Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents
Улуғ Кураш - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    6-боб - Икки Қаҳрамон Ўлим Билан Юзма-Юз

    Муқаддас Хушхабар Богемияга IX асрлардаёқ кириб келган эди. Муқаддас Китоб таржима қилиниб, жамоатларнинг ибодат хизматлари халқнинг она тилида амалга ошириларди. Бироқ папа хокимияти кенгайиб ўсиб боргани сари, Худонинг Каломи янада сўниб, қандайдир иккинчи даражали бўлиб қолгандай эди. “Шоҳларни ғуруридан тушириб, пасайтириб қўйиш” мақсадини ўз зиммасига юклаган Григорий VII ўзининг ўтмишдошлари сингари, халқни қул қилишдан манфаатдор бўлган. Мана шу мақсадда йиғинларда чех тилида ибодат қилишни таъқиқловчи буллани эълон қилди. Папанинг эътирозича, “Худога хизмат қилиш нотаниш тилда ўтказилиши Яратганга маъқул бўлади, бу қарорга амал қилмаслик натижасида турлича гумроҳликлар ва бидъатчилик таълимоти пайдо бўлади”19Уайли. 3 китоб, 1-боб.. Шундай қилиб, Рим Худо Каломи нурини ўчириб, халқни зулматда қолдиришга қарор қилди. Аммо Само жамоатни сақлаб қолишнинг бошқача йўлларини излаб топди. Франция ва Италияда қувғинга учраган кўплаб вальденслар ва альбигойцлар Богемияга кўчиб ўтдилар. Гарчи улар очиқойдин ваъзгўйлик қилмасалар-да, яширинча ва ниҳоятда жон куйдириб хизмат қилдилар. Ана шу йўл орқали хақиқий таълимот асрдан асрга ўтиб, сақланиб қолди.УК 79.1

    Богемияда ҳали Гусгача жамоатнинг гумроҳлиги ва халқнинг орасидаги ахлоқсизлик тўғрисида очиқчасига танбеҳ берган одамлар бўлган. Уларнинг қарашлари ииҳоятда катта қизиқиш уйғотган. Қўрқиб кетган руҳонийлар Инжил издошларига қарши чиқдилар ва қувғинлар бошланди. Ўрмон ва тоғларда Худога хизмат қилишга мажбур бўлганларни энди бу ерларда ҳам аскарлар таъқиб қилдилар, солиҳ тарғиботчиларнинг кўпчилиги ҳалок бўлди. Сал кейинроқ Рим ҳокимияти янги қарор қабул қилди. Бу қарорга биноан кимки Рим эътиқодини тан олмайдиган бўлса, ўша кимса гулханда ёндирилиши керак эди. JIeкин ҳалок бўлаётган масиҳийлар ўз хизматларининг ғалаба қозонишига ишонганлар. “Қутқарилиш Нажоткорнинг хочга тортилишига ишониш орқали келишини” ўргатган жафокашлардан бири, ўлими олдидан шундай деганди: “Ҳозирда ҳақиқат душманларининг қаҳр-ғазаби биздан устун келди, аммо ҳар доим ҳам шундай бўлавермайди: оддий халқ ичидан қиличсиз ва ҳокимиятсиз шундай бир кимса чиқади ва душманлар унга қарши ҳеч нарса қила олмайдилар” 20Ўшажойда.. Лютернинг келишига анча вақт бор эди, аммо Римга қарши берилган гувоҳлиги туфайли халқларни ларзага келтирувчи зот туғилди.УК 79.2

    Оддий оиладан келиб чиққан Ян Гус отаси вафот этгандан кейин эрта етим қолади. Таълим ва “ Худодан қўрқишни” энг бебаҳо хазина, деб ҳисоблаган Гуснинг тақводор онаси имкон қадар бу меросни ўз ўғли учун эгаллашга интилди. Гус олдинига маҳаллий ўқув юртида ўқиди, кейин эса бепул Прага университетига қабул қилинди. Гус Прагага онаси билан бирга йўл олди; бечора бева аёл ўғлига ҳеч нарса беролмасди; лекин шаҳарга яқинлашгач, она мук тушди ва етим қолган ўғли ёнида Самовий Отага мурожаат қилиб, ўғлига У Ўз марҳаматини ёғдиришини сўради. Аёл қилган ибодатига қандай жавоб бўлиши мумкинлигини асло тасаввур ҳам қилмаган. УК 80.1

    Университетда Гус тинимсиз тиришқоқлиги ва ажойиб муваффақияти билан тез орада бошқалардан ажралиб кўзга ташланди, пок ва ҳалол ҳаёти, ўзининг мўминлиги ва ёқимли феъл-атвори туфайли ҳамманинг ҳурматига сазовор бўлди. Рим Жамоатининг марҳаматларига эга бўлиш мақсадида, Гус сидқидилдан Жамоатнинг самимий ихлосмандига айланди. Баъзан бирор бир байрам баҳонасида у ибодат қилишга 60pap экан, ваъда қилинган гунохдан кечирилиш учун бор пулини бериб, маросимга қўшилишарди. Университетни тамомлагач у руҳоний бўлди ва тез орада бу соҳада ўзини кўрсатиб, император саройига хизматга таклиф қилинди. Гус шунингдек профессор бўлди, сал кейинроқ у эса ўзи таълим олган университетда ректорлик вазифасини эгаллади. Яқиндагина, яъни бир неча йиллар илгари ўқиши учун ҳам пул тополмаган камтар ва мўмин-қобил бола ўз мамлакатининг ифтихорига айланди, унинг номи эса бутун Европага маълум бўлди.УК 80.2

    Лекин Гус Ислоҳотдаги хизматини бошқа фаолиятда бошлади. Диний рутбани қабул қилгандан кейин бир неча йил ўтгач Байтлаҳм ибодатхонасига воиз қилиб тайинланди. Ибодатхона асосчиси ваъзни чех тилида айтилишига ниҳоятда катта эътибор бериб, шу тилда мулоқот қилиш учун рухсат олишга ҳаракат қилди. Римнинг қаршилик қилишига қарамай, Богемиянинг баъзи бир жойларида ваъзлар халқнинг она тилида олиб бориларди. Аммо умуман олганда, халқ Муқаддас Китобдан бехабар эди, шунинг учун ҳам жамиятнинг турли қатламларида энг жирканч ва қабиҳ иллатлар гуллаб -яшнарди. Худонинг Каломига таянган ҳолда, Гус аёвсиз ёвузликка танбеҳ берди ва одамларнинг онгига ҳақиқат ва поклик тушунчасини сингдирди.УК 80.3

    Прага аҳолисидан бири, кейинчалик Гуснинг яқин ва қадрдон сафдошига айланган Иероним Англиядан қайтаётганда, ўзи билан Уиклифнинг асарларини олиб келди. Уиклифнинг асарларини қабул қилиб олган Англия қироличаси турмушга чиққунга қадар Богема маликаси бўлган. Қироличанинг ҳомийлиги туфайли ислоҳотчининг асарлари қиролича ватанида кенг тарқалганди. Гус бу асарлар билан тинмай танишар экан, асарларнинг муаллифини ҳақиқий масиҳий деб ҳисоблаб, Уиклиф таклиф этган ислоҳотни қабул қилишга мойил эди. Ҳали бу нималигини тўлиқ тушуниб етмаган Гус, уни Рим Жамоатидан узоққа олиб кетиши керак бўлган йўлни танлайди.УК 81.1

    Ўшанда Прагага Англиядан икки чет эллик келишганди. Ҳақиқат нурига дахлдор бўлган бу ўқимишли, илмли инсонлар ҳақиқат нурини ана шу узоқ мамлакатда ҳам кенг тарғиб қилмоқчи эдилар. Папа ҳокимиятига олдинига очиқчасига қарши чиққан бу одамлар ҳокимият томонидан уюштирилган қувғин ва таъқиблар туфайли тез орада кураш усулларини ўзгартиришга мажбур бўлдилар. Малакали воиз бўлиш билан бирга улар шунингдек, қобилиятли ва иқтидорли рассом ҳам эдилар. Улар ўз касб-ҳунарларидан фойдаланишга қарор қилдилар. Кўп ўтмай шаҳарликларга уларнинг иккита расмлари тақдим этилди. Бир расмда Исонинг “хўтикка мингашиб камтарона” (Матто 21:5) Қуддусга кириб келиши тасвнрланганди. Бу расмда Исо Қуддусга Ўз шогирдлари билан, узоқ сафарлардан чанг босиб кетган кийимда, оёқ яланг шаҳарга кириб келаётганди. Бошқа расмда эса папанинг тантанали юриши тасвирланган: бошида уч айри найзали тиара, бой ва башанг кийиниб олган папа ҳашаматли ва дабдабали қилиб безатилган отда керилиб ўтирибди, олдинда мусиқачилар, улардан кейин кардиналлар ва прелатлар зебзинатли либосларда уларни кузатиб бормоқдалар эди.УК 81.2

