боб.УК 165.1
Католик руҳонийлари кўрдиларки, уларнинг жамоатхоналари бўшаб қоляпти. Энди улар ёрдам сўраб, дунёвий ҳокимиятга мурожаат этдилар, ҳамма воситаларни ишга солиб, “йўқолган қўйлар”ни қайтаришга ҳаракат қилдилар. Аммо халқ янги таълимотда руҳий эҳтиёжларни қондирган нарсаларни топдилар, ўзларини узоқ вақт жаҳолат урф-одатлари ва инсоний анъаналарнинг шелухаси билан тўйғазиб келганлардан юз ўгирди.УК 165.2
Ҳақиқат муаллимларини ғазаб билан таъқиб қилиш бошланганда, улар Масиҳнинг қуйидаги сўзларини эсладилар: “Агар сизларни бирУК 165.3
шаҳардан қувсалар, бошқасига қочиб ўтинглар” (Матто 10:23). Ҳақиқат нури ҳамма ёққа ёриб кирди. Таъқиб қилинган қочоқлар бирон жойда бошпана топсалар, ўша жойда Масиҳ ҳақида ваъз қилдилар. Баъзан жамоатхонада ваъз қилиш имкони бўлди, баъзан бунинг имкон бўлмаганда, хонадонларда, далаларда, ўрмонларда ваъз қилдилар. Битта тингловчи топилса ҳам, ҳар қандай жой муқаддас маъбад бўлиб хизмат қилди. Куч-қудрат ва сабот билан эълон қилинган ҳақиқат кўпчилик қалбларни эгаллади.УК 165.4
Диний ва дунёвий ҳокимиятнинг “бадъат”ни йўқотишга ҳамма уринишлари беҳуда бўлди. Улар бекордан-бекорга қамоқ, қийноқлар, олов ва қилични ишга солдилар. Худонинг минглаб содиқ болалари тўхтовсиз ёйилиб борган ҳақиқат ҳақида гувоҳлик бериб, ўзларининг ишончларини қон билан муҳрладилар. Таъқиблар фақат шунга ёрдам берди. Иблиснинг ҳақиқатни фанатизм билан бирлаштиришга уриниши шунга олиб келдики, иблиснинг ишлари билан Худонинг иши ўртасидаги фарқ янада яққолроқ кўриниб қолди.УК 165.5