    Бу барча табақадаги одамлар эътиборини ўзига қаратган ваъз эди. Бу расмларни кўргани одамлар бир тўда бўлиб келишарди. Бу икки расмнинг мазмун маъноси ҳаммага тушунарли эди. Устоз Масиҳнинг камтарлиги ва мўминлиги, ўзини Унинг хизматкори деб номлаган папанинг такаббурлиги ва калондимоғлигининг ўртасидаги фарқ кўплаб одамларни ларзага келтирди. Прагада катта ғалаён бошланди, чет элликлар ҳозирча кетишни лозим топдилар. Аммо улар берган сабоқ асло унутилмади. Бу расмлар Гусда ҳам чуқур таассурот қолдирди ва янада қунт билан Муқаддас Китобни ва Уиклиф асарларини ўрганишга ундади. Гарчанд Гус Уиклиф таълимотини тўлиқ қабул қилишга ҳали тайёр бўлмасада, бироқ папа ҳокимиятининг ҳақиқий моҳиятини янада яққолроқ кўрди ва папа иерархияси хулқатворининг бузуқлигини, такаббурлигини ва иззатталаблигини янада катта иштиёқ билан қоралади.УК 81.3

    Богемиядан ҳақиқат нури Германияга кириб борди, чунки Прага университетида юз берган ғалаёнлар кўплаб немис талабаларни уйларига қайтиб кетишга мажбурлади. Талабалардан баъзи бирлари Гусдан Муқаддас Китоб ҳақидаги дастлабки маълумотларни билиб олдилар ва эндиликда Инжилни ўз она ватанларида тарғиб қила бошладилар.УК 82.1

    Прагада юз берган ҳодисаларнииг шов-шуви Римгача етиб келди ва Гусга зудлик билан папанинг ҳузурига келиш буюрилди. Ушбу буйруққа итоат этиш ўлим билан баробар эди. Богемиянинг қирол ва қироличаси, университет, руҳонийлар ва давлат арбоблари папага мурожаат этиб, Гуснинг Прагада қолишини, аҳволни тушунтириб бериш учун эса ўз вакилларини юборишларини илтимос қилдилар. Ушбу илтимосномани бажариш ўрнига, папа суд ишларини бошлаб юборди, Гусни ҳукм қилиб, Праганинг ҳамма аҳолисини жамоатдан чиқариб юборди.УК 82.2

    Ўша пайтда бу каби ҳукмлар умумий безовталикни, ялпи нотинчликни келтириб чиқарарди. Шу билан бирга, амалга оширилаётган маросимлар папани самонинг ва дўзахнинг калитига эгалик қилувчи, одамлар ва жамоатни ҳукм қилиш ҳуқуқига эга кимса, қолаверса,УК 82.3

    Худонинг ердаги вакили сифатида қабул қилувчи халқни янада қўрқитиб, жиловлаб туриш учун мўлжалланган эди. Само дарвозалари жамоатдан четлатилган одамлар учун берклигига, то папа бу жазоларни бекор қилмагунча, ҳалок бўлганлар жаннатга кира олмасликларига одамлар ишонардилар. Ана шу даҳшатли ёвузликлар белгиси сифатида барча ибодат қилишлар бекор қилинди, жамоатлар ёпилди ва тўй маросимлари жамоат ибодатхоналарида ўтказила бошланди. Ўлганларни муқаддаслаштирилган ерга дафн қилиш таъқиқланганди, мурдаларни бирор бир маросимсиз тўғри келган жойларга кўмиб кетишаверарди. Махдудларнинг онгига таъсир қилувчи мана шундай усуллар орқали Рим одамларни ўзига бўйсундиришга ҳаракат қилди.УК 82.4

    Бутун Прага саросимага тушди. Кўпчилик бу бахтсизликларнинг сабабчиси қилиб Гусни кўрсатди ва уни Рим судига бериш талаб қилинди. Тўс-тўполонлар сал босилгунга қадар, ислоҳотчи бироз вақтга ўзининг туғилиб ўсган ҳишлоғига йўл олди. Прагада қолган биродарларига мурожаат қилиб, у шундай ёзган: “Сизларни тарк этганимнинг сабаби шундаки, мен Исо Масихдан ўрнак олдим: нияти бузуқ одамлар ўзларини доимо ҳукм қилишларига йўл қўймаслик керак, солиҳларни эса қувғин ва кўнгилсизликларга дучор қилмаслик даркор. Вақтинчалик кетишимга ҳис-туйғуларим ҳам сабаб бўлди: даҳрий руҳонийлар Худонинг Каломини тарғиб қилинишига қарши кураш олиб боришлари мумкин, аммо мен Худонинг ҳақиқатидан воз кечишингиз учун сизларни тарк этмадим, зеро ҳақиқат учун мен Худонинг ёрдамида ўлиб кетишга ҳам тайёрман” 21Боннекозе. “Предвестники Реформации”. 1 жилд. 87- бет.. Гус ўз фаолиятини тўхтатиб қўймади, аммо теварак-атрофларда кезиб юрар экан, у ҳақиқатга орзуманд бўлган одамларга Хушхабарни тарғиб қилди. Шундай қилиб, Муқаддас Хушхабарни ваъз қилишни бостиришга қаратилган чора-тадбирлар, аксинча, унимг янада кенг ёйилишига хизмат қилди: “Зотан ҳақиқатга қарши туришга кучимиз етмайди, ҳақиқат йўлида эса куч-қувватлимиз” (2 Коринфликларга 13:8).УК 82.5

    Гус учун азоб-уқубатли курашлар вақти келди. Жамоат ўзининг қақшатқич зарбалари билан уни ер билан яксон қилиш ниятида бўлсада, бироқ у ҳалигача жамоатнинг обрў-эътиборини, унинг нуфузини тан оларди. Рим Жамоати ҳанузгача Гус учун Масиҳнинг келини, папа бўлса - Раббийнинг вакили ва ўринбосари эди. Аслида, Гус қонун-қоидаларга қарши эмас, балки папа ҳокимияти томонидан йўл қўйилган жиноятларга қарши курашаётганди. Унинг онги далил-исботи ва виждон талаблари ўртасида ашаддий кураш кетарди. Гуснинг ўйлашича, агар бу ҳокимият адолатли ва гуноҳсиз бўлса, нима учун унга қаршилик қилиш ҳиссини Гус сезмоқда? Итоат этиш, унга аён бўлишича, гуноҳ қилишни англатади, нима учун ҳақиқий жамоатга итоат этиш онг ва виждоннинг қарши ҳаракат қилишини келтириб чиқаради? Гус бу муаммони ҳал қилолмасди, шубҳа-гумонлар бир дақиқага ҳам уни тарк этмасди. Ва охир-оқибатда у шундай хулосага келади: Қутқарувчи ҳаётлигида юз берган ҳодисалар қайтарилмоқда, бунда нопок руҳонийлар ўзининг қонуний ҳокимиятини ноқонуний ишларни амалга ошириш учун қўллаган. Мана шуни асос қилиб олган Гус, онг томонидан қабул қилинган Муқаддас Битик ҳақиқатлари виждонни бошқариши кераклигини бошқаларга ҳам таргиб қилган. Ёки бошқача қилиб айтганда, ҳақиқатга фақатгина ягона тўгри йўлни руҳонийлар туфайли иш тутувчи жамоат эмас, балки Муқаддас Китоб орқали гапирувчи Худо кўрсатади.УК 83.1

    Прагада алгов-далғов тинчигандан кейин маълум бир вақт ўтгач, Гус Худонинг Каломини янада ғайрат ва жасурлик билан тарғиб қилиш учун Байтлаҳм ибодатхонасига қайтди. Унинг душманлари серғайрат ва кучли эдилар, лекин қиролича ва кўплаб руҳонийлар, халқнинг асосий қисми сингари ислоҳотчини қўллаб-қувватлар эдилар. Унинг пок ва олижаноб таълимоти ва тақводорларча ҳаётини Римнинг сохталаштирилган таълимоти, руҳонийларнинг очкўзлиги ва разолати билан солиштирар эканлар, кўпчилик Гуснинг тарафида бўлишни ўзлари учун шараф, деб билардилар.УК 83.2

    Ҳозиргача Гус мустақил хизмат қилган эди, эндиликда эса Англиядаёқ Уиклифнинг таълимотини қабул қилган Иероним Ислоҳотга қўшилди. Ана шу пайтдан бошлаб икки эркакнинг такдири шунчалик бир-бирига чамбарчас қўшилиб кетдики, ҳаттоки ўлим ҳам уларни ажрата олмади. Иеронимнинг ажойиб қобилиятлари, сўзамоллиги ва ўқимишлиги жамоатнинг ҳурмат-эътиборини ва севгисини ўзига жалб қилди, лекин Гус унга караганда. қатъиятли ва жиддий эди. Гуснинг босиқ ва вазмин мулоҳазалилиги Иеронимнинг қизиққон ва жўшқинлигини жиловлаб турарди. Иероним биродарининг ахлоқий устунлигини масиҳийча итоаткорлик билан тан оларди ва ҳар доим унинг маслаҳатларига қулоқ тутарди. Уларнинг биргаликдаги меҳнати туфайли Ислоҳот зудлик билан олдинлаб борарди.УК 84.1

    Бу икки эрга Римнинг кўплаб гумроҳдикларини очиб берган Худо уларнинг онгини ёрқин нур ила ёритди, аммо улар дунёга сочиб ташлашлари мумкин бўлган тўлақонли нурга эга бўлмадилар. Ана шу одамлар ёрдамида Худованд халқни католицизмдан олиб чикди, аммо уларии кўплаб жиддий тўсиқлар кутиб турарди. Шyнинг учун ҳам Худо уларга ўзлари сиғдиришлари мумкин бўлган нурни аста-секинлик билан инъом қилиб, уларни қадам-бақадам бошкариб борди. Улар бирданига бутун нурни қабул қилиб олишга тайёр эмасдилар. Агар ҳақиқат ўз нурини уларга тўлиқ тўкиб сочганда эди, улар зулматда узоқ бўлган одамлар сингари, чошгоҳдаги қуёшнинг ёғдусини кўтара олмас эдилар. Шунинг учун Раббий бу эрларга Узининг нуриии секин-аста - халқ уни қабул қила олиши имконият даражасига қараб очиб берарди. Ҳар бир асрда Ислоҳот йўлидан халқни олдинга етаклаб борувчи янгидан-янги содиқ хизматчилар пайдо бўлишаверарди.УК 84.2

    Жамоатда парчаланиш давом этарди. Эндилиқда учта папа ҳокимиятга эгалик қилиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун курашмокда. Уларнинг ўзаро жанжали ва кураши масихий дунёни адоват ва жиноятга тўлдирди. Бир-бирини лаънатлашдан қониқмаган папалар энди қурол кучидан фойдаланмоқчи бўлдилар. Уларнинг ҳар бири ўз қўшинини тўплаш ва уларни қуроллантириш учун пул топиш мақсадида жамоатларнинг турлича инъомлари, мансаблавозимларини ва марҳаматларини сотишни ҳамма жойда таклиф қилиб юрдилар. Руҳонийлар ўзларининг юқори мансаблардаги устозларига тақлид қилиб, ўз ҳокимиятларини мустаҳкамлаш ва рақибларини енгиш мақсадида, симония ва ҳарбий ҳаракатлар ёрдамидан фойдаланар эдилар. Кун сайин эмас, соат сайин ошиб бораётган жасурлик ила Гус эътиқод номи билан амалга ошаётган ёвузликларга қарши қизғин курашди, халқ эса масиҳий дунёни босиб олган мусибатларда Рим руҳонийларини очиқчасига айблади.УК 84.3

    Гўёки, Прага шаҳри яна қонли уруш ёқасида тургандай эди. Қадимда юз бергани сингари, Худонинг хизматкори “Исроилга бало келтирганликда” (3 Шоҳлар 18:17) яна айбланди! Шаҳар яна папанинг лаънатига йўликди, Гус бўлса яна ўзининг жонажон қишлоғига кетди. Байтлаҳм ибодатхонаси минбаридан ҳақиқат ҳақида садоқат ва мардлик билан гувоҳлик берган овоз сўнди. Ўз ҳаёти орқали ҳақиқатга содиқлигини исботлашидан олдин, Гус бутун масиҳий дунёга қарата янада катта минбардан мурожаат қилиши керак эди.УК 85.1

    Европани кемириб бораётган дард-аламни даволаш учун Констанцеда Дунёвий собор йиғилди. Собор рақиблик қилаётган уч папаларнинг бири - Иоанн XXIII томонидан, император Сигизмунд илтимосига кўра йиғилганди. Ҳаттоки, ҳатти-ҳаракатлари ўша пайтдаги барча руҳонийларники каби ахлоқсиз бўлган, прелатлар томонидан билдирилган танқидни қўтара олмаган папа Иоанни, соборнинг чақирилиши асло қизиқтирмаган. Бироқ у Сигизмунднинг хоҳишистагига қарши чиқолмаган.УК 85.2

    Ушбу соборда кўриб чиқилиши зарур бўлган асосий масалалар қуйидагилардан иборат бўлган: жамоатдаги парчаланишга барҳам бериш ва бидъатчиликни йўқ қилиш. Бошқа икки антипапалар билан биргаликда янги таълимотнинг бош хабарчиси сифатида Ян Гус ҳам таклиф қилинганди. Юқорида номлари зикр этилган папалар ўз такдиридан хавфсираб соборга келмай, ўзларининг ўрнига вакилларни юборибдилар. Ўзини собор чақирилишининг ташаббускори қилиб кўрсатаётган папа Иоанн қандайдир хавфхатарни сезарди. Император уни махфий суратда тахтдан агдариши мумкинлигидан у гумонсираган тиарани булғаган барча ёвузликларда, қолаверса, тиарани сақлаб қолишдаги қотилликларда уни айблаб, жавобгарликка тортншларидан Иоанн қўрққан. Лекин ҳеч нарсага қарамасдан у Констанцга катта дабдаба билан, олий мартабали амалдорлар ва сарой мулозимлари ҳамроҳлигида кириб келди. Бутун руҳонийлар ва шаҳар ҳокимияти аъзолари, халқнинг катта оломони билан бирга уни кутиб олишга чиқишди. Папа Иоаннинг боши узра олтиндан қимматбаҳо чодир ёйилган. Чодирни бош судьяларнинг тўрттаси кўтариб бораётганди. Олдинда тантанали равишда зеб-зийнат билан безатилгац кийимларга бурканган кардиналлар ва рух,онийларнинг дабдабали юриши янада кучли таассурот қолдирарди.УК 85.3

    Шу орада Констанцга яна бир йўловчи яқинлашаётганди. Унга тахдид солувчи хавф-хатарларни Гус яхши биларди. У йўлга чиқишдан олдин биродарлари билан видолашди, қонхўр ва жаллод руҳонийларнинг ўлжасига айланиши мумкинлигини ҳис қилди. Богем қиролидан у муҳофаза варақасини олди ва йўлда унга император Сигизмунд номидан ҳимоя остига олинганлик ҳақидаги яна бир ҳужжат топширилди. Аммо шуларга қарамасдан, Гус ўлимга тайёр эди.УК 85.4

    Прагада қолган биродарларига йўллаган хатида у шундай деб ёзади: “Биродарларим... мен кирол берган муҳофаза варақасини олиб, кўпсонли ашаддий душманларим билан учрашишга кетяпман... лекин мен Қодир Худо ва ўз Қутқарувчимга ишонаман; ишончим комилки, У сизларнинг қизғин ибодат ва илтижоларингизни эшитади, мен ўз ганимларимга қарши кураша олишим учун Ўзининг донолиги ва мулоҳазакорлигини дилимга жо қилади; ҳақиқатда мустаҳкам ирода билан колишим ва ботирлик билан васвасалар ва зиндонни, arap керак бўлса, шафқатсиз ўлимни кутиб олишим учун У менга Муқаддас Руҳни ҳадя қилади. Исо Масиҳ Уз севганлари учун азоб тортди, шубҳасизки, бизнинг қутқарилишимиз ва имкон қадар, барчасини сабр-тоқат билан бошдан кечиришимиз учун У бизга намуна бўлди. У - бизнинг Худомиз, биз эса - Унинг ижод маҳсулимиз; У - бизнинг Раббимиз, биз эса - Унинг хизматкорларимиз; У-дунё Устози, биз эса — шунчаки бандамиз, шуларгa қарамасдан, У азоб чеккан! Азобуқубатлар бизни покласа, нима учуи биз ҳам азоб чекмаслигимиз керак экан? Шунинг учун қадрдонларим, агар менинг ўлимим Унинг шоншуҳратга эришишига ёрдам берса, ибодат килинг, ана шундай вақт тезроқ келсин, токи мени кутиб турган жабр-жафодан сабот билан ўтишимга Унинг Ўзи ёрдам берсин. Агар сизлар билан яна учрашишим насиб қилган бўлса, покланиб қайтишимни Худодан илтижо қилинглар, токи мен Хушхабар ҳақиқатининг бирор бир ҳарфини эсдан чиқармайин ва шу йўсинда. биродарларимга ибрат бўладиган намуна қолдирайин. Биз, эҳтимол, эиди Прагада бошка учрашмаслигимиз мумкин, arap Қодир Худо сизнинг хузурингизга яна менинг қайтишимни лозим топган бўлса, биз ҳаммамиз биргалиқда катта жасорат билан Унинг қонунлари ва севгисида ўсиб улғайишни албатта, давом эттирамиз” 22Ўшажойда, 147,148-бетлар..УК 86.1

    Муқаддас Хушхабар издошигa айланган руҳонийга йўллаган бошқа мактубида, Гус чуқур итоаткорлик ила килган хатолари ҳақида ёзади, у ўзини “башанг кийиниб олиб, вақтини енгилтаклик билан кўнгилхушликка сарфлаганликда” айблайди. Сўигра у қуйидагича мазмунда таъсирли насиҳат қилади: “Сенинг дилингни бойлик ва молдунё эмас, балки Худонинг шоншуҳрати ва қалбларни қутқаришга бўлган истак ва интилиш эгалласин. Уйингни қалбингдан кўра кўпроқ безатишдан сақлан, ҳаммасидан ҳам руҳан ўсишни ўйла. Камбағалларга нисбатан камтар ва диёнатли бўл ва турлича айшишратларга бекорданбекорга пул сарфлама. Агар сен ўз ҳаётингни ўзгартириб, ортиқчаликдан ўзингни сақламасанг, мен каби қаттиқ азоб чекишингдан қўрқаман... Сен менинг таълимотимдан хабардорсан, чунки ҳали болалигингданоқ менинг панд-насиҳатларимни эшитгансан, шунинг учун ҳам буларни сенга эслатишимнинг ҳожати йўқ, деб ўйлайман. Раббимизнинг марҳамати ила илтижо қиламан - шуҳратпарастлигим туфайли келиб чиққан менинг бирор бир хатоларимни такрорлама”. Конвертнинг устига у шундай деб ёзиб қўйганди: “Биродарим, илтимос қиламан, сен менинг вафот этганимга то тўлиқ ишонч ҳосил қилмагунингча, хатни очмагин” 23Ўша жойда..УК 86.2

    Гус ўз йўлида таълимотининг тарқалишига бир неча бор гувоҳ бўлди, унинг ишларига қизиқиш билан муносабатда бўлганларини кўрди. Одамлар уни тўпланиб ҳурсандчилик билан кутиб олардилар, баъзи жойларда эса уни шаҳар ҳокимияти аъзолари кўчаларда кузатиб борардилар.УК 87.1

    Констанцга келган Гусга тўлиқ эркинлик берилди. Шоҳнинг муҳофаза варақасига папанинг ҳам уни ҳимоя қилиши ҳақидаги шахсий ёрлиғи қўшилди. Бироқ бу тантанали ва бир неча берилган ваъдаларга қарамасдан, папа ва кардиналларнинг буйруғига биноан ислоҳотчи қўлга олинди ва жирканчли зиндонга ташланди. Кейинроқ у Рейннинг қарамақарши томонида жойлашган қалъага олиб ўтилди ва у ерда Гус маҳбус сифатида жазо ўтади. Бироқ папа қилган бу қабих, ишидан ҳеч қандай фойда кўрмади, чунки унинг ўзи ҳам тез орада бу зиндоннинг асирига айланди24Уша жойда. 247-бет.. Қотиллик, симония ва хиёнатдан ташқари, собор томонидан қабиҳ қотилликларда - “очикдан-очиқ айтиш уятли бўлган гуноҳларда” айбланди. Собор Иоан нинг гуноҳларини тасдиқлади ва ниҳоят у ўзининг папалик тиарасидан айрилиб, зиндонбанд қилинди. Шунингдек, антипапалар ҳам қулатилдилар, уларнинг ўрнига янги папа сайланди.УК 87.2

    Гус қачонлардир руҳонийларнинг айбларини очиб ташлаб янги ислоҳотлар қабул қилинишлигини асослаб берди, бироқ папа бунданда оғир қотилликларга қўл урган бўлса-да, папани ағдариб ташлаган ўша собор ислоҳотчининг ҳам ҳукм этилишини талаб қилди. Гуснинг қамоққа ташланиши Богемияда қаҳр-ғазаб ва нафратнинг келиб чиқишига сабаб бўлди. Дарғазаб бўлган буюк князлар бундай зўравонликка қарши соборнинг чиқарган ҳукмига норозилик билдирдилар. Ўзи берган мудофаа варақасини писанд қилмасликларига йўл қўйган қирол ҳам Гусни ҳимоя қиларди. Бироқ ислоҳотчиларнинг душманлари қаттиқ ғазабланган ва ўз қарорларида қатъий турдилар. Улар императорнинг хурофот ва бидъати, шунингдек, унинг Жамоатга нисбатан садоқатидан фойдаландилар. Улар “бидъатчиларга ва бидъатчиликда гумон қилинган шахсларга нисбатан, гарчи уларга муҳофаза варақлари берилган бўлса-да, содиқликни сақлаш шарт эмаслигини” императорга исботлаш мақсадида узундан-узоқ ва олди-қочди исботлар келтирдилар25Жак Ленфан. “История Констанцского собора”. 1 жилд, 516- бет.. Шундай қилиб, улар ғалабага эришдилар.УК 87.3

    Қамоқдан ва касалликдан (қамоқхонанинг рутубатли ва бадбўй ҳавоси маҳбуснинг тинка-мадорини қуритиб, уни гўрга тикишига сал қолган, безгак касалига дучор қилди) силласи куриган Гусни соборга олиб келишди. У кўл-оёқлари кишанланганича, императорнинг каршисида турарди. Императорнинг бир оғиз сўзи ва шуҳрати ислоҳотчи бехатарлигининг гарови эди. Узоқ давом этган сўроқларда Гус ҳақиқатни ҳимоя қилди, давлат ва жамоат амалдорлари ҳузурида, жамоат иерархиясининг гумроҳлигини мардларча ва кўрқмасдан айблаб, қоралади. Унга ўз имон-эътиқодидан воз кечишни таклиф қилганларида, ёки жазо тариқасида ўлимни танлаш имкониятини берганларида, ҳеч бир иккиланмасдан Гус жафоли ўлимни танлади.УК 88.1

    Худонинг марҳамати уни кўллабқувватлаб турарди. Бир неча ҳафталар давомида, қатъий ҳукм чиққуига қадар у қанчадан-қанча азоб-уқубатларни бошидан ўтказди. Ана шундай пайтларда самовий осойишталик уни руҳлантириб турди. “Мен бу хатни, - деб ёзади Гус биродарига, - камоқхонада, қўлларим кишанланганича, эртагалик ўлим ҳукмини кутганимча, ўтириб ёзмоқдаман... Исо Масиҳ туфайли биз ажойиб, гўзал абадий ҳаётда учрашганимизда, раҳмшафкатли Раббий менга қандай ёрдам берганини, васвасаларда ва тергов пайтларида мўъжизавий тарзда У менга кўмаклашганини сен ўшанда билиб оласан” 26Боннекозе. 2 жилд, 67- бет..УК 88.2

    Қамоқхонанинг қоронғу тирқишидан Гус ҳақиқий эътиқоднинг галабасини кўрди. Кунларнинг бирида кўрган туши уни ниҳоятда қайғуга солди: тушида у Инжил Хушхабарини тарғиб қилган Прагада папа ва руҳонийлар капелла деворларида Гус чизган Масиҳ расмларини йўқ қилиб юборишганини кўради. Лекин кейинги куни у яна бошкача туш кўради: кўплаб мусаввирлар душманлар томонидан ўчирилиб, йўқ қилиб юборилган расмларни ниҳоятда ёрқин бўёқлар билан қайта тиклабдилар. Ишларини якунлаган мусаввирлар оломонга қарата баланд овозда дедилар: “Папа ўз руҳонийлари билан келсин, ана энди улар бу расмларни асло йўк қила олмайдилар!” Ушбу тушни сўзлаб бериб, ислоҳотчи қўшиб кўйди: “Ишончим комилки, Масиҳнинг сиймоси ҳеч қачон ўчмайди. Папа ва унинг ҳамтовоқлари Уни йўқ қилиб юбориш ниятидалар, аммо У қалбларда, менга қараганда, моҳир воизлар томонидан яна қайтадан тикланаверади” 27Д’ Обинье. 1 китоб, б-боб..УК 88.3

    Гусни сўнгги бор соборга олиб келишди. Бу ниҳоятда катта ва ажойиб йигин эди: император, давлат амалдорлари, қирол вакиллари, кардиналлар, руҳоний ва епископлар, синчков томошабинлар оломони. Барча масиҳий мамлакатлардан бу ерга биринчи буюк қурбонликни виждон эркинлигини сақлаш учун олиб бораётган жангнинг гувоҳлари йигилишди.УК 89.1

    Гусга сўнгги сўз берилганда, у яна бир бор ўз эътиқодидан воз кечмаслигини тан олди ва ўзининг зийрак нигоҳини шундай безбетларча тарзда берилган ваъдани бузган монархга каратди ва қатъий тарзда деди: “Мен ушбу соборга шy ерда ўтирган император томонидан берилган мудофаа варағига таянган ҳолда, иxтиёрий равишда келдим” 28Боннекозе. 2 жилд, 84- бет.. Ҳамманинг нигоҳи шу ерда ўтирган Сигизмундга каратилганда, унинг юзи қип-қизариб кетди.УК 89.2

    Ўлим ҳукми ўқилди ва ҳукмни амалга ошириш маросими бошланди. Епископлар маҳбусга муқаддас либосларни кийдирганларида, у деди: “Ҳирод Исо Масиҳни ҳоким Пилат хузурига олиб боришни буюрганда, Раббийни масхара қилиш мақсадида Уни ҳам оқ либосларга ўрантирган эдилар” 29Ўша жойда, 86-бет.. Гусга яна эътиқоддан воз кечишни таклиф қилдилар, у халққа мурожаат қилиб деди: “Осмонга мен қандай кўз билан карай оламан? Ҳақиқий Хушхабарни мен тарғиб қилган одамларга нима дея оламан? Иўқ, бугун ўлимга ҳукм этилган бу фоний танага қараганда, мен халқнинг кутқарилишини афзал кўраман”. Кейин унинг эгнидаги либосларни еча бошладилар, ҳар бир руҳоний маросимнинг ўз қисмини бажараётганда, ҳар бир кийимга нисбатан лаънат ўқидилар. Ва ниҳоят улар Гуснинг бошига учбурчак шаклидаги қоғоздан ясалган митрани кийдиришди. Митрада иблисларнинг қўрқинчли шакли тасвирланган бўлиб, кўзга қуйидагича ёзув ташланарди: “Ўтакетган бидъатчи”. “Юксак хурсандчилик билан, - деди Гус, - Сен учун Исо, мен шармандалик тожини кияман, ахир Сен мен учун тиканлардан тож кийгансан”.УК 89.3

    Сўнгра пилатлар дедилар: “Энди сенинг руҳингни биз иблис кўлларига топширамиз”. “Мен эса, - деди Гус самога тикилиб, - ўз руҳимни Раббим Исо, Сенинг қўлларингга топшираман, зеро Сен менга нажот бердинг” 30Уайли. 3 китоб, 7-боб..УК 89.4

    Кейин амалдорлар ўз ишларига киришдилар ва Гусни қатл қилинадиган жойга олиб кетдилар. Бир тўда оломон, юзлаб қуролланган аскарлар, ўзларининг шоҳона либосларини кийиб олган руҳоний ва епископлар ва Констанца аҳолиси уларга эргашди. Уни хочга бойлашди ва олов ёқишдан олдин ўз имон-эътиқодидан, гумроҳлигидан воз кечишини ва ўзини кутқаришини жафoжашга яна бир бор таклиф қилишди. “Қандай гумроҳликлардан, - деб сўради Гус, - мен воз кечишим керак экан? Мен ҳеч қандай айб иш қилганим йўқ. Мен Худони гувоҳдикка чорлайман, - мен нима ҳақида ёзган ва нимани тарғиб қилган бўлсам, қалбларни гуноҳлардан ва абадий ўлимдан қутқариш учун, мен ўрганган ҳақиқатни хурсандчилик билан Ўз Қоним билан тасдиқлайман”. Гуснинг атрофида аланга ловуллаб ёнаётганда, у қўшиқ куйлай бошлади: “Довуднинг Ўғли, Исо, мени кечир”, - то унинг овози абадий тинмагунча, Гус куйлашни давом эттираверди.УК 89.5

    Ҳаттоки Гуснинг душманлари ҳам унинг бундай хулқ-атворидан ҳайратга тушдилар. Папанинг жонбоз издошларидан бири Гуснинг ва ундан кейин ҳеч қанча вақт ўтмай юз берган Иеронимнинг азобли ўлимларини тасвирлар экан, шундай дейди: “Тўй маросимига тайёргарлик қилгандай, улар гулханда ёнишга ўзларини тайёрладилар ва ҳаётларининг сўнгги соатларини мардонавор кутиб олдилар. Улар оғриқдан бир марта бўлса ҳам овоз чиқармадилар ёки инграб қўймадилар. Олов алангаси кучайганда, улар саноларни куйлашни бошладилар, ҳаттоки авж олган аланга ҳам бу сано қўшиқлари овозини дарровдангина ўчира олмади” 31Ўша жойда..УК 90.1

    Олов Гуснинг танасини тамомила куйдириб кулга айлантирганидан кейин, кулни қум билан тўплаб олдилар-да, Рейнга сочиб юбордилар, кўлнинг суви эса кулни океанга оқизиб кетди. Гуснинг ғанимлари, у тарғиб қилаётган ҳақиқатлардан ва ниҳоят қутулдик, деган мақсадда агар ўзларини ўзлари юпатаётган бўлсалар, жуда катта хато қилган бўладилар. Сувга ташланган кул, уруғ сингари, ернинг турли бурчакларига ва дунёнинг узоқ-узоқ ўлкаларига етиб бориб мўл-кўл ҳосил беришини, ҳақиқат гувоҳлари эса янада кўпайишини таъқибчилар тасаввур ҳам қила олмаганлар. Констанца соборининг залида Хушхабар ҳақида гувоҳлик берган овоз акс садо каби келажакда асрлар давомида янграйди. Гус энди йўқ, аммо унинг ўлимига сабабчи бўлган ҳақиқат ҳеч қачон сўнмайди. Ўлим ва азоб-уқубат тахдид солишига қарамай, ҳақиқатни ҳимоя қилаётган ҳамма издошлар учун Гуснинг ишонч-эътиқоди ва қатъиятлиги намуна бўлиб қолди. У бутун дунё олдида Римнинг маккорлигини ва мунофиқлигини фош қилиб ташлади. Шундай қилиб, ҳақиқат душманлари, ўзлари буни англамаган ҳолда, ўзлари йўқ қилмоқчи бўлган ғояларнинг тарқалиб кетишига имкон яратдилар.УК 90.2

    Бироқ тез орада Констанцада яна бир азоб-уқубат устуни ўрнатилди. Яна бир жафокашнинг қони ҳақиқат ҳақида гувоҳлик беради. Гуснинг кетиши олдидан Иероним у билан хайрлашар экан, унга мард ва қатъиятли бўлиш кераклигини эслатди, хавф-хатар пайдо бўлса, албатта ёрдамга келишга ваъда берди. Ислоҳотчининг қамалганини эшитгач, берган ваъдасини зудлик билан бажариш учун содиқ шогирд сафарга отланди. Ҳеч қандай мудофаа варақасисиз, ягона дўсти билан биргаликда Иероним йўлга чиқди. Ёрдамга етиб келган Иероним карасаки, Гусни озод қилиш учун кўлидан ҳеч нарса келмас экан, бундан ташқари, унинг ўзи ҳам хавфхатар остида эди. У шаҳардан қочиб кетишга харакат килди, бироқ минг афсуски, қўлга тушиб қолди. Қўлларини кишанлаб, соқчилар назорати остида уни Констанцга олиб бордилар. Унга қарши кўйилган айбловларга у собор олдида жавоб беришга ҳаракат қилаётганда, тўпланганлар бакиришди: “У ўтда ёндирилсин, уни ўтга ташланглар!” 32Боннекозе. I жилд. 234- бет. Уни зиндонга ташладилар, кўл-оёқларини шундай қаттиқ кишанлаб қўйдиларки, у чидаб бўлмас азоб-уқубатларни бошидан ўтказарди. Буларнинг ҳаммаси камлик қилгандай, унга фақат нон ва сув берардилар. Бир неча ой зах қамокда ётган Иероним қаттиқ бетоб бўлиб қолди. Унинг осонгина ўлиб кетишидан ҳавотирланган золим назоратчилар унга нисбатан ўз муносабатларини салгина юмшоқлаштирдилар. Ана шунда ҳам у қамокда бир йил ётди.УК 90.3

    Гуснинг ўлими папа ҳокимиятига кутилган натижаларни бермади. Муҳофаза варағига итоат этмаслик - кўплаб ғазаб ва нафратларга сабабчи бўлди. Шунинг учун собор, Иеронимни ўтда ёндиришнинг ўрнига, ҳар қандай йўл билан бўлса ҳам имон-эътиқоддан воз кечишга уни мажбурлашни режалаштирди. Уни собор кенгашига олиб келдилар ва эътиқоддан воз кечишни ёки даҳшатли ўлимни кабул қилишни таклиф қилдилар. Бошида қамоққа тушганда Иероним учун ўлим, у ҳозирда тортаётган азоб-уқубатлар билан солиштирилганда узоқ кутилган меҳмондай эди. Эндиликда эса касалликдан ва ғайриинсоний муомаладан тинка-мадори куриган, кўрқув ва шубҳа-гумонлардан эсанкираган, дўсту биродарларидан айрилган ва Гуснинг ўлимидан даҳшатга тушган Иероним тушкунликда қолди ва собор кенгашининг таклифига рози бўлишга қарор килди. У католик эътикодига бўйсунишга ваъда берди, Уиклиф ва Гуснинг таълимотларини ҳукм қилган соборнинг қарашларини, улар ўргатаётган “муқаддас хақиқатлардан” ташқари ҳаммасини адолатли. деб тан олди33Ўша жойда, 2 жилд, 141-бет..УК 91.1

    Ўзи кўллаган ҳийла-найранг орқали Иероним виждон овозини бостирмоқчи бўлди ва уни кутаётган қисматдан қочиб кутулишга умид килди. Лекин ўзи ёлғиз қолганда, у ўз ҳаракатларини обдон ўйлади. Иероним Гуснинг мардлигини ва содиқлигини эслади ва унинг хаттиҳаракатларини ўзиники билан таққослаб кўрди. Шогирд хизмат қилишга ваьда берган ва у учун хочда ўлишга рози бўлган Зот - Илоҳий Устозини эслади. Эътикоддан воз кечишдан олдин Иероним, барча азобуқубатларда Худонинг ваъда қилган марҳаматларидан таскин ва мадад топарди. Энди эса виждон азоби ва шубҳа-гумонлар унинг қалбини тирнаб, тилка -пора қиларди. Рим билан ярашиб муросага келиш учун, у ҳали жуда кўп нарсалардан воз кечишига тўғри келади. У ҳозирда қадам босган йўл уни имондан тўлиқ юз ўгиртириб, шаккокликка олиб келиши мумкин, эҳтимол, шундай бўлиши муқаррар эди. Иероним вақтинчалик азоб-уқубатлардан қутулиш йўлида Раббийдан воз кечмасликка қарор қилди.УК 91.2

    Тез орада уни яна собор кенгашига олиб келишди. Унинг итоаткорлиги судьяларни қониқтирмасди. Гуснинг ўлимидан ўртанган Рим руҳонийлари янги қурбонликларни қўмсардилар. Ҳақиқатдан тамомила воз кечиш орқали Иероним ўз ҳаётини сақлаб қолиши мумкин эди. Бироқ у ўз эътиқодини очиқ тарғиб қилишга ва жафокаш биродари кетидан оловда ёнишга қарор қилди.УК 92.1

    У бирламчи эътиқоддан воз кечишдан қайтди ва ўлимга ҳукм қилинган маҳбус сифатида ўзини ҳимоя қилишга рухсат сўради. Унинг қизғин сўзларидан хавотирланган прелатлар унга қарши олға сурилган айбловларнинг тўғрилигини тасдиқлашни ёки адолатлигини инкор қилишни ундан талаб қилдилар. Иероним бундай нохақликка ва шафқатсизликка қарши чиқди. “Уч юз қирқ кун мобайнида сизлар мени зах ва сассиқ ертўлада ушлаб турдингизлар, - деди у, - мен ҳамма нарсадан маҳрум эдим, балчиқ, разолат ва ифлос муҳит ва шароитда яшадим; нимага мени бу ерга олиб келдингизлар, бундан ташқари, ашаддий душманларимга эрк бериб, менга қулоқ солишдан бош тортяпсизлар... Агар сиз чиндан ҳам доно бўлсаларингиз ва олам кўз ўнгида нур бўлишни истасангиз, эҳтиёт бўлинглар, чунки сизларнинг ўзларингиз ҳақиқат душманига айланиб қолишингиз мумкин. Менга келсак, мен - ғариб бандаман, ҳаётим арзимас, ҳақир; ва агар мен сизларни адолатсиз ҳукм чиқаришдан сақлаб қолмоқчи бўлсам, буни ўзим учун эмас, балки сизни ўйлаб шундай қиляпман” 34Ўша жойда.146, 147-беглар..УК 92.2

    Ва ниҳоят унинг илтимоси қондирилди. Судьялар ҳузурида мук тушди ва Муқаддас Руқ унинг фикрларини ва сўзларини бошқаришини, ҳақиқатга қарши ёки ўзининг Устози борасида бирон бир нолойиқ сўз айтиб қўймаслигини сўраб, ибодат қилди. Ўша куни илк шогирдларга берилган Худонинг ваъдаси унинг боши узра амалга ошди: “Менинг номим учун сизларни ҳокимлар ва подшоҳлар қошига олиб борадилар, сиз эса улар ва турли халқлар олдида Менинг гувоҳларим бўласизлар. Сизни тутиб беришаётганда эса нимани айтамиз, қандай гапирамиз, деб ўйлаб қайғурманглар. Нима айтишингиз кераклиги ўша онда сизларга уқтирилади. Чунки ўзларингиз эмас, ичингиздаги Отангизнинг Руҳи гапиради” (Матто 10:18-20).УК 92.3

    Иеромнинг сўзлари ҳаттоки унинг душманларида ҳам ҳайрат, ҳам завқ уйготди. Бир йил мобайнида у зиндонда сақланди, чидаб бўлмас жисмоний азоб-укубатларни ва руҳий саросималарни бошидан кечирар экан, у ўқиш ва ҳатто Илохий нурни кўриш имкониядан маҳрум қилинган эди. Аммо буларга қарамасдан, у шундай кучли ва аник исботлар келтирардики, гўёки у шунча вақт мобайнида илмий машғулотларга тайёргарлик кўргандай эди. У тингловчиларнинг диққатини ғаразгўй судьялар томоиидан ҳукм қилинган тақводорларнинг узундан-узун рўйхатига қаратди. Деярли ҳар бир авлодда ўз замондошларини руҳлантиришга интилган одамлар бўлган. Уларни жамоатдан шармандаларча ҳайдаб чиқарганлар. бироз вақт ўтгандан кейин эса уларга яна иззат-ҳурмат кўрсатилган. Ҳаттоки Масиҳнинг Ўзи ҳам, адолатсиз суд томонидан қотил сифатида хукм қилинган.УК 93.1

    Иероним ўз эътиқодидан қайтган пайтда Гусга нисбатан чиқарилган ҳукмни адолатли деб айтган, энди эса айтган гапларидан пушаймонда эканлигини тан олди ва жафокаш Гуснинг бегуноҳлигини ва поклигини ҳамманинг олдида очиқ-ойдин эълон қилди. “Мен уни болаликдан биламан, - деди Иероним. - Бу юксак даражадаги ажойиб инсон, тақводор ва муқаддас одам эди; у ўзининг бегуноҳлигига қарамасдан ҳукм қилинди... Менга келсак, мен ўлимга тайёрман, душманлар ва сохта гувоҳлар томонидан тайёрлаб қўйилган машаққатлардан ортга чекинмайман. Улар вақти келиб қилган ёвузликлари учун Худо олдида жавоб беришларига тўғри келади, зеро У Зотни ҳеч ким алдай олмайди” 35Ўша жойда, 151-бет..УК 93.2

    Ҳақиқатдан воз кечганидан Иероним ўзини ўзи койиб, гапини давом эттирди: “Болаликдан қилган гуноҳларимдан кўнглимни ўртаётган ва мени виждон азобига солаётган энг оғир гуноҳим - бу мана шу машъум ерда Уиклифга нисбатан ва муқаддас жафокаш, устозим ва биродарим Ян Гусга нисбатан чиқарилган ноқонуний, адолатсиз ҳукмни қўллаб -қувватлаганим бўлди. Ҳа, қилган хатодан ниҳоятда афсусдаман ва гуноҳимга тавба қиламан... ўлимдан жуда қўркиб кетгандим, шунинг учун ҳам устозларимнинг таълимотларини кораладим. Мен Қодир Худодан илтижо қилиб сўрайман... гуноҳларимни Унинг Ўзи кечирсин, айниқса, ҳаммасидан ҳам энг қабиҳи ҳисобланмиш сўнгги гуноҳимдан ниҳоятда пушаймондаман”. Ўз судьяларига мурожаат қилиб Иероним шундай деди: “Сизлар Уиклиф ва Ян Гус Жамоатни таҳқирлаганлари учун эмас, балки руҳонийларнинг шармандаларча хатти-ҳаракатларини очиқ-ойдин айтганлари учун уларни ҳукм қилдиларингиз; прелат ва руҳонийларнинг очкўзлиги, такаббурлиги, манманлиги ва кўплаб иллатларидан ҳамма хабардор бўлди. Уларнинг айтганларини инкор қилиб бўлмайди, мен ҳам уларнинг ҳамма фикрларига қўшиламан”.УК 93.3

    Унинг гапи бўлинди. Прелатлар ғазабдан бақирдилар: “Сенга яна қандай исботлар керак? Қаршимизда ашаддий бидъатчи турибди!”УК 94.1

    Оғир ва вазмин Иероним хотиржамлик билан деди: “Мени ўлимдан қўрқади деб ўйлаяпсизларми? Сизлар бир йил давомида ўлимдан ҳам баттар бўлган даҳшатли зах зиндонда мени тутиб турдингизлар. Сизлар менга нисбатан турк, яҳудий ёки мажусийларга бўлган ёмон муомалага қараганда, янада ёвузларча муносабатда бўлдингизлар; чириб кетган танам суякларимга ёпишиб қолди, бироқ шунда ҳам мен шикоят қилиб нолимадим, чунки ҳасратнадомат инсонни таҳқирлайди; лекин масиҳийларга нисбатан бўлган ваҳшиёна муносабатингизга индамай қараб туролмайман” 36Ўша жойда, 151-153-бетлар..УК 94.2

    Яна қаҳр-ғазаб авж олди ва Иеронимни зудлик билан зиндонга олиб кетдилар. Бироқ бу ерда ҳозир бўлганлар орасида шундай одамлар ҳам бор эдики, Иеронимнинг сўзлари уларда жуда катта таассурот қолдирди - улар Иеронимни қутқармоқчи бўлдилар. Унинг олдига Жамоатнинг кўзга кўринган амалдорлари бориб, соборга бўйин эгишга уни даъват қилдилар. Агар у Римга қарши чиқишни бас қилса, унга энг ажойиб, истиқболли келажакни ваъда қилдилар. Бироқ, бу дунёнинг барча шон-шуҳрати унинг Устозига ҳам таклиф қилинганда, У Ўз сўзида қатъий тургани сингари, Иеронимнинг ишончи ҳам метиндек мустаҳкам эди.УК 94.3

    “Муқаддас Битик ёрдамида менинг ноҳақ эканлигимни исботлаб беринглар, - дейди у, - ана шунда мен ўз қароримдан воз кечаман”.УК 94.4

    “Муқаддас Битик! -деб таажжубланди йўлдан озганлардан бири. - Нима, у ҳамма нарсанинг ўлчови, мезоними? Бироқ Жамоатнинг изоҳидан бошқа уни ким ҳам тушунтириб берарди?”УК 94.5

    «Нима, энди Қутқарувчимизнинг Хушхабарига қараганда, одамларнинг урф-одати ва маросимлари устунми ёки иззат-ҳурматга лойиқроқми? - деди жавобан Иероним. — Павлус имонлиларни заминий урф-одат ва маросимларга итоат этишга даъват қилмаган, аммо уларга шундай деган: “Битикни ўрганинг”».УК 94.6

    “Шаккок! - деди асабийлашган руҳоний. - Шунча вақтдан бери бекордан-бекорга сени кўндирмоқчи бўлибман. Бироқ ҳаммаси бефойда. Сени иблис бошқармокда.” 37Уайли. 3 китоб, 10-боб.УК 94.7

    Тез орада ўлим ҳукми ўқилди ва Иеронимни Гус жазоланган жойга олиб боришди. Иўл-йўлакай у тинмай куйлади, унинг юзи хурсандчилик ва хотиржамлиқдан яшнарди. Унинг нигоҳи Масиҳга қаратилганди ва ўлим уни асло қўрқита олмас эди. Жаллод Иеронимнинг орқасидан ўтни ёқмоқчи бўлганда, жабрдийда деди: “Қани бу ёққа кел, қаршимга чиқ! Оловни кўз олдимда ёқгин! Агар мен қўрққанимда эди, ҳозирда бу ерда турмаган бўлардим”.УК 94.8

    Олов Иеронимни ҳар томонлама ўраб олганда, унинг сўнгги сўзлари ибодат бўлди: “Эй Худовандим, Қодир Отажоним! Менга раҳм қил ва гуноҳларимни кечир, зеро мен ҳар доим фақатгина Сенинг ҳақикатингни севганимни Узинг биласан” 38Боннекозе. 2 жилд, 168- бет.. Унинг овози сўнди, лекин у пичирлаб, ҳамон ибодат қиларди. Олов ўз ишини тамомила бажариб бўлганидан кейин, куйдирилган жафокашнинг кули турпоқ билан бирга тўплаб олинди ва Гуснинг хоки сингари, Рейн дарёсига окизиб юборилди.УК 95.1

    Шу тарзда Худонинг содик нурчилари ҳалок бўлдилар. Аммо улар таратган ҳақиқат нурини, яъни уларнинг қаҳрамонлик намунаси нурини асло ўчириб бўлмайди. Қуёшни ҳеч ким тўса олмагани сингари, оламни ёритиб кўтарилаётган тонгги шафаққа ҳеч ким тўсқинлик қила олмайди.УК 95.2

    Гуснинг қатл этилиши Богемида шов-шувларнинг сабабчиси бўлди. У руҳонийларнинг қаҳргазаби ва императорнинг хоинлиги қурбони бўлганини бутун халқ билди. Иеронимни ҳақиқатнинг содиқ устози сифатида эсладилар, уни ўлимга ҳукм қилган соборни эса қотиллиқда айбладилар. Эндиликда унинг таълимоти ўзига ҳамманинг эътиборини қаратди. Ўз даврида папанинг кўрсатмасига биноан, Уиклифнинг асарлари ёқиб юборилди. Ҳозирда эса унинг сақланиб қолган асарлари пана жойлардан излаб топилиб, уларни Муқаддас Китоб ёки бўлмаса, топиш мумкин бўлган унинг қисмлари билан биргаликда ўқиб ўргандилар. Шундай йўл билан кўпчилик ислоҳот эътиқодини қабул қилди.УК 95.3

    Гуснинг қотиллари бир чеккада, ўз қурбонларининг иши тантана қилаётганини тинчгина кузатиб тура олмадилар. Папа ва император умумий куч билан бу ҳаракатни бостиришга уриндилар ва Сигизмунднинг лашкарлари Богемияга ҳужум килди.УК 95.4

    Лекин халоскор ҳам пайдо бўлди. Богема армиясининг бошлиғи қилиб ўша даврнинг буюк генералларидан бири бўлган Жижка сайланди. Аммо уруш эълон қилингандан кейин у кўр бўлиб қолди. Худонинг ёрдамига таянган ва ўз ишининг адолатли эканлигига ишонган халқ Римнинг энг кудратли қўшинига қақшатқич зарба берарди. Император қайта -қайта янги лашкарларни юбораверди, аммо улар шармандаларча ортга қайиб кетардилар. Гус издошлари ўлимдан қўрқмасдан, мисли йўқ мардлик билан жанг қилардилар ва уларни ҳеч нарса енга олмас эди. Уруш бошлангандан кейин бир неча йил ўтгач, жасур Жижка ҳалок бўлди. Унинг ўрнини довюрак ва моҳир гснерал, кайсидир маънода янада қобилиятлироқ бошлиқ Прокоп эгаллади.УК 95.5

    Богемаликларнинг душманлари сўқир қўмондоннинг ўлганини эшитиб, қўлдан бой берилганларни қайтариб олиш учун қулай фурсат бўлди, деб ҳисобладилар. Папа Гус издошларига қарши салиб юришларини эълон қилди ва Богемияга яна катта қўшин тортилди, бироқ бу сафар ҳам улар катта талофот кўрдилар. Иккинчи юриш эълон қилинди. Папа ҳокимиятига қарашли бўлган Европа мамлакатлари бўйлаб эркакларни урушга жўнатиш, пул ва қурол-яроғларни йиғиш авж олганди. Кўпчилик Богема бидъатчиларининг тез орадаги ҳалокатини кўриш мақсадида, папа ҳокимияти байроғи остига тўпланиб сафарга йўл олди. Ғалаба қозониш ишончи билан руҳланган катта куч Богемияга бостириб кирди. Халқ душманга муносиб равишда қарши чиқиш учун яна бирлашди. Икки армия шидцат билан бир-бирига яқинлашди, ниҳоят фақатгина ўртадаги кўл уларни ажратиб турарди. “Ҳарбий устунлик салиб юриши қатнашчилари томонида эди, улар сувдан ўтиб Гус издошлари билан жангга тушиш ўрнига, индамай жойларида қотиб қолишди ва уларнинг қаршиларида турган аскарларга тикилиб қарашди” 39Уайли. 3 китоб, 17-боб.. Тўсатдан бутун қўшин сирли саросимага тушди. Жанг бошламасданоқ қудратли қўшинни қандайдир кўринмас қўлнинг ишораси аралаштириб, ҳамма ёққа сочиб юборди. Гус тарафдорлари ғанимларга қақшатқич зарба бердилар; қочоқларни изидан қувиб бориб, улар кўплаб қуроласлаҳаларни ва ҳарбий ўлжаларни қўлга киритдилар. Уруш богемалик ларга қашшоқлик ўрнига бойлик келтирди.УК 95.6

    Бир неча йил ўтгач, янги папа сайлангандан кейин, яна салиб юриши эълон қилинди. Папага қарашли бўлган барча Европа мамлакатларида ҳамма кучлар ва маблағларнинг яна сафарбарлиги бошланди. Сафар иштирокчиларига турлича имтиёзлар, шу жумладан, энг ёвуз жиноятларнинг кечирилиши ҳам ваъда қилинди. Жангда ҳалок бўлганларга самоларда юксак мукофот, тирик қолганларга эса - шон-шараф ва катта-катта ҳақ берилиши айтилди. Яна улкан қўшин тўпланди, улар чегарани бузиб ўтиб, Богемияга бостириб кирдилар. Гус тарафдорлари босқинчиларни мамлакатнинг ичкарисига жалб қилиб чекиндилар, шунинг учун ҳам тажовузкорларда тез орада ғалаба эришиш умиди пайдо бўлди. Ва ниҳоят ГТрокоп армияси тўхтади ва душманни қарши олишга тайёрланди. Ана шундагина салиб юриши қатнашчилари хатога йўл қўйганликларини тушундилар ва жанговар позицияни эгалладилар. Гус армияси ҳали уфкда кўринмасданоқ, уларнинг яқинлашиб келаётганини эшитган салибчиларни яна ваҳима босди. Генераллар ҳам, оддий аскарлар ҳам қуролларини ташлаб, ҳар томонга тумтарақай қочишди. Қўшинни бошқараётган папа легати қўрққанидан тарқалиб кетган аскарларни тўплашга ҳаракат қилиб кўрди, аммо қўлидан ҳеч нарса келмади. Ҳаракатлари зое кетаётганлигидан мадори қуриган прелат, ўзи ҳам қочиб кетаётган одамлар оқимига қўшилади. Салибчилар тўлиқ маглубиятга учрадилар, ғалаба қозонган Гус издошлари эса катта ўлжага эга бўлдилар.УК 96.1

    Шундай қилиб, Европанинг кучли мамлакатлари ёрдамида иккинчи бор тўпланган, мард ва жасур одамлардан ташкил топган ва жанггa зўр тайёргарлик кўрган буюк армия бирор бир жангсиз кичкина мамлакатнинг унча кўп бўлмаган ҳимоячиларидан қочишга мажбур бўлди. Буларнинг ҳаммасида Худо кучларининг ҳаракатлари яққол намоён бўлиб турарди. Босқинчилар илоҳий ваҳима туфайли мағлуб бўлдилар. Қизил денгизда фиръавннинг қўшинини енгиб, мадиам лашкарларини Гедеон ва унинг уч юз аскаридан қочишга мажбурлаган, бир кечада мағрур оссурияликларни тарқатиб юборган Уша Зот, золимларни жазолаш учун Ўз ёрдам қўлини яна узатди. “Қаранг, улар қўрқувдан чўчидилар, аммо ҳеч қўрқув йўқ эди. Худо сени қамал қилганларнинг суякларини сочиб ташлади. Сен уларнинг шармандасини чиқардинг. Ҳа, Худонинг Ўзи уларни рад этди” (Забур 52:6).УК 97.1

    Шунда папа йўлбошчилари куч билан ғалаба қозонишга кўзлари етмай, усталик билан иш битиришга қарор қилдилар. Ўзаро сулҳ шартномаси тузилди. Бу шартнома богемаликларга расмий жиҳатдан виждон эркинлигини таъминлайди, аслида эса уларни Рим қўлига топширади. Богемаликлар ҳам ўз навбатида, Рим билан сулҳ тузишда ўртага тўртта шарт қўйдилар: Муқаддас Китобни эркин равишда тарғиб қилиш; бутун Жамоатга нон ва шароб билан причашение қилиш ҳуқуқини ва ибодат хизматларини она тилида ўтказиш ҳуқуқини бериш; ҳокимият ва ҳар қандай дунёвий ташкилотларни руҳонийларнинг бошқаришига йўл қўймаслик; қонунларни бузган руҳонийларни фуқаролик судига топшириш ҳуқуқига эга бўлиш. Охир-оқибатда папа ҳокимияти “гуситлар қўйган шартларни қабул қилишга розилик билдирди, бироқ уларни изоҳлаш ҳуқуқини, яъни собор орқали барча муҳим ишларни ҳал қилиш ҳуқуқини ўзларида қолдирди; қисқача қилиб айтганда, ҳаммаси папа ва император айтганидек бўлади” 40Ўша жойда, 18- боб.. Ана шу шартлар асосида битим тузилди, Рим очиқчасига жанг ва уруш орқали етиша олмаган мақсадларга ҳийла ва маккорлик билан етишадиган бўлди. Гуситлар қўйган шартларни ўзларича изоҳ қилиш ҳуқуқини ва шунингдек, Муқаддас Китобни ўзлари хоҳлаганича тарғиб қилиш ҳуқуқини тасдиқлаб олиб, Рим ўз мақсадларига биноан уларни сохталаштириб кўрсатиш имконига эга бўлди.УК 97.2

    Богемаликларнинг катта қисми бунда ўз эрклари учун ҳалокатли тахдидни англаб, бундай шарномага рози бўлмадилар. Гус тарафдорлари ўртасида низо ва келишмовчиликлар юз бериб, ўзаро қирғин ва хунрезликларга олиб келди. Мана шундай ўзаро урушда олижаноб Прокоп ҳалок бўлди ва Богемия ўз эркини қўлдан бой берди.УК 97.3

    Гус ва Иеронимга хиёнат қилган Сигизмунд Богемиянинг қироли бўлди. Богемаликларнинг ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилишни ваъда берганлигига қарамай, у папа ҳокимиятининг мустаҳкамланишига ёрдам кўрсатди. Бироқ барибир, Римга қилган хушомадгўйлиги туфайли у кўп нарсага эришмади. Йигирма йил мобайнида унинг ҳаёти мунтазам равишда хавф-хатар ва хавотирга тўла бўлдк. Узоқ давом этган самарасиз урушлар мамлакат хазинасининг кулини кўкка совурди ва катта-катта кўшинларни жувонмарг қилди. Мана энди, бир йил шоҳлик қилгач, у мамлакатни гражданлар уруши ёқасига олиб келди ва ўз номини шармандаю шармисор қилиб, ўлиб кетди.УК 98.1

    Ғалаёнлар, уруш ва хунрезликлар давом этарди. Богемияга яна чет эл босқинчилари бостириб қирдилар ва ички ўзаро урушлар миллатни кашшоқлаштириб хонавайрон қиларди. Муқаддас Хушхабарга содиқ қолганлар эса, шафқатсиз таъқибларга дуч келдилар.УК 98.2

    Уларнинг олдинги биродарлари Рим билан сулҳ тузиб, унинг хатоларини қабул қилган бир пайтда, қадимий эътиқод ихлосмандлари “бирлашган биродарлар”, деб номланган алоҳида жамоатни ташкил қилдилар. Бундай қадам уларга нисбатан жамиятнинг ҳамма қатламлари нафратини уйғотди. Бироқ уларнинг саботматонати қатъий эди. Улар ўрмон ва горларда бошпана қидиришга мажбур бўлиб, Худонипг Каломини ўқиш ва ўз Яратувчиларига ибодат қилиш учун йиғилишни давом эттириб келардилар.УК 98.3

    Турли мамлакатларга яширинча юборилган хабарчилар орқали улар, “турли шаҳарларда ўзлари каби кувгинга учраган ҳақиқат издошлари борлигини ва Альп тогларида Муқаддас Битик қонунларига асосланган, шунингдек, Римнинг мажусий урф-одатлари ва маросимларига қарши курашаётган жамоат паноҳ топганини” билиб олдилар41Ўша жойда, 19-боб.. Бундай маълумотлар катта хурсандчилик билан кутиб олинди ва вальденсликлар билан яқин алоқалар ўрнатилди.УК 98.4

    Муқаддас Хушхабарга содиқ қолган богемаликлар таъқиб ва кувғинларнинг ҳаттоки қоронғу кечаларида ҳам эрталабки тонгни кутаётган инсонлар сингари, ўз нигоҳларини самоларга қаратганлар. «Уларнинг пешонасига шу ёзилган экан...аммо улар олдинига Гус томонидан айтилиб, кейин Иероним томонидан қайтарилган сўзларни ёдда сақладилар: асрлар ўтиб шундай кун келади. Гусчилар учун бу сўзлар, Юсуф қул қилинган Исроил ўғилларига қарата айтилган сўзлар каби янгради: “Менинг ажалим етди. Аммо Худо, албатта сизларни йўқлайди. У сизларни бу ердан кўчириб, ваъда қилган epгa олиб кетади” 42Ўша жойда.». «XV аср охирида “бирлашган биродарлар” жамоатларининг сони нисбатан кўпайди. Улар аввалгидай қувғинларга учрардилар, аммо таъқиблар у даражада шафқатсиз эмас эди. XVI аср бошларида Богемия ва Моравияда икки юзга яқин шундай жамоатлар бўлган»43Эзра X o j i j i Джилетт. “Жизнь и эпохи ЯнаГуса”, 2 жилд, 570-бет.. “Олов ва қиличнинг ҳалокатли кучидан омон қолган мана шу кўпсонли содиқ издошлар, Гус башорат қилган тонгни кутиб олишга муяссар бўлади” 44Уайли. 3 китоб. 19-боб..УК 98.5

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents